Документы



Пресс-релиз “юртим сенга жоним фидо” icon

Пресс-релиз “юртим сенга жоним фидо”

НазваниеПресс-релиз “юртим сенга жоним фидо”
Дата28.06.2013
Размер31.89 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать






ПРЕСС-РЕЛИЗ

ЮРТИМ СЕНГА ЖОНИМ ФИДО”


Биз ўз истеъдодли, фидоий болаларимиз,

фарзандларимизга билим ва касб чўққиларини

забт этиши учун қанот беришимиз керак”

И. КАРИМОВ

Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб ёш авлод истеъдодини ҳар томонлама ривожлантириш масалаларига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-910-сонли Қарори ушбу сиёсатнинг ёрқин ифодасидир.

Мазкур қарор асосида ўсиб келаётган ёш авлоднинг истеъдодини ҳар томонлама камол топтириш ва маданий савиясини юксалтириш, ёшларимизнинг миллий ва жаҳон мусиқалари, тасвирий санъатининг юксак намуналаридан кенг баҳраманд бўлиши учун зарур шароитлар яратиш, бошланғич мусиқий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, болалар мусиқа ва санъат мактабларини ривожлантириш ҳамда замонавий моддий-техник базасини шакллантириш кўзда тутилган. Ушбу Дастурнинг асосий мақсади ҳам мамлакатимизда бошланғич мусиқий таълим тизимини такомиллаштиришдан иборат.

Ҳозирги кунда Халқ таълими вазирлиги тасарруфида В.Успенский ва Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари ҳамда 301 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолият кўрсатмоқда. Ушбу лицей ва мактабларда 42 000 дан ортиқ ўқувчилар таҳсил олиб келмоқда. Уларга 6 863 нафар малакали педагоглар таълим-тарбия бериб келмоқдалар. Ушбу таълим муассасаларида ўқув жараёни фортепиано, торли чолғулар, дамли чолғулар, зарбли чолғулар, ўзбек халқ чолғулари, анъанавий ижрочилик ва хонандалик, эстрада ижрочилиги ва хонандалиги, тасвирий санъат ва амалий санъат каби йўналишларда олиб борилади.

2009-2010 йилларда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 52 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари (14 та янги қурилиш, 38 та капитал реконструкция) фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда қурилиш-тиклаш ишлари олиб борилган болалар мусиқа ва санъат мактабларининг барчасида машғулотлар тўлиқ ташкил этилган.

2011 йилда 65 та мактабда 98,5 млрд. сўмлик қурилиш-тиклаш ишлари (27 та янги қурилиш, 38 таси капитал реконструкция) ҳамда 41,5 млрд. сўмлик жиҳозлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Дастур доирасида қурилиш тиклаш ишлари олиб борилган болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқув режаларига тасвирий ва амалий санъат йўналишлари киритилиб, 2009 йилда 58 та, 2010 йилда 310 та янги иш ўринлари яратилди ва уларга жами 368 нафар мутахассис педагог кадрлар жалб қилинди, улардан 319 нафари ёш мутахассислар эканлиги диққатга сазовордир.

Дастур қабул қилингунга қадар, мавжуд 303 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари машғулотларида 2008 йилда 38 034 нафар (7-15 ёшдаги болаларнинг 0,8%) болалар қатнашган бўлса, бу кўрсаткич 2010 йилда 42 270 нафарни (0,9%) ташкил этиб, 2008 йилга нисбатан ўртача 11 фоиз кўпроқ болаларни қамраб олишга эришилди.

2009-2010 йилларда 45 номда (21 номда ўзбек композиторлари ва муаллифлари - 29200 нусха, 24 номда жаҳон композиторлари асарлари - 6240 нусха) ўқув қўлланма ва ноталари, жами 35 440 нусхада харид қилиниб, болалар мусиқа ва санъат мактабларига етказиб берилди.

Шунингдек, 2010 йилда 13 та йўналиш бўйича ўқув режа ва дастурлар такомиллаштирилиб чоп этилди ва амалиётда қўллаш учун киритилди.

Мусиқа ва санъат таълимига берилаётган юксак эътибор бугунданоқ ўз мевасини бермоқда. 2008 йилда 31 нафар, 2009 йилда 40 нафар, 2010 йилда 46 нафар истеъдодли ёшларимиз Франция, Италия, Германия, Буюк Британия, Руминия, Россияда ўтказилган турли хил нуфузли халқаро танловларда иштирок этиб ғолибликни қўлга киритдилар.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 20 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида ҳамда юртимизда яратилаётган бунёдкорлик ишларига миннатдорчилик рамзи сифатида халқаро ва республика кўрик-танловлар ва фестиваллар ғолиблари иштирокида “Юртим сенга жоним фидо” номли бадиий ижодий учрашувлар ва концерт дастури ўтказилади. Концерт дастурлари Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

Концерт дастурлари шу йилнинг апрель-май ойларида Республикамизнинг барча ҳудудларида янги қурилган болалар мусиқа ва санъат мактабларида бўлиб ўтади. Концерт дастурларида республика ва халқаро мусиқа танловларида муваффақиятли қатнашиб, ғолибликни қўлга киритиб келаётган ёш истеъдод эгалари иштирок этишади Шунингдек, дастур давомида ёшлар учун асарлар ёзиб келаётган бастакор ва ёзувчилар, санъат арбоблари билан учрашувлар ҳам бўлиб ўтади.


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Тел/факс: 239-17-35, 239-42-14 www.uzedu.uz



Похожие:

Пресс-релиз “юртим сенга жоним фидо” iconAshurova Gulsaraning "Mustaqillik madhi bolalar ijodida"
Тинчлик сўзин юракларга битгансан, Байрогингни кўкка баланд тутгансан. Бу кунларни хаммадан хам кутгансан, Жоним сенга жоним берай...
Пресс-релиз “юртим сенга жоним фидо” iconПресс-релиз 9-10 февраля 2012 года по инициативе Пресс службы Центрального аппарата Политического Совета сдпу «Адолат»

Пресс-релиз “юртим сенга жоним фидо” iconПресс-релиз семинар-выставка и пресс-конференция
С этой целью Государственным налоговым комитетом на системной основе ведется работа по разъяснению сути и значения налоговых льгот...
Пресс-релиз “юртим сенга жоним фидо” iconПресс-релиз пресс-конференции на тему «сдпу «Адолат»
Пресс-конференции на тему «сдпу «Адолат» на новом этапе модернизации страны», посвященной итогам деятельности фракции в 2011 году...
Пресс-релиз “юртим сенга жоним фидо” iconПресс-релиз пресс-конференция на тему «актуальные вопросы подготовки руководящих кадров налоговой системы и пути их решения»
Налоговым комитетом Республики Узбекистан уделяется особое внимание вопросам подготовки кадров, переподготовки и повышения квалификации...
Пресс-релиз “юртим сенга жоним фидо” iconПресс-релиз 20. 07. 2011
В государственном налоговом комитете Республики Узбекистан состоялось расширенное заседание коллегии
Пресс-релиз “юртим сенга жоним фидо” iconПрограмма ООН пресс релиз
Обеспечение жизнедеятельности населения пострадавшего в результате кризиса аральского моря
Пресс-релиз “юртим сенга жоним фидо” iconПресс-релиз 20 августа 2011 года по инициативе Центрального аппарата Политического Совета сдпу «Адолат»

Пресс-релиз “юртим сенга жоним фидо” iconПресс-релиз ўзбек тили ва умуминсоний қадриятлар
Тил – миллатнинг улкан бойлиги, бебаҳо мулки, ҳар бир халқнинг маданияти ва тарихидир
Пресс-релиз “юртим сенга жоним фидо” iconПресс-релиз 27 января 2012 года прошло совместное заседание Исполнительного Комитета Политического Совета Социал-демократической партии Узбекистана «Адолат»

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации