Документы



Пресс-релиз таълим-тарбия жараёнларига актни кенг жорий этиш ва Интернет тармоғидаги “оммавий маданият” ҳамда турли ёт ғояларга қарши кураш самарадорлигини ошириш дастурлари icon

Пресс-релиз таълим-тарбия жараёнларига актни кенг жорий этиш ва Интернет тармоғидаги “оммавий маданият” ҳамда турли ёт ғояларга қарши кураш самарадорлигини ошириш дастурлари

НазваниеПресс-релиз таълим-тарбия жараёнларига актни кенг жорий этиш ва Интернет тармоғидаги “оммавий маданият” ҳамда турли ёт ғояларга қарши кураш самарадорлигини ошириш дастурлари
Дата27.06.2013
Размер61.56 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать




ПРЕСС-РЕЛИЗ


Таълим-тарбия жараёнларига АКТни кенг жорий этиш ва Интернет тармоғидаги “оммавий маданият” ҳамда турли ёт ғояларга қарши кураш самарадорлигини ошириш дастурлари


Мустақилликнинг илк кунлариданоқ навқирон авлод таълим-тарбияси, уларнинг истиқболини кўзлаб олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар самараси ўлароқ юртимиз таълим тизими тубдан ислоҳ этилди. Умумтаълим мактабларининг моддий-техник базаси замон талаблари даражасига кўтарилиб, таълим муассасалари янгича қиёфа касб этмоқда.

Халқ таълими тизимидаги ^ 6509 та умумтаълим мактаби (66,5%) замонавий компьютер техникаси билан жиҳозланган. Ҳозирги кунда 9779 та умумий ўрта таълим мактабларидан 9403 таси “ZiyoNET” тармоғига уланган. 2011 йилда бюджет маблағлари ҳисобидан яна 806 та мактабларга ўқув компьютер синфлари етказиб берилди.

Вазирлик томонидан тизимга АКТни кенг жорий этиш, таълим-тарбия жараёнларига илғор педтехнологиялар асосида ишлаб чиқилган интерфаол усулларни жорий этиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, вазирлик, худудий бошқармалар, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ўртасида алоҳида корпоратив тармоқ (VPN канали) ташкил этиш бўйича Ўзбектелеком (Узнет) билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди.

Мавжуд 9779 та умумтаълим мактаблари орасидан замонавий компьютер техникаси ва унинг қурилмалари билан жиҳозланган, тажрибали информатика фани ўқитувчиларига эга бўлган 2467 та таянч мактаблари танлаб олиниб, уларда 2011 йил давомида умумий ўрта таълим мактабларида фаолият олиб бораётган барча фан ўқитувчилар — 423 574 нафар муаллимларни ушбу йўналиш бўйича малака ошириши белгиланган. Бу борадаги ишларнинг дастлабки босқичида 2500 нафарга яқин тренерлар тайёрланган. 2011 йил 1 июль ҳолатига 72 соатлик ўқув курсларига республика бўйича 179 мингдан зиёд ўқитувчилар жалб этилди.

Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтларида мутахассислиги информатика фани ўқитувчилари учун 54 соат, бошқа предмет ўқитувчилари учун 18 соат ахборот-коммуникация технологиялари бўйича машғулотлар йўлга қўйилган.

9-синф битирувчиларини касб-ҳунар таълим билан тўлақонли қамраб олиниши тартибга солиш, уларнинг ҳаракатини кузатиб бориш мақсадида веб-технология асосида электрон дастур яратилган ҳамда 2010-2011 ўқув йилидан бошлаб Интернет тармоғида bitiruvchi.uzedu.uz сайти ишга туширилди.

Ҳозирги кунда 9-синф битирувчилари мавжуд бўлган 9594 та умумтаълим мактабларининг 591147 нафар битирувчилари тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар базага киритилди. Базада битирувчилар танлаган касб йўналишлари, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаси, ўқишга жойлашишлари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномалари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилган.

Ўқувчи-ёшларга касблар тўғрисидаги бошланғич маълумотларни етказиш учун ўзбек ва рус тилларида “Касблар олами” (“Мир профессий”) электрон дастури ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди.

Шунингдек, умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтиришда 2 қисмдан иборат “Касбим-фахрим” ўқув фильми ҳамда “Тиббиёт соҳасидаги касблар” ўқув-видео қўлланмаларидан умумтаълим мактабларида касб-ҳунарга йўналтиришда фойдаланиб келинмоқда.

Вазирлик тасарруфидаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази, Республика таълим маркази ва республикадаги дастурий маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар билан ҳамкорликда “Алифбо сабоқлари”, “Эртаклар олами”, “Алифбо”, “English in Pictures”, “Физика виртуал лаборатория”, “Информатика 5-синф”, “Ислом обидалари”, “Келажакка сармоя”, “Ўзбекистон буюк келажак сари”, “Юксак маънавият”, “Обучение по компьютерным технологиям” каби электрон ресурслар ишлаб чиқилди.

Президентимиз маърузаларидан келиб чиқадиган вазифалар доирасида умумтаълим мактабларида қўшимча машғулотларни ташкил этиш орқали информатика ва инглиз тили фанларининг ўқитиш самарадорлигини оширишга бўйича амалий ишлар ташкил этилган.

Жумладан, умумий ўрта таълим муассасалари штат жадвалида кўзда тутилган (0,5 - 1,5 ставка) тўгараклар ҳисобидан 2011 йил 1 апрелдан бошлаб 5-9 синфларда информатика, 5-7 синфларда инглиз тили фанларидан ҳафтасига 2 соатдан қўшимча машғулотлар ташкил этилди. 2011-2012 ўқув йилидан бошлаб 8-9-синфларда инглиз тили фанига ўқув режадаги мактаб ихтиёридаги соатлардан қўшимча равишда 0,5 соат (жами 3,5 соат) ажратилиши белгиланди.

7-синф Информатика дарсларида Интернетда ишлаш асослари боби мавжуд бўлиб, унда ахборот ва унинг жамиятдаги тутган ўрни, унинг турлари, хоссалари ўргатиб келинмоқда. Ҳозирда ахборот тушунчаси ва маълумотларни узатиш тармоғи, уни қайта ишлаш, сақлашни ёритиб берувчи мавзулар 15 соатни ташкил этади.

Шунингдек, 2010-2011 ўқув йилидан 7-9-синфда тўгарак ҳисобидан қўшимча машғулот ўтиш жорий этилди. Бунда ўқувчиларга тақдимот тайёрлашда, ҳисоблаш техникасининг ривожланиш тарихи, компьютер техникаси воситалари, дастурий таъминотига оид қўшимча материалларни интернетда излаб топиш ва фойдаланиш машғулотлари киритилган.

Бугун умумтаълим мактабларида яратилган шарт-шароитлар улардан унумли фойдаланиш ва таълим-тарбия самарадорлигини таъминлашни тақозо этмоқда. Таълим муассасаларидаги мавжуд компьютер техникасидан мақсадли фойдаланиш, “ZiyoNET” порталидан унумли ишлатиш, муҳими ўқувчиларни Интернет трамоғидаги турли ёт ғоялардан ҳимоя қилиш ўзак масалалардан саналади.

Бугунги глобаллашган даврда ахборот манбалари шиддат билан кўпайиб, улардаги ахборотлар объективлиги нисбий бўлиб қолмоқда. Бу эса ёшлар таълим-тарбиясига масъул инсонлар зиммасига катта масъулият юклайди. Шу мақсадда, вазирлик маънавий-маърифий ишлар самарадорлигига катта аҳамият қаратиб келмоқда.

Ўқувчиларни «Оммавий маданият» элементларига кўр-кўрона тақлид қилишларининг олдини олиш, уларда маънавий-ахлоқий қадриятларга нисбатан ҳурмат ва садоқат туйғуларини шакллантириш борасида таълим муассасаларида 1,5 мингдан ортиқ тадбирлар ўтказилди. Бу тадбирларга мутахассисларнинг 1274 марта ташрифлари ташкил этилди.

Таълим муассасаларида ўқув-тарбиявий жараёнини тизимли ташкил этиш мақсадида ҳафтанинг жума куни “Маънавият куни” ва шанба куни “Озодалик куни” деб эълон қилинди. Вазирликнинг ташаббуси билан ҳар чоракнинг охирги якшанба куни умумтаълим мактабларида “Оталар куни” деб белгиланди. “Оталар мажлиси”ни ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ этилди. Барча умумтаълим мактабларида “Оила, маҳалла, мактаб” ҳамкорлиги марказлари ташкил этилди.

Ўқувчи маънавиятини шакллантиришда ўқув қуролларининг мазмун-моҳияти, дизайни, босмахона сифати масалалари ҳам муҳим ўрин тутади. Хусусан, фарзандларимиз ҳар куни, ҳар дақиқа мулоқотда бўладиган «Ўқувчи дафтари» деб аталувчи ўқув қуроли мавжудки, унинг муқоваси ҳолати долзарб масала ҳисобланади. Бинобарин, ўқувчи дафтари муқоваси таълим-тарбия мезонларига тўлиқ жавоб бериши зарур.

Ўқувчи дафтари экологик тоза материалдан тайёрланиши, Давлат стандарти ва гигиеник талабларга тўлиқ жавоб бериши, ёзув дафтарининг муқовасида фан, техника, адабиётни ривожлантиришга, аниқ ва табиий фанлар тараққиётига ҳисса қўшган алломалар, мутафаккирлар, олимлар, фан арбоблари, тарихий шахслар, ёзувчи ва шоирларнинг суратларини, улар ҳақида қисқача маълумот, уларнинг ҳикмат даражасига етган сўзларини бериш мақсадга мувофиқ.

Компьютер техникаларидан меъёридан ортиқча фойдаланишнинг ўқувчилар саломатлигига зарарли таъсирини умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган махсус ўқув фанлари доирасида алоҳида тушунтириш лозим. «Компьютер техникаси ва видеотасвирли ускуналаридан фойдаланишнинг санитар норма ва қоидалари»да ўқув машғулотлари вақтида 5-синф ўқувчиларининг дисплей қаршисида узлуксиз бўлиш вақти 15 дақиқагача, 6-7-синф ўқувчиларига 20 дақиқагача, 8-9-синф ўқувчиларига 25 дақиқагача қилиб белгиланганлигини барчага уқтириш зарур. Шунингдек, компьютер ўйин ва ўқув машғулотлари пайтида 5 ёшли болалар учун бу меъёр 7 дақиқа, 6 ёшли болалар учун 10 дақиқадан ошмаслиги лозим.


Қисқа сатрларда:


  • Умумтаълим мактабларини замонавий компьютер синфлари билан жиҳозлаш” лойиҳаси доирасида 2154 та умумтаълим мактаблари замонавий компьютер синфлари билан жиҳозланди;

  • Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактабларини ахборотлаштириш” лойиҳаси доирасида келтирилган 1552 та ўқув компьютер синфлари таълим муассасаларига тўлиқ етказилди;

  • Осиё тараққиёт банки кредити маблағлари ҳисобидан 860 та кластер мактаблари ташкил этилди;

  • Жиззах вилояти Зомин туманининг 60-сонли, Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги 10-сонли, Тошкент шаҳридаги 2-сонли умумтаълим мактабларига Хитой Халқ Республикасининг ZTE корпорацияси томонидан беғараз ёрдам сифатида Нетбук синфлари (10 донадан) тақдим этилди;

  • ЮНЕСКО халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда 8 та вилоятда 25 нафар предмет ўқитувчилари учун дарс жараёнида АКТдан фойдаланиш юзасидан семинар-тренинглар ўтказилди;

  • «Умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув адабиётларини нашр қилиш тизимини такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида 1000 та мактаб кутубхоналарида ахборот ресурс марказлари ташкил этилди;

  • «Таълим секторини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида 15 та малака ошириш институтлари ва 70 та мактабда (ҳар вилоятда 5 тадан) ўқитувчиларни масофадан ўқитиш марказлари ташкил этилди.


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Телефон: 239-17-35, 239-42-14 (факс), www.uzedu.uz






Похожие:

Пресс-релиз таълим-тарбия жараёнларига актни кенг жорий этиш ва Интернет тармоғидаги “оммавий маданият” ҳамда турли ёт ғояларга қарши кураш самарадорлигини ошириш дастурлари iconПресс-релиз педагоглар учун илғор педагогик технологиялар ва актни таълим жараёнига жорий этиш бўйича ўқув семинари
Педагоглар учун илғор педагогик технологиялар ва актни таълим жараёнига жорий этиш бўйича ўқув семинари
Пресс-релиз таълим-тарбия жараёнларига актни кенг жорий этиш ва Интернет тармоғидаги “оммавий маданият” ҳамда турли ёт ғояларга қарши кураш самарадорлигини ошириш дастурлари iconХалқ таълими вазирлиги буйруғи №259. 3 сентябрь 2012 й
Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 130-сонли қарорларида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, 2012-2013 ўқув йилидан бошлаб “Баркамол...
Пресс-релиз таълим-тарбия жараёнларига актни кенг жорий этиш ва Интернет тармоғидаги “оммавий маданият” ҳамда турли ёт ғояларга қарши кураш самарадорлигини ошириш дастурлари iconПресс-релиз “Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили”
Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили” мавзусида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот...
Пресс-релиз таълим-тарбия жараёнларига актни кенг жорий этиш ва Интернет тармоғидаги “оммавий маданият” ҳамда турли ёт ғояларга қарши кураш самарадорлигини ошириш дастурлари iconПресс-релиз “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”
Республика миқёсида энг кучлисини кашф этиш, аниқланган илғор тажрибаларни оммалаштириш ва кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилиб,...
Пресс-релиз таълим-тарбия жараёнларига актни кенг жорий этиш ва Интернет тармоғидаги “оммавий маданият” ҳамда турли ёт ғояларга қарши кураш самарадорлигини ошириш дастурлари iconИқтисодий билим асослари” бўйича фан ойлигини ўтказиш юзасидан методик тавсия
Мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, янги сифат босқичига...
Пресс-релиз таълим-тарбия жараёнларига актни кенг жорий этиш ва Интернет тармоғидаги “оммавий маданият” ҳамда турли ёт ғояларга қарши кураш самарадорлигини ошириш дастурлари iconПресс- релиз
Юртбошимизнинг бу сўзлари ёшларимизга ҳуқуқий билимлар бериш, ҳуқуқий тарбия бериш ва жамият қонунларига ҳурмат билан қарашни ўргатиш...
Пресс-релиз таълим-тарбия жараёнларига актни кенг жорий этиш ва Интернет тармоғидаги “оммавий маданият” ҳамда турли ёт ғояларга қарши кураш самарадорлигини ошириш дастурлари iconНавоий вилояти ҳокими қарори вилоятда миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини шакллантиришни ривожлантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида
Збекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш...
Пресс-релиз таълим-тарбия жараёнларига актни кенг жорий этиш ва Интернет тармоғидаги “оммавий маданият” ҳамда турли ёт ғояларга қарши кураш самарадорлигини ошириш дастурлари iconПресс-релиз «оилавий тадбиркорликка кенг йўЛ» Оилавий бизнес субъектлари, ҳунармандлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда берилган солиқ имтиёзлари моҳияти хусусида
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароитлар...
Пресс-релиз таълим-тарбия жараёнларига актни кенг жорий этиш ва Интернет тармоғидаги “оммавий маданият” ҳамда турли ёт ғояларга қарши кураш самарадорлигини ошириш дастурлари iconПресс-релиз таълим-тарбия мазмунини ислоҳ қилиш, мактаб фаолиятини ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш
Мамлакатимизда Юртбошимиз раҳнамолигида ва ташшабуси билан эртанги кун барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш мақадида унинг яратувчилари...
Пресс-релиз таълим-тарбия жараёнларига актни кенг жорий этиш ва Интернет тармоғидаги “оммавий маданият” ҳамда турли ёт ғояларга қарши кураш самарадорлигини ошириш дастурлари iconПресс-релиз жорий йилнинг 15 ноябрь куни Тошкент шаҳрида "Сиёсий партия фракцияларининг қонун ижодкорлик жараёнида, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги
Кенгашларидаги партия гуруҳларининг минтақадаги аниқ ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ечишдаги ролини янада ошириш” мавзуидаги илмий-амалий...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации