Документы



Пресс-релиз малака ошириш – давр талаби icon

Пресс-релиз малака ошириш – давр талаби

НазваниеПресс-релиз малака ошириш – давр талаби
Дата27.06.2013
Размер56.44 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать




ПРЕСС-РЕЛИЗ


МАЛАКА ОШИРИШ – ДАВР ТАЛАБИ


Миллий матбуот

маркази 22-август,2011 йил


2011 йил 22 август куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва “Истеъдод” жамғармаси билан ҳамкорликда матбуот анжумани ташкил этилади. Анжуман Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси” асосида ўтказилади.

Матбуот анжуманида Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Истеъдод” жамғармаси раҳбарияти ва мутахассислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этади.

Тадбирда мамлакатимизда амалиётга жорий этилган педагог-кадрлар малакасини ошириш тизими, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар ҳақида маълумот берилади.

Анжуман давомида илмий ходимлар, ёш тадқиқотчилар, талаба-ёшлар ва педагогларнинг хорижда малака оширишлари учун яратилган шарт-шароитлар, бу борада олиб борилаётган халқаро ҳамкорлик алоқалари ҳақида ҳам батафсил маълумот берилади.

Матбуот анжумани маълумоти илова қилинади.


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Тел: 239-17-35, 239-42-14.

www.uzedu.uz, press@mno.uz


^ МАЛАКА ОШИРИШ – ДАВР ТАЛАБИ


Ҳозирги кунда Халқ таълими вазирлиги тасарруфида мактабгача, умумий ўрта, мактабдан ташқари ҳамда махсус таълим турларини қамраган ҳолда 14 та ҳудудий педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари, А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти ҳамда Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўқув-методика маркази фаолият кўрсатмоқда.

Вазирлик томонидан тасдиқланган тартиб асосида А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИда умумий ўрта таълим мактаб директорлари, ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари раҳбар, мутахассис ва методистлари, мактабдан ташқари ҳамда махсус таълим муассасалари раҳбарлари ва мутахассислари малака оширадилар.

Мактабгача таълим муассасалари мудиралари, методистлари ва айрим мутахассислари Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўқув-методика маркази базасида малака оширадилар.

Умумтаълим мактабларнинг барча фан ўқитувчилари, директор ўринбосарлари, тарбиячилар, мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимлари 14 та ҳудуддаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институт (ПКҚТМОИ) ларида малака оширадилар.

Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури талабларидан келиб чиққан ҳолда педагог ходимлар малакасини оширишнинг самарали тизими яратилди.

Бунда таълим муассасасининг буюртмасига асосан педагогнинг тоифаси, стажи, касбий тайёргарлигини оширишга бўлган эҳтиёжига мос ҳолда унинг турлари ва даврийлиги қайта кўриб чиқилиб, малака оширишнинг “Режали-мажбурий” тизимдан “Йўналтирилган мақсадли” такомиллаштирилган тизимга ўтказилди. Таълим мазмунининг тез суръатларда янгиланиб бораётганлиги муносабати билан педагогларнинг малака ошириш даврийлиги 5 йилдан 3 йилга келтирилди.

Малака ошириш институтларининг ўқув моддий базаси мустаҳкамланиб бормоқда. Ўтган давр мобайнида Сурхондарё, Сирдарё, вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги малака ошириш институтлари учун ўқув ва ётоқхона бинолари ажратилди.

Ўқитувчиларни малакасини ошириш йўналишдаги ишларни янада ривожлантириш мақсадида Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликдаги “Таълим секторини ривожлантириш дастури” лойиҳаси доирасида А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ, 14 та ҳудудий малака ошириш институтлари ва 70 та (ҳар бир вилоятда 5 тадан) таянч мактаблар қошида масофадан ўқитишнинг таълим-ресурс марказлари ташкил қилинди.

А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ, 14 та ҳудудий малака ошириш институтларида жами 794 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда, улардан 40(5.0%) нафари фан доктори, профессорлар, 143(18.1%) нафари фан номзоди, доцентларни ташкил қилади. Республика бўйича институтлар профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳияти 22.6 фоизга тўғри келади. Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўқув-методика марказидаги ўқув машғулотларига профессор-ўқитувчилар соатбай тарзида жалб қилинадилар. Шунга қарамасдан ХТВ тизимидаги малака ошириш институтлари профессор-ўқитувчиларининг сифат таркибини ошириш имкон қадар шу институтларда фаолият кўрсатаётган педагогларни номзодлик ва докторлик диссертациялар ҳимоя қилишлари, дарслик, методик қўлланмалар яратишга кенгроқ жалб этиш лозим. Бу борада вазирликда аниқ режа ва дастурлар асосида иш бошланган.

Малака ошириш курсларида олиб борилаётган машғулотлар мазмуни Халқ таълими раҳбар ва педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган Давлат талаблари асосида, умумий ўрта таълимнинг янги таҳрирдаги ДТС ҳамда модернизация қилинган ўқув дастурларига мувофиқ режалаштирилмоқда ва амалга оширилмоқда.

Бу ўқув-мавзу режаларга замонавий талабларга мувофиқ тегишли ўзгаришлар киритиб борилмоқда. Жумладан, Миллий ғоя ва маънавият асослари, Педагогик технологиялар, Ахборот-коммуникацион технологиялар каби курслар барча тоифадаги малака ошириш курслари ўқув режасидан ўрин олган. Тингловчилар билан маънавий-ахлоқий сифатлар, миллий ғоя, халқимизнинг бой маънавий мероси, умуминсоний қадриятлар асосида турли тадбирлар амалга оширилмоқда.

2006-2007 ўқув йилидан бошлаб раҳбар ва педагог кадрларнинг 4 ҳафта (144 соат) давомида асосий ишдан ажралган ҳолда малака ошириши йўлга қўйилди. Бунда улар институтда таълим дастурлари асосида 3(2) ҳафта давомида ўқитилади ҳамда 1(2) ҳафта давомида ўз иш жойларида индивидуал режага мувофиқ билимларини мустақил оширишлари белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февраль 25-сонли қарори билан тасдиқланган “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари”га мос равишда “Халқ таълими муассасаларида фаолият кўрсатаётган номутахассис кадрларни тегишли педагогик мутахассисликка қайта тайёрлаш ҳақида Низом” ишлаб чиқилди ва вазирликнинг 2007 йил 3 апрель 90-сонли буйруғи билан тасдиқланди. Мазкур Низомга биноан қайта тайёрлаш курслари камида 576 соатга мўлжалланади. 2007 йилдан бошлаб қайта тайёрлаш курсларини тугатганларга ўрнатилган тартибда диплом берилиши йўлга қўйилди.

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш мақсадида хорижий инвестицияларни киритиш ишлари олиб борилмоқда. Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликдаги УЗБ-1960(61) “Таълим секторини ривожлантириш дастури” Лойиҳаси доирасида педагогларни масофадан қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими ташкил қилинмоқда. Бу мақсадда А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ, 14 та ҳудудий малака ошириш институтлари ва 70 та (ҳар бир вилоятда 5 тадан)таянч мактаблар қошида масофадан ўқитишнинг таълим-ресурс марказлари ташкил қилинди.

Мазкур ресурс марказлари кимё, физика, биология лабораториялари асбоб-ускуналари ва жиҳозлари, компьютер синф хоналари, махсус мебеллар ва нусха кўпайтириш техникаси билан жиҳозланди.

“Таълим секторини ривожлантириш дастури” лойиҳаси доирасида жорий қилинадиган ўқитишнинг янги, замонавий методикаси сифатида “Фанларни ўқитишда ахборот–коммуникацион технологиялардан фойдаланиш методикаси” қабул қилинди. Масофадан ўқитиш орқали 11 та фан (математика, информатика, физика, химия, биология, география, иқтисодий билим асослари, инглиз тили, немис тили, француз тили ва бошланғич таълим методикаси) ўқитувчилари малакасини ошириши 5 та фан (информатика, физика, биология, иқтисодий билим асослари, инглиз тили) бўйича ўқитувчиларни қайта тайёрлаш мўлжалланган.

Бу тизимнинг жорий қилиниши ҳудудлардаги 200 мингга яқин педагог ходимларнинг, айниқса, аёлларнинг ишдан ва оиладан ажралмаган ҳолда малака оширишларини таъминлаш имконини беради.


Қисқа сатрларда:


  • Халқ таълими вазирлиги тизимида жами 16 та малака ошириш институти мавжуд бўлиб, уларда 841 нафар педагоглар фаолият кўрсатади;

  • Таълим мазмунининг тез суръатларда янгиланиб бораётганлиги муносабати билан педагогларнинг малака ошириш даврийлиги 5 йилдан 3 йилга келтирилди;

  • малака ошириш тизимида буюртмали, манзилли ва табақалаштирилган таълим жорий этилди;

  • малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг ўзлаштиришини назорат қилиш тизими (малака иши ҳимояси, фанлар бўйича аттестация) ўрнатилди.



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Тел: 239-17-35, 239-42-14.



Похожие:

Пресс-релиз малака ошириш – давр талаби iconЗамон ва тарих билан ҳамнавас бўлган ёшларни тарбиялаш – давр талаби” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи
Йил 8 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” сдп фракцияси ва “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши ҳамкорлигида...
Пресс-релиз малака ошириш – давр талаби iconПресс-релиз 2013 йил 13 июнь куни А. Авлоний номидаги хтхқтмомида «Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда педагогик инновациялар»
А. Авлоний номидаги хтхқтмомида «Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда...
Пресс-релиз малака ошириш – давр талаби iconДокументы
1. /ЯНГИЛАНИШ ДАВР ТАЛАБИ.doc
Пресс-релиз малака ошириш – давр талаби iconПресс-релиз 9-10 февраля 2012 года по инициативе Пресс службы Центрального аппарата Политического Совета сдпу «Адолат»

Пресс-релиз малака ошириш – давр талаби iconТошкент вилояти педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти профессор-ўқитувчиларининг «Инновацион технологиялар» курси бўйича малака ошириш дарс жадвали

Пресс-релиз малака ошириш – давр талаби iconБухоро вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига 2014 йил учун туманлар кесимида малака ошириш курсларига қабул режаси

Пресс-релиз малака ошириш – давр талаби iconПресс- релиз
Юртбошимизнинг бу сўзлари ёшларимизга ҳуқуқий билимлар бериш, ҳуқуқий тарбия бериш ва жамият қонунларига ҳурмат билан қарашни ўргатиш...
Пресс-релиз малака ошириш – давр талаби iconТошкент шаҳар педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти профессор-ўқитувчиларининг “Ахборот технологиялари ва масофали ўқитиш” курси бўйича малака ошириш дарс жадвали

Пресс-релиз малака ошириш – давр талаби iconПресс-релиз
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ҳамда Ўзбекситон хотин-қизлар қўмитаси...
Пресс-релиз малака ошириш – давр талаби iconПресс-релиз «солиқ сиёсатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш масалалари» номли матбуот анжумани
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга яқиндан...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации