Документы



Пресс- релиз icon

Пресс- релиз

НазваниеПресс- релиз
Дата27.06.2013
Размер31.88 Kb.
ТипДокументы
скачать

Пресс- релиз


1992 йил 8 декабр Ўзбекистон Республикаси тарихида муҳим ўрин тутади. Мустақил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўзбек халқининг келажагини белгилаб берди ва ҳуқуқий ислоҳатларга йўл очиб берди. Президентимиз Ислом Каримов "Халқимизнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиши лозим, зеро мустақиллик сўзининг замирида ҳам катта, улуғ ҳуқуқа эга бўлиш деган тушунча ётади" деб таъкидлаган эдилар. Юртбошимизнинг бу сўзлари ёшларимизга ҳуқуқий билимлар бериш, ҳуқуқий тарбия бериш ва жамият қонунларига ҳурмат билан қарашни ўргатиш борасида кенг кўламли ишларни амалга ошириш учун йўл очиб берди.

Давлатимиз мустақилликни қўлга киритганидан сўнг ўтган давр ичида ўз фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида масъулиятли ва мураккаб ишни амалга оширди. Бу борада Президентимизнинг 1997 йил 25 июндаги "Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида"ги Фармони ҳам аҳолининг ҳуқуқий билими ва онгини юксалтиришдек улуғвор мақсадларни рўёбга чиқаришни кўзлайди.

1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1Х сессиясида "Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури" қабул қилинди.

2001 йил 4 январдаги Президент Ислом Каримовнинг Ф-1322 сонли "Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида"ги Фармойиши юқорида санаб ўтилган ишларнинг мантиқий давомидир. Мазкур Фармойишда белгиланган вазифларни амалга ошириш мақсадида Халқ таълим вазирлиги томонидан бир қанча ишлар амалга ошириб борилмоқда;

  • 1-4 синфлар учун "Конституция алифбоси",

  • Для 1-4 “Азбуки конституции”

  • Для 1-4 “Мои права”

  • 1-4 синфлар учун “Менинг ҳуқуқлари”

  • 5-7 синфлар учун "Конституция оламига саёҳат",

  • 5-9 синфлар учун “Вояга темаганларнинг ҳуқуқ бурч ва масъулиятлари”

  • 8-синф "Давлат ва ҳуқуқ асослари"

  • 9-синф "Конституциявий ҳуқуқ асослари"

Жами: 30 номда ўқув қўлланмалар ва дарсликлар яратилди.

Бугунги кунда республикамиз таълим муассасаларида "Конституция ҳуқуқ ва эркинликлармиз кафолати" шиори остида ҳуқуқий маданият ойлиги эълон қилинди. Ҳозирги кунларда таълим муассасаларида мазкур ойликда Халқ таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Республика "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Республика "Тасвирий ойна" ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда "Конституция бахтимиз пойдевори" кўрик танлови, Республика "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда "Сен қонунни биласанми?", " Президент асарларини ўрганамиз" иншолар кўрик танлови, "Фото нигоҳ ортида Ватан" мавзусидаги фото, расм чизиш кўрик танловлари ўтказилмоқда.

Конституциямиз жамиятимиз ҳаётининг пойдевори. Мамлакатимизда қарор топган тинчлик осойишталик ва миллатлараро тотувликнинг асосидир. Шунга кўра давлатимиз инсонийлик қоидаларига асосланган, дини, ижтимоий аҳволи, сиёсий эътиқодларидан қатъий назар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб берадиган давлат.

Бугунги “Конститутциямиз – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзусида ўтказилган конференцияда ҳам ҳукумтимиз, давлатимиз томнидан бугунги кунда тинчилик ва осойишталикни таъминлаш, жамиятни ривожлантириш борасидаги ишлари ҳақида маълумотлар берилади. Ушбу конференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент давлат юридик институти профессор ўқитувчилари ва Республика таълим маркази, Тошкент шаҳар халқ таълими бош Бошқармаси методистлари иштирок этадилар.

Ўқувчи ёшларимиз ҳуқуқий муносабатларда мустақил равишда фаолият кўрсата олишлари, ўз фаолиятлари натижаларига ҳуқуқий жиҳатдан баҳо бера олишлари, ўзгаларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишларини, давлатимиз томонидан билим олиш ҳуқуқи таъминланиб кафолатланганлигини тушуниб етишлари ва ана шу Ватанга содиқ, ўз бурчларини ва масъулиятларини англаб етадиган фазилатларини тарбиялашдир.шу маънода режалаштирлган мазкур конференцияда “Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси миллий давлатчилик ва тараққиёт асоси”, “Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотларнинг мазмун моҳияти”, “Ёшларни ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ва юксалтиришда таълим-тарбиянинг уйғунлиги” мавзуларида маърузалар тингланиши ташкил этилган. Конференцияда ҳуқуий таълим-тарбия соҳасида келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифлар ва ишлар белгилаб олинади.

Республика таълим маркази



Похожие:

Пресс- релиз iconПресс-релиз 9-10 февраля 2012 года по инициативе Пресс службы Центрального аппарата Политического Совета сдпу «Адолат»

Пресс- релиз iconПресс-релиз семинар-выставка и пресс-конференция
С этой целью Государственным налоговым комитетом на системной основе ведется работа по разъяснению сути и значения налоговых льгот...
Пресс- релиз iconПресс-релиз пресс-конференции на тему «сдпу «Адолат»
Пресс-конференции на тему «сдпу «Адолат» на новом этапе модернизации страны», посвященной итогам деятельности фракции в 2011 году...
Пресс- релиз iconПресс-релиз пресс-конференция на тему «актуальные вопросы подготовки руководящих кадров налоговой системы и пути их решения»
Налоговым комитетом Республики Узбекистан уделяется особое внимание вопросам подготовки кадров, переподготовки и повышения квалификации...
Пресс- релиз iconПресс-релиз 20. 07. 2011
В государственном налоговом комитете Республики Узбекистан состоялось расширенное заседание коллегии
Пресс- релиз iconПрограмма ООН пресс релиз
Обеспечение жизнедеятельности населения пострадавшего в результате кризиса аральского моря
Пресс- релиз iconПресс-релиз 20 августа 2011 года по инициативе Центрального аппарата Политического Совета сдпу «Адолат»

Пресс- релиз iconПресс-релиз ўзбек тили ва умуминсоний қадриятлар
Тил – миллатнинг улкан бойлиги, бебаҳо мулки, ҳар бир халқнинг маданияти ва тарихидир
Пресс- релиз iconПресс-релиз 27 января 2012 года прошло совместное заседание Исполнительного Комитета Политического Совета Социал-демократической партии Узбекистана «Адолат»

Пресс- релиз iconПресс-релиз тошкент ш. 2010 йил 26 феврал
Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари туркум фанларининг ўқитилишида ўкувчиларга ватанпарварлик руҳини сингдириш”
Пресс- релиз iconПресс-релиз 2011 йил 14 май куни Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Марказий аппарти «Аёллар ва ёшлар билан ишлаш бўлими»

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации