Документы



Пресс-релиз юрагимни болаларга бағишлайман тошкент шаҳри 23 декабрь icon

Пресс-релиз юрагимни болаларга бағишлайман тошкент шаҳри 23 декабрь

НазваниеПресс-релиз юрагимни болаларга бағишлайман тошкент шаҳри 23 декабрь
Дата27.06.2013
Размер32.31 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать




ПРЕСС-РЕЛИЗ

ЮРАГИМНИ БОЛАЛАРГА БАҒИШЛАЙМАН


Тошкент шаҳри 23 декабрь


Истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ ёш авлод тарбиясига давлат сиёсати даражасида алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг ҳар томонлама баркамол инсон, етук мутахассис бўлиб вояга етишишлари, ўз мустақил фикри ва ҳаётий позициясига эга бўлган эртамиз эгаларини вояга етказиш йўлида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Айниқса, ижтимоий ҳимоя ва доимий эътиборга муҳтож болаларга ҳар томонлама ёрдам бериш, уларнинг ҳаётда ўз муносиб ўринларини топиш йўлида барча зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Республикамиз ҳукумати ногирон болаларнинг соғлом тенгқурлари қатори миллий руҳда тарбияланишлари, ақлий, ахлоқий, жисмоний жиҳатдан камол топишлари, ижтимоий ҳаётга етук фуқаро даражасида тайёр бўлиб етишишларига жиддий эътибор қаратмокда.

Халқ таълими вазирлиги “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси билан ҳамкорликда ҳар йили анъанавий равишда “Юрагимни болаларга бағишлайман” республика кўрик танлови ўтказиб келинади. Мазкур кўрик-танловда “Йилнинг энг яхши Меҳрибонлик уйи” ва “Йилнинг энг яхши Меҳрибоник уйи тарбиячиси” йўналишида ғолиблар аниқланади.

^ 2011 йил 23 декабрь куни соат 9:00 да Ўзбекистон Миллий академик драма театрида “Юрагимни болаларга бағишлайман” республика кўрик-танловининг якуний босқичи ва ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси вакиллари, қолаверса, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши, Республика касаба уюшмалари федерацияси Марказий кенгаши, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вакиллари иштирок этишди.

2011 йилнинг “Энг яхши Меҳрибонлик уйи” ва “Меҳрибонлик уйининг энг яхши тарбиячиси” Республика кўрик-танлови ота-она қарамоғидан махрум бўлган болалар билан ишловчи таълим муассасаларининг самарали педагогик тажрибасини аниқлаш, умумлаштириш ва оммалаштириш бўйича тадбирлар мажмуасини ўз ичига олади.

Танловнинг асосий мақсади — Меҳрибонлик уйига жамоатчиликнинг эътиборини жалб қилиш, бу ерда ишловчи педагогларнинг мавқеини кўтариш, ижобий ишлар бўйича иш тажрибаларни тарғибот - ташвиқот қилиш ва кенг оммалаштириш, етим ва ота-она қарамоғидан махрум бўлган болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароитларни яратишдан иборат. Танловнинг ўтказилиши қуйидаги вазифаларни амалга оширишга йўналтирилган:

  • Меҳрибонлик уйидаги турмуш тарзини яхшилаш;

  • тарбияланувчиларнинг ҳар томонлама ривожланиши ва ўзини-ўзи идора этиши учун шароит яратиш;

  • иқтидорли, ижодкорлик билан ишлаётган тарбиячиларни аниқлаш;

  • илғор, самарали педагогик тажрибаларни оммалаштириш, илғор амалиётни ривожлантириш йўлларини белгилаб олиш.


“Энг яхши Меҳрибонлик уйи” қуйидаги мезонлар билан аниқланади: болаларни маънавий-эстетик руҳда тарбиялашга қаратилган “Биз ҳайвонот оламига, ўсимликларга, томорқага қараш, уларни парвариш қилишга жавобгармиз”, “Менинг шахсим” — ҳуқуқий тарбия каби қўшимча таълим турларини амалга ошириш, шунингдек, Меҳрибонлик уйи шароитида тарбияланаётган ўсмирларнинг касбий тайёргарлиги, тарбияланувчиларнинг Меҳрибонлик уйидан кейинги ҳаётга мослашишига йўналтирилган ҳамда уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш билан боғлиқ дастурларга эга бўлиш ва ҳаказо. Меҳрибонлик уйида асосий эътибор болаларнинг жисмоний жиҳатдан чиниқишларига, уларнинг спорт тўгаракларидаги иштироки, разрядли спортчиларни тайёрлаш, турли хил мусобақалардаги иштирокини таъминлашга қаратилиши керак.

Мазкур танлов Республикамизда 2004 йилдан буён ўтказилаётган бўлиб, Республика босқичида қуйидаги Меҳрибонлик уйилари ва Меҳрибонлик уйиларининг тарбиячилар иштирок этади:

  1. “Йилнинг энг яхши Меҳрибонлик уйи” йўналиши бўйича ҳудудий босқичларда ғолиб бўлганлар:

    • Хўжайли туманидаги 1-сонли Меҳрибонлик уйи;

    • Термиз шаҳридаги 12- сонли Меҳрибонлик уйи;

    • Гулистон шаҳридаги Болалар шаҳарчаси;

    • Ҳамза туманидаги 30-сонли Меҳрибонлик уйи.

  2. “Меҳрибонлик уйининг энг яхши тарбиячиси” йўналиши бўйича ғолиблар:

  • Хўжайли туманидаги 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбиячиси М.Карлыбаев;

  • Хива шаҳридаги 20-сонли Меҳрибонлик уйи тарбиячиси З.Сапоева;

  • Самарқанд шаҳридаги 6-сонли Меҳрибонлик уйи тарбиячиси З.Назарова;

  • Қўқон шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйи тарбиячиси А.Эркабоева;

  • Ҳамза тумани 30-сонли Меҳрибонлик уйи тарбиячиси Ф.Гаппасова.



Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати

Телефонлар: 239-17-35, 239-42-14



Похожие:

Пресс-релиз юрагимни болаларга бағишлайман тошкент шаҳри 23 декабрь iconПресс-релиз 24 ноября 2011 года по инициативе Политического Совета Социал-демократической партии Узбекистана «Адолат»
Манзил: 100043, Тошкент шаҳри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-70-27, 245-81-74
Пресс-релиз юрагимни болаларга бағишлайман тошкент шаҳри 23 декабрь iconПресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 19-июнь
Халқ таълими вазирлиги «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий Кенгаши билан ҳамкорликда «Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси» шиори...
Пресс-релиз юрагимни болаларга бағишлайман тошкент шаҳри 23 декабрь iconПресс-релиз 2011 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик
Манзил: 100043, Тошкент шаҳри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-70-27, 245-81-74
Пресс-релиз юрагимни болаларга бағишлайман тошкент шаҳри 23 декабрь iconПресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 29 июн 1 июль
Айниқса, эртанги кун эгалари бўлмиш ёш авлод камолоти, уларнинг ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб вояга етишларига, замон талаблари...
Пресс-релиз юрагимни болаларга бағишлайман тошкент шаҳри 23 декабрь iconПресс-релиз тошкент шаҳри 2012 йил 16 август
Халқ таълими вазирлиги томонидан “Янги ўқув йилида таълимни сифат босқичига кўтаришнинг долзарб масалалари” мавзусида матбуот анжумани...
Пресс-релиз юрагимни болаларга бағишлайман тошкент шаҳри 23 декабрь iconПресс-релиз «келажак овози- 2012» республика иқтидорли ёшлар танлови якуний босқичи
Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 26 декабрь куни соат 16: 00да Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтади
Пресс-релиз юрагимни болаларга бағишлайман тошкент шаҳри 23 декабрь iconПресс-релиз 2012 йил 18 января Тошкент давлат кимё технология институти мажлислар залида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси "Ёш адолатчилар" Кенгаши
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Комил Ёрматов кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-70-27, 245-77-12
Пресс-релиз юрагимни болаларга бағишлайман тошкент шаҳри 23 декабрь iconПресс-релиз тошкент ш. 2010 йил 26 феврал
Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари туркум фанларининг ўқитилишида ўкувчиларга ватанпарварлик руҳини сингдириш”
Пресс-релиз юрагимни болаларга бағишлайман тошкент шаҳри 23 декабрь iconПресс-релиз 23 июля 2011 года в Хорезмской областе по инициативе Исполнительного Комитета Политического Совета сдпу «Адолат»
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Пресс-релиз юрагимни болаларга бағишлайман тошкент шаҳри 23 декабрь iconПресс-релиз 9-10 февраля 2012 года по инициативе Пресс службы Центрального аппарата Политического Совета сдпу «Адолат»

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации