Документы



Пресс-релиз «Мустақил юрт фарзанди, Она – Ватан сени чорлайди!» icon

Пресс-релиз «Мустақил юрт фарзанди, Она – Ватан сени чорлайди!»

НазваниеПресс-релиз «Мустақил юрт фарзанди, Она – Ватан сени чорлайди!»
Дата27.06.2013
Размер78.15 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать






ПРЕСС-РЕЛИЗ

«Мустақил юрт фарзанди,

Она – Ватан сени чорлайди!»


Бизга битирувчилар эмас, мактаб

таълими ва тарбиясини кўрган шаxслар керак.

Ислом Каримов


2011/12 ўқув йили халқ таълими тизимида муҳим воқеалар, жаҳон миқёсидаги тадбирлар билан эсда қоларли бўлди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Тошкент­да 2012 йил 16-17 февраль кунлари “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш — мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

Халқаро конференцияда қарийб 1000 нафар иштирокчи, жумладан, дунёнинг 48 давлатидан, 8 та халқаро ташкилот ва таълим жамғармаларидан 270 нафар вакил иштирок этди. Таъкидлаш лозимки, БМТ Бош котибининг ўринбосари, Осиё тараққиёт банки президенти, Ислом тараққиёт банки президенти, қатор хорижий мамлакатлардан вазирлари, соҳага тегишли қўмиталар раҳбарлари ва парламентлар депутатлари қатнашдилар.

Халқаро конференция иштирокчилари Ўзбекистоннинг қуйидаги йўналишлар бўйича тажрибасини алоҳида эътироф этиш ва чуқур ўрганиш лозимлигини таъкидлади:

- мактаб таълими мамлакатда яшаётган асосий миллатлар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда етти тилда — ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик ва туркман тилларида олиб борилиши;

- 9+3 схемаси бўйича ноёб 12 йиллик умумий бепул таълим тизимининг жорий этилиши;

- Республиканинг ҳар бир ўқув юртида оптик-толали алоқа линиялари асосида қурилган ягона ZiyoNet ахборот-таълим тармоғига уланган ахборот-ресурс марказлари ташкил этилгани;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳнамолигида ташкил қилинган махсус Жамғарма базасида болалар спортини ривожлантиришга устувор эътибор қаратилаётгани, мамлакатда болалар ва ёшларни спорт билан шуғулланишга оммавий жалб қилиш бўйича уч босқичдан иборат «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада» мусобақаларини ўз ичига олган ноёб тизимнинг яратилганлиги ҳар томонлама андоза олса арзийдиган тажрибалар эканлиги алоҳида қайд этилди.

Айни пайтда бутун дунёда Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий таъсирлари давом этаётган бир даврда, Ўзбекистонда таълим соҳасида катта кўламдаги дастурлар амалга оширилаётганлиги, давлат бюджетининг шу мақсадларга йўналтирилаётган харажатларига мамлакат миллий бойлиги ўсиши учун сарф­ланаётган муҳим инвестициялар сифатида қаралаётганлиги, ҳар йили таълим соҳасини ривожлантириш ва ислоҳ қилишга ялпи ички маҳсулотнинг 10-12 фоизи ва Давлат бюджети харажатларининг 35 фоизи йўналтираётганлиги мутахассислар томонидан тан олинди ва юқори баҳо берилди.

Ўқитувчилар ва мураббийлар кунини умумхалқ байрами сифатида нишонланиши ҳам хорижлик экспертларда катта таассурот қолдирди ва улар томонидан эътироф этилди.

Конференция Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовнинг Ўзбекистонда «Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш — мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзуидаги халқаро конференцияни мунтазам ўтказиш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, тугаётган ўқув йили болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг нуфузли халқаро мусиқий танловлардаги муваффақиятли иштироки, спортчи ёшларимизнинг жаҳон ареналаридаги ишончли ғалабалари, қолаверса, мактаб ўқувчи-ёшларининг республика миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари, билимлар беллашуви, турли маданий ва маърифий, интеллектуал танловлардаги фаоллиги билан ўтди.

Халк таълими тизимида ^ 9763 та умумтаълим мактаблари, 301 та мусика ва санъат мактаблари, 443 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолият кўрсатмокда. Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури доирасида республика бўйича 2004-2009 йилларда 8501 та мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йилнинг 10 ноябридаги ПҚ-1432-сонли қарорига асосан 2011 йил дастури доирасида қурилиш-тиклаш ишлари олиб борилаётган 317 та таълим муассасаларини ўқув жиҳозлари билан, 776 та мактабларни қўшимча жиҳозлар билан ҳамда 533 та мактабларни компьютер техникалари билан жами бўлиб 1626 та таълим муассасаларини 58,5 млрд. сўмлик мебел, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ва спорт анжомлари жиҳозлар билан жиҳозлаш режалаштирилган эди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-910-сонли қарорига асосан жорий йилда қурилиш-тиклаш ишлари олиб борилаётган 65 та ва 2010 йилда жиҳозланмай қолинган 23 та ҳамда В.Успенский ва Р.Глеэр жами 90 та болалар мусиқа ва санъат мактабларини 41,3 млрд. сўмлик мусиқа чолғулари билан жиҳозлаш кўзда тутилган. Ушбу мақсадларга Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ҳисобидан жами 99,8 млрд. сўм маблағ режалаштирилган эди.

Мазкур таълим муассасаларини жиҳозлаш мақсадида, тендер савдосининг тегишли лотлари бўйича ўтказилган тендер савдолари натижаларига кўра, ғолиб ташкилотлар билан ҳудудий халқ таълими бошқармалари ўртасида жиҳозлар харид қилиш бўйича умумтаълим мактаблари бўйича 55,5 млрд сўмлик ва болалар мусиқа ва санъат мактаблари бўйича 38,0 млрд сўмлик жами 95,3 млрд сўмлик шартномалар имзоланган бўлиб, ҳозирда жиҳозлар жойларга етказиб берилмоқда.

Шу билан бирга, 2012 йилда қурилиш-тиклаш ишлари олиб борилаётган 363 та, қайта жиҳозлашга киритилган 1222 та жами 1585 та умумтаълим ҳамда 58 та болалар мусиқа ва санъат мактабларини мебел, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, спорт анжомлари ва мусиқа чолғу асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш режалаштирилган.

Ушбу мақсадлар учун Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини капитал реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ҳисобидан 106,5 млрд. сўм маблағ кўзда тутилган. Ҳозирги кунда мазкур таълим муассасаларига жиҳозлар харид қилиш бўйича тендер савдоларини ташкил этиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Мавжуд 9763 та умумтаълим мактабларидан 9403 (96%) таси “ZiyoNET” ахборот таълим тармоғига уланган. Ҳозирда қолган ^ 376 (4%) та умумтаълим мактабларини тармоққа улаш чоралари кўрилмоқда. Порталнинг “Кутубхона” бўлимига синфдан ташқари ҳамда умумий ўқиш бўйича 35000 дан ортиқ ресурслар жойлаштирилган.

2011 йилда республика бўйича 211 та Баркамол авлод болалар марказлари ташкил этилди. Уларда болаларга мактабдан ташқари пайтда қизиқишлари бўйича бадиий-ижодиёт, техник-ижодкорлик ҳамда ўлкашунослик ва экология йўналишларидаги тўгараклар фаолият кўрсатмоқда.

Бу йил мамлакатимиз умумий ўрта таълим мактаблари 9-синфларини 560 345 нафар битирувчи тамомлаб, уларнинг барчаси ўз қизиқиши ва имкониятларидан келиб чиқиб ўрта махсус ксб-ҳунар таълими муассасаларида ўқишни давом эттирадилар.

2011/12 ўқув йилида мактаб ўқувчилари республика ва халқаро миқёсда ўтказилган фан олимпиадалари, спорт мусобақалари ва мусиқа фестивалларида муносиб иштирок этишди.

Жумладан, 2011 йилда Республика фан олимпиадасининг IV босқичида жами 521 нафар ўқувчилар қатнашган бўлса, шундан 47 нафарини умумтаълим мактаби ўқувчилари ташкил этади. IV босқич якунига кўра, жами 22 та фандан 54 нафар ғолиб ўқувчилар аниқланиб, 7 нафар умумтаълим мактаби ўқувчилари 1-ўринни қўлга киритди. Жорий йилнинг 28-31 май кунлари ўтказиладиган Республика фан олимпиадасининг IV босқичида 32 нафар умумтаълим ва махсус мактаб-интернати ўқувчилари иштирок этади.

Агар 1995 йилгача республикамиз мактаб ўқувчилари бирорта ҳам халқаро фан олимпиадаси иштирок этмаган бўлса, 1995–2011 йиллар давомида эса ўқувчиларимиз химия, биология, физика, математика, информатика ва хорижий тил фанларидан халқаро фан олимпиадаларида жами 244 та медаль, шундан – 20 та олтин, 49 та кумуш, 175 та бронза медалини қўлга киритди.

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан жорий ўқув йилида ^ 91 та Республика мусобақалари ўтказилган бўлиб, уларга жами 13940 нафар ўқувчи жалб этилди, шундан 5151 нафари қизлар (9306 нафари қишлоқ ҳудудларидан, шундан 3224 нафари қизлар).

Республика бўйича ўтказилган спорт тадбирлари давомида Олимпия, Осиё ўйинлари, Халқаро ва Республика совриндор ва чемпионлари билан 19 та спорт тадбирларида учрашувлар ва маҳорат сабоқлари ўтказилди. Унда жами 4274 нафар ўқувчи ёшлар иштирок этишган бўлиб, шундан 2231 нафари қизлар.

2011 йилда 56 та халқаро спорт мусобақаларида 664 нафар (шундан 242 нафари қизлар) ёшлар иштирок этишди. Шулардан, 370 нафарини қишлоқ ҳудудларида (121 нафар қизлар) истиқомат қилувчи ўқувчи-ёшлар ташкил этади. Халқаро мусобақаларда иштирок этган спортчи-ёшлар жами 182 та, 60 та олтин, 64 та кумуш ва 58 дона бронза медалларига сазовор бўлишди.

Шунингдек, жорий йилнинг май ойида Навоий шаҳрида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Умид ниҳоллари - 2012” спорт мусобақаларининг якуний финал босқичи бўлиб ўтади. Унда барча ҳудудлардан мактаб ўқувчилари спортнинг 12 тури бўйича беллашадилар. Ҳозирда Навоий шаҳрида мазкур нуфузли спорт мусобақасини юқори савияда ташкил этиш мақсадида тайёргарлик ишлари қизғин давом эттирилмоқда.

2012 йилда болалар мусиқа ва санъат мактабларини 3858 нафар ўқувчилар битирадилар. 2011/12 ўқув йилида жами 89 нафар истеъдодли ёшларимиз Франция, Италия, Германия, Буюк Британия, Руминия, Россия, Озарбайжон каби давлатларда ўтказилган турли хил нуфузли халқаро танловларда иштирок этиб ғолибликни қўлга киритдилар. Биргина 2012 йилнинг ўтган даври мобайнида ўтказилгани турли нуфузли халқаро мусиқа танловларида иштирок этган 12 нафар болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари энг олий ўринга сазовор бўлган.

2012 йилда 4 нафар мактаб битирувчилари “Зулфия” номидаги давлат мукофотига сазоввор бўлгани ҳам тизимда фаолият кўрсатаётган устоз ва мураббийларнинг тинимсиз меҳанти самарасидир.

Маълумки, ўтган ўқув йилидан бошлаб 5-8 синф ўқувчилари ўртасида 4 босқчили билимлар беллашуви механизми ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди. Жорий ўқув йилидан бошлаб Билимлар беллашуви ўтказиладиган фанлар сони кенг пеадагогик жамоатчиликнинг таклифлари асосида 10 тадан 16 тага оширилди, билимлар беллашуви натижасида таълим муассасалари ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви идораларининг рейтингини чиқариш ва бунда жарима ёки рағбат балларини қўллаш механизми такомиллаштирилди.

Жорий ўқув йилида билимлар беллашувларининг барча босқичларида жами 1 294 250 нафар ўқувчи иштирок этди. Шулардан 830 нафар ўқувчи беллашувнинг республика босқчида қатнашди. Жамоаларининг кўрсатган натижаларига кўра Бухоро вилояти 1-, Тошкент шаҳри 2-, Навоий вилояти ўқувчилари 3-ўринни эгаллади. Билимлар беллашувларида юқори натижа кўрсатган 500 нафар ўқувчи “Интеллектуал ривожлантириш оромгоҳи”га йўлланмани қўлга киритган. Оромгоҳда ўқувчиларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун малакали мутахассислар, методистлар, тажрибали ўқитувчилар жалб этилиб, тули маданий-маърифий тадбирлар, интеллектуал ўйинлар ўтказилади.

Вазирлик томонидан фидоий ўқитувчиларни рағбатлантириш ва илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ҳар йили анъанавий равишда ўтказиладиган “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” республика кўрик-танлови жорий ўқув йилида ҳам юқори савияда ташкил этилди. Танловнинг республика босқичи жорий йилнинг 22-27 апрел кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 14 та фанлар бўйича 1-ўринни эгаллаган жами 186 нафар ғолиб ўқитувчилар иштирок этди. Кўрик-танлов якунига кўра 14 та фандан “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” аниқланди.

2012 йилнинг 25 май куни барча умумтаълим мактабларида «Мустақил юрт фарзанди, Она – Ватан сени чорлайди!» шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтади.

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари давомида ўз қобилиятини билимлар беллашуви, фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида намоён қилолган ўқувчилар алоҳида тақдирланади. Шунингдек, “Энг ибратли бола”, “Энг фаол ўқувчи”, “Ижодкор ўқувчи”, “Ёш ихтирочи”, “Энг зукко ўқувчи”, “Мактабимиз фахри”, “Спорт устаси”, “Компьютер устаси”, “Шахмат устаси” каби номинациялари бўйича иқтидорли ўқувчилар тақдирланади.


Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Телефон: 239-17-35, 239-42-14, www.uzedu.uz



Похожие:

Пресс-релиз «Мустақил юрт фарзанди, Она – Ватан сени чорлайди!» iconПресс-релиз 2011 йил 20 август куни Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишланган "Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан" шиори остида тадбир ўтказилди.

Пресс-релиз «Мустақил юрт фарзанди, Она – Ватан сени чорлайди!» iconБуюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!
Бухоро вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида “Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” ташкилий –...
Пресс-релиз «Мустақил юрт фарзанди, Она – Ватан сени чорлайди!» iconПресс-релиз «Мустақил ватан фарзадиман!»
Юртбошимиз раҳнамолигида Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури доирасида кенг...
Пресс-релиз «Мустақил юрт фарзанди, Она – Ватан сени чорлайди!» iconБуюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” Пресс-релиз
Амир Темур хайрия жамғармаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон «Адолат» сдп сиёсий Кенгаши аъзоси Муҳаммад Али, жамғарманинг...
Пресс-релиз «Мустақил юрт фарзанди, Она – Ватан сени чорлайди!» iconЮртим I
Ватан номусим Ватан. Сен деса куйлагай кушлар навоси, Сен деса жаранглар менинг овозим. Сен деса гуллар боққа айланар, Ватан, Ватан,...
Пресс-релиз «Мустақил юрт фарзанди, Она – Ватан сени чорлайди!» iconПресс-релиз ватан ҳимояси – муқаддас бурч!
Халқ таълими вазирлигининг махсус чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, 2011 йилнинг 15 декабридан 2012 йил 14 январигача таълим муассасаларида...
Пресс-релиз «Мустақил юрт фарзанди, Она – Ватан сени чорлайди!» iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Унда фракция аъзолари, Қонунчилик палатаси қўмиталари вакиллари, вазирлик ва идоралар масъул раҳбар ходимлари, партия экспертлари...
Пресс-релиз «Мустақил юрт фарзанди, Она – Ватан сени чорлайди!» iconПресс-релиз 9-10 февраля 2012 года по инициативе Пресс службы Центрального аппарата Политического Совета сдпу «Адолат»

Пресс-релиз «Мустақил юрт фарзанди, Она – Ватан сени чорлайди!» icon«Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!»
Бу йил истиқлолнинг шонли санасини – миллий мустақиллигимизнинг йигирма йиллигини баланд руҳ ва кўтаринки кайфият билан кутиб олишга...
Пресс-релиз «Мустақил юрт фарзанди, Она – Ватан сени чорлайди!» iconАтиргул – гуллар маликаси” пресс-релиз
Ватан! шиори остида ташкил этилган “Атиргул – гуллар маликаси” мавзусида танлов бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси,...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации