Документы



Пресс-релиз тошкент шаҳри 2012 йил 16 август icon

Пресс-релиз тошкент шаҳри 2012 йил 16 август

НазваниеПресс-релиз тошкент шаҳри 2012 йил 16 август
Дата27.06.2013
Размер76.47 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать






ПРЕСС-РЕЛИЗ


Тошкент шаҳри 2012 йил 16 август


2012 йил 16 август куни соат 15:00 да Миллий матбуот марказида Халқ таълими вазирлиги томонидан “Янги ўқув йилида таълимни сифат босқичига кўтаришнинг долзарб масалалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилади. Анжуманда Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этади.

Матбуот анжуманида янги ўқув йилида таълим мазмунинин таъминлаш ва уни янги сифат босқичига кўтариш йўлида тизимга жорий этиладиган янгиликлар, илғор тажрибалар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилади.

Матбуот анжумани иштирокчилари учун биринчи синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғалари”, кам таъминланган оила фарзандларига бериладиган ўқув қуроллари ва кийим-кечаклар, мактаб бозорлари ва ярмаркалари, 2012-2013 ўқув йилида тавсия этилган ўқув адабиётлари ва дарсликлар, мактаб формаси бўйича кўргазмалар ташкил этилади.

Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 16 майдаги 160–сонли буйруғига мувофиқ умумтаълим мактаблари ўқув дастурларига ўзгаришлар киритилди. Ўқув режадаги давлат ва мактаб компонентларига киритилган ўзгаришлар ҳақида матбуот анжумани давомида маълумот берилади.

Таълим муассасаларида ўқувчи ва ўқитувчилар кийиниш маданияти, мактаб формасининг намунаси бўйича бир қатор ҳудудларнинг илғор тажирбалари ҳамда ғоялари билан таништирилади.

Матбуот анжумани маълумоти илова қилинади.


Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Телефон: 8-371-239-17-35, 239-42-14, www.uzedu.uz


Янги ўқув йилида таълимни сифат босқичига кўтаришнинг

долзарб масалалари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 декабрдаги “2012 йил Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-1668-сонли қарори билан 2012 йилда жами 363 та, шундан 14 та янги уй-жой массивларида мактаблар қурилиши, 187 та мактабларни капитал реконструкция қилиниши ва 162 тасини эса капитал таъмирланиши режалаштирилган. Ушбу мақсадларга жорий йилда жами 167,6 млрд.сўм маблағ, шундан Республика бюджети ҳисобидан, янги уй-жой массивларида қурилиши кўзда тутилган.

Жорий йилнинг 1 августига қадар Республика бўйича жами 158,5 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Бу эса йиллик режанинг 93,6 фоизини ташкил этмоқда. Шунингдек, шу йилнинг 1 августига қадар республика бўйича жами 249 та (69%) мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилиб, ҳудудий Давлат қабул комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилинмоқда.

Қолган брча таълим объектларида жорий йилнинг 25 августига қадар қурилиш-таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилиб, фойдаланишга топширилиши кўзда тутилмоқда.

2011-2012 ўқув йилида республикамиздаги умумий ўрта таълим мактабларини жами 560 минг 345 нафар ўқувчилар 9-синфни битирди. Уларнинг барчаси ўз қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда, таълимнинг кейинги босқичига қамраб олинди.

2011-2012 ўқув йилида билимлар беллашувининг мактаб босқичи декабрь-январь ойларида, туман босқичи февраль, вилоят босқичи март ойининг учинчи ўн кунлигида, республика босқичи эса жорий йилнинг 30 апрель 1-3 май кунлари 5 та ҳудудда ўтказилди.

Билимлар беллашувларининг мактаб босқичида жами 1 294 250 нафар, туман босқичида 202 102 нафар, вилоят босқичида 10 280 нафар ўқувчи иштирок этди.

Ўқувчиларнинг кўрсатган натижаларига кўра Бухоро вилояти
1-ўринни (89,7 балл), Тошкент шаҳри 2-ўринни (86,67 балл), Навоий вилояти ўқувчилари 3-ўринни (86,11 балл) эгалладилар.

Жорий йилнинг 22-27 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг республика босқичи якунларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардан 14 та фан бўйича 1-ўринни эгаллаган жами 186 нафар ғолиб ўқитувчилар иштирок этди. Кўрик-танлов якунига кўра 14 та фандан 42 нафар ғолиблар аниқланиб, шундан 14 нафари “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танлови ғолиби бўлди.

Янги ўқув йили олдидан ўтказиладиган анъанавий Август кенгашлари таълим мазмуни самарадорлигини таъминлаш мақсадида ҳудудларда ўқув-семинар ташкил этилиб, унга таълим муассасаларнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлар, методистлар ҳамда педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг кафедра мудирлари жами 100-120 нафар педагог ходим қатнашмоқда.

Бу йилги август кенгашлари “Мустақил юрт педагоглари-сифатли таълим сари!” шиори остида ўтказилади. Август кенгашларига тайёргарлик ва уни ўтказиш юзасидан ташкил этиладиган ўқув-семинар тартибига бир қатор янгиликлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-910-сонли қарори билан тасдиқланган “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури” доирасида 2012 йилда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 58 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари (30 та янги қурилиш, 28 та капитал реконструкция) фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 1 август ҳолатида Андижон вилояти, Хонобод шаҳар 8-сонли ҳамда Наманган вилояти, Чортоқ тумани 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаблари фойдаланишга топширилди. Қолган таълим муассасалари режага асосан жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида фойдаланишга топширилиши белгиланган.

Дастур доирасида қурилиш тиклаш ишлари олиб борилган болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқув режаларига тасвирий ва амалий санъат йўналишлари киритилиб, 2009 йилда 54 та, 2010 йилда 310 та, 2011 йилда 339 та янги иш ўринлари яратилди ва уларга жами 703 нафар мутахассис педагог кадрлар жалб қилинди (256 нафари олий, 447 нафари ўрта махсус маълумотли).

Дастур қабул қилингунга қадар, мавжуд 301 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари машғулотларида 2008 йилда 38034 нафар болалар қатнашган бўлса, бу кўрсаткич 2012 йилда 46 322 нафарни ташкил этиб, 2008 йилга нисбатан ўртача 21,8 фоиз кўпроқ болаларни қамраб олишга эришилди.

Дастур доирасида жиҳозланган ва замонавий шарт-шароитлар яратилган 117 та болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўсиш суръати 2008 йилга нисбатан ўртача 30-35 фоизни ташкил этмоқда.

2011 йилда 41 нафар истеъдодли ёшларимиз Франция, Италия, Германия, Голландия, Буюк Британия, Руминия, Россия, Украина, Арманистон, Озарбайжон каби давлатларда ўтказилган турли хил нуфузли халқаро танловларда иштирок этиб ғолибликни қўлга киритдилар. 2012 йилнинг 7 ой давомида 50 нафар ўқувчиларимиз халқаро танловларда иштирок этиб, фахрли ўринларга сазовор бўлдилар.

2004 йил бошида умумтаълим мактабларининг 12 фоизигина замонавий компьютер техникаси билан таъминланган бўлса, 2012 йил 1 июль ҳолатига сўнгги русумдаги компьютерлар билан таъминланган ўқув компьютер синфлари сони 7534 тани ёки умумий мактаблар сони (9763 та)га нисбатан 77% ташкил этди.

Бугунги кунга қадар тегишли фанлардан 80 номдаги мультимедиа дастурий воситалари ҳамда 26 номдаги ўқув фильмлари, 13 номда виртуал лабораториялар яратилиб, таълим жараёнига жорий этилган. Мавжуд 9763 та умумий ўрта таълим мактабларидан 9403 та (96%) умумий ўрта таълим мактаблари “ZiyoNET” тармоғига уланган бўлиб, қолган мактабларни тармоққа улаш ишлари давом эттирилмоқда.

Республикадаги жами умумтаълим мактабларидан замонавий компьютер техникаси билан жиҳозланган, тажрибали информатика фани ўқитувчиларига эга бўлган 2467 та таянч мактаблари танлаб олиниб, уларда 2011 йил давомида умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган 423574 нафар ўқитувчилардан 416000 нафари ички имкониятларни тўлиқ сафарбар қилган ҳолда ўқитилган эди. Дастлаб 2500 нафар тренер тайёрланди. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан ҳамкорикда ишлаб чиқилган 72 соатлик ўқув дастури асосида машғулотлар олиб борилди. Ўқув курслари бошлангунга қадар тизимда фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларнинг 13296 (3,2%) нафари

компьютерда мустақил ишлай олган бўлса, курс якунига кўра бу кўрсаткич 54104 (13%) нафарга етган эди.

2005-2006 ўқув йилида умумтаълим мактабларида 6733 нафар малакали информатика фани ўқитувчилари фаолият кўрсатган бўлса, 2012 йилга келиб уларнинг сони 9822 нафарни ташкил этиб, 3089 нафарга кўпайган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўрсатмасига асосан информатика фани умумтаълим мактабларининг 5-синфидан бошлаб (илгари 8-синфдан бошланган) ўқитилмоқда.

5-9 синфлар бўйича информатика фани Давлат таълим стандартлари асосида ўқув режа ва дастурлар янгиланиб, уларга мос равишда ўқув дарсликлари яратилган ҳамда амалиётга жорий этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 50-сонли қарорига асосан, мавжуд 563 та мактабдан ташқари таълим муассасалари негизида 211 та кўп тармоқли “Баркамол авлод” болалар марказлари, яъни ҳар бир туман (шаҳар)да ҳамда ҳудудий марказларда биттадан, шунингдек, техник, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология йўналишида фаолият кўрсатувчи 3 та республика “Баркамол авлод” болалар марказлари ташкил этилган.

Бугунги кунда “Баркамол авлод” болалар марказларида 3 та, яъни техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт ҳамда ўлкашунослик ва экология йўналишида 36 номдаги 4298 та тўгараклар фаолияти олиб бормоқда. Мазкур тўгаракларга 93 815 ўқувчи-ёшлар жалб этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сонли қарорига кўра мавжуд 211 та “Баркамол авлод” болалар марказларида босқичма-босқич, жумладан, 2011 йилда 30 та, 2012 йилда 51 та объектларда мактабдан ташқари таълим муассасалари тузилмаси ва сонини оптималлаштириш натижасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан маҳаллий ҳокимликлар томонидан таъмирлаш-жиҳозлаш ишларининг амалга оширилиши белгиланган.

Янги ўқув йилида ўқувчи ва ўқитувчиларнинг кийиниш борасида ҳам қатор таклифлар илгари сурилмоқда. Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 7 июндаги “Умумий ўрта таълим мактабининг ички тартиб-қоидаларини такомиллаштириш тўғрисида”ги 177-сонли буйруғига мувофиқ умумий ўрта таълим мактабларида ўз ички тартиб қоидаларидан келиб чиққан ҳолда ўқувчилар ва устоз-мураббийларнинг кийиниши ва ташқи қиёфасига қўйиладиган талаблар жорий этилган. Ҳар бир уммутаълим мактаби жамоаси ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари билан келишган ҳолда мактаб формаси танлаш ҳуқуқига эга. Мисол учун, Андижон вилояти ҳокимлиги ўқувчи ва ўқитувчиларнинг кийиниш борасидаги вилоят педагогларининг таклифини қўллаб-қувватлаган ҳолда кам таъминланган оила фарзандларини ҳомийлик асосида кийим-бош билан таъминлаш ташаббуси билан чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 139-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Мазкур Низом билан таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиб-қоидалари кўрсатиб берилди. Вазирликнинг 2012 йил 25 майдаги 165-сонли буйруғи қабул қилиниб, у асосида «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом» рус ва ўзбек тилларида барча таълим муассасаларига етказилди.

Шунингдек, ўтган ўқув йилида халқ таълими муассасалари ҳаётида яна бир муҳим аҳамиятга молик янгилик жорий этилди. Яъни вазирликнинг 2012 йил 13 июндаги 185-сонли буйруғи билан халқ таълими муассасасининг Васийлик кенгаши намунавий Низоми тасдиқланди. Васийлик кенгашлари таълим муассасасида ўқувчилар (тарбияланувчилар)нинг тўлақонли таълим-тарбия олишлари учун қулай соғлом муҳитни яратиш, таълим муассасасининг ўқув ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, унинг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, таълим муассасаси ўқувчилар (тарбияланувчилар)нинг ўқиши ва маънавий-маърифий, маданий ҳамда спрот тадбирларида иштирок этишлари учун шарт-шароитларни яхшилашда таълим муассасаси раҳбарияти билан ҳамкорлик қилиш, таълим муассасасида дарсдан ташқари машғулотларни ташкил этиш ва такомиллаштиришга кўмаклашишда иштирок этади.



Похожие:

Пресс-релиз тошкент шаҳри 2012 йил 16 август iconПресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 19-июнь
Халқ таълими вазирлиги «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий Кенгаши билан ҳамкорликда «Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси» шиори...
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2012 йил 16 август iconПресс-релиз 2011 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик
Манзил: 100043, Тошкент шаҳри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-70-27, 245-81-74
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2012 йил 16 август iconПресс-релиз 2012 йил 18 января Тошкент давлат кимё технология институти мажлислар залида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси "Ёш адолатчилар" Кенгаши
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Комил Ёрматов кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-70-27, 245-77-12
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2012 йил 16 август iconПресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 29 июн 1 июль
Айниқса, эртанги кун эгалари бўлмиш ёш авлод камолоти, уларнинг ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб вояга етишларига, замон талаблари...
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2012 йил 16 август iconПресс-релиз 24 ноября 2011 года по инициативе Политического Совета Социал-демократической партии Узбекистана «Адолат»
Манзил: 100043, Тошкент шаҳри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-70-27, 245-81-74
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2012 йил 16 август iconПресс-релиз 2011 йил 20 август куни Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишланган "Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан" шиори остида тадбир ўтказилди.

Пресс-релиз тошкент шаҳри 2012 йил 16 август iconПресс-релиз 26. 08. 2011
Шу кунларда кўп миллатли халқимиз Ватанимиз мустақиллигининг 20 йиллик қутлуғ байрамини кўтаринки руҳда нишонламоқда. 2011 йил 26...
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2012 йил 16 август iconПресс-релиз «Мустақил юрт фарзанди, Она – Ватан сени чорлайди!»
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Тошкент­да 2012 йил 16-17 февраль кунлари “Юксак билимли...
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2012 йил 16 август iconПресс-релиз юрагимни болаларга бағишлайман тошкент шаҳри 23 декабрь
Республикамиз ҳукумати ногирон болаларнинг соғлом тенгқурлари қатори миллий руҳда тарбияланишлари, ақлий, ахлоқий, жисмоний жиҳатдан...
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2012 йил 16 август iconПресс-релиз тошкент ш. 2010 йил 26 феврал
Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари туркум фанларининг ўқитилишида ўкувчиларга ватанпарварлик руҳини сингдириш”
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации