Документы



Пресс-релиз “Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили” icon

Пресс-релиз “Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили”

НазваниеПресс-релиз “Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили”
Дата27.06.2013
Размер73.08 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать




ПРЕСС-РЕЛИЗ


Таълим ва тарбия уйғунлиги –

баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили”


Тошкент шаҳри 27 сентябрь 2012 йил


Жорий йил 27 сентябрь куни соат 11:00да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида 1 октябрь – “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан “Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили” мавзусида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилади. Унда Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази вакиллари иштирок этади.

Матбуот анжуманида ўтган давр мобайнида халқ таълими тизимида амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ҳақида батафсил маълумот берилади. Хусусан, таълим мазмунини янги сифат босқичига кўтариш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида: информатика ва хорижий тилларни ўқитиш тизимининг такомиллаштирилгани, ушбу фанларни қуйи синфлардан бошлаб ўқитишнинг йўлга қўйилганлиги; ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида олиб борилаётган ишлар, “Баркамол авлод” болалар марказлари моддий-техник базасининг янгиланганлиги, ўқувчилар қамровининг кенгайганлиги; болалар мусиқа ва санъат мактаблари учун янги ўқув биноларининг қурилиши, уларнинг замонавий тарзда жиҳозланиши, уларда тарбияланаётган ёш истеъдод эгаларининг нуфузли халқаро танловлардаги муваффақиятли иштироки; болалар спортини оммалаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар, янгидан-янги замонавий спорт иншоотларининг қурилиши ва жиҳозланиши; янги ўқув йили мобайнида таълим самарадорлигини оширишга қаратилган вазирликнинг истиқболли режалари ҳақида ахборот берилади.

Юртимизда амалиётга жорий этилган узлуксиз таълим тизими, бугун дунё ҳамжамияти томонидан юқори баҳоланаётган таълимнинг “Ўзбек модели” самаралари ҳақида анжуман давомида маълумот бериб ўтилади.


Матбуот анжумани маълумоти илова қилинади.


Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Телефон: 8-371-239-17-35, 239-42-14, www.uzedu.uz


Истиқлолда эъзоз топган касб

Ҳозирги кунда халқ таълими тизимида 416 188 нафар ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Таълим самарадорлигини таъминлашда педагог касб маҳорати, унинг билим ва кўникмаси муҳим омиллардан саналади. Шу сабаб Халқ таълими вазирлиги томонидан педагоглар малакасига катта эътибор қаратилмоқда. Бунда олий маълумотли мутахассислар сафини кенгайтиришга доимий ҳаракат қилинмоқда. Агар рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2006-2007 ўқув йилида 68.5% ўқитувчилар олий маълумотга эга бўлган бўлса, бу ўқув йилида умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларнинг 306 832 нафари яъни 73.7% олий, 2335 (0.6%) нафари тугалланмаган олий, 107 021 (25.7%) нафари ўрта махсус маълумотга эга.

Дарҳақиқат мамлакатимизда амалда бўлган таълим сиёсати ўқитувчи ва мураббийлар касбини улуғлаш, уларнинг обрў-эътиборини оширишга қаратилгандир. Буни биз педагог кадрларга бўлган эҳтиёжнинг йилдан-йилга камайиб бориши ва аксинча ўқитувчи лавозимига бўлган рақобатнинг ўсиб боришида кўришимиз мумкин. Айтайлик, республика бўйича мактабларнинг педагог ходимларга бўлган қўшимча эҳтиёжи 2008-2009 ўқув йилида 3611 нафарни ташкил этган бўлса, 2009-2010 ўқув йилида бу кўрсаткич 3209 нафарга тушди. Натижада мактабларнинг ўқитувчилар билан таъминланиш даражаси 99,3 % га етди.

Яна бир жиҳат шундаки, мактабларга ёш кадрларни жалб қилиш, ёш истеъдод соҳибларини таълим-тарбия жараёнига тортиш масаласига ҳам эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, 2004 йилда олий ўқув юртларининг педагогика ва касбий таълим йўналиши бўйича таҳсил олган 2945 нафар битирувчи турли ҳудудларда иш билан таъминланган бўлса, жорий йилда олий ўқув юртларини грант асосида битирган 7629 нафар ёш мутахассисларнинг мактабларга ишга қабул қилиниши режалаштирилган.

Ҳукуматимизнинг педагог ходимлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича изчил амалга оширган ишлари натижасида ўқитувчиларнинг ўртача иш ҳақи
2004 йил 1 январга нисбатан ^ 11,1 баробарга оширилиб, 2012 йил 1 август ҳолатига ўқитувчиларнинг ўртача иш хақи 706 928 сўмни ташкил этди.

2012 йил 1-ярмида устама олиш ҳуқуқига эга бўлган жами
^ 416 188 нафар ўқитувчиларнинг 189 599 нафари, яъни 45,6 фоизига Директор жамғармасидан устамалар белгиланган.

1992-2012 йиллар давомида Халқ таълими вазирлиги тизимидаги жами 3449 нафар устоз ва мураббийлар турли давлат мукофотлари ва унвонлари билан тақдирланди. Шулардан 6 нафари «Ўзбекистон қаҳрамони», 104 нафари «Эл-юрт ҳурмати» ордени, 21 нафари «Фидокорона хизматлари учун» ордени, 259 нафари «Меҳнат шуҳрати» ордени, 507 нафари «Соғлом авлод учун» ордени, 347 нафари «Дўстлик» ордени, 1252 нафари «Шуҳрат» медали, 9 нафари «Жасорат» медали ва бошқа унвонлар билан тақдирланди.


^ Мактабга биринчи қадам

Янги 2012-2013 ўқув йилида 9763 та умумтаълим мактабларида 4,5 млн. дан ортиқ ўқувчи таълим олишни давом эттирмоқда, жумладан, бу йил 500 мингдан ортиқ болалар 1-синфга қадам қўйди. Уларнинг барчасига “Президент совғаси” сифатида тақдим этиш учун 12 номдаги ўқув қуроллари ва ўқувчи портфели (ранец)дан иборат совғалар тайёрланиб, тақсимот асосида таълим муассасаларига етказиб берилди.

Шунингдек, 580 976 нафар кам таъминланган оила фарзандлари қишки кийим-бош тўплами билан, 10 699 нафар якка тартибда уйда таълим олувчи ўқувчилар зарурий ўқув қуроллари ва дарсликлар билан бепул давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланди. Бу эса юртимиздаги кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг ёрқин мисолидир.

Айни вақтда ҳар йили биринчи синф ўқувчиларига 12 турдаги ўқув қуроллари Президент совғаси сифатида тақдим этилмоқда, шунингдек уларга барча дарсликлар ҳам бепул берилмоқда.


^ Моддий-техник базанинг мустаҳкамланиши

Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммилий Дастури доирасида республикамиздаги жами 9763 та мактабнинг 8501 тасида, яъни 3 млн. 12 минг ўқувчи ўрнига мўлжалланган мактабларда қурилиш-тиклаш ишлари амалга оширилди. Ушбу мақсадга 1,4 трлн. сўм миқдорида маблағ сарфланди. Умуман, мустақиллик йилларида 1559 та мактаб биноси янгидан қурилди, 8213 таси таъмирланди. Қурилиш тиклаш ишлари олиб борилган мактабларнинг 81 фоизи, яъни 6888 таси қишлоқ худудларида жойлашган, олис тоғ ва чўл ҳудудларидаги 287 мактаб ҳам эътибордан четда қолмади. 2012 йилда жами 363 та, шундан 14 та янги уй-жой массивларида мактаблар қурилиши, 187 та мактабларни капитал реконструкция қилиниши ва 162 тасини эса капитал таъмирланиши режалаштирилган. Ушбу мақсадларга жорий йилда жами 167,6 млрд.сўм маблағ, шундан Республика бюджети ҳисобидан, янги уй-жой массивларида қурилиши кўзда тутилган.

2012 йилга келиб таълим муассасаларидаги физика лаборатория хоналари сони ^ 81,2 фоизга, кимё лаборатория хоналари 78,2 фоизга, биология хоналари 78,2 фоизга, спорт заллари сони эса 45,1 фоизга ошди. Бугунги кунда энг сўнгги русумдаги компьютерлар билан таъминланган мактаблар сони 62 фоизга етди.

2012-2013 ўқув йилида умумтаълим мактаблари учун 182 номда, 11 240 943 нусха дарслик ва 16 номда 105 429 нусха ўқув-методик қўлланма, махсус мактаб, меҳрибонлик уйлари ва интернатлар учун 18 номда, 13 906 нусха жами 11 254 849 нусха дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар чоп этилди.

Мазкур 182 номдаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалардан 125 номдагиси (7 869 890 нусха) қайта нашр, 57 номдагиси (3 371 053 нусха) янгидан яратилди. Ушбу механизм самараси ўлароқ 1991 йилда мактаб ўқувчиларининг дарсликлар билан таъминланиши 55,4 фоизни ташкил этгани ҳолда 2011 йилда бу кўрсаткич 99,4 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўрсатмасига асосан информатика фани умумтаълим мактабларининг 5-синфидан бошлаб (илгари 8-синфдан бошланган) ўқитилмоқда.

5-9 синфлар бўйича информатика фани Давлат таълим стандартлари асосида ўқув режа ва дастурлар янгиланиб, уларга мос равишда ўқув дарсликлари яратилган ҳамда амалиётга жорий этилган. Бугунги кунга қадар тегишли фанлардан 80 номдаги мультимедиа дастурий воситалари ҳамда 26 номдаги ўқув фильмлари, 13 номда виртуал лабораториялар яратилиб, таълим жараёнига жорий этилган.

^ Мусиқа ва спорт – баркамоллик гарови

2012 йилда юртимизда жами 170 та спорт иншоотларнинг қурилиш-тиклаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Республика бўйича жами 121 та иншоотлар қурилди. Дастурга мувофиқ 2012 йилда 96 та спорт иншоотларини янги қурилиш, мактаб спорт заллари, мавжуд спорт иншоотларни реконструкция қилиш кўзда тутилган бўлса, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Республика бўйича жами 72 та спорт иншоотларда қурилиш ишлари тугалланди.

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан жорий йилда ^ 49 та Республика мусобақалари ўтказилган бўлиб, жами 7716 нафар ўқувчи жалб этилди, шундан 3444 нафари қизлардир. Шу кунга қадар 41 та халқаро спорт тадбирларида жамғарма маблағлари ҳисобидан 555 нафар (шундан 222 нафари қизлар) ёшлар иштирок этишди. Шулардан, 390 нафарини қишлоқ ҳудудларида (шундан 136 нафари қизлар) истиқомат қилувчи ўқувчи-ёшлар ташкил этади. Халқаро мусобақаларда иштирок этган спортчи-ёшлар жами 117 та, 47 та олтин, 38 та кумуш ва 32 дона бронза медалларига сазовор бўлишди.

2009-2012 йилларда 175 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари қурилиб, фойдаланишга топширилди, 139 номдаги замонавий ва миллий мусиқа чолғу асбоблари, мебел ва ускуналар билан таъминланди. Олиб борилаётган ислоҳотлар бугунданоқ ўз мевасини бермоқда. Иқтидори ёшларимиз турли нуфузли халқаро танловларда муваффақиятли иштирок этиб, ватанимиз шуҳратини ёймоқда. Биргина 2012 йилда Республика мусиқага ихтисослаштирилган академик лицейлари ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабларининг 50 нафар иқтидорли ўқувчилари Франция, Германия, Италия, Польша, Россия давлатларида ўтказилган нуфузли халқаро мусиқа танловларида ғолибликни қўлга киритди.

^ Устоз ва мураббийлар ҳақида ҳикматли сўзлар:



Агарки дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир.

^ Ислом Каримов

Ҳак йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,

Айламак бўлмас адо, онинг ҳақин юз ганч ила.

Алишер Навоий

Устоз-муаллимсиз қолганда замон

Нодонликдан қаро бўларди замон

^ Абдураҳмон Жомий

Жаҳонда бўлмаса муаллим агар,

Ҳаёт ҳам бўлмасди гўзал бу қадар.

Абдураҳмон Жомий


Ҳаёт йўлида биринчи масала - мактаб масаласидир.

Фитрат


Сиздан бошланади асли тафаккур,

Мунис муаллимлар, сизга ташаккур!

Абдулла Орипов

Чинакам шогирд бор нарсалар негизида мавҳум нарсалар ривожини ўрганади ва шу йўл билан устозига яқинлашиб боради.

И.Гёте

Ўқитувчининг бутун фикри ўқувчиларида, ўзи сочган уруғларнинг ўсишидадир.

Д.Менделеев


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Тел: 239-17-35, 239-42-14, www.uzedu.uz






Похожие:

Пресс-релиз “Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили” iconПресс-релиз 2012 йил 6 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон "Адолат"
Халқ таълими вазирлиги қошидаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази ҳамкорлигида “Таълим муассасаларида замонавий...
Пресс-релиз “Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили” iconЎҚувчининг маънавий-ахлоқий қиёфаси: таълим-тарбия самарадорлигининг муҳим омили
Бу борада қуйидаги кўрсатма, тавсия ва талабларга мувофиқ ишни ташкил этилиши мақсадга мувофиқдир
Пресс-релиз “Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили” iconУмумтаълим мактабларида ЎҚув-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш бЎйича тавсиялар
Таълим-тарбия тизимининг бугунги кундаги асосий вазифаси ўсиб келаётган ёшларни ватанпарвар, замонавий билим, кўникма ва малакаларни...
Пресс-релиз “Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили” iconДокументы
1. /Малака ошириш жараёнида маънавий баркамол авлодни шакллантиришнинг назарий услубларини...
Пресс-релиз “Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили” iconПресс-релиз «Мустақил юрт фарзанди, Она – Ватан сени чорлайди!»
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Тошкент­да 2012 йил 16-17 февраль кунлари “Юксак билимли...
Пресс-релиз “Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили” iconЎзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси Республика таълим муассасаларидаги ёш ва иқтидорли педагогларнинг «Баркамол шахсга йўналтирилган миллий тарбия технологияси»
Республика таълим муассасаларидаги ёш ва иқтидорли педагогларнинг «Баркамол шахсга йўналтирилган миллий тарбия технологияси» курси...
Пресс-релиз “Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили” iconЭлектрон ҳукумат тизимини ривожлантириш – давлат ҳокимияти очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзуидаги видео конференция пресс-релизи
Ш ва телекоммуникациялар технологиялари Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ҳамкорлигида...
Пресс-релиз “Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили” iconПресс-релиз таълим-тарбия жараёнларига актни кенг жорий этиш ва Интернет тармоғидаги “оммавий маданият” ҳамда турли ёт ғояларга қарши кураш самарадорлигини ошириш дастурлари
Унлариданоқ навқирон авлод таълим-тарбияси, уларнинг истиқболини кўзлаб олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар самараси ўлароқ юртимиз...
Пресс-релиз “Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили” iconТурли типдаги касб ҳунар коллежларида таълимнинг мазмуни. (4С)
Таълим мазмуни ҳақида маълумот ва унинг баркамол авлодни тарбиялаш тизимидаги ўрни
Пресс-релиз “Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили” iconПресс-релиз таълим-тарбия мазмунини ислоҳ қилиш, мактаб фаолиятини ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш
Мамлакатимизда Юртбошимиз раҳнамолигида ва ташшабуси билан эртанги кун барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш мақадида унинг яратувчилари...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации