Документы



Пресс-релиз “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” icon

Пресс-релиз “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”

НазваниеПресс-релиз “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”
Дата03.06.2013
Размер38.96 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать




ПРЕСС-РЕЛИЗ


Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”

кўрик-танлови


Халқ таълими вазирлиги тизимида фаолият кўрсатаётган устоз ва мураббийлар орасида ташаббускор, доимий янгиликка интилувчи, илғор тажрибали ўқитувчиларни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили анъанавий равишда “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танлови ўтказиб келинади.

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танлови мамлакатимизда тизимдаги энг фидойи, ўз касбининг устаси бўлган пеадгогларни аниқлаб берувчи асосий кўрик-танловдир. Танловнинг ўтган йиллардаги босқичларини таҳлил қиладиган бўлсак, унда иштирок этиш истагини билдирувчи устоз ва мураббийларнинг сони ошиб бораётганлиги, кўп йиллик иш тажрибасига эга педагоглар билан бирга соҳага эндигина кириб келган ёш, шижоатли педагогларнинг ҳам дадил иштирок этиши мазкур танловнинг нуфузи соҳага эгалари орасида нечоғли баланд эканлигини кўрсатиб турибди.

Бу танловда умумтаълим мактаблари педагогик ходимлари орасидан илғор, ташаббускор ва ижодкор ўқитувчиларнинг турли фанлар йўналишидаги иқтидорларини аниқлаш, ҳар бир фан ўқитувчисининг мактаб, туман (шаҳар), вилоят, Республика миқёсида энг кучлисини кашф этиш, аниқланган илғор тажрибаларни оммалаштириш ва кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилиб, бунда 14 та вилоятдан 1 нафар ғолиб Республика босқичида иштирок этади ҳамда 3 та совринли ўрин белгиланади.

2006 йилдан бошлаб, ҳар йили “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик- танлови ўтказиб келинмоқда. Жумладан, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси бўйича” 2005 йилда 14 нафар ғолиблар аникланган бўлса 2006 йил Республика босқичида 297 нафар иштирокчидан 24 нафари ғолиб, 2007 йилда 278 нафар иштирокчидан 24 нафар ғолиб, 2008 йилда 171 нафар иштирокчидан 14 нафар ғолиб, 2009 йилда 170 нафар иштирокчидан 14 нафари ғолиб бўлган. 2011 йилда эса мазкур кўрик-танлов 20 та ўқув фанларидан ўтказилиб, 253 нафар педагоглар қатнашди ҳамда улардан 20 нафари ғолибликни қўлга киритдилар.

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” ғолиблари ўз иш жойларида Вилоят ПХҚТМОИнинг тингловчилари, фан ўқитувчиларига мураккаб мавзулар бўйича очиқ дарслар, ёш ўқитувчиларга методик маслаҳатлар, йўл-йўриқлар бериб бормоқдалар. Уларнинг иш тажриблари Республика миқёсида оммалаштирилади.

Танловнинг бу йилги республика босқичи 17-21 май кунлари Тошкент шаҳридаги 7 та мактаб базасида ўтказилди. Унда Қорақапоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан келган педагоглар иштирок этишди. Кўрик-танлов 4 та турда ўтказилди.

  • 1-тур – Ёзма иш, иштирокчилар шўларига берилган 5 та топшириқни бажарадилар;

  • 2-тур - “Айлана стол атрофида суҳбат”. Ушбу шартда ғолибликка даъвогар ўқитувчиларга ҳозирги кунда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳот ва белгиланган вазифалар ҳақида саволлар берилади;

  • 3-тур – Ўз фани бўйича белгиланган мавзу юзасидан тайёргарлик кўриш. Бунда ўқитувчининг замонавий АКТ ва қўшимча адабиётлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиққан дарс ишланмаси текширилади;

  • 4-тур - Намунавий дарс. Иштирокчи нотаниш мавзуда 45 дақиқа давомида дарс ўтади.


“Йилнинг энг яхши фани ўқитувчиси” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиблари:

    1. Биология фанидан – Санобар Атаджанова, Хоразм вилояти Урганч шаҳри 1-мактаб ўқитувчиси;

    2. Мусиқа маданияти фанидан – Феруза Ахмадеева, Тошкент шаҳри Сергели тумани 284-мактаб ўқитувчиси;

    3. Тарих фанидан – Ҳошимжон Эргашев, Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 53-мактаб ўқитувчиси;

    4. Физика фанидан – Меҳрибон Аминова, Хоразм вилояти, Хонқа туманидаги 48-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси;

    5. Тасвирий санъат фанидан – Гуласал Саидова, Андижон вилояти Андижон тумани 24-мактаб ўқитувчиси;

    6. Математика фанидан – Тожигул Абдуллаева, Тошкент шаҳри, 307-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси;

    7. Француз тили фанидан - Шодиёр Нишонбоев, Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 62-ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқитувчиси;

    8. География фанидан – Равшан Абдуллаев, Жиззах вилояти Янгиобод тумани 3-мактаб ўқитувчиси;

    9. Информатика фанидан – Хуршид Мирзоев, Сурхондарё вилояти, Узун туманидаги 2-мактаб ўқитувчиси;

    10. Кимё фанидан – Дина Хаджакова, Тошкент шаҳри Ҳамза туманидаги 307-сонли ихтисослашган Давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси;

    11. Инглиз тили фанидан – Дурдона Мамадалиева, Наманган вилояти Норин туманидаги 14-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси;

    12. Миллий истиқлол ғояси ва маънавият фанидан – Муножатхон Юлдашева, Наманган вилояти, Наманган шаҳри 35-мактаб ўқитувчиси;

    13. Немис тили фанидан - Садоқат Алламова, Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги 28-мактаб ўқитувиси;

    14. Она тили ва адабиёти” фанидан – Дилбар Ҳайитова, Бухоро туманидаги 53 мактаб-интернат ўқитувчиси;

    15. Жисмоний тарбия фанидан – Гулжаҳон Холмуратова, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри 22-мактаб ўқитувчиси;

    16. Рус тили ва адабиёти фанидан - Феруза Аҳмедова, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқитувчиси;

    17. Бошланғич таълим фанидан – Кази Нателла, Тошкент шаҳри Сергели тумани 300-мактаб ўқитувчиси;

    18. Давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан – Муҳайё Аҳмедова, Тошкент шаҳри Сергели туманидаги 303-мактаб ўқитувчиси;

    19. Иқтисодий билим асослари фанидан – Ғайрат Нарзуллаев, Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги 35-мактаб ўқитувчиси.


Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Телефон: 239-17-35, 239-42-14, www.uzedu.uz






Похожие:

Пресс-релиз “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” iconБуйруқ
Йилнинг энг яхши мактаб директори”, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
Пресс-релиз “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” iconПресс-релиз “йилнинг энг яхши мактаби”
Республикада йилнинг энг яхши мактабини аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ҳамда тажрибаларни оммалаштириш мақсадида...
Пресс-релиз “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” icon«Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2007» Республика кўрик-танловининг бошланғич таълим йўналиши
Оилавий аҳволи: Оилали турмуш ўртоғи Ахмедов Нурилло ошпаз, 3 нафар ўғли мактаб ўқувчилари
Пресс-релиз “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” iconПресс-релиз “йилнинг энг яхши педагоги”
Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури” доирасида амалга оширилаётган ишларимиз замирида фарзандларимизни комил...
Пресс-релиз “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” icon1 соатлик дарс ишланмаси
Сергели тумани халк таълими муассасаларини фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш булимига карашли 7-умумтаълим мактаби мехнат...
Пресс-релиз “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” iconДокументы
1. /8 йилнинг энг яхши АЛ.doc
Пресс-релиз “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” iconДокументы
1. /8 йилнинг энг яхши АЛ.doc
Пресс-релиз “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” iconДокументы
1. /4 Йилнинг энг яхши кх ч?итувчи.doc
Пресс-релиз “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” icon“Йилнинг энг яхши мактаб директори” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида
Кўрик-танлов “Маҳоратли бошқарув-таълим самарадорлигини ошириш омили” шиори асосида ташкил этилади
Пресс-релиз “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” icon«Yangi intellekt-2013» энг яхши интеллектуал мулк объекти танлови тўғрисидаги низом I. Умумий қоидалар «Yangi intellekt»
«Yangi intellekt» энг яхши интеллектуал мулк объекти танлови тўғрисидаги мазкур Низом (матнда кейинчалик “Низом” деб юритилади) энг...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации