Документы



Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган эатрларнинг мактаб реестрини шакллантириш icon

Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган эатрларнинг мактаб реестрини шакллантириш

НазваниеЎқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган эатрларнинг мактаб реестрини шакллантириш
Дата24.05.2013
Размер102.37 Kb.
ТипДокументы
скачать

“Тасдиқлайман”


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази директори


__________________ Ш. Эргашев


“_27_” ____февраль____ 2012 йил.


Умумтаълим мактаблари ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган

электрон ахборот таълим ресурслари реестрини шакллантириш

ТАРТИБИ.


Халқ таълими вазирлиги томонидан таълим тизимига ахборот коммуникация технологияларини (АКТ) кенг жорий этиш, Давлат таълим стандартлари талабларига мос электрон ахборот таълим ресурсларини (ЭАТР) яратиш, таълим жараёнини илғор педагогик технологиялар асосида ҳамда электрон таълим ресурсларидан мақсадли фойдаланган ҳолда ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўтган 2005-2011 йиллар давомида 119 та электрон дарслик ва бошқа бир қатор электрон ахборот таълим ресурслари яратилиб, ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг фойдаланишлари учун қулайлик яратиш мақсадида вазирликнинг wеb-сайтига жойлаштирилди. Шу билан бирга, бевосита республика умумтаълим мактабларининг фан ўқитувчилари томонидан ҳам қатор электрон ахборот таълим ресурслари (турли тақдимотлар, дарс ишланмалари, назорат материаллари ва ҳ.к.) яратилган ва улардан дарс жараёнида фойдаланиб келинмоқда.

Бугунги кунда, ўқитувчилар томонидан тайёрланган ва ишлаб чиқилаётган бундай ЭАТРларни ҳар бир мактабда рўйҳатга олиш, тизимга келтириш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш ишларини йўлга қўйиш, шунингдек бу маълумотларни туман (шаҳар) ҳамда худуд миқёсларида умумлаштириш ва умумий реестрини тузиш зарурияти сезилмоқда. Шу вазифаларни амалга ошириш мақсадида уларни мактаб, туман ва ҳудуд миқёсида (фанлар, синфлар, ЭАТР турлари кесимида) рўйхатга олиш ва умумлаштириш бўйича электрон жадваллар ишлаб чиқилди.

Қуйида мазкур жадвалларни тўлдириш ва ЭАТРлар реестирини шакллантириш Тартибини кўриб чиқамиз.


Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган ЭАТРларнинг мактаб реестрини шакллантириш.


Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган ЭАТРлар ҳар бир мактабда рўйҳатга олинади, тизимга келтирилади, таҳлил қилинади ва уларни такомиллаштириш бўйича мақсадли ишлар амалга оширилади. Мазкур жараён натижаси бўйича мактаб реестри шакллантирилади. Бунинг учун ушбу Тартибга илова қилинган 1- ва 2- электрон жадваллар тўлдирилади.


1-жадвал (файл номи: EATR_MAKTAB-#) “Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган электрон ахборот таълим ресурслари рўйхати” деб номланади ва маълумотлар электрон жадвалнинг сариқ ранг билан белгиланган катакларига қуйидаги тартибда киритилади.


Мактаб тўғрисидаги маълумотлар, яъни ҳудуд ва туман (шаҳар) номлари жадвалнинг В4 ва С4 катакларига, мактаб рақами эса D4 катагига киритилади.

Ўқитувчи (ЭАТР муаллифи)нинг фамилияси ва исми 1-жадвалнинг B устунчасидаги 7- ва ундан кейинги сатрларида қайд қилинади.

Ишлаб чиқилган ЭАТРнинг тури ва номи жадвалнинг С устунчасига 7- сатрдан бошлаб киритилади.

ЭАТРнинг қайси ўқув фани бўйича ишлаб чиқилганлиги жадвалнинг D устунчасига, қайси синф учун ишлаб чиқилганлиги жадвалнинг E устунчасига, ўқитувчи тайёрлаган бундай ишланмаларнинг умумий сони жадвалнинг F устунчасига, ишлаб чиқилган ЭАТР ким учун мўлжалланганлиги жадвалнинг G, H, I, J, K устунчаларига 7- сатрдан бошлаб қайд қилинади.

Ишлаб чиқилган ЭАТРнинг оммалаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар жадвалнинг L устунчасидаги тегишли катакларда қайд қилиб борилади.

Туман (шаҳар)даги ҳар бир мактаб маълумотлар киритилган мазкур электрон жадвални хотирага олаётганда файл номининг (EATR_MAKTAB-#) сўнгги белгиси (панжара белгиси “#”) ўрнига ўз мактаб рақамини киритиб қайта номлаши зарур бўлади, масалан: EATR_MAKTAB-1, EATR_MAKTAB-2, EATR_MAKTAB-3, ... EATR_MAKTAB-42, ва ҳ.к.

Ушбу 1- жадвалдаги маълумотлар таҳлил қилинади ва натижалари бўйича тизимга келтирилган (ўқув фанлари, синфлар ва ЭАТР турлари кесимидаги) рақамли маълумотлар 2- жадвалга киритилади.


2-жадвал (файл номи: REESTR_MAKTAB-#) “Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган ЭАТРларни қайд этиш РЕЕСТРИ” деб номланади ва унга киритилган рақамли маълумотлар автоматик равишда умумлаштириб борилади. Мазкур электрон жадвални хотирага олаётганда ҳам файл номидаги “#” панжара белгиси ўрнига ўз мактаб рақамини киритиб қайта номлаш зарур бўлади, масалан: REESTR_MAKTAB-1, REESTR_MAKTAB-2, REESTR_MAKTAB-3, ... REESTR_MAKTAB-42, ва ҳ.к.

Мактаб тўғрисидаги маълумотлар, яъни ҳудуд, туман (шаҳар) номлари ва мактаб рақами 2- жадвалнинг А3, С3 ва F3 катакларига, мактабдаги ўқитувчиларнинг умумий сони Н4 катагига, улардан ЭАТР яратган ўқитувчилар сони Н5 катагига киритилади. Бунда, 2- жадвалнинг Н5 катагига киритиладиган рақамли маълумотни ҳисоблашда, 1- жадвалнинг В устунидаги ҳар бир муаллиф номи (фамилияси ва исми бўйича) фақатгина бир маротаба ҳисобга олинишига эътибор бериш лозим. Масалан, 1- расмда ўқитувчи Мансуров Нурмухаммад номи 3 маротаба, Ёқубов Еркин номи эса 2 маротаба қайд этилган. Лекин ЭАТР муаллифларининг умумий сонини ҳисоблашда ва натижаларини 2- жадвалнинг Н5 катагига киритишда уларнинг ҳар бири алоҳида битта муаллиф сифатида ҳисобга олинади.

Бундан кейин, 1- жадвалнинг С устунидаги маълумотлар ЭАТРлар тури кесимида, D устунидаги маълумотлар ўқув режадаги фанлар кесимида, E устунидаги маълумотлар синфлар кесимида тизимга келтирилади ва натижалари тегишли равишда 2- жадвалнинг С9 дан P191 оралиғидаги сариқ ранг билан белгиланган тегишли катакчаларига киритилади. Бунда, маълумотлар ЭАТР турлари ва синфлар кесимида ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида-алоҳида, ўқув фанларининг электрон жадвалдаги жойлашиш тартиби(ўрни)ни ўзгартирмаган ҳолда кетма-кет киритиб борилиши лозим. Электрон жадвалга киритилаётган ушбу рақамли маълумотлар автоматлаштирилган ҳолда мактаб миқёсида, ўқув фанлари бўйича, синфлар ва ЭАТР турлари кесимида умумлаштириб борилади.

Шу билан бир вақтда, жадвалга киритилаётган тегишли рақамли маълумотлар, 1- жадвалнинг G ва H устунларида кўрсатилган фойдаланувчилар кесимида таҳлил қилиниб, умумлаштирилган ҳолда 2- жадвалнинг жигар ранг билан белгиланган Q ва R устунларига тегишли равишда киритиб борилади.

Қуйидаги расмда 2- электрон жадвалнинг компьютер мониторидаги кўриниши мисол тариқасида келтирилмоқда.


Юқоридаги тартибда шакллантирилган ЭАТРларнинг мактаб РЕЕСТРИ (1- ва 2- жадваллар, яъни EATR_MAKTAB-#, REESTR_MAKTAB-#) тўлдириш санаси кўйилган ҳолда мактаб директорининг имзоси билан расмийлаштирилади. Расмийлаштирилган 2- электрон жадвал туман (шаҳар) миқёсида умумлаштириш учун туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига тақдим этилади.

Кейинчалик, ушбу “Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган электрон ахборот таълим ресурслари рўйхати” (1-жадвал), “Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган ЭАТРларни қайд этиш РЕЕСТРИ” (2-жадвал) ва “Электрон ахборот-таълим ресурслари сифатини баҳолаш меъзонлари” асосида, ўрнатилган тартибда, ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган ЭАТРлар танловининг мактаб поғонаси ўтказилади, “#-мaктаб танлавида ғолиб деб топилган ЭАТРлар рўйхати” тузилади ва тасдикланади.


Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган ЭАТРларнинг туман (шаҳар) реестрини шакллантириш.


ЭАТРларнинг туман (шаҳар) реестри (3- жадвал) “Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган ЭАТРларни туман миқёсида қайд этиш РЕЕСТРи” деб номланади (файл номи: REESTR_ТUMAN-#) ва мактаблар томонидан тақдим этилган 2- электрон жадвал асосида шакллантирилади.


^ Бунинг учун қуйидаги дастлабки тайёргарлик босқичидаги ишлар амалга оширилади:

  1. 1- ва 2- электрон жадвалларни тақдим этган туман мактабларининг тартиб рақами бўйича умумий рўйхати тузилади.

  2. Ушбу мактаблар, таркиби 15 тадан иборат бўлган гуруҳларга бўлинади ва бундай гуруҳларнинг умумий сони аниқланиб уларга тегишли тартиб рақами берилади. Масалан, тумандаги мавжуд жами 84 та мактабдан 72 тасида ЭАТРлар яратилиб тегишли маълумотлар тақдим этилган бўлса, улар умумий ҳисобда 5 та гуруҳга бўлинади ва 1- гуруҳда 1-15- сонли мактаблар (15 та мактаб), 2-гуруҳда 16-30- сонли мактаблар (15 та мактаб), 3- гуруҳда 31-45- сонли мактаблар (15 та мактаб), 4- гуруҳда 46-60- сонли мактаблар (15 та мактаб), 5- гуруҳда эса 61-72- сонли мактаблар (12 та мактаб) бўлади.

  3. Ҳар бир гуруҳ учун, унинг тартиб рақамига мос равишда “Консолидация-#” номли алоҳида жилд (папка)лар очилади (масалан, Консолидация-1, Консолидация-2, Консолидация-3 ... Консолидация-5).

  4. Ушбу папкаларнинг ҳар бирига гуруҳларга бўлинган тегишли 15 та мактабнинг 2- электрон жадваллари, яъни REESTR_MAKTAB-# номли файллари жойлаштирилади, бунда панжара белгиси (“#”) ўрнида тегишли гуруҳдаги мактабнинг тартиб рақами /мактаб номери/ бўлади. Масалан, Консолидация-1 папкасига 1- гуруҳдаги 15 та мактабнинг ^ REESTR_MAKTAB-1, REESTR_MAKTAB-2, ... REESTR_MAKTAB-15 номли файллари, Консолидация-2 папкасига 2-гуруҳдаги 15 та мактабнинг REESTR_MAKTAB-16, REESTR_MAKTAB-17, ... REESTR_MAKTAB-30 номли файллари жойлаштирилади ва ҳ.к.

  5. “Консолидация” папкаларининг умумий сонига мос равишда “Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган ЭАТРларни туман миқёсида қайд этиш РЕЕСТРи” номли 3-электрон жадвалнинг (файл номи: REESTR_ТUMAN-») нусхалари кўпайтирилади ва тегишли тартиб рақамлари қўйилади (REESTR_ТUMAN-1, REESTR_ТUMAN-2, REESTR_ТUMAN-3, ... REESTR_ТUMAN-5 ёрдамчи жадваллари). Кўпайтирилган файл нусхалари тартиб рақамларига мос равишда тегишли “Консолидация” папкаларига жойлаштирилади.

  6. Дастлабки тайёргарлик ишлари «ТUMAN_REESTRI» деб номланган папка (жилд)ни тузиш ва ушбу папкага “Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган ЭАТРларни туман миқёсида қайд этиш РЕЕСТРи” номли 3- электрон жадвалнинг асосий нусхасини (файлга REESTR_TUMAN-асосий деб ном берилади) жойлаштириш билан якунланади.



^ Туман Реестрини шакллантиришнинг асосий босқичи.


ЭАТРларнинг туман (шаҳар) реестрини шакллантириш тартибини Консолидация-1 папкасига жойлаштирилган 1-гуруҳ мактабларининг материаллари билан ишлаш мисолида кўриб чиқамиз. Консолидация-1 папкасига жойлаштирилган 15 та мактабнинг 2-электрон жадвалларига киритилган рақамли маълумотларни ЭАТР турлари бўйича, ўқув фанлари ва синфлар кесимида умумлаштириб чиқамиз ва REESTR_ТUMAN-1 файлида хотирага оламиз.


Бунинг учун:

  1. Мазкур папкага жойлаштирилган REESTR_ТUMAN-1 файлини очамиз. Туман ва мактаблар тўғрисидаги маълумотларни, яъни ҳудуд номини жадвалнинг С3 катагига, туман номини I3 катагига, тумандаги мактабларда фаолият олиб борётган ўқитувчиларнинг умумий сонини R3 катагига, тумандаги мактабларнинг умумий сонини G4 катагига, ўқитувчилари ЭАТР яратган мактаблар сонини жадвалнинг Р4 катагига киритамиз.

ЭАТР яратилган мактабларда фаолият олиб бораётган жами ўқитувчилар сони жадвалнинг J5 катагида ва улардан ЭАТРлар яратган ўқитувчиларнинг умумий сони жадвалнинг Q5 катагида автоматик равишда умумлаштириб борилади.

Тумандаги ўқитувчиларнинг умумий сонига нисбатан олганда ЭАТР яратган ўқитувчилар фоизи жадвалнинг ^ R5 катагида, ЭАТР яратилган мактаблар фоизи эса жадвалнинг Q4 катагида акс эттирилади





  1. Қўлда киритилиши лозим бўлган юқоридаги маълумотларни киритиб бўлганимиздан сўнг, сичқонча кўрсаткичини жадвалнинг А5 катагига олиб келамиз ва ушбу катакни фаоллаштирамиз. Менюлар сатридан “Данные→ Консолидация” командасини танлаймиз. Натижада монитор экранида “Консолидация” номли диалог ойнаси пайдо бўлади. Ушбу диалог ойнасининг “Функция” номли биринчи сатридан “Сумма” функциясини танлаймиз. “Ссылка” номли иккинчи сатрига эса “Консолидация-1” папкасидан “REESTR_MAKTAB-1” жадвалини чақирамиз. Бунинг учун ушбу сатр ёнидаги “Обзор...” тугмасини босамиз ва натижада шу номдаги янги диалог ойнаси хосил бўлади.

Хосил бўлган янги диалог ойнаси ёрдамида “Консолидация-1” номли папкамизни қидириб топамиз ва ушбу папкага жамланган мактаб жадваллари ичидан “REESTR_MAKTAB-1” электрон жадвалини белгилаймиз ва “ОК” тугмасини босамиз.


Натижада “Консолидация” номли диалог ойнасининг “Ссылка” сатрида танлаган электрон жадвалимизнинг номи чиқади. Бундан кейин сичқонча кўрсаткичини монитор экранидаги жадвалимизнинг А5 катагига келтириб, А5-R192 оралиғидаги диапазонни (барча катакларни) белгилаймиз.


“Консолидация” номли диалог ойнасининг “Ссылка” сатрида, файл номидан кейин, белгилаган диапазонимиз кўринади, шундан кейин “Добавить” тугмасини босамиз.

Диалог ойнасининг “Список диапазонов:” қисмида белгилаган мактабимиз электрон жадвалининг умумлаштирилиши лозим бўлган майдони чиқади.

Шундан кейин “ОК” тугмаси босилади, монитор экранида электрон жадвал катакларининг химояланганлиги тўғрисида эслатма акс эттирилган ойна чиқади, ушбу ойнадаги “ОК” тугмаси ҳам босилади ва натижада “Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган ЭАТРларни туман миқёсида қайд этиш РЕЕСТРи” номли 3- электрон жадвалимизга “REESTR_MAKTAB-1” электрон жадвалидаги тегишли рақамли маълумотлар келиб тушади.


  1. Энди иккинчи мактабнинг (REESTR_MAKTAB-2) электрон жадвалидаги рақамли маълумотларни туман реестрида (REESTR_ТUMAN-1) умумлаштитришга киришамиз. Бунда юқоридаги бандда баён этилган амаллар деярли такрорланади. Яъни, экрандаги REESTR_ТUMAN-1 электон жадвалининг менюлар сатридан “Данные→ Консолидация” командаси танланади. Диалог ойнасининг “Обзор...” тугмаси босилади ва “Консолидация-1” номли папкага жамланган жадваллар ичидан иккинчи мактабнинг “REESTR_MAKTAB-2” жадвали белгиланади ҳамда “ОК” тугмаси босилади. Натижада “Консолидация” номли диалог ойнасининг “Ссылка” сатрида иккинчи мактаб электрон жадвалининг номи чиқади.

Бундан кейин сичқонча кўрсаткичи монитор экранидаги жадвалнинг ^ А5 катагига келтириб, А5-R192 оралиғидаги катаклар белгиланади. “Консолидация” ойнасининг “Ссылка” сатрида, файл номидан кейин, белгилаган катакларимиз диапазони кўринади. Шундан кейин “Добавить” тугмаси босилади ва ойнанинг “Список диапазонов:” қисмида, биринчи мактаб жадвали сўнгидан иккинчи мактаб электрон жадвалининг умумлаштирилиши лозим бўлган майдони чиқади.

Шундан кейин “ОК” тугмаси босилади, монитор экранида электрон жадвал катакларининг химояланганлиги тўғрисида эслатма акс эттирилган ойнанинг ҳам “ОК” тугмаси босилади, ва туман реестрида (3- жадвалда) биринчи мактаб маълумотлари билан биргаликда навбатдаги иккинчи мактаб жадвалидаги (REESTR_MAKTAB-2) рақамли маълумотлар ҳам жамланади.


  1. Туманнинг “Консолидация-1” номли папкасига жамланган 3-, 4-, 5- ва бошқа барча мактабларнинг электрон жадвалларидаги рақамли маълумотлар ҳам худди шундай усул билан REESTR_ТUMAN-1 файлида (3- жадвалда) умумлаштирилади ва хотирага олинади.




  1. Туманнинг “Консолидация-2”, “Консолидация-3”, “Консолидация-4” ва “Консолидация-5” номли папкаларига жамланган мактаб жадваллари ҳам юқорида келтирилган тартибда REESTR_ТUMAN-2, REESTR_ТUMAN-3, REESTR_ТUMAN-4 ва REESTR_ТUMAN-5 ёрдамчи жадвалларда умумлаштирилиб хотирага олинади.




  1. Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган ЭАТРларни туман миқёсида қайд этиш РЕЕСТРи”ни шакллантириш жараёнини ниҳоясига етказиш қуйидаги амалларни бажариш билан якунланади:

- тайёрланган ёрдамчи жадваллар (REESTR_ТUMAN-1, REESTR_ТUMAN-2, REESTR_ТUMAN-3, REESTR_ТUMAN-4 ва REESTR_ТUMAN-5) аввалдан тайёрланган «ТUMAN_REESTRI» папкасига кўчирилади;

- мазкур папкага жойлаштирилган “REESTR_TUMAN-асосий” электрон жадвали очилади ҳамда юқорида баён этилган тартиб ва усулда барча ёрдамчи жадваллар умумлаштирилиб хотирага олинади;

- туман миқёсида умумлаштирилган “REESTR_TUMAN-асосий” файлининг “асосий” сўзи ўрнига туман (шаҳар) номи киритилиб, қайта номланади.

Кейинчалик, ушбу “Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган ЭАТРларни туман миқёсида қайд этиш РЕЕСТРи” (3- жадвал), Электрон ахборот-таълим ресурслари сифатини баҳолаш меъзонлари” ҳамда туман мaктаблари миқёсида ўтказилган ЭАТРлар танлови материаллари асосида, ўрнатилган тартибда, ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган ЭАТРлар танловининг туман (шаҳар) босқичи ўтказилади.



Похожие:

Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган эатрларнинг мактаб реестрини шакллантириш iconЎқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган эатрларни қайд этиш реестри

Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган эатрларнинг мактаб реестрини шакллантириш iconЎқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган эатрларни туман миқёсида қайд этиш реестри

Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган эатрларнинг мактаб реестрини шакллантириш iconEatr-1 Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган электрон ахборот таълим ресурс (эатр)лари рўйхати

Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган эатрларнинг мактаб реестрини шакллантириш iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 24. 01. 2000 й. №879
Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан соддалаштирилган тартибда ҳисоб юритиш ва ҳисоботлар тузиш тўғрисида"ги стандарт Ўзбекистон...
Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган эатрларнинг мактаб реестрини шакллантириш iconУмумий ўрта таълим мактаб ўҚитувчи ва ўҚувчиларининг одоб ахлоқ Қоидалари I боб. Умумий қоидалар «Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари»
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сон «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни...
Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган эатрларнинг мактаб реестрини шакллантириш iconУзбекистон республикаси олий аттестацион комиссияси
Бу дастур тиббиёт Олий Атестацион комиссияси экспертлар йиғини томонидан тта кўз касалликлари кафедраси иштрокида ишлаб чиқилган
Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган эатрларнинг мактаб реестрини шакллантириш iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 02. 11. 1999 й. №833
Мазкур стандарт "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган
Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган эатрларнинг мактаб реестрини шакллантириш iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 14. 08. 1998 й. N 475
Ушбу концептуал асос Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва фойдаланувчилар...
Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган эатрларнинг мактаб реестрини шакллантириш iconБолаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Збекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 24 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2519]
Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган эатрларнинг мактаб реестрини шакллантириш iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 03. 12. 1998 й. №562
Ушбу Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерлик ҳисоб-китоби тўғрисида"ги Қонуни асосида...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации