Документы



Қўлланма тошкент 2010 мундарижа icon

Қўлланма тошкент 2010 мундарижа

НазваниеҚўлланма тошкент 2010 мундарижа
страница2/7
Дата18.05.2013
Размер0.96 Mb.
ТипДокументы
скачать
1   2   3   4   5   6   7

^ IV. БИНО ВА ИНШООТЛАРНИНГ ЛОЙИҲА РЕЖАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА ҚАЙТА ҚУРИШ ТАРТИБИ


4.1. Таълим муассасаларига қарашли биноларнинг лойиҳа режаларига ўзгартиришлар киритиш ва қайта қуриш муассаса рахбарияти томонидан тегишли ҳисоб-китоблар ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида амалга оширилади.

4.2. Бино ва иншоотнинг олд томони (фасад)га ўзгартиришлар киритиш фақат туман (шаҳар) меъмори (архитектори) нинг рухсати билан тасдиқланган лойиҳа бўйича амалга оширилади.

4.3. Таълим муассасалари биноларидаги айрим хоналарни бошқа (лойиҳада кўзда тутилмаган) мақсадларда фойдаланиш учун мослаштириш туман (шаҳар) хокимиятларининг халқ таълими бўлимлари (бошқармалари) нинг рухсати билан амалга оширилади.

4.4. Бинолардан фойдаланиш шароитларини яхшилаш мақсадида қуйидаги қайта жиҳозлаш ва қайта режалаштириш ишлари бажарилиши мумкин:

- бинолардаги ёрдамчи хоналар жойлашувини ўзгартириш;

- янги хоналар ташкил қилиш ёки қўшма хоналарни ажратиш учун қўшимча пардевор (перегородка) лар ўрнатиш;

- хоналар жойлашувини қулайлаштириш мақсадида пардеворлар жойини ўзгартириш;

- мавжуд деразаларни кенгайтириш ва янги деразалар очиш (4.6-бандда келтирилган ҳоллардан ташқари);

- янги эшиклар очиш, эски эшиклар ўрнини беркитиш, эшиклар очилиш йўналишини ўзгартириш (4.6-бандда келтирилган ҳоллардан ташқари);

иситиш ва санитар-техник, ошхона асбоб-анжомларининг жойини ўзгартириш (амалдаги меъёрлар талабларини бажарган ҳолда);

бинони замонавийлаштириш мақсадида, унинг жиҳозларини замонавийларига алмаштириш;

- бино пардозини замонавий турларига алмаштириш ва ҳоказолар.

4.5. Бино ва иншоотларнинг атроф ҳудудида ёрдамчи (қўшимча) иншоотлар қуриш, фақат хокимиятлар қошидаги идоралараро комиссия рухсати билан:

- ер майдонининг санитар ҳолатини яхшилаш;

- ёрдамчи иншоотлар жойини ўзгартириш билан ҳудуднинг ободонлаштирилиш даражасини кўтариш;

- фойдаланувчи жамоа учун шароитларни яхшилаш (спорт, бола лар ва хўжалик майдончалари қуриш) мақсадларида амалга оширилади.

4.6. Бино ва иншоотлар ва уларнинг конструкцияларининг мустаҳкамлигига, ташқи кўринишига зарар етказадиган, ёнғиндан сақлаш ва санитария талабларига зид бўлган қуйидаги қайта қуриш ва ўзгартириш ишларини амалга ошириш ман қилинади;


- биноларни секция (корпус) ларга бўлиб турувчи капитал деворлар, ёнғиндан сақловчи пардеворларда эшик, дераза тешиклар очиш ёки борларини ёпиб ташлаш;

- панелли, йирик блокли, юк кўтариб турувчи ёки енгил ғиштлардан қурилган деворларда янги эшик ва деразалар очиш;

- тўсин ва устунларни шикастлантириш, алоҳида жойлашган пойдеворларнинг мустаҳкамлигини камайтириш, том конструкциялари ва томёпмаларни бутунлигига зарар етказиш, санитария хоналари ва ошхоналарнинг намликни сақлаш (гидроизоляция) ва ертўлаларнинг буғ ва газдан сақлаш (парогазоизоляция) қурилмаларини бузиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;

- деворлар ичидаги (ёнидаги) ҳаво алмаштириш, дуд ва газни чиқариб юбориш қурилмаларининг ишини ёмонлаштирувчи ёки уларни ёпиб (бузиб) қўювчи ишларни бажариш;

- иситиш қурилмаларини (печларни) тўғридан тўғри ёғоч пол (ораёпма)лар устига ўрнатиш, хоналар ичига ва чордоқларга темир қувурдан ясалган мўри ва дудбўронлар ўрнатиш;

яқин орада (2-5 йил) бузиб ташланиши мўлжалланган бино ва иншоотларни қайта қуриш ва жиҳозлаш тақиқланади.


^ V. Бино ва иншоотларни техникавий кўрикдан ўтказиш ва техникавий хизмат кўрсатиш жараёнида бажариладиган асосий ишлар рўйхати


5.1. Айрим қисмлар ва хоналарни кўрикдан ўтказишда амалга ошириладиган ишлар

1. Сув ўтказгич ва оқова тизимидаги кичик носозликлар бартараф қилиш (жўмракларнинг қисмларини алмаштириш, сгонларни зичлаштириш, тиқилиб қолган нарсаларни олиб ташлаш, ювиш бочокларини тозалаш, сантехника анжомларини мустаҳкамлаш, сифонларни тозалаш, аралаштиргичлардаги тиқинли жўмракларни созлаш, салниклар тикиш, шарли калрвичларни алмаштириш, жинғироқ (колокол) ва шарсимон клапаннинг резина қистирмаларини алмаштириш, бочокни оҳак чўкмаларидан тозалаш ва ҳоказо).

2. Марказлаштирилган иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимларидаги кичик носозликларни бартараф қилиш (уч йўлли жўмракларни созлаш, салниклар тиқиш, ҳимоя қопламаларини майда таъмирлаш ва ҳоказо). Сув сизаётган радиаторларни алмаштириш, ҳаво йиғгичларни ифлосликларни тутиб қолгичларни, санузелларни, созловчи жўмраклар компенсаторларни, вентиллар, сурма жўмракларни (задвижка) қисмларга ажратиш, кўздан кечириш, тозалаш, қувурларга уланган жойидан қимирлаб қолган анжомларни маҳкамлаш, қувурларни маҳкамлаш, беркитиш арматурасини чўкинди ва қасмоқлардан тозалаш.

3. Электр техника қурилмаларини майда носозликларини бартараф қилиш (электр лампаларни тозалаш ва қуйганларини алмаштириш, штепсел розеткаларни ва ёқиб-ўчиргичларни тузатиш ёки янгилаш, электр симларини таъмирлаш ва ҳоказо).

4. Қудукларни шамоллатиш.

5. Оқова тармоғидаги тортиш курилмаларини созлигини текшириш.

6. Тутун тортиш - шамоллатиш йўлларида ҳаво тортиш борлигини текшириш.

7. Печка ва майда ўчоқларни таъмирлаш (эшикчаларни, ўтхона олдидаги тунука қопламани мустаҳкамлаш ва ҳоказо).

8. Оқова тармоғининг ёпиқ қувурларини тозалаш.

9. Тунука томларнинг кичик тешилган жойларини, қирраларини сурикли замазка билан таъмирлаш.

10. Электр кабели қобиғининг ерга уланганлигини текшириш, симлар ҳимоя қобиғининг (изоляциянинг) қаршилигини ўлчаш.

11. Электр ускуналарининг (насос, вентилятор, станок) ерга уланганлигини текшириш.

12. Зинапоя майдончалари, техник ертўлалар ва чордоқ электр чироқларини тозалаш ва қуйганларини алмаштириш.


^ 5.2. Биноларни баҳор-ёз даврида фойдаланишга ҳозирлашда бажариладиган ишлар

1. Сув четлатиш қувурлари, тирсаклари ва воронкаларни мустаҳкамлаш.

2. Суғориш тармоғини қишки ўровдан очиш ва таъмирлаш.

3. Кириш эшикларидаги пружиналарни олиш.

4. Марказлаштирилган иситиш тизимини ҳимоялаш (консервациялаш).

5. Болалар ва спорт майдончалари ва иншоотларини таъмирлаш.

6. Бино атрофидаги чўккан йўлаклар, йўлчалар, пиёдалар юрадиган йўлларни таъмирлаш.

7. Қўшимча суғориш тармоқларини қуриш.

8. Байроқлар ўрнатиладиган мосламаларни мустаҳкамлаш.

9. Бинодан ташқарида жойлашган ҳожатхоналарни тозалаш, дезинфекциялаш.

10. Биноларнинг пойдевордаги шамоллатиш тешикларини очиш ва чордоқларини шамоллатиш.

11. Бинонинг олд томони ва ертўлалар полини кўздан кечириш.


^ 5.3. Биноларни куз-қиш даврида фойдаланишга тайёрлашда амалга ошириладиган ишлар

1. Хона ва айвон деразаларини совуқ ўтказмайдиган қилиб зичлаш.

2. Синган дераза ва эшик ойналарини, шиша блокларни алмаштириш.

3. Бинонинг кириш эшикларини совуқ ўтмайдиган қилиш.

4. Чордоқларни таъмирлаш ва совуқ ўтмайдиган қилиш.

5. Чордоқ ҳамда ертўлалардаги қувурларни таъмирлаш ва иссиқ совуқдан ҳимоя қобиқларини тиклаш.

6. Парапет тўсиқларини мустаҳкамлаш ва таъмирлаш.

7. Чордоқлардан томларга чиқиш туйнукларига ойна қўйиш ва эшикчаларини ёпиб қўйиш.

8. Чордоқлар, ертўлаларда янги юриш тахталари ва ўтиш кўприкчаларини янгилаш ва мавжудларини таъмирлаш.

9. Сув таъминоти ва иситиш тизимларини тузатиш созлаш ва синовдан ўтказиш.

10. Печка ва ўчоқларни таъмирлаш.

11. Бойлерларни таъмирлаш, ҳимоя қобиқларини тузатиш.

12. Тутун тортиш-шамоллатиш каналларини таъмирлаш, совуқ ўтмайдиган қилиш ва тозалаш.

13. Суғориш тизими қурилмаларини ўраб сақлаб қўйиш (музлашга қарши).

14. Байроқ, шиор ўрнатгичлар, бино рақам белгиларини мустаҳкамлаш.

15. Бино пойдеворларидаги (цокол) шамоллатиш тешикларини беркитиш.

16. Ташқаридаги сув олиш жўмраклари ва колонкаларини тузатиш ва совуқдан музламаслигини таъминлаш учун ўраш.

17. Кириш эшикларига пружиналар ўрнатиш.


^ 5.4. Бошқа ишлар

1. Марказлаштирилган ва автоном иситиш тизимларини синов тариқасида ишлатиб кўриш вақтида созлаш.

2. Шу ишларни шамоллатиш тизимида ўтказиш.

3. Иситиш тизимини ювиб тозалаш.

4. Сув таъминоти бакларини тозалаш ва ювиш.

5. Муҳандислик жиҳозларини автоматик бошқарув тизимларини созлаш.

6. Биноларни байрамларга тайёрлаш.

7. Қудуқларни тозалаш.

8. Сув четлатиш тизимини мавсумда фойдаланишга тайёрлаш.

9. Томларни ифлосликлар ва барглардан тозалаш.

















1   2   3   4   5   6   7



Похожие:

Қўлланма тошкент 2010 мундарижа iconУқув услубий қулланма тошкент 2006 78. 157 А24
Мазкур ўкув қулланма “Ахборотлаштириш ва ктубхонашунослик” таьлим йуналиши бўйича тахсил олиётган тингловчилар учун мўлжалланган....
Қўлланма тошкент 2010 мундарижа iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма
Услубий қўлланмани Тошкент Педиатрия тиббиёт институти болалар юқумликасалликлари кафедраси томонидан тузилган
Қўлланма тошкент 2010 мундарижа iconТошкент педиатрия медицина институти ҳомила ичи ривожланишидан орқада қолган чақалоқлар
Услубий қўлланма Тошпми марказий услубий кенгашида № баённома 2008 й тасдиқланган
Қўлланма тошкент 2010 мундарижа iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги Тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент педиатрия тиббиёт институти
Тиббиёт олий ўқувюртлари VI-VII курс талабалари учун амалий машғулотлардан услубий қўлланма
Қўлланма тошкент 2010 мундарижа iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Ушбу методик қўлланма институт Илмий – услубий кенгашининг 13 инюь 2007 йилда бўлиб ўтган 8 – сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп...
Қўлланма тошкент 2010 мундарижа iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Ушбу методик қўлланма институт Илмий – услубий кенгашининг 13 инюь 2007 йилда бўлиб ўтган 8 – сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп...
Қўлланма тошкент 2010 мундарижа iconКафедра: "Математика, информатика ва физика"
Сизни 2010 йил 14 апрел куни Тошкент шаҳри Тошкент шаҳар педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг 416 – хонасига...
Қўлланма тошкент 2010 мундарижа iconФарғона политехника институти
Микропроцессор техникаси фанидан мавжуд ўқув дастурига киритилган янгиликларни, замонавий рақобатбардош техника ва технологияларни...
Қўлланма тошкент 2010 мундарижа iconТошкент Тиббиёт Академияси 2010-2011 йил қабул режаси

Қўлланма тошкент 2010 мундарижа iconТошкент Фарматсевтика Институти 2010-2011 йил қабул режаси

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации