Документы



Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ва оптималлаштирилган ўқув дастурлари ҳақида icon

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ва оптималлаштирилган ўқув дастурлари ҳақида

НазваниеАйрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ва оптималлаштирилган ўқув дастурлари ҳақида
Дата18.05.2013
Размер302.75 Kb.
ТипДокументы
скачать

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ва оптималлаштирилган ўқув дастурлари ҳақида

Мазкур тавсияда бугунги кунда Республикамизда фаолият кўрсатаётган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари тўғрисида ва ушбу таълим муассасаларининг оптималлаштирилган ўқув дастурлари ҳақида фикр юритилади.

2008 йил 7 августда Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 173-сонли қарори қабул қилиниб, унинг ижроси юзасидан бир қатор меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди.

Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009 йил 9 февралдаги 27,05/кк-сонли қўшма буйруғига асосан вазирлик тасарруфидаги 163 та ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатига ва 202 та ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига ўқувчилар қабул қилиш квотаси белгиланди.

Бугунги кунда Республикамизда ^ 163 та ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати, 202 та ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, жами 365 та давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари, 945 та айрим фанлар чуқурлаштирилиб ўқитиладиган умумтаълим мактаблари мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим ва Халқ таълими вазирликларининг 2010 йил 31 мартдаги “Умумий ўрта, Ўрта махсус касб-ҳунар ва Олий таълимнинг Давлат таълим стандартлари, ўқув дастурларининг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш тўғрисида”ги 134/62-сонли қўшма буйруғига кўра умумтаълим фанлари ўқув дастурлари оптималлаштирилди ва 2010 йил 1 июлдаги “Умумий ўрта, Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитилаётган умумтаълим фанлари ҳамда Олий таълимда давом эттириладиган фанлар дастурлари узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш тўғрисида”ги 6/2-сонли, 4/1-сонли Қўшма Ҳайъат мажлиси қарорига асосан тасдиқланиб, 2010-2011 ўқув йилидан бошлаб оммавий равишда амалиётга жорий этилди.

Шунга кўра ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларининг фан йўналишлари бўйича ихтисосликка йўналтирилган ўқув дастурлари ҳам оптималлаштирилди ва Халқ таълими вазирлиги ҳамда Давлат Тест марказининг 2011 йил 4-июлдаги “Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг оптималлаштирилган ўқув дастурларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 146 (27)-сонли қўшма буйруғи билан тасдиқланди (шунга кўра, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Давлат Тест марказининг 2008 йил 7 ноябрдаги “Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг намунавий ўқув режалари, дастурларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 296-, 01-387 КБ –сонли қўшма буйруғи бекор қилинди).

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларинининг оптималлаштирилган 21 та фан ўқув дастурлари 2011-2012 – ўқув йилидан бошлаб амалиётга жорий этилди.

Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларининг ўқув дастурларини оптималлаштиришда айрим мавзулар мураккаблиги сабабли касб-ҳунар таълими ўқув дастурига, айрим мавзулар эса ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига қараб синфдан-синфга ўтказилди, шунингдек, ўқув дастурлардaги баъзи мураккаб деб топилган мавзуларга такрорлаш дарслари ҳисобидан қўшимча соатлар ажратилди. Шунга кўра ўқув дастурларидаги материаллар қуйидаги ўзгартиришлар билан тақдим этилди.

^ Бошланғич таълим йўналишида она тили (2-4-синф) фанидан жами 8 соат ҳажмдаги 8 та мавзу оптималлаштирилди. Шундан, 3 соатлик 3 та мавзу мураккаблиги ва юқори синфларда ўрганилиши сабабли дастурдан чиқарилди. 5 соатлик 5 та мавзу такрорланганлиги учун синфдан-синфга кўчирилди. Жумладан, 2-синфнинг ўқув дастуридаги “Алифбо” ,Сўз ўйини” “Сўз ва матн” мавзуси бўйича машғулотлари 1-синфда ўрганилганлиги; “Матнларни мазмунан қисмларга бўлиш, матнга ва матн қисмларига сарлавҳа қўйиш”, “Баён ҳақида тушунча” мавзулари мураккаблиги; 3-синф ўқув дастуридаги “Ундов гаплар” мавзуси ва Белгининг (сифат) маъносидаги хусусиятларни изоҳлаш” мавзуларининг мураккаблиги; 4-синф ўқув дастуридаги “Матндаги асосий фикрни аниқлаш” мавзуси мураккабликлари аниқланди ва қуйидагича оптималлаштирилди.

2-синф дарслигида “Расм асосида матн яратиш” машғулоти амалдаги дарсликнинг “Алифбо” мавзуси учун ажратилган соат ҳисобидан ташкил этилади. Сўз ўйини” машғулоти амалдаги дарсликнинг 27-28 бетларида берилган материаллар ҳисобидан ташкил этилади. Дастурдаги “Сўзларни алифбо тартибида ёзиш” мавзуси 1-синфда ўрганилганлиги сабабли дастурдан чиқарилди. “Сўз ва матн” мавзуси бўйича машғулот амалдаги дарсликнинг 28- бетида берилган материаллар ҳисобидан ташкил этилади.

Дастурдаги “Алифбонинг аҳамияти” мавзуси 1-синфда ўрганилганлиги сабабли дастурдан чиқарилди. 2-синф ўқув дастуридаги “Матнларни мазмунан қисмларга бўлиш, матнга ва матн қисмларига сарлавҳа қўйиш” мавзуси мураккаблиги сабабли дастурдан чиқарилди. Ушбу мураккаб мавзу ўрнига киритилган амалий машғулот “Нутқ ҳақида умумий тушунча” мавзуси учун ажратилган соат ҳисобидан ташкил этилади.

2-синф ўқув дастуридаги “Баён ҳақида тушунча” мавзуси мураккаблиги сабабли дастурдан чиқарилди. Ушбу мураккаб мавзу ўрнига киритилган амалий машғулот “Гап-нутқ бирлиги” мавзуси учун ажратилган соат ҳисобидан ташкил этилади.

3-синф ўқув дастуридаги “Ундов гаплар” мавзуси мураккаблиги сабабли дастурдан чиқарилди. Ушбу мураккаб мавзу ўрнига киритилган амалий машғулот “Ҳис-ҳаяжонли гапларда тиниш белгиларнинг қўлланилиши ҳисобидан ташкил этилади. Бунда амалдаги дарсликнинг 41-бетида берилган 98-100–машқлар билан ишланмайди.

3-синф ўқув дастуридаги “Белгининг (сифат) маъносидаги хусусиятларни изоҳлаш” мавзуси мураккаблиги сабабли дастурдан чиқарилди. Ушбу мураккаб мавзу ўрнига киритилган амалий машғулот “Ясама сифатлар” мавзуси ҳисобидан ташкил этилади.

4-синф ўқув дастуридаги «Матндаги асосий фикрни аниқлаш» мавзуси мураккаблиги сабабли дастурдан чиқарилди. Ушбу мураккаб мавзу ўрнига киритилган амалий машғулот тақвим-мавзу режадаги “Икки ва ундан ортиқ кишининг нутқи” мавзуси ҳисобидан ташкил этилади. Бунда амалдаги дарсликнинг 39-бетида берилган 88-89 –машқлар билан ишланмайди.

Ўқиш фанидан (2-4-синф) жами 7 соат ҳажмдаги 7 та мавзу оптималлаштирилди. Шундан 5 соатлик 5 та мавзу мураккаблиги ва юқори синфларда такрорланганлиги сабабли дастурдан чиқарилди. 2 соатлик 2 та мавзу ўқувчи психофизиологик ёш хусусиятларига мос эмаслиги сабабли дастурдан чиқарилди.

Жумладан, 2-синф ўқув дастуридаги У. Носирнинг «Юр тоғларга чиқайлик…», ҳамда Т. Йўлдошнинг «Ҳа» билан «Хўп» шеърлари ўқувчи психофизиологик ёш хусусиятларига мос эмаслиги сабабли дастурдан чиқарилди.

3-синф ўқув дастуридаги Э. Воҳидовнинг «Ўзбегим» шеъри ва «Рустамхон» ҳамда «Алпомиш» достонлари бирмунча мураккаблиги, юқори синфларда ўрганилиши сабабли дастурдан чиқарилди.

4-синф ўқув дастуридаги М. Шайхзоданинг «Тошкентнома» асари, ўқув дастуридаги «Ҳадислардан намуналар» юқори синфларда ўрганилиши сабабли дастурдан чиқарилди.

Оптималлаштиришга кўра 2-синф ўқув дастуридаги У. Носирнинг «Юр тоғларга чиқайлик…» шеъри ўрнига Миразиз Аъзамнинг «Нега бизнинг юртимизда?» шеъри киритилди.

2-синф ўқув дастуридаги Т.Йўлдошнинг «Ҳа» билан «Хўп» шеъри ўрнига Содиқжон Иноятовнинг «Ватан» шеъри киритилди.

3-синф ўқув дастуридаги Э. Воҳидовнинг «Ўзбегим» шеъри ўрнига Миразиз Аъзамнинг «Туркистон қандай ном?» шеъри киритилди.

3-синф ўқув дастуридаги «Рустамхон» ҳамда «Алпомиш» достонлари мураккаблиги боис ўрганилмайди. Ўрнига Турсунбой Адашбоевнинг «Олтин ёлли тулпор қиссаси» киритилди.

4-синф ўқув дастуридаги М. Шайхзоданинг «Тошкентнома» асари ўрнига Қудрат Ҳикматнинг “Шамол ботир» асари киритилди.

4-синф ўқув дастуридаги «Ҳадислардан намуналар» мавзуси ўрнига Алишер Навоийнинг “Кўрлар ва фил» асари киритилди.

^ Она тили фанидан (5-9-синф) умумий ўрта таълим мактаб ўқув дастурини оптималлаштириш жараёнида 5-синфда 4 соатлик 4 та мавзу, яъни “Урғу ва унинг турлари, “Кўчирма гапларда тиниш белгиларининг ишлатилиши”, “Иборалар”,”Маънодош сўзларда умумий ва хусусий маънолар” мураккаб деб топилиб, ушбу мавзуларга такрорлаш учун ажратилган соатлардан қўшимча соатлар берилган эди.

8- синфда эса “Киритма гаплар” (1 соатлик битта мавзу), 9-синфда “Мураккаб қўшма гап ҳақида маълумот”, “Бир неча эргаш гапли мураккаб қўшма гаплар”, “Бир неча бош гапли мураккаб қўшма гап”, “Аралаш мураккаб қўшма гаплар”, “Қисмлари уюшган мураккаб қўшма гаплар” (5 соатлик 5 та мавзу) мавзулари эса ўқувчининг психофизиологик хусусиятларига мос келмаганлиги, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчилари ёшига хослиги сабабли ихтисослаштирилган ўқув дастуридан чиқарилди.

Она тилини чуқур ўрганишга ихтисослашган умумтаълим мактабларининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, нисбатан мураккаб деб топилган қуйидаги мавзуларга соат қўшиб берилди.

«Гап қурилиши ва пунктуация» бўлимига 1 соат, « Фонетика. Графика ва имло » бўлимига 1 соат, « Лексикология» бўлимига 1 соат такрорлаш учун ажратилган соатлардан жами 3 соат қўшиб берилди (5-синф).

“Гап бўлаклари билан алоқага киришмайдиган бўлаклар” бўлимига 3 соат (8-синф), “Кўчирма гапли қўшма гаплар” бўлимига 2 соат, “Нутқ услублари ва услубият” бўлимига (9-синф) 2 соат жами 4 соат қўшиб берилди. Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан айрим соатлардаги фарқлар мувофиқлаштирилди.

^ Адабиёт фанидан (5-9-синф) жами 49 соат ҳажмидаги 19 та мавзу оптималлаштирилди. Шундан 16 соатли 6 та мавзу синфдан-синфга кўчирилди, 22 соатли 9 та мавзу дастурдан чиқарилди ва 11 соатли 4 та мавзу касб-ҳунар таълими дастурига ўтказилди.

Жумладан, 5-синф бўйича Ҳамзанинг “Дардига дармон истамас”, “Жонларни жонони Ватан”, Э. Воҳидовнинг “Ўзбегим” шеърлари синфдан –синфга кўчирилди;

“Тўмарис”, “Широқ”, Ў.Умарбековнинг “Қизимга мактублар”, М.Қориевнинг “Қалдирғочлар баҳорда келади”, Шукруллонинг “Умр ҳақида эртак” асарлари ўқувчи ёш хусусиятига мос эмаслиги сабабли дастурдан чиқарилди; 6-синфда Э.Воҳидовнинг “Нидо” асари синфдан-синфга кўчирилди, Ж. Жабборовнинг шеърлари дастурдан чиқарилди; 7-синфда М.Осимнинг “Зулмат ичра нур”, А. Авлоний “Шеърлар”и синфдан–синфга кўчирилди; Завқийнинг “Шоҳимардон хотираси”, Ш. Холмирзаевнинг “Ўзбеклар”, Ш.Раҳмон “Шеърлар”и синфдан-синфга кўчирилди. Навоийнинг “Шоҳ Ғозий” асари 8 - синфда Нодиранинг “Фироқнома”, Фирдавсийнинг “Шоҳнома” асаридан парчалар, 9-синфда “Хамса” асаридан парчалар(“Лайли ва Мажнун”, “Садди Искандарий”) каби асарлар мураккаблиги сабабли касб-ҳунар таълими дастурига ўтказилди,

Дастурдан чиқарилган мавзулар ўрнига 5-синфга А.Авлонийнинг “Ватанни суймак”, “Ватан”, Э.Воҳидовнинг “Нидо, Ж. Свифтнинг “Гулливернинг саёҳатлари”, М. Осимнинг “Зулмат ичра нур”, Асқад Мухтор “Шеърлар”и киритилган. 6-синфга Э. Воҳидовнинг “Ўзбегим” қасидаси, Ҳ. Олимжоннинг “Ўзбекистон” шеъри киритилган. 7-синф дастурига Ў.Умарбековнинг “Қиёмат қарз”, Ҳамза “Шеърлар”и, Мирмуҳсиннинг “Меъмор”, Завқийнинг “Аҳли раста ҳажви”, “Ажаб эрмас” шеърлари, Хайриддин Салоҳнинг “Юлдузлар афсонаси”, “Кун ва тун” шеърлари киритилди. Навоийнинг “Меҳр ва Суҳайл” асари кенгайтирилиб (2соат эмас, 4 соат) ўрганилиши кўзда тутилди. 8-синфга Нодиранинг “Ғазаллар”и, ва Фузулий ғазаллари киритилган. 9 -синфда “Фарҳод ва Ширин” асарини кенгайтириб ўрганилиши кўзда тутилди.

Етишмаган соатлар ҳисобидан 5-синфга А.С. Пушкиннинг “Шоҳ Салтан ҳақида эртак” ва Ҳ.Ҳ. Ниёзийнинг “Ёлғончининг жазоси”; 6-синфга Ҳ. Хоразмийнинг “Бўз тўқувчи кампир”; 8-синфга М. Шайхзоданинг шеърлари киритилди. Шунингдек, янгидан киритилган мавзулар ва айрим соатлардаги фарқлар мувофиқлаштирилди.

^ Хорижий тил (инглиз, немис, француз) фанларидан (2-9-синф) жами 64 соат ҳажмдаги мавзулар оптималлаштирилди.

2-синф ўқув дастурининг “Менинг оилам” бобидаги 2 соатлик “Уй жиҳозлари” мавзуси 6-синф ўқув дастурида такрорланганлиги сабабли “Уй” бобига мазмунан сингдирилди. Мазкур соатлар ҳисобидан „Саломлашув ва танишув“ боби кенгайтирилди.

3-синф ўқув дастурининг “Ўқувчи ва мактаб” бобидаги 4 соат ҳажмдаги “Фанлараро боғланиш” мавзуси ўқувчиларнинг ёш хусусиятига мос эмаслиги сабабли дастурдан чиқарилди. Мазкур соатлар ҳисобидан шу бобдаги “Мактаб” мавзусини кенгайтириб ўтиш учун 4 соат қўшиб берилди.

5-синф ўқув дастурининг “Мактаб” бобидаги 2 та 3 соат ҳажмдаги “Дарс жадвали” ва 4 соат ҳажмдаги “Синф хонаси” мавзулари 3-синф ўқув дастурида такрорланганлиги сабабли, 5-синф ўқув дастуридан чиқарилди. “Йил фасллари” бобидаги 6 соат ҳажмдаги 1 та “Ой ва ҳафта номлари” мавзуси 2-синф ўқув дастурида такрорланганлиги сабабли 5-синф ўқув дастуридан чиқарилди. Мазкур соатлар ҳисобидан “Ҳайвонлар” боби кенгайтирилди.

8-синфда “Олам” бобидаги 25-соат ҳажмдаги 1 та “Коинот” мавзуси Астрономия фани умутаълим мактабларида ўтилмаслиги сабабли мураккаб деб топилиб, ўқув дастуридан олиб ташланди ва касб-ҳунар таълими ўқув дастурига ўтказилди.

Олинган мавзулар соатлари шу бобдаги “Атроф-муҳит муаммолари”, (10 соат) “Ўзбекистон ва Англиянинг санъати, машҳур кишилари” бобидаги “Машҳур кишилар” (7 соат), “Оммавий ахборот воситалари” бобидаги “Телевидение ва радио” (8 соат) мавзуларини кенгайтириб ўқитишга берилди.

9-синфда “Иқтисодиёт” бобидаги 20 соатлик 2 та “Қишлоқ хўжалиги” ва “Савдо” мавзулари академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқув дастурида такрорланганлиги сабабли 9-синф ўқув дастуридан олиб ташланди. Олинган мавзулар соатлари қолган бобдаги мураккаб деб топилган “Ўзбекистон ва Англия” бобидаги  “ Қонун чиқарувчи ҳамда ижро этувчи ташкилотлар” (8 соат) ва “ Бошқарув идоралари” (12 соат) мавзуларни кенгайтириб ўқитишга ажратилди.

^ Кимё фанидан (7-9-синф) жами 26 соат ҳажмдаги 19 та мавзулар оптималлаштирилди, шундан, 7-синфдаги 1 соатли 1 та мавзу, 8-синфдаги 2 соатли 2 та мавзу, 9-синфдаги 23 соат ҳажмдаги 16 та мавзу мураккаб деб топилиб, мактаб ўқувчисининг психофизиологик хусусиятларига мос эмаслиги боис, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчилари ёшига хослиги сабабли ихтисослаштирилган ўқув дастуридан чиқарилди.

Жумладан, ўқувчиларнинг ёш ва психофизиологик хусусиятларига мос келмайдиган, фанлараро боғланишни таъминламайдиган, ўрта махсус касб-ҳунар таълимида такрорланган мавзулар 7–9-синф ўқув дастурига киритилганлиги маълум бўлди. Масалан: 7-синфда “Кимёвий реакцияларнинг боришига ташқи омилларнинг таъсири”, 8-синф “Оксидланиш – қайтарилиш реакцияларининг турлари”, “Квант сонлар”,

9-синфда 10-синф ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими 1-курсларида ўрганиладиган органик моддаларнинг кимёвий хоссалари уларга тегишли мураккаб реакция тенгламалари жумладан, циклоалканларнинг мураккаб кимёвий хоссаларига оид реакциялари, тўйинмаган углеводородлар кимёвий хоссаларидаги мураккаб реакциялари, ароматик углевлодородларнинг кимёвий хоссаларидаги мураккаб реакциялари, бензолни триен эканлигини азонлаш реакцияси натижасинга кўра исботлаш, стиролни полимерлашда эркин радикаллар механизми, алдегидларнинг полимерланиши, оксидланиши, алдегид ва кетонларнинг хоссаларини солиштириш формалдегидни поликонденсатланиши, фенол молекуласидаги атомларнинг ўзаро таъсири, гидроксид группани ориентирловчи хоссаси, фенолларнинг олиниши, Кумол усулида фенол олиш, углеводларнинг кимёвий хоссалари Глюкозанинг мис (II)-гидроксид билан ўзаро таъсири, оқсилларнинг кимёвий хоссалари, оксикислоталар, оптик изомерия, мураккаб эфирларнинг гидролизланиши, ёғларнинг техникада гидролизланиши, гидрогенлаш, гетеротциклик бирикмалар, нуклеин кислоталар ва юқори молекулали бирикмалар синфланиш механизми.

Таҳлил натижаларига кўра, ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларининг 7-синфида (1соат) “Кимёвий реакцияларнинг боришига ташқи омилларнинг таъсири” мавзуси ўрта махсус касб-ҳунар таълими 1-курси ўқув дастурида такрорланганлиги учун 7-синф дастуридан чиқарилди.

Чиқарилган ушбу мавзу ўрнига “Эритмалар” мавзуси юзасидан масалалар ечиш киритилди.

8-синфда (2 соат) “Квант сонлар”, “Оксидланиш-қайтарилиш реакцияларининг турлари” мавзулари академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқув дастурида такрорланганлиги сабабли дастурдан чиқарилди. Чиқарилган мавзулар ўрнига “Эритмаларнинг зичлиги ва концентрацияси”, “Электролитик диссоцияланиш” мавзулари юзасидан масалалар ечиш киритилди.

9-синф Органик кимё бўлимидан чиқарилган мавзулар ўрнига ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари инобатга олиниб, улар билиши лозим бўлган қуйидаги мавзу ва тушунчалар киритилди:

  • IА гурух ишқорий металлари (Li, Na, K, Rb, Cs, Fr)

  • IB гурух элементлари (Cu, Ag, Au) ва уларнинг бирикмалари

- IIА гурух ишқорий ер металлари ( Be, Mg, Ca, Sr, Ba, Ra)

- IIB гурух металлари ( Zn, Cd) ва уларнинг бирикмалари

- IV гурух металлари (Sn, Pb) ва уларнинг бирикмалари

- Оралиқ металлар (Cr, Mn) ва уларнинг муҳим бирикмалари ҳақида

- Нодир газлар ва уларнинг бирикмалари

- Металла рва металлмасларга хос умумийлик ва тафовутлар

- Лантаноид ва актиноидлар

  • Мавзуларга оид масала, машқ ва тест саволлари.

- Мис, рух, темирни хлор ва кислородга таъсири (кўрсатиладиган тажриба).

  • Мис, рух, темирни суюлтирилган ва концентрланган кислоталар билан таъсири.

(кўрсатиладиган тажриба)

  • Мис, рух, темир (II) ва (III) – гидроксидларини олиниши.

  • Мис, рух, титан, хром, темир ва темирнинг қотишмалари чўян ва пўлат намуналари билан танишиш. (лаборатория иши)

- Ёнаки группача металлари мавзусига доир тажрибавий масалалар ечиш (амалий машғулот).

- Металлар бўлимига доир умумлаштирувчи тажрибавий масалалар ечиш (амалий машғулот).

^ Биология фанидан (5-9-синф) жами 24 соат ҳажмдаги 6 та мавзу оптималлаштирилди. Жумладан, 5-синфдан “Ўзбекистонда ботаника фанининг ривожланиш тарихи” номли 2 соатлик мавзу ўқувчилар учун мураккаблиги ва ўзлаштириши қийин бўлганлиги сабабли 5-синф дастуридан чиқарилди ва 6-синф дастурига киритилди. Мазкур мавзунинг соати “Гулли ўсимликлар билан танишиш” бобига қўшиб берилди.

5-синф дастуридаги 2 соат ҳажмидаги “Хазонрезгилик” мавзуси табиатдаги мавсумий ўзгаришларни эътиборга олиб, баҳорда ўрганиладиган “Барг” бобидан чиқарилди ва “Гулли ўсимликлар билан танишиш” бобига киритилди.

6-синфда 2 соатлик “Муқаддима” мавзусига “Ўзбекистонда ботаника фанининг ривожланиш тарихи” мавзуси мазмунан сингдирилди.

8-синфдаги Одам ва унинг саломатлиги фанидан ( 4 соат) “Одамнинг пайдо бўлиши” боби эволюцион таълимот ҳақида маълумот берилмасдан туриб, ўқувчининг ўзлаштириши қийин бўлганлиги сабабли касб-ҳунар коллежи ўқув дастурига кўчирилди. Бу мавзу ўрнини “Кўпайиш ва ривожланиш” (2-соат) ва “Умумлаштирувчи дарс” (2-соат) ҳисобидан тўлдирилди.

9-синфдан Аллофен организмлар олиш. (6-соат), Оқсиллар биосинтези моҳияти (6-соат), Генларнинг ўзаро таъсири бўйича масалалар ечиш (2-соат) жами 14 соатлик мавзулар ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мос келмаганлиги сабабли касб-ҳунар таълими ўқув дастурига кўчирилди.

Мазкур мавзуларнинг ўрни “Ҳаётий жараёнларнинг кимёвий асослари” (6-соат), “Генетика асослари” (6-соат), “Селекция асослари” (2-соат) бобидаги мавзуларни кенгроқ ўрганиш учун ажратилиб, оптималлаштирилди.

^ География фанидан (5-9-синф) ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларининг 5-синфида 2 соатга ажратилган «Одам» мавзуси ва кўплаб тушунчалар (аҳолининг Ер юзида жойлашиши, аҳолининг зичлиги, хўжалик фаолияти ва турмуши, тиллар, дунёнинг сиёсий харитаси ва бошқалар) 9-синф ўқув дастурида такрорланганлиги учун 5-синф дастуридан :

“Аҳолининг сони” ва “Ер юзида жойлашган ирқлар”,

“Халқлар ва энг йирик давлатлар” мавзулари чиқарилди.

5-синф ўқув дастурига “Жой плани ва географик хариталар”, «Ернинг ҳаво қобиғи- Атмосфера» мавзулари юзасидан ўқувчиларда кўникма ва малакаларни шакллантириш, ўқув атласлари билан ишлашни йўлга қўйиш мақсадида амалий машғулотлар киритилди.

Ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабларининг 6-синфида 3 соатга ажратилган «Дунё аҳолиси ва сиёсий харитаси» мавзуси 9-синфда такрорланганлиги учун ўқув дастуридан чиқарилди. Булар қуйидаги мавзулар:

  • Дунё аҳолиси, жойлашиш хусусиятлари, зичлиги.

  • Дунёнинг ҳозирги сиёсий харитаси.

  • Табиат ва инсоннинг ўзаро таъсири.

Ўқув дастуридаги «Географик қобиқ» мавзусида айрим тушунчалар мураккаблиги ва «Африка материги», «Географик қобиқ», «Океанлар табиий географияси» мавзулари юзасидан ўқувчиларда амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш, ўқув атласлари билан ишлашни йўлга қўйиш мақсадида амалий машғулотлар киритилди.

9-синфда “Европа” ва “Африка мамлакатлари” мавзулари бўйича ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари инобатга олиниб, улар билиши лозим бўлган қуйидаги мавзу ва тушунчалар киритилди:

    • Германия Федератив Республикасига умумий тавсиф.

    • Германия Федератив Республикаси хўжалиги.

    • Жанубий Африка Республикаси.


Ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг ёшига мос бўлмаганлиги ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 1-курсларида кенгайтирилган ҳолда такроран ўрганилаётганлиги сабабли 9-синф ўқув дастуридан қуйидаги мавзулар чиқарилди:

  • Инсониятнинг глобал (оламшумул) муаммолари. Глобал ва демографик муаммолар

  • Энергетика, хомашё ва озиқ-овқат муаммолари.

  • Оламшумул илмий башоратлар

Ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларининг 5-9- синфларида география фанидан жами 12 соат ҳажмдаги 12 та мавзу: 5-синфда “Жой плани ва географик хариталар” мавзуси юзасидан амалий машғулот (1 соат), “Ер юзининг асосий рельеф шакллари” (1 соат); 6- синф “Географик қобиқ” мавзусига (1 соат), “Океанлар табиий географияси” (1соат), “Африка” (1соат), “Шимолий Америка” (1соат), “Евросиё материги” (1соат) мавзулари юзасидан амалий машғулот лар киритилди.

9-синф “Жаҳон хўжалиги” мавзуси юзасидан амалий машғулот (1 соат), “Германия Федератив Республикаси” мавзусига (2 соат), “Жанубий Африка Республикаси” (1 соат) мавзулари оптималлаштирилди,

Шундан, 8 соатли 8 та мавзу 5- синф “Ер юзидаги инсоният” (2 соат), 6-синф “Дунё аҳолиси ва сиёсий харитаси” (6 соат) мураккаб деб топилиб, синфдан-синфга кўчирилди, 4 соатли 4 та мавзу 9-синф “Инсониятнинг глобал муаммолари” ўқувчининг психо-физиологик хусусиятларига мос эмаслиги сабабли касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчилари ёшига мослиги сабабли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари ўқув дастуридан чиқарилди.

^ Математика фанидан (5-9-синф) жами 235 соат ҳажмдаги 107 та мавзу оптималлаштирилди. Шундан, 229 соатли 104 та мавзу мураккаб деб топилиб, синфдан-синфга кўчирилди, 6 соат ҳажмдаги 3 та мавзу ўқувчининг ёшига мос эмаслиги боис касб-ҳунар таълими ўқув дастурига ўтказилди. Ўқув юкламаларини оптималлаштириш синфлар кесимида қуйидагича амалга оширилди:

5-синф ўқув дастуридаги жами 93 соатлик ҳажмдаги 34 та мавзу оптималлаштирилди. Жумладан, ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда “Натурал сонларнинг бўлиниши” (29 соат), “Ҳар хил махражли касрларни қўшиш ва айириш” (20 соат), “Ҳар хил махражли касрларни кўпайтириш ва бўлиш” (24 соат) бўлимларидан жами 73 соатлик мавзулар 6-синф ўқув дастурига ўтказилди.

Бундан ташқари, ўқувчилар ўзлаштириши осон бўлган, бироқ меъёридан ортиқ дарс соати ажратилган бўлимлардан “Натурал сонларни кўпайтириш ва бўлиш” (14 соатга), “Оддий касрлар”, “Бир хил махражли касрларни қўшиш ва айириш”, “Аралаш сонлар”, “Аралаш сонларни қўшиш ва айириш” (6 соатга) жами 20 соат қисқартирилди

Чиқарилган ва қисқартирилган соатлар ҳисобидан 5-синф ўқув дастурига янги “Ўнли касрлар” (13 соат), “Ўнли касрларни кўпайтириш ва бўлиш” (25 соат), “Ҳисоблаш ва ўлчаш воситалари. Процентлар”(15 соат) жами 53 соат ҳажмдаги мавзулар киритилди.

Қуйидаги бўлимларга ажратилган соатлар мавзуни ёритиш ва ўқувчилар ўзлаштиришлари учун етарли эмаслиги сабабли “Натурал сонлар ва ноль” (7 соат), “Натурал сонларни қўшиш ва айириш” (6 соат), “Юз ва ҳажмлар” (15 соат), Такрорлаш, Масалалар ечиш (12 соат), жами 40 соат ҳажмдаги мавзулар киритилди.

6-синф ўқув дастуридаги жами 107 соатлик ҳажмдаги 44 та мавзу оптималлаштирилди.

6-синфдан “Ўнли касрлар ҳақида дастлабки маълумотлар” (8 соат), “Ўнли касрларни қўшиш ва айириш” (10 соат), “Ўнли касрларни кўпайтириш ва бўлиш” (41 соат), “Процентлар” (13 соат), жами 72 соат ҳажмдаги мавзулар синфдан-синфга ўтказилди. Тушунтириш осон бўлган, бироқ меъёридан ортиқ дарс соати ажратилган бўлимлардаги “Мусбат ва манфий сонлар” (15 соат), “Мусбат ва манфий сонларни кўпайтириш ва бўлиш” (10 соат), жами 25 соат ҳажмдаги мавзулар қисқартирилди. “Матнли масалалар” ечиш бўлимига ажратилган 10 соат ҳажмдаги мавзулар “Тенгламалар ечиш” бўлимига ажратилди.

Мазкур соатлар ҳисобидан бўлимлардаги мавзуларни кенгайтирилган ҳолда ўтиш учун қуйидаги соатлар ажратилди: “5-синфда ўтилганларни такрорлаш” (1 соат), “Нисбат ва пропорция” (10 соат), жами 11 соат.

6-синф ўқув дастурига 5-синф ўқув дастуридан қуйидаги мавзулар киритилди: “Сонларнинг бўлиниш белгилари” (18 соат), “Ҳар хил махражли касрларни қўшиш ва айириш” (21 соат), “Ҳар хил махражли касрларни кўпайтириш ва бўлиш” (29 соат) бўлимларидан ва қўшимча равишда “Тенгламалар ечиш” (13 соат), “Текисликда координаталар” (12 соат) якуний такрорлаш (3 соат) жами 96 соатлик мавзулар оптималлаштирилди.

7-синф ўқув дастуридаги жами 13 соатлик ҳажмдаги 11 та мавзу оптималлаштирилди. 7-синф Геометрия ўқув дастурида қуйидаги соатлар қисқартирилди: “Параллел тўғри чизиқлар” (10 соат). Унинг ўрнига “Учбурчак томонлари ва бурчаклари орасидаги муносабатлар” (10 соат) бўлими киритилди. Қуйидаги бўлимлардаги мавзуларни кенгайтирилган ҳолда ўтиш учун қуйидаги соатлар ажратилди: “Дастлабки геометрик маълумотлар” (2 соат), “Учбурчак” (1 соат). “Геометрия курсини аксиоматик қуриш” бўлими (3 соат) ўрта махсус касб-ҳунар таълими ўқув дастурига ўтказилди.

8-синф ўқув дастуридаги жами 14 соатлик ҳажмдаги 6 та мавзу оптималлаштирилди. 8-синф алгебра ўқув дастуридан “Тақрибий ҳисоблар” мавзусидан 4 соат қисқартирилди, бунинг ўрнига “Тенгсизликлар” 2 соат ва “Квадрат тенгламалар” 2 соат қўшилди. 8-синф Геометрия ўқув дастуридаги қуйидаги соатлар қисқартирилди: “Фалес теоремаси ва унинг натижалари” (2 соат), “Симметрия” (4 соат), “Айлана” (2 соат), “Векторлар” (2 соат).

Унинг ўрнига “Тўртбурчаклар” (2 соат), “Юзлар”(3 соат) “Пифагор теоремаси” ( 2 соат); “7-синфда ўтилганларни такрорлаш” (3 соат) мавзулари киритилди.

9-синф ўқув дастуридаги жами 8 соатлик ҳажмдаги 6 та мавзу оптималлаштирилди. 9-синф Алгебра ўқув дастуридаги “Квадрат функсия” (2 соат), “Тригонометрия элементлари” (3 соат) Касб-ҳунар таълими ўқув дастурига ўтказилди.

Қуйидаги бўлимлардаги мавзулар ўрнига “Квадрат тенгсизликлар” (2 соат), “Прогрессиялар” (3 соат) мавзулари киритилди.

9-синф Геометрия ўқув дастурида “Учбурчак ва айланадаги метрик муносабатлар” (3 соат) мавзуси қисқартирилди.

Қуйидаги бўлимлардаги мавзулар ўрнига “Учбурчакнинг томонлари ва бурчаклари орасидаги муносабатлар” (1 соат); “Планиметрия курси бўйича такрорлаш” (2 соат) мавзулари киритилди:

^ Физика фанидан (5-9-синф) ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларининг 6-синфидаги “Лупа” ва “Фотоаппарат мавзулари 9-синф ўқув дастурида такрорланганлиги сабабли , 2 соатлик мавзу 6-синф ўқув дастуридан чиқарилди. Шунингдек, 6-синф дастуридан чиқарилган мавзулар ҳисобидан “Ёруғлик ҳодисалари” бобига (2 соат) мактаб ўқувчиларининг ёш хусусиятларини инобатга олиб, 6-синф ўқув дастурига амалий иш(масалалар ечиш) киритилди:

Қуйидаги мавзулар ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб ўқувчилари ёшига хос бўлмаганлиги ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 1-курсида кенгайтирилган ҳолда такроран ўрганилаётганлиги сабабли умумий ҳажми 24 соатлик мавзулар 7-синф ўқув дастуридан чиқарилди:

  • Галилейнинг нисбийлик принципи,

  • Тебранма ҳаракат. Эркин тебранишлар.

  • Тебранишлар амплитудаси, даври ва частотаси.

  • Математик маятникнинг тебраниш даври.

  • Пружинага осилган юкнинг тебраниши.

  • Тебранма ҳаракатда энергиянинг айланиши.

  • Мажбурий тебранишлар. Резонанс.

  • Механик тўлқинлар. Кўндаланг ва бўйлама тўлқинлар.

  • Тўлқин узунлиги, унинг тарқалиш тезлигига ва даври(частотаси)га бог`лиқлиги. Товуш тўлқинлари.

  • Суюқлик ва газларда ҳаракатланувчи жисмга таъсир этувчи кучлар.

  • Ҳаракатланувчи суюқлик ва газларнинг босими.

  • Қувурда оқаётган суюқликнинг босими билан тезлиги орасидаги боғланишдан техникада фойдаланиш.

Шунингдек, 7-синф ўқув дастуридан чиқарилган мавзулар ҳисобидан “Кинематика асослари” бобга 8-соат, “Динамика асослари” бобига 8-соат, “Сақланиш қонунлари ” бобига 6 соат, “Статика” бобига 2 соат ўқув дастурига амалий иш (масалалар ечиш) киритилди:

Қуйидаги мавзулар ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб ўқувчилари ёшига хос бўлмаганлиги ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 2-курсида кенгайтирилган ҳолда такроран ўрганилаётганлиги сабабли, умумий ҳажми 30 соатлик мавзулар 8-синф ўқув дастуридан чиқарилди:

Яримўтказгичларнинг асосий хоссалари. Яримўтказгич солиштирма қаршилигининг температура ва ёритилганлигига боғлиқлиги.

  • Яримўтказгичнинг тузилиши. Эркин электронлар. Тешиклар.

  • Яримўтказгичларда электр токи.

  • Аралашмали яримўтказгичлар. Электронли яримўтказгичлар.

  • Ковакли яримўтказгичлар.

  • Яримўтказгичли диод. Транзистор ҳақида тушунча.

  • Ўзгармас токнинг электромагнит майдони.

  • Ўзгарувчан токнинг электромагнит майдони. Электромагнит тебранишлар.

  • Электромагнит тўлқинлар.

  • Юқори частотали, транзисторли ўзгарувчан ток генератори.

  • Радиоалоқа, модулясия, энг содда радиоприёмник.Телекўрсатув.

Шунингдек, 8-синф ўқув дастуридан чиқарилган мавзулар ҳисобидан амалдаги ихтисослаштирилган умумтаълим дастурларига киритилмаган “Турли муҳитларда электр токи” бобига доир 14 соат ҳажмдаги қуйидаги мавзулар 8-синф ўқув дастурига киритилди:

    • Суюқликларда электр токи.

    • Фарадей қонунлари.

    • Электролиздан турмушда ва техникада фойдаланиш.

    • Газларда электр токи.

    • Газларда электр токидан турмушда ва техникада фойдаланиш.

Шунингдек, 8-синф ўқув дастуридан чиқарилган мавзулар ҳисобидан “Электр заряди. Электр майдон.” бобга 6-соат, “Электр токи. Электр занжир” бобига 6-соат, “Магнит майдони ” бобига 2 соат, “Электромагнит ҳодисалар” бобига 2 соат ўқув дастурига амалий иш (масалалар ечиш) киритилди:

Қуйидаги мавзулар ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб ўқувчилари ёшига хос бўлмаганлиги сабабли, умумий ҳажми 13 соатлик мавзулар 9-синф ўқув дастуридан чиқарилди:

  • Штерн тажрибаси.

  • Ёруғлик тўлқини ва тўлқин узунлиги. Электромагнит тўлқинлар шкаласи.

  • Фотоэффект ҳодисаси ва унинг қўлланилиши.

  • Атом тузилиши ва Томсон модели. Резерфорд тажрибалари.

  • Борнинг 1, 2-постулотлари. Жисмларнинг нурланиши, мажбурий нурланиш.

  • Ядро тузилиши, изотоплар. Ядро кучлари. Ядро энергияси. Ядро реактори.

  • Радиактивлик, альфа, бетта, гамма нурлар.

  • Радиасион нурланишларнинг биологик таъсири.

Шунингдек, 9-синф ўқув дастуридан чиқарилган мавзулар ҳисобидан “Молекуляр физика” бобига 2-соат, “Оптика” бобига 1-соат, “Коинот физикасига” бобига 8 соат, “Оламнинг физик манзараси” бобига 2 соат, ўқув дастурига амалий иш (масалалар ечиш) киритилди:

^ Тарих фанидан (2-9-синф)ихтисослаштирилган мактабларининг тарих фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфларида умумий тарих курси 2-9 синфларда 867 соат, 2-4 синфларда 51 соат, 5-9 синфларда 816 соат ўқитилади.

Ўқув дастурларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

3-синф “Тарих оламига саёҳат” курсидаги 11-мавзу “Қадимги даврнинг буюк тарихчилари” 5-6 синф дастурларида мавжудлиги эътиборга олиниб дастурдан чиқарилди. Чиқарилган мавзулар ўрнига 1 соатлик амалий машғулот киритилди.

4-синф “Тарих оламига саёҳат” курсидаги (3 соатлик) 2-мавзу “Юнон-македон босқинига қарши кураш”, 4-мавзу “Мўғуллар босқини” 7- синф дастурида мавжудлиги учун, 9-мавзу “Ўрта Осиё хонликлари” дастуридан чиқарилди. Чиқарилган мавзулар ўрнига 3 соатлик амалий машғулот киритилди.

5-синф “Жаҳон тарихи” тарих фани ўқув дастуридаги 6 соатлик 3 та мавзу 13-мавзу “Қадимги даврнинг буюк тарихчилари”, 14-мавзу “Турли ашёлар, рўзғор жиҳозларининг келиб чиқиши”, 17-мавзу “Денгиз фожеалари” мавзулари дастурдан чиқарилди.

Чиқарилган мавзулар ўрнига 9-соатлик қуйидаги 4 та мавзу “Тарих оламига саёҳат”, “Замин-тарих хазинаси”, “Ибтидоий тарих”, “Буюк музликлар давридаги ҳаёт” мавзулари киритилди.

Шунингдек, “Мавзулар ва мавзуга доир манбалар билан ишлаш учун” ажратилган 19 соат дастурдан чиқарилди

Чиқарилган мавзулар ўрнига қуйидаги мавзулар киритилди: “Тарихда йил ҳисоби”, “Археология тарихидан”, “Музейлар”, “Қоятош расмлари”, “Қадимги сивилизациялар”, “Қадимги дунёнинг етти мўъжизаси”, “Тангалар – тарих гувоҳи”, “Мактаб-илм ўчоғи”, “Савдо йўллари”, “Денгиз йўлларининг кашф этилиши”, “Ишлаб чиқариш техникасининг пайдо бўлиши”, “Транспорт воситаларининг кашф этилиши”, “Алоқа воситаларининг кашф этилиши”, “Буюк даҳолар кашфиётлари”, “Биринчи жаҳон уруши”, “Иккинчи жаҳон уруши”, “Бирлашган миллатлар ташкилоти”, “Дунё хавфсизлигига таҳдид”, “ХХI аср илм ва тараққиёт асри” мавзулари киритилди.

5-синф “Ўзбекистон тарихи” дан 2 соатлик 1 та мавзу “Тасвирий санъат ва тарих” мавзуси дастурдан чиқарилди

5-синф “Ўзбекистон тарихи” ўқув дастуридаги 32 соатлик 15 та мавзу, яъни, “Она Ватаннинг энг қадимги тарихи”, “Ватан нимадан бошланади?”, “Мусиқа асбобларининг яратилиши тарихи”, “Бизнинг шажара”, “Ўзбекистоннинг қадимги давр деҳқончилиги”, “Жангчи-мардона аёллар тўғрисида ҳикоя қилинади”, “Окс хазинаси”, “Биз ғалаба қиламиз”, “Инсон нима учун туғилади?”, “Буюк табиб Абу Али Ибн Сино”, “Мўғуллар босқини”, “Мирзо Улуғбек мероси”, “Алишер Навоий - буюк шоир ва мутафаккир”, “Бобур - жасоратли демак”, “Тошкент - нон шаҳри” мавзулари

16 соатлик 15 та мавзуга келтирилди. Қисқартирилган соатлар ўрнига қуйидаги 16 соатлик 16 та мавзу, 2 та амалий машғулот киритилди. Буларга “Ўзбекистондаги энг қадимги давлатлар”, “Юртимиз алломалари”, “Туркистон маърифатпарварлари”, “Тўмарис ва Широқ жасорати”, “Арабларга қарши халқ озодлик курашлари”, “Жалолиддин Мангуберди”, “Темурийлар даври маданияти”, “Ўзбекистондаги энг қадимги тарихий шаҳарлар”, “Ўзбекистоннинг тарихий-меъморий обидалари”, “Ўзбекистон мустақил тараққиёт йўлида”, “Ўзбекистон мустақиллигининг қўлга киритилиши”, “Ўзбекистон ва жаҳон”, “Ўзбекистон иқтисодиётидаги ютуқлар”, “Маънавий ва маърифий юксалиши”, “Дунё хавфсизлигига таҳдид”, “ХХI аср илм ва тараққиёт асри “ мавзулари киритилди.

6-синф “Жаҳон тарихи” ўқув дастуридаги 18-мавзу “Милоддан аввалги III-I-асрларда Хитой” мавзусида берилган “Сариқ чилвирлилар” тушунчаси хато ёзилганлиги учун “Сариқ рўмоллилар” деб ўзгартирилди.

9-синф Жаҳон тарихи ўқув фани дастуридаги 52-мавзу “1914-1918 йиллардаги биринчи жаҳон уруши ва унинг оқибатлари” (3 соатлик) мавзуси дастурдан чиқарилди.

Ушбу мавзу ўрнига 3 соатлик “1914-1918 йиллардаги биринчи жаҳон урушининг бошланиши сабаблари ва баҳонаси” мавзуси киритилди.

^ Давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан 2-9- синфларида жами 3 соат ҳажмдаги 3 та мавзулар, яъни 10-мавзу “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти”, 11-мавзу “Шахснинг ҳуқуқий маданияти”, 12-мавзу “Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти ва давлат бошлиғи” оптималлаштирилди. Шундан, 1 соатлик 1 та “Фуқаролик жамияти” мавзуси ўқувчининг психофизиологик хусусиятларига мос эмаслиги боис Ўрта махсус касб-ҳунар таълими ўқув дастурига ўтказилди, “Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти ва давлат бошлиғи” мавзуси “Давлат бошлиғи” деб, “Шахснинг ҳуқуқий маданияти” мавзуси эса “Ҳуқуқий маданият” деб ўзгартирилди.

^ Иқтисодий билим асослари (2-9-синф) фанидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 19 августдаги 145-сонли ва Халқ таълими вазирлигининг 2008 йил 19 августдаги 224-сонли “Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг солиқ ва солиқ тўловлари тўғрисидаги билимларини ошириш тўғрисида”ги қўшма буйруғига биноан умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг солиқлар ва солиқ тўловлари тўғрисидаги билимларини кенгайтириш мақсадида 1-4-синфлардаги “Иқтисод алифбоси”, 5-7-синфлардаги “Иқтисод сабоқлари”, 8-9-синфлардаги “Иқтисодий билим асослари” фани кенгайтирилиб, 1-4-синф “Иқтисод ва солиқ алифбоси”, 5-7-синф “Иқтисод ва солиқ сабоқлари”, 8-9-синф “Солиққа тортиш асослари” деб номланди. Жами 42 соат мавзу оптималлаштирилди. Жумладан, Солиқ тўлаш савоб (1 соат), Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (1 соат), Солиқ тўғрисидаги ҳужжатлар асосланадиган асосий принциплар (1 соат), Солиқ тўловининг ўзига хос хусусиятлари (1 соат), Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари (1 соат)каби мавзулар оптималлаштирилиб, амалий топшириқлар киритилди.

^ Тасвирий санъат фанидан (2-9-синф) жами 7 соат ҳажмдаги 2 та “Натурадан ҳайкал ишлаш” ва “Натурадан расм ишлаш” бўлимлари оптималлаштирилди. Шундан, 3-синф ўқув дастуридаги “Ҳайкал ишлаш”, “Шолғом” эртаги асосида ҳайкал ишлаш, лойдан “Лаган” ишлаш, “Раққосалар” ва “Пойга” мавзулардаги ҳайкалтарошлик ишлари 7 соатли 5 та мавзу ўқувчининг ёш хусусиятига мураккаб деб топилиб, “Натурадан ҳайкал ишлаш” бўлимидан “Натурадан расм ишлаш” бўлимига алмаштирилди. “Шолғом” эртаги асосида расм ишлаш, “Лаган ” мазусида доира шаклида нақш ишлаш, “Раққосалар” ва “Пойга” мавзуларида расм ишлашга ўзгартирилди.

4-синф режасидаги “Уч бўри ва бир қуён” эртаги асосида, “Коинотга саёҳат”, “Менинг шаҳрим (қишлоғим)”, “Гулдаста”, “Ўрик гуллаганда”, “Тоғда баҳор”, “Геометрик шакллардан (шар, куб, конус, призма ҳ. к.) тузилган натюрморт”, “Оқшом” ва “Ўзбекистондаги тарихий обидалар” каби ишларни бажариш учун берилган мавзулар “Натурадан ҳайкал ишлаш” бўлимидан “Натурадан расм ишлаш” бўлимига алмаштирилиб, “Уч бўри ва бир қуён” эртаги асосида, “Коинотга саёҳат”, “Менинг шаҳрим (қишлоғим)”, “Гулдаста”, “Ўрик гуллаганда”, “Тоғда баҳор”, “Геометрик шакллардан (шар, куб, конус, призма ҳ. к.) тузилган натюрморт”, “Оқшом” ва “Ўзбекистондаги тарихий обидалар” каби қаламтасвир, рангтасвир ва композицияда ишлар бажариш учун янги мавзуларга ўзгартирилди.

^ Меҳнат таълими” (2-9-синф) фанидан жами 146 соат оптималлаштирилди. Меҳнат таълими фанининг мазмунида шартли равишда 5-9 синфлардан бошлаб ўқувчилар камида учта йўналиш бўйича тайёргарлик кўришлари назарда тутилади. Масалан, қиз, ўғил болалар ҳамда улар учун умумлашган йўналишлар танланиши мумкин.

Меҳнат таълимнинг йўналишларидан тегишлиси мактаб атрофидаги корхона, ташкилот ва касб-ҳунар коллежларида кенг тарқалган соҳаларга мувофиқ танлаб олинади. Ҳар бир мактабда меҳнат таълимнинг “Технология ва дизайн”, “Сервис хизмати” йўналишларидан тегишлилари асос қилиб олинади. Ушбу таълим йўналишлари мазмунан халқ ҳунармандчилиги, ишлаб чиқариш асослари ва касб танлашга йўналтириш билан уйғунлаштирилган ҳолда амалга оширилади.

Меҳнат таълими йўналишлари бўйича машғулотларни ташкил қилиш ва ўтказиш кетма-кетлиги маҳаллий шароит ҳамда имкониятларни ҳисобга олган ҳолда таълим муассасаси томонидан белгиланади. Ҳар бир йўналиш бўйича ишлатиладиган электр, илғор техника ва технологиялар асослари ўргатилади.

Оптималлаштиришга кўра 5-синфдаги “Технология ва дизайн” йўналишида “Ёғочга ишлов бериш технологияси” бўлимидан 42 соат ҳисобидан 42 та мавзулар, “Халқ ҳунармандчилиги технологияси ёғоч ўймакорлик санъати” бўлимидан 68 соат ҳисобидан 68 та мавзулар танлаб олинди. Янгидан “Металлга ишлов бериш технологияси” 18 соат, “Электротехника ишлари” (4 соат), “Уй-рўзғор буюмларини таъмирлаш” (4 соат) бўлимлари киритилди.

“Сервис хизмати” йўналишига “Газламага ишлов бериш технологияси” бўлимидан 48 соат ҳисобидан 48 та мавзулар, “Халқ ҳунармандчилиги технологияси” бўлимидан 68 соат ҳисобидан 68 та мавзулар танлаб олинди. “Буюмларни таъмирлаш технологияси 2 соат, ”“Пазандачилик асослари” 18 соат бўлими янгидан киритилди.

6-синфда “Технология ва дизайн” йўналишига “Ёғочга ишлов бериш технологияси” бўлимидан 40 соат ҳисобидан 40 та мавзулар, “Халқ ҳунармандчилиги технологияси ёғоч ўймакорлик санъати” бўлимидан 68 соат ҳисобидан 68 та мавзулар танлаб олинди. Янгидан “Металлга ишлов бериш технологияси” 18 соат, “Электротехника ишлари” (6 соат), “Уй-рўзғор буюмларини таъмирлаш” (4 соат) бўлимлари киритилди.

“Сервис хизмати” йўналишига “Газламага ишлов бериш технологияси” бўлимидан 48 соат ҳисобидан 48 та мавзулар, “Халқ ҳунармандчилиги технологияси” бўлимидан 70 соат ҳисобидан 70 та мавзулар танлаб олинди. “Буюмларни таъмирлаш технологияси ( 2 соат), “Пазандачилик асослари” (18 соат ) бўлими янгидан киритилди.

7-синфда “Технология ва дизайн” йўналишига “Ёғочга ишлов бериш технологияси” бўлимидан 38 соат ҳисобидан 38 та мавзулар, “Халқ ҳунармандчилиги технологияси ёғоч ўймакорлик санъати” бўлимидан 76 соат ҳисобидан 76 та мавзулар танлаб олинди. Янгитдан “Металлга ишлов бериш технологияси” 18 соат, “Электротехника ишлари” (8 соат), “Уй-рўзғор буюмларини таъмирлаш” (4 соат) бўлимлар киритилди.

“Сервис хизмати” йўналишига “Газламага ишлов бериш технологияси” бўлимидан 46 соат ҳисобидан 46 та мавзулар, “Халқ ҳунармандчилиги технологияси” бўлимидан 72 соат ҳисобидан 72 та мавзулар танлаб олинди. Пазандачилик асослари” 18 соат бўлими янгитдан киритилди.

8-синфда “Технология ва дизайн” йўналишига “Ишлаб чиқариш асослари” бўлимидан 16 соат ҳисобидан 16 та мавзу, “Касб танлашга йўллаш” бўлимидан 4 соат ҳисобидан 4 та мавзулар, “Халқ ҳунармандчилиги технологияси ёғоч ўймакорлик санъати” бўлимидан 150 соат ҳисобидан 150 та мавзулар танлаб олинди.

“Сервис хизмати” йўналишига “Ишлаб чиқариш асослари” бўлимидан 16 соат ҳисобидан 16 та мавзу, “Касб танлашга йўллаш” бўлимидан 4 соат ҳисобидан 4 та мавзулар, “Халқ ҳунармандчилиги технологияси” бўлимидан 150 соат ҳисобидан 150 та мавзулар танлаб олинди.

9-синфда “Технология ва дизайн” йўналишига “Ишлаб чиқариш асослари” бўлимидан 16 соат ҳисобидан 16 та мавзу, “Касб танлашга йўллаш” бўлимидан 8 соат ҳисобидан 8 та мавзулар, “Халқ ҳунармандчилиги технологияси ёғоч ўймакорлик санъати” бўлимидан 146 соат ҳисобидан 146 та мавзулар танлаб олинди.

“Сервис хизмати” йўналишига “Ишлаб чиқариш асослари” бўлимидан 16 соат ҳисобидан 16 та мавзу, “Касб танлашга йўллаш” бўлимидан 8 соат ҳисобидан 8 та мавзулар, “Халқ ҳунармандчилиги технологияси” бўлимидан 146 соат ҳисобидан 146 та мавзулар танлаб олинди.

^ Жисмоний тарбия фанидан (2-9- синф) жами 10 соат ҳажмдаги 10 та мавзу оптималлаштирилди. Жумладан, 2-синф Гимнастика бўлимидан 2 соат ҳажмдаги 2 та мавзу “Арқонга осилиб, оёқлар билан арқонни қисиб олиш, оёқларни букиб туриш, оёқларни олдинга бурчаклатиб осилиб туриш ва осилиб тортилиш” ва “Чўққайиб таяниб ўтирган ҳолда, оёқларга депсиниб олдинга ўмбалоқ ошиш, гимнастик нарвонга қия қилиб ўрнатилган ўриндиқ устидан тиззалар билан таяниб тирмашиб чиқиш, 60 см яккачўп устидан ошиб ўтиш” мавзусидаги амалий машқлари ўқувчиларнинг ёш психофизиологик хусусиятларига мос бўлмаганлиги сабабли ўқув дастуридан чиқарилди.

Мазкур соат ҳисобидан Гимнастика бўлимига ўқувчиларнинг ёши ва жисмоний тайёргарликларига мос 2 соат ҳажмдаги 2 та мавзу “Бадиий гимнастика машқлари элементлари” ва “Мувозанат сақлаш” ҳамда “Гимнастика таёқча (арғамчи, кичик-катта ва тўлдирма тўп)ларда умумривожлантирувчи машқлар” амалий машғулоти киритилди.

3- синф ўқув дастурининг Гимнастика бўлимидан 1 соат ҳажмдаги 1 та мавзу “Баландлиги 110 см хари (козёл)дан таяниб сакраб тушиш” ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мос бўлмаганлиги сабабли ўқув дастуридан чиқарилди. Мазкур соат ҳисобидан гимнастика бўлимига “Тепаликдан (50-60 см) таяниб сакраш ва сакраб тушиш” амалий машғулоти киритилди.

4-синф ўқув дастурининг Енгил атлетика бўлимидан 1 соат ҳажмдаги 1 та мавзу “Гуруҳ бўлиб 50 метрга юқори стартдан югуриш” мавзуси ўқувчиларнинг ёш ва анатомия-психофизиологик хусусиятларига мос бўлмаганлиги, бунда белгиланган топшириқ оғирлиги сабабли ўқув дастуридан чиқарилди. Мазкур соат ҳисобидан енгил атлетика бўлимига “200 метрга дам олиш билан алмаштириб секин бир меъёрда югуриш” амалий машғулоти киритилди.

5- синф ўқув дастурининг Гимнастика бўлимидан 1 соат ҳажмдаги 1 та мавзу “Тирмашиб чиқиш ва таяниб сакраш” мавзуси ўқувчиларнинг ёш ва психо-физиологик хусусиятларига мос бўлмаганлиги, бу малакага тайёр эмаслиги сабабли ўқув дастуридан чиқарилди. Мазкур соат ҳисобидан гимнастика бўлимига “Ритмик ва бадиий гимнастика” амалий машғулоти киритилди.

6- синф ўқув дастурининг Енгил атлетика бўлимидан 1 соат ҳажмдаги 1 та мавзу “13 минут давомида бир меъёрда югуриш” мавзуси ўқувчиларнинг ёш психо-физиологик хусусиятларига мос бўлмаганлиги сабабли ўқув дастуридан чиқарилди. Мазкур соат ҳисобидан енгил атлетика бўлимига “10 минут давомида бир меъёрда югуриш” амалий машғулоти киритилди.

8- синф ўқув дастурининг Енгил атлетика бўлимидан 1 соат ҳажмдаги 1 та “2 км масофага нотекс жойлардан гуруҳ бўлиб югуриш” мавзуси ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига ҳамда жисмоний тайёргарлик даражасига мос бўлмаганлиги сабабли ўқув дастуридан чиқарилди. Мазкур соат ҳисобидан енгил атлетика бўлимига “100 метрга масофа бўйлаб югуриш, маррага етиб келиш техникасини бажариш” амалий машғулоти киритилди.

Футбол машғулотларига 4 синфдан 9-синфгача ҳар ўқув йилида 12 соатдан алоҳида ажратилди.

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг ихтисослик фанларини ўқитиш мақсадини амалга ошираётган устозлар фаолиятига ривож тилаймиз.


Республика таълим маркази



Похожие:

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ва оптималлаштирилган ўқув дастурлари ҳақида iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Тошкент шахар педагог кадрларни кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
Умумтаълим мактаблари ўқитувчилари малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Физика, астрономия фанининг назарияси ва ўқитиш методикаси”модулибўйича...
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ва оптималлаштирилган ўқув дастурлари ҳақида iconАниқ фанларга ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ва оптималлаштирилган ўқув дастурлари ҳақида iconДокументы
1. /ДАВЛАТ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ц?УВЧИЛАР ?АБУЛ ?ИЛИШ ТАРТИБИ Тц?РИСИДАГИ...
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ва оптималлаштирилган ўқув дастурлари ҳақида iconЎзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида 2013 йил 2-6 сентябрь кунлари Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси
Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида 2013 йил 2-6 сентябрь кунлари Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси...
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ва оптималлаштирилган ўқув дастурлари ҳақида iconЎзбекистон республикасининг давлат рамзлари ҳАҚидаги айрим қонун ҳужжатларига ва ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўҒрисидаги кодексига ўзгартиш ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида
Збекистон республикасининг давлат рамзлари ҳАҚидаги айрим қонун ҳужжатларига ва ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик...
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ва оптималлаштирилган ўқув дастурлари ҳақида iconЎзбекистон республикаси ҳукуматининг вазирликлар, давлат қЎмиталари ва идоралар тўҒрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида
Икаси Қонунига мувофиқ, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ҳайъатларининг уларга давлат бошқаруви органлари сифатида...
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ва оптималлаштирилган ўқув дастурлари ҳақида iconПресс-релиз таълим-тарбия жараёнларига актни кенг жорий этиш ва Интернет тармоғидаги “оммавий маданият” ҳамда турли ёт ғояларга қарши кураш самарадорлигини ошириш дастурлари
Унлариданоқ навқирон авлод таълим-тарбияси, уларнинг истиқболини кўзлаб олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар самараси ўлароқ юртимиз...
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ва оптималлаштирилган ўқув дастурлари ҳақида iconРайонный отдел народного образования сергелийского района г. Ташкента
«Халқ таълими тизимида узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг янги тахрирдаги меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш ҳақида»ги 253-сонли буйруғига...
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ва оптималлаштирилган ўқув дастурлари ҳақида iconБухоро вилояти Ромитан тумани Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 1-умумтаълим мактаби
Бухоро вилояти Ромитан тумани Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 1-умумтаълим...
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ва оптималлаштирилган ўқув дастурлари ҳақида iconТасдиқлайман” Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши Ташкилий Ишлар бўлим мудири Р. Самарбеков “ ” 2013 йил “Келишилган”
Федерацияси Кенгаши Ўқув Марказида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги туман, шаҳар кенгашлари...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации