Документы



Иқтисодий билим асослари” бўйича фан ойлигини ўтказиш юзасидан методик тавсия icon

Иқтисодий билим асослари” бўйича фан ойлигини ўтказиш юзасидан методик тавсия

НазваниеИқтисодий билим асослари” бўйича фан ойлигини ўтказиш юзасидан методик тавсия
Дата18.05.2013
Размер63.66 Kb.
ТипДокументы
скачать

Иқтисодий билим асослари” бўйича фан ойлигини ўтказиш юзасидан методик тавсия.


Ҳар бир жамиятнинг келажаги унинг ажралмас қисми ва ҳаётий зарурати бўлган таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади.Мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, янги сифат босқичига кўтариш, унга илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда таълим самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бугунги кунда иқтисодий таълимнинг барча босқичларида ўқув дастурларининг изчиллиги ва ўзаро мувофиқлиги таъминланди, “Иқтисодий билим асослари” ўқув дастурларида умумий ва қўшимча таълимнинг интеграциялашувини, шу билан бирга ўқитиш мазмуни-моҳиятини реал ҳаётий эҳтиёжларга максимал даражада яқинлаштириш кўзда тутилади. Шу мақсадда 1-4 синфларда “Иқтисод ва солиқ алифбоси”, 5-7 синфларда “Иқтисод ва солиқ сабоқлари”, 8-9 синфларда “Солиққа тортиш асослари” ўқув курслари бошланғич синфларда Атрофимиздаги олам, Ўқиш, Математика, Одобнома, Меҳнат, юқори синфларда Математика, Георграфия, Тарих, Меҳнат ва Миллий истиқлол ва маънавият асослари туркумига кирувчи фанлар дастурларига интеграцион ёндошув асосида дарслар ўтилиши ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасини 2012 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикасини ижтимоий –иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисида 2012 йилда иқтисодиётни ислоҳ қилиш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича энг муҳим устувор йўналишларни амалга оширишга доир кўрилган чора – тадбирлар жорий йилнинг биринчи ярмида иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларига эришиш, иқтисодиётинг барча жабҳаларини мувозанатли ривожлантиришни таъминлаш, 2012 йилда асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг барқарор ўсиш суръатларини сақлаш учун мустаҳкам асос бўлиш имконини берди.

Мустақиллик йилларида юртимизда кенг миқёсдаги солиқ ислоҳатлари амалга оширилди. Бунинг натижасида бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган давлат бюджетини тўлдиришни, зарур давлат ҳаражатларини молиялаштиришни таъминлайдиган ва шунингдек, аҳоли даромадлари ўсишини иқтисодиётни модернизация қилиш, унинг янги тармоқлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантирадиган замонавий солиқ тизими яратилди. Иқтисодиётда солиқ юкининг босқичма-босқич камайтирилиши – олиб борилаётган солиқ ислоҳатларининг энг муҳим натижаси, юқори иқтисодий ўсиш суратларини таъминлашнинг энг муҳим омилларидан бири бўлди.

Умумтаълим мактаб ўкувчиларининг ҳозирги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда уларга солиқлар ва солиқ тўловлари тўғрисидаги билимларини ошириш, ўсиб келаётган ёш авлодда солиқлар ва солиқ тўловларининг аҳамияти ва роли тўғрисидаги билимларни шакллантириш, уларга солиқлар ҳақидаги дастлабки тушунчаларни бериш, солиқларнинг тарихи, моҳияти, тўлаш тартиблари, солиқларни халқ ва давлат фаровонлиги манбаи эканлиги ҳақидаги бошланғич билимларни шакллантириш мақсадида дарсдан ташқари вақтларида Ўзбекистон Респуб­ликаси Давлат солиқ Қўмитаси (ДСҚ) билан ҳамкорликда тадбирлар ва “Иқтисод ва солиқ сабоқлари” тўгаракларини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

“Иқтисодий билим асослари” фанини ўкитишда ахборот коммуникация ва илғор педагогик технологияларни татбиқ этган ҳолда билим бериш, дарснинг қизиқарли бўлиши, ўкувчиларнинг билимини оширишда асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади.

Мазкур ислоҳотлар замирида Ўзбекистоннинг таълим тизимида янги бир фан “Иқтисодий билим асослари” фанининг ўқитилиши жорий этилди. Мазкур фаннинг жорий этилишидан кўзланган мақсад ёш авлодга замонавий билимлар бериш, касб – ҳунар ўргатиш, иқтидори, қобилияти ва интеллектуал салоҳиятини ўстириш, уларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, эзгу фазилатларга садоқат руҳида, замонавий иқтисодий хулқ – атвор нормаларини, иқтисодий маданиятни эгаллаш, иқтисодий фикрлашни шакллантириш, меҳнат воситаларига ва натижаларига тежамкорлик муносабатини тарбиялашдан иборат.

“Иқтисодий билим асослари” фанининг ўзига хос ҳусусиятларидан бири шуки, у ўқувчиларни мустақил ҳаётга тайёрлайди, иқтисодий саводхониликларини юксалтириб, солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш кўникма ва малакаларини шакллантиради.

Шунинг учун ҳам бугунги кунда иқтисодий таълимни амалга оширилишида таълим-тарбиянинг узвий ва узлуксизлиги катта аҳамият касб этади. “Иқтисодий билим асослари” фанидан ташкил этиладиган фан ойлигини ташкил этишдан мақсад –

  • Мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг иқтисодий соҳада эришган ютуқларини тарғиб қилиш;

  • ўқувчиларда бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб, янги иқтсодий маданият, янгича иқтисодий фикрлаш ва тафаккурни шакллантириш;

  • ўқувчиларнинг иқтисод фани бўйича олган назарий билимларини амалиёт билан боғлаш;

  • солиқ бўйича билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш;

  • иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш йўлларининг янги қирраларини яратиш;

  • ҳозирги замон фан ва техникаси, ахборот технологиялари, иқтисод фанига кириб келаётган янгиликлар, дунёдаги иқтисодий ўзгаришлар билан доимо танишиб бориш кўникмасини шакллантириш;

  • таълим жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ижодий маҳоратини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш;

  • илғор педагогик тажрибаларини оммалаштириш ва б.

Фан ойлигини ташкил этиш.

Ойлик муддати тўрт ҳафтадан иборат бўлиб, ҳар бир ҳафта учун аниқ бир йўналиш асосида тадбирлар ижтимоий фанлар услуб бирлашмаси томонидан ўтказиладиган кунлик, ҳафталик тадбирлар режалаштирилади.

Мазкур тадбирлар мактабнинг йиллик иш режасига киритилади, педагогика кенгашида тасдиқланиб, ижроси муҳокама қилинади. Фан ойлиги режасида бошланғич синфларнинг ҳамда юқори синф ўқувчиларининг имкониятлари ва ёш хусусиятлари эътиборга олган ҳолда тадбирлар белгиланади.

Жумладан;

^ 1-4 синфларда

- “Моддий эҳтиёжлар нима учун керак?”

- “Ким бўлсам экан?”

- “Даромадга қараб буромад”.

- “Мактаб мулки кимники?” мавзуларида тарбиявий соатлар,

5-7-синфларда

-“Банкир бўламан”;

- “Нима? Қандай? Ким учун?”

- “Тадбиркорлик”;

-“Пул муомилласи нима?”

- “Миллий валютамиз – фахримиз”;

- “Энг ёш истеъмолчи” мавзуларида давра суҳбатлари,

-“Солиқ - болалар нигоҳида” мавзусининг ҳикояларда акс эттирилган танлов,

^ 8-9 синфларда

- “Ўзбекистон Республикасининг мустақиликка эришгандан кейинги иқтисодиётдаги ривожланиши”;

- “Тадбиркорликка эътибор” мавзуларида конференция;

- “Солиқларнинг иқтисодий моҳияти” мавзусида энг яхши иншо танлови, ҳамда “Солиқни қандай ҳисоблаймиз ва тўлаймиз” мавзусида энг яхши компьютер тақдимоти;

- “Менинг бизнес ғоям”,

- “Оила бюджети” каби мавзуларда билимдонлар беллашуви, баҳс-мунозара, давра суҳбатлари ташкил этиш тавсия этилади.

Ташкил этиладиган тадбирларда интерактив топшириқлар, савол ва қўшимча материаллардан фойдаланиш ўқувчиларда кўпроқ қизиқиш уйғотади.

Шунингдек, ойлик давомида ўқув режадаги мавзулар асосида очиқ дарслар ташкил қилиш, ўқувчилар ўртасида ижодий ишлар(рефератлар) танловини ўтказиш, худудий ишлаб чиқариш корхоналарига экскурсиялар уюштириш ва иқтисодчи олимлар билан учрашувлар ташкил қилиш, фан ойлиги давомида оммавий ахборот воситаларида, интернетнинг WEB саҳифаларида маълумотлар бериб борилиши ҳам тавсия этилади.

“Иқтисодий билим асослари” фани бўйича очиқ дарсларни ташкил қилишда илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш тавсия этилади.

Очиқ дарслар мазмунига муҳтарам президентимиз Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият - енгилмас куч» китобидаги концептуал ғояларини ҳамда “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” китоби, шунингдек, давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг 2012 йил 25 июль куни Ўзбекистон Республикасини 2012 йилнинг Биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисида”ги маърузаси мазмун моҳиятини сингдириш мақсадга мувофиқдир.

Шунингдек, 7-8-9- синфларда “Тақдиримсан, бахтимсан, эркин ва обод Ватан!” эзгу ғоя остида “Ўзбекистоннинг иқтисодиётда эришган ютуқлари” мавзусида очиқ дарслар ташкил этиш зарур.

Умумтаълим муассасаларида ойлик якунида ўтказилган тадбирларда синфлар ва ўқувчиларнинг иштирокини рағбатлантириш, якуний хулосалар чиқариш ва келгусидаги вазифаларни белгилаш ўринлидир. Шунингдек, ўқувчилар томонидан тайёрланган энг яхши рефератларни тўплам ҳолига келтириб, мактаб кутубхнасига фойдаланиш учун кирим қилиш ўқувчилар меҳнатини рағбатлантиришнинг бир кўринишидир.

Вилоятда, туманда фан ойлиги якунида энг мукаммал дарс ишланмалари танловини баҳолаш учун ҳакамлар ҳайъати таркиби тузилади. Ҳакамлар ҳайъати томонидан дарс ишланмалар ўрганилиб, ғолиблари аниқланиб, рағбатлантирилади ва амалиётда фойдаланишга тавсия этилади.

8-9 синфларда “Оила бюджети” мавзусидаги

бахс-мунозара учун тахминий саволлар

  • Тежамкорлик деганда нимани тушунасиз?

  • Оила камомади нималарга олиб келади?

  • Табиий бойликлар деганда нимани тушунасиз?

  • Солиқ тўловлари вақтида амалга оширилмаса ижтимоий ҳимояни амалга оширишда қандай қийинчиликлар вужудга келиши мумкин?

  • Маънавий бойлик деганда нимани тушунасиз? (Президнтимиз Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» китоби материаллари асосида)



Республика таълим маркази

Ижтимиой, иқтисодий билим

асослари ва маънавий-маърифий ишлар бўлими



Похожие:

Иқтисодий билим асослари” бўйича фан ойлигини ўтказиш юзасидан методик тавсия iconЖиззах тиббиёт коллежи «Ахборот ресурс маркази ойлиги» ни утказиш
...
Иқтисодий билим асослари” бўйича фан ойлигини ўтказиш юзасидан методик тавсия iconМуаллифлар: О. Наржигитов
Баркамол авлод” болалар марказларида “ЎҚувларни ўтказиш тартиби” БЎйича методик тавсия
Иқтисодий билим асослари” бўйича фан ойлигини ўтказиш юзасидан методик тавсия iconМуаллифлар: О. Наржигитов
Баркамол авлод” болалар марказларида “ЎҚувларни ўтказиш тартиби” БЎйича методик тавсия
Иқтисодий билим асослари” бўйича фан ойлигини ўтказиш юзасидан методик тавсия iconНавоий давлат педагогика институти «Табиатшунослик» факультети
«Иқтисодий билим ва иқтисодий таълим асосларини ўқитиш методикаси» фанидан курс ишини бажариш бўйича Услубий курсатма
Иқтисодий билим асослари” бўйича фан ойлигини ўтказиш юзасидан методик тавсия iconБарча фан ўқитувчилари учун) (4 соат назарий, 8 соат амалий) Маърузачи: М.Ҳ. Раҳмонова
Психологиянинг долзарб масалалари” модули бўйича тузилган ўқув методик мажмуа модул бўйича малака ошириш курси тингловчиларининг...
Иқтисодий билим асослари” бўйича фан ойлигини ўтказиш юзасидан методик тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази француз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Электро фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун француз тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот- таълим ресурсидан фойланиш...
Иқтисодий билим асослари” бўйича фан ойлигини ўтказиш юзасидан методик тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун немис тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан...
Иқтисодий билим асослари” бўйича фан ойлигини ўтказиш юзасидан методик тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун немис тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан...
Иқтисодий билим асослари” бўйича фан ойлигини ўтказиш юзасидан методик тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун немис тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан...
Иқтисодий билим асослари” бўйича фан ойлигини ўтказиш юзасидан методик тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази инглиз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун инглиз тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан...
Загрузка...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации