Документы



Ўзбекистон республикасининг қонуни icon

Ўзбекистон республикасининг қонуни

НазваниеЎзбекистон республикасининг қонуни
Дата19.05.2013
Размер235.52 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 16 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2011 йил 26 мартда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни ­билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ­Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон ­Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 
2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 14-модда иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ана шу шахслар мазкур Кодекснинг 61, 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 1351, 136, 138, 183, 184, 185, 194, 218, 220, 221-моддаларида назарда тутилган ­маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган тақдирда, 
улар умумий асосларда маъмурий жавобгарликка ­тор­тилади»;­

2)  21-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

«21-модда.     Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятли-

            лиги сабабли маъмурий жавобгарлик-

            дан озод қилиш

 

Содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик кам аҳамиятли бўлган тақдирда, суд ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод этиб, уни огоҳлантириш билан кифояланиши мумкин. Агар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи бошқа орган (мансабдор шахс) содир ­этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги ҳақида хулосага келса, иш ҳуқуқбузарни маъмурий ­жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун ушбу Кодекснинг 3081-моддасида белгиланган ­тартибда судга юборилади»;

3)  28-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ногиронлиги сабабли транспорт воситаларидан ­фойдаланадиган шахсларга нисбатан транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш чораси қўлланилиши мумкин эмас, ушбу Кодекс 1283-моддасининг тўртинчи қисмида, 1284-моддасининг учинчи қисмида, 
131-моддасининг биринчи қисмида, 136-моддасининг ­биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган ҳоллар бундан мустасно»;

4) 33-модданинг матни  қуйидаги таҳрирда баён этилсин:­

«Суд маъмурий жазо чорасини қўллаётганда жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг ­моддий аҳволини инобатга олган ҳолда сабаблар ва ­асосларни албатта кўрсатиб, ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо чорасини қўллаши ­мумкин. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи бошқа орган (мансабдор шахс) жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда, енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун ишни ушбу Кодекснинг 3081-моддасида белгиланган ­тартибда судга юборади»;

5) 125-модданинг:

биринчи қисми санкциясидаги «ўндан бир» деган сўзлар «бешдан бир» деган сўзлар билан алмаштирилсин;­

иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

«Ҳайдовчиларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган ёхуд фойдаланиш ман этиладиган даражада носозлиги бўлган, худди шунингдек ишлаётганида ташқарига чиқараётган ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори, шунингдек ­шовқин даражаси белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларини бошқариши, — энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши, —

энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳайдовчиларнинг шаҳарлараро ва халқаро йўловчи ­ташишни амалга оширадиган автобусларни назорат ­асбобларисиз (тахографларсиз) ёки тахографларни ўчирган ҳолда бошқариши, —

энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

тўртинчи — еттинчи қисмлари тегишинча бешинчи — саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

бешинчи қисми санкциясидаги «уч бараваридан беш бараваригача миқдорда» деган сўзлар «беш баравари ­миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисми санкциясидаги «етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда» деган сўзлар «ўн баравари ­миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисми санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир баравари, ­мансабдор шахсларга эса — икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

саккизинчи қисмидаги «125, 126, 127, 128, 129, 130, 131, 133, 134, 135» рақамлари «125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 1351» рақамлари билан алмаштирилсин;

6) қуйидаги мазмундаги 1251-модда билан тўл­дирилсин:

 

«1251-модда. Юк ташиш қоидаларини, шатакка

            олиш қоидаларини бузиш

 

Юк ташиш қоидаларини, худди шунингдек шатакка олиш қоидаларини бузиш, —

энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Тегишли рухсатномасиз оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли юкларни ташиш ва юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, худди шунингдек рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналишидан четга ­чиқиш, —

фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн баравари ­миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум ­этишга, юк ташиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларга эса — энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида ­жарима солишга сабаб бўлади»;

7) 126-модданинг номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

«126-модда.   Кўзгусимон ва туси ўзгартирилган

            (қорайтирилган) ностандарт

            ойнали, шунингдек теварак-атроф-

            ни кўришни чеклайдиган қопламали

            транспорт воситаларидан фойдаланиш

 

Давлат стандарти нормаларига мувофиқ бўлмаган ­кўзгусимон ёки туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ­ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган ­транспорт воситаларидан фойдаланиш, —

энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

8) 128-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

«128-модда.   Ҳайдовчиларнинг транспорт восита-

            ларини пиёдалар йўлкаларидан

            юргизиши, йўл белгилари ва йўл

            ҳаракатининг бошқа қоидалари

            талабларига риоя этмаслиги

 

Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ёки йўлнинг ­қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган ­талабларга риоя этмаслиги (ушбу Кодекснинг 1283, 1285, 1286 ва 130-моддаларида назарда тутилган ҳоллар ­бундан мустасно), одам ташиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш, йўналишли транспорт воситалари тўхтайдиган ­бекатлардан ёки пиёдалар ўтиш жойларидан юриш, ­сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриш чекланган ­шароитларда ёритиш асбобларидан фойдаланиш ­қоидаларини бузиши, худди шунингдек йўловчиларга лойқа сачратиши, — энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —

энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, — энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни уч марта ва ундан ортиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, — энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ой муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади»;

9) 1281-модда:

биринчи қисмининг санкциясидаги «бир баравари ­миқдорида» деган сўзлар «икки баравари миқдорида» ­деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги «икки бараваридан уч бараваригача миқдорда» деган сўзлар «уч баравари ­миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 1282-модда:

иккинчи қисмининг санкциясидаги «бир бараваридан икки бараваригача миқдорда» деган сўзлар «икки баравари миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг санкциясидаги «икки» деган сўз «уч» деган сўз билан алмаштирилсин;

11) қуйидаги мазмундаги 1283 – 1286-моддалар билан тўлдирилсин:

 

«1283-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчилари-

            нинг белгиланган ҳаракат тезлигини

            ошириб юбориши

 

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши, — энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши ёки транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши, — энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши ёки транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёхуд транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ­белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ­давомида такрор ошириб юбориши, — энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо ­қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёки транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ­белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо ­қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёхуд транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ­белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун уч марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ­давомида такрор ошириб юбориши, — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йил ­муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

 

1284-модда.   Транспорт воситалари ҳайдовчилари-

            нинг светофорнинг тақиқловчи сигна-

            лига ёки йўл ҳаракатини тартибга

            солувчининг тақиқловчи ишорасига

            бўйсунмасдан ўтиши

 

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши, — энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланил­ганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —­ энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил ­муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

 

1285-модда.   Транспорт воситалари ҳайдовчилари-

            нинг ­халақит бериши ёки авария ҳола-

            тини юзага келтириши, йўлнинг

            қарама-қарши ҳаракатланиш учун

            мўлжалланган ­томонига ёки бўлагига

            чиқиши

 

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт ­воситаларининг ўтиб кетишига халақит бериши, — энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлнинг ­қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки ­бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини ­тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиши, — энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида ­назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —

энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида ­жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

 

1286-модда.   Транспорт воситалари ҳайдовчилари-

            нинг тўхташ ёки тўхтаб туриш

            қоидаларини бузиши

 

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши, —

энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ­худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —

энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ­худди шундай ҳуқуқбузарликни икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —

энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ­худди шундай ҳуқуқбузарликни уч марта ва ундан ортиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ­содир этиш, — энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида ­жарима солишга сабаб бўлади»;

12) 129-модданинг:

номидаги «ҳаракат хавфсизлигига» деган сўзлар «йўл ҳаракати хавфсизлигига» деган сўзлар билан алмаш­тирилсин;­

биринчи қисми санкциясидаги «бир бараваридан уч бараваригача миқдорда» деган сўзлар «уч баравари ­миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми санкциясидаги «уч бараваридан беш бараваригача миқдорда» деган сўзлар «беш баравари ­миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 130-модда:

биринчи қисмининг санкциясидаги «бир бараваридан икки бараваригача миқдорда» деган сўзлар «уч баравари миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги «икки бараваридан беш бараваригача миқдорда» деган сўзлар «беш баравари миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14) 131-модда:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир ­йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб ­бўлади»;

иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги ­иккинчи қисм билан алмаштирилсин:

«Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, — энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;

тўртинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;

учинчи қисмининг санкциясидаги «беш» деган сўз «ўн беш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15) 135-модданинг:

номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён ­этилсин:

 

«135-модда.   Йўл ҳаракати қоидаларида назарда

            тутилган ҳужжатлари бўлмаган

            шахсларнинг транспорт воситаларини

            бошқариши

 

Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ­ҳужжатлари, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик ҳақидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси (ушбу Кодекс 1351-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан ­мустасно), қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса лицензия карточкаси ёки йўл варақаси ёнида бўлмаган ­ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши, ­худди шунингдек ишончномаларни, транспорт воситаларини ­бошқа шахсга ўтказиш ва ижарага бериш шартномаларини ­белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказмасдан (ҳисобга қўймасдан) транспорт воситаларини бошқариши, — энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида ­жарима солишга сабаб бўлади»;

иккинчи қисми санкциясидаги «бир бараваридан уч бараваригача миқдорда» деган сўзлар «уч баравари ­миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми санкциясидаги «уч бараваридан беш ­бараваригача миқдорда» деган сўзлар «беш баравари ­миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

16) 136-модданинг:

номи «ҳайдовчиларининг» деган сўздан кейин «ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

биринчи қисми санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:­

«транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб ­бўлади»;

иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, — энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқ­бузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли ­аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир ­этилиши, — энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

17) 137-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;

18) 138-модда:

номидаги «ҳаракат қоидаларини» деган сўзлар «йўл ҳаракати қоидаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг:

диспозициясидаги «аравакашлар» деган сўз «уловли аравани бошқариб борувчи» деган сўзлар билан алмаш­тирилсин;

санкциясидаги «ўндан бир қисми» деган сўзлар «учдан бир қисми» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги «ўндан бир қисмидан учдан бир қисмигача миқдорда» деган сўзлар «иккидан бир қисми миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;­

учинчи қисмининг санкциясидаги «учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда» деган сўзлар «бир баравари миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:­

«Мопед, велосипед ҳайдовчининг, уловли аравани ­бошқариб борувчи шахснинг алкоголли ичимликдан, ­гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузиши, — энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

19) 139-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён ­этилсин:

«Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки ­мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларини йўлга чиқариш, —

транспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан ­фойдаланилиши учун масъул бўлган мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима ­солишга сабаб бўлади.

Носозлиги бўлган ёки муайян шартлар туфайли транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини йўлга чиқариш, — транспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан ­фойдаланилиши учун масъул бўлган мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима ­солишга сабаб бўлади»;

20) 140-модданинг санкциясидаги «уч бараваридан беш бараваригача миқдорда» деган сўзлар «ўн беш ­баравари миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

21) 147-модда:

биринчи қисмининг санкциясидаги «бир бараваридан икки бараваригача миқдорда» деган сўзлар «ўн баравари миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги «икки бараваридан беш бараваригача миқдорда» деган сўзлар «ўн беш ­баравари миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

22) 245-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:­

«Маъмурий ишлар бўйича судьялар ушбу Кодекснинг 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 471, 472, 48, 491, 52, 56, 57, 58, 59, 60, 61, 62, 64, 66, 67-моддаларида, 76-моддасида (сув хўжалиги иншоотларига зарар етказишга оид қисмида), 90-моддасининг иккинчи қисмида, 94, 99, 100, 101, 102, 103, 104, 105, 106, 107, 108, 110, 111-моддаларида, 112-моддасида (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга оид қисмида), 119-моддасининг иккинчи қисмида, 1251-моддасининг иккинчи қисмида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 128-моддасининг тўртинчи қисмида, 1281-моддасининг иккинчи қисмида, 1282-моддасининг учинчи қисмида, 1283-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 1284-моддасининг учинчи қисмида, 1285-моддасининг учинчи қисмида, 129-моддасининг ­иккинчи қисмида, 130-моддасининг иккинчи қисмида, 131, 132, 133, 134-моддаларида, 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137-моддасида, 142-моддасининг иккинчи қисмида, 146-моддасининг учинчи қисмида, 148-моддасида (ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун), 149, 150-моддаларида, 151-моддасининг иккинчи қисмида, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 155, 1551, 157, 158, 159, 160, 161, 163, 1631-моддаларида, 164-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 165, 1651, 166, 167, 169, 170, 173, 1741-моддаларида, 175-моддасининг бешинчи қисмида, 1751, 1753-моддаларида, 176-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 1763, 177, 179, 1792, 1793, 180, 181, 182, 183, 184, 1841, 1842, 1843, 185, 1851, 186, 1861-моддаларида (акциз маркаси билан маркаланмаган товарларни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага ­киритиш ҳоллари бундан мустасно), 187-моддасининг ­иккинчи қисмида, 188, 1881, 1882, 189, 190, 191, 193, 194, 195, 196, 1961, 197, 1971, 1972, 198, 199, 200, 2001, 201, 202, 2021, 203, 2031, 204, 205, 206, 207, 208, 209, 210, 2152, 216, 217, 218, 2191-моддаларида, 220-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 222, 2241, 2242, 226-моддаларида, 2274-моддасининг биринчи ва иккинчи қисм­ларида, 2278, 2279, 22713, 22714-моддаларида, 22715-моддасининг биринчи қисмида, 22716, 22717, 22718, 22719, 22720, 22721, 22722, 22723, 22724, 22725, 22726, 22727-моддаларида, 228-моддасида (муҳрлар (пломбалар) табиатни муҳофаза этишга оид қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун қўйилган ҳоллар бундан мустасно), 230, 231, 232, 233, 234, 237, 238, 239, 2391, 240, 241, 2411-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб ­чиқади.

Агар ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарлик фактини инкор этса, ­маъмурий ишлар бўйича судьялар маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги бошқа ишларни ҳам, худди шунингдек содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун ўзларига топширилган ишларни ҳам бевосита кўриб чиқади»;

23) 247-модданинг матнидаги «Ушбу Кодекснинг 61, 125, 126, 127, 128, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 136, 137, 138, 183, 184, 185, 220, 221-моддаларида» деган сўзлар «Ушбу Кодекснинг 61, 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 1351, 136, 137, 138, 183, 184, 185, 220, 221-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

24) 248-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ички ишлар органларига ушбу Кодекс 113-моддасининг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 114, 115-моддаларида, 116-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 121, 122, 123, 125-моддаларида, 1251-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1281-моддасининг биринчи қисмида, 1282-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1283-моддасининг биринчи ва иккинчи ­қисмларида, 1284-моддасининг биринчи ва иккинчи ­қисмларида, 1285-моддасининг биринчи ва иккинчи ­қисмларида, 1286-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135,  1351-моддаларида, 136-моддасининг учинчи қисмида, 138, 139, 140, 141-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи ­қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг ­биринчи ва иккинчи қисмларида, 147, 156, 161, 183-моддаларида, 187-моддасининг биринчи қисмида, 192, 204, 205-моддаларида, 220-моддасининг учинчи ва тўртинчи ­қисмларида, 221, 223, 224, 225-моддаларида назарда ­тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ­тааллуқлидир»;

иккинчи қисми 5, 6 ва 7-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5) ушбу Кодекснинг 125-моддасида, 1251-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1281-моддасининг биринчи қисмида, 1282-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1283-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1285-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1286-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 1351-моддаларида, 136-моддасининг учинчи ­қисмида, 138, 139, 140, 141, 147-моддаларида назарда ­тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун – йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (Бош бошқармаси) бошлиғи, унинг ўринбосари, йўл-патруль хизматини ташкил этиш ва ­мувофиқлаштириш ҳамда маъмурий амалиёт бўлими ­бошлиғи, унинг ўринбосари, алоҳида муҳим ишлар бўйича инспектор (маъмурий амалиёт бўйича инспектор), маъмурий амалиёт бўлинмаси (бўлими) бошлиғи, унинг ўринбосари, маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир материалларни кўриб чиқиш бўйича катта инспектор (инспектор), автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан ­назорат бўлими (бўлинмаси) бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат гуруҳининг катта инспектори, автомототранспорт воситаларининг ­техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат гуруҳининг маъмурий ­амалиёт бўйича инспектори, улар йўқлигида эса ички ­ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари;

6) ушбу Кодекснинг 125-моддасида, 1251-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1281-моддасининг биринчи қисмида, 1282-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1283-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1285-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1286-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135-моддасининг биринчи қисмида, 1351-моддасида, 138-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 147-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ­маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — йўл-патруль хизмати ­бригадаси (батальони, дивизиони, отряди, мобиль гуруҳи) командири ёки унинг ўринбосари;

7) ушбу Кодекс 125-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 126-моддасининг биринчи қисмида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг ­биринчи ва иккинчи қисмларида, 1282-моддасининг биринчи қисмида, 1283-моддасининг биринчи қисмида, 135-моддасининг биринчи қисмида, 1351-моддасининг биринчи ­қисмида, 138-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи ­қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун – йўл-патруль хизмати катта инспектори (инспектори) ва йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи бошқа ­ходимлар»;

25) 256-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги органларига ушбу Кодекснинг 125-моддасида, 1251-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1281-моддасининг биринчи қисмида, 1282-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1283-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1285-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1286-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 1351, 138, 139, 140, 141-моддаларида (транспорт воситаларининг ҳайдовчилари — ҳарбий хизматчилар ва ­йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар ­томонидан содир этилган) ҳамда 235, 236-моддаларида ­назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир»;

иккинчи қисми учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ушбу Кодекснинг 125-моддасида, 1251-моддасининг ­биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1281-моддасининг биринчи қисмида, 1282-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1283-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1285-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1286-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 1351, 138, 139, 140, 141-моддаларида назарда ­тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — ҳарбий ­автомобиль инспекциясининг бошлиғи, катта инспектори»;

26) 287-модданинг:

1-бандидаги «125, 126, 127, 128, 1281, 1282» рақамлари «125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286» рақамлари билан алмаштирилсин;

4-бандидаги «125, 126, 127, 128» рақамлари «125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286» рақамлари билан алмаштирилсин;

27) 291-модда биринчи қисмининг «а» банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ушбу ­Кодекс 125-моддасининг учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида, 1251-моддасининг иккинчи қисмида, 126, 131, 135, 1351-моддаларида, 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137, 1763-моддаларида, 194-моддасида (милиция ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаслик қисмида) назарда ­тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганда, ­шунингдек қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда ­тутилган бошқа ҳолларда — ички ишлар органлари томонидан»;­

28) 304-модданинг иккинчи қисмидаги «125, 126, 127, 128» рақамлари «125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286» рақамлари билан алмаштирилсин;

29) қуйидаги мазмундаги 3081-модда билан тўлдирилсин:­

 

«3081-модда. Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятли-

            лиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий

            жавобгарликдан озод қилиш тўғриси-

            даги ёки енгилроқ маъмурий жазо

            чорасини қўллаш ҳақидаги масалани

            ҳал этиш тартиби

 

Агар орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётганда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги тўғрисида ёки ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги моддаларнинг санк­циясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо чорасини қўллаш учун асослар борлиги ҳақида хулосага келса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимнома ­билан судга юборилади.

Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқ­бузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномада шахснинг маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши ёки унга нисбатан енгилроқ маъмурий жазо ­чораси қўллаш кераклигининг сабаблари ва асослари баён этилади.

Суд ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ­тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномани кўриб чиқиб, ушбу Кодекснинг 310-моддасида назарда тутилган қарорлардан бирини ­чиқаради.

Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқ­бузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимнома маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш судга келиб тушган кундан эътиборан уч сутка ичида ушбу ­Кодекснинг 303, 304, 306–309-моддаларида назарда тутилган умумий қоидаларга риоя этилган ҳолда кўриб чиқилади»;­

30) 309-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ушбу Кодекснинг 3081-моддасида назарда тутилган ­ҳолларда қарорда ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги ­сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномани қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги тўхтам ҳам кўрсатилиши керак»;

учинчи — еттинчи қисмлари тегишинча тўртинчи — саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

31) 310-модда:

иккинчи қисмидаги «оғзаки огоҳлантириш эълон қилинганда, шунингдек» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Суд томонидан ишни юритишни тугатиш тўғрисидаги қарор огоҳлантириш эълон қилинганда ҳам чиқарилади».

 

2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикасининг

                                                    Президенти                            И. КАРИМОВ


Тошкент шаҳри,

2011 йил 26 апрель

№ ЎРҚ—289



Похожие:

Ўзбекистон республикасининг қонуни iconЎзбекистон республикасининг қонуни 30. 04. 2013 й. N ўРҚ-352
Хii-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 11 июлда қабул қилинган ЎРҚ-162-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси...
Ўзбекистон республикасининг қонуни iconЎзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i реклама тўҒрисида
Р 30. 08. 2002 й. 404-ii-сон Қонуни, ЎзР 25. 04. 2003 й. 482-ii-сон Қонуни, ЎзР 19. 12. 2005 й. ЎРҚ-14-сон Қонуни, ЎзР 04. 04. 2006...
Ўзбекистон республикасининг қонуни iconЎзбекистон республикасининг қонуни 24. 04. 1997 й. N 402-i журналистлик фаолиятини
Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси,...
Ўзбекистон республикасининг қонуни iconЎзбекистон республикасининг қонуни 20. 11. 1991 й. Н 429-хii
Давлат халқ манфаатларини кўзлаб, "Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида"ги қонунга асосланиб, республика...
Ўзбекистон республикасининг қонуни iconЎзбекистон республикасининг қонуни
Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳУҚУҚбузарликларнинг профилактикаси тўҒрисида
Ўзбекистон республикасининг қонуни iconТабиий монополиялар тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни
Збекистон республикасининг «табиий монополиялар тўҒрисида»ги қонунига ўзгартишлар ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида
Ўзбекистон республикасининг қонуни icon6. мактаб фаоллар залининг безатилиши фаоллар залининг ўнг томони
Давлат рамзлари қуйидаги кетма-кетликда тасвирланади: Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи, Ўзбекистон Республикасининг Давлат...
Ўзбекистон республикасининг қонуни iconЎзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тасарруфдаги ташкилотлар ходимларини аттестация(қайта аттестация)дан ўтказиш юзасидан низом
Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолотлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг...
Ўзбекистон республикасининг қонуни iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996...
Ўзбекистон республикасининг қонуни iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 03. 12. 1998 й. №562
Ушбу Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерлик ҳисоб-китоби тўғрисида"ги Қонуни асосида...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации