Документы



Тошкент ирригация ва мелиорация институти icon

Тошкент ирригация ва мелиорация институти

НазваниеТошкент ирригация ва мелиорация институти
страница1/5
Дата18.05.2013
Размер0.61 Mb.
ТипСеминар
скачать
  1   2   3   4   5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИ




«СУВ ХЎЖАЛИГИНИ БОШҚАРИШ» КАФЕДРАСИ


«ЭКОЛОГИЯ МЕНЕЖМЕНТИ» ФАНИДАН СЕМИНАР МАШҒУЛОТЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ БЎЙИЧА


МЕТОДИК КЎРСАТМА




ТОШКЕНТ – 2008




Мазкур Методик кўрсатма институт илмий –Методик кенгашининг 2008 йил 29 январдаги 3-сонли мажлисида тасдиқланган ва чоп этишга тавсия этилди.


Ушбу Методик кўрсатма 5340200 «Менежмент» бакалавриат йўналиши «Экология менежменти» намунавий дастурига асосан ёзилган бўлиб, унда талабаларга глобализация шароитида иқтисодий –экологик ћаётни бошқаришнинг мураккаб, тез ўзгарувчан хусусиятларини тўѓри тушуниб олиши, ахборотларни таћлил қилишни ўргатиш, экологик бошқарувнинг ћозирги илмий –амалий даражаси билан таништиришдан иборат.

Методик кўрсатма «Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти» факультети талабаларига мўлжалланган.


Тузувчи: Б.М. Ходиева, катта ўқитувчи


Тақризчилар: Б.А. Баћретдинов, Жаћон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори и.ф.д.


С.Р. Очилов, доц.


© Тошкент ирригация ва мелиорация институти, 2008йил.


КИРИШ


“Экология менежменти” долзарб экологик, илмий – амалий вазифаларнинг мақбул ечимини топишга йўналтирилган замонавий фан тизимининг тез ривожланиб бораётган соҳалари қаторига киради. Экологик ҳавфсизликни таъминлаш муаммолари “Экология менежменти” фани ютуқларидан фойдаланиш билан узвий боғлиқдир. “Экологик ҳавфсизлик муаммолари, - дейди Президент И.А. Каримов – аллақачонлар миллий ва минтақавий доирасидан чиқиб бутун инсониятнинг умумий муаммосига айланган. Табиат ва инсон ўзаро муайян қонуниятлар асосида муносабатда бўлади. Бу қонуниятларни бузиш ўнглаб бўлмас экологик фалокатларга олиб келади”.

“Экология менежменти” турли даражада – корхонадан то умуммиллий ва глобал даражаларгача экологик – иқтисодий иерархияда (поғонада) юзага келадиган экологик – иқтисодий – ижтимоий муносабатларни бошқаришнинг ечимини топишда хизмат қиладиган фандир. У ишлаб чиқариш ва истеъмол жараёнларининг экологик хавфсизлигини, ресурсларни тежашни, экологик хавф – хатарларни энг оз даражага тушуришни бошқариш усулларини асослаб бериш фаннинг асосий вазифасидир.

Курсни ўргатишдан мақсад – талабаларга экологик менежментнинг ҳозирги замон ижтимоий – иқтисодий ривожланишни бошқаришдаги тутган ўрни ва роли, корхоналарнинг экологик менежменти хусусиятарини ва уларни такомиллаштириш йўналишларини билиш ва улардан амалда фойдаланиш ҳамда амалиётга қўллай оладиган даражада кўникмалар хосил қилишдан иборат.

^ Талабалар мустақил равишда методик қўлланмадан фойдаланиб семинар машғулотини бажариш давомида ўз билимларини ошириб боради.


ЎҚУВ ВАЗИФАСИ


Ўқитишнинг мақсади ва вазифалари


«Экологик менежменти» фанининг асосий мақсади талабаларга фаннинг назарий асослари, қонуниятлари ва тамойиллари, асосий воситалари, экологик бошқарувнинг ташкилий тузилмаси, корхоналар менежменти, стратегик экология менежменти йўналишлари, шунингдек, экологик менежментнинг асосий тушунчаларининг экологик-иқтисодий талқини, Ўзбекистонда экологик менежмент ва уни такомиллаштириш бўйича малакаларини оширишдан иборат.

«Экологик менежменти» курсини ўқитишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

-талабаларда экологик менежмент йўналишида чуқур экологик-иқтисодий фикрлаш, тафаккурни шакллантириш ва ривожлантириш;

-ўзининг мустақил ва илмий асосланган фикр-мулоҳазаларини, хулосаларини, тавсияларини аниқ баён этишга ўргатиш;

-экологик менежментнинг назарий ва амалий муаммолари ечимини танишда етарли даражада назарий-методологик асосларни эгаллаш ва уни қўллашга, мавжуд экологик менежмент хусусиятлари ва ҳолатини ҳисобга олиб уларга мос экологик менежмент йўналишларини амалга ошириш кўникмалари ва малакаларини эгаллашга ўргатиш.


^ Фан бўйича талабаларнинг билими ва кўникмаларига қўйиладиган асосий талаблар

«Экология менежменти» бўйича бакалаврла қуйидаги билимларга ва тушунчаларга эга бўлмоғи лозим:

а) тасаввурга эга бўлиши керак:

-экологик менежментнинг ҳозирги замон ижтимоий-иқтисодий ривожланишни бошқаришдаги тутган ўрни ва роли;

-корхоналарнинг экологик менежменти хусусиятларини ва уларни такомиллаштириш йўналишларини билиш ва улардан амалиётда фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиш;

б) билиши керак:

-экологик менежментнинг назарий-методологик асосларини билиш ва улардан бошқарув амалиётида фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиш;

-экологик менежментнинг қонуниятлари ва тамойилларини билиш ва улардан амалиётда фойдаланиш йўналишларини ўзлаштириш;

-экологик менежментнинг воситаларини ва улардан фойдаланиш йўналишларини билиш ва улардан амалиётда фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиш;

в) бажариши лозим:

-экологик менежментда экологик-иқтисодий фикрлаш, таҳлил ва синтез, башорат услубларининг ўрнини ҳисобга олиб хулосалар чиқариш, таклиф ва тавсиялар бериш, муаммолар ечимини асосблаб бериш;

-стратегик экология менежменти хусусиятларини ва хорижий мамлакатларнинг ибратли тажрибаларини билиш ва улардан амлиётда фойдаланишни;

-экологик бошқарувнинг ташкилий тузилмалари хусусиятларини билиш ва улардан амалиётда фойдаланишни.


^ Фаннинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги

«Экология менежменти» фани иқтисодий таълимда тадқиқот объекти хусусиятларига боғлиқ ҳолда қўллаб иқтисодиёт фанлари билан айниқса, макроиқтисодиёт, микроиқтисодиёт, менежмент, статистика, стратегик режалаштириш ва башоратлаш, минтақавий иқтисодиёт, меҳнат иқтисодиёти, иқтисодий кибернетика, тармоқ иқтисодиёти ва бошқа фанлар ўзаро боғлиқ алоқаларга эга, уларнинг назария ва амалиётидан кенг фойдаланади.


^ Фанни ўқитилиш жараёнидаги янги технологиялар

«Экология менежменти» фанини ўқитишда муаммоли ва очиқ маърузалар ўтказиш, компьютер техникасидан, машғулотларни ўтказишнинг фаол усуллари, давра машғулотларини ўтказиш, вазиятли ёндашув, ишбиларбонлик ўйинлари, Кейс усулларидан ва масофали ўқитишдан кенг фойдаланилади.


^ Умумий ва ўқув юкламаларининг ҳажми

«Экология менежменти» фани «Менежмент» (сув хўжалигида) таълим йўналиши талабалари учун 8 семестрда ўқитилиб жами 54 соатдан иборат бўлиб, 36 соат маъруза ва 18 соат семинар машғулотларидан иборатдир. Фанни ўқитиш жараёнида талабалар учун маслаҳат соатлари, мустақил ишлар кўзда тутилган.


^ СЕМИНАР МАШ/УЛОТЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ ТЎ/РИСИДА МЕТОДИК КЎРСАТМАЛАР


“Экология менежменти” фанини ўзлаштириш жараёнида маърузачи томонидан ишчи дастур бўйича маърузалар ўқилади. Маъруза бўйича режа ва уни ўрганиш учун адабиётлар тавсия этилади.

Маърузадаги мавзуни талаба кенг қамровли ва амалиётга боғлаб, назарий ва амалий асослаб беради. Мазкур кўрсатмада ҳар бир мавзунинг намунавий режаси бўйича ўргатиладиган манбалар кенгайтириб берилган. Талабалар ушбу кўрсатма орқали семинар дарсига тайёргарлик кўради. Кўрсатмадан фойдаланиб ҳар бир мавзу режасига асосланиб, кўрсатилган ва мавзуга алоқадор бўлган манбалардан фойдаланади. Талаба ҳар бир мавзудан семинар машғулоти давомида балл тўплаб боради. Бу тўпланган баллар жорий назорат балли ҳисобланади. Ҳар бир мавзудан қониқарли балл тўплаган талаба жорий назоратдан қониқарли ўтганлигини билдиради. Талаба ушбу методик кўрсатмадан фойдаланган ҳолда оралиқ ва жорий назоратларга ҳам тўлиқ тайёргарлик кўради. Оралиқ назорат ва якуний назорат рейтинг саволлари ушбу қўлланма асосида тузилади.


^ НАЗОРАТ ТУРЛАРИ


Ўқув жараёнида талабалар билими даражасининг назорати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Низомлар ва меъёрий хужжатлар асосида олиб борилади. Жорий, оралиқ, якуний баҳолаш тартиби ва мезонлари кафедралар томонидан ишлаб чиқилади. Талабанинг билим даражасини белгилашда 100 баллик меъёр қабул қилинган бўлиб, якуний назоратга 15 балл, жорий ва оралиқ назоратга 85 балл белгиланган. “Экология менежменти” фани ишчи дастури бўйича 2та оралиқ назорат ўтказилиши кўрсатилган.

^ РЕЙТИНГ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


«Экология менежменти» фанидан 36 соат маъруза, 18 соат семинар машғулоти ўтилади. Талабалар билимини рейтинг баҳолаш 100 балл этиб белгиланган. Шундан 45 балл - оралиқ назорати, 40 балл – жорий назорат ва 15 балл якуний назоратига берилган. Семинар давомида 2 марта жорий назорат ўтказилади. I-чи жорий назорат – 20 балл, II-чи жорий назорат – 20 балл қилиб белгиланган. Жорий назорат ўтказишда талабанинг дарсга қатнашишига – 5 балл, дафтар тутишига – 3 балл, дарсни ўзлаштиришига – 12 балл ажратилган.


ЎқУВ МАТЕРИАЛЛАРИНИНГ МАЗМУНИ


Курснинг таркиби


«Экология менежменти» курси маъруза ва семинар машғулотлари бўйича соатлар тақсимоти
^ Мавзулар номи
Жами
Шу жумладан
Маъруза
Семинар машғулот
1.
«Экология менежменти» фанининг предмети, тадқиқот усуллари ва вазифалари
4
2
2
2

Экология менежментининг назарий асослари
10
8
2
3

Экология менежменти қонуниятлари ва принциплари
6
4
2
4

Экология менежментининг асосий инструментлари
18
12
6
5
Экологик бошқарувнинг ташкилий структураси
8
6
2
6
Корхоналарнинг экология менежменти
4
2
2
7
Стратегик экология менежменти
4
2
2
Жами
54
36
18



Фаннинг мазмуни


^ 1-МАВЗУ: «ЭКОЛОГИЯ МЕНЕЖМЕНТИ» ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


РЕЖА:


1. «Экология менежменти» фанининг мазмуни ва моҳияти.

2. «Экология менежменти» турлари ва иерархияси

3. «Экология менежменти» фанининг бошқа фанлар билан алоқаси

ва ўзаро боғлиқлиги

4. «Экология менежменти»нинг тадқиқот усуллари

5. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида «Экология менежменти»

нинг мақсад ва вазифалари


^ Методик кўрсатма


«Экология менежменти» умумий менежмент тизимининг бир қисми бўлиб, у бошқа менежмент соҳаларидан атроф-муҳит билан ўзаро узвий боғлиқлиги орқали фарқ қилади.

«Экология менежменти» бир вақтқнинг ўзида экологик-иқтисодий муносабатларни бошқариш тизими, усуллар мажмуи, фан йўналиши, ўқув фани соҳаси ҳисобланади.

«Экология менежменти» экологик ижтимоий-иқтисодий муносабатларда бошқарувчига табиатдан фойдаланиш ва табиат муҳофазасини бошқариш соҳасида илмий асосланган танловни тўғри амалга ошириш ва мақбул қарор қабул қилишни ўргатадиган фандир.

«Экология менежменти» фанининг предмети — экологик ижтимоий-иқтисодий муносабатларни бошқариш, объекти — турли миқёс ва даражадаги экологик, экологик-антропоген тизимлар, субъекти — экологик бошқарув ишини бажарувчи идоралар, ташкилотлар ва уларнинг масъул ходимлари (раҳбарлари) ҳисобланади.

«Экология менежменти» тизими ўз мазмунига кўра, қуйидаги учта турга бўлинади: 1) менежмент тармоғи; 2) фан; 3) ўқув фани соҳаси.

«Экология менежменти» кўплаб ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, табиий, техника ва технология, кибернетика ва бошқа фанлар билан узвий боғлиқ ва алоқадор бўлиб, уларнинг назарий, амалий ютуқларидан ўз вазифаларини бажаришда самарали фойдаланиди.

«Атроф-муҳит иқтисодиёти» («Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти»), «Иқтисодий экология» («Экология иқтисодиёти») фанлари «Экология менежменти»нинг энг муҳим назарий асоси бўлиб хизмат қилади.

«Экология менежменти» хилма-хил усуллар комбинациясидан фойдаланади ва уларни кенг миқёсда қўллайди. Бунда тадқиқот усуллари «Экология менежменти»нинг ўзига хос хусусиятлари билан узвий боғлиқ бўлиб, улар «Экология менежменти» предмети ва усулининг маълум даражада бирлигини ўзида акс эттиради.Шу сабабдан бошқаришни экологизациялаш усули асосий ҳисобланади. Бошқа кўплаб тадқиқот усулларидан айнан шу тадқиқот усулига мос ҳолда қўлланилиши лозим. Шундай усуллар қаторига умумфалсафий, тизимли, норматив, моделлаштириш, кузатиш ва тажриба усуллари ва бошқалар киради.

Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида «Экология менежменти»нинг мақсади ва вазифалари Президент И.А.Каримов асарларида ишлаб чиқилган давлатни бошқариш, бозор муносабатларига ўтиш тамойилларига, экологик норматив ҳуқуқий хужжатларга асосланади.

«Экология менежменти»нинг мақсади экологик сиёсатдан келиб чиқади ва у бошқаришнинг экологик мақсадларини белгилаб беради. Бунда экологик ижтимоий-иқтисодий муносабатларни бошқаришнинг фойдалилигини максималлаштириш тамойилига асосланиб, самарасиз фойдаланиш ва ишлаб чиқаришни камайтиришга ва харажатларни минималлаштиришга имкон бермайдиган ишлаб чиқаришни баратараф этиш мақсадга эришишнинг энг мақбул йўлидир.

Экологик мақсадларга асосланиб, уларни амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланади. Шу муносабат билан «Экология менежменти» фани вазифаларига муаммоларни фаннинг ҳозирги эришган ютуқларига мос ҳолда ёритиш, бошқариш усулларини Ўзбекистон шароити, илғор хорижий тажрибаларни ҳисобга олиб қўллаш, муаммолар ечимини топишга бизнесни кенг жалб қилиш ва бошқалар киради. Шуларга мос ҳолда менежер-экологлар касбий тайёргарлиги ва ҳолатларига қатор талаблар қўйилади.


^ Таянч иборалар


Табиат. Атроф муҳит. Биологик хилма-хиллик. Экологик тизим. Табиат муҳофазаси. Табиий ресурсларни асраш. Ишлаб чиқариш. Маҳсулотни тақсимлаш. Маҳсулотнинг истеъмол қилиниши. Экологик муносабатлар. Экологик ахборотлар. Экологик онг. Экологик сиёсат. Экологик бошқарув. Экологик ижтимоий муносабатлар. Тадқиқот усуллари. Комплекс тадқиқ этиш. Экологизациялаш.


Фойдаланиладиган асосий адабиётлар рўйхати



  1. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: ҳавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари Т.: «Ўзбекистон», 1997.

  2. Каримов И.А. Узбекистан: на пути к устойчивому развитию. Повестка дня на XXI век. Т., 2002.

  3. Ғуломов С.С. Менежмент асослари. Т., 2002.

  4. Норд К. Основы экологического менеджмента. М., 1993

  5. Пахомова Н., Эндрес А., Рихтер К. Экологический менеджмент. Учебное пособие. Спб.: Питер, 2003.

  6. Муравых А.И. Экологический менеджмент: системно – ситуационный подход. М., 2000

  7. Серов Г. Экологический аудит. М., 1999.

  8. Пахомова Н., Эндрес А., Рихтер К. Экологический менеджмент. Учебное пособие. Спб.: Питер, 2003.

  9. Абирқулов қ.Н., Жумаев Т. Ж., Ражабов Н.Р. Экология менежменти. Ўқув қўлланма. Т.,2003

  10. Жумаев Т.Ж. Экология иқтисодиёти. Дарслик. Т.,2004



Фойдаланиладиган қўшимча адабиётлар рўйхати


  1. Герчикова Н. Менежмент. Учебник. М., 1997.

  2. Гирусов Э.В., Бобылёв С.Н. Новоселов А.Л. Чепурник Н.В. Экология и экономика природопользования. М.: 2002.

  3. Горелов А.А. Экология. Учебное пособие. М., 2002.

  4. Голуб А., Струкова Е. Экономика природных ресурсов. М. 1998.

  5. Царегородцев М., Сенокосов Л., Петрунин В. Платежи за пользование природными ресурсами. М., 1998.

  6. Лукьянчиков Н.Н., Потравный И.М. Экономика и организация природопользования. М.: Тройка, 2000.

  7. Национальный доклад. О состоянии окружающей природной среды и использовании природных ресурсов в Республике Узбекистан. Т., 2002.

  8. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш. Қонунлар ва норматив хужжатлар Т.: «Адолат», 2002.

  9. Бобылёв С.Н. Экологизация экономического развития. Учебное пособие. МГУ., 1993.



2 – МАВЗУ: «ЭКОЛОГИЯ МЕНЕЖМЕНТИ»НИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ


РЕЖА:

  1   2   3   4   5



Похожие:

Тошкент ирригация ва мелиорация институти iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедраси. Экология фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
Ушбу маърузалар туплами тикхмии илмий-услубий кенгашида куриб чи-килган ва чоп этишга тавсия килинган
Тошкент ирригация ва мелиорация институти iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедрасисув сифатининг инженерлик химояси фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
Ушбу маърузалар туплами институт илмий-услубий кенгашининг мажлисида куриб чикилган ва чоп этишга рухсат берилган
Тошкент ирригация ва мелиорация институти iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Ушбу методик қўлланма институт Илмий – услубий кенгашининг 13 инюь 2007 йилда бўлиб ўтган 8 – сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп...
Тошкент ирригация ва мелиорация институти iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Ушбу методик қўлланма институт Илмий – услубий кенгашининг 13 инюь 2007 йилда бўлиб ўтган 8 – сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп...
Тошкент ирригация ва мелиорация институти iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти "Экология ва сув ресурслари" кафедраси. Сув ресурсларини бошкариш фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
...
Тошкент ирригация ва мелиорация институти iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Фаннинг ўқув дастури Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ишлаб чиқилди
Тошкент ирригация ва мелиорация институти iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти «Экология ва Сув ресурсларини бошқариш»
Ушбу методик кўрсатма «Экология ва Атроф муҳит муҳофазаси» йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган бўлиб унда саноат...
Тошкент ирригация ва мелиорация институти iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Тошкент фарма­цевтика институти ҳузуридаги д 087. 12. 01 рақамли кенгашнинг 2009 йил соат да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100015,...
Тошкент ирригация ва мелиорация институти iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти (тикхмии) Экология ва сув ресурслари кафедраси. Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш
Ушбу маърузалар туплами институт илмий-услубий кенгашининг мажлисида куриб чикилган ва чоп этишга рухсат берилган
Тошкент ирригация ва мелиорация институти iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма
Услубий қўлланмани Тошкент Педиатрия тиббиёт институти болалар юқумликасалликлари кафедраси томонидан тузилган
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации