Документы



\"сув ресурслари ва экология\" кафедраси. \"Сув таъминоти ва канализация тизимларини ишлатиш\" фанидан маърузалар туплами. Тошкент-2001 Мундарижа icon

"сув ресурслари ва экология" кафедраси. "Сув таъминоти ва канализация тизимларини ишлатиш" фанидан маърузалар туплами. Тошкент-2001 Мундарижа

Название"сув ресурслари ва экология" кафедраси. "Сув таъминоти ва канализация тизимларини ишлатиш" фанидан маърузалар туплами. Тошкент-2001 Мундарижа
Дата17.05.2013
Размер211.01 Kb.
ТипДокументы
скачать


Узбекистон Республикаси Кишлок ва Сув хужалиги Вазирлиги.


ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА КИШЛОК ХУЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ ИНЖЕНЕРЛАРИ ИНСТИТУТИ.


"СУВ РЕСУРСЛАРИ ВА ЭКОЛОГИЯ" КАФЕДРАСИ.


"СУВ ТАЪМИНОТИ ВА КАНАЛИЗАЦИЯ ТИЗИМЛАРИНИ ИШЛАТИШ" фанидан маърузалар туплами.


Тошкент-2001


Мундарижа:


1 маъруза. Кириш.

2-3 маъруза. Сув ташиш кувурларни ва водопровод тармогини эксплуатация килиш.

4-5 маъруза. Сув таъминоти тизимлари тозалаш иншоотларини ишлатиш

6 маъруза Босимли тартибга солиш иншоотлари

7 маъруза Канализация тармокларини ишлатиш .

8 маъруза. Канализация тизимларини тозалаш иншоотларини ишлатиш


9 маъруза. Диспетчер хизматини ташкил килиш.


1 – маъруза.


Кириш.

Режа:

  1. Сув таъминоти ва канализация тизимларини вазифалари.

  2. Республика буйича водопровод ва канализация тизимлари буйича кискача маълумот.

  3. Водопровод ва канализация хужалигини ишлатишни ташкил килиш.

  4. Бино ва иншоотларга умумий талаблар.


Кишлок ахоли пунктларини сув таъминоти ва канализация тизимлари ахолини ичимлик сув билан таъминлаш ва окова сувларини йигиб, ахоли пунктни территориясидан олиб чикиш ва тозалаш вазифаларини бажаришлари керак. Водопровод бутун территорияни енгинни учириш учун керак булган микдорида ва босимда сув билан таъминлаш керак. Ишлаб чикариш корхоналардан окова сувлар ахоли пунктни канализация тармокларига кабул килиниши еки водопровод – канализация бошкармаси рухсатига боглик ва ПДКга караб корхонани локал тозалаш иншоотлари тавсия этилиши мумкин. Окова сувлар айланма техникавий сув таъминоти системаларда ишлатилса лойиха институти шу сувларни тозалаш даражасини аниклайди.


^ 3. Водопровод ва канализация хужалигини ишлатишини

ташкил килиш.

Сув таъминоти ва канализация хужалигини ишлатишни махсус ремонт-эксплуатация бошкармаллари (хар бир туманда, вилоятда) бажаради. Бу булиш бошкармалар “Узкишлок ичимлик сув” таъминготи ассоциация тасарруфига киради. Купинча ахоли пунктлар саноатга карашли ва коммунал водопровод тизимларидан бир вактини узида сув оладилар.


^ 1. Сув таъминоти ва канализация тизимларини вазифалари.

Водопровод ва канализация хужалигини вазифалари куйидагича:

  1. ГОСТ 2874-82 талабларига жавоб берадиган сув билан таъминлаш ва окова сувларни тозалаш техник курсатмаларга (ИУ) жавоб бериш зарур.

  2. Иншоотларни ишонли ва тухтовсиз ишини берилган технологик тартибига боглик холда таъминлаш.

  3. Киска муддатда аварияларни олдини олиш ва келажагда огахлантириш учун сабабини аниклаш.

  4. Вахтида, ишлатиладиган инструкцияга боглик холда, сифатли жорий ва шартли ремонтларни утказиш.

  5. Сувни йукотиш ва исрофланиши ва самарасиз фойланиш билан курашмок.

  6. Ишларни юкори самарадорлигини таъминлаш, яни махсуслотни ва хизматларни таннархини камайтириш, сифатини яхшилаш. Шунда мехнатни илмий ташкил килиш, ишлаб – чикариш жараенини механизациялаш ва автотизациялаш, электроэнергия, газ, реагентларни хисобга олмок ва х.к.


Янги ва кайта курилган водопровод ва канализация иншоотларини ишга киритиш. СНиП III–3-76 ва КМК 2.04.02-97 курсатмаларига асосланган холда ва иншоотларни махсус сув билан фойдаланишга рухсати булган холда ишга киритилади. (махсус рухсат 33-5.1.02-83 меъерга асосланган холда берилади).


^ 4. Бино ва иншоотларга умумий талаблар.

Водопровод ва канализация хужалигини асосий бино ва иншоотлари биринчи эксплуатация йилида доимо текширилиши керак. Хар ойда бино ва иншоотларни чукиши вахтинча ва доимий реперлар урнатиш ердамида аникланади.

Иккинчи йилдан бошлаб эксплуатация ва текшириш режа буйича махалий шартлар ва объекларни холатига караб бажарилади. Иншоотни эксплуатация киладиган корхонада (РЭУ) иншоотни паспорти булади, шунга хамма режали огахлантирувчи, кузатиш ва режали огахлантирувчи ремонт, жорий ва шартли ремонтларни утказилган кунлари езилади.

^ 1. Республика буйича водопровод ва канализация тизимлари буйича кискача маълумот

Республика буйича йиллик кишлок хужалиги сув истемоли 700,42 млн.м3 ташкил килади. Окова сувлар йида 294,8 млн.м3 ташкил килса, марказилаштирилган канализация тизимлари буйича 46,57 млн.м3. Марказилаштирилган сув таъминоти локал ва гурухлаштирилган тизимларга асосланган.

Марказилаштирилган сув таъминоти тизимларини билан 4473 кишлок ахоли пунктлари таъминланган. Ахоли сони 7004 мингни ташкил килади.

Ички водопровод тармоклари билан факат 263,7 минг киши (2,26%) таъминланган. Уртача сув истемоли мъери 80 л/сут ташкил килди, марказилаштирилган тизимларида 46 л/сут.

Республика буйича яйловлар майдони 26424 минг гани ташкил килади. Сув билан 18972 минг га таъминланган. Яйловларда: 46,4% куй ва эчки; 18,4% - карамол; 39,4% - от.

Сувни кутариш механизация даражаси 83,4% ташкил килади.


^ 2-3 маъруза

Сув ташиш кувурларни ва водопровод тармокини

эксплуатация килиш.

Режа:

  1. Тармокни эксплуатация килиш ишларини таркиби.

  2. Сув ташиш кувурлари ва водопровод тармоги буйича санитария назорат зонасини ташкил килиш.

  3. Кувурларни котишмалардан тозалаш усуллари.

  4. Кувурларни музлашдан саклаш.

  5. Синаш усуллари.



Водопровод тармогини эксплуатация килиш учун ишчилар сони тармокни узинлигига боглик булиб махсус жадвал буйича аникланади (3.10). Тармокни узинлиги 10 км гача булганда техник хавсизлиги талаблари буйича ишчилар сони 3 ишчидан кам булиши мумкин эмас.

Тармокни эксплуатация килиш ишларини таркиби.

1 – тармокни профилактик куздан кечирмок;

2 – енгинни учириш гидрантларни ва тармок жихозларини куздан кечирмок ва ремонт килмок;

3 – манометр билан тармокдаги босимни аниклаш;

4 – чокларни тамирлаш;

5 – тармокни жихозларини ва енгинни учириш гидрантларни кишки мовсумга тайерлаш;

6 – тармокнинг музлаган кисмни исситиш;

7 – сув сетиш тармокларни ишлатиб куриш;

8 – уйга киргизиш кувурларни ювиш ва кузатиш кудукдаги ва водомер олдидаги фасон кисмларни тозалаш;

9 – гиштдан булган кузатиш кудукларни тамирлаш ва чуян люкларни алмаштириш;

10 – кудукларни лойка ва бошка ифлосликлардан тозалаш;

11 – кудуклар устини кордан тозалаш, кудук атрофидаги музлани кучириш;

12 – водомерларни текшириш ва тамирлаш.

Сув ташиш кувурларни тугри эксплуатация килиш учун кувур укидан икки томонга 5м кенгликда санитария назорат зонаси ташкил этилади. Агар кувур диаметри d > 1000 мм булса СНЗ кенглиги икки томонга 10 м гача кенгайтирилади.


^ Режали куздан кечириш ва режали тамирлаш махсус жадваллар

оркали утказилади.

Механизмлар сони ва таркиби махсус жадвал оркали танланади Энг мураккаб ишлари: чукинди ва котишмалардан тозалаш, ювиш ва дезинфекция килишдир.

Котишмалар пайдо булишга сабаб:

1 – темир гидроксиди хосил килувчи Fe(OH)3 емирилиши;

2 – сув харакат вактида сувга тасодифан тулиб колган метал бирикмаларини чукиши;

3 – бактериялар фаолияти;

4 – Fe ва Са тузларни кувурлар деворларида ийгилиши.

Коррозион катишмалар пайдо булишига сувдаги хлоридлар ва сульфатлар сабаб булади. (Уларни ионлари кувур химоя пленкасини бузади). Котишмалар хлорид ва сульфатлар ионлар микдори катта булганда купрок йигилади.

Тармок кувурлари механик, химик ва пневматик усуллари билан тозаланади. Тозалаш зарурияти ички деворларни куздан кечириб аникланади (махсус енгинни учириш гидрантлар оркали, задвижка оркали, ёки кувурларни очиб).

Механик тозалаш махсус тозалаш асбоблари оркали бажарилади. Бунда пулат трос ердамида тозалаш асбоблари кувури ичидан утказилади. Трос кесими (3 – 5) мм. Кувурларни тозалаш учун махсус курулмалар яратилган – масалан “Вихрь” курулмаси.

Гидропневматик усули кувурдан сув билан хаво аралашмасини утказишга асосланган (1:6 муносабатда). Бу усул 200 дан – 500 м гача узунлиги булган участкаларда кулланилади. Аралашмани харакати вактида окимни таркиби кескин узгаради ва айлампалар хосил булади. Сикилган хаво кенгаяди ва узининг энергияси хисобига аралашма тезлиги оширилади – каттик чукиндиларни ювиб чикади.

Кувурлар тозалангандан кейин ювилади ва дезинфекция килинади.

Кувурларни музлашдан саклаш тарбирлари: Кувурлар музлаш чукурликдан пастда еткизилиши керак (0,5м дан пастда). Кувурлар музлаш чукурликдан тепада еткизилган булса кушимча равишда исситиш керак.

Теплоизоляция кузатиш кудуклар томидан 0,4 – 0,5м пастда химоя килиш тахталар устида жойлаштирилади. Водопровод тармоги музласа иссик сув, буг еки электрик ток билан эритилади. Иссик сув билан кичик диаметрли кувурлар исситилади. Водомерлани сув еки буг билан исситиш рухсат берилмайди.

Буг билан иситиш иссик сув билан иситишга нисбатан самаралирокдир.

Электр токи билан иситиш учун хар хил кучли ток фойдаланилади d150 мм – 300 А, d150 мм – 500 А.

Чоклари кургошиндан булган чуян кувурлари учун  500 А.


Водопровод тармоги ва сув ташиш кувурларда авария холати куйида сабоблари кура содир булиши мумкин:

  1. энергияни бирдан узилиши еки бошка сабоблар натижасида гидравлик зарба юзага келиши,

  2. чоклардаги вибрация,

  3. тармокдаги босимни кутарилиб кетиши(кувурлар ифлосланган холда зарурий сув сарфини таъминлаш учун),

  4. электрохимик ва тупрок коррозияси,

  5. адашган токлар,

  6. монтаж ишларини сифатсиз бажарилиши,

  7. кувурларга курсатилган ташки тасир.

Авариялар асосан октябр-феврал ойлари оралигида куп содир булади. Бунда нам ернинг музлаши окибатида шишувчан нам грунтларнинг деформацияси вужудга келади ва кувур деворларининг нотекис сикилиши юзага келади.


Водопровод тармогини контрол синаш-сув сарфини,босимларни ва сувни бемаксул юколиши микдорини аниклаш.

Гидравлик синаш – манометрик съемка оркали гидравлик каршиликларни, сувни бемаксул юколиши аниклаш дейилади. Манометрик съемка нукталардаги эркин босимларни аниклаш (0,4 классли манометрлар билан). Съемка бир вактни узида хамма синаш нукталар максимал ва минимал истемол соатларда утказилади. Синашни утказиш методикаси тармокни диаметрга боглик булиб куйидаги усуллар билан утказилади.

  1. Битта енгинни учириш гидрантидан сув ташлаш;

  2. Бир нечта кетма-кет уланган гидрантлардан сув ташлаш;

  3. Махсус насадкали стендердан сув ташлаш;

  4. Уч манометрлар усули билан (АКХ усули).

Кувурни диаметри 300мм гача булганда синаш 1 усуллида бажарилади.


Уч гидрантдан куп булмаган булаклар танланади. Нукталарда эркин босимни ва булакларда босим исрофини аниклаш учун биринчи ва иккинчи гидрантларда манометрлар урнатилади. Учинчи гидрантда эса сувни ташлаш учун стендер жойлаштирилади. Ташланадиган сув сарфини аниклаш хажмий усуллида ёки сув улчагич ердамида бажарилади. Бу вактда барча истемолчиларга сув бериш задвижкани епиб тохтатилади. Задвижка епилганда ва сув учинчи гидрант оркали ташланмаганда манометрлар курсаткичларини фарки шу нукталар орасидаги сатхга тенг булади.

Кувурни солиштирма каршилигини хакикий микдори куйидаги формула буйича хисобланади.

 h

Ахак = --------

l * Q2

 - сув ташланганда манометрлар курсаткичларини фарки

 = (М1 + Z1) – (М2 + Z2),

Q – сингашда ташланадиган сув сарфи

l - манометрлар орасидаги масофа

Z - нуктани геодезик сатхи





Гидравлик каршиликларнинг улчаш схемаси(диаметр 300мм гача)

М1, М2-манометрлар, В-водомерлар, Г1,Г2,Г3-енгинни учириш гидрантлари, З-задвижка.

Текширилаетган кувурнинг котишмалар хисобига каршилигини усиш даражаси куйидагича аникланади:

Ахак

Кс = --------

Ажадв


Кс - каршиликни ошиш коэффициенти.

Ажадв - солиштирма каршиликни жадвал киймати (Шевелев жадвалидан кувурни диаметрга караб аникланади).


Сувни бемаксул юколиш микдорини контроль синаш усуллари

  1. Водомерлар ердамида;

  2. Босимли сув минорасини резервуарида сув сатхини пасайшига караб;

  3. Манометрлар ердамида;

  4. Эксплуатация вахтида узгармас ишлайдиган босмни улчовчи (контакт индикаторлар ердамида);

  5. Аналитик.


Биринчи усули билан сувни бемаксул юколиш микдорини аниклаш учун иккита водомер урнатилади (наасос станциядан чикиш нуктасида ва синаш участкани охирида). Иккита водомерни курсаткичларини фарки бемаксул юколиш сув микдори.

Иккинчи усули. Синашдан олдин босимли сув минорасидан сув бериш кувурдаги задвижка епилади ва б.с.м. сув билан тулдирилади. Сунгра насос олдидаги (иккинчи) задвижка епилиб сув сатхини узгариши кузатилади. Бу вактда босимли сув минорасига сув бериш кувурдаги задвижка очик. Сув юколишини манометр ердамида хам аниклаш мумкин. Бемаксул сув юколиш микдори сув сатхини пасайшига караб аникланади.


4 -5 маъруза

Сув таъминоти тизимларини тозалаш иншоотларини ишлатиш.

Режа:

  1. Ишларни ташкил килиш.

  2. Реагент хужалиги ва аралаштиргичлар.

  3. Тиндиргичлар.

  4. Фильтрлар.

  5. Зарарсизлантириш иншоотлари.




  1. Тозалаш иншоотларида хизмат курсатиш учун зарурий хизматчилар сони махсус жадвал буйича аникланади. Бу жадвалда иншоотларини жорий ремонти ва авария натижаларини бартараф килиш буйича барча сарфлар хисобга олинган.

Хизматчиларни умумий сони, инженер-техник ходимларни хисобга олган холда, водопровод – канализация бошкармаси томонидан махаллий шароитлар, станцияни куввати ва таркиби хамда иншоотларни муракаблигига караб белгиланади.

ППО (РОК) – режали огахлантирувчи кузатиш.

ППР (РОР) – режали огахлантирувчи ремонт.

Иншоотларни, мосламаларни ва жихозларни РОК ва РОРи махсус жадвалга асосан махаллий шароитларга боглик холда утказилади.

  1. Реагент хужалиги ва аралаштиргич. Реагент хужалиги реагентларни тайерлаш ва дозалаш учун хизмат килади. Реагент хужалигида хизмат курсатишда ишчилар махсус киймда булишлари ва ишдан сон душ кабул килишлари керак.

Реагентни торазида тортиш ва дозалаш махсус противогазларда утказилади. Омборларда 30 кунли реагент сакланиши зарур (энг ками 7 кунли).

Курук реагентларни саклаш епих ва вентиляциялаштирилган хоналарда утказилади. Эритма ва газсимон реагентларни омборларда саклаш махсус давлат техник хавзасизлик коидарига боглик холда бажарилади. Баллон ва бочкаларда хлорни саклаш махсус епилган, вентиляторлар билан жихозланган булиб бошка бинолардан камида 300 м масофада жойлашади.

Аралаштиргичларда реагентларни тез ва текис аралаштирилиш утказилади. Нам хисалашда аралаштириш 1-2 мин, курук хисалашда эса > 3 мин утказилади. Аралаштириш тезлиги 0,3 – 0,6 дан 1 м/с гача.

Аралаштиргичларни кузатиш, тозалаш ва жорий ремонтларни бажариш режа буйича иш кам булган даврларида утказилади.

^ Реакция камераси.

Реакция камерасида парчалар хосил булиш жараени утади. Р.к. ишлатишда сув харакати камерани бош кисмида 0,2 – 0,3 м/с дан 0,05  0,1 м/с гача сакланиши зарур. Сув харарати пасайиши коагуляция жараенини тугри утгазилишига тасир килади. Парчалар хосил булиш шартлари – сув юмшок булганда рН = 5  6, каттик ва лойикали сувлар учун рН = 6,5  7,5. Дастлабки сувни хлорлаш коагулянт микдорини 20 – 50 % га камайтиради.

Реакция камераси ва аралаштиргичлар камида йил давомида 1 марта тозаланади ва 5 % темир купороси билан ювилади. Сунгра 25 % хлор эритмаси билан дизенфекцияланади.

3. Тиндиргичлар.

Вертикал ва горизонтал тиндиргичларни ишлатишда чукиндини тупланиши устида назорат килиб туриш ва камида уч ойда бир марта сувни тиндиргичда тенг таркатилишини хамда тарновлар ва лотоклар холатини текшириб туриш зарур.

Йигилган лойихаларни тиндиргичдан чикариш камида йилига бир марта, одатда куп сувли даври олдида амалга оширилади.

4. Фильтрлар.

Ишлатиладиган коидалар ва режа буйича фильтр ишлатилади Филтрни кузатиш,тозалаш ва камайган кумни тулдириб бориш ишлари бажарилади. Ремонтдан кейин фильтр куйидагича ишга туширилади: ильтр аста-секин дренаж системаси оркали тиник сув билан тулдирилиб кум бушликлари орасидан хаво утказилади.

Шу билан бирга кумни горизонтал холати сакланиши керак.

Фильтрдаги сувнинг сатхи кумдан 200  300 мм кутарилгандан сон, пастдан сув бериш тохтатилиб, юкоридан ембошдаги чунтак оркали фильтр тулгунча кадар сув берилади.

Сув хисобий сатхга еткандан кейин 20 – 30 мин. саклаб сунгра ювиб канализацияга юборилади. Сунгра фильтр хлорли сув ердамида (актив хлор микдори 20 – 50 мг) зарарсизлантирилади.

Хлор билан сувни булиш вакти 24 соат. Ювинди сувдаги колдик хлор микдори 0,3  0,5 мг/л дан кам булмаслиги керак.

Фильтрларни ишга солиш 2 – 3 м/соат фильтрлаш тезлигида бошланиб аста-секин хисобий тезлигигача кутарилади.

Икки катламли, устки катламлари антрацит донали булган фильтрларда иш икки боскичда бажарилади.

Аввал факат шагал ва кум билан тулдирилиб бир ой заррачалар гидравлик конуният буйича жойлашгунча кадар ишлатилади.

Бу вакт давомида маин кум (0,5 – 0,6 мм дан кичик донали) чикариб юборилади. Сунгра текшириш маин кум колмаганинг курсатса антрацит донали катлами еткизилади. Фильтр 0,5  0,6 м баландликдаги сув билан тулдирилиб 3 – 4 соат давомида антрацит бушликларидаги хаво чикиб кетиши кутилади. Кейин катлам сув сарфини аста – секин ошириб ( 7 – 8 л/с м2 дан бошлаб) кумир чангидан тозаланади.

Иккикатламли фильтрни куллаш лойикалиги 50 мг/л гача булган сувни тиндирмасдан тозалаш имконини беради.

Коагуляциялаш бевосита фильтрдан олдин бажарилади.

Секин фильтрлар иш жараенида биологик парданинг ва кумни юкори кисми холати кузатиб турилади.

Устки ифлосланган кисми уз вактида олиб ташланиши керак.

Тозаланаетган сувда махсус микроорганизмлар сони 1000 – 1500 дона/мл булса фитопланктонлар хосил булмаслиги учун фильтрлар жойлашган биноларга ериклик тушишини олдини олиш максадга мувофикдир.


^ 5. Сувни зарарсизлантириш иншоотлари.

Сувни зарарсизлантириш учун хлор газсимон, хлор охаки ва гипохлоридлар холида ишлатилиши мумкин.

Хлорга булган талаб 50 кг/сут гача булганда зарарсизлантириш факат баллонларда амалга оширилади. Хлор сарфи ундан катта булганда баллонлар еки бочка – контейнерлар (хажми 1000 л гача) кулланиши мумкин.

Газсимон хлор баллонлардан чикиб кетиш холларда уни хомут, хол латта ердамида еки хлор чикадиган жойига сув окими йулаш билан тухтатиш мумкин. Агар хлор чикиш тухтамаса баллонга кутилари (футляр) кийдирилади ёки баллонлар 10% тиосульфат эритмаси билан тулдирилган ваннага ботирилади. Бунда 200 – 300 кг курук жойида сакланадиган охак еки натрий тиосульфати зарур булади. Техник-хавсизлиги койидаларига биноан шкафларда индивидуал химоя воситалари сакланиши зарур.


6 – маъруза.

Босимли тартибга солиш (мослаштирувчи) иншоотларини эксплуатация килиш.

Режа:

  1. Резервуарни ишлатиш;

  2. Босили сув минораларини ишлатиш.


^ 1. Резервуарни ишлатиш.

Резервуарларни ишлатишда сув сифати систематик текширилади ва хар куни резервуардаги сув сатхи аникланади. Уч ойда бир марта резервуарга кириш жойи, вентиляцион кувурлар, сув берувчи ва ортикча сувни ташловчи жихозларни, люклар ва задвижкаларни куздан кечириш керак. Резервуарга кириш жойи катъий курикланади, яхши ёритилган булиши керак.

1 – 3 йил давомида бир марта резервуарлар лойикадан тозаланиши керак. Сув сифатини физик – химиявий ва бактериологик курсаткичлари ёмонлашса ундан киска вахта тозаланади.

Резервуарларни тозалашда ремонтдан кейин хлорлаш зарур (хлор дозаси 25 мг/л дан кичик булмаслиги керак). 1 сутка давомида хлор сув билан контактда булиши керак. Дезинфекциядан 1-2 соатдан кейин резервуар фильтрланган сув билан ювилади. Иккита бактериологик анализ натижаси коникарли булса резервуарни ишга тушириш мумкин.

Резерваурни тозалашда ва ремонтда ишлаганларни махсус кийими булиши зарур. Шу кийимларга махсус ишлов бериш керак. Хлор эритмаси билан асбоблар ва бутун жихозларга ишлов берилади.

Босимли тартибга солиш иншоотларни шартли ремонтларини утказиш вакти махсус жадваллар буйича аникланади.


^ 2. Босимли сув минорасини ишлатиш.

Босимли сув минорасини ишлатишда куйидаги коидалар бажарилиши керак:

  1. Босимли сув минораси атрофида радиуси 50 м дан кичик булмаган масофадаги территория тоза сакланиши керак;

  2. Кириш ва чикиш жойи пломба билан ёпилиши керак;

  3. Метал баклари уч йилда бир марта буялади;

  4. Босимли сув минораси резервуарини йилда 1 марта тозалаш керак.


Тоза сув резервуари ва босимли сув минораси резервуари сув сатхини курсатувчи мосламалари билан жихозланиши керак. Мосламалар курсаткичлари сув таъминоти ишини бошкариш пунктига етказиб турилади.

7- маъруза. Канализация тармогини эксплуатация килиш.

Режа:

  1. Каналитзация тармогларини эксплуатациясини ташкил килиш.

  2. Кузатиш ишлари.

  3. Профилактик ишлари.

  4. Ремонтлар. Режали – огохлантирувчи, жорий ва шартли ремонтлар.




  1. Канализация тармокларини ишлатиш махсус Коммунал хужалик вазирлигида тасдикланган коидаларга асосланади. ("Правила технической эксплуатации систем водоснабжения и водообеспечения населенных пунктов").

Ишлатиш водопровод-канализация бошкармасига карашли туман ва участкалар томонидан бажарилади. Хар туман узунлиги 1000 км гача булган тармогини текширади. Туман таркибида 100-150 км тармогини ишлатадиган ишлаб чикариш участкалари ташкил килингшан.

Тармокни узунлиги 200 км ва ундан катта булган холда 3-4 км. узунлиги тармогига 1 ишчи танланади.

Махсус меъёр буйича: 12 км гача – 3 киши.

15 км гача – 4 киши.

20 км гача – 5 киши.

Машиналар сони тармок узунлигига боглик холда танланади-масалан, тармок узунлиги 800 –1000 км ва нишаблиги минимал булганда махсус жадвал буйича ишчилар сони танланади. Жадвалда самосвал юк машиналар сони келтирилади.

  1. Канализация тармоги холатини кузатиш ишларига куйидагилар киради:

Ташкаридан кузатиш ишларини обходчик ва созловчилар бажаради;

Икки ойда бир марта кузатув кудукларини бош кисмини, люкларини, грунтни трасса уки буйича ва кузатиш кудуклари олдида чукиши текширилади;

Кузатувчи вазифасига эски координацион жадвалларини тиклаш киради. Координацион жадваллар уй деворларига, устунларига жойлаштирилади.

Техник кузатишнинг йилда 1 –2 марта учта созловчилардан иборат булган бригада бажаради. Максад – тармок буйича лоток, скобалар холати, сувни сингиши, кувурларнинг тулдирилиш баландлиги, тозалаш кераклигини аниклаш.

Техник кузатишни созловчилар бригадаси бажаради бош инженер графигига богланган холда. Созловчилар сони тармок холатига боглик холда аникланади ва асосий магистраллар, дюкерларни, тоннель, колекторлар холатини кузатишдан иборатдир. Дефект ведомостлари тузилади, жорий ва шартли ремонт графиклари тузилади.

Канализация тармокларни кувурлари (d=200-1200мм) ички деворларини кузатиш учун махсус телевизион мосламалари автомобилда 3 та созловчилардан иборат бригада, телеоператор, шофёр ва мослама комплектлари етказилиши мумкин.

Чукурликда жойлашган d > 1200 мм коллекторларни кузатиш махсус мосламал комплектлари ёрдамида бажарилади. Масалан ГФ-6 мосламаси ("Ибак" Германия фирмаси бажарган).

^ Электроразведка усули. Кувватсизланган зоналарни ва грунтдаги бушликларни топиш ва кувурлардан сувни чикиб кетиб камайиши жойларини аниклаш электроразведка усулида бажарилади.

^ Каротаж усули. Махсус каротаж станциялар ёрдамида кувурларни дефектларини (нуксонлигини), кувурлардаги чукиндилар сатхи аникланади.

Сейсморазведка усули. Бу усул грунтларнинг бушликларини топиш учун кулланилади.

Тармок буйича барча кузатиш ишлари ишлайдиган нормативларга мувофик холда бажарилади.

Сув сарфи коллекторларда ВодГео усули ёрдамида улчанади. Шунда куйидаги шартларни бажарилиши текширилади:

Сув сарфини текис узгариши; сув окими тинч режимда булиши; харакатни бир текисда бориши. Масалан, dmin=0,2 м булганда h/d  0,1 м, кувурларни туби ва деворлари балчик ва ут босиб кетишга дучор булмаганлиги.

Сув сарфини аниклаш 2 усулда бажарилиши мумкин.

  1. Градусларга булинган эгри чизиклар ёрдамида.

Сув харакати куйидаги формула буйича аникланади:

Q=A**R2/3; A=Q/(*R2/3)

2. Энг оддий сув харакатини аниклаш усули – поплавок ёрдамида.

Vn=L/T;

(вакт икки кудук оралигида секундомер ёрдамида аникланади).

Vурт=0,88Vn;

Q=Vурт*;

Профилактик канализация тармокларни тозалаш.

Махаллий шароитларга караб тозалаш сони танланади. (бир неча йилда бир мартадан бир йилда 2 – 3 мартагача) ва гидродинамик, гидравлик ёки механик усулли билан бажарилади.

Авария бригадалари противогаз, саклаш пояслар, лопаткалар, фонарлар билан жихозланган булиши керак.

Режали – огохлантирувчи ремонт.

Тармокни ремонти жорий ва шартли булиши мумкин. Жорий ремонтга люкларни алмаштириш, кудуклардаги тешикларни тулдириб текислаш ва бошка майда бузилишларини тузатиш киради. Шартли ремонтда кувурлар ва кудукларни бузилишларини тузатиш йулларни бузиб очиш ишлари билан богланган булади.

Ремонт участкасини юкорисида сув босиш хавфи булса, окова сувларни доимо узиокар тарновга тортиш керак.

Бузилган канализацияни тиклашда аварияларни оператив тугатиш учун авария бригадаси таркибида 3 – 4 ишчи ва кушимча механизмлар резервда булиши керак.


^ 8 – маруза.

Канализация тизимларини тозалаш иншоотларини ишлатиш.

Режа:

  1. Окова сувларни сув хавзасига ташлашда куйиладиган шартлар.

  2. Окова сувларни механик тозалаш (решеткалар, горизонтал ва икки каватли тиндиргичлар).

  3. Окова сувларни биологик тозалаш.




  1. Окова сувларни хавзага ташлаш шароитига караб тозалаш эффективлиги аникланади. Булинган канализация объектларида тозалаш станциясини ишини химик технологик текширилиши махсус коидаларга асосланиб бажарилади. ("Правила приема производственных сточных вод в системы канализации населенных пунктов").

Саноатдан чиккан окова сувларини сув хавзасига ташлашда куйидаги шартлар бажарилиши керак:

  • сув сарфи умумий сарфдан 50 –60% ни ташкил килаши;

  • сув харорати t  30 (ёзда), саноат корхоналардан чикан сувлари учун t = 40 гача;

  • рН  6.5 – 8.5; ХПК  1.4 БПК (саноат учун – 1.5).


Биологик тозалаш иншоатлари учун тозаланган сув намунасида БПК, азот билан фосфор 100:5:1 нисбатда булиши керак. Окова сувлар таркибидаги сувни рН, минерал, сузиб юрувчи моддалар, курик колдик, бихрамат, ХПК, тула БПК, азот (умумий аммоний азоти, нитритлар, нитратлар), фосфор бирикмаси аникланади.

Окова сувларни бактериологик ифлосланиш курсаткичи – сапрофит бактерияларни умумий сони (коли-титр) аникланади.

Узига хос ифлосланиш курсаткичлари: ёглар, нефть, нефть махсулотлари, огир металл тузлари ва х.к.


^ 2. Механик тозалаш.

Решеткалар. Асосий ишчи параметрлари – решетка тешиклардаги сувни харакат тезлиги (0.8-1.0 м/с га тенг булиши керак). Шундай тезлик ифлосликлар решетка тешикларидан утишни таъминлайди. Тезликни узгариши ишни тухтаб колишига олиб келади. Тезлик камайганда кум ва огир минерал аралашмалари йигилади. Тозалаш станциясида вакти – вакти билан решетка олдидаги каналларни тозалаш (брандспойдлар билан) ифлосликларни тутиб олишини яхшилайди.

Эксплуатацияда ишлайдиган ишчилар механизмлар ишини кузатиб турадилар. Решеткаларни ишга киритиш ва ишни тухтатилиши махаллий диспетчер пунктидан бажарилиши мумкин.

Решеткалар ишини текшириш ва кузатиш сув сарфи кам булганда техник хавфсизлиги сакланганлигида бажарилади.

Окова сувларда кум озод холда ва кум билан органик модаларни аралашмаси механик бириккан холда булиши мумкин.

Озод кум нисбий тез чукади  30 с бу цилиндр баландлиги 500 мм ва гидравлик йириклиги 18.7мм/с (t = h|u0), бириккан кум эса катарок вакт оралигида ажралади. Бириккан кум чукиши учун кумушлагич узунлиги каттарок (60-90м) булиши керак.

Кумушлагични ишини эффективлиги доимий анализ натижасида аникланади. Тиндиргичда чуккан кум микдори аникланади – кум идишда аралашиб ювилиб, секин тоза сув билан ювилганда.

Горизонтал тугри чизикли йуналишли ва айланма харакатли кумушлагичларда кум озод холда булганда чуктирилади.

Тугри чизикли йуналишли кумушлагичда кесим буйича тез ва текис оким таксимланишини таъминлаш керак. Шунинг учун вкк нисбати 3 дан куп булмаслиги керак.

Сув харакатини тартибга солиш учун тенг остонали окова тавсия этилади. Гидромеханик усулида кум олиб чикарилганда сув таркатиш системани тешикларидан сувни текис чикиши текширилиши керак (тезлик V=0,0065 м/с). Кумушлагичдан чикишда намуна олиб кумни гидромеханик усуллида олиб ташланиши текширилади.

Ишлайдиганлар кумни паст харакат тезлигида ва лотокларни кичик тулдирилишида олиб ташлаш макуллигини билишлари керак.


^ Икки каватли тиндиргичлар.

Икки каватли тиндиргичларда куйка тарновлари кичик узунликдаги кумушлагичдай ишлагани учун уларнинг эксплуатацияси кумушлагичнинг эксплуатациясидай булади.

Септик камераларни юкори ва кисман урта катламларида аралашиш газ таркиб топиш хисобига утади.

Паст катламларида намлик 90% га тенг булади, кичикрок булса чириш (бижиш) тухтайди ва куйка аста – секин зичланади – энг юксак намлик 86 – 87% гача.

Куйкани олиб чикариш (тушириш) жуда мухим операция. 92% намликгача булган куйкани тушириш керак.

Намликни текшириш визуаль аникланади – кувурлардаги сув харакати характерига караб ёки тешикдан сув чикишига караб (эксплуатация персонали дастлабки тайёрланади).

Анаэроб биомасса запасини етарлини ва ишкорийлик запасини кислотали куйкани нейтрализациялаш учун хар хил чукурликдан септик камерада намуна олинади – балчик сувни курсаткичларини аниклаш учун (рН, NH4, НЖК, зольностлигини).


^ 3. Биологик тозалаш.

Кишлок ахоли пунктларни окова сувларини биологик тозалаш махсус БОКС – хавзаларда бажарилади.

БОКС хавзаларни ишлатиш жараёнида куйидаги ишлар бажарилиши зарур:

  1. Окова сувларни микдори улчаниши;

  2. Хавзани тулдириш ва хавзадан сув чикариш вактини аниклаш (экспозиция ва сувни чикариш вакти);

  3. Иншоотларни ишини кузатиш, вактида керак булса тузатиш;

  4. Сув бериш ва сув чикариш иншоотларни затворлаш, задвижкалар, кутариш механизмлар, кириш ва чикариш коммуникацияларни ишини текшириш;

  5. Вакти – вакти билан нивелир ёрдамида дамбани баландлигини текшириш, лойиха баландлигигача керак булса кутариш;

  6. Вакти – вакти билан сувни тозалаш даражасини намуна олиб химик ва бактериологик анализ бажарилган холда аниклаш.

Дамбалар устида дарахт ва усиимликлар устириш мумкин эмас. Ер нишаблигида усимликлар катлами вакти-вакти билан тозаланиб туриши керак.

Дамба устида ва нишаблигида булган кор олиб ташланмайди.

Биохавзаларни эксплуатацияси ишлатиладиган коидаларга боглик холда бажарилади. ("Правила технической эксплуатации водопроводов и канализации. Стройиздат, москва, 1965 г).


9маруза

Диспетчер хизмати.

Режа:

  1. Диспетчер хизматини вазифалари.

  2. Диспетчер хизмати турлари.

  3. Диспетчер хизматини ташкил килиш умумий схемаси. Диспетчер –корхоноларда ишни марказий бир жойдан туриб алока воситаларини ердами билан тартибга солиб туривчи киши. Сув таъминоти ва канализация системаларини мустахкам ва тухтовсиз ишини диспетчер хизмати таъминлайди. Диспетчер хизмати умумий марказилаштирилган бошкаришни таъминлайди. Диспетчер ва диспетчер хизмати айрим кисмларини ишини мослаштириш учун керак. Айрим кисмлар- тармоклар ва иншоотлар умумий ишлаб чикаришлар йигиндисини ташкил килади. Сув таъминоти ва канализация системалари диспетчер бошкариши автоматизациялаш даражасига караб 3 гурухга ажратилади:

  1. Сув таъминоти ва канализация тулик автоматизациялаштирилган булса, бу холда агрегатлар ишини диспетчер хизмати таъминламайди.

  2. Сув таъминоти ва канализация тулик автоматизациялаштирилган ва агрегатлар иши диспетчер хизмати ердамида такрорланганда.

  3. Сув таъминоти ва канализация кисман автоматик равишда асосий агрегатлар ишини диспетчер ердами бошкарганда. (автоматизацияла-штирилмаган диспетчер бошкариши хам мумкин)

Диспетчер хизмати турлари:

  1. Бир боскичли – РДП – туман (район) диспетчер пункти хамма иншоот ва тармоклар ишини бошкаради.

  2. Икки боскичли – ЦДП (марказий диспетчер пункти) ва МДП (махаллий диспетчер пункти) – махаллий диспетчер пунктларини ишини координация килади (бир – бирига мувофиклаштиради).

  3. Уч боскичли – ЦДП, РДП, (ЦДП билан бошкариладиган) МДП – алохида иншоотлар.

  1. Боскичли диспетчер хизмати тармок узинлиги 50 км. гача булганда кулланади.

  2. Боскичли диспетчер хизмати тармок узинлиги 50км. дан катта булганда. Тармок узинлиги 50-400 км. булганда ЦДП ва МДПБИ ташкил килинади. Бош иншоотлар ва бошка иншоотлар махаллий диспетчер пунктлари ташкил килинади. Тармок узинлиги 400 км. дан катта булса МДП тармоклар учун ташкил килинади ва район марказида жойлашади.

  3. Боскичли диспетчер хизмати факат жуда катта шахар учун ва мураккаб сув таъминоти системалар учун ташкил килинади.



^ Диспетчер хизматини ташкил килиш умумий схемаси.

Водопровод ва канализация тизимларида АСУ системалари кулланилади. АСУ малумот ишлаб чикаришида хозирги кундаги автоматик воситалар кулланилади, шунда ЭХМ ердамида ахборотни руйхатга олмок, йигиш, тасвирлаш – иктисодий-математик усуллари ердамида асосий бошкариш вазифаларини бажариш. ЦДП диспетчерига куйидаги бош иншоотлар буйича маълумотлар етказилади – босим, сув сатхи, сув сарфи, манбадаги сув сатхи, асосий задвижкаларни урни, авария холати ва х. к. МДП диспетчери агрегатларни ишга киритиш, учириш ва оператив задвижкалар ишини бошкариш вазифаларини бажаради.




Похожие:

\"сув ресурслари ва экология\" кафедраси. \"Сув таъминоти ва канализация тизимларини ишлатиш\" фанидан маърузалар туплами. Тошкент-2001 Мундарижа iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти "Экология ва сув ресурслари" кафедраси. Сув ресурсларини бошкариш фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
...
\"сув ресурслари ва экология\" кафедраси. \"Сув таъминоти ва канализация тизимларини ишлатиш\" фанидан маърузалар туплами. Тошкент-2001 Мундарижа iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедраси. Экология фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
Ушбу маърузалар туплами тикхмии илмий-услубий кенгашида куриб чи-килган ва чоп этишга тавсия килинган
\"сув ресурслари ва экология\" кафедраси. \"Сув таъминоти ва канализация тизимларини ишлатиш\" фанидан маърузалар туплами. Тошкент-2001 Мундарижа iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедрасисув сифатининг инженерлик химояси фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
Ушбу маърузалар туплами институт илмий-услубий кенгашининг мажлисида куриб чикилган ва чоп этишга рухсат берилган
\"сув ресурслари ва экология\" кафедраси. \"Сув таъминоти ва канализация тизимларини ишлатиш\" фанидан маърузалар туплами. Тошкент-2001 Мундарижа iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти (тикхмии) Экология ва сув ресурслари кафедраси. Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш
Ушбу маърузалар туплами институт илмий-услубий кенгашининг мажлисида куриб чикилган ва чоп этишга рухсат берилган
\"сув ресурслари ва экология\" кафедраси. \"Сув таъминоти ва канализация тизимларини ишлатиш\" фанидан маърузалар туплами. Тошкент-2001 Мундарижа iconДокументы
1. /Сув таъминоти ва канализация тизимлари фанидан курс иши учун.doc
\"сув ресурслари ва экология\" кафедраси. \"Сув таъминоти ва канализация тизимларини ишлатиш\" фанидан маърузалар туплами. Тошкент-2001 Мундарижа iconФанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
Ушбу маърузалар туплами тими илмий-услубий кенгашида куриб чикилган ва чоп этишга тавсия килинган
\"сув ресурслари ва экология\" кафедраси. \"Сув таъминоти ва канализация тизимларини ишлатиш\" фанидан маърузалар туплами. Тошкент-2001 Мундарижа iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти «Экология ва Сув ресурсларини бошқариш»
Ушбу методик кўрсатма «Экология ва Атроф муҳит муҳофазаси» йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган бўлиб унда саноат...
\"сув ресурслари ва экология\" кафедраси. \"Сув таъминоти ва канализация тизимларини ишлатиш\" фанидан маърузалар туплами. Тошкент-2001 Мундарижа iconЕр-сув ресурслари, улардан сАмарали фойдаланиш
...
\"сув ресурслари ва экология\" кафедраси. \"Сув таъминоти ва канализация тизимларини ишлатиш\" фанидан маърузалар туплами. Тошкент-2001 Мундарижа iconДокументы
...
\"сув ресурслари ва экология\" кафедраси. \"Сув таъминоти ва канализация тизимларини ишлатиш\" фанидан маърузалар туплами. Тошкент-2001 Мундарижа iconДокументы
...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации