Документы



Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги icon

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

НазваниеҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
страница1/5
Дата17.05.2013
Размер0.96 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4   5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ




ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИ


«Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти» ва «Ахборот технологиялари» кафедралари


«Атроф муҳит ва ресурслар иқтисодиёти»


фанидан амалий ва семинар машғулотлар ўтказиш бўйича


УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА


Тошкент - 2005


Ушбу услубий қўлланма Тошкент ирригация ва мелиорация институти илмий-услубий кенгаши томонидан 1–сонли баённома билан 2005 йил 25 сентябрда тасдиқланган.


Ушбу услубий қўлланма бакалавриатнинг 5850200 – «Экология ва табиатдан фойдаланиш» йўналиши талабалари учун мўлжалланган.

Услубий қўлланмада «Атроф муҳит ва ресурслар иқтисодиёти»нинг долзарб масалаларига қаратилган лойиҳаларни танлаб олишда техник, молиявий ва иқтисодий таҳлиллар асосида қарорлар қабул қилиш, атроф муҳит ва ресурслардан оқилона фойдаланиш вариантларини танлаш бўйича қарор қабул килишда ўзаро таққослашни ўзида ифода этган маржинал таҳлилдан (marginal analysis) фойдаланиш услубиёти ёритилган.

Мазкур услубий қўлланма Тошкент ирригация ва мелиорация институти ҳамда Вашингтон штати университети ҳамкорлигидаги Ресурслар ва Атроф Муҳит бўйича Қарорлар Таҳлили (PREMA) лойиҳасининг ҳомийлигида тайёрланди.



Тузувчилар:

С.Ч.Джалолов, и.ф.д., проф.

М.С.Мирзаева, т.ф.н., доц.

С.С. Мирзаев, т.ф.н., доц.



Тақризчилар:

Х. М.Саидаҳмедов, и.ф.н., доц.

А.С.Султонов, и.ф.н., проф.




© ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИ, 2005


КИРИШ


«Атроф муҳит ва ресурслар иқтисодиёти» фанидан амалий ва семинар машғулотлар ўтиш бўйича услубий қўлланма бакалавриатнинг 5850200 -«Экология ва табиатдан фойдаланиш» йўналиши талабалари учун мўлжалланган бўлиб, 16 та амалий машғулотлар ва 8 та семинар машғулотлар мавзусидан иборат. Унда келтирилган «Атроф муҳит ва ресурслар иқтисодиёти»нинг долзарб масалаларига қаратилган лойиҳаларни танлаб олишда техник, молиявий ва иқтисодий таҳлиллар асосида қарорлар қабул қилиш, атроф муҳит ва ресурслардан оқилона фойдаланиш вариантларини танлаш бўйича қарор қабул қилишда ўзаро таққослашни ўзида ифода этган маржинал таҳлил (marginal analysis) муҳим ўринни эгаллайди. Шунингдек унда берилган табиатдан фойдаланишда инвестициялар самарадорлиги ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш харажатларининг самарадорлиги, етказилган зарарни баҳолашда иқтисодий ҳисоб-китоблар қилиш бўйича кўрсатмалар талабаларнинг амалий кўникмаларга эга бўлиши учун ёрдам беради.

Ушбу услубий қўлланма мазмуни билим олувчиларда мустақил ва эркин фикрлаш, олинган билимларни босқичма-босқич бойитиш, мукаммаллаштириб бориш, мустақил таълим олиш, янги билимларни ўқув адабиётлардан излаб топиш кўникмаларини ҳосил қилишга ёрдам беради.

Мазкур услубий қўлланма Ўзбекистон Республикасининг Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги томонидан тасдиқлаган фаннинг наъмунавий дастури асосида ёзилган бўлиб, уни тайёрлашда мазкур курсни ТИМИ бакалавриат ва магистратурасининг бошқа йўналишларида ҳам ўқитиш имкониятлари ҳисобга олинган.

АМРИ фанидан амалий ва семинар машғулотлари ўтказиш бўйича услубий қўлланма ТИМИ СХБИ факультетининг профессор-ўқитувчилари жамоаси томонидан ишлаб чиқилган: и.ф.н., проф. Джалолов С.Ч. – 8,9,10,11,13,14,15,16 мавзулар, т.ф.н., доц. Мирзаев С.С. – 3,12,18,19,20,21,22,23 мавзулар, т.ф.н., доц. Мирзаева М.С. – кириш, 1,2,4,5,6,7 мавзулар, шунингдек Заикин А.А.- 17 ва Ҳамидов А.М. – 24 мавзу.

Тузувчилар жамоаси қимматли мулоҳаза ва маслаҳатлар берган тақризчи ТИМИ «СХБИ» кафедраси профессори А.С.Султонов, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Самарали иқтисодий сиёсат Марказининг «Минтақаларни комплекс ривожлантириш» бўлими мудири, доцент Х.М.Саидаҳмедовга ўзининг чуқур миннатдорчилигини билдиради. Ушбу курс ТИМИ талабалари учун илк бор ишлаб чиқилганлиги боис, мазкур курсни сифат жиҳатидан янада яхшилаш учун барча таклиф ва мулоҳазаларни муаллифлар миннатдорчилик билан қабул қиладилар.


^ 1-боб. «Атроф муҳит ва ресурслар иқтисодиёти» фанининг илмий-назарий асослари


Семинар машғулотлари


Машғулотларда табиатдан оқилона фойдаланишнинг аниқ амалий муаммолари кўрилади. Маъруза материалларини чуқурлаштириш, турли фикрларни ўзаро тушунишга қаратилган илмий мулоқот юритилади.


^ 1 –семинар машғулоти. «Атроф муҳит ва ресурслар иқтисодиёти» фанининг услубиёти ва вазифалари


Режа:


1. Атроф муҳит ва ресурслар иқтисодиёти фанининг аҳамияти. Назарий ва амалий аҳамияти. Табиий ресурслардан фойдаланиш. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш. Инсонларининг талаблари ва биосферанинг чекланган имкониятлари орасидаги қарама-қаршиликлар.

^ 2. Ижтимоий ривожланишда табиий шароитлар ва ресурсларнинг ўрни. Табиий шарт-шароитлар ва табиий ресурслар. Ишлаб чиқаришнинг ўсиши билан барча ресурлардан фойдаланиш ортади. Табиий ресурслар жамият ишлаб чиқаришини ривожлантириш омилидир.

^ 3. Табиатдан фойдаланиш муаммоларини тармоқлараро усулда ечиш. Экстенсив ва интенсив фикрлаш. Табиий ресурслардан фойдаланишда мақсадли дастурлаш (программалаш) ёндашуви. Барқарор ривожланиш.

4. «Атроф муҳит ва ресурслар иқтисодиёти» фанининг вазифалари. Жавобгарлик ҳиссини кўтариш зарурлиги. Экологик билимлар. Мутахассисларни тайёрлаш.


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


1. С.Ч.Джалолов, М.С.Мирзаева ва С.С. Мирзаев. «АМРИ» фани бўйича маърузалар матни, Т., 2005.

2. А.А.Рафиšов, К.Н.Хожиматов. «Табиатдан фойдаланиш иšтисодиёти». Т., 2004.

3. Папенов К.В. «Экономика и природопользование». Москва, Изд-во МГУ, 1997г., стр. 70.


2 –семинар машғулоти. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришгандан кейинги иқтисодий ривожланиши


Режа


^ 1. Ер ресурслари – ишлаб чиқариш воситаси сифатида. (Тупроқ унумдорлиги, ҳосилдорликнинг ўсиши; Орол денгизи ҳавзаси ер ресурслари; табиий унумдорликни тиклаш, қишлоқ хўжалигини экологиялаш).

^ 2. Ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни яхшилаш йўллари. (Ер ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш тадбирлари, мелиорация, ер ресурсларини муҳофаза қилиш, химиялаштириш, қишлоқ хўжалиги инфротизимлари ва қайта ишлаш саноатининг ривожланиш даражаси, ердан фойдаланишни такомиллаштириш, иқтисодий баҳолаш ва ер ҳақи).

^ 3. Сув ресурслари. Оқилона фойдаланиш ва муҳофазалаш. (Орол денгизи ҳавзаси сув ресурслари, шу жумладан Ўзбекистон бўйича; улардан фойдаланиш, оқилона фойдаланишдаги камчиликлар, уларни ифлосланишдан муҳофаза килиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишни иқтисодий бошқариш).


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


1. А.Э.Ишмухамедов, М.Т.Асқарова. «Ўзбекистон миллий иқтисодиёти». Т.,2004.

2. С.Ч.Джалолов, М.С.Мирзаева ва С.С.Мирзаев. «АМРИ» фани бўйича маърузалар матни, Т.,2005.

3. А.А.Рафиқов, К.Н.Хожиматов. «Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти». Т., 2004.

4. Национальный доклад «О состоянии окружающей среды и использовании природных ресурсов в Республике Узбекистан», Изд-во «Chinor ENK» Ташкент, 2002, стр 6-14.

5 World Bank technical paper # 461. (February 2000): Social Assessment and Agricultural Reform in Central Asia and Turkey. pp.301

6. S. Djalalov «Tendencies in Uzbekistan Farm Production», Uzbekistan Economy: Statistical and Analytical Review First half of 2003, Center for Effective Economic Policy, Magazine # 2, October 2003, pp. 84-90

Веб-сайт: http://www.bearingpoint.uz/files/3/a2003_full.pdf

7.Мировой банк. Узбекистан: Краткие сведения о стране. Веб-сайт: http://wbln0018.worldbank.org/ECA/Rus.nsf/ECADocbyUnid/515862E07D61345E85256E1D00724E4C


3 –семинар машғулоти. Инсон ва атроф муҳит ўртасидаги муносабатлар


Режа


  1. Иқтисодий тизим ва атроф муҳит ўртасидаги ўзаро муносабатлар:

а) ёпиқ тизим тушунчаси;

б) очиқ тизим тушунчаси;

в) позитив(ижобий) иқтисодиёт;

г) норматив(меъёрий) иқтисодиёт;

2. Атроф муҳит қийматининг ўзига хос хусусиятлари.

3. Атроф муҳит қийматини аниқлаш.


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


  1. Tietenberg T. Environmental and Natural Resource Economics. Harper Collins Publishers, 1992, pp. 18-22.

  2. Barry C. Field, Martha K. Field. Environmental Economics. McGraw-Hill Companies, New York, 2002, pp. 3-6, 16-17.

  3. Голуб А.А., Струкова Е.Б. Экономика природных ресурсов. М., 1999, стр.57-72.

  4. Папенов К.В. Экономика и природопользование. М., МГУ, 1997, стр.70-88.


2-боб. Иқтисодий концепциялар шарҳи


4-амалий машғулот. Иқтисодий муаммолар


Мақсад: Иқтисодий муаммоларни ҳал қилишнинг келтирилган усулини ўзлаштириш. Талабалар ресурслар тақчиллиги тушунчасини, муқобил ва алмаштириладиган харажатларни танлашни, шунингдек, ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғини амалиётда қўллашни билишлари лозим.


^ Услубий кўрсатмалар


Чегараланмаган эҳтиёжлар - амалий жиҳатдан қондириб бўлмайдиган ва чегарасиз моддий эҳтиёжларнинг йиғиндисини билдирадиган тушунча. Бу маҳсулот ва хизматларга бўлган моддий эҳтиёжларни тўла қондириш мумкин эмаслигини билдиради.


^ Ресурслар камлиги - маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган барча табиий, меҳнат ва кишилар томонидан ишлаб чиқарилган ресурслар битта ягона хусусиятга эга: улар тақчил ёки чекланган миқдорда мавжуд.


Иқтисодиёт - жамиятнинг чекланмаган талабларини кўпроқ ёки максимал таъминлашга эришиш учун тақчил ресурслардан фойдаланиш муаммосини тадқиқ қиладиган ижтимоий фан.


Самарадорлик - ишлаб чиқариш жараёнида қўлланиладиган тақчил ресурслар миқдори ва олинадиган истеъмол маҳсулоти миқдори орасидаги боғлиқликни характерлайди.


^ Тўла бандлик - барча яроқли ресурсларни ишлаб чиқаришга жалб қилиш ва фойдаланиш.


Ишлаб чиқаришнинг тўла ҳажми - бу ресурсларни самарали тақсимлаш, ёки ресурслар шундай ишлатилиши керакки, улар энг юқори даражада маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берсин.


^ Маҳсулот ишлаб чиқаришдаги вақтинчалик харажатлар - бу ҳар қандай миқдордаги маҳсулот олиш учун сарфланадиган ёки ундан воз кечиладиган бошқа маҳсулот миқдори.


1-топшириқ. Ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғини ясаш.


1-вазифа. Қишлоқ хўжалиги ва фуқаролар учун техника ишлаб чиқаришнинг ишлаб чиқариш имкониятлар жадвали берилган.


Маҳсулот тури

Ишлаб чиқариш муқобиллари

А

В

С

D

Е

Автомобиль (млн.)

0

2

4

6

8

Трактор (млн.)

30

27

21

12

0



а) ишлаб чиқариш имкониятлари тўғрисидаги ушбу маълумотларни график тарзда ифодаланг. Эгри чизиқдаги нуқталар нимани кўрсатмоқда? Ўсиб борувчи вақтинчалик харажатлар эгри чизиқда қандай акс этади? Тушунтиринг: агар бу вақтда иқтисодиёт С нуқтасида бўлса, қўшимча равишда бир миллионта автомобил ёки қўшимча бирлик трактор ишлаб чиқаришга ишлаб чиқариш харажатлари қандай бўлади?


2-топшириқ. Ўсиб борувчи вақтинчалик ҳаражатларни графикда тасвирлаш.

1-вазифа. Ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ишлаб чиқариш имкониятлари жадвали берилган.


Маҳсулот турлари

Ишлаб чиқариш имкониятлари (муқобиллар)

A

B

C

D

E

F

Ишлаб чиқариш воситалари

100

95

85

70

50

0

Истеъмол маҳсулотлари

0

100

180

240

280

300



Тўғри жавоб вариантини белгиланг:


  1. B муқобиллигига нисбатан D муқобиллиги қуйидаги жараёнга эга:

a. нисбатан паст суръатдаги иқтисодий ўсишга

b. нисбатан юқори суръатли иқтисодий ўсишга

c. истеъмолнинг ортишига

d. марказлашган режали иқтисодиётга.



  1. Агар иқтисодиёт D муқобилини ишлаб чиқарса, қўшимча 40 бирлик истеъмол маҳсулотларининг алмаштириладиган харжатлари тахминан қуйидагича бўлади:


a. 5 бирлик ишлаб чиқариш воситаси

b. 10 бирлик ишлаб чиқариш воситаси

c. 15 бирлик ишлаб чиқариш воситаси

d. 20 бирлик ишлаб чиқариш воситаси


  1. Алмаштириладиган харажатларнинг ортиши қонуни қуйидаги фактни кўзда тутади:

a. кўп миқдорда ишлаб чиқариш воситалари олиш учун кўп миқдордаги истеъмол маҳсулотларидан воз кечиш керак.

b. кўп миқдордаги истеъмол маҳсулотлари олиш учун кам миқдордаги истеъмол маҳсулотларидан воз кечиш керак.

c. ишлаб чиқариш воситалари истеъмол маҳсулотларига қараганда тақчил.

d. иқтисодиёт ривожланганда ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи бир томонга силжийди.


Жавоб:

1-вазифа: 1-b, 2-d, 3-a


2-вазифа. Автомобил ва буғдой учун ишлаб чиқариш имкониятлари жадвали



Комбинация

Буғдой

Автомобил

A

0

7

B

7

6

C

13

5

D

18

4

E

22

3

F

25

2

G

27

1

H

28

0
  1   2   3   4   5



Похожие:

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти «Экология ва Сув ресурсларини бошқариш»
Ушбу методик кўрсатма «Экология ва Атроф муҳит муҳофазаси» йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган бўлиб унда саноат...
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Ушбу методик қўлланма институт Илмий – услубий кенгашининг 13 инюь 2007 йилда бўлиб ўтган 8 – сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп...
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Ушбу методик қўлланма институт Илмий – услубий кенгашининг 13 инюь 2007 йилда бўлиб ўтган 8 – сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп...
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги icon1 Аграр ислоҳотларнинг устувор йўналишлари «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фаннинг предмети ҳамда вазифалари
Республика ИҚтисодиётида тутган ўрни. «ҚишлоҚ хЎжалиги иҚтисодиёти» Фанининг предмети, тадҚиҚот усуллари
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти "Экология ва сув ресурслари" кафедраси. Сув ресурсларини бошкариш фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
...
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти (тикхмии) Экология ва сув ресурслари кафедраси. Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш
Ушбу маърузалар туплами институт илмий-услубий кенгашининг мажлисида куриб чикилган ва чоп этишга рухсат берилган
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедраси. Экология фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
Ушбу маърузалар туплами тикхмии илмий-услубий кенгашида куриб чи-килган ва чоп этишга тавсия килинган
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедрасисув сифатининг инженерлик химояси фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
Ушбу маърузалар туплами институт илмий-услубий кенгашининг мажлисида куриб чикилган ва чоп этишга рухсат берилган
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги iconЕр-сув ресурслари, улардан сАмарали фойдаланиш
...
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги iconМатериал ва ўрганиш услублари
Булунғур, Дарғом ва Эски Анҳор каналлари ва улар атрофидаги сув типларидан, Омонқўтонсой, Дарайтутсой, Бештолсой, Ургутсой ва Олтинсойлардаги...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации