Документы



Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти «Экология ва Сув ресурсларини бошқариш» icon

Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти «Экология ва Сув ресурсларини бошқариш»

НазваниеЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти «Экология ва Сув ресурсларини бошқариш»
Дата17.05.2013
Размер210.07 Kb.
ТипДокументы
скачать


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИ


«Экология ва Сув ресурсларини бошқариш» кафедраси


"Атмосфера ҳавоси ва Ер ресурсларининг муҳандислик ҳимояси" фанидан


амалий машғулотларни бажариш бўйича


МЕТОДИК КЎРСАТМА


Тошкент – 2007


Ушбу методик кўрсатма институт Илмий-Методик Кенгашининг

31 март 2007 йилда бўлиб ўтган __6___-сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп этишга тавсия этилди.


Ушбу методик кўрсатма «Экология ва Атроф муҳит муҳофазаси» йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган бўлиб унда саноат корхоналаридан чиқаётган ифлослантирувчи заҳарли моддаларнинг миқдорини ҳисоблаш, корхонанинг ҳавфлилик тоифасини аниқлашнинг усуллари батафсил ёритилган.



Тузувчилар:

А.Б. Газибеков, т.ф.н. доцент

Р.И. Раззақов, ассистент







Тақризчилар:

К.Ф. Содиқов, Республика табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Аналитик Назоратга Ихтисослашган Давлат Инспекцияси директори ўринбосари.

Н.Қ. Усманов – "Экология ва сув ресурсларини бошқариш" кафедраси, доцент.



(С) Тошкент ирригация ва мелиорация институти, 2007 йил.


КИРИШ

Ўзбекистон Республикасида ҳозирги даврда атмосфера ҳавоси муҳофазаси масалаларига, аҳолининг сиҳат-саломатлигини мустаҳкамлашга катта эътибор берилмоқда. Республикамиз ҳудудида қатор "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида” (1993 й), “Атмосфера ҳавоси тўғрисида” (1996 й), "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида" (1996 й), "Фуқоралар сиҳат-саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида" (1996 й) қонунлар қабул қилинган. Ўзбекистон қонунларига асосан кўп тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, атмосфера ҳавоси ва ер ресурсларининг ифлосланишини олдини олиш, табиатни муҳофаза қилиш мақсадида эколог-мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Ушбу методик кўрсатма талабаларнинг "Атмосфера ҳавоси ва ер ресурсларининг мухандислик ҳимояси" фанидан мустақил ишларни бажаришига мўлжалланган.


^ Амалий машғулот

Мавзу:Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар миқдорини ҳисоблаш.

Ишдан мақсад: Талабаларга саноат корхоналари ва автокорхоналардан атмосферага чиқариладиган чиқиндилар миқдорини ҳисоблаш йўлларини ўргатиш.

Режа:

  1. Атмосферадаги ифлослантирувчи моддаларнинг максимал миқдорини аниқлаш.

  2. Вентиляция чиқиндилари баландлигини ҳисоблаш.

  3. х(м) масофадаги ифлослантирувчи моддаларнинг концентрациясини аниқлаш.

  4. Чиқиндиларнинг рухсат этилган ташламасини аниқлаш.

  5. Корхонанинг хавфлилик тоифасини аниқлаш.

1.Атмосферадаги ифлослантирувчи моддаларнинг максимал миқдорини аниқлаш



1-расм.

Ягона нуқтали манбаларда чиқариш трубасининг тешиги айлана бўлганда ифлослантирувчи моддаларнинг атмосферадаги миқдори хм(м) масофадан чиқинди манбаигача бўлган оралиқда ноқулай метеорологик шароитда ортиб боради ва қуйидаги формула орқали топилади:

мг/м3

(1)

бу ерда: А - ҳаво ҳароратига боғлиқ коэффицент бўлиб, ҳудудлар бўйича қуйидагича олинади:

а) 250 - Ўрта Осиёнинг Жанубий ҳудудлари учун;

б) 200 - Ўрта Осиё, Қозоғистон, Кавказ, Молдавия, Сибир ва Узоқ шарқ мамлакатлари учун;

с) 160 – Ураль, Украина, Россия Федерациясининг шимол ва шимолий ҳудудлари учун;

е) 140 - Москва ва Москва вилоятлари учун;

М(г/с) - вақт бирлиги ичида атмосферага чиқарилган ифлослантирувчи модданинг массаси;

^ F - ҳаводаги ифлослантирувчи моддларнинг чўкиш тезлигига боғлиқ бўлган ўлчовсиз коэффицент бўлиб, қуйидаги ҳолатлар учун қабул қиламиз:

а) газ кўринишидаги ифлослантирувчи моддалар кичик дисперсияли чанг учун F=1 га тенг;

б) кичик дисперсияли аэрозоллар учун;

  • тозалаш иншоатларининг самарадорлиги 75 % бўлганда F=3

  • тозалаш иншоатларининг самарадорлиги 75-90 % бўлганда F=2,5

  • тозалаш иншоатларининг самарадорлиги >90 % бўлганда F=2

H (м) – чиқинди чиқарувчи трубанинг баландлиги;

 – ҳудуд релъефига таъсирни ҳисобга олувчи коэффицент;

Т (С) – ҳаво ҳарорати билан атмосферага чиқарилаётган чиқинди ҳарорати орасидаги фарқ бўлиб у қуйидаги формула орқали топилади:

Т=Тг.х - Тх

(2)

V13/с) – газ ҳаво аралашмаси сарфи, у қуйидаги формула орқали аниқланади:



(3)

бу ерда: ^ D (м) – тутун чиқарувчи труба тешигининг диаметри

w0 (м/с) – чиқинди манбаи тешигидан чиқаётган газ ҳаво аралашмасининг ўртача тезлиги.

m и n - чиқинди манбаи тешигидан чиқаётган газ ҳаво аралашмасининг чиқиш шароитини ҳисобга олувчи коэффицент.

Коэффицентлар m и n ни ҳисоблашдан олдин ёрдамчи параметрларни ҳисоблашга тўғри келади, бу параметрлар f, vm, v'm, fe.



(4)



(5)






(6)




fe=800(v’m).

(7)


m - коэффицент формула бўйича f параметрга боғлиқ ҳолда топилади.

Агар f < 100 бўлса m – коэффицент қуйидаги формуладан топилади:



(8.1)
^

Агар f ³ 100 булса mкоэффицент қуйидаги формуладан топилади:




(8.2)

Агар fe < f < 100 булса m – коэффицент кўрсаткичи f = fe га тенг бўлади.

Агар fe < f < 100 булса m – коэффицент кўрсаткичи f = fe га тенг бўлади.



2- расм.

n – коэффицент vm параметрга боғлиқ ҳолда топилади:

Агар f < 100 ва vm  2 бўлса,

n=1

(9.1)


Агар 0,5vm 2 бўлса,



(9.2)

Агар vm 0,5 бўлса,

n = 4,4vm

(9.3)


Агар f100 ёки Т0 бўлса n – коэффицент қуйидаги график орқали топилади:



3- расм.

Агар f100 (ёки Т0) ва v'm  0,5 (ҳарорати совуқ бўлган чиқиндилар) бўлса ҳисоблашларда (1) – формуладаги См ўрнига қуйидаги формулани қабул қиламиз;

;

(10)


бу ерда: К- қуйидаги формула орқали топилади:



(11)


Агар f < 100 ва v'm < 0,5 ёки f ³ 100 ва v'm < 0,5 (шамол тезлиги хавфсиз бўлган ҳолларда) бўлса (1) – формуладаги См ўрнига қуйидаги формулани қабул қиламиз;



(12)

бу ерда: f < 100, vm < 0,5 бўлса m' = 2,86 m

f ³ 100, v'm < 0,5 бўлса m' = 0,9 га тенг бўлади.

Эслатма: (10) ва (12) – формулалар (1) – формуланинг умумий кўринишидаги ҳолати ҳисобланади.

^ 2. Вентиляция чиқиндилари баландлигини ҳисоблаш.

Ер юзасида зарарли чиқиндиларнинг йўл қўйиладиган концентрациясини таъминловчи трубанинг керакли баландлиги Н кўйидагича аниқланади:

2.1Чиқинди чиқариш учун керакли баландлик (Н) ҳисобланади: (3-расм)



(13)

Бу ерда: М0- атмосферага чиқариладиган зарарли чиқиндиларнинг максималл миқдори, г/с;

- 10 м баландликда шамолнинг ҳисобланган тезлиги м/с;

Смак – ер сатҳи даражасидаги зарарли чиқиндиларнинг йўл қўйиладиган бир марталик концентрацияси ишлаб чиқариш биносидаги ЙҚБК нинг 30% га тенг деб қабул қилинади.

2.2 Труба (қувур) оғзидан ҳаво оқимининг кўтарилиши (h) ҳисоблаб чиқарилади.

∆h = ;

(14)

Бу ерда: d0 – қувур оғзининг диаметри;

V0 – қувур оғзидан газ – ҳаво оқимининг чиқиш тезлиги м/с;

φ – қувур баландлигига кўра шамол тезлигига тузатиш коэффициенти (справка материали).

масалан, h = 10 м лигида φ = 1,0; h = 40 м лигида φ = 1,3; h = 60 м лигида φ = 1,4; h = 100 м лигида φ = 1,5; ва ҳоказо.

2.3 Қувурнинг керакли баландлиги hқ (м) аниқланади:


hқ = Н - ∆h ;

(15)









4- расм.Ер сатҳидаги зарарли чиқиндиларнинг

максималл ифлосланиш жойи.


^ 3. Х(м) масофадаги ифлослантирувчи моддаларнинг концентрациясини аниқлаш.

Чиқинди манбаининг хм(м) масофасида ифлослантирувчи моддаларнинг ер усти концентрацияси С (мг/м3) ноқулай метеорологик шароитда максимал даражада ортади ва қуйидаги формула бўйича топилади:



(16)

Бу ерда: d – ўлчовсиз коэффицент бўлиб, f < 100 бўлганда

Қуйидаги формула орқали топилади:

vm£ 0,5 бўлганда

(17.1)



0,5 < vm £ 2 бўлганда

(17.2)

vm > 2 бўлганда

(17.3)

Агар f > 100 ёки DT » 0 бўлса d кўрсаткич қуйидаги формуладан топилади:

vm £ 0,5 бўлганда,

(18.1)

0,5 < v'm £ 2 бўлганда,

(18.2)

v'm > 2 бўлганда,

(18.3)

Шамолнинг хавфли тезлик кўрсаткичи uM (м/с) флюгер даражада (ердан 10 м баландликда) ҳаво таркибидаги ифлослантирувчи моддаларнинг концентрацияси ортиб боради ва f < 100 бўлганда қуйидаги формулалар орқали топилади:,

vm £ 0,5 бўлса,

(19.1)

0,5 < vm £ 2 бўлса, um=vm

(19.2)

vm > 2 бўлса,

(19.3)

f > 100 ва DT »0 бўлганда uм миқдори қуйидаги формула орқали аниқланади:

v'm £ 0,5 бўлганда,

(20.1)

0,5 < v'm £ 2 бўлганда, um= v'm

(20.2)

v'm > 2 бўлганда, um=2,2v’m

(20.3)



5-расм

Ифлослантирувчи моддаларнинг ҳаводаги концентрациясининг максимал миқдори сми (мг/м3) ноқулай метеорологик шароит ва шамол тезлигида u (м/с), хавфли шамол тезлигига боғлиқ бўлади ва қуйидаги формула орқали топилади:

сми=rсм

(21)

бу ерда, r – ўлчовсиз миқдор бўлиб 3- расмдаги u/um нисбатдан топилади ёки қуйидаги формула орқали топилади:

u/um1 бўлганда,



(21.1)

u/uм > 1 бўлганда,



(21.2)

чиқинди манбаидан xмu (м) масофада ноқулай метеорологик шароит ва шамол тезлиги таъсири натижасида ҳаводаги ифлослантирувчи моддалар концентрациясининг максимал миқдори Смu (мг/м3) ортиб боради ва қуйидаги формула орқали топилади:



(22)

бу ерда, р – ўлчовсиз коэффицент бўлиб, формула бўйича u/uм нисбатга боғлиқ холда топилади:

u/uм £ 0,25 бўлганда, р=3

(22.1)

0,25 м £ 1 бўлганда,

(22.2)

u/uм > 1 бўлганда,

(22.3)

Чиқинди манбаидан хар хил х (м) масофадаги факел ўқи бўйича хавфли шамол тезлиги таъсирида тарқалаётган ҳаводаги ифлослантирувчи моддаларнинг концентрацияси с (мг/м3) қуйидаги формула орқали топилади:

с=s1·cм

(23)

формуладаги s1 – ўлчовсиз коэффицентни аниқлашдан олдин х/хм мунособатни аниқлаб оламиз

х=50м х/хм

х=100м х/хм

х=200м х/хм

х=400м х/хм

х=1000м х/хм

х=3000м х/хм

х/хм бўлган нисбатлар учун қуйидаги формуладан фойдаланиб s1 – ўлчовсиз коэффицентни топамиз:

х/хм1 бўлганда, s1=3· (х/хм)4-8· (х/хм)3+6· (х/хм)2

(23.1)

1х/хм8 бўлганда,

(23.2)

F1,5 ва х/хм8 бўлганда,

(23.3)

F1,5 ва х/хм8 бўлганда, ;

(23.4)

Ер устида жойлашган пастки манбалари (баландлиги 10 м дан юқори бўлмаган ) учун х/хм1 бўлганда s1 миқдор sн1 миқдорга ўзгаради ва қуйидаги формула орқали топилади:

2Н10 бўлганда, sн1= 0,125· (10-H)+0,125· (Н-2)·s1;

(24)

Ҳар хил масофадаги ифлослантирувчи моддаларнинг концентрациясини топамиз


х=50м с=s1·cм;

х=100м с=s1·cм;

х=200м с=s1·cм ;

х=400м с=s1·cм;

х=1000м с=s1·cм;

х=3000м с=s1·cм;



^ 4. Чиқиндиларнинг рухсат этилган ташламасини аниқлаш

Чиқинди газларнинг рухсат этилган ташламасини қуйидаги формула орқали топилади:

; т/й

(25)

Бу ерда: Сф – фоновой концентрация;

Агар қурулиш ҳудуди учун атмосферадаги зарарли моддаларнинг фоновой концентрацияси - Сф белгиланган бўлса, унда қуйидаги формулалар бўйича ташламаларни ҳисоблашда РЭК ўрнига РЭК- Сф қиймати қабул қилинади.



(26)


^ 5.Корхонанинг хавфлилик тоифасини аниқлаш.

Корхонанинг хавфлилик тоифасини аниқлашни Табиатни муҳофаза қилиш давлат Қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган, бошқарув ҳужжати асосида қуйидаги формула орқали аниқланади:

(27)

Бу ерда: М-1 йиллик корхонадан чиқадиган чиқиндилар йиғиндиси, т/й;

К – коэффициент.

F – корхонанинг хавфлилик категориясини характерловчи фактор бўлиб, у куйидагича бўлади:

F > 100 бўлса, I тоифа

50 ≤ F ≤ 100 бўлса, II тоифа

25 ≤ F ≤ 50 бўлса, III тоифа

F < 25 бўлса, IV тоифа

К – коэффициентни топиш учун қуйидаги формула орқали топилади:

(28)

Бу ерда: М1, М2, М3………. Мп лар ифлослантирувчи моддалар массалари.

РЭК1, РЭК2, РЭК3……… РЭКп лар массалари М1, М2, М3………. Мп бўлган моддаларнинг рухсат этилган чегаравий концентрацияси.

Амалий машғулот бўйича назорат саволлари.

  1. Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий моддалар.

  2. Атмосфера ҳавоси таркибидаги ифлослантирувчи моддаларнинг концентрацияси қандай топилади?

  3. А, F, m ва n коэффицентлар нимани билдиради?

  4. ЧРЭК (Чиқиндиларнинг рухсат этилган концентрацияси) нима ва унинг бирлиги?

  5. РЭМ (Рухсат этилган меъёр) нима, унинг бирлиги ва қандай топилади?

  6. Коэффицент А қандай топилади?

  7. Коэффицент F қандай топилади нимага боғлиқ?

  8. Ифлослантирувчи моддалар ҳаводаги концентрациясининг ошиши нималарга боғлиқ?

  9. Чиқиндилар манбаининг х (м) масофаси деганда нимани тушунасиз?

  10. Чиқинди манбаидан ҳар хил масофаларда ифлослантирувчи моддаларнинг концентрацияси қандай бўлади?

  11. Ҳисоблашлардан сўнг инженер эколог сифатида қандай тавсияларни бериш мумкин?

Ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган концентрацияси.

(О.Қ.Қудратов “Саноат экологияси” – Тошкент 2003 й.)

1-жадвал

Ифлослантирувчи моддаларнинг номланиши

РЭК бир марталик максималл, мг/м3

РЭК ўртача суткалик, мг/м3

Азот икки оксиди

0,085

0,04

^ Азот оксиди ( NO2)

0,4

0,02

Сульфат ангидрид

0,5

0,05

Аммиак

0,2

0,04

Бенз(а)пирен



0,1 мкг/100м3

Заҳарли моддалар

0,5

0,15

Симоб металли



0,0003

Қурғошин ва унинг қўшилмаси



0,0003

Углерод оксиди

5

3

Қурум чанги ИЭС

0,05

0,02

Формальдегид

0,35

0,003

Хлор

0,1

0,03

Бензол

0,1

0,05

Метанол

0,2

0,1

(H2S04)

0,1

0,03

Сульфит ангидрид

0,3

0,02

Водород сульфит

0,008

0,008

Қаттиқ заррачалар (чанг)

0,2

0,05

Циклогексан

0,2

0,2

Фтор бирикмалари

0,02

0,005

Аммоний нитрати аммиакли силитра)

-

0,30

Анилин

0,050

0,03

Давоми

Ифлослантирувчи моддаларнинг номланиши

РЭК бир марталик максималл, мг/м3

РЭК ўртача суткалик, мг/м3

Ацетон

0,350

0,350

Ацетофенон

0,003

0,003

Бром

-

0,04

Бутан

200

-

Бутилен

3,0

3,0

Темир оксиди (темирга қайта ҳисобланганда)

-

0,04

Темир сульфат (темирга қайта ҳисобланганда)

-

0,007

Темир хлорид (темирга қайта ҳисобланганда)

-

0,004

Ксилол

0,200

0,200

Магний оксиди)

0,400

0,050

Магний хлорати

-

0,300

Металл симоби

-

0,0003

Симоб ацетати

-

0,0003

Симоб (II) хлориди

-

0,0003

Куйинди

0,15

0,05

Водород сульфит

0,008

-

Углерод сульфит

0,03

0,005

Хлорводород

0,20

0,20

Хлорбензол

0,10

0,10

Циклогексанол

0,06

0,06

Циклогексанон

0,04

-

Рух оксиди

-

0,05

Этилен оксиди

0,30

0,030

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

  1. О. Қ. Қудратов. "Саноат экологияси" Тошкент-2003 й.

  2. Л. П. Шариков "Охрана окружающей среды" Ленинград 1978 г.

  3. Д. Л. Бронштейн, Н.Н. Александров "Современные средства измерения загрязнения атмосферы". Ленинград Гидрометеоиздат 1989 г.

  4. А.А.Беккер, Т.Б. Агаев “Охрана и контроль загрязнения природной среды”. Ленинград Гидрометеоиздат 1989 г.

5. Пособие по оценки воздействия на окружающую среду (Приложение к КМК 1.03.01-96 "Инструкция о составе, согласования проектно-сметной документации на строительство предприятий, зданий и сооружений"). Госкомприрода РУз. Ташкент 2002 г.

Мундарижа


1

Кириш

3

2

Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар миқдорини ҳисоблаш

4

3

Атмосферадаги ифлослантирувчи моддаларнинг максимал миқдорини аниқлаш

4

4

Вентиляция чиқиндилари баландлигини ҳисоблаш

8

5

Х(м) масофадаги ифлослантирувчи моддаларнинг концентрациясини аниқлаш.

10

6

Чиқиндиларнинг рухсат этилган ташламасини аниқлаш

14

7

Корхонанинг хавфлилик тоифасини аниқлаш.

14

8

Амалий машғулот бўйича назорат саволлари.

15

9

Ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган концентрацияси.

16

10

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

18



Газибеков Ачил Башбекович

Раззоқов Руслан Ишқулович


"Атмосфера ҳавоси ва Ер ресурсларининг муҳандислик ҳимояси" фанидан

амалий машғулотларни бажариш бўйича


(Методик кўрсатма)


Муҳаррир: М.Нуртоева

Мусаҳҳиҳ: Д. Байзақова


Босишга рухсат этилди "____" _______________.

Қоғоз ўлчами 60х84, 1/16. Ҳажми __1__б.т __25___нусҳа.

Буюртма №______. ТИМИ босмахонасида чоп этилди.

Тошкент 700000, Қори-Ниёзий ўчаси, 39 уй




Похожие:

Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти «Экология ва Сув ресурсларини бошқариш» iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти "Экология ва сув ресурслари" кафедраси. Сув ресурсларини бошкариш фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
...
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти «Экология ва Сув ресурсларини бошқариш» iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедраси. Экология фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
Ушбу маърузалар туплами тикхмии илмий-услубий кенгашида куриб чи-килган ва чоп этишга тавсия килинган
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти «Экология ва Сув ресурсларини бошқариш» iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедрасисув сифатининг инженерлик химояси фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
Ушбу маърузалар туплами институт илмий-услубий кенгашининг мажлисида куриб чикилган ва чоп этишга рухсат берилган
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти «Экология ва Сув ресурсларини бошқариш» iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Ушбу методик қўлланма институт Илмий – услубий кенгашининг 13 инюь 2007 йилда бўлиб ўтган 8 – сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп...
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти «Экология ва Сув ресурсларини бошқариш» iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Ушбу методик қўлланма институт Илмий – услубий кенгашининг 13 инюь 2007 йилда бўлиб ўтган 8 – сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп...
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти «Экология ва Сув ресурсларини бошқариш» iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти (тикхмии) Экология ва сув ресурслари кафедраси. Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш
Ушбу маърузалар туплами институт илмий-услубий кенгашининг мажлисида куриб чикилган ва чоп этишга рухсат берилган
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти «Экология ва Сув ресурсларини бошқариш» iconҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
«Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти» ва «Ахборот технологиялари» кафедралари
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти «Экология ва Сув ресурсларини бошқариш» icon"сув ресурслари ва экология" кафедраси. "Сув таъминоти ва канализация тизимларини ишлатиш" фанидан маърузалар туплами. Тошкент-2001 Мундарижа
Пдкга караб корхонани локал тозалаш иншоотлари тавсия этилиши мумкин. Окова сувлар айланма техникавий сув таъминоти системаларда...
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти «Экология ва Сув ресурсларини бошқариш» iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Фаннинг ўқув дастури Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ишлаб чиқилди
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти «Экология ва Сув ресурсларини бошқариш» iconЎзбекистон Республикаси кема қатнайдиган сув йўлларидан фойдаланиш
Ушбу Қоидалар сув йўлларини кема қатнайдиган сув йўллари қаторига киритиш, кема қатнайдиган сув йўллари габаритларига, кемаларни,...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации