Документы



Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти (тикхмии) Экология ва сув ресурслари кафедраси. Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш icon

Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти (тикхмии) Экология ва сув ресурслари кафедраси. Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш

НазваниеУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти (тикхмии) Экология ва сув ресурслари кафедраси. Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш
страница1/9
Дата17.05.2013
Размер1.59 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4   5   6   7   8   9


УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КИШЛОК ВА СУВ ХУЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА КИШЛОК ХУЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ ИНЖЕНЕРЛАРИ ИНСТИТУТИ (ТИКХМИИ)


Экология ва сув ресурслари кафедраси.


ТАБИАТ РЕСУРСЛАРИДАН ОКИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ ХИМОЯ КИЛИШ

ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР ТУПЛАМИ




Т О Ш К Е Н Т - 2001 й.


Ушбу маърузалар туплами институт илмий-услубий кенгашининг мажлисида куриб чикилган ва чоп этишга рухсат берилган.

Баённома № 5 “ 30 “ май 2000 й


Муаллиф: Х.И. Валиев, доцент.


^ ТАБИАТ РЕСУРСЛАРИДАН ОКИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ ХИМОЯ КИЛИШ фанидан маърузалар туплами бакалавриатуранинг В 541100-“Фермер хужаликларини ташкиллаштириш ва техник сервис” йуналиши талабалари учун тайёрланган.

“Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш” фанидан маърузалар тупламида фаннинг максади, асосий вазифалари, мазмуни, фермер хужаликларини ташкиллаштириш мутахассисларини тайёрлашдаги ахамияти, табиат ва инсон тушунчалари, улар орасидаги богланиш, табиат ресурслари, уларни турлари, захиралари, худудий таркалиши, атмосфера ресурслари, гидросфера ресурслари: сувни турлари, захиралари, планетани сув ресурслари, уларни худудий таксимланиши ва жойлашиши, сув ресурсларидан мукаммал ва окилона фойдаланишни ташкиллаштиришда сув хужалик мажмуасини (СХМ) барпо килишни зарурияти ва ахамияти, уни катнашувчиларининг таркиби, сувни ишлатиш буйича турлари ва таърифлари, уларни манбадаги сувнинг микдорига, сифатига, режимига ва ресурсини кафолатланганлик даражасига талаблари, сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш ва мухофаза килиш шаклий лойихаси, асосий максади ва хал килинадиган масалалари ва уларни хал килиш услублари; сув хужалик баланси (СХБ), сув ресурсларини бошкариш зарурияти, бошкариш турлари ва йуллари, дарё хавзасини СРМФ ва МКда автоматик бокариш тизимдан фойдаланишни зарурияти, уни амалга ошириш асоси, воситалари ва боскичлари; сув объектида амалга оширилиши зарур булган сув хужалик ва сувни мухофаза килиш тадбирлари ёритилган; ер ресурслари: тупрок ресурслари, ер каъри ресурслари, улардан фойдаланиш холати ва уни окилоналаштириш; биологик (усимлик ва хайвонот) ресурслар, улардан фойдаланиш холати ва уни окилоналаштириш масалалари тулик ёритилган.

Маърузалар матни кишлок хужалик олий укув юртлари талабалари ва фермер хужаликларини ташкиллаштириш ва техник сервис курсатиш мутахассислари учун мулжалланган. Маърузалар матнидаги камчиликлар хакида ва уни тулдириш буйича таклиф-мулохазаларингизни муаллифга куйидаги манзилга юборишингизни илтимос киламиз: ТОШКЕНТ, ГСП 700000, КОРИ НИЕЗИЙ кучаси, 39. ТИКХМИИ, ГИДРОМЕЛИОРАЦИЯ факультети, “Экология ва сув ресурсари” кафедраси.


© Тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти 2001 й

1-нчи МАЪРУЗА

^ ТАБИТ РЕСУРСЛАРИДАН ОКИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ ХИМОЯ КИЛИШ ФАНИ

Режа: Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш

фанининг максади, вазифалари, кискача тарихи;

Фанни фермер хужаликларини ташкиллаштириш мутахассисларини тайёрлашдаги урни ва ахамияти;

Бошка фанлар билан богликлиги;

Табиий ресурслардан окилона фойдаланишни тарихий, ижтимоий ва иктисодий зарурияти;

Фандаги умумий тушунчалар, уларнинг мазмуни.

^ Фаннинг асосий максади ва вазифаси.

Табиий ресурслардан илмий асосланган окилона фойдаланишни ва атроф мухитни холатини саклаш, яъни хавони, сувни тозалигини саклаш, ифлослантирмаслик, ерни уни бойлигини, усимлик ва хайвонот дунёсини хамда манзараларни мухофаза килиш ва табиий бойликларни кайта тикланишини таъминлаш ва атроф мухитни холатини яхшилаш, давлатнинг муим ижтимоий ва иктисодий масалалари каторига киритилган.

“Табиат ресурсларидан окилина фойдаланиш ва уни химоя килиш” фанинг укитишни асосий максади- бу булажак мутахассисда табиий табиий ресурслардан окилона фойдаланишни ва атроф мухитни мухофаза килишни мухимлигини, сув хужалиги, ерларни мелиорациялаш ва гидротехник иншоотлар курилиши ва пировард натижада кишлок хужалик ишлаб чикориш масалаларини хал килишда табиатни холатини ахамиятини тушинабилишни мухимлигини вужудга келтириш. Табиий ресурслардан окилона фойдаланиш ва уларни мухофаза килиш буйича давлатнинг карорларини, меъёрли хужжатларини, ер, сув, хаво, ер ости бойликлари, усимлик, хайвонот дунёси хакидаги конунларни асосини ва бошка табиий ресурслардан окилона фойдаланиш ватабиатни мухофаза килиш хукукий меъёрларни урганиш асосида сув хужалик, мелиоратив ва гидротехник объектларни лойихалашда ва курилишни амалга оширишда уларни бажаришни таъминлашдир.

Фанни урганишни асосий вазифалари - бу булажак фермер хужалик мутахассисларда табиатни холатини ва унга нисбатан узининг иш фаолиятида курсатадиган таъсирларни окибатларига маъсулиятини тарбиялаш ва шу билан бирга мутахассис асосий экологик конунларни тамойилларини ва коидаларини билиши ва улардан фойдаланаолиши зарур; табиатга аралашиши билан боглик ишларни эколого-ижтимоий ва иктисодий самараджорлигини аниклаш услубини билиш ва уни ишлатиш кулидан келиши керак; табиатга курсатиладиган салбий окибатларни бартараф килиш, камайтириши ёки олдини олиш тадбирларини мажмуасини асослашни ва тадбик килишни билиши керак; иктисодий самарадор ва экологик безарар, хавфсиз технологик ечимлар вариантини танлаш услубларини билиши ва фойдаланиши кулидан келиши керак; Бу мутахассис учун турли сув ва кишлок хужалик ишлдари лойихалари-ни “ Экологик асослаш” булмини ишлаб чикишда мухим ахамиятга эгадир.

Сув хаёт эканлигини факат иссик ва ута иссик, курук иклим шароитдагина тула тасаввур килиш мумкин. Халк ибораси билан айтганда каерда сув пайдо булса уша ерда хаёт бошланади, сув тугаган ерда эса хаёт хам тугайди. Шунинг учун хам кадим замонлардан бошлаб улкамизда сувга хурмат, уни эъзозлаш, исрофгарчилигига ва ифлосланишига йул куймаслик рухи хукум сурган. Шу билан бирга “сувдай сероб бул”, “олдингдан оккан сувни кадри йук” ва ш.у. иборалар хам малум шароит ва даврда уз “хизматини” утаган. Айникса асримиз-нинг 50- йилларида “табиатни халк измига буйнсиндириш” учун бошланган кураш узига хос хаёт мактаби булди ва мухим хулосаларга олиб келди. Булар ичида энг мухими сув бойликлари чекланган эканлиги, уларга факат малум микдордагина ифлос сув ташлангандагина уз сифатини саклаб колиши мумкин-лиги, табиат йул куйилган хатоларни кечирмаслиги ва харбир хато учун касос олишини тушинишдан иборат булди.

Махсус текширишлар шуни курсатдики сони доимо усиб бораётган планета ахолисини ( агар уни сони 1800 йилда 0,9 млрд. булган булса, 1920 йили –1,8 млрд. 1970 йил –4,0 млрд, 1990 йил-5,2 млрд, 2000 йил-6,3 млрд, 2050 йил- 11 млрд) озик-овкат билан таъминлаш учун 2050 йилга келиб 500 млн гектар суго-риладиган ерларда юкори хосилдорлик дехкончилик килиш (хозирда бу май-дон 285 млн. га якин) керак булади. Аммо мавжуд сув бойликлари факат 450 млн. га ерни сугоришга етади. Орол денгизи хавзасида хозирда 30 млн.га якин ахоли,7,3 млн.га сугориладиган ер мавжуд. Хавзада сугоришга ярокли ер май-дони 60 млн. гектарга якин булиб, мавжуд сув бойлиги жуда борса 10 млн. гек-тар ерни сугоришга етади.1980 йилга келиб ер шарида 4,5 млрд.га якин ахоли булган, улардан 1,5 млд га якини сифатли ичимлик суви билан таъминланган эмас, натижада бир суткада ичишга яроксиз сув истемол килиш натижасида 30 мингга якин киши халок булаётгани аникланган. Орол хавзаси ва шу жумладан Узбекистон худуди бундан истисно эмас. Утган даврда йул куйилган хатолар натижасида Амударё суви Термез шахридан, Cурхон дарё- жанубий Сурхон сув омборидан, Кашкадаре- Чим кишлогидан, Заравшон- Самарканд шах-ридан, Сирдарё узини хосил булган жойидан, Чирчик-Тошкент шахридан пастда ичимлик учун бутунлай яроксиз булиб колди. Натижада Бухоро, Ташховуз, Хоразм, Кизилурда, Коракалпо-гистон Республикаси халки ичиш учун умуман яроксиз сувни истемол ки-лишга мажбур булиб колди. Бу эса ташки мухитни умумий ифлосланиши, озик-овкат билан таъминлашнинг ёмон ахволи билан бирга ахолини деярли 90 % ни хасталикка олиб келди.

Демак дунёда, жумладан Орол денгизи хавзасида хаётни таминлаш омил-ларидан бири сув бойликларидан илмий асосда фойдаланишни ташкил килишдан иборатдир. Бу муаммони зарурлиги собик СССР худудида дунёда биринчи марта 1960 йили тан олинган булсада уни амалга ошириш, илмий-амалий асосларини яратиш, укитиш, мутахассислар тайёрлаш асосан 70 йиллар охирида бошланди.

Маърузалар туплами муаллифи бу фанни ТИКХМИИда биринчи булиб укишни бошлади.Кафедра тажрибаси ва муалифнинг турли лойиха институтларида хамкорликда ишлаши натижасида орттирган тажрибала-ри бу маърузалар тупламини тайёрлашга асос булди. Шу билан бирга муаллиф яхши тушинадики арид иклим шароити учун тузилган бу маъру-залар туплами хали мукаммалликдан йирок, кутарилган куп масалалар бахсли ва уз ечимини кутади. Шунинг учун хам муаллиф маърузалар туп-лами хакида билдириладиган хар кандай таклиф-мулохазаларни мамну-ният билан кабул килади ва олдиндан уз ташаккурларини билдиради.

^ Табиат ресурсларидан окилона фйдаланиш ва уни химоя килиш фанини кискача тарихи

Бу фан нимага багишланган? Одамзодни табиат реусрслари билан умуман ва шу жумладан сув ресурслари билан келажакда таъминлаш кандай ах-волда?

Дунёда сув курулиши тарихи карийиб 6 минг йилни ташкил килиб бундан 4 минг йили эрамизгача булган даврдаги сувдан фойдаланишни ташкил килади.

Асримизни 50 нчи йилларигача “сув ресурслари чексиз, у тугалланмас табиий ресурс, бу худони инсонларга инъоми, ундан хохлаганча фойдаланиш мумкин, у хеч тугамайди, дарё сувини олиб ишлатиш унинг микдорига таъсир этмайди, сувни сифати хам узгармайди, канча окова ва чикинди булса хам сувга окизиш мумкин, чунки у етти маротаба думаласа яна тоза булиб колади деган нотугри фикр ёки тушунча одамлар онгидан урин олган эди.

50 нчи йиллар уртасида эса шундай таълимот пайдо булдики, яъни сугориш учун манбадан хохлаганча сув олиб ишлатиш мумкин, чунки уни микдори чексиздир. Бундай тушунчани пайдо булишини сабаби шундаки, уша даврда сугориш учун асосан кичик-кичик майдонлар узлаштирилган, завод ва фабрикалар унчалик ривожланмаганлигидадир. Кискача айтган-да сувга булган талаб уни табиий хажмидан (микдоридан) бирмунча кам булганидадир.

2 нчи жахон уруши тугаганидан сунг тинч хаётни бошланиши, катта-катта майдонларни узлаштирилиши, саноатни ривожланиши, ахоли сонини кескин ошиб бориши табиат ресурсларидан умуман шу жумладан сув ресурсларини катта микдорда ишлатишни талаб килабошлади, деярлик айрим табиат ресурслар ва бор сув ресурслари узлаштирилиб булиндики, шунда келажакни кайси табиат ресурсларига ва хусусан сув ресурслари хисобига хал килинади деган савол тугилди. Шундай килиб ана шу даврда юкорида келтирилган тушунчалар, таълимот калбаки эканлиги яккол булиб колди. Чунки одамзоднинг кичик майдонлардаги табиатни узлаш-тириш, курилиш, ва бунёдкорлик ишларини хом ашё билан хамда сугориш учун сув олиш ва бошка максадлар учун кичик хажмда сув ишлатиш билан боглик булган таъсирлари ва 50 нчи йиллар уртасидаги катта майдон-ларни узлаштириш хамда халк хужалик тармокларини кенг микёсда ривожланиши билан боглик атроф-мухитга таъсири окибатлари билан таккослаб булмайди. Бунинг окибатида чучук сув муаммоси пайдо булди. Биринчи карашда дарёларга, кулларга, ер ости сувига бой булган мамлакатда чучук сув танкислигини пайдо булиши бирмунча таажуб-ланарликдир. Бунинг устига бошка табиий ресурсларга нисбатан сув уз сифатини кайта тиклаш ва хажмини янгилаш имкониятига эгадир.

Сув ресурсларини халк хужалигида катта микёсда ишлатиш сув балансини узгартиради ва сув объектларини ифлосланишига олиб келади. Бу таъсир нафакат дарёларга, кулларга ва денгизларга, балки дунё океанига хам тегишлидир.

Шундай килиб, табиат ресурсларидан умуман ва шу жумладан сув ресурс-ларидан комплекс фойдаланиш ва табиатни мухофаза килиш кераклигини биринчи сабаби илмий-техник прогресс ва халк хужалик тармокларини ривожлантиришдир.

IIнчи сабаби–озик-овкат муаммосидир. Буни пайдо булишини сабаби нимада? Бу асосан планета ахолисини прогрессив равишда купайишидир. Агар 1800 йили планета ахолиси 900 млн. одам булган булса, 1920 йилда уни сони 1 млрд. 800 млн.ни ташкил килди, яъни икки баробар ортди, 1970 йилда – 3 млдр. 600 млн.га етди, 1980 йили – 4 млдр. 600 млн.га етди, 1990 йил январига –5 млрд 200 млн. ни ташкил килди. Олим ва мутахассисларни тахмини буйича 2000 йилда – 6 млдр 130 млн., 2020 й. – 10 млрд. 100 млн.га ва 2050 йилда – 11 млрд.ни ташкил килади. 1980 йилда Халкаро согликни саклаш ташкилотини маълумоти буйича чучук ичимлик суви етишимаслиги сабабли хар суткада 25 минг одам халок булган. Хозир 6 млдр ахолини 2.0 миллиарди ичимлик сувига эга эмас, яна 2.0 миллиард одам корни туйиб овкатланмайди. Одамлар сонини бундай купайиши муносабати билан Ер планетасини табиий ресурслари одамларни хамма керакли нарсалар билан таъминлай оладими? деган савол тугилади. Бу масала буйича дунё олимларини фикрлари турлича булиб уларни икки гурухга бирлаштирилган:

  • Италиянинг Рим шахрида реакцион фикрловчи дунё олимлари йигили

  • шиб бу масалани урганиб хал килмокчи буладилар. Бу масалани батафсил урганиб ва мухокама килиб “Рим клуби” олимлари шундай хулосага келадилар:

  • а) келажакда (2020-2050 йилларда) планетамиз ахолиси 11 миллиарддан ортик кишига етганда уларни озик-овкат ва бошка керакли ашёлар билан таъминлаб булмайди деган хулосага келишади, “Рим клуби” олимлари бахоси буйича планетамиз ресурслари факат 6-7 миллиард ахолини таъминлаш учун етарли экан холос. Шунинг учун келажакда албатта ахоли сонини тартибга солиш зарурлигини кайд этиб бу масалани амалга ошириш учун дунёда кичик (локал) ёки чегараланган урушлар булиб туриши зарурлиги, болалар тугилишини чегаралаш зарурлиги ва “учинчи дунё” одамларини “нейтрон” бомбасини ишлатиб кириш зарурлиги таклифларини киритишган. Аслида бундай тавсиялар оддий фашизимдан хеч кандай фарк килмайди.

Материалистик диалектика нуктаи назаридан бу масалага ендошувчи олимлар гурухи бу масалани чукур урганиб планетани табиий ресурсларини хисоблаб шундай хулосага келадилар: планеиамиз тупрок ресурслари унумдор, серхосил, агарда уни табиий ресурсларидан окилона ва тежамли фойдаланилса, уларни кайта тикланиши учун бор имкониятларни уз вактида амалга оширилса, у холда 11-12 миллиард ахолини озик-овкат ва барча керакли нарсалар билан таъминлай олади деб таъкидлаганлар. Шунча ахолини озик-овкат ва бошка зарур нарсалар билан таъминлаш учун камида 500 минг гектар ерда сугориш ишларини олиб бориш керак булади. Мутахассис ва олимларни хисоблари буйича планетамиз ер усти сув ресурслари билан 450 миллон гектар ерни сугориш мумкин экан, колган 50 миллион гектар ерларни ер ости сувлари билан сугориш мумкинлиги кайд этилади.

III нчи сабаб – табиат ресурсларин ва айникса сувларни сифатини табиий ва айникса сунъий омиллар таъсирида бузилаётганлигидир. Бунинг асосий сабабларидан бири ахоли яшаш жойларини канализация тармоги билан ва окова сувларни тозалаш иншоотлари билан етарли даражада жихозлан-маганлигидир хамда табиатдан олиниб фойдаланилган табиий ресурлар урнига турли чикинда ва ахлатларни кайтарилишидир. Бундан ташкари халк хужалигининг купгина тармокларида шаклланаётган окова сувлар тулик тозаланмасдан ёки умуман тозаланмасдан сув мухитига ташланаёт-ганидадир. Айникса сугорма дехкончилик ерларидан чикаётган зовур-ташлама сувлар хам-да чорвачилик фермалари ёки мажмуаларидан чикарилаётган окова сувларни сув манбаларига тозаламасдан ташланаётганидир. Сув ресурсларини окова сувлари ва чикиндилар билан ифлосланиб, булгаланиб ва захарланаётгани натижасида сифатини бузилаётгани мамлакат хужалигига ва иктисодиётига жуда катта ижтимоий ва иктисодий зарар келтирмокда. Ундан ташкари бу манбалар-даги ифлосланган сув коммунал-хужалик, саноат сув таъминоти ва сугориш учун яроксизлиги билан таърифланади. Ифлосланган дарёлар ва сув хавзалари спорт мусобакаларини утказиш ва дам олишни ташкиллаш-тириш учун имкониятларни чегаралайди ёки фойдаланишга умуман яроксиз холга келган. Хулоса килиб айтганда ифлосланган сув манбалари асосан турли юкумли хасталикларни келиб чикиш манбасига айланмокда.

Юкорида келтирилганлар асримизни 60 нчи йилларида табиат ресурслари ни умумн ва шу жумладан сув ресурсларини хисобга олиш, уларга булган талабни урганиш асосида таксимлаш, табиат ресурсларидан умуман ва айникса сув ресурсларидан мукаммал ва окилона фойдаланишни амалга ошириш масалаларини уз вактида хал килиш зарурияти вужудга келди. Ана шуларни хисобга олган холда 60 йилларда табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш умуман ва шу жумладан сув хужалик фани бир нечта фанлар киррасида шаклланди ва ривожлана бошлади. Бугунги кунда бу фанни ахамияти нихоятда бекиёсдир. Бу фанни ривожланишида икки даврни ажратиш мумкин:

1.Мавжуд табиат ресурсларидан умуман ва шу жумладан сув ресурслари халк хужалиги тармокларини турли хомашёга ва сувга булган талабидан бир мунча катта микдорда булган давр булиб, бу давр карийиб 80 - 90 нчи йилларгача давом этган. Бу даврда халк хужалигини турли табиат ресурсларига ва шу жумладан сувга булган талабини кондириш унчалик кийин булмаган.

2.Мавжуд баъзи бир табиат ресурсларини ва шу жумладан сув ресурслари халк хужалиги тармокларини хом ашёга ва сувга булган талабидан бир мунча кичик булган давр булиб, бу даврда халк хужалик тармокларини баъзи бир табиат ресурсларига ва шу жумладан сувга булган талабини тулик кондириш ута мураккаб масалага айланган, чунки мавжуд баъзи бир табиат ресурслари ва шу жумладан сув ресурслари аллакачон таксимланиб булганлиги билан тавсифланади.

^ Фанда учрайдиган асосий тушунчалар ва уларни мазмуни.

Табиат - онгдан ташкарида ва богланмаган мустакил булган хакикий борликдир, узининг барча куп киррали богланишлари ва номоёнлиги булган одамларни табиий яшаш мухитидир.

^ Одам (инсон) - табиатни бир кисми, унинг табиий богланишларидаги занжирни бир звеноси, унинг эволюцион ривожининг махсулидир.

Табиат инсонга нисбатан 3 функцияни бажаради:

• Э к о л о г и к - ерда зарур булган хаётни биологик режимини таъ-минлайди;

• Иктисодий - инсонни моддий талабларини кондирувчи манбаьдир;

• Маънавий - инсонни маънавий дунёсини шаклланишига таъсир курсатади.

^ Сув ресурсларини мухофаза килиш деб улар хоссаларини бузилиши ва ифлосланиши, бехуда сарфланиши ва барвакт камайиб кетишини бартараф килишга йуналтирилган хукукий, ижтимоий, ташкилий, техник ва иктисодий тадбирлар мажмуасига айтилади.

Инсоният хаёти уни ураб турган табиий мухит билан узвий богликдир. Бизни ураб турган табиатни чиндан хам она деса булади, чунки у бутун борликни хаётбахш нафаси билан таъминлаб туради, туйдиради, кийинтиради.

Инсон хаётининг табиат билан богликлиги.

Инсон пайдо булгандан бошлаб уз хаёти учун курашади, табиатни барча инжикликларига мослашишга интилади, хар бир инсон идроки, узига хос мушохадаси билан табиат неъматларидан фойдаланадиди, кура-ди,бунёд этади. Одатда бирор максадни кузлаб табиатнинг бирор муайян кисмига таъсир курсатилиши мумкин. Инсоният узининг хаётий фаолиятида максадли равишда табиатэхсонларидан фойдаланиши билан бирга, атроф-мухитга атайин кура-била туриб, катта зарар келтриш холларини куплаб учратиш мумкин.

Барча тирик ва нотирик табиий омилларнинг, биологик турлар, шу жумладан инсон хаёт фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир килиши-га т а б и и й ш а р о и т лар деб аталади.

Табиий ресурслар ва неъматларнинг истеъмол килиниши хамда инсоннинг ишлаб чикориш жараёни, бевосита фаоглияти табиий шароитларга таъсирини курсатмай колмайди. Инсоннинг табиатга турли йуллар билан таъсир килиши, инсон фаолияти туфайли буладиган узгаришларга а н т р о п о г е н таъсир дейилади.

Инсоннинг табиат билан узаро богликлиги таъсири икки асосий ижтимоий муносабат шаклида: - табиий ресурлардан фойдаланишда, табиатга таъсир курсатишда; ва - табиатни мухофаза килишда, уни ресурсларини кайта тиклашда н о м о ё н булади.

Табиат ресурсларидан фойдаланиш - жамиятни моддий эхтиёжларини каноатлантиришга йуналтирилган иктисодий манфаатини ифодалайди.

Табиатни мухофаза килиш - хозирда яшаётган ва келажак авлодларни фаровонлиги учун атроф-мухитни сифатини ва уни куп кирралигини саклаш билан боглик жамиятни экологик манфаатларини ривожлантиришдир.


^ 2-нчи МАЪРУЗА

Т А Б И А Т Р Е С У Р С Л А Р И


Режа: Табиат ресурслари тушунчаси.

Табиат ресурсларининг турлари.

Баъзибир табиат ресурсларинингзахиралари.

Табиат ресурсларини турли курсатгичлари буйича синфлари (классифи-

кациялари).

Табиат ресурсларидан фойдаланиш холати ва истикболлари.


Т а б и а т р е с у р с л а р и - деб жамиятни моддий, маданий ва илмий эхтиёжларини кондириш учун ижтимоий ишлаб чикоришда фойдаланиладиган табиий объект, шароит ва жараёнларга айтилади.

Инсониятни таъсир характерига кура табиат ресурслари т у г а м а й д и г а н ва т у г а й д и г а н турларга булинади. Тугамайдиган табиий ресурсларга шартли космик, иклимий ва сув ресурслари киради, шу жумладан:

Космик ресурсларга куёш радиацияси, денгиз суви сатхини кутарилиши ва пасайиши билан боглик энергия ва бошкалар киради.

Иклимий ресурслар - атмосферани харорати ва намлиги, хаво, шамол энергияси ва бошкалар киради.

Бу табиат ресурсларини мухофаза килишни энг асосий вазифаларидан бири бу атмосферани тозалиги учун курашдир.

Сув ресурслари - биосфера учун умуман тугалланмайдиганресурс, лнкин чучук сувни микдори чегараланган булиб уни микдори ва сифати ернинг турли китъаларида турличадир, яъни улар худудий ута нотекис таксимланган ва жойлашган. Шунинг учун чучук сувни микдорини ва сифатини назорат килиш, улардан окилона фойдаланиш ута мухим масаладир. Сув ресурсларини нефт, радиоактив ва бошка чикиндилар билан сезиларли даражада ифлосланиши дунё океани сув ресурсларига катта хавф тугдирмокда.

Т у г а л л а н а д и г а н табиат ресурслари уз навбатида икки гурухга булинади: - кайта тикланадиган ва кайта тикланмайдиган (нисбатан).

Кайта тикланадиган тугалланадиган табиат ресурсларига тупрок, усим-лик, хайвонот дунёси, баъзибир чукинди тог жинслари (тузлар) киради. Бу ресурсларни кайта тикланиши учун маълум шароитлар яратилиши ва тадбирлар амалга оширилиши зарур.

Кайта тикланмайдиган тугалланадиган (нисбатан) табиий ресурсларга турли ерости казилма бойликлари (нефт, кумир, газ, олтин, мис, рух ва бошкалар) сув оким энергияси киради. Чунки бу ресурслар умуман тикланмайди ёки жуда секин тикланадики бу улардан фойдаланишни суръатидан ута пастдир. Бу ресурслардан фойдаланиш албатта уларни кескин камайишига, хаттоки йук булишига олиб келади, шунинг учун бу табиий ресурсларни мухофаза килиш, уларни таксимлаш, окилона ва му-каммал хамда бехуда сарфига йул куймасдан фойдаланишдан иборат булиши керак.


^ Табиат ресурсларини мавжуд классификациялари Табиатни мухофаза килиш муаммосида атроф-мухитни умумий ресурси деб караладиган табиат ресурслари турли хил махсулотлар ишлаб чикоришни моддий асоси булиб хисобланади. Шунинг билан инсонни турли хил хаёт фаолиятини бевосита ва билвосита таъминловчи хар бир табиат ресурси “Р” умумий табиат ресурсларининг ажралмас кисмидир. Эхтимол, ишлаб чикориш микёси кенгайиши билан атро-фмухит (табиат) ресурси сифатида геосферани ташкил этувчилардан фойдаланиш сони ошиб боради.

Табиат ресурсларинингбарча турлари узининг тузилиши, хусусиятлари, микдорий ва исфат курсатгичлари, табиий шаклланиш тезлиги ва парчала-ниши хамда алохида тавсифларини узгариши тезлиги билан таърифланади.

Табиат ресурсларини атроф-мухитни кайси компанентига мансублиги билан шартли равишда турлича синифлаштиришмумкин. Масалан: геосферага таалуклиги буйича куйидаги синфларга булинади:

- Литосфера ресурслари, Рл;

- Гидросфера ресурслари, Рг;

- Атмосфера ресурслари, РА.

Моддий бойлик ишлаб чикоришда кандай максадларда ишлатилиши ёки фойдаланиши буйича табиат ресурсларини куйидагича синфларга ажратилади: минерал ресурслар, ёнилги-энергетик ресурслар, курилиш ашёлари ресурси, тиббиёт ресурси ва х. к.

Микдор жихатидан хар бир табиат ресурси тури умумий (геологик ёки потенциал) ресурсга нисбатан икки кисмга булинади: Рк.о - казиб ёки ажратиб олинадиган кисми, кайсики хозирги замон техникаси даражасида ишлатилиши мумкин;

Ру - урганилмаган ресурс кисми.

Рпот = Рк.о + Ру

Уз навбатида казиб 1ки ажратиб олинадиган ресурс кисми исбот этилган (Ри.э) ва хисобли (Рх) турларига булинади. Рк.о = Ри.э + Рх .

Исбот этилган ресурслар табиат ресурсларининг захирасини микдорий характеристикаси булиб хизмат килади хамда шу табиат ресурсларидан фойдаланишни ривожлантиришни асосидир.


Б И О С Ф Е Р А


Ерда хаёт пайдо булгандан бошлаб узок тарихий даврлар давомида у ривожланиб келмокда. Ернинг тирик организмлар ва биоген чукинди тог жинслари таркалган кисмини рус олими акад. В.И. Вернадский “биосфера”

(грекча “биос” - хаёт ва “сфера” - кобик сузларидан олиб атаган) деб номлаган. Биосфера саёрамизни хаётий кобиги хисобланиб тирик мавжудодларнинг узаро чамбарчас алока муносабатларидан иборат мураккаб экотизимлар мажмуини ташкил этади.

Биосфера уз ичига атмосферани куйи кисми тропосферани (10-15 км ба

ландликкача фаол хаёт мавжуд булган, базан 20 км баландликдаги стра-тосфера катламини куйи кисмини, яъни тиним холидаги организмларнинг чанг докачалари, уруглари, споралари ва бошкалар учраши мум-кин булган кисмини) хамда сув кобиги - гидросферани тулигича ва ерни тош кобиги - литосферани - устки чукинди тог жинслари катламларини 11 км чукурликгача олади. Чунки асримиз давомида утказилган турли геологик, палеонтологик ва археологик тадкикотлар ерни ривожланиш даврида шу калинликдаги чукинди тог жинслари шаклланиши мумкинлиги ва бу кат-ламларда турли тирик мавжудотлар колдиклари топилиб шу чукурликгача хаёт мавжуд булганлиги исботланган.

Биосфера учун факат тирик моддаларнинг булиши характерли булиб колмай, балки у куйидаги хусусиятларга хам эгадир: маълум микдорда су-юк холдаги сувнинг булиши, биосферага жуда куп микдорда куёш нурлари окимининг ютилиши биосфера моддаларининг уч агрегат холатида булган чегарада, яъни каттик, суюк ва газсимон фазаларини уз ичига олади. Шунинг учун хам биосфера га узлуксиз холдаги моддалар ва энергия айланиши характерлидир. Бунда албатта тирик организмлар фаол ишти-рок этади. Ерда буладиган барча жараёнларнинг манбаи ва бошланиши куёш нури энергияси хисобланади. Ёруглик таъсирида буладиган яшил усимликлардаги фотосинтез жараёни натижасида органик модда туплана-ди ва хавога кислород етказиб берилади.

Энергиянинг айланиши моддаларнинг айланиши билан чамбарчас боглик булиб табиатда доимо икки хил: моддаларнинг кичик доирада (биологик) ва катта доирада (геологик) айланишлари мавжуд.

Акад. В.И. Вернадский таълимотига биноан “биосфера” - бу бир-бири билан чамбар-час богланган, доимо бири бирига таъсир курсатиб узаро муносабатда булган, хаво, сув, ер ва усимлик хамда хайвонот дунёсидан иборат булган яхлит бир тизимдир. Бу тизимни кайси бир таркибий кисмига таъсир курсатилса у таъсир албатта бутун яхлит биосферага таъ-сир этиши таъкидланади.

Биосферада доимий равишда узаро богланган ва бир-бирини мувофиклаштириб , уйгунлаштириб турадиган турли-туман хаётий ходиса ва жараёнлар узлуксиз равишда давом этади. Ерда куёш энергияси таъсирида утадиган биологик модда алмашинуви жараёни натижасида биологик моддалар (биопродукция) туплана боради. Буларнинг бир кисми вакт утиши билан тоаф, тошкумир, охактош ва бошка казилма бойликларга айланади. Ерда хаёт пайдо булгунга кадар факат абиотик омиллар таъсир курсатган булса, хаёт пайдо булиши билан биотик омил-лар таъсири кушилди.

3-нчи МАЪРУЗА

^ АТМОСФЕРА РЕСУРСЛАРИ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

Режа: Атмосфера ресурсларининг турлари;

Космиик ресурслар;

Иклим ресурслари;

Атмосфера ресурсларидан фойдаланиш ;


^ Атмосфера ресурсларига хаво, ёруглик, сув буглари, шамол, куёш радиа-цияси, минерал ва органик чанглар ва бошкалар киради.

Аслида атмосфера массаси 5 квадриллион 157 триллион тонна булиб, табиий холда у 13та газнинг аралашмасидан ташкил топган.

1.Атмосфера хавосининг харакати натижасида шамол вужудга келади ва турли тезликда харакат килиб жуда катта куч эгадир. Шамол энергияси-дан кенг фойдаланишга утилиши ёнилги казилма бойликларни тежашга каттаимконият тугдиради. Чунончи, шамол энергиясини потенциал имконияти 13*1012 кВт соатни ташкил этади, шундан 10-20 % амалда фой-даланилиши мумкин. Хозирги кунда Нидерландияда куввати 15-5000 кВт

келадиган шамол энергияси курилмалари ишлаб чикорилмокда.

Шамол энергетик ресурсларини ифодаловчи курсатгич - шамол тезлиги кубининг уртача кийматига пропорционал булган шамол окимининг со-лиштирма куввати хисобланади. Республиканинг текис худудларнинг ак-сарият кисмида у 50 Вт/м2 дан 150 Вт/м2 атрофида булади.

Тадкикотлар Узбекистон шароитида умуман олганда шамол энерге-тикасидан кенг микёсда фойдаланишнинг самарадорлиги баланд булмас-лигини курсатади. Аммо пйрим туманларнинг тупрок ва кам энергия талаб этадиган объектларида шамол энегиясидан фойдаланиш яхши самара берди. Жумладан, яйлов чорвачилигида сугориш ишларини ташкил этишда шамол энергияси кул келади. Оролбуйи ва Коракалпогис-тоннинг шимолий худудларида турли шамол энергетика курилмаларидан фойдаланиш мумкин, бу курилмалар шамолнинг баркарор тезликда эсиши натижасида йил буйи самарали ишлаши мумкин.

2.Куёш энергияси тугамайдиган “доимий” энергия ресурс хисобланиб ундан фойдаланиш натижасида табиат умуман ифлосланмайди. Ер юзасига тушаётган куёш энергиясининг куввати 20 миллард кВт ёки 1,2*1014 тонна шартли ёкилги эквивалентига тенг. Вахоланки, дунё буйича ёкилги ресурсларининг захираси 6*1012 тонна шартли ёкилги микдорига тенгдир.

Узбекистон худудида куёш энергиясидан хужалик максадларида кенг микёсда : иссик сув таъминоти, иситишда, мева ва сабзовот куритишда, гелио тузсизлантирувчи курилмалар, музлатгичлар ва бошккларда фойдаланиш мумкин. Узбекистон шимолида очик хаво бир йилда 2000 соатни, жанубда 3000 соатни ташкил этади. Бир кунда куёш 8-10 соат нур сочиб туради. Текисликларда куёш нури давомийлигининг таксимланиши кенгликка, тоголди ва тоглик худудларда куёш нурининг тушиши бундан ташкари уфкнинг тусилганлигига богликдир.

Узбекистоннинг текисликларида куёшнинг ялпи радиацияси йил давомида шимолда 4800 мДж/м2 дан жанубда 6500 мДж/м2 гача узгаради. Унинг узгариши мавсумий булиб, киш ойларида сурункали булутли кунлар булгани туфайли куёш нур сочиши имконият даражасида деярли икки баробар кам булади; шимолда куннинг ёруг кисми 8 соатни, жанубда 9,5 соатни ташкил этсада, булут туфайли куёшнинг куриниши 3-5 соатдан ошмайди. Ёзда куннинг узунлиги шимолда 16,5 соатни, жанубда 15 соатни ташкил этади. Бунда куёш нур сочиб турган вакт кунига 10 соатдан 13 соатгача давом этади.

Горизонтал текисликка тушадиган куёш радиациясининг ойлик йигиндиси микдори хам йил давомида кескин узгаради. Масалан, Тошкент атрофида у куйидагича таксимланади: январда - 175, апрелда - 540, июлда - 845 ва октябрда - 370 мДж/vм2. Ялпи радиациянинг кунлик микдори хам шундай узгаришда булади ва киш ойларида шимолда 6 мДж/м2 дан жанубда 8 мДж/м2 гача узгаради. Унинг микдори тегишли равишда апрель ойида 14 ва 20 мДж/м2 га, июль ойида 24 ва 28 мДж/м2 га тенг булади.

3. Атроф-мухитни тоза саклашда ва органик ёкилги ресурсларини тежашда водороддан ёнилги сифатида фойдаланиш мухим ахамиятга эгадир. Маълумки атмосфера хавоси таркибида жуда катта микдорда водород бо-рлигини хисобга олинса ундан фойдаланиш жуда катта экологик самарадорлик беради. Водород ёнилгисидан фойдаланишни афзаллиги: - унинг захираси амалда чекланмаган булиб, саноат микёсида ишлаб чикориш тобора ортиб бормокда; - у универсал энергоресурс хисобланиб ёнилги сифатида электр энергияси олишджа фойдаланилади, узок жойларга газ ва суюк хола ташиш мумкин, транспортда ишлатилиши мумкин; - водородни газ ёки суюк холатда узок вакт саклаш мумкин; - экологик тоза ёнилгидир.

4. Иклим - жойнинг географик кенглиги, унинг денгиз сатхидан баландлиги, океандан кандай масофада жойлашганлиги, рельефи, юза катламининг тури ва атмосфера циркуляциясининг узаро таъсирида вужудга келувчи об-хавонинг куп йиллик режимидир, яъни иклим - муайян жойнинг энг мухим физик-географик тавсифиир. Узбекистон улкан Евро-Осиё континентининг марказида жойлашган. Мамлакат худудининг бешдан турт кисми Урта Осиёнинг чул ва ярим чул кенгликларида ястанган булиб, жануби-шарк ва шарк томондан баланд тог тизмаларига бориб туташади.Шимолдан Жанубий Козогистон чуллари билан чегарадош булиб, чегара шимол-шарк ва шаркда Тяншан, жануби-шаркда эса Хисор-Олой тог тизмаларини кесиб утади. Жануб ва жануби-гарбда чегара Кизилкумни коракумдан ажратиб турган Амударё буйлаб, гарб томондан эса унча баланд булмаган Устюрт платосини кесиб утади.

Республика худудидаги мавжуд иклимнинг мухим омили-ер юзасига келаётган ва, айникса, ёз ойларида кучаядиган куёш радиациясидир. Кела-

ётган радиациянинг куп кисми тупрокнинг юза катламида ютилиб, унинг харорати баъзан 70оС га етади. Атмосфера умумий циркуляцияси харакати жараёнида муътадил кенгликлардан кириб келадиган хаво окимлари кизиб турган чуллардан утиб жуда тез исий бошлайди ва уларнинг нисбий намлиги камаяди.

Уч асосий омил - шиддатли куёш радиацияси, атмосфера циркуляцияси хусусияти ва тогли рельеф таъсирида Узбекистоннинг катта кисмида субтропик, кескин континенталь иклим мавжуд булиб, об-хаво ёз ойлари анча баркарор, киш ойлари эса узгарувчан кечади, хаво харорати катта мавсумий ва кунлик амплитудага эга.

Узбекистон худудини асосан уч иклим зонасига - чул ва курук дашт зонаси, тоголди зонаси ва тогли зоналарга булиш мумкин. Шу билан биргаликда бир зонадан иккинчи зонага утиш чегараси кескин булмай маълум жихатдан нисбийдир.

5. Хаво харорати - об-хаво ва иклим режимини ифодалайдиган асосий курсатгичлар (уртача йиллик, ойлик, кунлик харорат ва х.к.) билан тавсияланади.

6. Хаво намлиги - атмосферадаги сув буглари микдори жойнинг физик-географик шароитига, йилнинг фасли ва кунига, атмсофера циркуляциясига ва тупрок намлигига катаб кескин узгариб туради. Хавонинг буг билан туйинганлиги даражасини ифодаловчи курсатгич нисбий намлик булиб, у хавонинг маълум хажмида сув бугининг хакикий микдорининг шу хароратда булиши мумкин булган максимал микдорига булган нисбатини курсатади ва фоизда улчанади.

7. Атмосфера ёгинлари - минтакадаги барча дарёларни сув билан таъминлаб турадиган деярли ягона манба хисобланади ва маълум даражада табиий ландшафлар хамда кишлок хужалиги ишлаб чикориш характерини белгилайдиган жараёндир.Узбекистон худудларида ёгингарчиликнинг таксимланиши уларнинг географик жойлашуви, рельефи ва атмосфера циркуляцияси хусусиятларига богликдир, яъни ёгин микдорининг худудий кийматлари 80-250 мм (текисликларда), 180-500 мм

(тоголди худудларда) дан тогли худудларда 2000 мм дан ошади.


4-нчи МАЪРУЗА

^ ГИДРОСФЕРА РЕСУРСЛАРИ

Режа:Гидросфера ресурсларининг турлари;

Гидросферадаги сувни турлари ва захиралари.


Гидросферада табиатнинг хилм-хил (усимлик, хайвонот. Минерал ресурслар ва бошкалар) ресурслари таркалган булиб, шулардан энг асосийси - сув ресурсларидир.

Хозирча “Ерда сув кайердан пайдо булган?” савол очиклигича колмокда.

Табиатда сув ерни сайёра сифатида шакилланиш даврида содир булган физикавий ва химёвий (моддаларни массаси буйича саралаши ва узаро химёвий бирикиш) жараёнлари натижасида хосил булган. Бир неча миллиард йил илгари Ерда эркин холдаги (богланмаган) сувлар булмаган. Кейинчалик – 4 млрд. йил илгари – ернинг сув хобигининг хажми бор йуги 20 млн. км3 ташкил килган, яъни хозиргидан 7000 марта кам булган (Клиев, 1982). Сув кобигининг пайдо булиши ва шаклланиши жараёни узок муддат давом этган. У Ер мантиясини дегазацияси хисобига юз берган. Бу жараён хозирги даврда хам давом этмокда. Ерда сувни пайдо булишини таъминловчи манба мантияни сув хажми 20 млрд. км3 микдорда бахоланган. (Виноградов,1963) еки у гидросфера умумий хажмидан 15 марта катта. Баъзи бир тасаввурлар буйича мантияни дегазацияси хисобига гидросфера хажми йилига 1км3 га якин купаяркан. Олимлар тахминича бу жараёнлар деярли 5 млрд йил мукаддам асосан тугаган ва натижада сайёрамиздаги сув захиралари куйидаги микдорда хосил булган (1-жадвал).

^ Ернинг сув кобиги - гидросфера.

Ер сиртининг океанлар ва денгизлар сувлари билан копланган юзаси умумий ном билан Дунё океани деб аталади. У планетамизнинг сув кобиги булган гидросферанинг ажралмас ва асосий кисмидир. Гидросфера Дунё океанидан ташкари курукликдаги дарёлар, куллар, океанлар, денгизлар ва музликлардан, атмосферадаги сув бугидан, тупрокдаги намликдан, ва ер ости сувларидан ташкил топган. Дунё океани ер куррасини умумий майдонини (510 мон.кв.км.) 361 мон.кв.км.ни ёки 71%-ни эгаллаган, курукликлар юзаси эса 149 млн.кв.км.,ёки уни 29%-ни ташкил этилади. Курикликни барча ички сув хавзаларининг йигинди майдони унинг умумий майдонининг 3 фоизадан камрогини, музликлар эса тахминан 10 фоизини ташкил этади.

Ер гидросферасининг турли кисмларидаги сув хажми

1-жадвал



Гидросфера кисмлари

Сув хажми 103 км3

Умумий хажмга нисбатан % хисобида

Чучук сув-лар хажми-га нисб.% хисобида

Дуне окёани

1370323

93,93




Ер ости сувлари (чукур катламла-рини шур сувлари)

60000

4,12




Чучук ер ости сувлари (фаол янги-ланувчи зона)

4000

0,27

14,1

Музликлар

24000

1,65

84,6

Куллар

278

0,019

0,97

Тупрок намлиги

83

0,006

0,28

Атмосфера сув буглари

14

0,001

0,05

Дарёлар

1,2

0,0001

0,004

Ж А М И

1458699

99,9961

100,0


^ Сув баланси - бу табиатдаги сувларни айланма харакатини ва уни алохида исмларини микдорий ифодасидир. Ерни сув балансини умуман ва уни алохида катта кисмларини таърифлаш учун тенгламалар тизими кулланилади. Ернинг йиллик сув балансини тенгламалар тизими асосида микдорий курсатгичларини хисолаш натижалари куйидаги жадвалда келтирилган.
Ернинг йиллик сув баланси

2-жадвал

Сув балансини элементлари (майдон)







1

2

3

Курукликни этак кисми (116800 минг кв.км)

Ёгинлар

Дарё сув окими

Бугланиш


106000

44230*)

61770


910

380*)

530

Курукликни ёпик кисми (32100 минг кв.км)

Ёгинлар

Бугланиш


7500**)

7500


238**)

238

Дунё океани (361100 минг кв.км)

Ёгинлар

Дарё сув окими

Бугланиш


411600

44230*)

455830


1140

120

1260

Ер шари (510000 минг кв.км)

Ёгинлар

Бугланиш


525100

525100


1030

1030


*) - И.Зекцер ва бошк. (1984й), хисоблаган 2400 км3 микдордаги ер ости сувлари окими ва В.Котляков (1977й) хисоблаган 3000 км3 микдордаги кутб муз копламаларидан океанга окиб келаётган сув ва муз окимларини хисобга олган холда.

**) - Шу жумладан 830 км3 еки 26 мм каменликдаги дарё сув окими.

Жадвални биринчи кисмида дарёлари океанча куйиладиган Ерни этак кисмининг сув балансини натужавий микдорий кийматлари келтирилган; кейин дарёлари еник сув хавзалари Каспий, Орол денгизи ва бошкаларга куйиладиган. Курукликни ёпик кисмининг сувларини олмашиш маълумотлари келтирилган; курукликни ёпик кисми унинг этак кисмига нисбатан ёгинлар микдори буйича 3.5 баробар ва сув оким микдори буйича 14 баробар хам таъминланган. Курукликни бу кисмини 32 млн. кв. км майдонини деярлик ярмини мутлако дарёлари булмаса сахролар эгаллаган.

Дунё океанига сувни окиб килиши атмосфера ёгинларидан ташкари курук-ликнинг этак кисмидан окиб келаётган даре сув окимлари билан богликдир, унинг юзасидан бугланиш 1260 мм ни ташкил килиб уни йиллик хажми 455.2 минг км3 га тенгдир. Бутун Ер шари учун сув окимининг ягона манбаси атмосфера ёгинлари булиб ва унинг сарфланиши - бугланиш булиб, уларнинг микдори 1030 мм ек 525.1 минг км3 дир. Табиатдаги сувни айланма харакати жараёнидаги сувларни янгланиш фаолиги (А) гидросферани бир кисмини сув хажмини (W) сувни айланма харакати жараёнида шаклланадиган унинг балансини кирим ёки чиким элементига () муносабати буйича аникланади, яъни: А= W/ , хамда (W) хажмдаги сувни тулик янгиланиши учун зарур булган йиллар сони билан белгиланади.

Сув янгиланишининг фаоллиги жадвал

3-жадвал

Гидросферанинг кисми

Хажми (йириклаштириган) минг.км3

Баланс элементи минг км3/йил

Янгиланиш фаоллиги, йил

Океан

1370000

452

3000

Ер ости сувлари

60000

12

5000*)

Шу жумладан фаол янгиланига зонаси


4000


12


300**)

Курукликни ер усти сувлари

280

40

7

Кутб музликлари

24000

3

8000

Дарёлар суви

1.2

40

0.03

Тупрок намлиги

80

80

1

Атмосферадаги сув буглари

14

525

0.027

^ Жами гидросфера

1454000

525

2800
  1   2   3   4   5   6   7   8   9



Похожие:

Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти (тикхмии) Экология ва сув ресурслари кафедраси. Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедраси. Экология фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
Ушбу маърузалар туплами тикхмии илмий-услубий кенгашида куриб чи-килган ва чоп этишга тавсия килинган
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти (тикхмии) Экология ва сув ресурслари кафедраси. Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти "Экология ва сув ресурслари" кафедраси. Сув ресурсларини бошкариш фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
...
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти (тикхмии) Экология ва сув ресурслари кафедраси. Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедрасисув сифатининг инженерлик химояси фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
Ушбу маърузалар туплами институт илмий-услубий кенгашининг мажлисида куриб чикилган ва чоп этишга рухсат берилган
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти (тикхмии) Экология ва сув ресурслари кафедраси. Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти «Экология ва Сув ресурсларини бошқариш»
Ушбу методик кўрсатма «Экология ва Атроф муҳит муҳофазаси» йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган бўлиб унда саноат...
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти (тикхмии) Экология ва сув ресурслари кафедраси. Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш iconЎзбекистон республикасида табиатни мућофаза ќилиш ва ундан оќилона фойдаланиш борасида ќуйидаги стратегик ишлар олиб борилмоќда: Аћолининг саломатлигини таъминлаш учун ќулай шароит яратиш биосферанинг мувозанатни саќлаш
Сувни мућофаза ќилиш, уни ифлосланишини олдини олиш, суѓоришнинг илѓор технологиясини яратиш, суѓориш системалари ва сувдан ќайта...
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти (тикхмии) Экология ва сув ресурслари кафедраси. Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш icon"сув ресурслари ва экология" кафедраси. "Сув таъминоти ва канализация тизимларини ишлатиш" фанидан маърузалар туплами. Тошкент-2001 Мундарижа
Пдкга караб корхонани локал тозалаш иншоотлари тавсия этилиши мумкин. Окова сувлар айланма техникавий сув таъминоти системаларда...
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти (тикхмии) Экология ва сув ресурслари кафедраси. Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Ушбу методик қўлланма институт Илмий – услубий кенгашининг 13 инюь 2007 йилда бўлиб ўтган 8 – сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп...
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти (тикхмии) Экология ва сув ресурслари кафедраси. Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Ушбу методик қўлланма институт Илмий – услубий кенгашининг 13 инюь 2007 йилда бўлиб ўтган 8 – сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп...
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти (тикхмии) Экология ва сув ресурслари кафедраси. Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш iconҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
«Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти» ва «Ахборот технологиялари» кафедралари
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти (тикхмии) Экология ва сув ресурслари кафедраси. Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш iconЗахарли кимёвий моддалар гигиенаси. Р е ж а
Кишлок хужалигининг моддий-техника базаси хар томонлама ривожлантириш,усимликларни химоя килувчи кимёвий,биологик, воситалар,минерал...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации