Документы



Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти \"Экология ва сув ресурслари\" кафедраси. Сув ресурсларини бошкариш фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й icon

Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти "Экология ва сув ресурслари" кафедраси. Сув ресурсларини бошкариш фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й

НазваниеУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти "Экология ва сув ресурслари" кафедраси. Сув ресурсларини бошкариш фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
страница4/7
Дата17.05.2013
Размер1.48 Mb.
ТипДокументы
скачать
1   2   3   4   5   6   7
Дарё хавзасини автоматлаштирилган тартибда бошкариш (ХАТБ) зарурияти , асоси ва воситалари

Хавзани СРМФ ва МКда автоматлаштирилган бошкариш тизимини (АБТ) тадбик килиш зарурияти;

СРМФ ва МКда ХАБТни тадбик килиш асоси, воситалари ва боскичлари.


^ Сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш ва уни мухофаза килишда бошкаришнинг автоматик тизимини жорий килиш.

Орол денгиз хавзаси каби арид иклимли минтакалар СХМСси ута мураккаб унинг катнашчилари куп сонли ва сув манбалари сифат ва микдор тартибига хусусий талаблар куйювчидир. Сув ресурсларини чекланганлиги, истеъмолчилараро тула таксимланиб булганлиги, бу мураккаб тизимни бошкаришни яна хам мушкуллаштиради. Энди бу тизимни хар нарсага кодир одам уз кули ва идроки билан бехато бошкаришни амалга ошираолмайди ва замонавий автоматик бошкариш тизимини- АБТни жорий килишдан бошка иложи колмайди. Бу масала мутахассислар фикрини купдан бери узига жалб килиб келишига карамай АБТ тадбик килинган дарё хавзаси хали мавжуд эмас. Тугри, асримизнинг 70-80 йилларида Зарафшон дарёси сув ресурларини бошкаришни АБТ ёрдамида ташкил килишга уринилди, аммо нихоясига етмади. Бунинг асосий сабаби зарур автаматлаштириш ва улчагичларни йуклиги, хужаликлар ва айникса уларни рахбар мутахассисларини билим даражаси пастлигида булди. Шунга карамай уша йилларда бутун дунё макёсида сув ресурсларини АБТни жорий килиш буйича катор лойихалар тузила бошланди. Жумладан, АКШ ва собик СССРси тегишли ташкилотлари орасида тузилган шартномага асосан Сирдарё, Днепр ва Колорадо дарё хавзалари СРни АБТ лойихалари тузилди, аммо амалга ошмай колди. Унинг сабаби АБТнинг ута мураккаблиги, техник-воситаларни етишмаслиги ва колавареса СССРни парчаланиб кетишида булди. Аммо утказилган илмий тадкикотлар, лойиха кидирув ишлари бу тадбирни ута зарурлилиги ва хозирчалик унинг мукобили йуклигини курсатди. Шу билан бирга хавза сув ресурсларини бошкаришнинг АБТ усули масофадан туриб симли алока богланиш воситаларини радио алока тизими билан тула алмаштириш зарурлигини курсатди ва келгусида АБТ Сирдарё ва Амударё каби ювзалар СРини бошкаришнинг ягона усули эканлигини асослади. Умуман олганда Сирдарё хавзаси мисолида АБТни жорий килиш 3 боскичда амалга ошириш максадга мувофикдир:

  1. Хавза сув ресурсларини хисобга олиш, башоратлаш, алохида мустакил давлатларнинг сувга булган талабидан келиб чиккан холда мавжуд СРини таксимлаш ва бу таксимотни кондирилишини назорат килиш жараёнларини АБТсини яратиш;

  2. Вилоятлар, туманлар ва хужаликларгача булган сув хужалиги мажмуаси катнашчиларининг сувга булган талабларини урганиш уни таксимлаш ва истеъмолни кондирилишини назорат килишни АБТ сини тузиш;

Хар бир хужалик – сув истеъмолчиси талабларини хисобга олиш, уни кондириш, ва сувдан фойдаланиш режасини амалга оширишни назорат килиш жараёнларни АБТга утказиш.

Келажак хавза сув ресурсларини АБТ тарафида. Хар бир сув истемолчиси ушбу тизим таркибида булиши керак ва факат шу йул билан сувдан фойдаланишда ва уни мухофаза килишда тартиб урнатилиши мумкин.

Юкорида кайд этилганидек собик СССРни ва республика сув конунчилигини асослари сув хужалигини хавзавий принципда бошкаришни урнатган.

Бу принципга кура бошкаришни асосиц структур элементи булиб сув ресурсларидан халк хужалигининг турли тармокларини хартомонлама фойдаланишни таъминловчи даре хавзасини сув хужалик мажмуаси (СХМ) хисобланади. Хавзани СХМни барча иншоатлар комплексини бошкариш уларни таркоклиги, ташки узаро богликликни стохастликлиги, табиат билан узаро таъсирини акс этдируви билан мураккаблашали. Шу сабабли хавзани сув хужалик мажмуасини автоматик тизимда бошкариш зарурияти тугилади. Уни даре хавзасини худудида бошкариш максадида сув окимни (стокни) шаклланиши, бошка жойларга узатиш ва тартибга солиш объектларини, сув истемол килиш ва сувдан фойдаланиш объектларини, окова сув чикориш объектларини ва бошкариш тизимларини жойлаштиришни йигиндиси сифатида тасавву килиш мумкин.

Хавзани СХМни бошкариш уни катнашувчиларини талабларига мувофик максимал даражада халк хужалиги самарасини олиш учун атроф-мухитни ва сув объектларини мухофаза килишни хисобга олиб сув ресурсларини оптимал таксимлашни таъминлашдир.

СХМни автоматлаштирилган тизимда бошкариш – ахборотларни шаклланишини ва ишлаб чикоришни автоматлаштириш воситаларини ва иктисодий-математик усулларини куллаш билан сув ресурсларини оптимал таксимлашдек асосий вазифани доимий хал килишни тизимини ташкил килади.

АБТ иерархик тартиблар синфига таалукли булиб уч савияда ташкил-лаштирилади. Биринчи савия – СХМини сув режимини белгиловчи асосий сув хужалик объектларини ишлашини бошкариш (йирик сув омборлари, сув олиш ва сув чикариш иншоотлари, йирик саноат марказлари, сугориш тизимларини бош иншоотлари, дарёни кема катнайдиган кисми, дарё узанини балик урчитиш хужаликлари ) ни уз ичига олади.

Иккинчи савия – Бош сув олиш тугунларидан, магистрал каналлардан, саноат марказларини сув билан таъминлаш ва сув чикариш иншоотларини иш режимини бошкаришни уз ичига олади.

Учинчи савия - Хужаликлараро ва хужалик ичкарисидаги сугориш шохобчаларини, насос станцияларини ва бошкаларни иш режимини бошкаришни уз ичига олади.

АБТни иерархик тартиблар синфи коидаларига биноан СХМни ишини бошкариш юкорида таърифланган уч савиядаги иншоатларни ишини катъий тартибда ташкиллаштирилади ва амалга оширилади.

ХАБТнинг асосий вазифалари: сув ресурсларининг микдори хакидаги, гидрологик ва гидрогеологик режимларни таърифлари хакидаги маълумотларни олиш, сувнинг сифати ва ресурсларига куйиладиган талаблар хакидаги махлумотни олиш ва тахлил килиш, сув ресурсларидан хакикий фойдаланиш хакидаги маълумотларни олиш, СХМ ишини режалаштириш; СХМ ишини бошкариш, авариялик вазиятларни назорат, хисобга олиш ва тахлил килиш; олдини олиш ва бартараф килиш; маъмурий-хужалик фаолиятини ва техник хизмат курсатишни бошкаришдир.

Сув ресурсларининг микдори, гидрологик ва гидрогеологик режимлар таъри-фи, сувнинг сифати хакидаги маълумотлар ХАБТга УзГИДРОМЕТ, ТАБИАТНИ МУХОФАЗА КИЛИШ ва ГЕОЛОГИЯ КУМИТАЛАРИ, КИШЛОК ва СУВ ХУЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИДАН, СОГЛИКНИ САКЛАШ ВАЗИРЛИГИДАН, ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИЛИГИДАН ва бошка ташкилотлардан келиб тушади.

Сув истемолчиларини ва сувдан фойдаланувчиларини сув ресурсларига булган талаблари хакидаги маълумотлар УзРни МАКРО ИКТИСОДИЕТ ва СТАТИСТИКА, соха вазирликларидан ва алохида саноат корхоналаридан келиб тушади. Маълумот меъерли хужжатлар, сув истемолчилар ва сувдан фой-даланувчиларни буюртмалари асосида кварталларга, ойларга ва ункунликларга булиб шаклланади.

СХМ режимини режалаштириш истикболли (перспектив), узок муддатли ва оператив режалаштиришларга булинади.

Истикболли (перспектив) режалаштириш 5-20 йиллик даврга тузилади ва хавзани СХМни ривожланишини режалаштиришга багишланади. Уни асосий максади – сув омборларини сувини тартибга солиш, хажмини оширишни, хажмларини ва навбатини аниклаш, сугориш тизимини кайта куриш, янги кишлок хужалик ерларини узлаштиришни, энергетик кувватини оширишни, рекреацияни ривожлантиришни ва х.к. ларни хал килишдир.

Узок муддатли режалаштириш СХМни урнатилган асосий объектлари учун (истикболли режалаштиришда белгиланган) амалга оширилади. Асосий максади – СХМ сув микдорини эхтимолий характерини ва сув истемолни хисобга олган холда оптимал ишлаш режасини танлашдир. Узок муддатли режалаштиришни асосий функциялари: СХМ катнашувчиларининг сувни микдорига ва сифатига; сув микдорини ва сувга булган талабни мослиги вариантларини режалаштириш даврида эхтимолий узгаришини тахлил килиш, СХМни окилона иш режимини харбир мослаш варианти учун аниклаш, хисоблаш вариантлари асосида СХМни оптимал ишлаш режасини танлаш.

Оператив режалаштириш СХМни урнатилган (берилган) элементлари таркиби учун тузилади. Оператив режалаштириш даври сув тошкини тулкинини шаклланиш даврига мос келиши мумкинлиги учун, шу тулкинларни трансформация килиш билин боглик жараенларни хисобга олиниши зарурдир.Оператив режалаштиришни асосий максади – СХМни ишини оператив режасини тузишдирю. Оператив режалаштиришни асосий функциялари – окиб келаетган хакикий сув микдори, сув истемол килиш, гидрологик ва гидрогеологик режимлар характеристикалари хакида маълумот олиш ва тахлил килиш; ойлар ва йил учун гидрологик ва гидрогеологик башоратларини (прогнозларини) олиш ва тахлил килиш; белгиланган створларда гидрологик ва гидрогеологик режимларни характеристикасини СХМни аниклаштирилган режасини хисобга олган холда аниклаш; СХМни узок муддатли режалаштиришда танланган ишлаш режимини сув хавзасидаги хакикий шароитни хисобга олган холда аниклаштиришдир


^ Хавзани автоматлаштирилган бошкариш тизимини (ХАБТ) иктисодий самарадорлиги

ХАБТни асосий самарадорлик турлари куйида гилар: - сув хужалик тизимида сувни бехуда сарфини камайтириш, яъни сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

  • Республикада ва сохада СХМ катнашувчилари уртасида оптимал сув так-симлашни амалга ошириш;

  • Сувни мухофаза килиш ва эрозияга карши комплекс тадбирларни амалга ошириш имкониятини яратилиши;

  • ЭХМни, автоматлаштириш ва телемеханизациялаш воситаларидан фойда-ланиш хисобига маълумотларни йигиш, узатиш ва ишлов бериш учун мехнат сарфла-рини иктисод килиш;

  • Корхона ва объектларни сув билан таъминланганлигини оширили-ши хисобига иктисод килинган сувдан фойдаланиш хисобига даромадни оширилиши еки ис-теъмолчиларга узатиладиган сувни хажмини кискартириш хисобига буладиган зара-рини камайтирилиши.

Халк хужалиги сохалари буйича иктисодий самарадорлик куйидагилар хисобига эришилади:

- кишлок хужалигида мелиоратив тармоклардан ташланаётган сувларни микдорини камайтиришни хамда уни ерларни мелиоратив холатига салбий таъсирини пасайтириш ва кишлок хужалик экинларини хосилдорлигини ошириш сугоришга сувни узатиш режимини оптимал ташкил килиш хисобига эришилади.

-коммунал-рузгор хужалиги ва саноатда манбадаги сувни ифлосланиш концентрациясини камайтириш хисобига сувни сифатини тайёрлаш учун сарфларни камайтириш асосида.

-гидроэнергетикада ГЭСлар каскадида максимум электроэнергия ишлаб чикориш критерияси буйича гидроэлектростанцияларини энергия ишлаб чикоришини купайтириш хамда иссиклик электростанцияларида минимум ёнилги сарфлаш киритерияси буйича ёнилги сарфлашни кискартириш хисобига эришилади.

-баликчилик хужалигини дарёдаги сувни сифатига ва сув чикориш режи-мига талабларини кондириш хисобига куп микдорда балик етиштириш асосида эришилади.


^ 5- Маъруза

Ер ости сув ресурсларини бошкариш

Режа: Ер ости сув ресурсларини бошкариш зарурияти;

Ер ости сув ресурсларини бошкариш йуллари.

Ер ости сув манбаъларини бошкариш масалалари нисбатан янги, аммо мухим ахамиятга эга. Халк хужалигини сув билан таъминлаш ва улардан мукаммал фойдаланиш нуктаи назаридан ернинг устки катламларида жойлашган сувлар кизикарлидир. Бу сувлар куп холда ер усти сувлари билан узвий боглангандир. Шунинг учун хам улар ягона сув ресурсларини ташкил килиш билан бирга бу сувлардан фойдаланиш оркали умумий сув ресурсларидан самарали фойдаланишга эришиш мумкин. Ер ости сувларини ер усти сувларидан курилаётган масалада фарки уларнинг окимини сизилиш жараёнидан иборатлиги учун бир канча ун, хатто 100 марта кичик булгани сабабли улар таркибини вакт буйлаб нисбатан тургунлигидадир. Шунинг учун хам хар кандай сув билан туйинган катлам табиий сув омбори хисобланади. Ундаги сув хажми унлаб куб.км. билан улчанади ва нисба

тан узгармас сифат ва микдор курсатгичларига эга булади. Табиий ер ости сув омборлари сув чикариш иншоати сифатида биринчи кавланган кудук ишга тушиши билан сунъий бошкариладиган сув омборига айланади. Бундай сув омборидан йилига унинг сув билан таминланиш даражасидан катъий назар уртача озукланиш микдорига тенг сув олиниши мумкин. Бунда кам сувли йилларда олинадиган сув, омборнинг табиий захиралари хисобига амалга оширилади.Зарур булган холарда сув омборлардаги захиралар ишлатилмаётган ер усти сувлари хисобига тулдирилиши мумкин. Ер ости сувларини бу йусинда бошкариш, ер ости сувларининг захираларини сунъий тулдириш деб юритилади.

Умуман ер ости сув омборлари ер усти сув омборларга ниебатан катор афзалликларга эга : улардаги сув физик бугланишга сарфланмайди, фойдали ерлар сув остида колмайди ва уни зах босмайди.

Биринчи кудук ишга тушгандан бошлаб фойда келтиради (капитал курилишнинг буткул тугалланиши шарт булмайди. Ер ости сувларидан фойдаланишнинг яна бир ахамияти шундаки, унинг хисобига ер ости сув чикариш иншоотларини майдон узра (компактнийлиги) жипс холда жойлаштиришни ва унинг хисобига хар бир майдон бирлигидан купрок сув олиш имконтиятини яратади ва мавжуд кудуклардан олинадиган сув микдорини 30 фойизга купайтириш имконтиятини берди ва х.к.

4. Манбадаги сув сифатини бошкариш (яхшилаш) муаммолари айникса арид иклимли минтакалар учун ута мухимдир.Маълумингиздирким кимёвий тоза сув (Н2О)-дан иборат. Табиатда бундай сув булмай, у кандайдир кимёвий эритма шаклида учрайди. Унинг кимёвий таркиби сувнинг атмосфера хавоси сув окими хосил булувчи майдон, дарё узани, ер ости сувини сигиндирувчи сувли катлам тузувчи тог жинслари билан узаро таъсири ва табиий сувларга саноат кишлок ва коммунал хужалиги хамда бошка максадлар учун сувдан фойдаланиш жараёнида пайдо булувчи окова сувларни кушилиши натижасида хосил булади. Хар бир сув истеъмолчиси эса унинг сифатига узига хос талабалар куяди. Жумладан, ахолини сув билан таъминлаш учун Халкаро Согликни Саклаш Ташкилотининг "ичимлик суви" сифатини белгиловчи меёрий курсатгичларга сугорма дехкончилик учун муаян тупрок шароитида у ёки бу усимлик хаётига безарар булган сув; буг козонлари учун у ясалган метал билан кимёвий реакцияга кирмайдиган ва чукинди хосил килмайдиган; баликчилик ва чорвачилик учун уларга безарар ва х.к. сувлар ишлатилади. Аксарият табиатда бу максадлар учун тугридан тугри ишлатилиши мумкин булган сув учрамай уни сифатини бошкариш йули билан махсус тайёрланилади. Бу масалани еритиш "табиий ва окова сувлар сифатини яхшилаш" номли укув фанининг вазифасига киради ва унда сувларни у ёки бу максадда фойдаланиш учун тайёрлаш ва тозалаш масалалари ёритилади.

Бундан ташкари шур сувларни тузсизлантириш, яъний бошкариш муаммоси хам мавжуд.

Бунинг учун турли усул ва технологиялар яратилган. Улардан асосийлари:

  • Сувни музлатиш йули билан тузсизлантириш, бунинг учун махсус музлатгичлар яратилган. Бу усул оила эхтиёжларини чучук сувга булган талабини кондиришда ишлатилади;

-Сувларни буглантириш ва сунг суюлтириш ( конденсация). Бу усул купинча катта-катта иссклик электростанциярида йул-йулакай хосил булувчи иссикликдан фойдаланиш усули билан амалга оширилади. Бу усулдан фойдаланиш Якин Шарк мамлакатларида кенг таркалган. Шевченко ва Туркманбоши шахарларида хал мавжуд.

Умуман бугланиш-суюлтириш усулида сувни тузсизлантириш катта шахарлар ва саноат марказлари учун мансуб. Бунда тозаланидиган сувнинг бугланиш даражасига махсус талаб йук. Тузсизлантириш жараёнида дистилланган сув олинади уни ичишга тайёрлаш учун керакли микдорда турлича шурланган табиий сув аралаштирилади. Бу усулда сувларни тузсизлантириш максадида магистрал газ куврлари компрессор курилмаларида хосил булидиган кушимча иссикликдан хам фойдаланиш мумкин.

Атом электростанциялари негизида бу усулни куллаш сувни радиоактив ифлосланиш хавфини тугдиради:

  • Электродиализ йули билан сувни тузсизлантириш, энг куп таркалган усул. Жараён асосига шур сувни электродлар орасига урнатилган махсус полимер мембраналардан сизилиши даврида ундаги айрим катион ва анионларни ушланиб колиш хусусияти ётади. Бундай курилмаларнинг сувни тузсизлантириш куввати бирламчи сувнинг шурланиш даражасидан боглик: сув канча паст даражада шурланган булса, вакт бирлиги ичида шунча куп сув тузсизлантирилади. Шунинг учун хам бу усулда шуррок ер ости сув манбаларидан фойдаланилади ва кишлоклар, фермалар ва шунга ухшиш корхоналар ичимлик суви муаммолари ечилди. Тузсизлантириш даражаси сувнинг таркибига хам боглик. Магний катионли сувни бу усул учун нокулай эканлиги аникаланган;

  • Электроосмос ва гиппер филтирация усулларида сувни тузсизлантириш буйича хам таклифлар мавжуд. Аммо улардан кенг микёсда фойдаланилмайди, тажрибалар синовлар давом эттирилмокда.

Шундай килиб, шур сувларни тузсизлантириш усул ва технологиялари асосан ичимлик сув муаммосини хал килишга йуналтирилган. Орол денгизи хавзаси каби минтакаларда хосил булувчи сугорма дехкончилик шур окова сувларини тузсизлантириш муоммоси деярли урганилмаган. Юкорида келтирилган усул ва технологияларни бу максадда куллаш киммат булиб, иктисод жихатидан узини окламайди. Чунки тузсизлантирилган хар бир куб м. суви деярли бир Америка долларига тушади. Сугорма дехкончилик учун сувни тузсизлантириш усулини кидириш бутунлай бошка томоилларга асосланган булиши керак. Маълумки сугариш учун хамма тузлар зарарли эмас. Бунинг учун шурланган сув таркибидан асосан ош тузи ва кисман гипс бирикмалари ажратиб олиниши кифоя. Бунинг учун сувдан факат шу тузларни ажратиб оладиган усул ва технология керак.


^ 6- Маъруза

Атмосфера сув ресурсларини бошкариш

Режа: Атмосфера сув ресурсларини бошкариш зарурияти;

Атмосфера сув ресурсларини бошкариш йуллари.

Сув ресусларини бошкариш муаммоси шу жумладан айникса ат-мосферадаги сув ресурсларини бошкариш муаммоси купдан бери олимларни кизиктирган. Чунки Орол денгизи хавзаси учун, масалан, сув ресурсларини чеклангани ва ёгинни йил давомида нотекис ёгиши сабабли суний равишда ёгин микдори ва тартибини узгартиш муаммоси тугилади. Хакикатда хам атмосферада (унинг турли катламларида) доимий нисбатан катта микдорда сув захиралари мавжуд. Масалан Урал, Кавказ, Тянь-Шань, Памир, Гималай тог тизимлари билан уралган Орол денгизи ховзасига гарбдан йилига хаво окимлари билан 2500 куб км га якин намлик келади. Бу намлик асосан Атлантик Океан ва Урта ёр денгизи устида хосил булади.Ички сув манбаълардан бугланадиган сувнинг микдори 370 куб км ни ташкил килади. Бу умумий намлик хисобига хавзада уртача йилига 120 куб км сув окими билан шаркка томон йуналади. Демак хохлаган вактида атмосферанинг маълум кисмида намлик билан туйилган катлам хисобига сунъий ёмгир хосил килиш мумкинми деган совол тугилади.

Илмий тадкикотлар натижалари шуни курсатадики агар вертикал метерологик ра-кеталар билан учириладиган метерологик зондлар ёрдамида бундай катламлар аникланиб, самалётлар ёрдимида бу катламга сунъий сувни куюклаштирувчи ку-кунсимон моддалар киритилса сунъий ёмгир хосил булиши мумкин. Кукунсимон модда сифатида йодли кумишдан фойдаланиш юкори самара беради. Бундай модда сифатида полимер кукунларидан хам фойдаланиш мумкин.Бундай тажрибалар АКШнинг гарбий штатларида, Чирчик вохасида утказилган ва ижобий натижалар-га эришилган. Ёмигир микдори 20 фоизгача оширилган. Аммо бу усулнинг келажа-ги буюк эканлиги хам аникланган. Чунки ер шарининг сув баланси доимий, жумла-дан Орол денгизи хавзаси устидан ёмгир хосил килмай хаво окими билан шаркга йуналган намлик Козогистон, Олтой улкаси, Хитой ва Манголияни нам билан таъ-минлайди. Агар бу нам Орол денгизи ховзасида сунъий ёмгирга айлантирилса номлари аталган минтакалар бу намликни яна хам куп микдорда ололмайди Таж-рибалар шуни курсатдики гарбий майдонларда ёмгир микдорини сунъий равишда 20 фойизга купайтириш шаркда емгир микдорини 30 фойизга камайтириб кургок-чилик сабабчиси булган. Бундан ташкари ёмгир микдори сунъий купайтирилган тог ва тог багри минтакаларида тог кучиш ва силкиниш жараёнлари кучайган ва х.к. Шундай килиб, сунъий ёмгир хосил килиш техгологияси яратилган булсада, уни кенг микёсда амалга ошириш, умумий сув ресурсларини купайтирмай котар муаммолар юзага келтиради. Эслатиб утамиз, сунъий ймгир хосил килиш каби ёмгир ва дул ёгиш хавфини бартараф килиш усуллари хам ишлаб чикилган. Бунда портлаш тулкинлари ва самолётлар ёрдамида кучли шамол хосил килиб булутлар-ни таркатиб юбориш усулидан фойдаланилади. Россиянинг Чебоксари шахридаги харбий завод ?буканс учун махсус ракеталар хам ишлаб чикади. Орол денгизи хов-засининг сув муоммоларини хал килишда яна бир масала купчилик эътибарини жалб килиб келмокда. У хам булса тог музликлари хисобига дарё окимларини ку-пайтириш масаласи-дир.Малумки Тянь-Шань, Памир ва Олий тог тизмаларида юзлаб музликлар жойлашган. Улардаги ута чучук сув захиралари минглаб куб км билан улчанади. Бу музликларнинг эришини жадаллаштириш йули билан дарё сув окимларини купайтириш мумкин эмасми деган совол тугилади. Тадкикотлар шуни курсатдики агар самалёт ва верталетлар ёрдамида бу музликлар юзаси кандайдир кора рангли чанг (мисол учун ховзада кенг таркалган кундир кумир кукуни) билан копланса куёш нури таъсирида музликларни эриши кескин жадаллашиб дарё оким-лари купаяр экан. Аммо бу музликлар дарё окимларини табиий тартибга солувчи сув манбалари булиб уларни эриш ва сув йигиш табиий тартибини узгартириш даре окими ва у билан узвий богланган гидромеларатив тизим иш тартибига ке-йинги йилларда катта салбий таъсир курсаттиши мукаррар. Шунинг учун хам бу тадбириш амалга ошириш хечкандай самара бермайди. Худди шундай муаммо тог кулларидаги сув захираларидан фойдаланишга хам таъалликлидир. Шундай килиб атмасфера билан боглик сув захираларини сунъий бошкариш йули билан умумий сув ресурсларини амалий нуктаий назардан купайти риш мумкин эмас. Аммо сунъ-ий ёмгир хосил килиш хисобига айрим хусусий муоммоладан хал килишда фойда-ланиш мумкин. Окумладан бундай емгир хисобига Орол денгизининг куриган тубидан кутарилаётган захарли чанг – тузонлар ва чуллардаги кум кучкинлар бартараф килиниши мумкин. Бунинг учун сунъий ёмгир ёгдириш тартиби Шаркий минтакалпрни намланиш тартиби билан келиштирилган булиши керак.


^ 7 – Маъруза

Сув ресурсларини бошкаришни атроф табиий мухитга

таъсирлари ва окибатлари

Турли сув хужалик тадбирларини экологик мухитга

салбий таъсирларини башоратлаш

Режа: Сув хужалик тадбирларининг турлари;

Сув таъминотини амалга ошириш тадбирлари;

Ерларни мелиорациялаш тадбирлари;

Сув хужалик тадбирларини амалга ошириш билан боглик ишларнинг ва иншоотларнинг турлари.

Урта Осиё ва Узбекистон худудида амалга оширилган ёки амалга оширили-ши лойихаланган сув ва кишлок хужалик тадбирлари куйидагилардан иборат эканлигини кайд этиш мумкин.

А. Сув хужалик тадбирлари икки гурухга булиниб, улардан 1-нчи гурухи халк ху-жалаги тармокларини сув таъминотини амалга ошириш тадбирларидан ва 2-нчи гурухи ерларни мелиорациялаш тадбирларидан иборатдир.

1.Халк хужалиги тармокларини сув таъминоти тадбирлари:

  • Шахар ахолисини ичимлик-хужалик сув таъминоти;

  • Кишлок ахолисини ичимлик-хужалик сув таъминоти;

  • Саноат корхоналарини техник сув таъминоти;

  • Иссиклик электростанцияларини сув таъминоти;

  • Чорвачилик мажмуаларини ва фермаларин сув таъминоти;

  • Рудник, шахта ва карьерларни сув таъминоти;

  • Рудник, шахта ва карьерлардан сув чикариш тадбири;

  • Сунъий баликчилик хужаликларини сув таъминоти;

  • Нефт конларини сув билан таъминлаш тадбири;

  • Сугорма дехкончиликни сув билан таъминлаш;

  • Шуррокрок ва шур сувларни чучуклаштириш тадбири;

  • Ер ости сувларини сунъий таъминлаш тадбири;

  • Мухофаза сув хужалик иншоотларни барпо килиш тадбири.

Юкоридаги тадбирларни хаётга тадбик килиш билан боглик бажариладиган иш-лар ва иншоотлар турлари:

  • Тугон курилиши ва сув омборини барпо килиш;

  • Манбадан сув олиш иншоотларини куриш;

  • Насос станцияларини куриш;

  • Бург кудукларини куриш;

  • Атмосфера ёгин сувларини туплагичларини куриш;

  • Булокларни жихозлаш%

  • Сувга ишлов бериш станциясини куриш;

  • Истеъмолчига сув узатиш станциясини куриш

  • Водопровод сувини таксимлаш тармогини куриш;

  • Сувни ер остига шимилтириш иншоотларини куриш;

  • Истеъмолга тайёрланган сувларни сакла резервуарларини куриш;

  • Яйловларда сув ичиш пунктларини куриш ва жихозлаш;

  • Канализация тармогини куриш;

  • Окова сувларни туплагичларини куриш;

  • Сув тиндиргичларни куриш;

  • Окова сувларни тозалаш иншоотлари мажмуасини куриш;

  • Йуллар, куприкар,омборларлар ва бошка ёрдамчи иншоотларни куриш;

  • Телфон, телеграф, ЭУТ ва бошка коммуникацияларни куриш ва жихозлаш;

  • Купилиш участкаларида ва булажак сув омбори ложасида тозалаш, дарахт

  • ва буталарни киркиш ва бошка ишларни бажариш;

  • Табиатни мухофаза килиш тадбирларини амалга ошириш.

2. Ерларни мелиорациялаш тадбирлари:

  • Эгатлар буйлаб ер усти сугориш;

  • Ёпик ер ости кувирлари ёрдамида сугориш;

  • Ёмгирлатиб сугориш;

  • Чеклар (пол усулида) сугориш;

  • Ер ости суви билан сугориш;

  • Томчилатиб сугориш;

  • Ёпик тизимда, яъни сувдан кайта фойдаланиш асосида сугориш;

  • Комплекс тизимда сугориш;

  • Сугориладиган ерларни мелиоратив холатини яхшилаш;

  • Окова сувлар билан сугориш.

Юкоридаги тадбирларни хаётга тадбик килиш билан боглик бажариладиган иш-лар ва иншоотлар турлари:

  • Тугон курилиши ва сув омборини барпо килиш;

  • Магистрал каналларни куриш;

  • Хужаликлараро каналларни куриш;

  • Хужалик ичкарисидаги каналларни куриш;

  • Нов (т/б лоток) сугориш тармогини барпо килиш;

  • Ер ости босимли кувурлар тармогини барпо килиш;

  • Ёпик горизонтал зовурларни барпо килиш;

  • Очик горизонтал зовурларни барпо килиш;

  • Коллекторлар тармогини барпо килиш;

  • Сугориш тармогида иншоотлар куриш;

  • Тик дренаж кудукларини куриш ва жихозлаш;

  • Аралаш (комбинированный) дренаж тармогини барпо килиш;

  • Сугориш техникасини урнатиш;

  • Ёмгирлатиш агрегатларини урнатиш;

  • Насос станциясини куриш;

  • Сугориладиган ерларни капитал текислаш;

  • Сугориладиган ерларни эксплуатацион текислаш;

  • Мавжуд сугориш хамда коллектор-зовур тармокларини кумиш ишлари;

  • Чорвачилик мажмуаларини ва фермаларини барпо килиш;

  • Окова сувларни туплагичларини куриш;

  • Сув тиндиргичларни куриш;

  • Окова сувларни тозалаш иншоотларини куриш;

  • Булажак сув омборлари ложасини тозалаш, дарахтлар ва буталарни киркиш, унумдор тупрок катламини киркиб олиш ва ьошка тайёргарлик ишларини амалга ошириш;

  • Табиатни мухофаза килиш тадбирларини амалга ошириш.

  • Тугон курилиши ва сув омборини барпо килиш;

  • Манбадан сув олиш иншоотларини куриш;

  • Насос станцияларини куриш;

  • Бург кудукларини куриш;

  • Атмосфера ёгин сувларини туплагичларини куриш;

  • Булокларни жихозлаш%

  • Сувга ишлов бериш станциясини куриш;

  • Истеъмолчига сув узатиш станциясини куриш

  • Водопровод сувини таксимлаш тармогини куриш;

  • Сувни ер остига шимилтириш иншоотларини куриш;

  • Истеъмолга тайёрланган сувларни сакла резервуарларини куриш;

  • Яйловларда сув ичиш пунктларини куриш ва жихозлаш;

  • Канализация тармогини куриш;

  • Окова сувларни туплагичларини куриш;

  • Сув тиндиргичларни куриш;

  • Окова сувларни тозалаш иншоотлари мажмуасини куриш;

  • Йуллар, куприкар,омборларлар ва бошка ёрдамчи иншоотларни куриш;

  • Телфон, телеграф, ЭУТ ва бошка коммуникацияларни куриш ва жихозлаш;

  • Купилиш участкаларида ва булажак сув омбори ложасида тозалаш, дарахт ва буталарни киркиш ва бошка ишларни бажариш;

  • Табиатни мухофаза килиш тадбирларини амалга ошириш.

Юкорида сув таъминоти ва ерларни мелиорациялаш билан боглик тадбирларни хаётга тадбик килиш билан боглик ишларни амалга оширишда асосан тайёргар-чилик, тупрок, курилиш ва ободонлаштириш ишлари турли техника ва механи-зимлардан фойдаланиш асосида бажарилади. Бу уз навбатида атроф табиий му-хитга маълум даражада салбий таъсир курсатади.

1   2   3   4   5   6   7



Похожие:

Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти \"Экология ва сув ресурслари\" кафедраси. Сув ресурсларини бошкариш фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедраси. Экология фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
Ушбу маърузалар туплами тикхмии илмий-услубий кенгашида куриб чи-килган ва чоп этишга тавсия килинган
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти \"Экология ва сув ресурслари\" кафедраси. Сув ресурсларини бошкариш фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедрасисув сифатининг инженерлик химояси фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
Ушбу маърузалар туплами институт илмий-услубий кенгашининг мажлисида куриб чикилган ва чоп этишга рухсат берилган
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти \"Экология ва сув ресурслари\" кафедраси. Сув ресурсларини бошкариш фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти (тикхмии) Экология ва сув ресурслари кафедраси. Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш
Ушбу маърузалар туплами институт илмий-услубий кенгашининг мажлисида куриб чикилган ва чоп этишга рухсат берилган
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти \"Экология ва сув ресурслари\" кафедраси. Сув ресурсларини бошкариш фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти «Экология ва Сув ресурсларини бошқариш»
Ушбу методик кўрсатма «Экология ва Атроф муҳит муҳофазаси» йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган бўлиб унда саноат...
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти \"Экология ва сув ресурслари\" кафедраси. Сув ресурсларини бошкариш фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й icon"сув ресурслари ва экология" кафедраси. "Сув таъминоти ва канализация тизимларини ишлатиш" фанидан маърузалар туплами. Тошкент-2001 Мундарижа
Пдкга караб корхонани локал тозалаш иншоотлари тавсия этилиши мумкин. Окова сувлар айланма техникавий сув таъминоти системаларда...
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти \"Экология ва сув ресурслари\" кафедраси. Сув ресурсларини бошкариш фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Ушбу методик қўлланма институт Илмий – услубий кенгашининг 13 инюь 2007 йилда бўлиб ўтган 8 – сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп...
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти \"Экология ва сув ресурслари\" кафедраси. Сув ресурсларини бошкариш фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Ушбу методик қўлланма институт Илмий – услубий кенгашининг 13 инюь 2007 йилда бўлиб ўтган 8 – сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп...
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти \"Экология ва сув ресурслари\" кафедраси. Сув ресурсларини бошкариш фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й iconҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
«Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти» ва «Ахборот технологиялари» кафедралари
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти \"Экология ва сув ресурслари\" кафедраси. Сув ресурсларини бошкариш фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й iconЎзбекистон Республикаси кема қатнайдиган сув йўлларидан фойдаланиш
Ушбу Қоидалар сув йўлларини кема қатнайдиган сув йўллари қаторига киритиш, кема қатнайдиган сув йўллари габаритларига, кемаларни,...
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти \"Экология ва сув ресурслари\" кафедраси. Сув ресурсларини бошкариш фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Фаннинг ўқув дастури Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ишлаб чиқилди
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации