Документы



Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти icon

Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти

НазваниеЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Дата17.05.2013
Размер186.85 Kb.
ТипДокументы
скачать


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИ


“Гидромелиорация” факультети

“Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси


Қишлоқ ва яйловлар сув таъминоти”

фанидан лаборатория ишларини ўтказиш

бўйича


МЕТОДИК ҚЎЛЛАНМА


Тошкент – 2007 й.

Ушбу методик қўлланма институт Илмий – услубий кенгашининг 13 инюь 2007 йилда бўлиб ўтган 8 – сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп этишга тавсия этилди.


Ушбу методик қўлланма ҚЯСТ, СХМ, СРУФ ва КПТ (СХМ) бакалавратура йўналишлари бўйича тахсил олаётган талабалар учун мўлжалланган бўлиб, мазкур йўналиш талабалари «Қишлоқ ва яйловлар сув таъминоти» фани бўйича назарий курсларни ўзлаштириш билан бир қаторда амалий машғулотлар ҳамда лаборатория машғулотлари билан ҳам шуғулланадилар. Мазкур фан турли йўналишларда асосан учинчи ҳамда тўртинчи босқич талабаларига ўқитилади.

Ушбу қўлланмада лаборатория ишларини бажариш учун керакли жихозлар ҳамда лаборатория ишини ўтказиш жараёни батафсил ёритилган. Шунингдек мазкур қўлланмада лаборатория ишларини ўтказиш бўйича моделларнинг схемалари ҳамда кўчма машғулотлар ўтказиладиган шахар сув тозалаш иншоотларининг умумий схемалари келтирилган.


Тузувчилар: Т.А. Ахмедова, катта ўқитувчиси

И.А. Эсанов. ассистент,

А.О.Хомидов. ассистент.

«Экология ва сув ресурсларини бошқариш» кафедраси


Тақризчилар: С. Маматов САНИИРИ илмий ишлар

бўйича директор муовуни . Назаралиев Д. “Гидрология ва гидрогеология”

кафедраси мудири, доцент


(С) Тошкент ирригация ва мелиорация институти 2007 йил.


^ 1 – Лаборатория иши


Уч халқали водопровод тармоғининг ишини моделда ўрганиш.

Ишни бажаришдан мақсад:

  1. Халқасимон тармоқда сув ҳаракатининг йўналишини аниқлаш;

  2. Бир томонлама сув таъминлаш схемасида тугун сув сарфининг босим исрофига боғлиқлигини аниқлаш;

  3. Тугундаги эркин босим миқдорини аниқлаш;

Керакли асбоблар:

  1. Уч халқали водопровод тармоғининг модели;

  2. Сундомер – 2 та;

  3. Ҳажми W=500 см3 бўлган ўлчов идиши – 2 та;

  4. Суюқлик томизувчи асбоб-пипетка;

  5. Рангли суюқлик;


1-тажриба. Сув оқимини йўналишини аниқлаш.


Сув тармоқга бир томондан, яъни босимли сув резервуаридан келади. Оқим йўналишини дастлаб битта тугунни очиб, сўнгра бир вақтнинг ўзида 2 та тугунни очиб аниқлаймиз. Оқим йўналишининг ҳаракати аниқ кўриниши учун сувга рангли суюқлик қўшилади. Талабалар рангли суюқлик ҳаракатига қараб сувнинг йўналишини белгилайдилар.




^ Расм – 1. Уч халқали водопровод тармоғини модели.


2-тажриба. Тугундан олинаётган сув сарфини аниқлаш.


Бунинг учун дастлаб битта тугунни очиб ўлчов идишига сув тўлдирамиз. Вақтни эса сундомер орқали белгилаймиз. Худди шу ишни иккита жўмрак очиқ бўлганда такрорлаб, идишнинг тўлиш вақтини секундомер орқали ўлчаб, натижаларни қуйидаги жадвалга ёзамиз:


1 – жадвал

Тугун рақами



Идиш ҳажми, W=500см3

1-кузатиш

2-кузатиш


Qўр, см3

Вақт, с

Сув сарфи, см3

Вақт, с

Сув сарфи, см3

































































^ 3-тажриба. Эркин босим миқдорини аниқлаш.

Дастлаб битта жўмракни очиб, сўнгра бир вақтнинг ўзида иккита тугундаги жўмракни очиб, ҳар бир тугундаги пъезометр асбобидаги кўрсатгичларни ёзиб оламиз. Бўлакдаги босим исрофи қуйидаги формула орқали аниқланади:


см

бу ерда: пъезометр1 – биринчи тугундаги пъезометр кўрсатгичи;

пъезометр2 –иккинчи тугундаги пъезометр кўрсатгичи;


^ Тугундаги эркин босим эса қуйидаги ифода орқали аниқланади:


см


Ҳисоб натижалари қуйидаги жадвалга ёзиб олинади.


^ Пъезометрик сатх ҳамда эркин босим ҳисоб жадвали

2 – жадвал

Тугунлар

Ер сатҳи

Бўлаклар

Пъезометр кўрсатгичи

^ Босим исрофи,

h см

Тугундаги эркин босим, см

Жўмрак



№ №

Жўмрак



№ №

Резервуар






















1






















2






















3






















4






















5






















6






















7






















8






















1






















Резервуар























Жадвалда аниқланган қийматлар асосида водопровод тармоғининг пъезометрик чизиқлари кўрсатилган бўйлама қирқими чизилади.
























































Тугунлар


Рез


1


2


3


4


5


6


7



8


1


рез

Масофа


































Ер сатхи



































Пьезом. чизик сатхи


































Эркин босим



































^ 2-расм. Водопровод тармоғини пьезометрик чизиқлари кўрсатилган бўйлама қирқими


2 – Лаборатория иши


Уч резервуарли сув ташиш қувурининг ишини моделда ўрганиш


Ишни бажаришдан мақсад:

Лаборатория шароитида талабалар сув ташиш қувурларидаги қаршилик, ундаги босимнинг йўқолишини моделдар кўриб ўлчаш орқали назарий билимларини мустахкамлайдилар.

Ушбу иш кафедра лабораториясида мавжуд бўлган уч резервуарли сув ташиш қувурининг моделида бажарилади.


Керакли асбоб-анжомлар:

    1. Ҳажми W=0,5 л бўлган ўлчов идиши - 2 та;

    2. Сундомер- 2 та;

    3. Натижаларни ёзиб бориш жадвали;


Моделда 3 та резервуар (А,В,С) ўрнатилган. ( 2 -расм).

А ва Е нуқталар оралиғи – биринчи (I) сув ташиш қувури;

В ва Е нуқталар оралиғи - иккинчи (II) сув ташиш қувури;

Е ва С нуқталар оралиғи- учинчи (III) сув ташиш қувури деб белгиланади.


Қувурлардаги кўтарилган ва пастлашган нуқталарга эркин босим миқдорини кўрсатувчи шишадан ясалган пъезометрлар ўрнатилган. Резервуарлар сув ташиш қувурлари орқали тўлдирилади.


  1. - тажриба

I,II,III. Сув қувурларидаги қаршиликни аниқлаш

Қаршиликни аниқлаш учун бутун тизимни В ва Е резервуарларидан сув ташиш қувури орқали оқиб тушгунига қадар А резервуар орқали сув билан тўлдирамиз.

А резервуаридаги сув сатҳи бир маромда ушлаб турилади. Шундан В резервуаридан келаётган қувурдаги №4 жўмракни беркитамиз. (II сув ташиш қувури беркитилади). Бу вақтда А резервуаридан берилаётган сув I ва III сув ташиш қувурлари бўлаклари орқали С резервуарига боради ва ундан чиқариб ташловчи қувурлари орқали оқиб тушади. Ўлчов идиши ва сундомер ёрдамида қувурдан тушаётган сув сарфини уч марта ўлчаймиз ва қийматларини жадвалга ёзамиз. Сув сарфининг қиймати қуйидагича аниқланади:


л/с

Шу билан бирга барча №1,2,3,4,5,6,7,8,9,10,11,12,13,14,15,16,17,18,19,20,21 нуқталаридаги ҳамда А ва Е резервуарларидаги сув сатҳларини ёзиб оламиз. А резервуар билан № 14–пъезометрдаги сув сатҳлари фарқи I– бўлакдаги босим исрофини беради. Бўлакдаги босим исрофини аниқлаш учун Лобачев Кросс формуласидан фойдаланамиз:


м

м

бу ерда: м

Сўнгра I– ва III– сув ташиш қувурларидаги qI ва qIII сув сарфларида босим исрофларини аниқлаймиз. Бунинг учун А резервуарни сув билан таъминловчи жўмракни бироз беркитамиз ва С ташлама қувурдан тушаётган сув миқдорини уч марта ўлчаймиз. Жўмракни бироз беркитамиз ва барча нуқталардаги пъезометр кўрсатгичларини ёзиб оламиз. III– сув ташиш қувуридаги босим исрофи №14– пъезометр ва С резервуаридаги сув сатҳи фарқига тенг.

II– сув ташиш қувуридаги босим исрофи- В резервуар ва №14–пъезометрдаги сув сатҳи орасидаги фарқга боғлиқ.

Ҳисоблар натижалари қуйидаги жадвалга ёзилади.

3 – жадвал

Бўлак-лар

Идиш ҳажми

Идишнинг тўлиш вақти, с.

Қувурдаги сув сарфи


Q2

№14 пъезометр кўрсатгичи

Резервуар-даги сув сатҳи

Бўлакда-ги босим исрофи

Қувур қаршилиги

1

0,5






















2

0,5






















3

0,5


























Расм – 3

3 – Лабаратория иши


^ Бўзсув сув олиш иншоотларининг ишини ўрганиш,

(ер усти сув манбааси).


Лабаратория иши 4 соатга мўлжалланган.


Ишни бажаришдан мақсад: Талабалар жойнинг ўзида сув олиш ва тозалаш иншоотларининг иши билан танишиши ва шу билан биргаликда маъруза дарсларидаги “Тозалаш станциясининг технологик схемаси” ва “Сувни тозалаш усуллари” мавзулари бўйича олган назарий билимларини мустахкамлайдилар.


Машғулотни ўтказиш услуби:


  1. Ўқитувчи ва корхона рахбари томонидан бириктирилган маъсул шахс талабаларга иншоотни ишлатиш ва ундан фойдаланиш, сувни олиш, кўтариб бериш, сувни тозалашни ўзига хос томонларини таништирадилар.

  2. Дарсда талаба томонидан шахсий топшириқ бажарилади, яъни сув таъминоти иншоотларининг умумий схемаси, ҳар бир иншоотнинг технологияси ва чизмаларини кўрсатадилар.


Кўчма дарсга жўнаб кетишдан олдин ўқитувчи талабаларни 3-4 кишидан иборат гурухларга бўлади ва ҳар бир гурухга алоҳида топшириқ береди.


Машғулотни ўтказиш тартиби:


Сув таъминоти иншоотларига етиб келгандан сўнг иншоотлар жойлашган ҳудуд яхшилаб ўрганилади ва иншоотларни эксплуатация қилувчи маъсул шахс ёки ўқитувчи томонидан иншоотлар тўғрисида тушунча берилади. Объект билан танишиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади.

  1. Сув олиш иншоотлари (сунъий ўзан ва Бўз-сув канали);

  2. Тиндиргичлар;

  3. I-кўтариш насос станцияси;

  4. Диспетчерлик бошқарув пункти ва фильтрлаш станцияси;

  5. Реагент хўжалиги;

  6. Хлорлаш мосламаси;

  7. II-кўтариш насос станцияси;

  8. Лабаратория ва қўшимча иншоотлар;

Барча иншоотлар билан танишиб бўлгач, талабалар ўқитувчи томонидан топширилган вазифа бўйича:

    • Иншоотлар эскизи;

    • Иншоотларинг ишлаш жараёни;

    • Конструктив қурилиши;

    • Автоматик бошқариш шароитлари;


тўғрисида маълумотларни ёзиб оладилар ва бу хақда хисоботда батафсил ёритишлари лозим.

Ҳисоботни ёзиш:


Талабалар ҳисоботда қуйидагиларни ёзиб ўтишлари шарт:

  1. Сув таъминоти иншоотлари тизимининг умумий схемаси ва уларнинг тавсифномаси;

  2. Ўқитувчи томонидан топширилган иншоотнинг 1:50 ёки 1:100 миқёсдаги эскизи;

  3. Тозалаш иншоотининг ишлаш жараёни. Ҳисобот аниқ, тоза ва тушинарли ёзилган ҳамда унда иншоотлар чизмаси техник қоидалар асосида берилган бўлиши шарт.




^ 4 – Лаборатория иши


Водопровод тармоғида қўлланиладиган

қувурлар ва жихоздар


Ишни бажаришдан мақсад: Сув таъминотида қўлланиладиган қувурлар, уларни улаш усуллари ҳамда водопровод тармоғида қўлланиладиган жихозлар билан танишиш орқали маъруза дарсларидаги олган назарий билимларини мустаҳкамлашдир.


Керакли асбоблар:

  1. Қувурлар ва мосламалар;

  2. Резина ҳалқа;

  3. Смола билан шимдирилган арқон;

  4. Асбестоцемент аралашмаси ёки цемент;

  5. Болға ҳамда зубила;


Ишни бажариш тартиби:


Ўқитувчи талабаларга стенддан водопровод тармоғида қўлланиладиган қувурларни олиб таништиради.

Қувурларнинг ўзига хос хусусиятларини: камчилиги ва авзалликларини қисқача тавсифланади. Шу билан бир қаторда лабораторияда мавжуд жихоз ҳамда мосламалар ёрдамида қувурларни бир-бирига улаш усулларини намойиш этилади, жумладан лаборатория шароитида чўян ва асбестоцемент қувурларини улаш усуллари кўрсатилади.

Чўян қувурлари завод шароитида бир томони кенгроқ (раструб) қилиб ясалади. Улашда қувурнинг бир томонини иккинчи қувурнинг кенгроқ қисмига кийгизилади. Иккита қувурнинг орасидаги халқасимон бўшлиқга, бўшлиқдан йўғонроқ бўлган смола шимдирилган арқон эшиб кийгизилади. Арқон зубила ҳамда болға ёрдамида маҳкам уриб мустахкамланади. Уланган жой маҳкам ва сув ўтказмаслиги учун 70% цемент, 30% асбест толаси ва қуруқ қоришма ҳажмидан 12% сув бўлган қоришма ишлатилади. Қоришма учун цемент маркаси 400 дан кам бўлмаслиги керак. Оралиқни ёпиш учун ишлатиладиган арқон ва аралашма нисбати ҚМҚ кўрсатмалари бўйича олинади.

Уланган жойдаги қоришма нам бўлиши лозим. Шунинг учун дастлабки кунлари 3-4 маротаба сув сепиб турилади.






5-расм


а) 1 - текис томони; 2 —оғзи кенг томони; 3 - каноп толасидан тайёрланган аркон;

4 - асбестцемент;5—изоляция.

б) 1 — текис томони; 2 -оғзи кенг томони; 3 - резинадан ясалган зичлагич;


Водопровод тармоғидаги қўлланиладиган жихозлар (беркитувчи, огохлантирувчи, ростловчи, эҳтиётловчи) бўйича эса ўқитувчи талабаларга жихозларнинг вазифаси, ишлатилиш сохалари ҳамда қандай материалдан ясалиши ҳақида гапириш билан бир қаторда жихозларни уларга намойиш қилиб ўтади.

Лаборатория иши тугагач ўқитувчи ҳар бир талабага индивидуал топшириқ беради. Мазкур топшириқ бўйича талабалар қуйида илова қилинаётган режа асосида ҳисобот ёзишлари шарт.


  • Қувурларнинг ишлатилиш сохалари;

  • Қувурларнинг камчиликлари ва авзалликлари;

  • Қувурларнинг уланиш турлари;

  • Тармоқдаги жихозларнинг вазифаси ва материали;


Хисоботда қувурларни улаш усулларининг эскизи ҳамда мосламаларнинг умумий схемаси аниқ ва техник жихатдан тўғри кўрсатилиши зарур.


Расм - 6 Огохлантирувчи арматура

а – ричакли огохлантирувчи б – кўтариш клапанлари в – тескари клапан

1 – юкли ричак 2 – қопқоқ

3 – клапан 4 – корпус

5 – кўтариш клапани 6 – тўсиқ





Расм - 7 Беркитувчи арматура.

а – тўғри винтел б – эгри винтел

1 – корпус 2 – гайка

3 – бурагич 4 – шпиндель

5 – сальник 6 – бош қисм

7 – резинали халқа 8 – винт ва шайба

9 – йиғилган клапан

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.


  1. Карамбиров Н.Н. “Сельскохозяйственное водоснабжение» -М.: Агропромиздат, 1986-151 стр.

  2. Махмудова И.М., Салохиддинов А.Т. «Қишлоқ ва яйловлар сув таъминоти»-Т.: 2002-87 б.

  3. Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатни назорат қилиш-Т.: 2000 – 45 б.

  4. Справочник монтажника. Монтаж внешного водоснабжения и канализации/Под редакции А.К. Перешивкина.-М.: Стройиздат, 1978-576 стр.



Мундарижа


Кириш……………………………………………………………………………………….

2

Уч халқали водопровод тармоғининг ишини моделда ўрганиш......................................

3

Уч резервуарли сув ташиш қувурининг ишини моделда ўрганиш..................................

6

Бўз сув олиш иншоотларининг ишини ўрганиш........................................................

10

Водопровод тармоғида қўлланиладиган қувурлар ва жихоздар......................................

13

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати .............................…………………………..........

16



Ахмедова Тамара Абдурахимовна

Эсанов Илхом Абдурахманович


"Қишлоқ ва яйловлар сув таъминоти" фанидан лаборатория ишларини ўтказиш бўйича

(Методик қўлланма)


Муҳаррир: М. Нуртаева


Мусаҳҳиҳ: Д.Бойзоқова


Босмага рухсат этилди _______

Қоғоз ўлчами 60х80. 1/16

Ҳажми ______б.т. 50 нусҳа

Буюртма № ____ТИМИ босмахонасида чоп этилди

Тошкент 700000. Қори – Ниёзий кўчаси, 39 уй.





Похожие:

Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Ушбу методик қўлланма институт Илмий – услубий кенгашининг 13 инюь 2007 йилда бўлиб ўтган 8 – сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп...
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти «Экология ва Сув ресурсларини бошқариш»
Ушбу методик кўрсатма «Экология ва Атроф муҳит муҳофазаси» йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган бўлиб унда саноат...
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти "Экология ва сув ресурслари" кафедраси. Сув ресурсларини бошкариш фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
...
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедраси. Экология фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
Ушбу маърузалар туплами тикхмии илмий-услубий кенгашида куриб чи-килган ва чоп этишга тавсия килинган
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедрасисув сифатининг инженерлик химояси фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
Ушбу маърузалар туплами институт илмий-услубий кенгашининг мажлисида куриб чикилган ва чоп этишга рухсат берилган
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти (тикхмии) Экология ва сув ресурслари кафедраси. Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш
Ушбу маърузалар туплами институт илмий-услубий кенгашининг мажлисида куриб чикилган ва чоп этишга рухсат берилган
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Фаннинг ўқув дастури Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ишлаб чиқилди
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти iconҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
«Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти» ва «Ахборот технологиялари» кафедралари
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Тошкент фарма­цевтика институти ҳузуридаги д 087. 12. 01 рақамли кенгашнинг 2009 йил соат да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100015,...
Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти iconТошкент ирригация ва мелиорация институти
Мазкур Методик кўрсатма институт илмий –Методик кенгашининг 2008 йил 29 январдаги 3-сонли мажлисида тасдиқланган ва чоп этишга тавсия...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации