Документы



Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедрасисув сифатининг инженерлик химояси фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й icon

Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедрасисув сифатининг инженерлик химояси фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й

НазваниеУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедрасисув сифатининг инженерлик химояси фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
страница1/13
Дата17.05.2013
Размер2.5 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13



УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КИШЛОК ВА СУВ ХУЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИ


Экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедраси


С У В СИФАТИНИНГ ИНЖЕНЕРЛИК ХИМОЯСИ


ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР ТУПЛАМИ


Т О Ш К Е Н Т - 2005 й.


Ушбу маърузалар туплами институт илмий-услубий кенгашининг мажлисида куриб чикилган ва чоп этишга рухсат берилган.

Баённома № 5 “ 30 “ май 2005 й


Муаллиф: Х.И. Валиев, доцент.


Такризчилар: Р. Эшонкулов Жиззах политехника институтининг кафедра мудири, профессор. Г.У. Юсупов, кафедра мудири, доцент.


©Тошкент ирригация ва мелиорация институти 2005 йил

^ СУВ СИФАТИНИНГ ИНЖЕНЕРЛИК ХИМОЯСИ фанидан маърузалар туплами бакалавриатуранинг В 850100 йуналиши талабалари учун тайёрланган.

"Сув сифатининг инженерлик химояси" фанидан маърузалар тупламида фаннинг максади, асосий вазифалари, мазмуни, сув ва кишлок хужалигида атроф-мухит химояси мутахассисларини тайёрлашдаги ахамияти, планетамизда сувни пайдо булиши ва уни сувли кобикни шаклланиши, ундаги сувни турлари, захиралари, планетани чучук сув ресурслари, уларни худудий таксимланиши ва жойлашиши, дунёдаги ва Орол денгизи хавзасидаги мавжуд сув хужалик муаммолар, уларни келиб чиыишини асосий сабаблари ва хал килиш йуллари ёритилган. Сув ресурсларидан мукаммал фойдаланишни ташкиллаштиришда сув хужалик мажмуасини (СХМ) барпо килишни зарурияти ва ахамияти, унинг катнашувчиларининг таркиби, сувни ишлатиш буйича турлари ва таърифлари, уларни манбадаги сувнинг микдорига, сифатига, режимига ва ресурсини кафолатланганлик даражасига талаблари, сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш ва мухофаза килиш (СРМФ ва МК) шаклий лойихаси, сув ресурсларини бошкариш зарурияти, бошкариш турлари ва йуллари, дарё хавзасини СРМФ ва МКда автоматик тизимдан фойдаланишни зарурияти, уни амалга ошириш асоси, воситалари ва боскичлари; сув объектида амалга оширилиши зарур булган сув хужалик ва сувни мухофаза килиш тадбирлари, Сув ресурсларини табиий ва сунъий омиллар таъсирида ифлосланиши, булгаланиши ва микдорини камайиб кетитши ва уни окибатлари, сувни ифлосланиш турлари ва шакллари, сув ресурсларини мухофаза килишни илмий асоси, усуллари ва боскичлари. Трансчегарадош, давлатлараро ва махаллий сув объектлари, уларни сув ресурларини таксимлаш ва улардан фойдаланиш тажрибаси, хамда сув ресурсларидан фойдаланишни окилоналаштиришда ва мукаммалаштиришда хамда уни сифатини инженерлик ъимоя ыилишни ташкиллаштиришда илмий-тадыиыотни ва ишлаб чиыаришни асосий вазифалари ёритилган.

Маърузалар матни кишлок хужалик олий укув юртлари талабалари ва атроф-мухит мухофазаси мутахассислари учун мулжалланган. Маърузалар матнидаги камчиликлар хакида ва уни тулдириш буйича таклиф-мулохазаларингизни муаллифга куйидаги манзилга юборишингизни илтимос киламиз: ТОШКЕНТ, ГСП 700000, КОРИ НИЕЗИЙ кучаси, 39. ТИМИ, ГИДРОМЕЛИОРАЦИЯ факультети, "Экология ва сув ресурсаринибошкариш" кафедраси.


^ 1- Маъруза

Сув сифатининг инженерлик химояси фани

Режа: Сув сифатининг инженерлик химояси фани;

Фаннинг кискача тарихи;

Табиий ресурслардан окилона фойдаланишнинг тарихий, ижтимоий ва иктисодий зарурияти;

Фанни кишлок ва сув хужалигида атроф-мухитни мухофаза килиш мутахассисларини тайёрлашдаги ахамияти.

Фандаги асосий тушунчалар ва атамалар, уларнинг мазмуни.


Сув хаёт эканлигини факат иссик ва ута иссик, курук иклим шароитдагина тула тасаввур килиш мумкин. Халк ибораси билан айтганда каерда сув пайдо булса уша ерда хаёт бошланади, сув тугаган ерда эса хаёт хам тугайди. Шунинг учун хам кадим замонлардан бошлаб улкамизда сувга хурмат, уни эъзозлаш, исрофгарчилигига ва ифлосланишига йул куймаслик рухи хукум сурган. Шу билан бирга "сувдай сероб бул", "олдингдан оккан сувни кадри йук" ва ш.у. иборалар хам маълум шароит ва даврда уз "хизматини" утаган. Айникса асримиз-нинг 50- йилларида "табиатни халк измига буйнсиндириш" учун бошлан-ган кураш узига хос хаёт мактаби булди ва мухим хулосаларга олиб келди. Булар ичида энг мухими сув бойликлари чекланган эканлиги, уларга факат малум микдордагина ифлос сув ташлангандагина уз сифатини саклаб колиши мумкинлиги, табиат йул куйилган хатоларни кечирмаслиги ва хар бир хато учун касос олишини тушинишдан иборат булди.

Махсус текширишлар шуни курсатдики сони доимо усиб бораётган планета ахолисини ( агар уни сони 1800 йилда 0,9 млрд. булган булса, 1920 йили – 1,8 млрд. 1970 йил – 4,0 млрд, 1990 йил – 5,2 млрд, 2000 йил – 6,3 млрд, 2050 йил – 11 млрд) озик-овкат билан таъминлаш учун 2050 йилга келиб 500 млн гектар сугориладиган ерларда юкори хосилдорлик дехкончилик килиш (хозирда бу майдон 285 млн. га якин) керак булади. Аммо мавжуд сув бойликлари факат 450 млн. га ерни сугоришга етади. Орол денгизи хавзасида хозирда 30 млн.га якин ахоли,7,3 млн.га сугориладиган ер мавжуд. Хавзада сугоришга ярокли ер май-дони 60 млн. гектарга якин булиб, мавжуд сув бойлиги жуда борса 10 млн. гек-тар ерни сугоришга етади.1980 йилга келиб ер шарида 4,5 млрд.га якин ахоли булган, улардан 1,5 млд га якини сифатли ичимлик суви билан таъминланган эмас, натижада бир суткада ичишга яроксиз сув истемол килиш натижасида 30 мингга якин киши халок булаётгани аникланган. Орол хавзаси ва шу жумладан Узбекистон худуди бундан истисно эмас. Утган даврда йул куйилган хатолар натижасида Амударё суви Термез шахридан, Cурхон дарё – жанубий Сурхон сув омборидан, Кашкадаре – Чим кишлогидан, Заравшон – Самарканд шахридан, Сирдарё узини хосил булган жойидан, Чирчик – Тошкент шахридан пастда ичимлик учун бутунлай яроксиз булиб колди. Натижада Бухоро, Ташховуз, Хоразм, Кизилурда, Коракалпогистон Республикаси халки ичиш учун умуман яроксиз сувни истемол килишга мажбур булиб колди. Бу эса ташки мухитни умумий ифлосланиши, озик-овкат билан таъминлашнинг ёмон ахволи билан бирга ахолини деярли 90 % ни хасталикка олиб келди.

Демак дунёда, жумладан Орол денгизи хавзасида хаётни таминлаш омилларидан бири сув бойликларидан илмий асосда фойдаланишни ташкил килишдан уларни турли салбий таъсирлар натижасида сифатини бузилишдан химоя килишдан иборатдир.

Муаллиф бу фанни укитишни институтни “Экология ва сув ресурслари” кафедрасида биринчи булиб бошлаган. Ушбу маърузалар тупламини тайёрлашга кафедрада тупланган тажриба ва муаллифнинг турли лойиха ва илмий-тадкикот институтларида орттирган тажрибалари асос булди. Шу билан бирга муаллиф яхши тушинадики арид иклимли худуд шароити учун тузилган бу маърузалар туплами хали мукаммалликдан йирок, кутарилган куп масалалар бахсли ва уз ечимини кутади. Шунинг учун хам муаллиф маърузалар туплами хакида билдириладиган хар кандай таклиф-мулохазаларни мамнуният билан кабул килади ва олдиндан уз ташаккурларини билдиради.

^ Сув сифатининг инженерлик химояси фанининг кискача тарихи

Бу фан нимага багишланган? Одамзодни сув билан келажакда таъминлаш кандай ахволда?

Дунёда сув курулиши тарихи карийиб 6 минг йилни ташкил килиб бундан 4 минг йили эрамизгача булган даврдаги сувдан фойдаланишни ташкил килади.

Асримизни 50 нчи йилларигача "сув ресурслари чексиз, у тугалланмас табиий ресурс, бу худони инсонларга инъоми, ундан хохлаганча фойдаланиш мумкин, у хеч тугамайди, дарё сувини олиб ишлатиш унинг микдорига таъсир этмайди, сувни сифати хам узгармайди, канча окова ва чикинди булса хам сувга окизиш мумкин, чунки у етти маротаба думаласа яна тоза булиб колади деган нотугри фикр ёки тушунча одамлар онгидан урин олган эди.

50 нчи йиллар уртасида эса шундай таълимот пайдо булдики, яъни сугориш учун манбадан хохлаганча сув олиб ишлатиш мумкин, чунки уни микдори чексиздир. Бундай тушунчани пайдо булишини сабаби шундаки, уша даврда суго-риш учун асосан кичик-кичик майдонлар узлаштирилган, завод ва фабрикалар унчалик ривожланмаганлигидадир. Кискача айтганда сувга булган талаб уни табиий хажмидан (микдоридан) бирмунча кам булганидадир.

2 нчи жахон уруши тугаганидан сунг тинч хаётни бошланиши, катта-катта майдонларни узлаштирилиши, саноатни ривожланиши, ахоли сонини кескин ошиб бориши сув ресурсларини катта микдорда ишлатишни талаб килабошлади, деярлик бор сув ре-сурслари узлаштирилиб булиндики, шунда келажакни кайси сув ресурслари хисобига хал килинади деган савол тугилди. Шундай килиб ана шу даврда юкорида келтирилган тушунчалар, таълимот калбаки эканлиги яккол булиб колди. Чунки одамзоднинг кичик майдонлардаги сугориш учун сув олиш ва бошка максадлар учун кичик хажмда сув ишлатиш билан боглик булган таъсирлари ва 50 нчи йиллар уртасидаги катта майдон-ларни узлаштириш хамда халк хужалик тармокларини кенг микёсда ривожланиши би-лан боглик атроф-мухитга таъсири окибатлари билан таккослаб булмайди. Бунинг окибатида чучук сув муаммоси пайдо булди. Биринчи карашда дарёларга, кулларга, ер ости сувига бой булган мамлакатда чучук сув танкислигини пайдо булиши бирмунча таажубланарликдир. Бунинг устига бошка табиий ресурсларга нисбатан сув уз сифа-тини кайта тиклаш ва хажмини янгилаш имкониятига эгадир.

Сув ресурсларини халк хужалигида катта микёсда ишлатиш сув балансини узгартиради ва сув объектларини ифлосланишига олиб келади. Бу таъсир нафакат дарёларга, кулларга ва денгизларга, балки дунё океанига хам тегишлидир.

Таникли олим, саёхатчи голланд Тур Хейрдал уз таасуротлари хакида шундай дейди: Биринчи маротаба "Кон Тики" солида Африкадан Америкагача Атлантик океанини сузиб утганда океан сувини зилол ва тозалиги уни бутун саёхат давомида хайратга солганлигини, завкланганлигини айтади. 1969 йили, яъни карийиб 15 йилдан кейин "Ра-1" папирус кемасида Атлантик океанини иккинчи маротаба сузиб утганида океан сувини накадар тез ва жуда ифлосланганини (нефть махсулотлари ва бошка ахлатлар билан) кайд килади ва бу холатни шундай ифодалайди: "Сиз тассавур хам килолмайсиз океан юзасида канчалик куп ахлат ва ифлосларни сузиб юрганини" – дейди у.

Шундай килиб, сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш ва табиатни мухофаза килиш кераклигини биринчи сабаби илмий-техник прогресс ва халк хужалик тармокларини ривожлантиришдир.

IIнчи сабаби–озик-овкат муаммосидир. Буни пайдо булишини сабаби нимада? Бу асосан планета ахолисини прогрессив равишда купайишидир. Агар 1800 йили планета ахолиси 900 млн. одам булган булса, 1920 йилда уни сони 1 млрд. 800 млн.ни ташкил килди, яъни икки баробар ортди, 1970 йилда – 3 млдр. 600 млн.га етди, 1980 йили – 4 млдр. 600 млн.га етди, 1990 йил январига – 5 млрд 200 млн. ни ташкил килди. Олим ва мутахассисларни тахмини буйича 2000 йилда – 6 млдр 130 млн., 2020 й. – 10 млрд. 100 млн.га ва 2050 йилда – 11 млрд.ни ташкил килади. 1980 йилда Халкаро согликни саклаш ташкилотини маълумоти буйича чучук ичимлик суви етишимаслиги сабабли хар суткада 25 минг одам халок булган. Хозир 6 млдр ахолини 2.0 миллиарди тоза ичимлик сувига эга эмас, яна 2.0 миллиард одам корни туйиб овкатланмайди. Бирлашган Миллатлар ташкилоти бундай критик холатни хисобга олиб 1981-1990 йилларни "Халкаро дунё ахолисини ичимлик суви билан таъминлаш ва ахоли яшаш жойларини санитар холатини яхшилаш ун йиллиги" деб эълон килди.

Одамлар сонини бундай купайиши муносабати билан Ер планетасини табиий ресурслари одамларни хамма керакли нарсалар билан таъминлай оладими? деган савол тугилади. Бу масала буйича дунё олимларини фикрлари турлича булиб уларни икки гурухга бирлаштирилган:

  • Италиянинг Рим шахрида реакцион фикрловчи дунё олимлари йигилишиб бу масалани урганиб хал килмокчи буладилар. Бу масалани батафсил урганиб ва мухокама килиб "Рим клуби" олимлари шундай хулосага келадилар:

  • а) келажакда (2020-2050 йилларда) планетамиз ахолиси 11 миллиарддан ортик кишига етганда уларни озик-овкат ва бошка керакли ашёлар билан таъминлаб булмайди деган хулосага келишади, "Рим клуби" олимлари бахоси буйича планетамиз ресурслари факат 6-7 миллиард ахолини таъминлаш учун етарли экан холос. Шунинг учун келажакда албатта ахоли сонини тартибга солиш зарурлигини кайд этиб бу масалани амалга ошириш учун дунёда кичик (локал) ёки чегараланган урушлар булиб туриши зарурлиги, болалар тугилишини чегаралаш зарурлиги ва "учинчи дунё" одамларини "нейтрон" бомбасини ишлатиб кириш зарурлиги таклифларини киритишган. Аслида бундай тавсиялар оддий фашизмдан хеч кандай фарк килмайди.

Материалистик диалектика нуктаи назаридан бу масалага ендошувчи олимлар гурухи бу масалани чукур урганиб планетани табиий ресурсларини хисоблаб шундай хулосага келадилар: планетамиз тупрок ресурслари унумдор, серхосил, агарда уни табиий ресурсларидан окилона ва тежамли фойдаланилса, уларни кайта тикланиши учун бор имкониятларни уз вактида амалга оширилса, у холда 10-11 миллиард ахолини озик-овкат ва барча керакли нарсалар билан таъминлай олади деб таъкидлаганлар. Шунча ахолини озик-овкат ва бошка зарур нарсалар билан таъминлаш учун камида 500 миллион гектар ерда сугориш ишларини олиб бориш керак булади. Мутахассис ва олимларни хисоблари буйича планетамиз ер усти сув ресурслари билан 450 миллион гектар ерни сугориш мумкин экан, колган 50 миллион гектар ерларни ер ости сувлари билан сугориш мумкинлиги кайд этилади.

III нчи сабаб – табиатдаги сувларни сифатини табиий ва айникса сунъий омиллар таъсирида бузилаётганлигидир. Бунинг асосий сабабларидан бири ахоли яшаш жойларини канализация тармоги билан ва окова сувларни тозалаш иншоотлари билан етарли даражада жихозланмаганлигидир. Бундан ташкари халк хужалигининг купгина тармокларида шаклланаётган окова сувлар тулик тозаланмасдан ёки умуман тозаланмасдан сув мухитига ташланаётганидадир. Айникса сугорма дехкончилик ерларидан чикаётган зовур-ташлама сувлар хамда чорвачилик фермалари ёки мажмуаларидан чикарилаётган окова сувларни сув манбаларига тозаламасдан ташланаётганидир. Сув ресурсларини окова сув-лари ва чикиндилар билан ифлосланиб, булгаланиб ва захарланаётгани натижа-сида сифатини бузилаётгани мамлакат хужалигига ва иктисодиётига жуда катта ижтимоий ва иктисодий зарар келтирмокда. Ундан ташкари бу манбалардаги ифлосланган сув коммунал-хужалик, саноат сув таъминоти ва сугориш учун яроксизлиги билан таърифланади. Ифлосланган дарёлар ва сув хавзалари спорт мусобакаларини утказиш ва дам олишни ташкиллаштириш учун имкониятларни чегаралайди ёки фойдаланишга умуман яроксиз холга келган. Хулоса килиб айтганда ифлосланган сув манбалари асосан турли юкумли хасталикларни келиб чикиш манбасига айланмокда.

Юкорида келтирилганлар асримизни 60 нчи йилларида сув ресурсларини хисобга олиш, уларга булган талабни урганиш асосида таксимлаш, сув ресурсларидан мукаммал ва окилона фойдаланишни амалга ошириш, сувдан фойдаланиш жараёнида шаклланадиган окова сувларни туплаш ва тозалаш хамда кайта фойдаланишни амалга ошириш масалаларини уз вактида хал килиш учун сув хужалик фанига катта зарурият вужудга келди. Ана шуларни хисобга олган холда 60 йилларда сув хужалик фани бир нечта фанлар киррасида шаклланди ва ривожлана бошлади. Бугунги кунда бу фанни ахамияти нихоятда бекиёсдир. Бу фанни ривожланишида икки даврни ажратиш мумкин:

  1. Мавжуд сув ресурслари халк хужалиги тармокларини сувга булган талабидан бир мунча катта микдорда булган давр булиб, бу давр карийиб 80 нчи йилларгача давом этган. Бу даврда халк хужалигини сувга булган талабини кондириш унчалик кийин булмаган.

  2. Мавжуд сув ресурслари халк хужалиги тармокларини сувга булган талабидан бир мунча кичик булган давр булиб, бу даврда халк хужалик тармокларини сувга булган талабини тулик кондириш ута мураккаб масалага айланган, чунки мавжуд сув ресурслари аллакачон таксимланиб булганлиги билан тавсифланади.


^ Фанда учрайдиган асосий тушунчалар ва уларни мазмуни.

Сув ресурсларидан окилона (самарали) фойдаланиш деб табиат мухофазаси хакидаги барча конун ва коидаларга тула риоя килган холда улардан фойдаланиш жамиятга факат хозирги кунда эмас, балки тасаввур килиш мумкин булган узок келажакда хам энг юкори самара олишни таъминловчи фойдаланишга айтилади.

Сув ресурсларидан окилона (самарали) фойдаланишга улар ресурслардан мукаммал фойдаланилгандагина эришиш мумкин.

Сув манбаларининг хамма фойдали хосса ва хусусиятларидан бир вактда ёки кетма-кет иктисодий жихатдан окилона (самарали) фойдаланиш улардан мукаммал фойдаланиш дейилади.

Сув ресурсларини мухофаза килиш деб улар хоссаларини бузилиши ва ифлосланиши, бехуда сарфланиши ва барвакт камайиб кетишини бартараф килишга йуналтирилган хукукий, ижтимоий, ташкилий, техник ва иктисодий тадбирлар мажмуасига айтилади.

Сув ресурслари тежамкорлиги деб уларни мухофазаси хакидаги конун ва коидаларга тула амал килган холда бажарилган иш ёки ишлаб чикарилган махсулот бирлигига уларни иложи борича кам сарфланишини таъминлашга айтилади.

Сув ресурсларини бошкариш деб уларни макон ва вакт давомида таркалишини истеъмолчи талабига мослаштиришга айтилади.

Cув ресурсларини ифлосланиши деб – мухитдаги сувни сифатини инсоннинг сув сифатини шаклланиш шароитига бевосита ёки билвосита таъсири остида узгариши ва натижада турли максадлар учун табиий холда ярокли булган сувни ана шу максадлар учун яроксиз хо-латга айланиши тушинилади.

Сув ресурсларини булгаланиши деб – мухитдаги сувга инсоннинг сув сифатини шакл-ланиш шароитига бевосита ёки билвосита таъсири остида эримайдиган моддаларни, чикин-диларни ва ахлатларни тушиши натижасида сифатини узгариши ва натижада турли максадлар учун табиий холда ярокли булган сувни ана шу максадлар учун яроксиз холатга айланиши тушинилади.

Сув ресурсларини микдорини белгиланган вактдан илгари камайиб кетиши деб – инсонни бевосита ёки билвосита сув объектини табиий шароитига таъсири натижасида унинг микдорини белгиланган вактдан илгари камайиши тушинилади. Сув ресурларини микдорини камайиб кетиши икки турда булади: сув ресурсларини микдорини нисбий (техник – иктисо-дий) камайиб кетиши ва сув ресурсларини микдорини мутлок (гидрологик ёки гидрогеоло-гик) камайиб кетиши.


^ 2- Маъруза

Ернинг сувли кобиги – гидросфера.

Режа: Ерда сувни пайдо булиши ва ерни сувли кобигини шаклланиши;

Гидросферадаги сувни турлари ва захиралари.

Cувнинг табиатдаги айланма харакати.

Планетани умумий сув баланси, уни тенгламаси ва сувни микдорий курсаткичлари.

Табиатдаги сувни айланма харакатини ахамияти.


Умуман сайёрамизда сувнинг келиб чикиши хакида ягона тан олинган назария йукдир, лекин у хакда бирнеча фаразиялар мавжуддир.

Ишонарлики, табиатда сув ерни сайёра сифатида шакилланиш даврида содир булган физикавий ва химёвий (моддаларни массаси буйича саралаши ва узаро химёвий бирикиш) жараёнлари натижасида хосил булган. Бир неча миллиард йил илгари Ерда эркин холдаги (богланмаган) сувлар булмаган. Кейинчалик – 4 млрд. йил илгари – ернинг сув хобигининг хажми бор йуги 20 млн. км3 ташкил килган, яъни хозиргидан 7000 марта кам булган (Клиев, 1982). Сув кобигининг пайдо булиши ва шаклланиши жараёни узок муддат давом этган. У Ер мантиясининг дегазацияси хисобига юз берган. Бу жараён хозирги даврда хам давом этмокда. Ерда сувнинг пайдо булишини таъминловчи манба – мантиянинг сув хажми 20 млрд. км3 микдорда бахоланган. (Виноградов,1963) еки у гидросфера умумий хажмидан 15 марта катта. Баъзи бир тасаввурлар буйича мантиянинг дегазацияси хисобига гидросфера хажми йилига 1км3 га якин купаяркан. Олимлар тахминича бу жараёнлар деярли 5 млрд йил мукаддам асосан тугаган ва натижада сайёрамиздаги сув захиралари куйидаги микдорда хосил булган (1-жадвал).

^ Ернинг сувли кобиги – гидросферанинг шаклланиши.

Ер сиртининг океанлар ва денгизлар сувлари билан копланган юзаси умумий ном билан Дунё океани деб аталади. У планетамизнинг сув кобиги булган гидросферанинг ажралмас ва асосий кисмидир. Гидросфера Дунё океанидан ташкари курукликдаги дарёлар, куллар, океанлар, денгизлар ва музликлардан, атмосферадаги сув бугидан, тупрокдаги намликдан ва ер ости сувларидан ташкил топган. Дунё океани ер куррасини умумий майдонини (510 мон.кв.км.) 361 мон.кв.км.ни ёки 71%-ни эгаллаган, курукликлар юзаси эса 149 млн.кв.км., ёки уни 29%-ни ташкил этилади. Курикликни барча ички сув хавзаларининг йигинди майдони унинг умумий майдонининг 3 фоиздан камрогини, музликлар эса тахминан 10 фоизини ташкил этади.

Ер гидросферасининг турли кисмларидаги сувларнинг хажми

1-жадвал

Гидросфера кисмлари

Сув хажми

103 км3

Умумий хажмга нисбатан % хисобида

Чучук сувлар хажмига нисбатан.% хисобида

Дуне окёани

1370323

93,93




Ер ости сувлари (чукур катлам-ларини шур сув)

60000

4,12




Чучук ер ости сувлари (фаол янгиланувчи зона)

4000

0,27

14,1

Музликлар

24000

1,65

84,6

Куллар

278

0,019

0,97

Тупрок намлиги

83

0,006

0,28

Атмосфера сув буглари

14

0,001

0,05

Дарёлар

1,2

0,0001

0,004

Ж А М И

1458699

99,9961

100,0

^ 2. Планетанинг умумий сув баланси

Сув баланси – бу табиатдаги сувларнинг айланма харакати ва унинг алохида кисмларининг микдорий ифодасидир. Ерни сув балансини умуман ва уни алохида катта кисмларини таърифлаш учун тенгламалар тизими кулланилади. Табиатдаги сувни кичяик айланма харакатини тенгламалари: а) дунё океанидан бугланаётган сув асосан дунё океани юзасига ёгаётган ёмгирларга ва сув бугларини бир кисмини куриклик ичкарисига хаво харакатлари билан кириб кушимча ёгин сифатида ёгишга сарфланади, яъни Бо = Ёо –У; б) курукликдан (шу жумладан ёпик сув хавзаларидан) бугланаётган сув буглари хамда хаво харакатлари билан курикликка олиб кирилган дунё океани сув буглари куруклик юзасига ёгаётган ёмгирларга сарфланади, яъни Бк = Ёк +У; Шундан келиб чиккан холда планетани умумий сув баланси тенгламаси куйидагича куринишдадир: Бо + Бк = Ёо + Ёк , яъни дунё океани ва куруклик юзасидан бугланаётган сувлар ана шу юзага ёгаётган ёгинлар микдорига тенгдир.

Ернинг йиллик сув балансини тенгламалар тизими асосида микдорий курсатгичларини хисоблаш натижалари куйидаги жадвалда келтирилган.


Планетанинг йиллик сув баланси

2-жадвал

Сув балансини элементлари (майдон)

W, к м3

Мм

Курукликнинг этак кисми (116800 минг кв.км)

Ёгинлар

Дарё сув окими

Бугланиш


106000

44230*)

61770


910

380*)

530

Курукликни ёпик кисми (32100 минг кв.км)

Ёгинлар

Бугланиш


7500**)

7500


238**)

238

Дунё океани (361100 минг кв.км)

Ёгинлар

Дарё сув окими

Бугланиш


411600

44230*)

455830


1140

120

1260

Ер шари (510000 минг кв.км)

Ёгинлар

Бугланиш


525100

525100


1030

1030
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13



Похожие:

Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедрасисув сифатининг инженерлик химояси фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти "Экология ва сув ресурслари" кафедраси. Сув ресурсларини бошкариш фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
...
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедрасисув сифатининг инженерлик химояси фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедраси. Экология фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
Ушбу маърузалар туплами тикхмии илмий-услубий кенгашида куриб чи-килган ва чоп этишга тавсия килинган
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедрасисув сифатининг инженерлик химояси фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й iconУзбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти (тикхмии) Экология ва сув ресурслари кафедраси. Табиат ресурсларидан окилона фойдаланиш ва уни химоя килиш
Ушбу маърузалар туплами институт илмий-услубий кенгашининг мажлисида куриб чикилган ва чоп этишга рухсат берилган
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедрасисув сифатининг инженерлик химояси фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти «Экология ва Сув ресурсларини бошқариш»
Ушбу методик кўрсатма «Экология ва Атроф муҳит муҳофазаси» йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган бўлиб унда саноат...
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедрасисув сифатининг инженерлик химояси фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Ушбу методик қўлланма институт Илмий – услубий кенгашининг 13 инюь 2007 йилда бўлиб ўтган 8 – сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп...
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедрасисув сифатининг инженерлик химояси фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Ушбу методик қўлланма институт Илмий – услубий кенгашининг 13 инюь 2007 йилда бўлиб ўтган 8 – сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп...
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедрасисув сифатининг инженерлик химояси фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й icon"сув ресурслари ва экология" кафедраси. "Сув таъминоти ва канализация тизимларини ишлатиш" фанидан маърузалар туплами. Тошкент-2001 Мундарижа
Пдкга караб корхонани локал тозалаш иншоотлари тавсия этилиши мумкин. Окова сувлар айланма техникавий сув таъминоти системаларда...
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедрасисув сифатининг инженерлик химояси фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Фаннинг ўқув дастури Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ишлаб чиқилди
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедрасисув сифатининг инженерлик химояси фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й iconФанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й
Ушбу маърузалар туплами тими илмий-услубий кенгашида куриб чикилган ва чоп этишга тавсия килинган
Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти экология ва сув ресурсларини бошкариш кафедрасисув сифатининг инженерлик химояси фанидан маърузалар туплами тошкент 2005 й iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Тошкент фарма­цевтика институти ҳузуридаги д 087. 12. 01 рақамли кенгашнинг 2009 йил соат да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100015,...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации