Документы



Интерактив давлат хизматлари реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом icon

Интерактив давлат хизматлари реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом

НазваниеИнтерактив давлат хизматлари реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом
Дата19.05.2013
Размер84.35 Kb.
ТипДокументы
скачать


Ўзбекистон алоқа ва

ахборотлаштириш агентлигининг

2010 йил 14 июлдаги 270-сон

буйруғи билан тасдиқланган


Интерактив давлат хизматлари реестрини
юритиш тартиби тўғрисида


низом


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон,
10-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон “Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 19-сон, 220-модда) ва 2007 йил 23 августдаги 181-сон “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 33-34-сон, 348-модда) қарорларига мувофиқ интерактив давлат хизматлари реестрини юритиш
ва интерактив давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни www.reestr.uz сайтига киритишга қўйиладиган умумий талабларни белгилайди.

Ушбу Низом талаблари давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда идоралар деб юритилади) томонидан ахборот тизимлари воситасида телекоммуникация тармоқлари орқали жисмоний ва юридик шахсларга интерактив давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органларига тааллуқлидир.


^ 1-§. Асосий тушунчалар ва таърифлар


1. Ушбу Низомда қуйидаги тушунча ва таърифлардан фойдаланилади:

ахборот тизими – ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари;

интерактив давлат хизматлари – идораларнинг ахборот тизимлари воситасида телекоммуникация тармоқлари орқали жисмоний ва юридик шахсларга идоралар томонидан кўрсатиладиган хизмат.


^ 2-§. Интерактив давлат хизматларига қўйиладиган умумий талаблар


2. Интерактив давлат хизматлари умумий фойдаланиладиган, фойдаланиш қулай ҳамда барча қатламлар ва гуруҳлар фойдаланувчиларининг устуворликлари
ва эҳтиёжларига мувофиқ бўлиши керак.

3. Интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш энг юқори даражада тез
ва қулай усулда таъминланиши керак.

4. Интерактив давлат хизматларидан кафолатли ва хавфсиз фойдаланишни идоралар томонидан таъминланиши керак.

5. Интерактив давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида тақдим этиладиган ахборот долзарб, ишончли ҳамда рухсатсиз фойдаланиш, йўқ қилиш, бузиш, блокировка қилишдан ҳимояланган ва қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

6. Идораларнинг интерактив давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида фойдаланиладиган ахборот тизимлари қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

7. Интернетнинг умумий фойдаланиладиган тармоғи воситасида кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари фақат идораларнинг расмий сайтлари орқали кўрсатилади.


^ 3-§. Интерактив давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни www.reestr.uz сайтига киритиш


8. Интерактив давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни www.reestr.uz сайтига киритиш ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (бундан кейин ЎзААА деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

9. Интерактив давлат хизматлари реестрини юритиш:

интерактив давлат хизматларидан фойдаланишда фойдаланувчиларга қулайлик яратиш;

интерактив давлат хизматларини оқилона (рационал) ривожлантириш;

электрон ҳужжатлар айланиши тизимларининг ўзаро алоқасини таъминлаш;

янги интерактив давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш мақсадида амалга оширилади.

10. Интерактив давлат хизматларини амалга ошириш ва интерактив давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни www.reestr.uz сайтига киритиш учун тегишли масъул идоралар ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларида белгиланган шакллар бўйича ариза ҳамда паспортни тўлдирадилар.

11. Тўлдирилган ариза ва паспортлар ўрнатилган тартибда ЎзАААга тақдим этилади.

12. ЎзААА тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, қуйидаги ҳолларда интерактив давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни www.reestr.uz сайтига киритади:

идораларнинг расмий сайти орқали кўрсатиладиган интерактив давлат хизматини умумий фойдаланиладиган Интернет тармоғи воситасида тақдим этилганда, яъни хизматлар реал вақтда амалга оширилганда;

интерактив давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 августдаги 181-сон “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва мазкур Низомда белгиланган талабларга мувофиқ бўлганда.

13. Интерактив давлат хизматининг паспорти ҳар бир интерактив давлат хизмати учун алоҳида юритилади.

14. Нотўғри расмийлаштирилган ариза ва паспорт олинган кундан бошлаб 7 кун муддатда камчилик ва сабабларини кўрсатган ҳолда ариза берувчига қайтарилади.

15. Интерактив давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилинган ариза ҳамда паспортга асосан www.reestr.uz сайтида ҳисобга олинади.

16. Интерактив давлат хизмати ҳисобга олинган кундан сўнг, у ҳақидаги маълумотлар 15 кун муддатда www.reestr.uz сайтига киритилади.

17. Масъул идорага интерактив давлат хизматининг www.reestr.uz сайтига киритилганлиги тўғрисида 3 кун муддатда ёзма билдиришнома юборилади.

18. Интерактив давлат хизматининг www.reestr.uz сайтига киритилганлиги тўғрисидаги электрон маълумот тегишли идорага интерактив давлат хизмати рўйхатга олингандан сўнг 1 кун муддатда юборилади.


^ 4-§. Интерактив давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни ва www.reestr.uz сайтидаги маълумотларни ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш


19. www.reestr.uz сайтига киритилган интерактив давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, тегишли идоралар 5 кун муддатда бу ҳақда ЎзАААга мазкур низомнинг 1 ва 2-иловаларида белгиланган шакллар бўйича ариза ҳамда паспортни тақдим этишлари шарт.

20. www.reestr.uz сайтига киритилган интерактив давлат хизмати тақдим этилиши тўхтатилганда, тегишли идоралар 5 кун муддатда асосланган сабабларни кўрсатган ҳолда ЎзАААга ёзма равишда хабар беришлари керак.

21. Масъул идоралар ЎзААА сўровлари бўйича www.reestr.uz сайтидаги маълумотларнинг таркибини ёки мазмунини аниқлаштирилиши ёки ўзгартирилиши билан боғлиқ бўлган қўшимча ахборотни тақдим этишга мажбур.


^ 5-§. Интерактив давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни www.reestr.uz сайтига киритиш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотларни тарқатиш


22. ЎзААА ҳар ярим йилликда Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштириш кенгашига маълумотларни www.reestr.uz сайтига киритиш ва юритиш тўғрисидаги ҳисоботни, шунингдек улар тўғрисидаги янгиланган маълумотларни юборади.


Интерактив давлат хизматлари реестрини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илова


(идоранинг расмий бланкида)


200__й. «____» _____________даги

____-сон

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


^ Интерактив давлат хизмати тўғрисидаги маълумотларни www.reestr.uz сайтига киритиш учун

АРИЗА


1. Сиздан ____________________________________________ томонидан тақдим

(ариза берувчи идоранинг тўлиқ номи)

этиладиган қуйидаги интерактив давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни www.reestr.uz сайтига киритишингизни сўрайман:











...




(ариза берувчи идоранинг интерактив хизматларининг тўлиқ номи)

ушбу аризанинг 3-бандида кўрсатилган, илова қилинган ҳужжатларга мувофиқ.


2. Интерактив давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни www.reestr.uz сайтига киритиш масалалари бўйича ЎзААА билан тезкор ўзаро ҳамкорлик учун жавобгар бўлган мансабдор шахс 200__й. «___»___________даги ____-сон буйруқ (қарори) асосида

___________________________________________________________

(ваколатланган шахснинг мансаби ва Ф.И.Ш.)

тайинланган.

тел.:______________ факс:_____________ e-mail:_________________


3. Илова: Интерактив давлат хизмати тўғрисидаги маълумотларни www.reestr.uz сайтига киритиш учун паспорт _____ варақда.


4. Илова қилинадиган ҳужжатлардаги маълумотлар ишончлилигини тасдиқлайман.


5. «Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат хизматлари тўғрисида низом» билан танишиб чиққанман.


М.Ў.

(Раҳбарнинг имзоси ва Ф.И.Ш.)

Интерактив давлат хизматлари реестрини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илова


^ Интерактив давлат хизмати тўғрисидаги маълумотларни www.reestr.uz сайтига киритиш учун
ПАСПОРТИ



1. Идора тўғрисидаги маълумотлар


Идора номи

Идоранинг юридик манзили

Идоранинг расмий веб-сайти манзили

тўлиқ

қисқа













^ 2. Интерактив давлат хизмати тўғрисидаги умумий маълумотлар


Интерактив давлат хизматининг номи




Қўллаш соҳаси




Ўз ичига интерактив давлат хизматини олган ахборот тизимининг номи




Идоранинг расмий сайтида тақдим этиладиган интерактив давлат хизматига ҳавола (url)




Интерактив давлат хизматининг типиi (хизматлар типи ҳаволада кўрсатилган)




Интерактив давлат хизматининг тури

(кераклиси ажратиб кўрсатилсин)



асосий



бепул



қўшимча



пуллик

Фойдаланиладиган тиллар




Бошқа ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлик






































^ Идора раҳбари:




Лавозими

(Ф.И.Ш.) имзо




М.Ў.

ИДХ бўйича масъул:

(Ф.И.Ш.) имзо

Лавозими






__________________________

умумий фойдаланиладиган ахборотни эълон қилиш (тарқатиш) – тегишли ахборот тизимлари, шу жумладан Интернет орқали давлат ахборот ресурсларидан фойдаланиш бўйича хизматларни реализация қилиш;

бир томонлама ўзаро ҳамкорлик – электрон шаклдаги ҳужжатларнинг ҳар хил формулярларидан фойдаланиш имкониятини бериш;

икки томонлама ахборот алмашинуви – сўров бўйича қабул қилиш, таҳлил (кўриб чиқиш) ва жавоб юборишни ўз ичига оладиган идора хизматлари (талабномалар ва мурожаатларни тақдим этиш, уларни қайта ишлаш натижаларини тақдим этиш ва/ёки бериш);

электрон шаклдаги маълумотлар тўлиқ алмашинувини амалга ошириш, шу жумладан хизматлар кўрсатиш ва уларга ҳақ тўлаш.

i





Похожие:

Интерактив давлат хизматлари реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом iconДавлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисида низом
Мазкур Низомга Ўзр вм 01. 04. 2005 й. 95-сон Қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган
Интерактив давлат хизматлари реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом iconЎзбекистон республикаси вазирлар маікамасининг єарори
Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган іолда интерактив давлат хизматлари тўјрисидаги низом 1-иловага мувофиє
Интерактив давлат хизматлари реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом iconЎзбекистон республикасининг қонуни давлат кадастрлари тўҒрисида
Ушбу Қонуннинг мақсади давлат кадастрларини юритиш, кадастрга доир ахборотни тўплаш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни...
Интерактив давлат хизматлари реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом iconКасаба уюшма ташкилотларида касаба уюшмасига аъзолик бадалларини тақсимлаш, касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиби тўҒрисида низом
Саба уюшма бюджетининг шаклланишида ягона молиявий фаолиятни юритиш ва бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, касаба уюшма ташкилотлари...
Интерактив давлат хизматлари реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом iconЎзбекистон республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўҒрисида
Республикасида Давлат кадастрлари ягона тизими ва бинолар ва иншоотларнинг ягона давлат ҳисобини яратиш ҳамда унинг юритилишини ташкил...
Интерактив давлат хизматлари реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом iconДокументы
1. /85. цЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ДАВЛАТ АККРЕДИТАЦИЯСИДАН цТКАЗИШ ТАРТИБИ...
Интерактив давлат хизматлари реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом iconДокументы
1. /85. цЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ДАВЛАТ АККРЕДИТАЦИЯСИДАН цТКАЗИШ ТАРТИБИ...
Интерактив давлат хизматлари реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом iconКасаба уюшмалари Федерацияси тизимида касаба уюшмасига аъзолик бадалларини тақсимлаш, касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом

Интерактив давлат хизматлари реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом iconМаъқулланган” Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг
Имияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича фаолиятини, хусусий тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг...
Интерактив давлат хизматлари реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом iconДавлат
...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации