Документы



Ўзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i реклама тўҒрисида icon

Ўзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i реклама тўҒрисида

НазваниеЎзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i реклама тўҒрисида
Дата22.05.2013
Размер34.63 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

25.12.1998 й.

N 723-I


РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА


Мазкур Қонунга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:

ЎзР 30.08.2002 й. 404-II-сон Қонуни, ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни, ЎзР 19.12.2005 й. ЎРҚ-14-сон Қонуни, ЎзР 04.04.2006 й. ЎРҚ-28-сон Қонуни, ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни


6-модда. Рекламага доир асосий талаблар


Қонунийлик, аниқлик, ишончлилик, рекламадан фойдаланувчига зарар, шунингдек маънавий зарар етказмайдиган шакллар ва воситалардан фойдаланиш рекламага доир асосий талаблардир.

Рекламада қуйидагилар тақиқланади:

ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулот тўғрисида ахборот тарқатиш;

жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеига қараб, бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёки ўзга шахсларнинг маҳсулотини бадном этиш;

қонун ҳужжатларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган, фуқароларнинг соғлиғи ёки ҳаётига ва атроф муҳитга зарар етказувчи ёхуд зарар етказиши мумкин бўлган, шунингдек хавфсизлик воситаларига эътиборсизлик туйғусини уйғотувчи ҳаракатларга даъват қилиш;

мажбурий сертификатлаштирилиши зарур бўлган ёки ишлаб чиқарилиши ёхуд реализация қилиниши учун махсус рухсатнома (лицензия) бўлиши талаб этиладиган маҳсулотни тегишли сертификати, лицензияси бўлмай туриб реклама қилиш;

агар муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, бошқа маҳсулот рекламасида қўлланиладиган умумий ечим, матн, тасвир, мусиқали ёки овозли оҳангларни айнан такрорлаш (тақлид ёки ўхшатма қилиш;

жисмоний шахснинг номи ёки тасвиридан унинг розилигисиз фойдаланиш;

порнографияни тарқатиш.


^ 10-модда. Рекламага бўлган муаллифлик ҳуқуқи


Рекламага бўлган муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни тартибга солиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


^ 11-модда. Рекламани айнанлаштириш


Реклама, уни тарқатиш шакллари ёки воситаларидан қатъи назар, бошқа ахборотдан реклама деб ҳисоблаш мумкин бўладиган даражада ажратилган бўлиши керак.

Телевидение ва радиодаги реклама бошқа дастурлардан унинг бошланиши ва охирида аудио-, видео-, аралаш воситалар ёки бошловчиларнинг шарҳлари ёрдамида ажратиб қўйилиши лозим.

Маҳсулотга қизиқишни шакллантириш ва маҳсулот реализациясига кўмаклашиш учун маҳсулотнинг муайян маркасига (моделига, артикулига) ёки унинг ишлаб чиқарувчисига истеъмолчининг эътиборини атайин жалб этувчи, шунингдек мазкур маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ёки тарқатувчи шахсга тааллуқли маълумотлардан (реквизитлардан) иборат ахборот материали, муаллиф ва таҳририят материали-реклама ҳисобланади ҳамда у "Реклама" ёки "Реклама ўрнида" рукни остида жойлаштирилмоғи лозим.


^ 17-модда. Телевидение ва радиодаги реклама


Телерадиоташкилотлар учун рекламага ажратилган кўрсатув (эшиттириш) вақти кўрсатувнинг (эшиттиришнинг) ҳар бир соатига 10 фоиздан ошиб кетмаслиги керак. Бу талаб кўрсатувнинг (эшиттиришнинг) ихтисослаштирилган рекламавий каналларига татбиқ этилмайди.

45 минутдан ортиқ давом этадиган концерт-томоша ва спорт дастурлари, кино- ва телефильмлар реклама учун тўлиқ 45 минутлик вақт оралиғида кўпи билан бир марта узиб қўйилиши мумкин. Реклама бу кўрсатувларнинг (эшиттиришларнинг) бошланиши олдидан ва (ёки) улар тугаганидан сўнг жойлаштирилиши ҳам мумкин. 10 минутдан кам давом этадиган телекўрсатувларга (радиоэшиттиришларга) умуман, 10 минутдан ортиқ давом этадиган телекўрсатувларга (радиоэшиттиришларга) эса бу телекўрсатувларнинг (радиоэшиттиришларнинг) муаллифлик ҳуқуқи эгаси билан келишмасдан туриб реклама жойлаштирилиши мумкин эмас.

Давлат анжуманлари ва маросимлари олиб кўрсатилаётган (эшиттирилаётган) пайтда уни узиб туриб рекламани кўрсатиш (эшиттириш) тақиқланади.

Болалар даврасига (ўн тўрт ёшгача бўлганларга) мўлжалланган кўрсатувларда (эшиттиришларда) реклама тақиқланади. Бу тақиқ ижтимоий рекламали ахборотга татбиқ этилмайди.

Дастурларнинг реклама қисмлари товушини телерадиодастурнинг товушига нисбатан баландроқ қилиш тақиқланади. (ЎзР 30.08.2002 й. Қонуни таҳриридаги қисм)

Телекўрсатувлар намойиш этилаётганда реклама мақсадларида ҳаракатланувчи сатрлардан фойдаланиш тақиқланади, реклама берилаётган пайтдаги ҳаракатланувчи сатрлар бундан мустасно. (ЎзР 30.08.2002 й. Қонуни таҳриридаги қисм)


ЎзР 30.08.2002 й. Қонунига мувофиқ бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча еттинчи ва саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин


Телекўрсатувларнинг бошловчилари, дикторлари ва бошқа қатнашчилари реклама учун ажратилган вақтдан ташқари пайтда маҳсулотни билатуриб намойиш қилиш ёки унинг истеъмол хусусиятларини бевосита ёки билвосита тавсифлаш ҳуқуқига эга эмас.

Телевидение ва радио ходимларига ахборот ниқоби остида реклама билан шуғулланиш, яъни маҳсулот ишлаб чиқарувчининг реквизитларини, жойлашган манзилини, телефон рақамини, маҳсулотнинг тижорат белгиларини кўрсатиш тақиқланади.


30-модда. Низоларни ҳал этиш


Реклама тайёрлаш ва тарқатиш жараёнида келиб чиқадиган низолар суд тартибида ҳал этилади.



Похожие:

Ўзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i реклама тўҒрисида iconЎзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i «реклама тўҒрисида»
Ушбу Қонуннинг мақсади рекламани тайёрлаш ва тарқатиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат
Ўзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i реклама тўҒрисида iconЎзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 725-i радиочастота спектри тўғрисида
Мазкур Қонунга ЎзР 25. 04. 2003 й. 482-ii-сон Қонунига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган
Ўзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i реклама тўҒрисида iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 03. 12. 1998 й. №562
Ушбу Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерлик ҳисоб-китоби тўғрисида"ги Қонуни асосида...
Ўзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i реклама тўҒрисида iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 12. 1998 й. №579
Ушбу Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб...
Ўзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i реклама тўҒрисида iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 12. 1998 й. №578
Ушбу Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб...
Ўзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i реклама тўҒрисида iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 14. 08. 1998 й. N 475
Ушбу концептуал асос Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва фойдаланувчилар...
Ўзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i реклама тўҒрисида iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 14. 08. 1998 й. №474
Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалгерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган...
Ўзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i реклама тўҒрисида iconТабиий монополиялар тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни
Збекистон республикасининг «табиий монополиялар тўҒрисида»ги қонунига ўзгартишлар ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида
Ўзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i реклама тўҒрисида iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 24. 01. 2000 й. №879
Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан соддалаштирилган тартибда ҳисоб юритиш ва ҳисоботлар тузиш тўғрисида"ги стандарт Ўзбекистон...
Ўзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i реклама тўҒрисида iconЎзбекистон республикасининг қонуни 30. 04. 2013 й. N ўРҚ-352
Хii-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 11 июлда қабул қилинган ЎРҚ-162-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации