Документы



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон icon

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон

НазваниеЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон
страница1/13
Дата22.02.2014
Размер1.88 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Навоий давлат педагогика институти


АМИР ТЕМУРНИНГ МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИК СИЁСАТИ:

тарих ва ҳозирги замон


Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг

«Фан» нашриёти


Маъсул муҳаррир: М.Олтинов, тарих фанлари доктори, профессор



Тақризчилар: Муҳаммад Али, Халқаро Амир Темур фонди раиси


С.Иноятов, тарих фанлари доктори, профессор


Ғ.Темиров, тарих фанлари доктори


Мазкур тўплам Навоий давлат педагогика институти Илмий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган.

МУҚАДДИМА

ЎЗБЕКИСТОН–МИЛЛАТПАРВАР

^ ПОДШОЛАР ВАТАНИ

Ҳар бир халқнинг ўз сардорлари, сарбонлари, алп баҳодирлари, миллатпарвар, ватанпарвар фарзандлари –султону подшолари бўлади. Улар ўзларининг ижтимоий, сиёсий фаолиятлари, бетакрор ақл-заковатлари билан маълум бир жамиятнинг ҳам, унда яшовчи кишиларнинг ҳам тақдирини ўзгартириб юборадилар. Бундай инсонлар ташқаридан бўладиган ҳар қандай “кўрсатма”, тайзиқларга тамоман муросасиз бўладилар.Ўз халқининг, ватанининг озод ва обод бўлиши учун фидойилик, жасорат кўрсатадилар. Шахсий манфаат, шон-шуҳрат каби унсурларни кейинги ўринларга суриб қўйиб, миллатнинг дардига дармон бўлиб яшайдилар. Ватанини, миллатини янги жаҳоншумул ижтимоий- сиёсий, иқтисодий-маданий, маънавий уфқларга олиб чиқиш омилларини ишга соладилар.

Ватаннинг, миллатнинг улуғ фарзандлари тўғрисида тафаккур қилганимизда кўз ўнгимизда Буюк Турон ҳоқони Алп Эр Тўнга, жасоратли қаҳрамон она Тўмарис, ёвқир Спитамен, султон Жалолиддин Мангуберди,Соҳибқирон Амир Темур, ноёб ақл- заковат соҳиблари Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Бобур, дунё эътироф этган сиёсий ва давлат арбоби Ислом Каримов каби тарихий шахслар номоён бўлади.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов соҳибқирон Амир Темур туваллудига бағишланган халқаро илмий конференцияда маъруза қилиб, Амир Темурдек тарихий шахсларни, саркарда ва соҳибқиронларни тарих тақозоси, шу замон талаблари, керак бўлса, замон эҳтиёжи ҳаётга олиб келади ва ул зотларнинг фазилат-хусусиятларини намоён қилишга замин яратади... Кимки Амир Темур қадимий Туркистон заминида тасодифан пайдо бўлган деса, хато қилади. Нега деганда ҳеч нарса тўсатдан пайдо бўлмайди”,1 деб такидлаган эди. Ҳақиқатда ҳам маълум бир мураккаб сиёсий вазиятларда халқда ўз сарбонига, етакчи доно раҳбарга эҳтиёж пайдо бўлади. Чунки XIV асрнинг 50-60 йилларда Мовароуннаҳр ўз бошидан алғов-далғовли, қаттол, сиёсий парокандалик, ўзаро кураш даврини кечираётган эди. Шундай мураккаб вазиятда Амир Темур ўз ҳаёти учун ўта хафли, Ватани, миллати учун шарафли йўлни танлади. Бу –пурҳикмат, Оллоҳ иноят қилган мустақиллик, ижтимоий, иқтисодий, маданий тараққиёт, халқаро нуфуз йўли эди. Зеро Амир Темур дунёга келган замин қадимдан иқтисодий, маданий тараққий этган, жаҳонга юзлаб улуғ ақл-заковат соҳибларини берган улкан маънавий имкониятларга эга бўлган макон эди. Шунингдек, мураккаб сиёсий вазиятлар, ижтимоий инқорозлар ҳолатида миллатнинг алп ўғлонлари, улуғ сиёсатдонлар, саркардалар Ватан фарзандлари сифатида миллий ғурур ва салобат билан кураш майдонига чиқишлари муқаррарлиги қонуниятини ҳам мушоҳада доирасида тутишимиз зарур.

Ўзбекистон мустақиллигининг 15 йиллиги арафасида шуни мамнуният билан таъкидлаймизки, агар юқорида келтирилган ана шу илмий, тарихий ҳақиқат мезонига амал қилсак, ХХ асрнинг сўнгида Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришишида ва уни ҳар томонлама мустаҳкамланишида унинг сарбони, саркори, йўлбошчиси Ислом Каримовнинг алоҳида ўрни, ҳиссаси бор.Ҳар қандай муносабатлар, фикрлар хилма-хиллигидан қатъий назар, буни энди ҳеч ким инкор этолмайди. Ислом Каримовни Ватани, миллат, замон берди. Ислом Каримов ўз халқининг севимли фидойи раҳбари. Миллат ўз фарзанди билан фахрланади. Амир Темур Туркистонни, Ислом Каримов Ўзбекистонни дунёга олиб чиқадилар. Мустақил Ўзбекистон –Амир Темур бошқарган улуғ Туркистон давлатининг қонуний вориси. Соҳибқирон Амир Темур ҳам Президент Ислом Каримов ҳам тарихий шахслар. Ҳаётида бундан улуғ бахт бўлмаса керак.

Мустабид совет “доҳийлари” “тарихнинг яратувчиси халқ, давлат бошлиқлари, саркардалар ёки алоҳида бир шахслар тарихни ярата олмайдилар,” деган асоссиз, ғайри илмий ғояни тарғиб қилган эдилар. Тарихни халқнинг фақат ижтимоий- сиёсий фаол, қувваи ҳофизаси баланд, маънавий салоҳиятли қатлами, олимлари, саркардалари, давлат арбоблари яратадилар. Соҳибқирон Амир Темур, Президнет Ислом Каримов ўз халқнинг янги тарихини яратган арбобдирлар.

Амир Темур таваллудининг 670 йиллигига бағишланган мазкур мақолалар ( илмий конференция материаллри) тўпламга Соҳибқирон тарихини, тарихшунослигини яхши билганларнинг ҳам, илм- фан йўлида энди тетапоя бўлаётганларнинг ҳам, Ўзбекистон Фанлар Академияси Институтларининг етакчи илмий ходимларининг, республикамиз университетлари профессорларининг, институт ўқитувчи, аспирант, магистрларининг мақолалари киритилган. Гарчи тўпламга киритилган мақолаларнинг ҳаммасини ҳам камчиликлардан холи, юксак илмий савияли деб бўлмаса ҳам улуғ аждодимиз, ватандошимиз, миллий қадирятимиз, бутун ҳаёти давомида Ватаним, халқим деб яшаган инсон –Амир Темур шахсига, ижтимоий –сиёсий фаолиятига, миллий давлатчилик институтига, ул қувваи ҳофиза таваллудининг 670 йиллигига шарқона самимият, тавозе билан ёзилган. Сиз муҳтарам китобхон ҳам яхши ният билан Амир Темурнинг ҳамиша пок руҳларига тиловат ўқинг, хатм қилинг. Улуғ аждодларни хотирлаш, уларнинг руҳларини шод этиш миллатимизнинг азалий удуми, савоб иш. Зеро улар биз авлодларга ҳар доим руҳий, маънавий “озуқа” бағишлаб турадилар. Биз авлодлар миллатнинг дардига дармон бўлган аждодларимиз руҳи олдида ҳамиша қариздормиз, Уларни Оллоҳ раҳмат қилсин.


Темурхон Муҳаммад Мансурхон ўғли

Мансурхон Олтин ўғли.


^ МАЪНАВИЯТ – ЖАМИЯТНИНГ КУЧ қУДРАТИДИР


Х.И.Иброҳимов

Навоий давлат педагогика институтининг ректори, педагогика фанлари доктори, профессор, Россия Педагогика Фанлари Академиясининг академиги.

Ўзбекистон Президенти И.Каримов маънавиятнинг шахс ва жамият учун аҳамияти ҳақида гапириб, "маънавият инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч-қудратидир"1,-деб таъкидлаган эди. Шу илмий меъзонга асослансак,соҳибқирон Амир Темур бин Муҳаммад Тарағай Баходирхон ўғли улуғлигининг асосида унинг дунёвий ва исломий қадриятлардан йўғрилган маънавий салоҳияти туради. У зоти комилнинг бу сифатлари Ўзбекистон Президенти И.Каримовнинг асарлари, мақола ва нутқларида, давлатимизнинг Амир Темурга бағишланган расмий ҳужжатларида, илмий адабиётларда ҳар томонлама асослаб берилган. У манбаларда биринчи марта " жаҳон тарихидаги буюк сиймолардан бири, Марказий Осиё халқларининг иқтисодий, сиёсий ва маънавий тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ давлат арбоби ва саркарда, фан ва маданият ҳомийси".2 Амир Темур шахси ва фаолияти юқори давлат даражаси ҳурматланди.

Бироқ тоталитар совет улуғдавлатчилиги йилларида бутун маданий, маънавий ҳаётда бўлганидек, миллий қадриятларимиз тарихи ҳам сохталаштирилди. Жумладан, Туркистон халқларининг ижтимоий, иқтисодий, маданий, маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутган ватандошимиз, йирик давлат арбоби ва саркарда, улуғ интеллект соҳиби Амир Темур ижтимоий фаолиятига, шахсига, ҳатто руҳига, хокига нисбатан ҳам ҳурматсизлик қилинди. У улуғ зот саводсизликда, жоҳилликда, босқинчиликда айбланди. Ҳатто қалби пок инсоният соҳибқирон таваллудининг 670 йиллигини нишонлаётган ҳозирги вақтда ҳам ўша эски марказнинг ахборот воситаларидан бирида Амир Темурга қарши ғаразли фикрлар айтилмоқда. Биз ўзбекистонлик зиёлилар ҳамон аҳён - аҳёнда бўлса ҳам буюкдавлатчилик, улуғоғачилик "қичимаси" қўзғаб туришини , ҳасад ўта хавфли иллат эканлигини, ҳасадгўйнинг бутун "юмшоқ жойларини" кўйдириб кетаверишини яхши биламиз. Аммо замонлардан - замонларга ўтиб келаётган бир ҳақиқат бор. Бўҳтон, туҳматнинг умри кўтоҳ бўлади. Замон ҳар доим воқеаларни, ғояларни, тарихий шахслар фаолиятини ижтимоий “элак”дан ўтказиб туради. Шунда уларнинг замон синовларига бардош берганларигина омон қоладилар. Бобокалонимиз Амир Темур бин Муҳаммад Тарағай Баҳодирхон ўғли ҳам фонийда, ҳам боқийда катта-катта синовлардан, ҳатто тоталитар қизил мафкура қатағонларидан омон-эсон ўтиб, истиқлолга келдилар. Ўзбекистон мустақиллиги шарофатидан нафақат авлодлар, балки Амир Темур сингари улуғ ватандошларимиз ҳам баҳраманд бўлмоқдалар. Бинобарин, истиқлол маънавияти нафақат келажак йўлимизни ёритди, балки ўтмишимизни ҳам турли хил ғаразли ғоялар, мафкуралар асоратидан тозалади. Агар холис мантиқ қонуниятига асосланиб айтсак,соҳибқирон Амир Темур ҳар қандай мақтовларга, ҳимояларга муҳтож ҳам эмаслар. Бўҳтону-тош отишлардан ҳазар ҳам қилмайдилар. У улуғ зотни “қўрқитиб” ҳам, “ўлдириб” ҳам бўлмайди. Чунки у киши ҳаётликларидаёқ ҳеч қачон “ўлмаслик” чорасини кўриб, барча содиқ ва ғаразли, узоқ ва яқин авлодларга ўз жавобларини айтиб қўйганлар. Шундай экан, миллий қадриятларимиз тарихини пухта билиш, аждодларимиз руҳи покларини хотирлаш, уларнинг бизга қолдирган маданий, маънавий мерослари тўғрисида ҳақиқатни айтиш биз авлодлар, миллат фарзандлари учун фарздир. Тарихий хотирага эга инсон – иродали инсондир. Чунки, тарих-халқ маънавиятининг асосидир.

Улуғ маънавиятли инсонлар ҳар доим шахсий эҳтиёжларини четлаб ўтиб, умумхалқ манфаатларини кўзлаб йирик давлат, жамият аҳамиятига молик тадбирларни амалга оширишга қодир бўладилар. Соҳибқирон Амир Темур ана шундай шарқона, исломий ақл-заковатли, улуғ маънавиятли инсон бўлган. Амир Темур маънавиятининг уммонийлиги, тиниқлиги-у дунёвий, исломий қадриятлар қоришмасида мужассамлашганлигидир. Амир Темурнинг маънавий камолотига ёшлик ва ўсмирлик йилларидаёқ асос қўйилган эди. Ул зотнинг маънавияти тобора қудратли ижтимоий омилга айланиб борганлигининг асосларидан бири, ҳокимиятга келганга қадар ўн йилдан кўпроқ вақт давомида ҳеч иккиланмасдан Туркистонни хорижий истилочилардан, ғайридинлардан тозалаш ва барча майда мулкларни ягона марказга бирлаштиришдек улуғ мақасад сари дадил борганлигидир. Амир Темур бу йилларда бир қанча мураккаб ҳарбий, сиёсий вазиятга дуч келди, истироб чекди, бироқ ҳеч қачон чекинмади,мақсаддан қайтмади. Бундай ҳолларда унинг мушоҳадасида манфий қутблар эмас, донолиги, тафаккури, қуваи-ҳофизаси, исломга бўлган самимий эътиқоди ғалаба қилди. Амир Темурга подшолик мерос қолган эмас. Уни кучлар тенг бўлмаган ва узоқ давом этган курашда тантилик билан, зукко тафаккури, доно мушоҳадасига таяниб ғалаба қилиб олди.

Амир Темур маънавий салоҳияти мустақил Туркистонни идора қилиш, унинг ички ва ташқи сиёсатини белгилаш, Мавороуннаҳрнинг қадимий иқтисодий, маданий шуҳратини қайта тиклаш ишларида янада камол топди ва ижтимоий ҳаётда тўлалигича намоён бўлди. Ана шунинг учун ҳам мамлакат ижтимоий ҳаётининг барча томонлари: давлат идора тизими, иқтисодий, молиявий, деҳқончилик, ҳунармандчилик, савдо, маданият, фан, меъморчилик, ҳарбий, халқаро алоқалар, ислом дини, шарият арконлари мақсадга мувофиқ мутаносиб ривожланди. Амир Темур давлатни бошқаришда, унинг ички ва ташқи сиёсатини фаоллаштиришда халқ оммаси, мансабдор шахслар, олиму-фузалолар, ислом раҳнамоларига, оллоҳга, иймонга, тафаккурга, китобга ва энг сўнги чораларда қиличга асосланиб иш юритдилар, ҳукм чиқардилар.

Мустақил, қудратли Туркистон давлатнинг асосчиси ва раҳбари Амир Темур маънавий салоҳиятининг кучи-унинг иқтисодий, молиявий, хўжалик, сиёсий, ҳарбий, ҳуқуқий, давлатлараро муносабатлар фаолиятида, фанга, маданиятга, адабиётга, санъатга, меъморчиликка в.ҳ. муносабатида ранг-баранг мазмун ва кўринишларда яққол намоён бўлди.

Амир Темур улуғ маънавий салохият соҳиби бўлганлиги-унинг ниҳоятда камтар, ҳазил мутойибали бўлганлигида, аскиячилигида, камсухан ва ўткир сўзлигида, муслималар, маликаларга муносабатда ўта илтифотлигида, катта-кичик мухолифларига нисбаттан кечиримлигида, билиб билмай йўл қўйган хатоларини кўпчилик олдида ошкора эътироф этганлигида, ҳар бир тойифа, мансабдаги инсонларга алоҳида хурмат эҳтиром билдирилганлигида, ҳатто шоҳона қаҳр-ғазаби ҳам адолатга, ҳақиқатга асосланганлигида, ҳарбий маҳорати каби ўнлаб хислатларида амалда намоён бўлган.

Соҳибқирон ўз ҳаётлари давомида кўплаб шаҳарлар, масжиду-мадрасалар, мақбаралар, хонақолар, қалъа-қасрлар, боғ-роғлар, суғориш иншоотлари, равон йўллар, кўприклар барпо эттирди. Уларнинг баъзиларини ўғил-набиралари, сарой маликалари, ислом раҳнамолари номи билан аташга даъват этди. Бироқ барпо этилган иншоотларнинг биронтасига ҳам Амир Темур номи берилмади. Бунга соҳибқироннинг ўзлари хоҳиш билдирмадилар.

Амир Темур Хитой чегараларидан бошлаб то Шарқий Рум ва Миср ерларигача бўлган ҳудудларни ислом байроғи остида ягона давлатга бирлаштирди. Аммо бу вилоятларнинг бирортасига ҳам ўзимники, бегона жой қабилида муносабатда бўлмади. Соҳибқироннинг даъвати билан мамлакатнинг барча узоқ-яқин ҳудудларида қурилиш, ободонлаштириш тадбирлари, меҳнат шижоати авж олди. Уларга тегишли маблағ ажратилди, мутасадди кишилар тайинланди.

Ўзбекистон Президенти И.Каримов ислом динининг илмий, маърифий аҳамияти ҳақида гапириб «Биз шарқ давлати, мусулмон мамлакатимиз. Баъзиларнинг фикрича мусулмон мамлакати бўлиш гўёки қолоқлик, оқсоқлик белгиси эмиш. Бу фикрга асло қўшилиб бўлмайди. Биз мусулмон мамлакати эканлигимиздан сира ҳижолат чекмаслигимиз, аксинча, доимо фахрланишимиз лозим. Чунки шарқнинг минг йиллик фалсафасию, ислом қадриятлари тараққиёт учун бебаҳо хазинадир»4 -деган адолатли фикрни билдирган эди. Агар ана шу ҳақиқат меъзонига асосланиб мушоҳада қилсак, Амир Темур маънавий салоҳиятининг марказида исломий қадриятлар туради. Амир Темур маънавиятининг исломий асослари қуръони Карим, Ҳадиси шариф, шунингдек тавҳид, тафсир, фиқҳ, тасаввуф илмлари мазмунида, Оллоҳга, Расулуллоҳга, мажозий ва ҳаётий пирларига ихлоси, эътиқоди негизида шаклланди, қарор топди. У Нақшбандия таълимоти талаблари асосида янада мустаҳкамланди, ҳаётий мазмун олди. Шунинг учун ҳам Амир Темур ўзининг бутун онгли ҳаёти давомида ислом динига сидқидил эътиқод қилди, унинг барча фарз ва суннат талабларини тақвадорлик билан бажарди. Ислом раҳномаларига, саййидлар, шайхлар, хўжаларга самимият билан муносабатдда бўлди. Амир Темур бутун ҳаёти давомида ислом динини хурофот, бидъат, мутассибик , жоҳиллик, ақидапарастлик каби иллатлардан ҳимоя қилди.

Амир Темур Мовароуннаҳр ва Хуросонда яшаб ижод қилган тасаввуф илмининг йирик пешқадамлари хўжа Абдухолиқ ғиждувоний, Аҳмад Яссавий, Али Ҳаким ат-Термизийларни ўзининг мажозий пирлари ҳисоблаб, улар руҳига ҳурмат бажо келтирди. Шаҳрисабз , Термиз, Ясса шаҳарларида хўжа Али Ҳаким ат-Термизий, Саййид Амир Кулол, хўжа Аҳмад Яссавий қабрлари устига мақбаралар қурдирди. Амир Темурнинг ислом маънавиятига эътиқодини, содиқлигини ва ундан қудратли куч олганлигини билдирувчи бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Агар хўжа Баҳоуддин Нақшбанд ислом таълимотини ҳар қандай хурофий иллатлардан тозалаб, ислоҳ қилган бўлса, Амир Темур уни ҳимоя ва тарғиб қилди, диний мазҳабларга бўлиниб, ҳудудий парчаланишларга, ўзаро тўқнашувларга чек қўйди. Масалан, машҳур тарихчи, файласуф, фиқҳшунос олим Саййид Шариф Журжонийнинг ёзиб қолдиришича, XIY асрнинг 80-йилларида Эрон, Ироқ, Шом майда мулкларга парчаланиб, ўзаро қарама-қаршиликлар авж олган эди. Ана шундай вазиятда Амир Темур маънавий пирларининг ўгитларига амал қилиб, ислом динининг бирлиги учун курашди. Бу вазифанинг Тангри – таоллоҳнинг амри – фармони деб қабул қилди. Амир Темурнинг бу тадбирларини маънавий пирлари Зайниддин Абу Бакр Тойбодий, Саййид Барака, Шариф Журжонийлар Оллоҳнинг ҳохиш иродаси деб билиб, уни қўллаб -қувватладилар. Шундай қилиб, XIY асрниг 80-90-йилларида Амир Темур шарқда ислом динини муҳофаза қилувчи, ёювчи сифатида намоён бўлди.

Амир Темурда диний бағрикенглик сифатлари комиллашган эди. У ғайридин инсонларга ҳам тавозе, илтифот кўрсатди. У киши Франция, Испания, Англия, Италия, Хитой каби давлатлар бошлиқлари билан ёзишмалар олиб борганлиги, у мамлакатнинг элчилари – католик, будда, шаман динлари вакилларини ўз ҳузурига қабул қилиб, шоҳона илтифотлар кўрсатганлиги фикримизнинг тасдиғидир.

Амир Темур маънавияти ва сиёсатида исломий илмларни дунёвий фанлардан чегаралаш, уларнинг бирини-иккинчисидан баланд-паст қўйиш ҳоллари зинҳор бўлмаган. Чунки, соҳибқироннинг ўзлари тақводор, художўй бўлиш билан бирга тафсир, тавҳид, ҳадис, фиқҳ, тарих, фалсафа, фалаккиёт, табобат каби илоҳий ва дунёвий илмларни яхши билганлар. Бу хусусда XY асрнинг машҳур олимлари Абдураззоқ Самарқандий, Ҳофизи Абру, Ибн Арабшоҳ, Алишер Навоийлар аниқ маълумотлар ёзиб қолдирганлар. Шунинг учун ҳам Амир Темур Мовароуннаҳрда фан, маданият, адабиёт, санъат, меъморчиликнинг ривожланишига алоҳида ҳомийлик ва раҳномолик қилди. Барча олиму-фузалоларга унумли ижод қилишлари учун қулай шароитлар яратиб берди. Улар билан мажлислар, мулоқотлар, мунозаралр уюштириб турдилар.

Ўзбекистон мустақиллигининг 15 йиллиги, Амир Темур таваллудининг 670-йиллиги арафасида шуни миллий ғурур билан таъкидламоқчимизки, ҳар замонда ва ҳар ерда маънавият моддий неъматлар асосида юксалади. Аммо кейинчалик маънавият бир халқ, бир ҳудуд мулки доирасидан чиқиб, умуминсоний қадриятга, жаҳон цивилизациясига айланади. Бинобарин, Амир Темур маънавий салоҳияти бир халққа хизмат қилиш чегарасидан чиқиб, умумбашарий ижтимоий омилга айланди. У ҳар доим барҳаёт ва умрбоқий маънавиятдир. «Бизнинг тарихимизда Амир Темурдай улуғ сиймо бор экан, унинг қолдирган мероси, панду-ўгитлари бугунги ҳаётимизга ҳамоҳанг экан, олдимизда турган муаммоларни ечишда бизга қўл келаётган экан, бизнинг бу меросни ўрганмасдан, таърифламасдан, тарғибот қилмасдан ҳаққимиз йўқ... Амир Темур бизнинг фахримиз, ифтихоримиз ғуруримиз»5.


^ МИЛЛАТИНИНГ ДАРДИГА ДАРМОН БЎЛИБ...


М.Олтинов, проф, НДПИ.


XIV асрнинг 50-60 йилларида Мовароуннаҳр элининг дардига дармон бўладиган бир алп, қувваи ҳофизали сарбон, саркор зарур эди. Шундай миллатпарвар, ватанпарвар ёвқур баҳодирни Оллоҳ берган ва у замон алғов-далғовлари дошқазонида пишаётган, ўша жамиятнинг ўзи улуғ мақсад, сиёсат йўлида тетапоя қилаётган эди. У, эндигина йигирма беш ёшга қараб бораётган Амир Темур бин Муҳаммад Тарағай Баҳодирхон ўғли эди. Ўзбекистон Президенти И.Каримов Темурбек сиёсатга кириб келаётган аянчли даврни таърифлаб, «Амир Темурдек тарихий шахсларни, саркарда ва соҳибқиронларни тарих тақозоси, шу замон талаблари, керак бўлса, замон эҳтиёжи ҳаётга олиб келади ва ул зотларнинг фазилат-хусусиятларини намоён қилишга замин яратади... Кимки Амир Темур қадимий Туркистон заминида тасодифан пайдо бўлган деса, хато қилади. Нега деганда ҳеч нарса тўсатдан пайдо бўлмайди. Ҳамма нарсанинг ўз қонунияти бор»,1 – деган ҳаётий ҳақиқатни айтган эдилар.

Нима учун тарихда алоҳида, айрим саноқлигина инсонлар шахсий манфаатини четга суриб қўйиб, халқи, Ватани дарди билан яшайдилар. Чунки уларда маънавий салоҳият ниҳоятда кучли бўлади ва бир кишига хизмат қилиш қамровидан чиқиб, умуммиллий ва умуминсоний ижтимоий аҳамият касб этади. қудратли ижтимоий куч сифатида бир неча миллатларга, халқларга хизмат қила бошлайди. Амир Темурнинг қувваи ҳофизаси ана шундай уммоний, башарли ва башоратли эди. Шунинг учун ҳам дарҳол Ватан озодлиги ва ободлиги, эл-юрт тинчлигидек мураккаб ва айни вақтда истиқболли масъулиятни ўз олдига асосий вазифа қилиб қўйди. Амир Темурнинг мансаби ҳам, отасидан қолган катта бойлиги ҳам бор эди. Чиғатой улусининг бошқа амирлари, мулкдорлари сингари маишатда яшаши мумкин эди. Бироқ у ҳаёти учун хавфли оқибати шарафли, буюк йулни- истиқлол йўлини танлади. Истиқлол йўли ҳар доим ҳам, ҳар замонда ҳам хавф-хатарга бисёр, аммо келажаги буюк йўлдир.

Амир Темурнинг «элимнинг дардига дармон бўлиб»,-деган пурҳикмат аҳдини, қудрат-шижоатини, ақл-заковатини амалда ватанимиз тарихининг бир қанча ҳолатларида кўриш мумкин:

Биринчидан, XIY асрнинг 50-60 йилларида Мовароуннаҳр ерлари майда мулкларга парчаланиб, ҳокимлар ўртасида сиёсий кураш авж олган, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ночор ҳолатга тушиб қолган эди. Амир Темур ҳокимиятга келиши билан дастлаб маҳаллий бекларни муросага чақирди. Давлатдаги сиёсий мавқеини мустаҳкамлаб олгандан сўнг, барча ҳокимлар ягона марказга бирлаштирилди. Ташқаридан бўладиган ҳужумларга ҳам, ички низоларга ҳам чек қўйилди. Мамлакатда тинчлик, осойишталик ҳукм сурди. Мовароуннаҳр мустамлакачилик зулмидан озод бўлди. Демак, юз эллик йилдан кўпроқ вақтдан сўнг яна мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий, маънавий жиҳатдан қайта ривожланиши учун сиёсий шарт-шароит яратилди.

Иккинчидан, Амир Темур маркашлашган, юқоридан қўйигача қонун ва адолатга асосланган, ҳали Шарқ ва Европа давлатчилик сиёсатида ҳам, амалиётида ҳам бўлмаган, жамиятдаги барча ижтимоий қатлам вакилларининг моддий, маиший, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилувчи такомиллашган давлат бошқарув тизимига асос солинди. Соҳибқироннинг «истиқлол билан мулку-миллат, лашкар ва раиятни бошқарингиз»- деган даъвати бутун мамлакатда барала янгради. Мамлакат аҳолисининг маънавий руҳияти тубдан яхшиланди, ижтимоий ва меҳнат фаоллиги ошди.Ватан мустақиллиги давлатда ҳам,жамиятда ҳам амалда ўзини тўлиқ намоён қила бошлади.

Ўзбекистон Президенти И.Каримов миллий ғурур билан таъкидлаганидек «Ўзбекистоннинг бугунги озодлигини мустаҳкамлаш даврида Амир Темур биз учун буюк давлат асосчиси сифатида қадрлидир. У давлат пойдеворини қурган, давлатнинг ҳуқуқий асосларини барпо этган. Унинг давлатчилик борасидаги фикрлари нафақат ўз даври, балки келгуси авлодлар учун ҳам катта аҳамият касб этади».2

Учинчидан, Мустақиллик-бу ўзи эски тузумни ислоҳ қилиш демакдир. Мустақиллик шароитида жамиятда барча ижтимоий ислоҳотларга кенг йўл очилади. Шунинг учун ҳам Амир Темур ҳокимиятга келиши биланоқ бир қанча сиёсий, иқтисодий, молиявий, маданий, ҳарбий в.ҳ. ислоҳотлар ўтказди. Уларнинг барчаси Соҳибқирон ақл- заковати, қувваи-ҳофизаси билан йўғрилган ва давлат,жамият ва эл манфатларига қаратилган эди. Шунинг учун ҳам уларни мамлакат аҳолисининг барча қатламлари вакиллари хайрихоҳлик билан қабул қилдилар. Адолат ва миллий манфаатдорликка асосланган бу ислоҳатлар давлатнинг ички ва ташқи cиёсатда,халқаро нуфузининг ошишида яққол намоён бўла бошлади. Тўртинчидан, мамлакат халқ хўжалигининг барча тармоқлари тез ривожланди. Деҳқончилик экин майдонлари кенгайди, янги суғориш иншоотлари барпо этилди. Деҳқончилик маданияти янада юксалди. Мовароуннаҳр шаҳарлари ижтимоий қиёфасини ўзгартириб, кенгайди, ободонлашди, йирик ҳунармандчилик ва савдо, маданий ва маъмурий марказларга айланди. Туркистон йирик иқтисодий минтақа сифатида шухрат қозонди. Натижада жамиятнинг ижтимоий, маданий, маънавий тараққиёти учун асосли имкониятлар яратилди. Аҳолининг моддий турмуш шароити фаровонлашди. Амир Темурнинг бошқа давлат бошлиқларидан фарқи, у бутун умри давомида бунёдкорлик ишлари билан машғул бўлганлигида. Эл – улус дарди, Ватан ободлиги ва яхлитлиги ғами билан яшади. Ул улуғ зотнинг бизга қолдирган «қай бир жойдан бир ғишт олсам, ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат эктирдим» деган ўгитомус сўзлари фикримизнинг исботидир.

Бешинчидан, маданият фақат иқтисодий омиллар асосида шаклланади, ривожланади. Шу мантиқ қонуниятга асослансак XIY асрнинг 80-90 йиллари – XY асрнинг бошларида Туркистон дунёда иқтисодий жиҳатдан ҳам, маданий жиҳатдан ҳам энг ривожланган марказ эди. Унинг дунёвий ва илоҳий маданияти, илм-фани мамлакатнинг тараққий этган иқтисодиёти негизида тез суръатлар билан ривожланди. Мовароуннаҳрнинг шаҳар ва қишлоқлари – умуман ижтимоий қиёфаси тубдан яхшиланди. Бутун Шарқ дунёсидан йирик аҳли илмлар, олиму-фозиллар Самарқандга келиб, муқимлашдилар, баракали ижод қилдилар. Давлат уларнинг яшаши ва ижоди учун барча моддий-маиший шароитларни яратиб берди. Масалан, машхур араб тарихчиси Ибн Холдун Соҳибқирон билан Шом (Сурия) ерларида учрашиб, икки ўртада бўлган машваратда Амир Темурнинг қувваи ҳофизасидан ҳайратланиб, Самарқандга боришга рози бўлиб «Асрлар пешонасига давлатингни тўлин ой мисоли тасвирлардим... Тангри таоллога ҳамдлар бўлғайким, қадримни билатурғон, хизматимни қадрлайтурғон ва иззат-ҳурматимни ўрнига қўятурғон бир кишини менга ато қилди»3,- деб шукрона айтган эди. Амир Темурнинг илм, маданият, санъат аҳлига кўрсатган муруввати тўғрисида йирик тарихчи олимлар Ҳофизу Абру, Ибн Араб шоҳ Абдураззоқ Самарқанддий, Алишер Навоий в.б. асарларида пур ҳикмат маълумотлар ёзиб қолдирилган. Чунки Амир Темурнинг ўзи бир қанча дунёвий ва илоҳий фанларни мукаммал билган. Шунинг учун ҳам аҳли фозилларга, каломул мулкларга ихлоси баланд бўлган. Амир Темур фан ва маданият ҳомийси.4

Олтинчидан, иқтисодий омиллар ривожланган мамлакатда – маданий қадриятлар юксалган бўлади. маданий тараққиёт муқаррар равишда давлатнинг ҳам, жамиятнинг ҳам, шахснинг ҳам маънавий ўсишига, комиллашишига олиб келади. Илмий хулосамизни Ўзбекистон Президенти И.Каримовнинг «Маънавият – инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч-қудратидир»,5 – деган фикрлари тасдиқлаб турибди. Амир Темур ҳукмронлиги даврида давлат ҳам, жамият ҳам ўзининг мустаҳкам маънавий асосларига эга эди. Чунки жамият қонун ва адолат талаблари ислом динининг фарзлари ва нақшбандия таълимоти асосида бошқарилган. Буларнинг барчаси жамиятнинг маънавий комиллашганлигидан дарак беради. Фақат маънавий жиҳатдан тараққий этган жамиятдагина давлат бошқарув ишлари муваффақиятли бўлади. Бинобарин, маънавиятда жуда катта иқтисодий, фан-техника, маданий, ахлоқий омиллар мужассамлашган. Амир Темурнинг «давлат ишларининг тўққиз улушини кенгаш, тадбир ва машварат, қолган бир улушини қилич билан амалга оширдим»- деган фикрлари ҳам жамиятнинг маънавий салоҳият даражасини билдиради.

Еттинчидан, маънавий омиллар асосида исломий қадриятлар ҳам туради. Амир Темур давлатида ислом дини мафкура вазифасини бажарган. «Темур тузуклари»да «ҳар ерда ва ҳар вақт ислом динини қуватладим», -деган фикрлари ислом динининг жамиятдаги ўрни, мавқеини англатиб турибди. Амир Темурга хос бўлган маънавий салоҳият, унинг исломий моҳияти мустақил давлатни бошқариш йилларида ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида амалда яққол намоён бўлди. У ҳар доим Оллоҳга, иймонга, китобга, тафаккурга таяниб иш кўрар эди. «Амир Темурнинг ислом динига бўлган муносабатидаги энг муҳим қирра – бу мусулмончилик ақидаларини жамият осойишталиги, равнақи, ижтимоий адолат, иймон бутунлиги, маънавий поклик учун хизмат қилдиришга сафарбар этилишидир. Унинг эътиқодига кўра, давлат-давлатчилигини, дин эса динлигини қилиши керак. Бу ғоя бугунги замонда ҳам ўз аҳамиятини заррача йўқотган эмас. Худди шу туфайли ҳам Амир Темур даврида ислом дини равнақ топди, юксалди».6

Саккизинчидан, давлатнинг фаол ташқи сиёсат юритиши кўп жиҳатдан мамлакатнинг ички ижтимоий, иқтисодий, маданий тараққиёт даражасига боғлиқ бўлади. Бу – асрлар синовидан ўтган ижтимоий аксиома. Амир Темур давлати Шарқ ва Европа дунёси билан фаол ҳамкорлик қилган. Бунга мамлакатда барча ижтимоий, иқтисодий асослар мавжуд бўлган. Давлат ташқи дунё билан ҳамкорлик қилмасдан халқаро нуфузга эриша олмаслигини Амир Темур жуда яхши билган. Шунинг учун ҳам Амир Темур давлати Шарқнинг Хитой, Ҳиндистон, Миср, Рум, европанинг Франция, Испания, Италия каби мамлакатлари билан фаол иқтисодий- савдо в.ҳ. соҳаларда ҳамкорлик қилган. Бу хусусда аниқ тарихий маълумотлар, хужжатлар мавжуд. Амир Темур « дунё савдо аҳли ила обод бўлажак», - деган оддий, аниқ шиорни тез-тез такрорлар эди. Соҳибқироннинг мақсади – мамлакатлараро ягона савдо-иқтисодий макон яратиш эди. Масалан Соҳибқироннинг Франция қироли Шарл VI га йўллаган хатида «Сиз ўз савдогарларингизни менинг салтанатимга юборинг. Биз уларни илиқ қарши олиб иззат- икром кўрсатамиз. Биз ҳам ўз савдогарларимизни сизнинг юртингизга йўллаймиз. Сиз ҳам уларга ҳурмат кўрсатинг, уларга ортиқча тазйиқлар қилинишига йўл қўйманг,»7 – мазмундаги фикрларнинг қайд этилганлиги Амир Темур давлати ташқи сиёсатининг кўламини, халқаро нуфузини англатиб турибди.

Тўққизинчидан, Амир Темур давлатининг ташқи сиёсати деганда, мустабид совет тарихшунослигида унинг ҳаракатлари атайлаб муболағалаштирилиб, соҳталаштирилиб, туҳмат, бўҳтонлар лойига йўғрилиб ёзилди, айтилди. Чунки «империя даврида бизни иккинчи даражали одамлар, деб ҳисоблашар эди».8 Шундай йўл билан совет мафкураси ўзини «тоза», «пок» қилиб кўрсатмоқчи бўларди. Тоталитар совет сиёсати, мафкураси бамисоли ўзига маҳлиё қилувчи хушбичим, лаби қизил, сочи сариқ, аммо дили қора, мақсади нопок таннозга ўхшарди. У ўзга шахсларни, жамиятларни ёмонлаб ўзига обрўй орттирмоқчи бўларди. Аммо ўзгаларни ёмонлаб эришилган «обрўй» сохта, эртаси йўқ, - деган ҳақиқатни эътироф этишни хохламасди. Ахир совет давлатининг ўзи ҳам қип-қизил босқинчи бўлганлигини энди, ниҳоят баралла айтишим мумкин. Бу хусусда ўнлаб ҳеч инкор этиб бўлмайдиган ҳужжатлар мавжуд. Бу билан биз Амир Темурнинг ҳарбий ҳаракатларини тамоман оқлаб кўрсатиш фикридан йироқмиз. Мадомики гап XIY асрнинг 70-90 йиллари – XY аср бошлари тўғрисида борар экан, фанда мавжуд тарихийлик, холислик, ҳаққонийлик диалектикаси талаблари асосида хулоса чиқармоғимиз зарур. Демоқчимизки, Амир Темур олиб борган ҳарбий ҳаракатларининг биронтасини ҳам босқинчилик уруши деб бўлмайди. Уларнинг барчасининг аниқ, асосли сабаблари бор. Амир Темурнинг бирдан-бир мақсади –Ватан озодлиги, яхлитлиги, фаровонлиги, халқларнинг осойишталиги эди. Ул зотнинг барча юмушлари фақат ватани, халқи манфаатларига қаратилган эди. Шахсий шон-шуҳрат соҳибқиронни асло қизиқтирмас эди. Зеро – «Амир Темур ҳаётининг мазмуни, бетакрор фаолиятининг асосий маъноси – Ватан озодлиги, Ватанга муҳаббат деган олий қадриятлардан иборатдир».9

Ўнинчидан, фақат катта маънавий салоҳиятга эга бўлган инсонларгина миллат, Ватан аҳамиятига молик улуғ ғояларни, ишларни амалга оширишга қодир бўладилар. Демоқчимизки, Амир Темур улуғлигининг асосида унинг маънавий сифатлари туради. Мустақил қудратли Туркистон давлатининг асосчиси ва раҳбари Амир Темур маънавий салоҳиятининг кучи, ҳосиласи – унинг иқтисодий, молиявий, хўжалик, сиёсий, ҳарбий, ҳуқуқий ва халқаро муносабатлар фаолиятида, дунёвий ва илоҳий фанларга, маданиятга, адабиётга, санъатга, меъморчиликка муносабатида ранг-баранг мазмун ва кўринишларда яққол намоён бўлди. Соҳибқирон маънавиятнинг уммонийлигини, тиниқлигини-унинг ниҳоятда камтар, ҳазил-мутойибали бўлганлигида, камсухан ва ўткир сўзлигида, муслималар, маликаларга муносабатида ўта илтифотлигида, катта-кичик мухолифларга нисбатан кечиримлигида, билиб-билмай йўл қўйган хатоларини кўпчилик олдида ошкора эътироф этганлигида, ҳар бир тоифа, мансабдаги инсонларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром билдирганлигида ҳатто шоҳона қаҳр-ғазаби ҳам адолатга, ҳақиқатга асосланганлигида, ҳарбий маҳорати каби ўнлаб хислатларида амалда намоён бўлган. Ул зот ўз ҳаёти давомида кўплаб шаҳарлар, масжиду-мадрасалар, мақбаралар, хонақолар, қалъа-қасрлар, боғ-роғлар, суғориш иншоотлари, равон йўллар, кўприклар барпо эттирди. Уларнинг баъзиларини ўғил набиралари, сарой маликалари, Ислом раҳномалари номи билан аташга даъват этди. Бироқ барпо этилган иншоотларнинг биронтасига ҳам Амир Темур номи берилмади. Бунга бобокалонимизнинг ўзлари хоҳиш билдирмадилар.

Маънавият моддий неъматлар асосида юксалади. Аммо кейинчалик маънавият бир халқ, бир ҳудуд мулки доирасидан чиқиб умуминсоний қадриятга, дунё хазинасига айланди. Демоқчимизки Амир Темур маънавий салоҳияти бир инсон қамрови доирасидан чиқиб, умумбашарий ижтимоий омилга айланди. У ҳар доим барҳаёт ва умри боқий маънавиятдир. Фақат улуғ маънавий салоҳиятга эга бўлган инсонларгина элининг, миллатининг дардига дармон бўла олади.

Амир Темур Ватанини, миллатини ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маданий, маънавий юксакликка олиб чиқди. Миллати билан ўзи ҳам улуғлик мақомига эришди. Жамиятнинг ижтимоий қонунияти ўзи шундай. Миллатининг, Ватанининг истиқлоли ва истиқболи йўлида фидойилик кўрсатган, уларнинг довруғини бутун дунёга таратган инсонларни тарих ҳам, келажак ҳам унутмайди. Амир Темур тарихий, унутилмас шахс, халқимиз даҳосининг тимсоли, маънавий қудратимиз рамзидир.10

  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13



Похожие:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон icon«фан» Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги навоий давлат педагогика институти
Ушбу услубий луғат бозор иқтисодиётининг атамалари ва тушунчаларига изоҳ беришга бағишланган
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013
Президентимиз ўзининг “Замонавий кадрлар тайёрлаш – ислоҳотлар муваффақиятининг асоси” номли маърузасида
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон iconO‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Давлат педагогика ва малака ошириш институтлари...
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон iconҚарши -2011 Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Тақризчи: С. Тошев миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси мудири, фалсафа фанлари номзоди, доцент.Ўзбекистон Республикасида хизмат...
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон iconЎзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси
Збекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Манказий Кенгаши, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамғармаси Республика бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий давлат педагогика институти амир темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон iconСергели туман халқ таълими бўлимининг низоми
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации