Документы



Ташкилотлар социологияси icon

Ташкилотлар социологияси

НазваниеТашкилотлар социологияси
Дата27.05.2013
Размер83.68 Kb.
ТипДокументы
скачать

Ташкилотлар социологияси



Саволлар:

  1. Ташкилот тушунчаси ва унинг белгилари.

  2. Ижтимоий ташкилот турлари.

  3. Ижтимоий ташкилотларнинг тизмий гуруҳланиши.


«Ташкилот» атамаси ижтимоий бирлашувларнинг шакли сифатида қулланилади.

Инсон табиатан ижтимоий ҳодиса бўлганлиги сабабли ҳам турли жамоа ҳамда уюшмаларда бирлашади. Инсоннинг ҳамма фаолияти ташкилий уюшган холда кечади, шунинг учун ҳам шахсларнинг жамоавий фаолият кўрсатишлари ва уларнинг ташкилий шаклларда, нечоҚли уюшганлиги ўрганиш муҳимдир.

Кундалик амалиётда ташкилот тушунчаси кўп учрасада, бироқ у турли маъноларда ишлатилади. Шунинг учун ҳам ишни ташкилот атамасининг мазмунини очиб беришдан бошлаймиз: Рус социологи А.И. Пригожиннинг, ташкилот атамаси уч хил маънога эга1, деб изоҳ беради.

Биринчидан, ташкилот - муайян гуруҳ доирасида янги меъёрларни ишлаб чиқишни, барқарор алоқалар ўрнатишни, ижтимоий гуруҳ аъзоларининг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштирувчи уюшмадир. Бу каби фаолият энг аввало «ташкил қилиш» сўзи билан ифодаланади. Бошқача айтганда, бу фаолият ҳамкорлик кучи ёрдамида гуруҳда ўзаро келишилган ҳаракатлар учун шароитлар яратишга қаратилади. Масалан, муайян корхона раҳбари ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилади. Бунда у қўл остидаги кишиларни иш жойларига шундай тақсимлаши лозимки, бунинг натижасида маълум ишларнинг бажарилиш тезлиги, узлуксизлиги, унумдорлиги таъминланиши керак бўлади. Бундан ташқари, у ўзаро алмашинувни таъминлаши, ишлаб чиқаришни, иш куни тартибини, корхона ишчилари ва таъминотчиларининг ўзаро ҳаракатлари меъёрларини ташкил қилиши керак. Бу фаолият ишлаб чиқариш жараёнининг ташкилоти деб аталади

Иккинчидан, ташкилот деганда бирор бир объектнинг белгиси, унинг тартибга солинган структурага эга бўлиш ҳусусияти назарда тутилади. Бу ижтимоий объектнинг бир-бири билан ўзаро боҚланган қисмлардан ташкил топишини ва қандайдир ички тузилишга эга бўлишини билдиради. Бу маънода «ташкилот» атамаси ташкил этилган ва ташкил этилмаган структураларни фарқлаш учун ишлатилади. Агар бирор бир ижтимоий гуруҳ барқарор ижтимоий ролларга (яъни ҳар бир киши ўз вазифасини бажариши) эга кишиларнинг хатти-ҳаракатини тартибга соладиган қоида ва қонунларга, ҳамда бошқа гуруҳлар билан тартибли алоқаларга эга бўлса, бундай гуруҳни уюшган гуруҳ деб атайдилар.

Учинчидан, ташкилот дейилганда, маълум ижтимоий вазифани бажарадиган сунъий равишда ташкил қилинган ижтимоий гуруҳ тушунилади. Масалан, мактаб - ёш авлодга таълим бериш вазифасини бажарадиган муайян миқдордаги кишилардан иборат ижтимоий гуруҳдир. Бу маънода банк - пулни тўплаш, тақсимлаш ва тартибли фойдаланиш вазифасини бажаришда иштирок этадиган кишилардан иборат бўлган ташкилотдир.

Юқорида санаб ўтилган ташкилот тушунчасининг уч маъноси бир-бири билан чамбарчас боҚлиқ. Ўар қандай уюшган гуруҳ (бу тушунчанинг учинчи маъноси), уни ташкил қилиш яъни унинг ички структурасини, алоқа тизимларини, маданий хусусиятларини ташкил қилиш, ҳамда ижтимоий ролларни тақсимлаш фаолияти давомида вужудга келиши лозим. Агар ушбу уюшган гуруҳ шаклланадиган бўлса, у ҳолда биз ташкил қилинган деб аталадиган ички сифатга эга бўлган ташкилотни назарда тутамиз.

Жамиятда «ташкилот» атамасининг юқорида кўриб чиқилган маънолари ташкилот моҳиятини тушунишга ва унинг илмий таърифини топишга имкон беради.

^ Ташкилотнинг таърифи. Фанда ташкилотнинг жуда кўп таърифлари мавжуд. Бу таърифларда ташкилот кўпинча рационал тизим ёки мақсадга эришишга йўналтирилган тизим сифатида намоён бўлади. Ташкилотга қуйидагича таъриф беришимиз мумкин: Ташкилот энг аввало ўзаро боҚланган ва ўзига хос мақсадларга эришишга йўналтирилган ижтимоий гуруҳдир. Ўар қандай ташкилот аъзоларининг ҳатти-ҳаракатини маълум маънода умумий натижага эришиш учун уйҚунлаштира олса, бундай ташкилот мақсадга мувофиқли ҳисобланади. Масалан, корхона маълум турдаги махсулотни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун, сиёсий партия сиёсий дастурни амалга ошириш учун, шифохона эса беморларни даволаш учун мавжуд бўлади.

Бундан ташқари, ташкилотлар - юқори даражада расмийлашган гуруҳлардир. Уларнинг ички структураси шу маънода юқори даражада расмийлашганки, бунда ташкилот доирасидаги қонун қоидалар, иш тартиблари амалда унинг ҳамма аъзоларининг фаолиятини қамраб олади. Улар аниқ ва равшан тузилган ва ҳамма ролларни ва ролли алоқаларни ўз ичига олади. Ташкилот структурасида у ёки бу мавқеларни бажараётган индивидларнинг шахсий сифатларидан қатъий назар, уларга ролли ҳаракатлар тақдим этилади. Раҳбар, унинг муовинлари ёки ижро этувчилар шахсий сифатларидан қатъий назар ўзларининг мажбуриятиларини хизмат доирасида ўзаро муносабатларини белгилаб берадиган қонун қоидаларга бўйсуниб бажарадилар.

Юқорида санаб ўтилган асосий ҳусусиятлардан келиб чиқиб, ташкилотни маълум мақсадларга эришишга йўналтирилган ва юқори даражада расмийлашган структурага эга бўлган ижтимоий гуруҳ деб таърифлаш мумкин.

Ижтимоий ташкилотларга қуйидаги ҳусусиятлар хос:

1. Ўар қандай ташкилот ўз мақсадига эга, чунки у аниқ мақсадларни амалга ошириш учун тузилади ва унинг фаолияти мақсадга эришганлик даражаси билан баҳоланади. Бунда ташкилот кишилар хатти-ҳаракатини тартибга солиш ва бирлаштириш вазифасини бажарувчи восита эканлигини англанади.

2. Мақсадга эришиш учун ташкилот аъзолари ўзига хос рол ва статус (мавқе) лар бўйича тақсимланишга мажбурдирлар. Шунга мувофиқ, ижтимоий ташкилот ўзининг аъзолари томонидан бажарилиши керак бўлган ижтимоий ҳолат ва ролларнинг мураккаб ўзаро боҚланган тизимини ифодалайди. Ижтимоий ташкилот кишига тақдим қилинган ижтимоий статус ва ижтимоий рол доирасида, ҳамда ўша ижтимоий ташкилот доирасида қабул қилинган меъёрлар ва қадриятлар чегарасида ўз эҳтиёж ва манфаатларини қондиришга имкон беради.

3. Ташкилот меҳнат тақсимоти ва уни ихтисослаштириш асосида вужудга келади. Шунинг учун ҳам ижтимоий ташкилотларда турли горизонтал структуралар бўлади. Лекин ташкилотнинг муҳим ҳусусиятларидан бири-унда бошқарувнинг вертикал (иерархияли, яъни пиллапоя) шаклда бўлишидир. Айнан шу ерда бошқарувчилар ва бошқарилувчилар ҳаракати яққол кўзга ташланади. Бошқарувнинг иерархияга (пиллапоя шаклида) асосланганлиги мақсадга мувофиқлиликни ифода этади.

4. Бошқарув тизими ташкилот фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш учун ўзига хос воситаларга эга. Бу воситалар орасида интитутционал ёки ички ташкилий деб аталадиган меъёрлар яъни маълум ваколатларга эга бўлган ўзига хос институтларнинг фаолияти билан тузиладиган меъёрлар муҳим рол ўйнайди. Мазкур институтлар меъёрий талабларни ҳаётга жорий қилади ва ўзига хос таъсири билан уларни қўллаб қувватлайди.

Юқоридавги тўрт омил асосида муайян ташкилот ўзаро алоқа ва ҳаракат муносабатларни тартибга соладиган мақсад, алоқа ва меъёрлар тизими сифатида пайдо бўлади.

Ташкилотнинг ўзига хос белгиларини фарқлаш билан бирга социологлар ташкилотларни маълум турларга ажратишади. Энг аввало ижтимоий ташкилотлар расмий ва норасмий ташкилотларга бўлинади. Бу каби турларга ажратиш меъзони бўлиб, уларда мавжуд бўлган алоқа, ўзаро ҳаракат ва муносабатларни расмийлашганлик даражаси ҳисобланади. Россиялик социолог А.И. Пригожин, расмий ташкилот - алоқа, статус ва ролларни ижтимоий расмийлаштириш асосида ташкил қилиш усулидир2, деб изоҳ беради. Расмий ташкилотнинг асосида ихтисослаштириш натижасида пайдо бўладиган меҳнат тақсимоти ётади. Меҳнат тақсимоти статус-мансаблар тизими кўринишида намоён бўлади. Ўар қандай статус ва мансаблар маълум вазифаларни бажаришга мўлжалланганки, натижада ҳамма вазифалар ташкилот аъзолари ўртасида тақсимланади. Мансаб статуслари вазифалар бўйича иерархия (пиллапоя) шаклидаги структура асосида, турли ташкилий бўлимлар эса бўйсунувчилар тамойили асосида йўлга қўйилади.

Расмий ташкилотнинг фаолияти режалаштирадиган ва меъёрга соладиган регуляторларни, мансаб хатти-ҳаракатининг меъёр ва намуналарини, фаолият дастурларини, раҚбатлантириш тамойилларини ўз ичига олади.

Америкалик социолог А. Этциони расмий ташкилотларни уч асосий: мажбурий, эркин ва утилитар (манфаатли) ташкилотларга ажратади3. Эркин ташкилотлар дейилганда кишилар ихтиёрий равишда аъзо бўладиган ва аъзоликдан ихтиёрий равишда чиқадиган ташкилотлар назарда тутилади. Буларга қизил Ярим Ой жамияти, Яшиллар ҳаракати, жамоа ташкилотлари, Хотин-қизлар жамияти яққол мисол бўла олади. Кишилар эркин ташкилотларга бўш вақтларини унумли ўтказиш, ўз дунёқарашларига яқин кишилар билан алоқа ўрнатиш, муайян ижтимоий хизматларни амалга ошириш, маълум ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун аъзо бўладилар.

Кишилар баъзан ўзлари истамаган ҳолда, ёки мажбурий равишда баъзи ташкилотларнинг аъзолари бўлиб қоладилар. Бундай ташкилотлар мажбурий ташкилотлар деб аталади. Мажбурий ташкилотларга ахлоқ тузатиш шифохонаси. қамоқхона, турма, армия ва бошқалар мисол бўлади.

Баъзан кишилар маълум амалий сабаблар, фойда ёки манфаат туфайли ташкилотларга қўшиладилар. Бундай ташкилотлар утилитар (манфаатли) ташкилотлар деб аталади. Университетлар, Корпорациялар, бирлашмалар, фирмалар, давлат муассасалари кишиларнинг маълум манфаатларини қондириш учун тузиладиган ташкилотларга киради. Утилитар (манфаатли) ташкилотлар эркин ва мажбурий ташкилотлар орасида ётади. Масалан, биз бирор-бир ташкилотга мажбурий равишда ишга қабул қилинмаймиз, лекин ўзимизнинг турмуш даражамизни йўлга қўйиш учун ишлашга масъулмиз

Ўар қандай расмий ташкилот бошқарув тизимига эга. Ташкилотнинг бошқарув шакллари: озчилик ҳокимияти - алигархия; бир киши ҳукмронлиги - автократия; халқ ҳокимияти - демократия сингари юнонларнинг бошқарув усулларидан келиб чиқиб, яратилган.

Бу тушунчани социологик нуқтаи назардан олиб қарасак, бошқарув - бу институт, администрация, корхона ёки бошқа мақсадли гуруҳлар фаолиятининг юқори даражада аниқлик ва самарали ишлашини таъминлайдиган тизимдир. Социологияда бошқарув тизимининг таснифини баҳолашда бир-бирига зид бўлган фикрлар мавжуд. Немис социологи М. Вебер бошқарувнинг имкониятларини жуда юқори баҳолайди ва уни идеал тип сифатида таҳлил қилади. М. Вебернинг фикрича, бошқарувнинг идеал типи қуйидаги ҳусусиятларни ўз ичига олади:

  • бошқарув фаолияти доимо амалга оширилади;

  • бошқарув органига кирадиган шахслар шахсан эркиндирлар, лекин улар бажарадиган вазифалари доирасида ҳаракат қиладилар;

  • мансаб ва статусларнинг иерархия асосида тақсимланиши;

  • ҳар бир мансаб ва статусларнинг вазифалари аниқ белгиланган бўлади;

  • кишилар шартнома асосида ишга олинадилар;

  • ишчи ва ходимларни танлаш уларнинг маълумотига қараб амалга оширилади;

  • бошқарув аппарати томонидан чиқарилаётган ҳар қандай буйруқ, қарор, қонун қоидалар ҳужжатлаштирилади ва сақланади;

  • мансабдор шахсларнинг ҳатти-ҳаракати, фаолияти, маълум воситалар орқали назорат қилинади.

  • бошкарув фаолияти ўзига ҳос касбга айланади.

  • мансабдорларни тайёрлаш бўйича таълим тизими мавжуд бўлади.

Бошқарув тизими тўҚрисидаги Вебер таълимоти замонавий социологлар томонидан танқид остига олинди, масалан Т. Парсонс, А. Голднер нуқтаи назарича ҳокимиятнинг икки типи - иерархияда тутган мавқе ва касбий билим бир-бирига қарама-қарши келади. Бошқарувчи ҳокимияти бўйруққа асосланади, шунинг учун ҳам унга бўйсуниш ихтиёрий бўлмайди Мутахассисга бўйсуниш унинг ижтимоий ва касбий статусини тан олиш билан боҚлиқ. Бу икки асосий ҳокимият ўртасидаги зиддият доимий низолар учун асос бўлади.

Ўозирги кунда ҳар қандай ижтимоий ташкилотда бошқарув аппаратининг бўлиши талаб этилади. Агар ушбу бошқарув тизими бўлмайдиган бўлса, ташкилот фаолиятини йўлга қўйиш жуда мушкул бўлади. Сўнгги йилларда фан ва техниканинг ривожланиши, айниқса компьютер тизимининг кенг жорий қилиниши натижасида бошқарув тизимида маълум сифатий ўзгаришлар рўй бермоқда. Буларни таҳлил қилиш ва ўрганиш янги тадқиқот вазифаси ҳисобланади.


Мавзу бўйича таянч атамалар: ташкилотлар, расмий ва норасмий ташкилотлар, эркин, мажбурий ва утилитар (манфаатли) ташкилотлар, бошқарув.


1 Јаранг А.И. Пригожин Социология организацие. М:1980 39-41 бетлар.

2 Пригожин А.И. Социология организация. 1980. 37 стр.

3 Каранг. James W. Yander Zanden. Sociology. The Core. Osio state Uniyersity 1990.p 208.



Похожие:

Ташкилотлар социологияси icon14. 06. 1991 й. N 289-xii виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўЈрисида
...
Ташкилотлар социологияси iconБошланғич-ташкилотлар

Ташкилотлар социологияси iconДокументы
1. /цЗБЕКИСТОНДА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР.doc
Ташкилотлар социологияси iconДокументы
1. /Хал?аро ташкилотлар ?у?у?и.doc
Ташкилотлар социологияси iconДокументы
1. /Тижорат Воситачи Ташкилотлар.doc
Ташкилотлар социологияси iconДокументы
1. /Бизнес Социологияси.doc
Ташкилотлар социологияси iconДокументы
1. /ташкилот социологияси.doc
Ташкилотлар социологияси iconДокументы
1. /ташкилот социологияси.doc
Ташкилотлар социологияси iconДокументы
1. /ДИН СОЦИОЛОГИЯСИ.doc
Ташкилотлар социологияси iconДокументы
1. /Таълим социологияси.doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации