Документы



Исботлаш ва рад этиш қоидалари, уларни бузганда келиб чиқадиган мантиқий хатолар icon

Исботлаш ва рад этиш қоидалари, уларни бузганда келиб чиқадиган мантиқий хатолар

НазваниеИсботлаш ва рад этиш қоидалари, уларни бузганда келиб чиқадиган мантиқий хатолар
Дата27.05.2013
Размер253.72 Kb.
ТипДокументы
скачать

Исботлаш ва рад этиш қоидалари, уларни бузганда
келиб чиқадиган мантиқий хатолар.



Тезисга алоқадор қоидалар;

1. Тезис мантиқан аниқ ва равшан бўлиши керак. Бу қоида бузилса, исботлаш ёки рад этиш ўзининг аниқ предметига эга бўлмай қолади, уни амалга оширишга уриниш бехуда иш хисобланади.

2. Тезис исботлаш ёки рад этишнинг бошидан охиригача ўзгартирилмаслиги керак. Бу қоида бузилса «тезисни алмаштириш» деган хато келиб чиқади.

Аргументларга нисбатан қоидалар;

1. Тезисни асослаш учун келтирилган аргументлар чин хукмлар бўлиши ва бир-бирига зид бўлмаслиги лозим.

2. Аргументлар тезисни асослаш учун етарли бўлиши керак.

3. Аргументлар тезисдан мустақил холда чинлиги исботланган хукмлар бўлиши лозим.

Исботлаш усулининг қоидаси:

1. Тезис аргументлардан мантиқий тарзда келиб чиқадиган хулоса бўлиши лозим. Бунинг учун исботлаш ёки рад этишда хулоса чиқариш қоидаларига риоя қилиш зарур.

Исботлаш ва рад этиш қоидаларининг бузилиши мантиқий хатоларга олиб келади. Бу хатоликлар уч турга бўлинади:

I. Исботланаётган тезисга алоқадор хатоликлар

  1. Тезисни алмаштириш. Тезис исботлаш ёки рад этиш давомида ўзгармаслиги шарт, деган қоиданинг бузилиши тезиснинг алмаштирилишига сабаб бўлади. Тезис атайлаб ёки билмасдан бошқа тезис билан алмаштирилади ва бу янги тезис исботланади ёки рад этилади. Тезис мазмунининг торайтирилиши ёки кенгайтирилиши хам бахс жараёнида тезиснинг ўзгаришига олиб келади. Масалан, республикамиз тараққиёти учун миллий мафкура, миллий ғоянинг ахамияти тўғрисидаги тезисни исботлаш давомида умуман жамиятга мафкура керакми ёки йўқми, деган масалани исбот этишга харакат қилинса, унда тезиснинг мазмуни кенгайиб кетади ва тезис алмашинади.

  2. Инсонинг шахсий сифатини бахона қилиб тезисни алмаштириш. Бахс жараёнида мавзудан четга чиқиб, оппонетнинг шахсий, ижтимоий хаёти, яхши фазилатлари ёки камчиликлари хусусида фикр юритиб, шу асосда тезисни исботланган ёки рад этилган деб таъкидлаш тезиснинг алмашинишига сабаб бўлади. Бундай хатога атайлаб йўл қўйилади. Тингловчиларнинг хис-туйғуларига таъсир қилиш орқали исботланмаган тезиснинг чин деб қабул қилинишига уриниш хам тезисни алмаштириш хисобланади.

  3. Ортиқча ёки кам исботлашга уриниш натижасида тезиснинг алмашиниши. Фикр ортиқча исботланса, берилган тезис ўрнига ундан кучлироқ тезисни исботлашга харакат қилинади. Агар А ходисадан В келиб чиқса, лекин В ходисадан А келиб чиқмаса, унда А ходисани ифодоловчи тезис В ходисани ифодоловчи тезисдан кучлироқ бўлади. Масалан, «А шахс биринчи бўлиб жанжални бошламаган» тезис (В) ўрнига, «А шахс умуман жанжал бўлган ерда йўқ эди» деган тезисни (А) исботлашга харакат қилинади. Иккинчи тезисни исботлаб бўлмайди, чунки А шахснинг жанжалда қатнашганлигини кўрган гувохлар бор.


II. Аргумент (асос) ларга тааллуқли хатолар.

  1. Асосларнинг хатолиги. Тезис исботланганда ёки рад этилганда хато аргументларга чин деб асосланиш натижасида атайлаб ёки билмасдан мантиқий хатога йўл қўйилади. Масалан, Қадимги грек файласуфи Фалес ўз таълимотини хамма нарса сувдан пайдо бўлган, деган фикрга асосланиб яратган.

  2. Асосларни аввалдан тахминлаш шаклидаги хато. Тезис исботланмаган аргументларга асосланса, бундай аргументлар тезиснинг чинлигини исботламайди, балки тезиснинг чинлиги тахминланади, холос.

  3. «Айланма исбот этиш» деб номланувчи хато. Тезиснинг чинлиги аргументлар орқали, аргументларнинг чинлиги тезис орқали исботланса мантиқий хатога йўл қўйилади. Масалан, «Сўзнинг қудрати фикр билан ўлчанади» деган тезисни «Фикрнинг қудрати сўз билан ўлчанади» деб исботласак, юқорида айтилган хатога йўл қўйилади.


III. Исботлаш усули (демонстрация) билан боғлиқ хатолар.

  1. «Ёлғон (сохта) исботлаш». Агар тезис уни исботлаш учун келтирилган аргументлардан бевосита келиб чиқмаса, мантиқий хатога йўл қўйилади. Бунда тезисга алоқадор бўлмаган аргументларга асосланилади. Масалан, «А шахс ёмон одам» деган тезис «Тунда ёмон одамларгина кўчада юради», «А шахс кўчада тунда юрибди» деган аргументлар билан асосланса, фикр юзаки (сохта) исботланган бўлади.

  2. Шартланган фикрдан, шартланмаган фикрга ўтиш. Муайян вақт, муносабат доирасида чин бўлган (шартланган) фикрни, доимий, ўзгармас чин фикр деб қабул қилиш натижасида мантиқий хатога йўл қўйилади.

  3. Хулоса чиқариш қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ бўлган хатолар:

а) дедуктив хулоса чиқаришда учраши мумкин бўлган мантиқий хатолар. Бу хақида дедуктив хулоса чиқариш мавзусида батафсил маълумот берилган.

б) Индуктив хулоса чиқаришда учраши мумкин бўлган мантиқий хатолар. Булар «шошиб умумлаштириш» ва «ундан кейин, демак шунинг учун » деб аталувчи хатоликлардир. Масалан, бир-икки талабанинг дарсга маьсулиятсизлик билан муносабатда бўлишини умумлаштириб, «хамма талабалар масъулиятсиз», деб таъкидлаш хатодир.

в) Аналогияда учраши мумкин бўлган мантиқий хатолар. Булар «ёлғон аналогия» билан боғлиқ хатолардир. Унда тасодифий белги зарурий деб олиниши, фақат биргина ўхшаш белгига асосланиши ёки мутлақо таққослаб бўлмайдиган ходисалар ўзаро таққосланиши натижасида фикрда чалкашликлар юзага келади.

Мантиқий хатолар тафаккур қонунларини бузиш, хулоса чиқариш қоидаларига амал қилмаслик натижасида юзага келади. Мантиқ тарихида исботлаш жараёнида атайлаб (қасддан) хатога йўл қўйувчилар софистлар деб, уларнинг таълимоти эса софизм (грек.-айёрлик) деб аталади. Фикр юритиш жараёнида билмасдан мантиқий хатога йўл қўйилса, паралогизм дейилади. Чинлигини хам, хатолигини хам бирдай исботлаш мумкин бўлган фикрлар эса, парадокс деб аталади.

Бахс юритиш санъати (эристика) ўзига хос қонун-қоидаларга амал қилишни талаб этади.

Буларга асосан қуйидагилар киради:

  • заруриятсиз бахслашмаслик;

  • мавзусиз бахс юритмаслик ва бахс давомида мавзудан четга чиқмаслик ёки мавзуни ўзгартирмаслик;

  • бахс мавзуси юзасидан ўзаро зид ёки қарама-қарши фикрлар бўлмаса, бахсни тўхтатиш;

  • мавзуни яхши биладиган, ақлли одамлар билангина бахслашиш;

  • бахс юритишда мантиқий қонун-қоидаларга амал қилиш, ўзининг ва мухолифининг фикрларидан хулоса чиқара олиш, мантиқий зиддиятларни аниқлаш ва бартараф этиш, асослар тўғри бўлса, исботлашнинг хам тўғрилигини эътироф этиш ва х.к.

  • бир бахс доирасида бахслашиш усулларини аралаштириб юбормаслик.

Аргументлашнинг мантиқий асосларини билиш ва бахс юритиш қоидаларига амал қилиш тафаккур маданиятини юқори даражага кўтариш имконини беради.


4. Билишнинг мақсади қайд қилинган ходисаларнинг мохиятини тушунтиришдан иборат. Буни хамма вақт хам мавжуд тасаввурлар, принциплар ёрдамида амалга ошириб бўлмайди. Билиш жараёнида маълум бир зиддиятлар, биринчи навбатда, мавжуд билимларимизнинг эришган даражаси билан янги билиш вазифаларини хал қилиш зарурияти ўртасида зиддият келиб чиқади, муаммоли вазият пайдо бўлади. Бундай зиддиятлар, айниқса, кундалик хаётимизда мураккаб вазифаларни хал қилишда, фанда эса, туб бурилишлар даврида яққол намоён бўлади. Мана шундай вазият, масалан, табиётшуносликда ХIХ асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида радиоактивлик ходисасининг қайд қилиниши, электроннинг кашф этилиши, нурланишнинг квант характерга эгалигининг асосланиши ва шу каби кашфиётлар натижасида вужудга келган. Унинг мохиятини табиётшуносликнинг, биринчи навбатда, физиканинг мавжуд қонунлари ва принципларининг янги қайд қилинган ходисаларни тушунтириш учун етарли эмаслигида, деб билмоқ зарур.

Шуни хам айтиш керакки, илмий билишда муаммоли вазиятни фан тараққиётининг ички эхтиёжлари хам келтириб чиқариши мумкин. Масалан, хозирги пайтда фанда синергетика ғоялари ва методларини тушунтириш, математикада аксиоматиканинг имкониятлари ва қўлланиш сохаларини аниқлаш билан боғлиқ бўлган вазифаларни хал қилиш зарурияти янги вазиятни яратади.

Демак, муаммоли вазият мавжуд илмий тасаввурлар билан қайд қилинган янги фактлар ўртасидаги зиддиятнинг пайдо бўлиши ёки ана шу илмий тасаввурларнинг ўзининг етарли даражада системага солинмаганлиги, яхлит бир таълимот сифатида асосланмаганлиги натижасидир.

Мана шундан келиб чиқиб, муаммоли вазият билиш тараққиётининг турли босқичлари ва бўғинларида олам ва уни билиш хақидаги мавжуд тасаввурларни, билиш методи ва воситаларини ўзгартиришнинг объектив заруриятидан иборат, дейиш мумкин.

^ Илмий муаммони қўйиш ва хал қилиш.

Муаммоли вазиятни тахлил қилиш янги муаммони қўйишга олиб келади.

Муаммо - жавоби бевосита мавжуд билимда бўлмаган ва ечиш усули номаълум бўлган саволдир.

Шунинг учун хам муаммони қўйиш ва хал қилиш мавжуд билимлар доирасидан четга чиқишни, янгича ечиш усули, методларини қидиришни тақозо этади. Қандай муаммоларни илгари суришни, уни мухокама қилишнинг характерини амалий фаолиятимиз ва билишимиз эхтиёжлари белгилаб беради.

Муаммони муваффақиятли хал қилишнинг зарур шартларидан бири уни тўғри қўйиш ва аниқ баён қилишдан иборат. Tўғри қўйилган савол, В. Гейзенберг айтганидек, муаммони ечишнинг ярмидан кўпроғини ташкил этади.

Муаммони тўғри қўйиш учун муаммоли вазиятни аниқ тасаввур қилишнинг ўзи етарли эмас. Бунинг учун муаммони хал қилишнинг турли хил усуллари ва воситаларини хам олдиндан кўра билиш керак.

Муаммоларни қўйишда кишиларнинг хаётий тажрибаси, билимлари ва таланти мухим ахамиятга эга бўлади. Шунинг учун хам, одатда кўп холларда янги муаммолар илмий билишнинг у ёки бу сохасининг йирик мутахассислари, бой тажрибага эга ва чуқур билимли олимлари томонидан илгари сурилади хамда улар баъзан узоқ йиллар давомида тадқиқ қилинади. Буни масалан, миллий ғоя ва миллий мафкурани яратиш муаммосининг қўйилиши ва тадқиқ этилиши мисолида кўриш мумкин. Жахон тажрибасига мурожаат қилсак, «миллатнинг мафкураси бир эмас, балки бир неча авлоднинг умри давомида ишлаб чиқилиши ва такомилга эришувига гувох бўлишимиз мумкин»1.

Уни шакллантириш учун кучли истъедод ва «ёрқин тафаккур»га эга бўлган Конфуций, Махатма Ганди, Форобий, Бахоуддин Нақшбанд каби буюк зотлар захмат чекканлар.2

Хозирги пайтда эса, Президентимиз И.А. Каримов таъкидланганидек, «Миллий ғоя, миллий мафкурани ишлаб чиқиш, уни шакллантириш учун хар қайси миллатнинг энг илғор вакиллари, керак бўлса, мутафаккирлари, зиёлилари мехнат қилиши лозим»3.

Муаммоли вазиятни анализ қилишга турли хил муносабатда ёндашиш мумкин бўлганлиги учун хам, хал қилиниши лозим бўлган вазифа турли хил муаммолар тарзида баён қилиниши мумкин. Бунда баъзи муаммолар асосий вазифани ифода қилса, баъзилари бу вазифанинг айрим томонларини акс эттиради ва шунинг учун хам жузъий характерга эга бўлади. Кўп холларда бир-бири билан боғланиб кетган мана шундай жузъий муаммолар хал қилингандан кейингина асосий муаммони аниқроқ баён қилиш ва ечиш имконияти вужудга келади.

Муаммоларни тўғри қўйиш ва баён қилиш уларни ечишдан кам ахамиятга эга эмас. Муаммони тўғри қўйиш учун унинг илмий билиш тараққиётида тутган ўрни ва ахамиятини тўғри бахолаш, уни хал қилишнинг методларини топиш зарур. Бу амалда қўйилиши мумкин бўлган турли хил муаммолар ичидан энг мухими ва тўғрисини танлаб олишни билдиради. Муаммони танлаш маълум бир даражада тадқиқотнинг умумий йўналишини ва хусусиятларини белгилаб беради.

Охир-оқибатда қайси муаммони қўйиш амалий фаолиятимиз эхтиёжларига боғлиқ. Чунки фақат амалий фаолиятдагина кишиларнинг эхтиёжлари ва мақсадлари билан уларни хал қилиш воситалари ўртасидаги зиддият яққол намоён бўлади, илмий изланиш предмети аниқланади ва шу асосда билиш олдига конкрет вазифалар қўйилади.

Илмий муаммо, одатда, маълум бир назария доирасида вужудга келади (Назария хақида маърузанинг охирида кенгроқ маълумот берилади).

Назария кейинчалик илгари сурилиши мумкин бўлган муаммони умумий холда белгилашга ва уни тўғри танлашга ёрдам беради. Шунингдек, хар бир муаммо маълум бир назария ёрдамида хал қилинади. Баъзи холларда эса, муаммо мавжуд назарияни модификация қилишни, муаммони ечишга мослаштиришни талаб қилади.

Муаммони ечиш учун дастлабки тайёргарлик ишлари қилинади. Улар қуйидагилардан иборат:

а) мавжуд назариялар доирасида тушунтириб бўлмайдиган факт ва ходисаларни аниқлаш;

б) муаммони хал қилиш ғоялари ва методларини тахлил қилиш ва уларга бахо бериш;

в) муаммони хал қилиш типини, мақсадини, олинган натижани текшириш йўлларини белгилаш;

г) муаммонинг негизи билан уни ечиш учун илгари сурилган ғоялар ўртасидаги алоқанинг хусусиятларини кўрсатиш.

Бу дастлабки ишлар амалга оширилиб бўлгандан кейин муаммони ечишга бевосита киришилади.

Шуни алохида қайд қилиб ўтиш керакки, муаммонинг ечилиши нисбий характерга эга. Бошқача айтганда, муаммонинг мутлақ тўла ечимини топиш қийин. Чунки ўрганилаётган ходисанинг барча томонларини қамраб олиб бўлмайди. Шунинг учун хам илмий изланиш давомида янги муаммолар вужудга келиши мумкин бўлиб, у мавжуд муаммони бошқача талқин қилишни тақозо этади. Бунга мисол қилиб И. Ньютон томонидан жисмларнинг ўзаро тортишиши муаммосининг қўйилишини кўрсатиш мумкин. Бутун олам тортишиш қонунини кашф қилиб, у фақат тортишувчи жисмлар ўртасидаги миқдорий алоқаларнигина топганлигини, уқтириб ўтган эди.

А. Эйнштейннинг нисбийлик назарияси жисмларнинг ўзаро тортишиши муаммосини бошқача талқин қилади ва бу муаммо хақидаги тасаввурларимизни маълум бир даражада кенгайтиради.

Жисмларнинг ўзаро тортишишининг табиати, амалга ошиш механизми хозиргача тўла очиб берилмаган. Бошқача айтганда, муаммо узил-кесил хал бўлмаган.

Баъзи холларда муаммоларнинг ечимини узоқ вақтгача топиб бўлмайди. Масалан, рак касалининг сабабини ўрганиш билан боғлиқ муаммо хозиргача тўла хал бўлмаган.

Бу, албатта, айрим муаммолар бутунлай ечимига эга эмас, деган фикрни билдирмайди, балки уларни мавжуд методлар, воситалар ёрдамида ечиб бўлмасликни кўрсатади, холос ва шу тариқа ечишнинг янги воситаларини қидириб топишга ундайди. Демак, муаммо хал қилинмагунча илмий изланиш давом этади.

5. Муаммони хал этиш жараёнида маълум бир гипотезалар илгари сурилади ва асосланади.

Гипотеза-ўрганилаётган ходисанинг сабаблари ва хусусиятларини тушунтирадиган асосли тахмин тарзидаги билим шаклидир.

Гипотезани, авваламбор, билимларнинг мавжуд бўлим шакли сифатида олиб қараш зарур. Чин, ишончли билимлар хосил бўлгунга қадар қўйилган муаммолар, масалалар хақидаги фикр-мулохазалар кузатиш, эксперимент натижаларини тахлил қилиш ва умумлаштиришга асосланган бўлиб, улар турли хил тахминлар, фаразлар шаклида қурилади ва мавжуд бўлади.

Масалан, Левкипп ва Демокритнинг жисмларнинг атомлардан ташкил топганлиги хақидаги билдирган фикрлари дастлаб гипотетик шаклда бўлиб, энг оддий, кундалик тажрибада минглаб марта кузатиладиган ходисалар: қаттиқ жисмнинг суюқликка айланиши, хиднинг тарқалиши ва шу кабиларни тахлил қилишга асосланган, уларнинг сабабини тушунтиришга қаратилган. «Жисмлар майда, бўлинмас заррачалардан ташкил топмаганда бундай ходисалар бўлмас эди», деган фикр ўзининг маълум бир мантиқий кучига эга.

Ходисанинг сабаби хақидаги фикр дастлаб, одатда, гипотеза шаклида вужудга келади ва шу маънода у билимларнинг мавжуд бўлишининг умумий мантиқий шаклларидан бири хисобланади.

Гипотезани қуриш, ўрганилаётган ходисани тушунтирадиган тахминий фикрларни илгари суришдан иборат бўлади. У қайд этилган фактлар, улар учун характерли бўлган қонуниятлар хақидаги хукмлар (мулохазалар) ёки хукмлар системаси тарзида бўлади. Уни ифода қилувчи асосий гап мулохазалар системасини хосил қилувчи элемент, деб хисобланади. Ана шу гап (мулохаза) да, одатда, гипотезанинг бош ғояси акс этади. Мухокама жараёни унинг негизида, атрофида қурилади ва маълум бир ишчи гипотезалар-вақтинча қуриладиган, мўлжални тўғри олишга ёрдам берадиган тахминларнинг илгари сурилишига, улар ёрдамида ходисанинг янада чуқурроқ тадқиқ қилинишига олиб келади.

Гипотезаларни илгари суришнинг асосий мантиқий воситаси эхтимолий хулоса чиқариш: аналогия, тўлиқсиз индукция, турли кўринишдаги эхтимолий силлогизмлар-энг камида битта қоидаси бузилган, асосларидан бири эхтимолий хукм бўлган силлогизмлар (шартли, айирувчи-қатъий, шартли айирувчи силлогизмлар шаклларида) хисобланади.

Шунингдек, гипотеза баъзи холларда қатъий хулоса чиқариш шаклларида хамда турли хил хулоса чиқариш усулларининг кўп қаватли мантиқий қурилмаси тарзида хам шакллантирилиши мумкин.

Гипотезада илгари суриладиган мулохаза эмпирик материалларни тахлил қилиш, қайта ишлаш, тартибга келтириш, умумлаштириш, талқин этиш натижасида пайдо бўлади. Ана шунинг учун хам гипотеза-бу хар қандай тахмин эмас, балки маълум бир даражада асосланган, ўзининг муайян мантиқий кучига эга мулохаза, фараздир.

Гипотеза қуришнинг мураккаб мантиқий жараён эканлигини қуйидаги мисол тасдиқлайди. Иссиқлик двигателлари назарияси асосчиларидан бири француз инженери Сади Карно биринчи бўлиб, фақат иссиқликнинг қаттиқроқ қизиган жисмдан совуқроқ жисмга ўтишидагина фойдали иш вужудга келиши, ва, аксинча, иссиқликни совуқ жисмдан қиздирилган жисмга бериш учун иш сарфланиши зарур, деган фикрни илгари сурган. Айни пайтда Карно шу даврда кенг тарқалган, иссиқликнинг намоён бўлиш сабаби унинг таркибида алохида вазнсиз суюқлик-теплороднинг бўлишидир, деган фикрга таянувчи теплород концепциясини хам тўғри, деб хисоблаган. Теплородни сувга, хароратлар (температуралар) ўртасидаги фарқни – сув даражасига қиёс қилиб, Карно, худди сув даражасининг пастга тушишида иш сув оғирлигининг унинг даражалари ўртасидаги фарқга бўлиниши билан ўлчангани каби, буғ машинасида иш, ишчи модданинг (сув, спирт ва бошқалар) табиатидан қатъий назар, теплород миқдорининг хароратлар (температуралар) фарқига бўлиниши билан ўлчанади, деган хулосага келади. Бу иссиқлик машинасининг иш хажмининг (миқдорининг) иситгич ва совутгич хароратларининг қийматларига боғлиқлигини англатарди. «Карно принципи» кейинчалик термодинамиканинг иккинчи қонунининг яратилишига асос бўлган.

Келтирилган мисолда Сади Карнонинг гипотезани илгари суришда аналогияга асосланганлигини пайқаб олиш қийин эмас.

Илгари сурилган гипотеза, албатта, асосланиши зарур. Бу босқичда гипотезадан маълум бир натижалар келтириб чиқарилади ва улар верификация қилинади, яъни уларнинг мавжуд фактларга (ёки бошқа ишончли билимларга) мувофиқлиги аниқланади.

Бу ерда шуни унутмаслик лозимки, гипотезани ишончли, чин билимга айлантириш учун унда илгари сурилган фикрларга етарли асос бўла оладиган миқдордаги натижалар (гипотезанинг асосий ғоясидан келиб чиқадиган) йиғиндиси верификация қилиниши керак.

Гипотезанинг чинлигини асослашнинг бошқа усуллари хам мавжуд: 1) гипотезани дедуктив йўл билан чинлиги аввал исботланган билимлардан мантиқан келтириб чиқариш; 2) асоси ишончли билим бўлмаса, уни тасдиқлаш (бу кўпроқ асослари эхтимолий хукм бўлган силлогизмлар воситасида қурилган гипотезаларга тегишли); 3) гипотезанинг асосларини ишончли билим олиш учун етарли бўлган миқдорга етказиш (бу гипотеза тўлиқсиз индукция воситасида қурилган холларга тегишли).

Гипотезани тасдиқлашнинг қандай кечишини тасаввур қилиш учун қуйидаги мисолга мурожаат қиламиз.

Термодинамика асосчиларидан бири немис физиги Р. Клаузиус юқорида биз қайд этиб ўтган «Карно принципи»ни унга қилинган кўп хужумлардан химоя қилган. Бу принципни тасдиқлаш мақсадида, уни чинлиги интуитив равишда муқаррар деб хисобланган постулатдан дедуктив йўл билан келтириб чиқаради. Бу постулатга мувофиқ, иссиқлик ўз холича совуқроқ жисмдан иссиқроқ жисмга ўта олмайди. Бу ерда урғу айнан ана шу «ўз холича ўта олмасликка» берилади, чунки амалда «мажбуран» ўтиш хам (совутиш қурилмаларида, аралашмаларда ва бошқаларда) мавжуд бўлиб, у муайян компенсация қилувчи (ўрнини қопловчи) холатнинг юзага келиши билан биргаликда кечади.

Гипотеза рад қилиниши хам мумкин. У гипотезадан келиб чиқадиган натижаларни фальсификация қилиш, яъни уларнинг борлиқдаги ходисаларнинг мавжуд холатига, фактлар хақидаги маълумотларга номувофиқлигини кўрсатиш йўли билан аниқланади. Мазкур мантиқий жараён шартли-қатъий силлогизмнинг инкор модуси тарзида кечади, яъни натижанинг хатолигини аниқлашдан асоснинг хатолигини кўрсатишга ўтилади. Унинг символик ифодаси қуйидагича

((ХP) P) Х

Гипотезанинг натижаларини топа олмаслик, гарчи бу гипотезанинг мавқени анча пасайтирса-да, лекин уни рад эта олмайди. Гипотезанинг чинлиги ундан келиб чиқадиган натижаларга зид бўлган холатлар аниқлангандагина узил-кесил рад этилади. Масалан, Птоломейнинг Ернинг харакатланмайдиган марказ эканлиги хақидаги гипотезаси Коперникнинг гелиоцентрик назарияси асосланадиган фактларга зид келганидан кейин рад этилди.

Шуни алохида таъкидлаш зарурки, ўрганилаётган ходиса хақида бир вақтнинг ўзида бир қанча гипотезалар илгари сурилиши мумкин. Масалан, хозирги пайтгача қушлар учаётганда тўғри йўлни қандай топа олишини мавжуд гипотезалардан хеч бири тўлиқ тушунтира бера олмаган. Уларда турли хил фикрлар билдирилган: қушларни баъзилар магнит майдонига, бошқалар Қуёшга, юлдузларга қараб мўлжал олишади, деб хисоблашган. Украина олимлари эса 1980-йилларнинг иккинчи ярмида қушлар ўз харакати маршрутларини Ернинг гравитация майдонига асосланиб, шу маршрут давомида оғирлик кучининг ўзгаришини «хисоблаб» белгилашади, деган фикрни билдирганлар. Лекин хозиргача уларнинг бирортаси узил-кесил тасдиқланмаган хам, рад этилмаган хам.

Гипотеза тасдиқланмагунча ўзининг билишдаги ахмитятини йўқотмайди. Рад этилса, ўрнига бошқа гипотиза қурилади ва бу хол то гипотезалардан бирортаси тасдиқланмагунча давом этади.

Илгари сурилаётган гипотезалар турли хил даражада умумлашган бўлиши мумкин. Ана шунга мувофиқ холда умумий ва жузъий гипотезаларни ажратиш мумкин.

^ Умумий гипотеза деб табиат, жамият, билиш ходисаларининг қонуниятлари хақида билдирилган асосли тахминга айтилади. Бунга мисол қилиб нефтнинг келиб чиқишининг органик ва ноорганик табиати хақидаги гипотезаларни, Ерда хаётнинг пайдо бўлиши, онгнинг келиб чиқиши, ижтимоий прогресс хақидаги фаразларни кўрсатиш мумкин. Умумий гипотезалар борлиқнинг мухим қонуниятларини очишга имкон бергани учун, илмий назарияни «қуриш материаллари», деб хисобланади. Исботлангач, бундай гипотезалар назарияларга айланадилар ва илмий тадқиқотларнинг стратегик йўналишларини белгилаб берадилар.

^ Жузъий (хусусий) гипотеза айрим фактлар, конкрет предмет ва ходисаларнинг келиб чиқиши, хусусиятлари хақидаги билдирилган асосли тахминий фикрдан иборат. Конкрет жиноятнинг мотиви хақидаги суд версияси, археологик қазишларда топилган предметларнинг табиати, қайси даврларга оид эканлиги хақидаги тахминлар жузъий гипотезага мисол бўлади.

Мантиқда, юқорида зикр этилиб ўтилганидек, ишчи гипотезалар хам фарқ қилинади.

^ Ишчи гипотеза – тадқиқотнинг дастлабки босқичида илгари суриладиган тахмин бўлиб, ўз олдига ўрганилаётган ходисанинг сабабини аниқлашни мақсад қилиб қўймайди; у фақат кузатиш ва эксперимент натижаларини тасвирлашга, тартибга солишга ёрдам беради.

Шундай қилиб, гипотеза фикрларимизнинг қурилиши, билимларимизнинг мавжуд бўлиш ва ривожланиш шаклидир.

6. «Назария» термини кенг маънода ақлий билиш, тафаккурни англатади, уни амалиётдан фарқ қилувчи фаолият тури сифатида ифодалайди. Тор маънода эса, назария маълум бир сохага оид тасаввурлар, тушунчалар, ғоялар, гипотезаларни системага соладиган, предметни рационал тарзда англашга имкон берадиган билим шаклини билдиради.

Назариянинг бундай талқини илмий билишда эмпирик ва назарий босқичларнинг фарқ қилиниши билан боғлиқ.

Эмпирик босқичда илмий фактлар тўпланади, ўрганилади, системага солиниб, турли хил жадваллар, схемалар, гарфиклар тузилади; муайян бир умумлашмалар, хусусан, эмпирик тушунчалар, фаразлар, эмпирик қонунлар шаклланади.

Илмий билишнинг кейинги тараққиёти эмпирик билиш босқичида хосил қилинган, лекин бир-бири билан бўлган алоқаси хали аниқланмаган билимлар ўртасида муносабатларни ўрнатиш, уларни умумлаштириш, шу асосда янги фундаментал тушунчалар, умумий қонунларни яратиш, илмий башоратлар қилиш билан узвий боғлиқ.

Билишнинг бу икки босқичи ўртасида зарурий алоқадорлик мавжуд. Хусусан, назарияни яратиш эмпирик билиш жараёнида хосил қилинган предметнинг айрим томонлари, хусусиятларини акс эттирувчи тушунчалар, қонунлар, фаразлар ўртасида мантиқий алоқаларни ўрнатишга, предмет хақида яхлит тасаввур хосил қилишга, унинг мохиятини тушунтиришга бўлган эхтиёж билан белгиланади.

Назария-маълум бир предмет сохасига оид тушунчалар, қонунлар, гипотезалар, ғояларни системага солиб, у хақида яхлит тасаввур хосил қиладиган, янги фундаментал умумлашмалар яратишга олиб келадиган, шу сохадаги ходисаларни тушунтириш, олдиндан кўриш имконини берадиган ишончли билимдан иборат.

Илмий назария қуйидаги таркибий қисмлардан ташкил топади: 1) эмпирик асос: назарияга алоқадор фактлар, уларга мантиқий ишлов бериш натижалари; 2) бошланғич назарий асос: назариянинг асосий тушунчалари, постулатлари (аксиомалари), фундаментал қонунлар (принциплар); 3) назариянинг мантиқий аппарати: тушунчаларни хосил қилиш ва таърифлаш қоидалари, хулоса чиқариш (исботлаш) қоидалари; 4) олинган натижалар (хулосалар).

Илмий назария охир-оқибатда реал системани, обьектни акс эттиради, унинг табиатини тушунтиради ва шу маънода ўзининг эмпирик асосига эга. Лекин эмпирик асосининг мавжудлиги назариянинг барча тушунчалари ифода этадиган предмет ва белгиларнинг хиссий идрок қилиниши ёки назариянинг барча холларда мавжуд ходисаларни, уларнинг реал хусуситялари ва муносабатларини акс эттришини англатмайди.

Назарияда борлиқ, асосан, моделлар ёрдамида идеаллашган холда инъикос қилинади. Идеаллаштириш жараёнида мавжуд обьектлар хақидаги эмпирик билимга таянган холда, хақиқатда мавжуд бўлмаган ва баъзан мавжуд бўлиши мумкин хам бўлмаган, лекин реал мавжуд предметларга маълум бир муносабатда ўхшаш обьектлар хақидаги тушунчалар хосил қилинади. Масалан, механика ечимини қидирадиган кўп масалаларда жисмнинг шакли ва ўлчамлари (эни, бўйи, хажми ва шу кабилар) унчалик мухим ахамиятга эга эмас. Айни бир пайтда масса мухим ахамиятга эга ва шунинг учун хам массаси бир нуқтага жамланган хаёлий жисм-моддий нуқта хосил қилинади.

Барча реал мавжуд жисмлар шаклга ва ўлчамларга эга, моддий нуқта эса идеал обьект бўлиб, баъзи масалаларни ечишда реал жисмларнинг ўрнини босади, уларнинг назарий билишдаги эквиваленти бўлиб хизмат қилади. Физикадаги мутлақ қаттиқ жисм, геометриядаги нуқта, текислик, тўғри чизиқ ва бошқа фанлардаги шу каби кўп тушунчалар идеал обьектларни ифода қиладилар.

Идеал обьектлар ёрдамида предметнинг хиссий идрок этилмайдиган мухим хусусиятлари, муносабатлари ўрганилади. Уларсиз назарий билиш ўз олдига қўядиган мақсадига эриша олмйди. Назарий билишнинг зарурий воситаси бўлганлиги учун уларни баъзан назарий объектлар деб хам аташади.

Назария идеал характерга эга бўлган тушунчалар, мулохазалар системасидан-концептуал системадан иборат бўлиб, у реал обьектнинг назарий моделини ифода қилади. Масалан, механикадаги бошқа системалар таъсиридан ажратиб қўйилиб, ёпиқ система тарзида фикр қилинадиган механик система тушунчаси реал обьектнинг назарий модели хисобланади. Унинг ёрдамида реал мавжуд бўлган механик системанинг харакат қонунлари ўрганилади.

Назарий моделнинг идеал характерга эга бўлган обьектлари, уларни акс эттирувчи тушунчалар ўртасидаги алоқадорлик назариянинг фундаментал қонунлари, принципларида ўз ифодасини топади.

Мазкур қонунлар, принциплар бошланғич тушунчалар ва мулохалар билан биргаликда назариянинг концептуал ўзагини ташкил этади. Масалан, классик механиканинг негизини харакатнинг учта қонуни хамда улар билан боғлиқ бўлган фазо, масса, вақт, куч, тезлик, тезланиш тушунчалари ташкил эатди. Классик темодинамиканинг асосини эса унинг учта мухим қонуни хосил қилади. Математик назарияларнинг концептуал ўзаги уларнинг асосий тушунчалари ва аксиомаларида ўз ифодасини топган.

Хар бир назария ўзининг тушунчаларини хосил қилиш, таърифлаш қоидаларига эга. Бунга мисол қилиб формаллашган тилни яратиш қоидалари (3-мавзуга қаранг), мулохазалр мантиғини натурал хулоса чиқариши системаси сифатида қуриш қоидаларини (7-мавзуга қаранг) кўрсатиш мумкин. Худди шунингдек, хар қандай назария хулосалар тарзидаги ўз натижаларига эга.

Демак, илмий назариянинг струкурасида унинг хар бир элементи ўз ўрнига эга.

Илмий назария билишда бир қанча мухим вазифаларни бажаради.

Биринчидан, назарияда бирорта сохага оид барча билимлар яхлит бир системага бирлаштирилади. Бундай системада, одатда, билимларнинг катта қисмини назариянинг нисбатан камроқ бўлган бошланғич тушунчаларидан келтириб чиқаришга харакат қилишади. Улар математикада аксиомалар, табиётшуносликда-гипотезлар, деб юритилади. Бундан кўзланган асосий мақсад-қайд этилган фактларни айрим бошланғич принциплар, гинотезаларнинг натижаси сифатида талқин этиш. Назарий системада хар бир факт, хар бир тушунча, хар бир қонун ёки фараз бошқаларига нисбатан ўз ўрнига эга бўлиши, ана шундан келиб чиқиб интерпретация қилиниши, яъни талқин қилиниши (ёки қайта талқин қилиниши) зарур. Талқин этиш жараёнида мавжуд назариялар, янгидан қурилаётган назариянинг элементларига мурожаат қилинади. Бу эса, бир томондан, мавжуд фактларнинг табиатини тўғри тушунишга ёрдам берса, иккинчи томондан, бевосита эмпирик усул ёрдамида қайд этиб бўлмайдиган янги фактларни топишга имкон беради.

Иккинчидан, назарияни қуриш берилган сохага оид билимларни аниқлаштириш, кенгайтириш ва чуқурлаштиришга ёрдам беради. Бунинг сабаби шундаки, назариянинг бошланғич асослари-аксиомалар, постулатлар, қонунлар, принциплар, гипотезлар назариядаги бошқа илмий билимларга нисбатан мантиқан кучлироқ хисобланади. Ана шунинг учун хам назарияни қуриш мавжуд билиимларни тартибга солишдан, яъни координация қилишдангина иборат бўлиб қолмайди. Бунда мантиқан кучли билимлардан мантиқан кучсиз билимлар келтириб чиқарилади, яъни субординация қилинади. У эса, мазмунан чуқурроқ бўлган тушунчалар, қонунлар, принципларга мурожаат қилишга, улар ёрдамида мавжуд тушунчаларни талқин этишга, янги фундаментал умумлашмалар хосил қилишга олиб келади. Масалан, Ньютоннинг харакатнинг учта қонуни хамда бутун олам тортишиш қонунига таянадиган классик механикаси Галилейнинг жисмларнинг эркин тушуши қонуни ва Кепларнинг планеталар харакати қонунини тушунтириш ва аниқлаштириш имконини берди. Хусусан, Галилей қонунининг жисмнинг гравитация кучи таъсирида харакат қилишининг жузъий холини ифода этиши маълум бўлди. Гравитация таъсиридан ташқарида, яъни Ер радиуси узунлигидан ортиқ бўлган масофада Галилей кашф этган қонун амал қилмайди. Худди шунингдек, Кеплернинг Қуёш атрофида харакат қилувчи планетанинг эллиптик орбита бўйича харакат қилиши қонунининг бошқа планеталарнинг таъсирини хисобга олмаслиги ва ана шунинг учун хам унчалик аниқ эмаслиги маълум бўлди.

Учинчидан, назария ўрганилаётган ходисани илмий асосда тушунтира олади. Тўғри, бирорта ходисани тушунтириш учун, одатда, уни характерлайдиган қонунга мурожаат қилишади. Лекин шуни ёддан чиқармаслик зарурки, фанда қонунлар ўз холича эмас, балки маълум бир назария таркибида мавжуд бўлади. Бунда эмпирик қонунлар маълум бир назарий қонунлардан келтириб чиқарилади. Хатто алохида олинган назарий қонун хам ходисани тушунтириш учун етарли бўлмаслиги мумкин. Илмий тажриба шуни кўрсатадики, ходисанинг мохиятини тушунтириш учун назариянинг барча ғоялари йиғиндиси, шу жумладан, қонунлар хам жалб этилади.

Назариянинг илмий билишдаги алохида ахамияти яна унинг янги, илгари кузатилмаган ходисаларнинг мавжудлигини олдиндан кўриш имконини беришидадир. Масалан, Максвеллнинг электромагнит назарияси радио тўлқинларининг мавжудлигини олдиндан айтиб берган. Бу тўлқинларни анча вақт ўтгандан кейин Г. Герц экспериментал йўл билан қайд этган. Худди шунингдек, Эйнштейннинг умумий нисбийлик назарияси гравитация майдонида ёруғлик нурининг оғишини башорат қилган.

Тўртинчидан, илмий назария ўзида ўрганилаётган предмет сохасига оид барча билимлар ўртасида мантиқий алоқаларни ўрнатгани, яхлит бир системада мужассамлантиргани ва умумлаштиргани учун унинг объектив хақиқатлик даражаси ва, демак, ишончлилик даражаси, ортади.

Бешинчидан, назария муаммони қўйиш, гипотезаларни яратиш, қонунларни шакллантириш, ғояларни илгари суриш ва асослашдан иборат билишнинг узоқ ва машаққатли йўлини босиб ўтишнинг натижаси бўлганлиги учун, у билишга хос қонунларни аниқлаш, уларни ўрганиш имконини беради.

Назарияни қуриш мураккаб жараён бўлиб, кўп холларда бир қанча олимларнинг хамкорлик қилишини тақозо этади.

Дастлабки босқичда назариянинг предмет сохаси ва тадқиқот йўналиши аниқланади. Амалий хаётимиз эхтиёжлари, у билан узвий боғлиқ бўлган тадқиқот мақсади ва вазифалари бунда мухим ахамият касб этади. Шунингдек, предмет сохаси ва тадқиқот аспектини аниқлашда берилган сохага оид билимларнинг кўлами, чуқурлиги катта роль ўйнайди.

Назарияни қуришнинг кейинги зарурий босқичи бошланғич асосни аниқлашдир. У ўрганилаётган сохага оид энг асосий тушунчалар, аксиомалар, гипотезалар йиғиндисидан иборат бўлади. Назариянинг бошқа барча тушунчалари, гипотезалари ва қонунлари ана шу бошланғич асосдан дедуктив йўл билан келтириб чиқарилади. Бунда, албатта, назариянинг барча тушунчалари-асосийлари ва келтириб чиқариладиганлари, янгидан хосил қилинадиганлари мухим ғоя (ёки ғоялар системаси) негизида бирлаштирилиши керак.

Табиийки, назария маълум бир метод ёрдамида, яъни методологик принциплар, усулларни қўллаш асосида қурилади.

Қурилган назария билишнинг кейинги босқичларида аниқлаштирилади, янги фактик материаллар асосида мазмунан бойитилади, қайта талқин қилинади.

Илмий назариянинг жуда кўп турлари мавжуд. Уларни турли хил асосларга кўра классификация қилиш (туркумлаш) мумкин. Хусусан, қурилиш методига кўра назарияларни тўртта турга ажратиш мумкин: 1) тажриба билан иш кўрадиган фанларнинг мазмундор назариялари; 2) гипотетик-дедуктив (ёки ярим аксиоматик) назариялар; 3) аксиоматик назариялар; 4) формаллашган назариялар.

«Мазмундор» назарияларда маълум бир сохага оид фактлар системага солинади, умумлаштирилади ва тушунтирилади. Улар асосан тажриба натижалари, эмпирик материалларга таянади, уларни тахлил қилади, тартибга солади ва умумлаштиради. Ана шунинг учун хам уларни «тажрибага таянувчи назариялар», деб аташади. «Мазмундор» деб аталишига сабаб, уларни математика ва мантиқдаги формаллашган назариялардан фарқ қилишдир. Мазмундор назарияларни соф эмпирик назариялар деб бўлмайди. Улар фақат эмпирик материалларгагина эмас, балки назарий қонунларга хам таянади. Масалан, мазмундор деб хисобланадиган Ч. Дарвиннинг эволюция назарияси, И.П. Павловнинг олий асаб фаолиятининг шартли рефлекторлик назарияси ва шу кабилар чуқур назарий ғояларга суянади, улар ёрдамида тўпланган материалларни рационал усул билан англайди, қайта ишлайди ва тушунтиради.

^ Гипотетик-дедуктив назариялар табиётшуносликда учрайди. У турли хил мантиқий кучга эга гипотезалар системасидан иборат бўлиб, унда мантиқан кучлиларидан мантиқан кучсизроқлари дедукция қилинади. Гипотетик-дедуктив системани гипотезалар занжири (иерархияси) тарзида олиб қараш мумкин. Бунда эмпирик асосдан узоқлашган сари гипотезанинг кучи ортиб боради.


Гипотетик-дедуктив назарияларнинг ўзига хос жихатларидан бири ундаги гипотезаларнинг даражалари бўйича қатъий изчил жойлашишидир. Гипотезанинг даражаси қанчалик юқори бўлса, хулосаларни мантиқий йўл билан келтириб чиқаришда унинг иштироки шунчалик кўп бўлади.

Назариянинг гипотетик-дедуктив модели эмпирик материалларни ишлашда кўп қулайликларга эга бўлиши билан бир қаторда айрим камчиликлардан хам холи эмас. Хусусан, бошланғич гипотезалар қандай танлаб олиниши керак, деган саволга халигача аниқ, қатъий холдаги жавоб йўқ.

^ Аксиоматик системаларда назария элементларининг катта қисми кичкина бошланғич асосдан – асосий аксиомалардан дедуктив йўл билан келтирилиб чиқарилади. Аксиоматик назариялар математикада қурилади.

Аксиоматик метод биринчи марта Евклид томонидан элементар геометрияни қуришда муваффақиятли ишлатилган. Мазкур геометриянинг асосий аксиоматик тушунчалари «нуқта», «тўғри чизиқ», «текислик» бўлиб, улар идеал фазовий объектлар сифатида олиб қаралган; геометриянинг ўзи эса физикавий фазонинг хусусиятларини ўрганувчи таълимот сифатида талқин қилинган. Евклид геометриясининг қолган барча тушунчалари улар ёрдамида хосил қилинган. Қуйидаги мисолга мурожаат қилайлик: «Текисликдаги битта нуқтадан баравар узоқликда ётадиган нуқталар тўпламига айлана дейилади», унда «айлана» тушунчаси «нуқта ва текислик» тушунчалари ёрдамида хосил қилинган, яъни улардан дедукция қилинган.

Математиканинг тараққиёти давомида аксиоматик метод такомиллашиб борган, уни қўллаш мумкин бўлган сохалар доираси кенгайган. Хусусан, аста-секин Евклид аксиомаларининг фақат геометрик объектларнигина эмас, балки бошқа математик ва, хатто, физик объектларни хам тасвирлаш учун яроқли эканлиги маълум бўлди. Масалан, нуқтани хақиқий сонларнинг учтасининг тўплами, тўғри чизиқ ва текисликни чизиқли тенгламаларни билдиради, деб қабул қилинганда, мазкур ногеометрик объектлар хоссаларининг Евклид геометрияси аксиомалари талабларига жавоб бериши аниқланган.

Шуни айтиш керакки, аксиоматикага бундай абстракт тарзда ёндашишга маълум бир даражада Н.И. Лобачевский, Б. Риман ва бошқалар ноевклид геометрияларининг яратилиши яхши имконият яратди.

Хозирги замон математикасида абстракт аксиоматик системалар кенг қўлланилади. Бундай системаларнинг мухим хусусиятлари уларнинг ёпиқ системадан иборат бўлиши, яъни миқдор жихатидан чекланган аксиомалар, тушунчалар, принциплардан ташкил топиши, улар қаторига ихтиёрий равишда, асоссиз янги аксиомалар, тушунчаларни қўшиб бўлмаслик; системаларнинг мантиқан зиддиятсиз ва маълум бир даражада тўла бўлиши ва шу кабилардан иборат. Ана шунинг учун хам улар узоқ вақт давомида ўзининг барқарорлигини сақлайди, янги билим олишнинг ишончли воситаси бўлиб қолади.

Аксиоматика табиётшуносликда хам қўлланилади. Тажриба билан боғлиқ бўлганлиги ва шунинг учун хам зарурий равишда эмпирик талқинга мухтож эканлиги сабабли табиётшуносликнинг фақат ўзагини ташкил этадиган тушунчаларнигина аксиомалаштириш мумкин.

Абстракт математик структуралар фақат аксиоматик системалардагина эмас, балки формаллашган назарий системаларда хам тасвирланиши ва тушунтирилиши мумкин.

^ Формаллашган назариялар мантиқда кенг қўлланилади. Бунга мисол қилиб мулохазалар мантиғи, предикатлар мантиғини кўрсатиш мумкин. Шунингдек, у математикада хам учрайди.

Назариянинг юқорида биз кўриб чиққан типлари ва бошқалари назарий билишнинг мухим воситалари сифатида фанда нихоятда қадрланади. Улар тафаккурнинг структураси ва қонуниятларини яхши билиб олишга имкон беради.



1 И.А. Каримов Донишманд µаліимизнинг мустахкам иродасига ишонаман. Президент Ислом Каримовнинг «Fidokor газетаси мухбири саволларига жавоблари». «Fidokor», 2000 йил, 8 июн.

2 Јаранг, ґша ерда.

3 И.А. Каримов Донишманд µаліимизнинг мустахкам иродасига ишонаман. Президент Ислом Каримовнинг «Fidokor газетаси мухбири саволларига жавоблари». «Fidokor», 2000 йил, 8 июн.



Похожие:

Исботлаш ва рад этиш қоидалари, уларни бузганда келиб чиқадиган мантиқий хатолар iconАргументлашнинг мантиқий асослари. Режа
Исботлаш ва рад этиш қоидалари, уларни бузганда келиб чиқадиган мантиқий хатолар
Исботлаш ва рад этиш қоидалари, уларни бузганда келиб чиқадиган мантиқий хатолар iconЎзбекистон республикаси халқ таълими
«Ўзбекистон болалар фаровонлигини таъминлаш» Ҳаракат Дастури вазифаларидан келиб чиққан ҳолда мактабгача таълим муассасаларида психологик...
Исботлаш ва рад этиш қоидалари, уларни бузганда келиб чиқадиган мантиқий хатолар iconИсботлаш ва унинг структураси, исботлаш турлари
Хато фикрлар предметларнинг реал алоқалари ва муносабатларини бузиб кўрсатади, билишда кўп чалкашликларга олиб келади. Шунинг учун...
Исботлаш ва рад этиш қоидалари, уларни бузганда келиб чиқадиган мантиқий хатолар iconТхву 2009 йил илмий-амалий анжумани учун мақола матнларини топшириш қоидалари
Мақола мазмунидан келиб чиққан ҳолда 2 000 дан 7 000 (4-14 бет) сўзгача бўлиши мумкин
Исботлаш ва рад этиш қоидалари, уларни бузганда келиб чиқадиган мантиқий хатолар iconЧилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 90-мактабда иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича
Мазкур йўриқнома Чилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими Регламентига мувофиқ...
Исботлаш ва рад этиш қоидалари, уларни бузганда келиб чиқадиган мантиқий хатолар iconКичик бизнес фаолиятини ташкил этиш
Кичик бизнес корхоналарини тузиш, уларни кайта ташкил этиш ва тугатишнинг умумий, хукукий, иктисодий ва ижтимоий асослари
Исботлаш ва рад этиш қоидалари, уларни бузганда келиб чиқадиган мантиқий хатолар iconТелекоммуникация Шартли эҳтимоллик ва рақамли маълумотлар узатиш трактларида хатолар эҳтимолини ҳисоблаш муаммоларига импликатив ёндашув Академик Д. А. Абдуллаев
Ташқи дестабилизация қилувчи омиллар таъсири остида маълумотлар узатишнинг кўп узелли трактларида хатолар эҳтимолини ҳисоблаш учун...
Исботлаш ва рад этиш қоидалари, уларни бузганда келиб чиқадиган мантиқий хатолар iconДокументы
1. /Нотариуснинг фу?аролик ?олати далолатномаларини ?айд этиш органларининг тегишли ?аракатларни...
Исботлаш ва рад этиш қоидалари, уларни бузганда келиб чиқадиган мантиқий хатолар iconДокументы
1. /ЧАРМ ХОМ АШЁСИДАГИ НУ?СОНЛАР ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ.doc
Исботлаш ва рад этиш қоидалари, уларни бузганда келиб чиқадиган мантиқий хатолар iconИжтимоий стратификация социологияси
Турон мамлакатида асосан аҳолининг а уруҚ-қабилавий келиб чиқишидан; б касбий мансублигидан; в диний-эътиқодий қарашларидан ва ниҳоят;...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации