Документы



Силлогизм аксиомаси icon

Силлогизм аксиомаси

НазваниеСиллогизм аксиомаси
Дата27.05.2013
Размер54.17 Kb.
ТипДокументы
скачать

Силлогизм аксиомаси.


Аксиомалар исботсиз чин деб қабул қилинган назарий мулохазалар бўлиб, улар воситасида бошқа фикр ва мулохазалар асослаб берилади. Силлогизмнинг аксиомаси хулосалашнинг мантиқий асосланганлигини ифодалайди. Силлогизм аксиомасини терминларнинг хажмига ёки мазмунига кўра, яъни атрибутив таърифлаш мумкин.

Силлогизм хулосасининг асослардан зарурий келтириб чиқарилиши қуйидаги қоидага асосланади: «агар бир буюм иккинчи буюмда жойлашган бўлса, иккинчи буюм эса учинчи бир буюмнинг ичида бўлса, унда биринчи буюм хам учинчи буюмнинг ичида жойлашган бўлади» ёки «бир буюм иккинчи буюмда жойлашган бўлса, иккинчи буюм эса учинчи бир буюмдан ташқарида бўлса, унда биринчи буюм хам учинчи буюмдан ташқарида жойлашган бўлади». Бу қоидани қуйидаги схемалар ёрдамида яққол ифодалаш мумкин.




Бу қоида силлогизм аксиомасининг мохиятини терминларнинг хажми муносабатлари асосида тушунтириб беради. Силлогизм аксиоманинг мохияти қуйидагича: буюм ва ходисаларнинг синфи тўғрисида тасдиқлаб ёки инкор этиб баён қилинган фикр шу синф ичига кирувчи барча буюм ва ходисаларнинг хар бири ёки айрим қисмига хам тааллуқли бўлган тасдиқ ёки инкор фикр хисобланади.

Масалан:

Тафаккур шакллари объектив характерга эга.

^ Тушунча тафаккур шаклидир.

Тушунча объектив характерга эга.

Силлогизм аксиомасини атрибутив ифодалаганда предмет билан унинг белгиси ўртасидаги муносабатга асосланилади: бирор буюм, ходиса белгисининг белгиси, шу буюм ходисанинг белгисидир; буюм, ходиса белгисига зид бўлган нарсалар буюм, ходисанинг ўзига хам зиддир.

Силлогизм аксиомаларида фикр шакли ва мазмуни ўзаро узлуксиз, объектив боғланган бир бутуннинг айрим томонларини ифодалайди. Бу бир томондан, хамма умумийликка хусусийлик, жузъийлик ва яккалик хос эканлигини ва хар бир яккалик, жузъийлик, хусусийлик умумийлик хислатига эга бўлишини ифодаласа, иккинчи томондан, буюм ва белгининг ўзаро узвий боғланганлигини, яъни буюмлар жинси айрим ўзига хос белгига эга бўлса, албатта, бу белги шу жинсдаги хамма буюмлар учун хам хос белги бўлишини ифодалайди. Булар эса ўз навбатида яккалик ва умумийлик ўртасидаги, миқдор ва сифат ўртасидаги диалектик алоқадорликнинг тафаккур жараёнида ўзига хос намоён бўлишидир.


^ Силлогизмнинг умумий қоидалари.


Хулоса асосларининг чин бўлиши хулосанинг чин бўлиши учун етарли эмас. Хулоса чин бўлиши учун яна маълум қоидаларга амал қилиш хам зарур. Бу силлогизмнинг умумий қоидалари деб аталади. Улар силлогизмнинг терминлари ва асосларига тааллуқли бўлган қоидалар бўлиб, қуйидагилардан иборат:

1. Силлогизмда учта термин: катта, кичик ва ўрта терминлар бўлиши керак. Маълумки, силлогизмнинг хулосаси катта ва кичик терминларнинг ўрта терминга бўлган муносабатига асосланади; шу сабабдан хам терминлар сони учтадан кам ёки ортиқ бўлмаслиги талаб қилинади. Агар терминлар сони учтадан кам бўлса, хулосаси янги билим бермайди.

Масалан: Хамма нотиқлар сўз санъатини чуқур эгаллагандир.

Сўз санъатини чуқур эгаллаганлар орасида нотиқлар хам бор.

Бу икки мулохазадан хулоса чиқариб бўлмайди, чунки терминлар сони иккита. Терминлар сонининг учтадан ортиб кетиши айният қонуни талабларининг бузилиши билан боғлиқ бўлиб, терминларнинг тўртланиши (қuarternio termunorum), деб аталувчи хатога олиб келади:

Давлат-иқтисодий муносабатларининг сиёсий ифодасидир.

Хар бир инсон учун сихат-саломатлик энг катта давлатдир.

Бу мулохазаларда «давлат» тушунчасининг икки хил маънода қўлланилиши четки терминларнинг ўзаро мантиқий боғланишига имкон бермайди. Терминларнинг учтадан ортиқ бўлиши асослар ўртасидаги мантиқий алоқадорликнинг узилишига хам сабаб бўлади:

Хамма нотиқлар-шухратпараст.

Цицерон-давлат арбоби бўлган.

Бу икки мулохазадан хулоса чиқариб бўлмайди, чунки бу мулохазалар ўзаро мантиқий боғланмаган.

2. Ўрта термин хеч бўлмаганда асослардан бирида тўла хажмда олиниши керак.

Агар ўрта термин хеч бир асосда тўлиқ хажмда олинмаса, четки терминларнинг боғланиши ноаниқ бўлади ва хулосанинг чин ёки хатолигини аниқлаб бўлмайди.

Баъзи файласуфлар нотиқдир.

Кафедрамизнинг хамма аъзолари файласуфдир.

Бу силлогизмда ўрта термин катта асосда жузъий хукмнинг субекти, кичик асосда умумий тасдиқ хукмнинг предикати бўлганлиги учун тўлиқ хажмда олинмаган. Шунинг учун четки терминлар ўртасидаги боғлиқлик аниқланмаган. Бу асослардан чиқарилган хулосалар ноаниқ бўлади:

а) Кафедрамизнинг хамма аъзолари нотиқдир.

б) Кафедрамизнинг баъзи аъзолари нотиқдир.

3. Катта ва кичик терминлар асосларда қандай хажмда олинган бўлса, хулосада хам шундай хажмда бўлиши керак.

Бу қоиданинг бузилиши кичик ёки катта термин хажмининг ноўрин кенгайиб кетишига олиб келади. Масалан:

Хамма студентлар имтихон топширадилар.

Хеч бир абитурент студент эмас.

Хеч бир абитурент имтихон топширмайди.

Бу мисолда кичик термин хажмининг ноўрин кенгайиб кетиши хулосанинг хато бўлишига сабаб бўлди.

4. Икки инкор хукмдан (асосдан) хулоса чиқариб бўлмайди. Масалан:

Ишсизлар тадбиркор эмас.

Талабалар ишсиз эмас.

?

5. Икки жузъий хукмдан хулоса чиқариб бўлмайди. Масалан:

Баъзи аёллар тадбиркордир.

^ Баъзи давлат арбоблари аёллардир.

?

6. Асослардан бири инкор хукм бўлса, хулоса хам инкор хукм бўлади.Масалан:

Хеч бир жиноят жазосиз қолмайди.

^ Ватанга хиёнат қилиш жиноятдир

Ватанга хиёнат қилиш жазосиз қолмайди.

7. Асослардан бири жузъий хукм бўлса, хулоса хам жузъий хукм бўлади. Масалан:

Яхши фарзанд ота-онасини хурмат қилади.

^ Баъзи ёшлар яхши фарзанддир.

Баъзи ёшлар ота-онасини хурмат қилади.


Силлогизмнинг фигуралари ва модуслари.


Оддий қатъий силлогизмнинг структурасида ўрта терминнинг жойлашишига қараб силлогизмнинг тўртта фигураси фарқ қилинади.


I-фигура




II-фигура




III-фигура




IV-фигура

M P


S M




Р M


S M




M P


M S




P M


M S

S-P




S-P




S-P




S-P


I фигурада ўрта термин катта асоснинг субъекти, кичик асоснинг предикати бўлиб келади.

II фигурада ўрта термин катта ва кичик асосларнинг предикати бўлиб келади.

III фигурада ўрта термин хар икки асоснинг субъекти бўлиб келади.

IV фигурада ўрта термин катта асоснинг предикати, кичик асоснинг субъекти бўлиб келади.

Силлогизм асослари оддий қатъий хукмлар (А, Е, I, 0)дан иборат. Бу хукмларнинг икки асос ва хулосада ўзига хос тартибда (тўпламда) келиши модус деб аталади. «Модус» - шакл деган маънони англатади. Силлогизм фигураларининг ўзига хос модуслари мавжуд. Хар бир фигуранинг тўғри модусларини аниқлашда, тўғри хулоса чиқаришда силлогизмнинг умумий қоидалари билан бирга хар бир фигуранинг махсус қоидаларига хам амал қилинади. Фигураларнинг махсус қоидалари силлогизм терминларининг ўзига хос боғланиши асосида аниқланади.



Похожие:

Силлогизм аксиомаси iconМураккаб хукмларга асосланган дедуктив хулоса чиқариш
Эпихейрема-мураккаб қисқартирилган силлогизм бўлиб, унинг хар икки асоси қисқартирилган оддий силлогизм (энтимема) лардан иборат...
Силлогизм аксиомаси iconЭнтимема. (Қисқартирилган қатъий силлогизм)
Энтимема деб, асослардан бири ёки хулосаси тушириб қолдирилган силлогизмга айтилади. Энтимема ақлда, фикрда деган маънони англатади....
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации