Документы



Етарли асос қонуни icon

Етарли асос қонуни

НазваниеЕтарли асос қонуни
Дата27.05.2013
Размер74.96 Kb.
ТипДокументы
скачать

Етарли асос қонуни


Тўғри фикрлашга хос бўлган мухим хусусиятлардан бири исботлилик, ишончлиликдир. Фикрлаш жараёнида буюм ва ходисалар хақида чин мухокама юритибгина қолмасдан, бу мухокаманинг чинлигига хеч қандай шубха бўлмаслиги учун, уни исботлашга, асослашга харакат қилинади. Бунда чинлиги аввалдан маълум бўлган ва ўзаро мантиқий боғланган мулохазаларга асосланилади, яъни баён қилинган фикрнинг чинлиги аввалдан маълум бўлган, тасдиқланган бошқа бир фикр, мулохаза билан таққосланади. Тафаккурнинг бу хусусияти етарли асос қонуни орқали ифодаланади.

Инсон тафаккурига хос бўлган бу қонунни биринчи марта немис файласуфи ва математиги Г. Лейбниц таърифлаб берган. Унинг таъкидлашича, барча мавжуд нарсалар ўзининг мавжудлиги учун етарли асосга эга. Хар бир буюм ва ходисанинг реал асоси бўлгани каби, уларнинг инъикоси бўлган фикр-мулохазалар хам асосланган бўлиши керак. Етарли асос қонунининг бу талаби қуйидаги формула орқали ифодаланади: «Агар В мавжуд бўлса, унинг асоси сифатида А хам мавжуд».

Етарли асос қонунида тўғри тафаккурнинг энг мухим хусусиятларидан бири бўлган фикрларнинг изчиллик билан муайян тартибда боғланиб келиш хусусияти ифодаланади. Бу қонун аввалги кўриб ўтилган қонунлар билан ўзаро боғлиқ холда амал қилади. Фикрлаш жараёнида берилган мулохазанинг чинлигини асослаш учун келтирилган чин мулохазалар мантиқий асос деб, берилган мулохазанинг ўзи эса мантиқий натижа деб юритилади.

Мантиқий асос билан объектив, хақиқий реал асосни аралаштириб юбориш мумкин эмас. Асос ва натижа орасидаги мантиқий боғлиқликни сабаб ва оқибат алоқадорлигидан фарқлаш зарур. Масалан, «Бу киши бемор» деган мулохазани «У шифохонада даволанаяпти» деган фикр билан асослаш мумкин. Аслида шифохонада даволаниш дастлабки мулохазанинг сабаби эмас, балки оқибатидир. Кўриниб турибдики, мантиқий асос хамма вақт хам ходисанинг сабаби билан мос келмайди. Фикрларнинг етарли асосга эга бўлишлигининг обьектив манбаи фақат сабаб-оқибат муносабатинигина эмас, шунингдек, фикрнинг изчиллиги, асосланганлигини, исботланган бўлиш хусусиятларини хам, яъни объектив мазмуни сабаб-оқибат муносабатларидан ташқарида бўлган бошқа муносабатларни хам ўз ичига олади.

Фикр – мулохазаларни асослаш мураккаб мантиқий жарён бўлиб, унда бир ёки ундан ортиқ ўзаро боғланган мухокамалар системасидан фойдаланилади. Кенг маънода бирор мулохазани асослаш деганда, шу мулохазанинг чинлигини тасдиқловчи ишончли ва етарли далилларнинг мавжудлигини аниқлаш тушунилади. Бу ишончли ва етарли далилларни шартли равишда икки гурухга: эмпирик ва назарий асосларга бўлиш мумкин. Булардан биринчиси асосан хиссий билиш, тажрибага асосланса, иккинчиси ақлий билиш, тафаккурга таянади. Эмпирик ва назарий билимларнинг чегараси нисбий бўлгани каби, эмпирик ва назарий асослар ўртасидаги фарқ хам нисбийдир.

Инсоннинг шахсий тажрибаси макон ва замонда чегараланган бўлиб, сезгилари берган маълумот эса хамма вақт хам тўғри бўлмайди. Шунга қарамасдан, мулохазаларни эмпирик асослашнинг ахамияти катта, чунки билиш жонли хиссий мушохададан, бевосита кузатишдан бошланади. Хиссий тажриба инсонни ташқи олам билан боғлаб туради. Назарий билим эса эмпирик базиснинг устқурмаси хисобланади.

Назарий асослашда кенг фойдаланиладиган усул-дедуктив хулоса чиқариш усули, яъни умумий чин мулохазаларга таяниб фикр юритишдир. Берилган мулохазани мантиқий усул орқали бошқа чин мулохазалар ёрдамида асослаш мумкин бўлса, унда берилган мулохаза чин, яъни асосланган бўлади. Бунда фикрлар ўртасидаги боғланиш умумийлик, хусусийлик ва яккалик ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодалайди. Масалан, тўғри тафаккур қонунларининг объектив характерга эканлигини, барча илмий қонунларнинг объектив характерга эга эканлиги хақидаги умумий чин мулохаза ёрдамида асослаш мумкин.

Умумий чин мулохазалар сифатида фанларнинг қонун-қоидаларидан, тушунчаларнинг таърифларидан, шунингдек аксиомалардан фойдаланилади. Буларнинг барчаси назарий асослашнинг рационал ёки демонстратив усуллари бўлиб, улар умумилмий ахамиятга эга бўлган исботлаш методларининг асосини ташкил этади.

Шунингдек, асослашнинг субъектив характерда бўлган ва бевосита тажриба натижаларига ёки назарий фикр юритишга тааллуқли бўлмаган усуллари мавжуддир. Интуицияга, эътиқодга, авторитетларга ва урф-одатларга асосланиш шундай усуллар жумласига киради. Бу усуллардан кўпроқ кундалик онг даражасида фойдаланилди.

Интуиция хеч қандай мухокама ва исботларсиз тўғридан-тўғри хақиқатга эришиш қобилиятини ифодалайди. Интуиция - лотинча intutio сўзидан олинган бўлиб, «диққат билан тикилиб қарайман», деган маънони билдиради. Интуиция билиш жараёнида сезиларли ахамиятга эга бўлиб, хиссий ва ақлий билишдан ўзгача бир кўринишини ташкил этмайди; ўзига хос фикр юритиш, тафаккур қилиш усулини ифодалайди. Интуиция орқали инсон мураккаб ходисаларнинг мохиятини, унинг турли қисмларига эътибор бермаган холда, фикран яхлит қамраб тушуниб олади. Бунда тафаккур жараёнининг алохида қисмлари у ёки бу даражада англанмайди ва асосан фикр юритиш натижаси-хақиқатгина англанган холда аниқ, равшан қайд этилади. Интуиция хақиқатни аниқлашда етарли асос хисобланса-да, лекин бу хақиқатга бошқаларни ишонтириш учун етарли хисобланмайди.

Эътиқод-кишининг ишончини қозонган ва шунинг учун хам унинг фаолиятида хатти-харакатларини белгилаб берадиган, унинг дастури бўлиб хизмат қиладиган қарашларнинг мажмуасидан иборат. Эътиқод чинлиги исботланган мулохазаларга ёки танқидий тахлил қилиб кўрилмаган, чинлиги номаълум бошланғич билимларга асосланган бўлиши мумкин. Интуиция каби эътиқод хам субьектив характерда бўлиб, давр ўтиши билан ўзгариб туради. «Англаш учун эътиқод қиламан» - деган эди Авлиё Августин ва Ансельм Кентерберийскийлар (1033-1109).

Фрунцуз файласуфи ва теологи Пьер Абеляр (1079-1142) эса ақл ва эътиқоднинг ўзаро нисбатини хаққоний кўрсатган холда «Эътиқод қилиш учун тушунаман», дейди. Албатта эътиқод хақида фикр юритганда кўр-кўрона эътиқод билан тарихий ва хаётий тажриба натижаси бўлган, билимга асосланган эътиқодни фарқлаш зарур. Фақат илмий билимга асосланган эътиқодгина фикр ва мулохазаларнинг чинлигини аниқлашда етарли асос бўлади. Шунинг учун хам улар инсон қалбида мустахкам ўрнашиб қолади. Президентимиз И.А. Каримов: «Миллий мафкура – бу халқнинг, миллатнинг ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган ўлмас эътиқодидир»1, деганда айнан шуни назарда тутган эди.

Авторитет (autoritas - хокимият, таъсир) - кенг маънода ижтимоий хаётнинг турли сохаларида бирор шахснинг ёки ташкилотнинг кўпчилик томонидан тан олинган норасмий таъсиридир. Етарли асос қонуни билан боғлиқ бўлган масалаларни хал қилишда авторитет тушунчаси обрўли, эътиборли, нуфузли манба маъносида қўлланилади. Авторитетларга асосланиш деганда эса, бирор фикр, мулохазанинг чинлигини асослашда обрўли, эътиборли, нуфузли манбаларга мурожаат қилиш тушунилади. Нуфузли манба сифатида алохида шахсларнинг фикр ва мулохазалари, муқаддас диний китобларда ёзилган сура ва оятлар, халқ мақоллари ва хикматли сўзларидан фойдаланилади.

Авторитетларнинг амал қилиш доираси ва давомийлиги турли хил бўлади. Тор доирада амал қиладиган, қисқа муддатли авторитетлардан фикр мулохазаларни асослашда хамма вақт хам фойдаланиб бўлмайди. Чунки, вақт ўтиши ёки амал қилиш доирасининг ўзгариши бу авторитетларнинг мавқеини тушириб юбориши мумкин.

Кенг доирада амал қиладиган ва доимий, мунтазам бўлган авторитетларгина фикр-мулохазаларнинг чинлигини аниқлаш учун етарли асос бўлади. Бундай авторитетлар тарихий шароитнинг, сиёсий ўзгаришларнинг таъсирида ўз қадр-қимматларини йўқотмайдилар, вақт синовига бардошли бўладилар. Умуминсоний маънавий маданият хазинасидан жой олган буюк мутафаккирларнинг хикматли сўзлари, умуминсоний ахлоқий қадриятлар, халқларнинг ижтимоий-тарихий тажрибасини акс эттирган мақоллар фикр-мулохазаларнинг чинлигини асослашда етарли далил хисобланади. Масалан, «Илм олиш учун тинимсиз изланиш зарур» эканлиги хақидаги фикрни хазрат Алишер Навоийнинг «Билмаганни сўраб ўрганган олим, орланиб сўрамаган ўзига золим» сўзлари билан, шунингдек хадисларда келтирилган «Бешикдан то қабргача илм изла» каби фикр-мулохазалар ёрдамида асослаш мумкин.

Авторитетларга асосланиш билан авторитар тафаккурни ўзаро фарқлаш зарур. Авторитарлик - асосланганликнинг ўзгарган, бузилган кўриниши бўлиб, унда мулохаза юритиш ва унинг чинлигини аниқлаш вазифаси авторитетлар зиммасига юкланади.

Авторитар тафаккур бирор муаммони ўрганишдан аввал ўзини «асосий мулохазалар йиғиндиси» билан чеклаб қўяди. Бу мулохазалар йиғиндиси тадқиқотнинг асосий йўналишини белгилаб беради ва кўпинча аввалдан маълум бўлган натижани келтириб чиқаради. Дастлабки асос бўлган фикрлар системаси намуна сифатида қабул қилинади ва бошқа фикрлар унга бўйсундирилади. Агар асосий мулохазаларнинг деярли барчаси авторитетлар томонидан айтилган бўлса, унинг давомчиларига бу фикрларни тушунтириш ва изохлаш қолади, холос. Бу янгиликлардан ва ижодийликдан махрум бўлган фикр юритиш усули бўлиб, диалектик тафаккурга зиддир. Авторитетлар, нуфузли манбалар, жамият аъзолари, хусусан ёшларда миллий мафкура ва миллий ғояни шакллантиришда асосий омиллардан биридир. Шу ўринда матбуотнинг, айниқса радио ва телевидениянинг у ёки бу манбанинг авторитет деб тан олинишидаги роли эътиборлидир. Бу хақда Президентимиз И. Каримов: «Бизнинг матбуотимиз, телевидениемиз хам тарихга оид мақолалар чоп этганда, кўрсатувлар тайёрлаганда бир кишининг фикрини ягона хақиқат сифатида қабул қилинишига йўл қўймаслиги даркор. Муайян масалада турли фикрларни бериш, бахс орқали хақиқат ойдинлашувига эришиш лозим»2, – деб таъкидлаган.

Авторитетлар масаласи мураккаб ва кўп қирралидир. Шу сабабдан фикр-мулохазаларнинг чинлигини асослашда авторитет хисобланган фикрлардан конкрет шароитга мос равишда, меёрга амал қилган холда фойдаланиш зарур.

Урф-одат авлоддан авлодга мерос бўлиб ўтадиган ва муайян жамият ёки ижтимоий гурух томонидан қабул қилинган бир хил шаклдаги хатти-харакат, хулқ-атвор усули бўлиб, кишиларнинг турмуш тарзи ва фикр юритишига маълум даражада таъсир кўрсатади. Урф-одатларга асосланган холда фикр юритиш ва харакат қилиш кўпинча кишиларнинг турмуши, ахлоқий меъёрлар ва халқ маросимлари доирасида намоён бўлади. Миллий ғоя ва миллий мафкура урф-одатлар орқали хам жамият аъзоларининг онгига сингиб боради. Жамият ёки ижтимоий гурух томонидан бирор шахс ёки воқеа-ходисага нисбатан бўлган муносабат муайян урф-одатлар билан асосланади. Бунда бирор хатти-харакатни асослаш учун «урф-одатларимизга кўра...» - деб фикр юритилади.

Фикр-мулохазаларни асослаш мураккаб мантиқий жараён бўлиб, унда бир ёки ундан ортиқ ўзаро боғланган мухокамалар системасидан фойдаланилади. Мулохазаларнинг чинлигини асослаш тафаккурнинг энг мухим хусусиятларидан бири бўлиб, фикрларимизнинг мантиқли, тартибли, ишонарли бўлишини таъминлайди.

Шундай қилиб, тўғри тафаккурнинг юқорида кўриб ўтилган қонунларининг хар бири чин билимга эришиш учун хизмат қилади. Бу қонунлар тафаккур жараёнида алохида-алохида ёки бирин-кетин эмас, балки бир вақтда, биргаликда фикрлар боғланишининг характерига қараб амал қилади. Айният қонунига кўра фикрлаш жараёнида хар бир мулохаза қатъий мазмунга эга бўлиши, айнан шу фикр доирасида ўзгармаслиги талаб қилинади. Бу талабнинг бузилиши фикрда мантиқий зиддиятларни келтириб чиқаради. Зид мулохазаларнинг чин ёки хатолигини аниқлаш уларни мантиқий асослашни тақозо этади.

Демак, бу қонунларнинг талаблари бир-бирини тўлдирган холда, яхлит мантиқий тафаккурнинг чин бўлишини таъминлайди.


1 И.А. Каримов. Донишманд халіимизнинг мустаµкам иродасига ишонаман. / Президент И. Каримовнинг «Фидокор» газетаси мухбири саволларига жавоблари. «Фидокор», 8 июн 2000 йил.

2 И. Каримов. Тарихий хотирасизкелажак йґі.//Мулоіот 1998, №5. 15-б.



Похожие:

Етарли асос қонуни iconЎзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i реклама тўҒрисида
Р 30. 08. 2002 й. 404-ii-сон Қонуни, ЎзР 25. 04. 2003 й. 482-ii-сон Қонуни, ЎзР 19. 12. 2005 й. ЎРҚ-14-сон Қонуни, ЎзР 04. 04. 2006...
Етарли асос қонуни iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 14. 08. 1998 й. N 475
Ушбу концептуал асос Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва фойдаланувчилар...
Етарли асос қонуни iconЎзбекистон республикасининг қонуни 30. 04. 2013 й. N ўРҚ-352
Хii-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 11 июлда қабул қилинган ЎРҚ-162-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси...
Етарли асос қонуни iconМуаммо. Гипотеза. Назария. Режа
Унинг мохиятини табиётшуносликнинг, биринчи навбатда, физиканинг мавжуд қонунлари ва принципларининг янги қайд қилинган ходисаларни...
Етарли асос қонуни iconУчинчиси истисно қонуни Учинчи истисно қонуни нозидлик қонунининг мантиқий давоми бўлиб, фикрнинг тўлиқ мазмунини қамраб олиб баён қилинган икки зид фикрдан бири чин, бошқаси хато, учинчисига ўрин йўқ эканлигини ифодалайди
Бу қонун «а в ёки в эмасдир» формуласи орқали берилади. Мулохазалар мантиғида бу қуйидаги формула орқали ифодаланади: рv. Бу формула...
Етарли асос қонуни iconДокументы
1. /матн наз. асос.doc
Етарли асос қонуни iconДокументы
1. /ЭТ ва Электроника асос-маъруза.doc
Етарли асос қонуни iconДокументы
1. /арх.инж.асос.doc
Етарли асос қонуни iconКислота-асос тизимидаги мувозанатларга массалар таъсирий қонунини қўлланиши ва аналитик кимёдаги ахамияти

Етарли асос қонуни iconДокументы
1. /маъруза назарий асос.doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации