Документы



«Тасвирий санъат ашёларини тайёрлаш» icon

«Тасвирий санъат ашёларини тайёрлаш»

Название«Тасвирий санъат ашёларини тайёрлаш»
Дата27.05.2013
Размер232.96 Kb.
ТипДокументы
скачать



«Тасвирий санъат ашёларини тайёрлаш»

1.1. КУРСНИНГ МАҚСАДИ:

- тасвирий санъат ашёларини ташкил қилиш, унинг мазмуни, усуллари, ашёларга қуйиладиган талаблар билан таништириш;

- тасвирий санъат ишларида ишлатиладиган бўёқлар, асбоб ускуналар ва уларни ишга тайёрлаш;

- бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини бадиий жиҳатдан тарбиялаш, уларнинг бадиий дидларини юксалтириш, тасвирий санъат асарлари билан чуқур таништириш,

- тасвирий санъат асарлари билан чуқур таништириш, уларда нафосатли фикр мулоҳазалар таркиб топтириш


^ 1.2.КУРСНИНГ ВАЗИФАСИ: талабаларга тасвирий санъат ашёларни тайёрлаш, санъатнинг тараққиёти ҳақида билимлар бериш, тасвирий санъат асарларининг кишилик жамиятида тутган ўрни, инсон камолотида унинг аҳамияти ҳақида маълумот бериш, уларни бадиий-педагогик кўникмалар билан қуроллантириш.


^ 1.3.КУРСНИНГ БОШҚА ФАНЛАР БИЛАН АЛОҚАСИ: рангтасвир, қаламтасвир, композиция, ҳайкалтарошлик, чизмачилик, амалий санъат, тасвирий санъат ўқитиш методикаси, тарих, маданиятшунослик, педагогика ва бошқа тасвирий санъат фанлари билан боғлиқ ҳолда ўрганилади.


^ ФАННИНГ МАЗМУНИ: тасвирий санъат ашёлари ҳақида тушунча беради, рангтасвир ишлаш қонун коидаларини ҳар бир ишга ижодий ёндошишига одотлантиришдан иборат. ТАС ашёларини тайерлаш ҳақида уларни тузилиши, келиб чиқиши ҳақида билим беради.

^ ҚАЛАМ ТАСВИР ТЕХНОЛОГИЯСИ


Ажратилган соат - 4

Машғулот тури - маъруза


Асосий масалалар

  1. Қаламтасвир технологияси.

  2. Кўмир қалам ва пастеллар, унинг асослари.


Таянч ибора ва тушунчалар: қалам тасвир, қуроллар.


Идентив ўқув мақсадлар

    1. Қаламтасвир технологияси хақида айтиб берадилар.

    2. Қаламтасвирнинг келиб чиқиш тарихий мохиятини очиб берадилар.

    3. Қаламтасвир учун ишлатиладиган асослар хақида айтиб берадилар.

    4. Қаламтасвирда ишлатиладиган қуролларни ажратиб кўрсатадилар.


1-асосий масала бўйича ўқитувчининг мақсади

Қаламтасвир хақида, унинг асослари ва ишлатиладиган қуроллар хақида тушунтириш талабаларни билимини ўстириш.


1-асосий масаланинг баёни

1.Булажак тасвирий санъат ўқитувчиларига мутахассислик фанлари кенг кўламда ўқитиши ҳусусан тасвирий санъат орқали рангтасвир, қаламтасвир соҳасида тасаввурларини ўстириш, ушбу материаллар билан ишлаш технологиясини эгаллаш кўзда тутилади. Талабаларга тасвирий санъат технологияси Машғулотлари илмий манбаларни таҳлил қилиш ҳамда амалий Машғулотларни ўтказиш жараёни кузатиш натижалари шуни курсатадики, бадиий графика факультетларида талаба-ешларга таълим бериш ва уларни булажак педагогик фаолиятига пухта тайёрлаш купгина назарий ҳамда амалий муаммоларни хал этишни тақазо этади.

Тасвирий санъат ўқитувчиларини тасвирий санъат

намуналарни ўргатиш асосида тайёрлаш ва Тасвирий санъат технологиясига тегишли материаллардан туғри фойдаланиши методикаси билан таништириш тизими, бир қатор вазифаларни белгилайди. Тасвирий санъат технологияси бўйича олиб бориладиган амалий машгулотларда қуйидаги материалардан фойдаланилади.

Қаламтасвир бажариши учун турли материаллардан фойдаланиш мумкин. Хар бир вазифа учун ушбу материалларни тўғри танлай билиш, тасвирни муваффақиятли бўлишида катта ахамиятга эга. Қаламтасвирда ишлатиладиган материалларни шартли 2 гурухга бўлишимиз мумкин.

  1. Қуруқ холда ишлатиладиган материаллар.

  2. Суюқ ҳолда ишлатиладиган материаллар.

1 – гурухни қуйидаги материаллар ташкил қилади. Хар ҳил катталикдаги графит қаламлар, рангли графитлар, бўр (синф тахтачасида ишлаш учун) сангина, қуруқ соус, пастель, зичлантирилган ҳамда табиий кўмир таёкчалари. Санаб ўтилган ҳамма тасвирлаш воситалари цилиндрик Таёқчалар ёки махсус мосламаларда бўлиши мумкин.

2 – гурухга тушь, сиёх, акварель бўёқлари, гуашь, соус.

Суюқ холдаги ушбу материаллар қоғоз сиртида турли хил қаламлар, перьолар, хар ҳил таёқча мосламалар билан ишланиши мумкин. Тасвирлашда оддий ёзув воситалари ва пламастерлардан ҳам фойдаланилади.

Кўрсатиб ўтилган ҳамма тасвирлаш воситалари у ёки бу вазифани чизиқлар, туслар орқали бажарилади. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, хар бир санаб ўтилган материаллар бажарилаётган тасвир характерига қараб танлаб олиниши керак.

^ Назорат топшириқлари

      1. Қаламтасвирда ишлатиладиган материаллар неча гурухга бўлинади?

А) 3 гурухга.

Б) 4 гурухга.

В) 2 гурухга

Г) 1 гурухга.

      1. Қуруқ холда ишлатиладиган материаллар қайсилар?

А) қалам, сангина,соус, пастель. Кўмир.

Б) қалам, акварель, гуашь.

В) мойбўёқ, гуашь, тушь.

Г) гуашь, сангина, соус, гуашь, акварель.

      1. Суюқ холда ишлатиладиган материалларга қайсилар киради?

А) қалам, акварель, кўмир..

Б) тушь, сиёҳ, акварель, гуашь, соус, бўёқ.

В) бўр, сиёх, акварель.

Г) мойбўёқ, кўмир, бўр, сиёҳ.

1.1.4.Қаламтасвир қандай материалларда бажарилади?

А) картон, гипс, тахта.

Б) планшит, қоғоз.

В) қалам, картон, турли қоғозда.

Г) қоғоз, қалам, гипс.

      1. Қаламтасвир материалларидан тўғри фойдаланиш методикаси хақида айтиб беринг?


2-асосий масала бўйича ўқитувчининг мақсади

Кўмир қалам ва пастеллар, унинг асослари ва ишлатиладиган қуроллар хақида тушунтириш талабаларни билимини ўстириш.


2 – асосий масаланинг баёни

Рассомлар чизиш учун хар хил материал текислигидан

фойдаланишади. Булар қоғоз, фанер ва ҳокозолар бўлиши мумкин. Бу материаллар ўзининг технологик ҳусусиятига эга. Рассомлар гипс моделларини чизиш учун хар доим оқ қоғоз оладилар. Оқ қоғоз, гипс моделини тасвирлаганда моделнинг энг ёруғ нуктаси (блик) бўлиб, яъни ўша энг ёруғ нуқта ўрни қоғоз оқлиги кучида қолади.

Планшет тахта хар хил ўлчам ва шаклда бўлиши мумкин. Талаба гурухлар асосан планшет тахта чизмачилик қоғозининг 2,1 ўлчамида тайёрланади. Қоғозлар формалик ёки уроглик холатда бўлади. Қоғоз ўлчамлари ММ хисобида, яъни 21х297, 240х287, 420х594, 594х841, 640х878 да ишлаб чиқарилади. Уроглик қоғозлар эни 100 ёки 200 см бўлиши мумкин. Оддий қора қаламнинг юмшоқ ва қаттиқ хиллари бор. Қаламнинг фарқини унга ёзилган нишони белгиланади. Қаттиқ қаламларга Т, 2Т, В, 2В юшоқ қаламларга эса М, 2М, 3М, Н, 2Н, 3Н каби нишонлар қўйилади.

^ Кўмир таёқчалари уй шароитида ҳам тайёрланса бўлади. Мисол учун кўмир таёкчалари тайёрлашнинг оддий усулини ўрганамиз. Бунинг учун узум токини ёки атиргул новдасини қизариб яхши пишган новдасидан 5-10 бўлакчаларидан, бўйига 10-12 см, энига 8-9 мм бўлганини танлаб оламиз, темир банкани олиб ичига ток новдаларини тик ҳолатда жойлаб кум билан идишни тўлғазамиз, оғзини лой билан суваб қуямиз, кичикроқ бир тешикча қолдиришимиз шарт. Кейин тандирда ёки учоқда оловга қўйиб қиздирамиз. Кўмирда ишланган тасвир ўчиб кетмаслиги учун қоғоз юзасига озгина шакарни эритиб туфланади. Сангина жигарранг тусда бўлади. Сангина қаламчалари қизғишроқ бўлади.

Пастель – юмшоқ рангли Таеқчалар билан нозик ранг бериш хусусиятига эга. Қоғоз тасвир ишлатиладиган асосий матолардан бири. Қоғознинг турлари ватман, полуватман кабилар энг яхши навли қоғозлардир. Ўчиргич икки хил бўлиб, кўкимтир ва оқ тусдагилар тасвир чизганда

ишлатилади. Ўчиргични ишлатиб бўлгандан сўнг, уни қулда ушлаб туриш ярамайди. Акс холда қул терлаб, учиргич намлаш натижасида у ишга яроқсиз булиб қолади.

Назорат топшириқлари

      1. Рассомлар чизиш учун қандай материал текислигидан фойдаланади.

А) картон, темир, гипс.

Б) қоғоз, картон, фанер, ва ҳ. о.

В) фанер, ер, девор.

Г) қоғоз, мато, ва ҳ.о.

2.2.2. Планшет тахта нима учун керак.

а) қоғозни ёпиштириш

б) чизиш учун

в) қоғоз тортиш учун

г) тахтага расм чизиш учун

2.2.3. Кўмир тайёкчалар нимадан тайёрланади.

а) узум токи ёки атиргул новдасидан

б) терак новдасидан

в) олма новдаси ёки тут новдасидан

г) узум токи ёки бехи новдасидан

2.2.4. Сангина нима, қандай рангда бўлади.
а) юмшоқ ва тўқ қизғиш рангда
б) оқ ёки сариқ рангда
в) қора рангда

г) тўқ жигарангда

2.2.5. Ўчиргич неча хил рангда бўлади.

а) қизил

б) қизил ва оқ

в) кукимтир ва оқ

г) оқ рангда


^ ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:


  1. Г.М.Абдурахмонов. Рангтасвир ва композициядан

методик тавсиялар.-Т. 2003.

  1. Б.Бойматов. Қаламтасвир Б.Г.Ф.тал. ун. қўлланма.

Т – 1997 йил.

  1. Я.П. Салпинкиди. Материал и техника рисунка.

Т. 1994 год.


Мавзу № 2. РАНГ ТАСВИР ТЕХНОЛОГИЯСИ.


Ажратилган соат - 4 соат

Машғулот тури - маъруза

Асосий масалалар

  1. Ранг тасвир технологияси.

  2. Акварельнинг келиб чиқиш тарихи ва ишлатиладиган қуроллар.


Таянч тушунча ва иборалар: ранг тасвир технологияси, акварельнинг келиб чиқиш тарихи.

Идентив ўқув мақсадлар.

1.1. Ранг тасвир технологияси хақида гапириб беринг.

1.2. Акварельнинг келиб чиқиши тарихини айтиб беринг.

    1. Ранг тасвирда ишлатиладиган қуролларни айтиб беринг.


1-асосий масала бўйича ўқитувчининг мақсади

Ранг тасвир технологияси хақида, акварельнинг келиб чиқиши ҳамда ишлатиладиган иш қуроллари хақида талабаларнинг билим ва куникмаларини устириш

XIX аср ранг тасвир санъатида мойбўёқ, рангтасвири асосий ўринни эгаллаган. Ўзбекистонда санъатнинг бу тури асосан революциядан кейин ривож топди. Хозирги замон рангтасвирида бўёқлар билан сурат ишлаш кенг миқёсида тарқалган, чунки уларни ишлатиш бир мунча қулай мойбўёқ унча суюқ бўлмагани учун, акварель каби муйқаламдан ва тасвир текислиги юзасидан оқиб кетмайди. Унинг аста-секин қуриш хусусияти эса матога қўйилган бўёқ бирикмаси анча узок вақт мобайнида ишлов бериш имкониятини яратади.

Мойли бўёқлар билан ранг тасвир ишини бажариш учун махсус тайёрланган асослар – мато, тахта ёки қалин қоғоз булиши шарт. Булар орасида энг кенг тарқалгани – мато (холст). Уни ишга тайёрлаш учун суюқ елим ва оқ бўёқ кукунидан махсус қоришма (гурунт) тайёрланади. Гурунтлашдан авал мато тортилади.

Таграм қуруқтахтачалардан тайёрланади, тахтачалар бир-бири билан ёғоч қозиқчалар ёрдамида бириктирилади. Қийшайиб кетмаслиги учун михлашнинг ўртасидан бошлаб аста-секин текислаб борилади ва михлар хар 1,5 – 2 см масофада қолади. Тортилган мато аввал катта муйқалам билан хўлланади, сўнгра сидра елим эритмаси юпқа қатлам тарзида матога сурилади.


Назорат топшириқлари

1.1.1. Суюқ елим ва оқ бўёқ кукунидан тайёрланган нарса нима?

А) суюқ ранг.

Б) гурунт (қоришма)

В) қуюқ қоришма.

Г) бўяш ранги.

1.1.2. Тахтачалардан тайёрланади, тахтачалар бир – бири билан қозиқчалар ёрдамида бириктириладиган нарса нима?

А) тахта.

Б) гурунт.

В) таграм.

Г) рамка.

1.1.3.Матога нима сурилади?

А) оқ бўёқ.

Б) бўёқ

В) елим.

Г) мой бўёқ.

1.1.4. Ранг тасвир ишини бажариш учун махсус тайёрланган мато нима дейилади?

А) тахта.

Б) мато холст.

В) мато.

Г) қоғоз.

1.1.5.Мойбўёқ ва лаклар қачонданбошлаб ишлатилиб келинмоқда?

А) XYI асрда

Б) XY асрда

В) XIY асрда

Г) XIII асрда

2-асосий масаланинг баёни

Акварель – рангтасвирнинг энг тарқалган турларидан бири. Қадим замонлардан акварель бўёқлари ўзининг нафислиги ва рангларининг ёрқинлиги билан рассомларни қизиқтириб келган. Акварель бўёғи таркибига бўёқ моддаси (ўсимлик ёки) минералларнинг майин қилиб янчилган кукуни ва боғловчи модда – олма елими, глецирин ва озроқ асал киради. Булар ҳаммаси сувда осонгина эрийдиган бўлгани учун бўёққа сув қўшиб суюлтириб ишлатилади. Бу хилдаги акварель номи билан аталишига сабаб ҳам шу лотинчадан сувнинг «аква» дейилишидир.

Акваерль техникасининг гуашь темпера ва мойбўёқларидан фарқи унинг тиниқлиги ва хавоилиги бўёқларнинг ёрқинлиги ва тозалиги билан уйғунлашиб куринишидир. Акварель ранг тасвирида кенг тарқалган иш услубларидан лисировка бўёқ қатламларини устма-уст қуйишдир. Бўёқнинг суюқ эритмаси тайёрлаб олиб, қоғозга юпка қатлам тарзида қўйилганда, орасидан қоғоз тобланиб туради. Бу сидра қўйилган бўёқ қатлами куригач. Устидан бошқа бўёқ суртилса, остки қатламнинг кўриниб туриши туфайли янги ранг туш хосил бўлади. Қатламлар сони кўпайган сари ранг тобора кўпайиб боради. Акварель бўёқларининг хусусиятларидан бири кўп вақт намликни салашдир. Бундан унумли фойдаланиб, бир хил ранг кўйилгандан кейин у ҳам куримасдан, енига 2-си куйилса, улар аста-секин бир-бирига қуўшилиб кетиши натижасида боғланишга эришиш мумкин. Лекин бир рангнинг 2-сидан фарқини аниқ кўрсатиши керак бўлганда қўйилган бўёқ қатламнинг обдан қуришига ахамият бериш лозим.

Акварель техникасини мукаммал эгаллаш, бу сохада малака хосил қилиш учун 1-навбатда иш қуроллари ва материалларнинг шай бўлишига эътибор бериши зарур.


Назорат топшириқлари

2.1.1. Акварель қоғозга қандай усулда ишланади?

А) мазок.

Б) лисировка.

В) бўяб

Г) аралаштириб

2.2.2. Лисировка қандай ишланади?

А)бўяб
Б) аралаш

В) устма-уст.

Г) А ва Б

2.2.3. Акварель қандай тайёрланади?:

А) кукун, елим ва асал.

Б) ўсимлик кукуни, олма, елим, глецирин ва асал.

В) рангли кукун ва елим.

Г) елим, ранг, кукун ва сув.

2.2.4. Акварель нима билан ишланади?

А) мўйқалам.

Б) перо, кист.

В) кист, қалам.

Г) А ва Б

2.2.5. Акварель қандай материалга ишланади?

А) мато,қоғоз.

Б) қоғоз,картон.

В) мато,фанер.

Г) А ва Б


^ ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

  1. Г.М. Абдурахмонов «Ранг тасвир ва композициядан методик тавсиялар» Т. 2003.

  2. Б. Азимова. «Натюрморт тузиш ва тасвирлаш» Т. 1994.

  3. Я. П. Салпинкиди. «Материали и техники рисунка» Т. 1996.



Мавзу №3. ТЕМПЕРА БЎЕҚЛАРИ ВА УЛАР БИЛАН ИШЛАШ

Ажратилган соат - 4

Машгулот тури - маъруза


Асосий масалалар

  1. Темпера бўёқлари хакида тушунча бериш. Темпера билан ишлаш техникаси.


Таянч ибора ва тушунчалар: темпера, гуашь.


Идентив ўқув максадлар

  1. Темпера бўёқлари хакида айтиб берадилар.

  2. Темпера бўёқлари билан ишлаш хакида изохлаб берадилар.

  3. Темпера бўёқлари билан кушиб ишланадиган суюқликлар хакида айтиб берадилар.

  4. Гуашь бўёқлари ва улар билан ишлашни курсатиб берадилар.


1-асосий масала буйича укитувчининг максади

Темпера бўёқлари хакида, уни ишлаш техникаси, гуашь бўёқлари билан ишлаш хакида талабаларнинг билимини ва тушунчасини хосил килиш.


1-асосий масаланинг баёни

Темпера бўёқлари ва улар билан ишлаш.

Темпера лотинча temperare сузидан олинган булиб аралаштириш деган маънони англатади. Темпера хам сув билан ишлатиладиган бўёқлар туркумига киради. Кадимги XYIII асргача темпера станокли хамда монументаль рассомчиликнинг энг яхши материали булиб келди. Гарбий Европада ХIХ асрда яна деворлар ва шифтларга темперада рангли тасвир чизишга киришилиб, бу борада анчагина замонавий метод ва усуллар кулланила бошлаган эди. Хозирда эса темперага булган кизикиш янада ошди. Бунга сабаб темперанинг намга, харорат ва ташки мухит узгаришларига чидамлилигидир. Лекин унинг камчилиги шундаки, куйилган бўёқ кавати хаддан ташкари куриб кетса, каттикрок босилганда еки туртилганда гурунтдан тушиб кетиши мумкин. Темпера 2 кисмдан: богловчи элемент, булмиш табиий еки сунъий моддадан ва бўёқ моддасидан ташкил топади.

Боғловчи элементлар эмульсиянинг таркибига караб сарикли темпера, окли темпера, бутун тухум кушилган темпера, мой тухумли темпера ва бошка турларга булинади. Темперанинг бу турлари бир-бирларидан факат богловчи элементларининг таркиб билангина эмас, балки узига хос хусусиятлари билан хам ажралиб туради.

Темперадарангли тасвир ишлаш усуллари худди акварель, мой бўёқ еки гуашьда ишлаш усулларига ухшайди. Улар билан а-ля, прима, лесировка усулларида хам бемалол ишлаш мумкин. Темпера бўёқлари бир-бири билан яхши аралашади. Темперада хилма-хил тусларни хосил килишда эса ок бўёқдан фойдаланилади. Шунингдек, гуашь хамда акварель бўёқлари билан хам кушиб ишлатса булади. Айникса гуашь ёрдамида ажойиб ранг тусларини хосил килиш мумкин. Лекин, бунда темперанинг уз хусусиятиниузгартиришни унутмаслик лозим.

Темперада рангли тасвир ишлашда акварель, гуашь, мой бўёқларида кулланиладиган муйкаламлардан бемалол фойдаланиш мумкин. Бунда хаваскор рассом еки ўқувчи уз хохишига кура хохлаганмуйкаламини ишлатиши мумкин. Темперани сувдан ьашкари мой бўёқлар учун чикарилган эритгичлар билан хам ишлатса булади. Бунда темперани гуашь еки акварель бўёқлари билан аралаштириб ишлатиш тавсия этилмайди. Темперада ишланган рангли тасвирлар куриганидан сунг уз рангини кесикин узгартиради, яъни очлашади. Керакли ранг тусларини уз кучида суриш учун темпера буегида ишлашни анча машк килиш керак. Бунинг учун, хар бир темперанинг хар хил тусларини хосил килишни алохида когозда синаб куриш тавсия этилади. Шунингдек ранг тусларининг маълум бир системаси асосида жадвални тузиш хам максадга мувофикдир. Натижда мазкур рангларнинг куригандан сунг кандай тасаввурга эга булиши мумкин.


^ Назорат топшириқлари

      1. Темпера бўёқлари ва улар билан ишлаш хакида айтиб беринг.

      2. Темпера нима дегани?

А) рангли бўёқлар.

Б) лотинча суз булиб аралаштириш дегани.

В)французча суз булиб бўёқ дегани.

Г) суюқ еки куюк бўёқлар дегани

      1. Декоратив ва бадиий безашда кандай бўёқлар ишлатилади?

А) тушьда, кора каламда

Б) акварель, гуашь, темпера.

В) кора ва ок тушда.

Г) рангли каламда

      1. Глецирин нима учун керак?

А) глецирин сувга куйилади.

Б) глецирин бўёқларни куриб колишдан саклайди.

В) глецирин бўёқларга кушилади.

Г)глецирин разбавительга кушилади

1.1.5. Рангларни аралаштириш деганда нимани тушунасиз?

А) рангни бир-бирига кушиш.

Б) икки рангдан учинчи рангни хосил килиш.

В) кизил билан кук рангни аралаштириш.

Г) хар хил рангларни бир-бирига аралаштириш.


Мавзу №4. Гуашь бўёқлари ва улар билан ишлаш.


Ажратилган соат - 4

Машгулот тури - маъруза


Асосий масалалар

1. Темпера бўёқлари хакида тушунча бериш.

  1. Темпера билан ишлаш техникаси.

  2. Гуашь бўёқлари ва улар билан ишлаш.


Таянч ибора ва тушунчалар: темпера, гуашь.


Идентив ўқув максадлар:

    1. Темпера бўёқлари хакида айтиб берадилар.

    2. Темпера бўёқлари билан ишлаш хакида изохлаб берадилар.

1.3. Темпера бўёқлари билан кушиб ишланадиган суюқликлар хакида айтиб

берадилар.

1.4. Гуашь бўёқлари ва улар билан ишлашни курсатиб берадилар.


Гуашь бўёқлари ва улар билан ишлаш. Гуашь бўёқги хам сув билан ишлатилади. Тайер гуашь бўёқлари шиша банкачаларда, тюбикларда чикарилади ва куринишдан куюк каймокка ухшайди. Улар куриб колмаслиги учун устига сув, глецирин, олча ширасининг кучсиз эритмаси куйилади.

Гуашь асосан декоратив безак ишларида газета, плакатлар чикаришда, шиорлар езишда ишлатилади. Гуашьдан шундай фойдаланиш керакки, у мйукаламда осон олиниши, когоз сиртига текис епишиши, куриганда укаланиб, суркағлиб кетмаслиги, остидаги бўёқ каватини тула беркитадиган булиши лозим.

Декстрин, глецирин ва бошкалар гуашь бўёқларининг таркибий богловчилари хисобланади.

Декстрин крхамал елимнинг асосий тури булиб, крахмални еки суюқ крахмални кайта ишлаш йули билан хосил килинади. У ок ва сарик тусда булади. Ок декстрин факат киздирилган сувда эрийди ва совуганда буткасимон куриниш касб этади. Сарик декстрин совук сувда осон эриб, дектрин елимини хосил килади.

Глецирин тиник, суюқлик булиб, сув билан яхши аралашади, бўёқларни куриб колишидан саклайди. Сурилган бўёқ каватларининг нафис булишини таъминлайди.

Декоратив расмлар чизишда, паннолар ишлашда гуашнинг богловчи эмульсияси бошкача тартибда тайерланади. Бунда крахмал елими богловчи элемент хисобланади. Тиник тусдаги гуашь бўёқларини тайерлашда дурадгорлик елими, бугдой крахмали, сув, натрий ишкори каби моддалардан фойдаланилади.


Назорат топшириклари

      1. Гуашь кандай суюқлик билан ишланади?

А) спирт. В) сув. С) бензин. Г) керосин

1.2.3. Илик рангларгак нималар киради7

А) кук, яшил, кизил.

В) ок,сарик,кизил

С) сарик, тук сарик, саргиш, заргалдок ва бошкалар.

Д) жигарранг, кора, зангори.

1.2.4. Политра нима?

А) бўёқ аралштирилади.

В) бўёқлар тукиб куйиладиган ясси идиш.

С) бўёқлар солиш учун когоз.

Г) бўёқлар кутичаси.

      1. Гризайль кандай рангларда чизилади?

А) рангли бўёқда.

В) гуашьда.

С) тук зангори, кора еки жигарранг.

Д) кизил, ок, хар хил ранг

3-асосий масала буйича укитувчининг максади

Дурадгорлик елимини эса олдиндан тайерланган крахмал елимига аралаштириш тавсия этилади.


3-асосий масаланинг баени

Гуашьда рангли тасвир ишлаш. Гуашь бўёқларида рангли тасвир ишлаш хам кишидан тажриба ва махорат талаб килади. Ранг тусларидан тузилган намуна ердамида эса ишни кунгилдагидек чикариш мумкин. Ранг намунасини хукдди темпера учун тузилган намуналарга ухшатиб ишлаш керак. Ранг тусларининг хар хил куринишларини хосил килишда сувни хаддан ташкари куп кушиш тавсия этилмайди. Бунда гуашь уз хусусиятини йукотади ва сиртни бир текисда копламайди. Куриб котиб колган гуашь буегини ишлатишдан олдин устига илик сув еки суюқ дурадгорлик елими куйилади. Орадан 2-3 кун утгач, гуашь яхшилаб аралаштирилади ва ишга тайер хисобланади. Дурадгорлик елими эса унинг мустахкамлик хусусиятини кучайтиради.

Хозирги пайтда флуоресцентли гуашь бўёқлари ишлаб чикарилмокда. Бу гуашь олти хил рангда булиб, калин полиэтилин тюбикларга солинган, уларни акварель хамда темпералар билан аралаштириб ишлатса булади. Улардан купрок декортив безаш ишларида накшларни буяшда, хар хил езувларни езишда фойдаланилади.

Гуашьда ишлашни урганишни декортив безаклар ва накшларни буяшдан бошлаган маъкул.

^ Назорат топшириклари

      1. Гуашьда рангли тасвир ишлаш хакида таърифлаб беринг.

      2. Фон нима?

А)нарсанинг оркадаги турган материалига, табиат ва хокозолар.

В) материаллар.

С) когоз, стол, стул

Д) нарса турган стол устки кисми

      1. Муайян асар еки натуранинг кичик ва катта улчамдаги тез ишланиши нима дейилади?

А) расм В) манзара С) эскиз Д) портрет



      1. Рангларни доирага буйлаб спектр ранглари каби жойлашиши нима дейилади?

А) ранг чизиги

В) ранг халкаси

С) ранг доираси

Д) ранг айланаси


^ ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЕТЛАР


  1. «Изобразительное искуство» IY-курс . Н. Боголюбова. М. «Прос» 1980

  2. «Живопись. Вопрось колорита» Н. Боголева

  3. «Рисунок, живопись, компазиция,хрестоматия» Н. Ростовцев. М.»Прос» 1989

  4. «Тасвирий санъат асослари» О.К.Апухтин. Т. «Укитувчи» 1967.



Мавзу № 5. Мойбўёқлар билан ишлаш усули

Ажратилган соат - 4

Машгулот тури - маъруза


Асосий масалалар

  1. Мойбўёқлар хакида тушунча бериш.

  2. Мойбўёқлар билан ишлаш техникаси.


Таянч ибора ва тушунчалар: Мойбўёқлар


Идентив ўқув максадлар

    1. Мойбўёқлар хакида айтиб берадилар.

    2. Мойбўёқлар билан ишлаш хакида изохлаб берадилар.

    3. Мойбўёқлар билан кушиб ишланадиган суюқликлар хакида айтиб берадилар. Мойбўёқлар бўёқлари ва улар билан ишлашни курсатиб берадилар.


Мойбўёқлар билан ишлаганда уларнинг баъзи бирлари холостга яхши, баъзи бирлари эса ёмон суркалади. Бўёқ юпка суркалганда, таг кисмидаги бўёқ кури-ниб туради, бунда ранг ёркинлиги пайдо булади, юпка суртилган бўёқ лессировка дейилади.

Лессировка усулида ишланадиган ишнинг сифатли чикиши учун, албатта, холостни одатдагича грунтлаш керак. Бўёқларнинг сифати, ишланадиган асарга лессировкага кадар соя ва ярим соя, ёруг томонидаги уткир ва ёрцин ок бўёқнинг етарли даражада берилиши ва нихоят, обдон яхши куритилиши катта ахамиятга эгадир. Юкорида айтилган талабларга риоя килинмаса, маълум вакт утиши билан сурат бўёқлари корайиб, ёрилиб, кучиб кета бошлайди, натижада асар яроксиз булиб колади.

Лессировкага кадар тайёрланадиган соя ва ёругга ишлатиладиган бўёқлардан куйидагиларни тавсия килинади: куррошинли ва рухли ок бўёқлар, ёркин кир-мизи, барикарам, малларанг бўёқлар ва бошкалар. Лессировкабоб бўёқлар куйидагича, кирмизи, тук, ба­рикарам, олтинга ухшаш сарик зангори бўёқ, ва бошкаларни ишлатиш мумкин.

^ РАНГТАСВИРНИ ИШЛАШ УЧУН ГРУНТЛАР (ХОМАКИ БЎЁҚ КАТЛАМИ)

Рангтасвир асарларининг мустахкамлиги ва узок сакланиши грунтларнинг сифатига богликдир.

сиз грунт асарнинг тез орада ёрилиб кетишига, бўёқларнинг кучиб кетишига асосий сабабчи булади. Грунтни узи тайёрлайдиган рассомлар уларни тайёрлаш коидаларига катта эътибор беришлари керак.

^ Ранг тасвирни мойбўёқ билан ишлаш учун грунтларни тайёрлаш.

Рангтасвирни мойбўёқ билан асосан каламинка (холост) материалига ишланади. Агар грунтсиз холостга мойбўёқ билан ишланса, бўёқ жуда куп сарф бу­лади, бўёқ, мойини холост шимиб кетаверади, натижада ишланган сурат корайиб кетади, ёрилади ва сурат ишдан чик.ади.

Холостни грунтлашдан максад шуки, мой бўёқ, би­лан ишланадиган сурат холостга яхши бирикиши, ёрилмаслиги ва кучиб тушмаслиги керак. Холостни грунтлашда ок ёки рангли грунт килиш мумкин. XV—XVII асрларда эски уста рассомлар рангли холостга ишлашган. XVIII—XIX асрларда эса купчилик рассомлар рангли холостга ишлаганлар.

^ ГРУНТ ТУРЛАРИ ВА УНИНГ АСОСЛАРИ

Елимли, эмульсион, ярим мойли ва мойбўёқли грунтлар булади.

Турли куринишдаги грунтлашдан олдин холост, албатта бир ёки икки марта елим билан грунтланиши шарт, бунда асосан елим холостнинг майда тешикларини беркитади ва бўёқ мойининг шимилиб кетишига йул куймайди.

Елим билан суркаладиган грунтга мой ишлатилмайди. Елимга ок порошок, бур ва шунга ухшаш моддаларни кориштириб, газламага грунт килиш мумкин, тайёр грунт мойни шимиб кетмаслиги учун грунт куригандан сунг елим эритмаси билан бир марта юпка беркитиб чикиш тавсия этилади.

Эмульсион грунт билан тайёрланган холостга мойбўёқ билан ишланса, елимли грунтга нисбатан мойни кам шимади. Эмульсион грунт балик елимидан тайёр­ланган суюқ эритма, тухумнинг сариги, кайнатилган каноп мойи, асал, бур ва кургошин кукунйдан ташкил топади. Булар 1 м2 холост тайёрлаш учун куйидаги микдорларда олинади.

35

Балик. елими ....... 15 г

Сув ........... 300 см3 (1,5 стакан)

Тухум сариги ...... 1 дона

Кайнатилган каноп мойи ... 5 см3 (1 чой к.ошик.)

Куррошин кукуни . . . 5 г (1-4 стакан)

Бур ........... 150 г (3-4 стакан)

Ярим мойли грунт эмульсион грунтдан фарк килади, ок. мойли бўёқни суюқ. холда юпкарок. килиб холостга суркалади, унинг яхши куриши учун узок, вакт талаб килинади, акс холда холост ёрилиб кетади.

Рангтасвирда мойбўёқлар билан ишлаш учун политра ва бошка асбоблар хакида сухбат.

Политрани каттик ва енгил дарахт турларидан тайёрланади. Энг яхшиси ёнгок., урик, тут дарахтларидир.

Политралар овал ва тугри туртбурчак шаклида булиши мумкин.

Катта хажмдаги сурат ишлаш учун каттарок. политра ишлатиш максадга мувофикдир (4-расм).

Тайёр булган нитра тубикдан сикиб туширилган бўёқларнинг мойини шимиб кетмаслиги учун политрага кайнатилган каноп мойини суркаб шимдириш лозим, 2—3 кун тургандан сунг политрадаги мой шимилиб курийди, кейин унга тубикдан бўёқларни куйидаги тартибда жойлаштириш мумкин (4-раем).

Политрани ишлатиб булгандан сунг албатта масти­хин билан тозалаб, латта билан артиб куйишга одатланиш лозим.

Мени тажрибам буйича бўёқларни 4- расмдагидек тартибда куйилса ишлаш учун кулай булади.

Юкори каторда унг томонда иссик. бўёқлар (ок., сарик., заргалдок, кизил, жигарранг), политранинг чап томонида совук. рангдаги бўёқлар (барикарам, Кук, зангори, кора) жойлаштирилади, бунда биз илик ва совук рангларни яккол ажрата оламиз. Политранинг урта кисмида эса бўёқларни кориш мумкин.

Рангтасвир билан шугулланганимизда, албатта, политрани чап кулимиз билан ушлаб, унг кул билан бўёқларни кориштириб, зарур рангни топамиз. Нима учун биз политрани чап кул билан ушлаб, кузимизга якинрок. олиб келиб ранг топамиз? Бунга бир мисол келтирайлик. Европа коидасига мувофик. скрипка чалганда чап елкасига скрипканинг таг томонини куйиб чалса, чалувчининг кулогига товуш охангларининг нозик томонлари яхши эшитилади. Ранг тасвирда эса рассом политрада бўёқларни кориштираётганда кузга якин олиб келса, кориштирилаётган бўёқларнинг нозик рангларини осонлик билан топа олади.

Мойбўёқ рангтасвири узига хослиги билан ажралиб туради. Мойбўёқ билан ишлашдан олдин унинг хусусиятларини ва ишлатиш йулларини билиш зарур. Мойбўёқлар билан шугулланишни яхши билган киши рангтасвир сирининг узига хос томонларини билиб олади, бу эса унга рангтасвир асарларини хар томонлама ва мукаммал тахлил кила олишга ёрдам беради. Ўқувчилар мойбўёқ билан ранг тасвир ишлаш сирларини, асосан, машгулот вактида эгаллайдилар.

Мойбўёқ ва локлар XV асрдан бошлаб ишлатилиб келинмокда. Уларни рангтасвирда куллашни Нидерландиялик ака-ука рассомлар Вандейклар бошлаб берганлар. Дастлаб уз асарларининг сатхини турли мой ва локлар билан коплашни синаб куриб, улар зигир мойи жуда тез куришини билиб колганлар. Кейинчалик бўёқ кукунини шу мойда кориштириб, жуда тиник ва ёркин бўёқлар хосил килишга муваффак булганлар. Мойбўёқ техникасини ривожлантиришга хам улар катта хисса кушганлар.

XVI асрдан бошлаб рангтасвирда мойбўёқ билан ишлаш Европа мамлакатларида асосий уринни эгаллаган. Мойбўёқларни ишлатиш вактида уларни суюлтириш учун эритувчи моддалардан фойдаланилади. Бунинг учун махсус тайёрланган эритувчилар — пенин, 1 ва 2 померли суюлтиргич локлар, ёнгок, ёги, каноп ёги ишлатилади


Назорат топшириқлари

2.1.1. Мойбўёқ қандай усулда ишланади?

А) мазок.

Б) лисировка.

В) бўяб

Г) аралаштириб

2.2.2. Лисировка қандай ишланади?

А)бўяб
Б) аралаш

В) устма-уст.

2.2.3. Акварель қандай тайёрланади?

А) кукун, елим ва асал.

Б) ўсимлик кукуни, олма, елим, глецирин ва асал.

В) рангли кукун ва елим.

Г) елим, ранг, кукун ва сув.

2.2.4. Мойбўёқ нима билан ишланади?

А) мўйқалам.

Б) перо, кист.

В) кист, қалам.

2.2.5. Мойбўёқ қандай материалга ишланади?

А) мато,қоғоз.

Б) қоғоз,картон.

В) мато,фанер.

Г) А ва Б


^ ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

  1. Г.М. Абдурахмонов «Ранг тасвир ва композициядан методик тавсиялар» Т. 2003.

  2. Б. Азимова. «Натюрморт тузиш ва тасвирлаш» Т. 1994.

  3. Я. П. Салпинкиди. «Материали и техники рисунка» Т. 1996.



МУНДАРИЖА

Сўз боши….....................................................................................................................................................3

Қаламтасвир технологияси.......................................................................................................................... 10

Рангтасвир технологияси.............................................................................................................................13

Темпера бўёқлари ва улар билан ишлаш..................................................................................................14

Гуашь бўёқлари ва улар билан ишлаш.......................................................................................................16

Мойбўёқлар билан ишлаш усули................................................................................................................19



Похожие:

«Тасвирий санъат ашёларини тайёрлаш» iconБухоро вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
Жисмоний тарбия, меҳнат таълими, тасвирий санъат, чизмачилик ва мусиқа маданияти” кафедраси ўқитувчиси
«Тасвирий санъат ашёларини тайёрлаш» icon5-синф Тасвирий санъат фанидан йиллик мавзувий-иллюстратив режа
Мазкур режа билан ишлашда мавзу мазмунини сақлаган ҳолда ижодий ёндашиб иллюстрацияларни ўзгартириш мумкин. Бу иллюстратив режа 5-синфларда...
«Тасвирий санъат ашёларини тайёрлаш» iconДокументы
1. /Б.Н.Орипов тасвирий санъат.pdf
«Тасвирий санъат ашёларини тайёрлаш» iconДокументы
1. /Тасвирий санъат(50 та)савол.doc
«Тасвирий санъат ашёларини тайёрлаш» iconДокументы
1. /Тасвирий санъат дарсларида.doc
«Тасвирий санъат ашёларини тайёрлаш» iconДокументы
1. /Тасвирий санъат нима.doc
«Тасвирий санъат ашёларини тайёрлаш» iconДокументы
1. /Тасвирий санъат асослари май 2008.rtf
«Тасвирий санъат ашёларини тайёрлаш» iconСинф Тўпламга киритилган дарсликлар рўйхати
Она тили, Ўқиш китоби, Русский язык, Математика, Атрофимиздаги олам, Одобнома, Мусиқа, Тасвирий санъат, Жисмоний тарбия
«Тасвирий санъат ашёларини тайёрлаш» iconСинф Тўпламга киритилган дарсликлар рўйхати
Она тили, Ўқиш китоби, Русский язык, Математика, Атрофимиздаги олам, Одобнома, Мусиқа, Тасвирий санъат, Жисмоний тарбия
«Тасвирий санъат ашёларини тайёрлаш» iconСинф Тўпламга киритилган дарсликлар рўйхати
Она тили, Ўқиш китоби, Русский язык, Математика, Атрофимиздаги олам, Одобнома, Мусиқа, Тасвирий санъат, Жисмоний тарбия
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации