Документы



Жамоалар тўѓрисида таълимот VI жамоанинг тузилиши ва шаклланиши icon

Жамоалар тўѓрисида таълимот VI жамоанинг тузилиши ва шаклланиши

НазваниеЖамоалар тўѓрисида таълимот VI жамоанинг тузилиши ва шаклланиши
Дата27.05.2013
Размер257.95 Kb.
ТипДокументы
скачать

Жамоалар тўѓрисида таълимот


VI.1. Жамоанинг тузилиши ва шаклланиши


Жамоа - Экосистемасининг тирик ажралмас ќисми бўлиб, маълум бир ћудудни эгаллаган, бир-бирига ўзаро таъсир ќўрсатувчи популяция­лар йиѓиндиси ћисобланади.

Масалан, эманлар жамоаси ёки шувоќлар жамоаси деганда ана шу ћу­дудларда яшовчи барча ўсимликлар ва ћайвонларни ўз ичига олувчи ти­рик организмлар жамоасини эътиборга олиб, уларда эманлар ва шу­воќлар устунлик ќилади. Шу сабабли бу жамоаларни эманлар ёки шу­воќлар жа­моаси деб юритилади.

Баъзи бир жамоаларни аниќлаш ќийинлик туѓдиради, чунки бу жа­моага кирувчи бир-бирлари билан ўзаро муносабатда бўлган компо­нент­лар ўз чегарасидан ташќарига чиќиб кетган бўлиши мумкин. Жамоа бу динамик ћаракатда бўлган бирлик бўлиб, унда ћар хил тропик дара­жада бўлган организмлар ћаёт кечиради, жамоа орќали энергиялар оќими ћамда озиќа моддаларнинг узлуксиз алмашинуви бўлиб туради.

Жамоанинг тизими маълум ваќт ичида аста-секинлик билан шакл­ла­нади. Бунга мисол ќилиб, вулќонлар таъсирида ћосил бўлган ёлонѓоч тоѓ (5-расм) жинсларида аста-секинлик билан жамоанинг ћосил бўлиш жараё­нини модел ќилиб олиш мумкин. Бундай жинсларда тупроќ ћали ћосил бўлма­ганлиги сабабли уларда дарахтсимон ўсимликлар ўса олмайди (6-расм). Бироќ, ћар хил йўлар билан бу ерларга келиб ќолган сувутлари ва ли­шайниклар ўсиб жойлашиб оладилар ва жамоанинг дастлабки тизимини шакллантиради­лар. Секин - аста ћалок бўлган ва парчаланган сувўтлари ва лишайник­ларнинг ќолдиќлари бу ерларда тупроќ ќатламининг ћосил бўлишига олиб келади, натижада бундай жойларда мохсимонлар ва па­поротниклар­нинг ўсиши ва ривожланиши учун имконият вужудга ке­лади. Пировар­дида улардан сўнг юќори тараќќий этган уруѓли ўсимликларнинг ўтсимон, бўтасимон ва ћаттоки дарахтсимон вакиллари пайдо бўла бош­лайди (7, 8-расмлар). Ана шу юќорида айтилган схемалардагидек маълум давр ичида бир турларнинг иккинчи бир турлар билан алмаши­ниши экологик сукце­сия дейилади. Шундай жамоаларнинг ћайвонлар дунёсида ћам бир тур­нинг иккинчи тур билан алмашиниб туриши куза­тилади. Бундай алмаши­ниб туришга турларнинг алмашиниши ёки ќўшни жамоалардан турлар­нинг миграцияси (кириб келиши) сабаб бўлади.

Тоѓ жинсларидаги дастлабки пайдо бўлган сукцессиялар бирламчи сукцессиялар дейилади. Бирламчи сукцессиядан фарќ ќилиб иккиламчи сукцессия деб илгари тирик организмлар яшаган ќолдиќлари бўлган, би­роќ ћозирги кунда ўсимликлари жуда кам ривожланган жойларда бошла­наётган сукцессияга айтилади. Ана шундай иккиламчи сукцесси­ларга ми­сол ќилиб, кесилган ўрмонларни, ќишлоќ хўжалигида фойдала­ниб келин­ган, бироќ куйган ва ташлаб ќўйилган ерларни олиш мумкин. Ана шундай жойларда ўсимликларнинг споралари, уруѓлари, вегетатив кўпайиш ор­ганлари (илдизпоялар, пиёзбошлар) саќланиб ќолиб, сукцес­сиянинг шаклланишига таъсир кўрсатадилар. Бирламчи ва иккиламчи сукцессия­ларда ћам уни ўраб турган флора ва фауна ћал ќилувчи ролни ўйнайди, ана шулар иштирокида сукцессиялар бўлиб туради.


^ VI.2. Биоценозлар


Биоценоз (био - юнонча – ћаёт, койнос - умумий маънони билди­ради). Ўхшаш шароитга мослашиб олган ва битта жойнинг ўзида бирга яшайдиган барча тирик организмлар йиѓиндиси биоценоз дейилади. Чунончи, Ўзбекистоннинг ќумли чулларида ўсадиган барча ўсимликлар (саксовул, ќуёнсуяк, сингрен, шувоќ, ќизилча, ќандим, илак, ќўнѓирбош ва ћаказолар), яшайдиган ћайвонлар (ќуёнлар, тошбаќалар, илонлар, калтакесаклар, эчкиэмарлар, кийиклар, бўрилар, тулкилар ва ћашаротлар), микроорганизмлар шу минтаќанинг биоценозига мисол бўлаолади.

Демак, биоценоз биогеоценознинг тирик ќисмидир. Биоценозда яшай­диган ўсимликлар, ћайвонлар ва микроорганизмлар доим бир – бирларига маълум муносабатда алоќада бўладилар. Уларнинг ана шу муносабатлари ћаёт кечириш шароиттига ћам таъсир этиб туради.

Яшаш шароити бир хил бўлган ўтлоќлар, ўрмонлар, яйловлар, ботќоќлар, суѓориладиган экинзорлар ва шолипоялар ћам биоценозга ми­сол бўла олади. Биоценоз умумий табиий комплекс биогеоценознинг ти­рик ќисмидир. Биоценоз доим ривожланиб боради ва бу ривожланиш жа­раёни одатда узоќ ваќт давом этади, бунда бир биоценоз аста-секин ик­кинчи бир биоценозга алмашинади. Одамнинг хўжалик фаолияти биоце­нозни ўзи учун фойдали тамонга ќараб ўзгартириши мумкин (ма­салан та­биий кўлларнинг ћосил бўлиши, янги ерларнинг ўзлаштирилиши, Орол­нинг ќурий бориши ва ћоказолар). Биогеоценоз­нинг турѓунлигини модда­ларнинг даврий айланиши (ўлик табиатдан, тирик табиатга, тирик табиат­дан эса ўлик табиатга тинмасдан айла­ниши) орќали таъминланади. Бунда энергия манбаи ќуёш ћисобланади. Унинг энергияси даврий айланиш жа­раёнида кимёвий боѓлар энергия­сига, кейин эса механик ва иссиќлик энергиясига айланади.

Экологик системада ћамма организмлар озиќланишга ва энергия ќабул ќилишга ќараб икки гурућга бўлинади: автотрофлар ва гетро­трофлар.

Автотрофлар - асосан ўсимликлардан ташкил топган бўлиб улар фо­то­синтез туфайли ќуёш энергиясини ўзлаштириб ва оддий анорганик би­рикмалардан мураккаб органик бирикмаларни синтезлайди.

Гетеротрофларга – ћайвонлар, одамлар, замбуруѓлар, бактериялар ки­ради. Улар тайёр органик модда билан озиќланади ва ўз ћаёт фао­лияти жараёнида уларни оддий бирикмаларга парчалайди. Бу моддалар ўз на­вбатида табиатга ќайтарилади ва автотрофлар томонидан яна мод­далар даврий айланишга жалб ќилинади.

Биоценоз ќуйидаги асосий таркибий ќисмлардан ташкил топади:

1- продуцентлар (ћосил ќилувчилар):

2- консументлар (истеъмол ќилувчилар):

3- редуцентлар ёки деструкторлар (парчаловчилар)

Биоценоз таркибига кирувчи ўсимликлар жамоасини фитоценоз ћай­вонлар жамоасини зооценоз дейилади (9-расм).

Биоценозда масофа, турлар ва тропик тизимлар бўлади. Масофа тизи­мида биоценоздаги турлар бир-бирларидан маълум бир масофада ќо­нуният асосида жойлашади. Масалан, Ўзбекистоннинг ќумли чўлларида ўсадиган ўсимликларда учрайдиган яруслиликни олсак, бу ћудудларда энг юќори ярусда ќуён суяк ундан кейинги пастки ярусда оќ саксовул, ќизилча, ќандимлар ўсса, кейин сингринлар, шувоќлар, терескинлар жойлашади, улардан кейин остки ярусда барра ўтлардан ялтирбош, ќўнѓирбош, читир, лолаќизѓалдоќлар ва тупроќќа ёпишган ћолда лишайник турлари энг остки ярусни ћосил ќилади.

^ Тур тизими деганда биоценозда учрайдиган турлар йиѓиндисини, улар орасидаги муносабатларни эъти­борга олинади ва нићоят трофик тизим асосида (озиќавий) биоценоздаги ћар хил орга­низмлар бир-бирлари билан озиќавий (трофик) бирлашиб маълум бир озиќа занжирини ћосил ќилади. Биоценозда булардан ташќари бошќа хил тизимлар ћам бўлиб, буларга баъзи бир дарахтларни олсак, улар лишай­никлар учун субстрат бўлиб хизмат ќиладилар ёки бир организм бошќа хил организмлар учун микроиќлим яратади ва ћоказолар.

Биоценознинг энг мућим хусусиятларидан бири унинг турлар таркибидир. Айни бир биоценоз учун хос бўлган ўсимлик ва ћайвон турларнинг умумий сони деярли доимий бўлиб, ћар хил турдаги биоценозларда у кескин ўзгариб туради. Нам тропик ўрманлардаги биоценозлар турларга бой ћисобланса, чўл ва совуќ Арктикадаги вилоятлардаги биоценозларда турлар сони кам учрайди. Майдон бирлигига тўѓри келадиган турлар сони биоценознинг турларга тўйинганлиги деб аталади. Бу кўрсаткич ћам биоценозларда турлар таркиби каби ўзгариб туради. Ћар бир биоценоз маълум таркибдаги ћукмронлик ќилувчи ћаёт шаклларига эга бўлади. Чунончи, ўрмон биоценозларида фонерофитлар (дарахт ва бута ўсимликлар) ћукмронлик ќилса, ўт ўсимликлардан ташкил топган биоценозларда гемикриптофитлар (куртаклари ер устида жойлашган, ер устки ќисми бутунлай нобуд бўладиган илдизпояли, пиёз бошли, туганакли кўп йиллик ўсимликлар), арид – ќурѓоќчил вилоятларда эса хамефитлар (бутача ва чала буталар) ва терофитлар (бир йиллик ўт ўсимликлар, улар келгуси йили фаќат уруѓидан кўкаради) ћукмронлик ќилади.

Биоценоз одатда фитоценоз ва зооценоздан ташкил топган бўлиб, биоценоз ва унинг таркибидаги ўсимлик ва ћайвонлар (биотоплар) чегаралари биринчи навбатда ўсимлик ќатламининг ўзгариши билан бўлади. Шу сабабали биз биоценознинг мућим таркибий ќисми бўлмиш фитоценоз ва унинг баъзи бир хусусиятлари билан танишиб чиќамиз.

Фитоценоз ёки ўсимликлар жамоаси дейилганда Ер юзининг бир хилдаги муайян ћудудларида ќавм (гурућ) бўлиб яшайдиган тубан ва юксак ўсимликлар йиѓиндиси тушунилади. Улар ўзаро бир-бирлари билан алоќада бўлиб, натижада ўзига махсус мућитни ћосил ќилади. Ћар ќандай ўсимликлар жамоаси (фитоценоз) ћам турлар таркиби, турлар ўртасидаги ўзаро миќдор ва сифат муносабатлари ќаватлилик (яруслик) горизонтал тузилиш, ташќи ќиёфаси, даврийлиги, ћаёт шаклларининг хилма – хиллиги, яшаш шароитининг характери ва шунга ўхшаш бир нечта хусусиятлари билан тавсифланади ва бири-биридан фарќланади.

Фитоценозни ћосил ќилишда ўсимлик орасида сон ёки биомасса жићатидан кўпчиликни ташкил этувчи тур одатда доминант (ћукмрон) тур дейилади. Бу турлар миќдор жићатдан кўп учраб, бошќа турлар орасида яќќол кўзга ташланади. Улар кўп биомасса ћосил килиб, фитоцинознинг фонини ва ландшафтини белгилайди. Ўзбекистоннинг ќумли чўлларида доминант турларга мисол ќилиб, саксовулни, шувоќ барра ўтли яйловларда шувоќни, Марказий Осиё тоѓларидаги арчанинг бир неча турларини кўрсатиш мумкин.

Жамоада ћар ќандай доминант турлар биоценозга таъсир этавермайди. Улар орасида эдификатор турлар ажратилиб, жамоанинг махсус мућитини ћосил ќилади. Улар жамоанинг асосий тизимини ћосил ќилиб, мазкур фитоценознинг хусусиятларини белгилаб беради. Чунончи, Ўзбекистоннинг ќумли чўлларида эдификатор тур оќ саксовул ва шувоќ барра ўтли яйловларда эса шувоќдир. Баъзи ваќтларда ћайвон турлари ћам эдификатор ћисобланиши мумкин. Чунончи, катта майдонларда тарќалган ер ковловчи хусусиятга эга бўлган суѓурлар колонияси ўсимликларнинг ўсиш шароитига, микроиќлимга ва асосан ландшафт характерига катта таъсир кўрсатади. Доминант турларга нисбатан камроќ миќдорда учрайдиган, аммо фитоценозда маълум аћамиятга эга бўлган турлар субдоминант (иккинчи ћукмрон) турлар деб аталади. Доминант ва субдоминант турлардан ташќари жамоа таркибида кам миќдорда учрайдиган турлар ћам мавжуд. Улар компонентлар дейилади.

Биоценоздаги ћар бир турнинг аћамиятини аниќлашда уларнинг мўллиги, учраши, ћукмронлик даражаси каби миќдор кўрсаткичлар эътиборга олиниши лозим. Фитоценозларда мўллик, оѓирлик, балл ва ўсимликлар сони билан ифодаланади. Чунончи, Тошкент атрофидаги эфимерли чўлларда 1 м2 майдонда 5000 нусћадан ортиќ ўсимлик рўйхатга олинган бўлиб, 47 турдан иборат эканлиги аниќланган. Табиий пичанзорлар ва яйловларнинг ћосилдорлигини аниќлашда оѓирлик усулидан фойдаланилади. Тарќалиш даражаси биоценозда турларнинг текис ёки нотекис тарќалганлигини билдиради. У умумий намуна майдончалар сонини тур учраган майдончалар сонига нисбатан ћисоблаш йўли билан аниќланади.

Доминантлик даражаси айни бир тур индивидлар сонининг ушбу гурућдаги умумий сонига бўлган нисбатини билдиради. Чунончи, маълум майдонда 200 та ќуш рўйхатга олинган бўлса, шундан 80 таси сайроќи ќушларни ташкил этади. Демак, доминантлик даражаси 40 % га тенгдир. Биоценозларда бактериялар ва бошќа микроорганизмлар ћам учрайди.

Шундай ќилиб, биоценоздаги турларни миќдор ва сифат жићатдан характерлаш натижасида унинг турлар таркиби ћаќида маълум бир хулосага келиш мумкин. Биоценознинг юќорида кўрсатиб ўтилган тузилиш бирликларидан ташќари унинг функционал тузилиш бирлиги, яъни консорциялар характерлидир.

Консорциялар. Консорция тушунчаси фанга В.Н.Беклемишев ва Л.Г.Раменскийлар томонидан киритилган. В.Н.Беклемишев консорция деганда айрим тур бирор биоценоз таркибига кирар экан, у маълум бир эдификатор ёки доминант тур билан биргаликда бошќа индивидлар билан яшаётган (танаси ичида ёки юзасида) бир нечта бошќа индивидлардан иборат эпибиотлар ва эндобиотлардан ташкил топишини тушунади. Масалан, ёнѓоќ ўсимлиги тупроќда яшайдиган замбуруѓлар билан бирга тана ва шохларидаги эпифит ћолда яшайдиган мохлар ва лишайниклар тўќималаридаги паразит замбуруѓлар ћамда жуда кўп бўѓимоёќлилар билан мураккаб консорцияни ћосил ќилади. Ћар бир ёнѓоќ тупи ана шундай консорциялардан иборат. Дала сичќони эктопаразитлари, ички органларидаги бактериялари, содда ћайвонлари, паразит чувалчанглари билан бирга консорцияга мисол бўла олади. Консорциялардаги ички алоќа боѓланишларни ўрганиш биогеценозлардаги катта бир муаммолардан бири ћисобланади.

Л.Г.Раменский моддалар алмашинуви нуќтаи-назаридан ўсимликлар ћамжамоасидаги ћаёти ва таќдири бир-бири билан чамбарчас боѓланган ћамда умумий бўлган ћар хил организмларнинг мажмуини сонсорциялар деб атайди. Чунончи, дарахтлар орасида (ёнѓоќ, олма, дўлана, тоѓолча) улар учун хос бўлган паразитлар, сапрофитлар, эпифитлар (мохлар, лишайниклар), симбаонтлар (микроорганизмлар, микроблар, ризосфералар ва бошќалар), зараркунандалари, чанглантирувчилар, мева ва уруѓларни тарќатувчи ва ћоказолар.

Ћозирги замон тушунчасича консорция деганда биоценоздаги бирор бир автотроф (гетеротроф) организм ёки популяция мажмуи атрофидаги гетеротроф организмларнинг популяциясига айтилади. Бунда ћар бир аъзо иккинчи бир аъзо билан трофик ва топик боѓланишларда бўлади.

Ћар бир консорция марказий ядро (консорциянинг детерминанти) ва у билан боѓланган трофик ва топик боѓланишлардаги консортлардан ташкил топган.

жадвал

^ Ёнѓоќ ўсимлиги консорциясига кирадиган

тахминий организмлар


^ Энергия манбаи ёки бирикиш жойи

Консортлар

I концентр

II концентр

III концентр

Мевалар

Ќарѓалар, Туркистон каламуши, ёввойи чўчќа

Тулки, бўри, йиртќич ќушлар




Танаси ва шохлари

Ќушлар (ќизилиштон, Ћинд майнаси, жаннат ќуши), эпифитлар, кўршапалаклар уяси, пўкак замбуруѓи







Барглари

Ћашаротлар

Йиртќич ћарашотлар, ќушлар




Илдизи

Микориза ћосил ќилувчи замбуруѓлар







Тупроќдаги шох, новда, барг ќолдиќ-лари ва мевалари

Ёмгир чувалчанглари, ћашаротлар, замбуруѓлар, бактериялар

Типратикан, чўчќа

Йиртќичлар


Консорциялар ўз навбатида бир-бири билан боѓланган бир нечта концентрларни ћосил ќилади. Уларнинг биринчи детерминант билан бевосита боѓланса, иккинчиси эса билвосита боѓланади ва ћоказо. Биринчи концентр консорбларни модда ва энергия манбаи сифатида детерменант организм консорцияларидан фойдаланади. Иккинчи концентр консортлари эса биринчи концентрни ташкил этган организмлар ћисобига озиќланади ва ћоказо.

Тирик ўсимлик ва ћайвон органлари, улардан ажралиб чиќадиган моддалар, шунингдек, ўлик органик ќолдиќлар озиќа манбаи бўлиб ћисобланади.

Консорция детерминантлари ўсимлик (фитоконсорциялар) индивиди популяциялари бўлиши мумкин. Организмларнинг ћосил ќилган консорциялари ўзаро, тўѓридан-тўѓри ёки билвосита таъсирларда бўлиб, детерминантлар ва консортлар сонига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатади ( жадвал).


^ VI.3. Жамоа компонентлари

ўртасидаги муносабатлар


Жамоа (биоценоз) компонентлари ўртасида ўзаро муносабатлар турли хил шаклда бўлади. Ана шундай муносабатларнинг бир неча хил­лари бўлиб улар ќуйидагилардан иборат.

1. Нейтрализм – (0:0) бунда икки популяциядаги асациацияларда ўзаро таъсир сезилмайди, икки популяция индивидлари ћам деярлик бир хил­дай яшайди. Масалан, шерлар ўтлар билан озиќланмасалар ћам, саван­налар­даги яйловларнинг ћолати улар учун бефарќ эмас. Чунки уларнинг овќати бўлмиш антилоплар ћосилдор яйловларда кўп бўлади.

2. Конукуренция (раќобатлилик) (-,-) - бунда икки популяциялар бир-бирларига тўсќинлик ќиладилар. Яъни бир поплуяция иккинчи попу­ляция билан дефицит ресурсларни ўзлаштиришда курашадилар. (Бу ма­сала по­пуляциялар мавзуида батафсил ёритилган).

3. Аменсализм (-,0) - бунда бир популяция ўзига зарар келтирмасдан иккинчи популяциянинг яшашига тўсќинлик ќилади ёки уни ўсишга ќўймайди. Аменсализмга типик мисол ќилиб антибиотик замбуруѓлар - актиномицетлар ёки ўсимлик фитонцидларининг паразит микроорга­низмларга кўрсатган таъсирини олиш мумкин. Аменсализм ћодисасини сувнинг гуллашида ћам кўриш мумкин, яъни кўпайиб чириётган кўк – яшил сувўтлардан ажралиб чиќќан токсинлар (заћарли моддалар) кўпчилик зоопланктонларнинг ўлимига сабаб бўлади ёки уларни сиќиб чиќаради.

^ 4. Паразитизм ва йиртќичлик (+,-) - бунда бир популяция иккинчи популя­цияга хужум ќилиб унинг яшашишга зарар келтиради, бироќ ўзининг кел­гусидаги ћаёти ћам ўлжасига бевосита боѓлиќдир. Агар жа­моадаги бир популяция йиртќич (бирламчи консумент)- одатда ћайвонлар ўлжаси ёки "хўжайини" - бирламчи продуцент (ўсимлик) бўлса улар ўсим­ликхўрлар дейилади. Агар бир популяция иккинчи по­пуляция учун за­рарли бўлган моддаларни ишлаб чиќса, бунда аллелопа­тия ёки антибиоз микроорганизмлар дейилади.

Биз ћаммамиз йиртќич ва паразитларга нисбатан ѓаразгўйлигимиз кучли, бироќ одамларнинг ўзлари ћам типик йиртќичлар ћисобланади.

Улар табиий эпидемияларга кўпинча ўзлари сабаб бўладилар. Тўѓри йиртќичлар ва паразитлар ўсимликлар билан озиќланиб, аллелопатияда эса бир популияция индивидлари иккинчи бир популияция индивидла­рига салбий таъсир этиб, уларни ћалок ќиладилар ёки зарар келтиради­лар популяцияларнинг ўсишини сусайтирадилар, уларнинг миќдорини камай­тирадилар ва ћоказо. Лекин йиртќичларсиз, паразитларсиз ва аллелопо­тиясиз популяциялар яшай оладими йўќми, буни чуќур таћлил ќилиб ўрга­нилганда шу нарса аниќ равшан бўлдики, бу хилдаги организмлар попу­ляциялар зичлигини нормал таъминлаш имкониятини яратадилар.

5.Комменсализлик (+,0) - бунда бир популяция иккинчи популяция би­лан бирлашганда фойда кўради, бу бирлашиш иккинчи популяция учун эса, аћамиятсиз ёки унинг учун бефарќ бўлади. Бу бирлашиш сим­биоз­нинг шундай бир шаклики, бундаги партнёрларнинг биттаси ик­кинчисига (хўжайинига) ташќи мућитга бўлган муносабатларини бажа­ришни юк­лайди, ўзи эса ташќи мућит билан тўѓридан-тўѓри боѓланмайди. Улар ора­сида антоганизм ћам бўлмайди. Умумий майдон, субстрат, озиќа, ћара­катланиш-комменсиал муносабатларнинг асосини ташкил этади. Хўжай­иннинг тузилиши ва ћаёт кечириш ћолатларидан комменсал ўзи учун кўпинча бир томонлама фойда кўради. Унинг ўзи "хўжайин" учун кўпинча бефарќ, аћамияти йўќдай туюлади. Паразит­лик ёки симбиознинг бошќа шаклларига ќараганда комменсализм кам­роќ учраб туради. Маса­лан, дарахтларда ин ќуриб яшовчи ќушлар, аку­лаларда ёпишиб яшовчи лоцман балиќлари, ахлатлар билан озиќланадиган синантроп юмронќозиќ популяциялари ва ќушлар ћам комменсализмга мисол бўла олади.

Комменсализм кўпинча океанлардаги организмларда кўпроќ учраб ту­ради. Буни океанлардаги ћар бир ќурт уясида, ћар бир икки чаноќли мо­люскалар чаноѓида, булутлиларнинг танасида доимо чаќирилмаган мећмонлар, организмлар яшаб ћаёт кечирадилар. Лекин улар ўзлари хўжайинларига зарар келтирмайдилар.

6.Протокооперация - бунда икки популяция ћам бирлашган асссоциа­циядан фаќат фойда кўрадилар, бироќ бундай муносабатлар улар учун шарт эмас.

7.Кооперация - икки организм бир-бирлари билан кооперация ћосил ќиладилар. Бундай кооперация икки организм учун ћам устунликларга эга. Масалан, краблар билан ковакичлилар бунга мисол бўла олади. Ко­вакичлилар крабларнинг орќасига ёпишиб олиб (баъзан уларни краблар­нинг ўзлари ўтќазиб оладилар) уларни душманлардан, ћимоя ќиладилар. Ковакичлилар эса ўз навбатида краблардан транспорт вазифасида фойда­ланадилар ћамда улардан ќолган овќат ќолдиќлари билан овќатланадилар.

8.Мутуализм (+,+). Бирлашган икки популяция ћам фаќат фойда кўради, бу бирлашиш улар учун фойдалидир, бундай бирлашган орга­низмлар табиий шароитда бири иккинчисиз ћаёт кечира олмайди. Маса­лан, термитлар ва уларнинг ичакларида яшовчи хивчинлилар бунга яќќол мисолдир. Бунда хивчинлилар термитлар ќабул ќилган клетчаткани ћазм ќилишга ёрдам берадилар, чунки термитлар клетчаткани мустаќил ўзлаштира олмайдилар. Хивчинлилар ћам термитларсиз яшай олмайди­лар. Чунки улар учун яшаш шароити термитлар ичакларидир. Худди шундай ћолатни лишайниклар мисолида ћам кўриш мумкин.

9.Турлар ўртасидаги муносабатларнинг икки ва ундан кўп тур учун ќулайлик туѓдирадиган хилини ўзаро ёрдам дейилади. Масалан, ћашаротлар ёрдамида чангланадиган ўсимликлар, чангни бир ўсимликдан ик­кинчи ўсимликка олиб ўтадиган ва шу билан ўсимликларнинг четдан чангланишини таъминлайдиган ћашаротларга мућтождир. Бошќа ћол­ларда турлар орасидаги ўзаро муносабатлар бир-бирига ќарама ќарши тарзда бўлиши мумкин.

Йиртќичликда бир тур ћайвонлар бошќа тур ћайвонларни ейди. Ик­кала тур ташќи мућитнинг бир хил шароитидан фойдаланса-ю, ўша шарт-шароит миќдори чегараланган бўлса, бунда бу шароитда яшайди­ган тур­лар ўзаро раќобат тарзида муносабатда бўлади. Масалан, ўсимликлар ёруѓлик, тупроќдаги сув ва менирал моддалар учун раќобатда бўлади. Шох-шаббаси яхши ривожланган ўсимликлар ёруѓлик нурини кўпроќ олади, сув ва минерал моддалардан яхши фой­даланади ћамда тез ўсади ва ривожланади, натижада ёруѓлик ва бошќа минерал моддалардан камроќ фойдаланган турларни ўзининг шох - шаббаси остида ќолдириб, уларнинг ўсиши ва ривожланишига тўсќинлик ќилади.

Бир хил ўлжа билан овќатланадиган йиртќич ћайвонларнинг ћар хил турлари ўртасида ћам ана шундай раќобат ќиладиган ўзаро муносабат­лар мавжуд. Микроорганизмлардаги антибиоз ќарама-ќарши муноса­батлар­нинг ўзига хос шаклидир, чунончи, пеницилл замбуруѓи органик озиќ моддалар учун ўзи билан раќобат ќиладиган талайгина бактерия­ларнинг ўсиши ва кўпайишини тўхтатиб ќўяди.

^ VI.4. Жамоанинг тур, тизим,

генетик турли-туманлиги


Жамоа таркибидаги турлар турли хил миќдорда учрайди ва шу са­бабли уларнинг ћаммаси ћам доминант бўлавермайди. Жамоа таркибига кирувчи турларнинг фаќат биттаси ёки бир нечтаси ўзининг миќдори (биомассаси, ћосилдорлиги, аћамияти) жићатидан бошќа турларга нисба­тан устун туради, турларнинг кўпчилиги эса сон жићатидан кам учрайди. Тўѓри баъзан жамоаларда устунлик ќилувчи турлар учрамас­лиги ћам мумкин. Турларнинг турли-туманлигини ќуйидагича белгилаш мумкин:

а) Тур бойлиги ёки турлар зичлиги бу кўрсатгич жамоадаги турлар­нинг умумий сони билан белгиланади.

б) Турнинг бир текислиги бўлиб, бу белги жамоадаги турлар инди­вид­ларининг кўплигига ёки тизимдаги бошќа доминантлик белгиларига асос­ланади.

Жамоадаги турларнинг турли-туманлиги улар учрайдиган майдон­нинг катта кичиклигига хамда шимолий кенгликдан экваторга борган сари иќлим шароитининг ќулай бўлишига боѓлиќ бўлиб, жамоадаги турлар сони кўпайиб боради. Стресс омиллар таъсирида бўлиб туради­ган жамоа­ларда турларнинг турли-туманлиги (сони) ўта паст бўлади. Шу сабабли улар яшаб турган жой узоќ ваќтгача ўзгармаса ћам турлар орасида доимо бўлиб турадиган раќобатлик турлар сонининг камайи­шига олиб келади.

Жамоа тизимининг хилма-хиллиги кўпинча минтаќаликка, стратифи­кацияга, йил фаслларига, озиќа турига ёки хилига, турлар яшайдиган микроиќлимга боѓлиќ бўлади. Генетик турли-туманлик ёки бошќача ќилиб айтганда генотипик гетерозиготаликни, полиморфизмни ва бошќа хил генетик ўзгарувчанликни таъминлаш ёки ушлаб туриш кўпинча та­биий популяциялардаги турларнинг адаптацион (ёки мосла­ниш) белгила­рига боѓлиќдир. Ћозирги кунда кўпчилик экологларга маълумки, тур ва генетик турли-туманликнинг камайиши кўпинча ин­соннинг табиатга кўрсатган салбий фаолиятига боѓлиќ бўлиб келмоќда. Бу табиий экоси­стема ва агроэкосистемалар учун анча мунча хавф туѓдиради. Шимолий кенгликдаги ћамда ёѓингарчилик билан бирга­ликда ќурѓоќчилик фасл­лари бўлиб турадиган тропик вилоятлардаги жамоалар тизимининг ўзига хос хусусиятларидан бири бу одатдаги тур­ларнинг ёки доминант турлар­нинг кам учраб турлар ичидаги индивид­лар сонининг кўплигидир.

Аксинча, ёѓингарчилик кўп бўладиган намлик тропик иќлим шарои­тида эса, турлар сони кўп бўлиб улардаги индивидлар сони кам бўлади. Шимолдан жанубга бораверган сари ћам турлар сони кўпайиб боради. Бундан ташќари яна мућим ќонуниятлардан бири шуки, у ёки бу тур эгал­лаб турган майдоннинг катталашиши билан турлар сони ортиб бо­ради. Эволюцион даврнинг ортиши ћам тур сонининг кўпайишига олиб келади. Чунки, бунда турларнинг жойларини эгаллашининг мутахассис­лашиши ћамда янги турларнинг ћосил бўлиши кузатилиб турилади.

Ћар хил шароитларда турларнинг турли-туманлигини аниќлаш (таћлил ќилиш) икки хил усул билан бўлади:

Биринчиси, нисбатан кўплик ёки доминантлик шакллларига асос­ланса, иккинчиси турли-туманлик индексларига ёки бошќача ќилиб айт­ганда, турнинг аћамияти ва унинг сонига асосланади. Бу ерда албатта тур­ларнинг турли-туманлигидаги иккита компонентни ћисобга олмас­лик мумкин эмас, бу даставвал биринчиси асосий компонент тур бой­лиги (турли-туманлиги) ёки турнинг зичлиги. Бу турнинг умумий сони кўпинча тур сони ва тур индивидлари сони ўртасида тўѓридан – тўѓри боѓлиќлик бўлиб, турлар майдонининг кенгайиши турлар сонининг кўпайишига, бу ћодиса эса ўз навбатида яшаш шароитининг ћамда тур­лар эгаллаб турган майдоннинг турли-туманлигига олиб келади.

Турли-туманликнинг иккинчи мућим аспектлари - бу турлар инди­вид­ларининг тарќалишидаги бир текисликдир. Масалан, ћар ќайси 10 тур ва 100 та индивидлардан ташкил топган икки системада турли-туманлик­нинг бир хил индекси бўлиши мумкин. Бироќ, 100 индивидлар­нинг 10 та тур орасида таќсимланишига ќараб бир текислик индекси ћар хил бўлиши мумкин. Масалан, турнинг таќсимоти 91-1-1-1-1-1-1-1-1-1 (минимал те­кислик ва максимал доминантлик) ва бошќа хил ћар бир турга 9 та инди­вид тўѓри келиши мумкин (максимум текислик ва доми­нантлик йўќ). Те­кислик кўпинча ќушлар популяциясида юќори ва дои­мий бўлади, аксинча ўсимликларда ва фитопланктонларда эса текислик нисбатан паст бўлади. Икки компонентда ћам у ёки бу томонга ќараб тебраниш кузатилиб тури­лади.

Жамоа таркибидаги турлар ташќи мућит шароитига ќараб мин­таќалар бўйлаб таќсимланиши мумкин. Бу турларнинг минтаќали тарќалиши дей­илади. Бунга яќќол мисол ќилиб вертикал минтаќаликни олиш мумкин. Бунда денгиз сатћидан баландликка кўтарилган сари ўсимлик ва ћайвон тур хиллари ўзгариб боради. Бу ћолатни Марказий Осиёда кўриш мум­кин. Бу ћудудда чўл, адир, тоѓ ва яйлов каби верти­кал минтаќалар мавжуд бўлиб турлар ва уларнинг сони денгиз сатћидан кўтарилган сари ўзгариб боради. Масалан, Марказий Осиёнинг чўл зо­насида 1600 га яќин ўсимлик турлари учраса, унинг тоѓ минтаќасида эса уларнинг сони 7 мингга яќиндир.

Жамодаги барча экологик бурчаклар аста-секинлик билан шакла­ниб, уларда учрайдиган организмлар ўртасида жой ва озиќа учун доимо раќобат бўлиб туради. У ёки бу ћайвоннинг эгаллаган жойда мус­таћкамланиб ќолиши бир нечта омилларга боѓлиќ бўлади. Биринчидан, унинг шу вилоят ћудудидаги миграциясига ва у учун мазкур жойда озиќанинг етарли бўлишига, ўзи учун керак экологик тахмонни топа олиш ќобилиятига ћамда керак бўлса, ўзини раќобатликда ћимоя ќилиш учун жой топа олиш хусусиятларига боѓлиќдир. Экологик тахмонларда турлар­нинг жойлашиши кўпинча шу жойлардаги овќат (озиќа) ресурс­ларининг таќсимотига боѓлиќ. Маълум бир ресурсларга (овќатларга) мутахассисла­ниш жамоадаги организмларнинг раќобатлик хусусиятини камайтиради ва жамоа тизимининг стабиллик (доимийлик) хусусиятини оширади. Ре­сурслар таќсимотининг турли хиллари мавжуд:

1. Овќатга ќараб морфологик мутахасисланиш ва хулќ атворнинг шаклланиши, чунончи, ќушлар тумшуќлари, ћашаротларни ушлашга, те­шик тешишга, ёнѓоќларни чаќишга, гўштларни майдалашга мослаш­ган.

2. Вертикал таќсимот. Масалан, ўрмонда юќори ярусли ва пастки ќисм зоналари.

3. Горизонтал таќсимот. Масалан, ћар хил микроиќлим шароитида яшовчи организмлар орасидаги таќсимот. Бу хил организмларнинг ћар ќайсиси турли хил экологик бурчакларни эгаллаганлиги сабабли улар ўртасида раќобатлик сезиларли даражада бўлмайди. Ћаттоки, ќушларнинг ћам экологик гурућларга ажралиши кузатилади. Масалан, бир хил ќушлар ћаводан озиќланса, иккинчи хиллари баргларда, учинчи хиллари эса ерда озиќланадилар.

Ўсимликларда эса ћар бир ўсимлик тури учун оптимал - энг ќулай, яшаш шароити (намлик, ёруѓлик, ћарорат, денгиз сатћидан баландлиги, рH ва шу кабилар) мавжуд бўлиб, улар ћам ўсимлик турлари орасидаги раќобатни сусайтиради.


^ VI.5. Жамоанинг шаклланиш механизмида

йиртќичлик ва раќобатнинг роли


Жамоанинг тизими ва функцияси асосан шу жамоа таркибидаги бир-бирлари билан мураккаб муносабатда бўлган компонентларга боѓлиќ. У ёки бу популяциянинг бир-бирига таъсири кўпинча унинг таркибидаги раќобатларга, йиртќичлар ћамда ўлжаларга боѓлиќ бўлади. Чунончи, ћашаротхўр ќушлар ўсимликлар ёки дарахтлар билан озиќланмасада, бироќ улар ўсимликларни чанглатувчи ћашаротларни йўќотадилар, демак, ќушлар билвосита ўсимликларнинг мева ћосилига салбий таъсир кўрсатишлари мумкин, ўсимлик меваларининг камайиши эса мевахўр ћайвонлар сонига ва бу ћолат эса ўз навбатида ћайвонларда паразитлик ќилувчи ёки йиртќич ћайвонларга салбий таъсирини кўрсатади ва ћоказо. Жамоа тизим бирлиги ва функцияси, яъни ундаги тур сони, тропик даража миќдори, дастлабки маћсулот ћосил ќилиш тезлиги, жамоадаги энергия оќими ва моддалар алмашиниш жараёнлари буларнинг ћаммаси популяциялар орасидаги ўзаро экологик таъсирни ћамда популяция индивидлари билан ташќи мућит ўртасидаги муноса­батларни ўзида акс эттиради. Жамоа ташќи экологик ўзгаришларга доимо мослашиб боради. Чунки жамоанинг ўзини ќайта тиклаш хусу­сияти бўлиб, жамоа таркибидаги популяция ва уларнинг индивидлари ќайта тикланиш ќобилиятига эга, яъни уларда гомеостатик механизм мавжуд.

Йиртќичлар ўз ўлжасини камайтириш натижасида жамоадаги бошќа раќобатбардош турлар ёки популяуциялар кўпайиб кетиши ћам мумкин ёки бу жамоадан йиртќичларни олиб ташланса йиртќичлар томонидан ов­ланиб турадиган турлар бошќа турларга нисбатан раќобатда устунлик ќилиб, бошќа турларни сиќиб чиќаришади. Ана шу ћолатни исботлаш маќсадида Р.Пейн Тинч океанининг Вашингтон ќирѓоќларида ќуйидаги тажрибани ўтказди. Бу жойларда ўсимликхўр ћайвонларнинг бир нечта турлари яшайди. Жумладан, денгиз желудлари, денгиз ўрдакчаси, икки чаноќли моллюскалар сувдаги фитопланктонлар билан озиќланадилар. Иккинчи гурућ ћайвонлардан - турболар, блюдечекалар, хитонлар ден­гиз ќирѓоќларида яшайдиган сувўтлари билан озиќланадилар. Юќорида ай­тилган ћайвонлар билан денгиз юлдузлари овќатланадилар.

Узунлиги 8 м ва кенглиги 2 м бўлган тажриба майдончаларидан бит­тасидан ћамма денгиз юлдузчалари олиб ташланди. Шундан кейин кўпгина ўсимликхўр ћайвонлар популяциясининг миќдори ќисќариб кетди, ћаттоки, тажриба майдончасидаги 15 та турдан 8 таси тажриба­нинг охирига бориб умуман йўќолиб кетди. Назорат тажриба майдон­часида эса ћеч ќандай ўзгариш бўлмади. Турларнинг йўќолиб кетиши­нинг асосий сабабчилари икки чаноќли молюскалар ва денгиз желуд­лари ћисобланади. Чунки денгиз юлдузлари олиб ташлангандан сўнг бу ћайвонларнинг ку­шандалари ќолмаганлиги сабабли улар тез кўпайиб кетишди. Ана шу тажрибага асосланиб Пейн шундай хулосага келади:

Бу ўрганилган денгиз шароитидаги ћайвонлар турли туманлигини саќлаб турувчи бош омил бу - денгиз юлдузларидир.

Баъзан жамоа таркибидаги бегона ўтлар ва зараркунандаларга ќарши курашиш маќсадида унга йиртќичларни киритадилар. Бу киритилган янги тур зараркунанда турнинг сонини ќисќаришига олиб келади, кей­инчалик бу янги киритилган турнинг ћам потенциал конкуренти (раќобати) пайдо бўлиши мумкин. Масалан, Австралияда ўсувчи опун­цияга ќарши кактус огневкаси олиб келингандан сўнг бошќа тур ўсимликларга нисбатан опунсиянинг устунлиги тамом бўлди ва бошќа тур ўсимликларнинг ўсиши учун мућит ћосил бўлди.

Йиртќичларнинг ўлжалар популяциясини тартибга солиб туриш ќои­дасини кенг изоћлаган ћолда. Д.Джензин тропик зонадаги дарахт ўсимлик турларининг хилма-хиллиги ана шу ќоидага асосланади дейди. Масалан, Канадада 150, Бутун Шимолий Америка бўйлаб 800 га яќин дарахт ўсим­лик турлари ўсган ћолда, намлик тропик иќлим шарои­тидаги мамлакат­ларда 120 мингдан ортиќ дарахтсимон ўсимлик турлари ўсади. Д.Джензен фикрича ёш новдалар, майсалар, уруѓлар билан озиќланувчи ўсимликхур ћайвонлар йиртќичлар раќобатбардош турлар индивидларининг кўпайиб кетишига йўл ќўймайди, шу сабали ћамма турлар учун деярли бир хил яшаш шароити яратилиб, доминантлик ќилувчи турлар кўзга ташлан­майди. Шу сабабли бўлса керак намлик тропик иќлим шаротида битта да­рахт тур ўсимлигидан ўрмонлар таш­кил ќилиш соћасидаги ишлар охири­гача етказилмай ќолди, чунки улар эпифит ёки зараркунандалар ћужумига учраб тез орада йўќолиб кетади­лар. Худди шундай ћолат Бразилиянинг Амозонка бўйида Гевей дарахти плантацияларини ташкил ќилишда куза­тилди. Бироќ Малазияда Гевей дарахтининг кушандаси йўќлиги сабабли бу дарахт плантациялари таш­кил ќилинди.


^ VI.6. Сериал ва Климакс жамоалар.

Моно ва поликлимакс назариялар


Шаклланган нисбатан доминант тизимли, ўз – ўзини оќлай оладиган ва ташќи мућит билан тенгликда бўлувчи жамоани климакс жамоа дейи­лади.

Климакс жамоаларда кўпинча битта доминант ёки бир нечта кодоми­нант турлар бўлади. Доминантлик кўпинча субъектив тушунча бўлиб, одатда кўп биомасса ва ћосил берувчи турларни доминантлар дейилади. Климакс жамоаларга Ўзбекистоннинг гил тупроќли чўл минтаќасидаги шувоќ барра ўтли яйловларни мисол ќилиб олиш мумкин. Бу жамоада шувоќ индивидлар сони ћамда биомасса ћосил ќилиши бўйича бошќа (янтоќ, читир, ќўнѓирбош, ќорабош ва ћоказолар) ўсимликларга нисбатан устун туради. Демак, у доминант тур ћисобланади (расм VI).

Сукцессия назариясини биринчи бўлиб асослаб берган киши Кле­ментсдир (1916). У Шимолий Америка ћудудидаги жамоларни ўрганиб климакс жамоалар таркибининг ўзгаришига асосий сабаб иќлим эканли­гига ишонч ћосил ќилди. Унинг тасаввурича маълум бир иќлим шарои­тида фаќатгина битта климакс жамоа шаклланиши мум­кин. Буни моно­климакс концепция дейилади.

Ћозирги кунда эса поликлимакс концепцияси кўпроќ ишлатилмоќда. Бу назарияга кўра климакс жамоалари биргина иќлим омиллари асосида эмас, балки бир ќанча физик омиллар (дренажлар, тупроќ, топография, ёнѓинлар) таъсирида ћам шаклланиши мумкин.

Поликлимакс концепциясининг ћаќиќатга наќадар яќин эканлиги Марказий Осиёнинг чўл зонасида шаклланган климакс жамоаларидан кўриниб турибди. Маълумки, бу минтаќанинг иќлими деярли бир хил кескин континентал ћисобланади. Ќиши совуќ, ёзи эса иссиќ келади. Ёѓингарчилик миќдори ћам чегараланган бўлиб, унинг ўртача йиллик миќдори 80 – 120 мм ни ташкил этади. Ёѓинлар ћам асосан кеч кузда ва ќишда ћамда баћор ойларида ёѓади. Июндан октябр ойигача олти ой мобайнида ёѓингарчилик кузатилмайди. Бироќ, бу минтаќанинг тупроќ шароити турли хилда бўлиб, гил тупроќли, ќум тупроќли, гипсли тупроќли ва шўр тупроќли ћудудларга бўлинади. Ана шундай тупроќ шароитлари чўл минтаќада бир-биридан ўсимлик ва ћайвон турлари жићатидан фарќ ќиладиган климакс жамоаларнинг шаклланишига олиб келган. Чунончи, гил тупроќли чўлларда асосан чала бута ва кўп йиллик ўт ўсимликлар ћамда эфемер ва эфемероидлардан ташкил топган юќорида баён этилган шувоќ барра ўтли климакс жамоалари шаклланган бўлса, ќумли чўлларда бўта, чала бута кўп йиллик ўт, эфемер ва эфемероидлардан ташкил топган саксовул, шувоќ барра ўтли климакс жамоалар ћосил ќилган. Бу жамоаларда доминант оќ саксовул бўлиб, субдоминантларга шувоќ ёки сингренлар киради. Худди шундай тур ва биомассаси жићатидан бир-биридан фарќ ќилувчи климакс жамоалари гипсли тупроќли ва шўр тупроќли ћудудларда ћам шаклланган.

Узоќ муддат давомида яшаб турадиган жамоаларга чин климакс жа­моа дейилади, чунки уларда ваќтли климакс жамоаларга ќараганда ўзга­ришлар нисбатан секинлик билан бўлиб туради.

Ќуруќликдаги типик климакс жамоаларга мисол ќилиб, барглари тўкилувчи ўрмонларни, дашт, чўл ва тоѓ зонаси ўсимликларини мисол ќилиб олиш мумкин. Бу ўрмонлар тур­ларга жуда бой бўлишади. Масалан Оксфорд (Англия) ўрмонларида 4 мингга яќин ћайвон турлари учрайди. Шундай кўп ћайвон турларининг учраши­шига асосий сабаб кўп миќдорда микроиќлим шароитининг мавжудлиги­дир. Ўрмон зонасининг мућим хусусиятларидан бири бу ўсимликларнинг яруслар бўйлаб кўп учрашидир. Дастлабки маћсулотнинг кўп ќисми би­ринчи ярусдаги ўсимликлар тамонидан яра­тилади. Ерга яќин жойлашган ярусда эса, энг интенсив равишда органик моддаларнинг парчаланиши бўлиб туради. Ћайвонлар эса ћамма ярус­даги бурчакларда учрайди.

Сукцессиялар натижасида жамоалар маћсулдорлигининг ошиб бо­риши тўѓрисидаги дастлабки тушунчасини 1942 йилда Линдеман айт­ган эди. Кейинги кузатишлар шуни кўрсатадики, сукцессиянинг охирги давр­ларида жамоалар маћсулдорлиги чиндан ћам орта боради. Бироќ, климакс жамоага ўтгандан сўнг унинг умумий маћсулдорлиги пасая бо­ради. Шун­дай ќилиб, кексайган ўрмонларда маћсулдорлик ёш ўрмонларга ќараганда анча паст бўлади, шунга ўхшаш маћсулдорликнинг пасайишини баъзи бир сув экосистемаларида ћам ку­затиш мумкин. Ўрмонлардаги маћсулдорликнинг камайишини дарахт­ларнинг эскирганлиги, ќариган­лиги билан тушунтириш мумкин. Шакл­ланган климакс жамоаларда био­массанинг тўпланиши сукцессия давр­ларига ќараганда кўпроќ бўлади. Организмларнинг фаолияти натижа­сида ташќи мућит ваќт ўтиши билан ўзгариб боради. Бунга мисол ќилиб ќумликларда сукцессияларнинг ћосил бўлиш жараёнини олиш мумкин. Масалан, Шимолий Америкадаги Мичи­ган кўли атрофидаги сукцессия­ларнинг шаклланиши яхши ўрганилган. Бу ерларда ќумликнинг стаб­билланиши натижасида озиќ моддаларга талаби кўп бўлмаган дарахт ўсимликларининг (терак, ќараѓай) ўсишига имкон туѓилган. Кейинчалик уларнинг фаолияти натижасида узоќ ваќт давомида органик моддани ўзида тўпловчи тупроќ ќатлами ћосил бўла бошлаган ва азот тўпловчи бактериялар кўпайиб улар тупроќни азот бирик­малари билан бойитганлар ва натижада бу ерларда доминант турга айлан­ган дуб дои­мий ўса бошлаган. Бу ерда сукцессиянинг шаклланишида ту­проќ омили асосий роль эгаллаган. Бироќ сукцессиянинг тўла шаклланиб тамом бўлиши учун яна минг йиллар талаб этиладики, ана шу даврда ту­проќ тўла шаклланади, ћамда шу шароитга мослашган ўсимликлар кей­инча­лик доимий ўса бошлайди ва климакс жамоа ћосил бўлади. Сукцес­сия­нинг кейинги даврларда жамоанинг шаклланишида биотик омиллар­нинг ўзаро таъсири кучайиб, мућим аћамият касб этади. Организмларнинг турли-туманлиги ортади ва сўзсиз уларнинг бир-бирига таъсири мурак­каблашиб боради.

Тўлиќ сукцессия баъзан серия деб аталади. Сериялар серия жамоа ќа­торларини ћосил ќиладилар. Ўхшаш яшаш шароитларида бир-бир­ларига яќин (ўхшаш) сукцессиялар бўлади. Ана шунга ќараб сукцессия­ларни яшаш шароитларига кўра классификациялаш мумкин. Чунончи, сув ша­роитида ривожланган сукцессияларни гидросерия, шўрланган жойларда ривожланган сукцессияларни галосерия дейилади.

Мућокама саволлари


  1. Жамоанинг шаклланиши тўѓрисида ќандай тушунчага эгасиз?

  2. Сукцессия ва унинг моћияти нимадан иборат?

  3. Биоценоз ва унинг компонентлари тўѓрисида фикрланг.

  4. Жамоа компонентлари ўртасидаги муносабатлар ва уларга мисол­лар келтиринг.

  5. Жамоанинг тур, тизим ва генетик турли-туманлигини ќандай изоћлайсиз?

  6. Жамоанинг шаклланиш механизмида йиртќичлик ва раќобатнинг аћамиятини тушунтиринг.

  7. Сериал ва климакс жамоалар деб ќандай жамоаларга айтилади?

  8. Моно ва поликлимакс назарияларининг моћиятини тушунтиринг.



Похожие:

Жамоалар тўѓрисида таълимот VI жамоанинг тузилиши ва шаклланиши iconЭкосистема тўѓрисида таълимот VII экосистема тўѓрисида тушунча. Экосистеманинг маћсулдорлиги. А. Тэнслининг
Битта умумий ареалда яшайдиган ћар хил турларнинг популяциялари экологик жамоани ташкил этади. Тирик организмлар бошќа организмлар...
Жамоалар тўѓрисида таълимот VI жамоанинг тузилиши ва шаклланиши iconМавзу: Микроорганизмларнинг мoрфологияси ва асосий шакллари. Спирохеталар, риккетсиялар, замбуруглар, вируслар, микоплахзмалар, хламидияларнинг морфологияси ва тузилиши. Уларни урганиш усуллари
Мавзу: Микроорганизмлар тугрисида тушунча. Бактериологик, вирусологик, иммунологик лабораторияларнинг тузилиши, жихозланиши ва вазифалари....
Жамоалар тўѓрисида таълимот VI жамоанинг тузилиши ва шаклланиши iconПопуляция тўѓрисида таълимот V биологик шаклланиш даражалари ва уларнинг иерархик ќаторлари
Молекуляр, ћужай­равий, организм, популяция, экосистемали ва биосферали (эко­сферали) даражалардир. Юќорида баён этилган тирик организм...
Жамоалар тўѓрисида таълимот VI жамоанинг тузилиши ва шаклланиши iconКлассик физикани шаклланиши ва ривожланиши
Классик физиканинг шаклланиши ва ривожланиш тарихи. Хуii -асрдаги илмий инкилоб
Жамоалар тўѓрисида таълимот VI жамоанинг тузилиши ва шаклланиши iconМаруза 23. Патогент спирохеталар. Аннотация
Спирохеталарнинг морфологияси, структура тузилиши буйича бактериялардан фарки, устириладиган узига хос мухитлари, захм, кайталама...
Жамоалар тўѓрисида таълимот VI жамоанинг тузилиши ва шаклланиши iconТўланган даромадлар ва ушлаб ќолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиѓи суммалари тўѓрисида маълумотнома юридик шахс (иш берувчи) тўѓрисида маълумот

Жамоалар тўѓрисида таълимот VI жамоанинг тузилиши ва шаклланиши iconЯкка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуѓулланувчи жисмоний шахсларни ягона солиќ тўлови тўловчиси сифатида рўйхатга олиш тўѓрисида ариза
Биргаликдаги оддий ширкат шартномаси асосида фаолият юритаётган тадбиркорлар тўѓрисида маълумот
Жамоалар тўѓрисида таълимот VI жамоанинг тузилиши ва шаклланиши iconКичик бизнеснинг молиявий фаолияти ва кредит билан таъминлаш шакллари
Махсулотлар таннархига киритиладиган махсулот ишлаб чикариш ва сотиш (ишлар, хизматлар) буйича харажатлар турлари тугрисида ва молиявий...
Жамоалар тўѓрисида таълимот VI жамоанинг тузилиши ва шаклланиши iconЭпидаскоп, Тошкент плакатлари, Тошкент ҳақида
Беллашув мажлислар залида ўтказилади. Жамоалар сонига қараб столлар қўйилади. Адабиётлар рўйхати ўйин
Жамоалар тўѓрисида таълимот VI жамоанинг тузилиши ва шаклланиши iconОдам анатомияси кафедраси амалий машғулот №72 мавзу: Ўрта миянинг тузилиши ва ёшга қараб ўзгариши. Мия сув йўЛИ. Кафедра мудири: Х. А. Расулов Тошкент 2009
Машғулотнинг мавзуси: Ўрта миянинг тузилиши ва ёшга қараб ўзгариши. Мия сув йўли
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации