Документы



Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги icon

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги

НазваниеЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Дата26.06.2013
Размер57.97 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ СОҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ


ОДАМ АНАТОМИЯСИ КАФЕДРАСИ


АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ № 46


МАВЗУ: ИЧКИ АЪЗОЛАРНИНГ РЕНТГНОАНАТОМИЯСИ


Кафедра мудири: Х.А.Расулов


ТОШКЕНТ 2009

46- амалий машғулот


Мавзу: Ички аъзоларнинг рентгноанатомияси


Машғулотнинг мақсади:

Талабаларга ички аъзоларнинг рентгеноанатомиясини тушинтириш.

Вазифалар:

  • Рентгенограммаларда аъзоларнинг қисмларини ва ундаги ҳосилаларни кўрсатиб бериши керак.

^ Назарий қисм:

Талабаларни назарий ва амалий билимларини аниқлагач, ўқитувчи қизилунгач, меъда, ингичка ва йўғон ичаклар, нафас аъзолари, сийдик айирув аъзоларини контраст моддалар билан тўлатилган турли проекциядаги рентгенограммаларидаги кўринишларни тушунтириб беради.

қизилўнгач орқа кўкс оралиғида жойлашган ҳалқум билан меъдани улаб турувчи най. Барий билан тўлатилган қизилунгач узун лентасимон соя беради. ¥алқум билан қизилўнгачнинг юқори қисми тўғри проекцияда тўқмоқ шаклида ён проекцияда эса нотўғри воронка шаклида кўринади. қизилўнгачнинг учта тораймаси бор. Биринчиси ҳалқумнинг қизилўнгачга ўтиш жойида- VII бўйин умуртқаси соҳасида, иккинчиси қизилўнгачни чап бронх билан кесишган жойда IV-V кўкрак умуртқалари соҳасида, учинчиси қизилўнгачнинг диафрагмадан ўтиш жойида. қизилўнгачнинг шиллиқ пардасида 2-4 паралел жойлашган бўйлама бурмалар рентгенограммада бор бўйига кўринади.

Меъданинг рентгенологик кўриниши ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, унинг фаолиятига, конститутцияга ва жинсга боғлиқ равишда ўзгариб туради. Рентгенограммада меъданинг гумбази тафовут қилиниб, у ҳаво билан тўла. Ундан пастга томон вертикал ҳолатда меъданинг танаси кўринади. Тананинг пастки қисми букилиб, горизонтал ёки қия кўтарилган антрал ёки пилорик қисмига ўтади. Меъданинг шакли ва жойлашиши мускул тонусига боғлиқ бўлиб, доимо ўзгариб туради. Меъда уч хил шаклда учрайди: 1.қармоқ шаклидаги меъда (80 % ҳолатда) нормастеникларда учрайди. 2.Шох шаклидаги меъда гиперстеникларда учрайди. 3.Узайтирилган қармоқ ёки пайпоқ шаклидаги меъда астеникларда учрайди.

Оз миқдордаги барий меъданинг ички юзасининг юпқа қатлам билан қоплаганда, унинг шиллиқ пардасидаги бурмалар кўринади. Бурмалар меъда гумбази ва синуси соҳасида кенг ва баланд бўлади. Кичик эгрилик бўйлаб бўйлама бурмалар жойлашган.

¤н икки бармоқли ичак меъданинг бевосита давомидир. Унинг шакли ўзгарувчан бўлиб, узунлиги ва кенглиги тонусига боғлиқ. Рентгенологик кўринишда ўн икки бармоқли ичакнинг пиёзчаси учбурчак шаклида соя беради. Учбурчакнинг асоси меъданинг чиқиш қисмига қараган бўлиб, ундан торайма билан ажраган. Учи эса ўн икки бармоқли ичак шиллиқ пардасининг биринчи ҳалқасимон бурмасига тўғри келади. Пиёзча соҳасида бурмалар бўлмагани учун унинг кўриниши текис, ичакнинг бошқа қисмларида эса кўндаланг бурмалар контраст массанинг бурмалараро оралиққа оқиши ҳисобига тишли кўриниш ҳосил қилади.

Рентгенологик тасвирда оч ичак қорин бўшлиғини ўрта чап қисмида жойлашиб, юқориги қовузлоқлари горизонтал, пасткилари эса вертикал йўналишда жойлашади.

Ёнбош ичак қорин бўшлиғини пастки ўнг қисмида жойлашиб, унинг бошланғич қовузлоқлари вертикал йўналиб, пастки қисми кичик чаноқда қовузлоқлар тўплами шаклида. Ингичка ичак рентгенограммада 1-2 см кенгликдаги ингичка тасма шаклида кўринади. Рентгенограммада ичак бўшлиғи майда тишсимон чеккага эга бўлиб, оч ичакда яққол кўринишга эга.

Йўғон ичак қорин бўшлиғини чеккаси бўйлаб ингичка ичак қовузлоқларини ўраб ётади.

Унинг бошланғич қисми кўричак рентгенограммада юмалоқ шаклида ёпиқ тугайди.

Тўғри ичак думғаза ва дум суякларининг олдинги юзаси бўйлаб пастга тушади ва орқа тешик бўлиб тугайди. Йўналишда у икки: юқориги думғаза ва пастки-оралиқ букилмасини ҳосил қилади. Унинг кенгайган қисми-ампуласи ноксимон кенгайма ҳосил қилиб, аниқ ажраб туради.

Ампула қисмининг шиллиқ пардасида кўндаланг бурмалар бўлиб, улар рентгенологик текширишда ичак кўринишида ботиқликлар ҳосил қилади. Анал қисмида бўйлама бурмалар бор.

¥иқилдоқ фақат ён проекциядаги рентгенограммада кўринади, чунки тўғри проекцияда унга умуртқа поғонасининг сояси қаватланади.

Рентгенограммада кекирдак аниқ кўринишга эга.

Бронхларни ўрганиш учун уларни катетер орқали контраст модда йодлипол билан тўлдирилади.

¤пкалар рентгенограммаларда кўкрак қафаси фонида ёришиш майдонлари кўринишида бўлиб, бир-биридан умуртқа поғонаси, тўш суяги, юрак ва йирик қон томирларининг қуюқ сояси билан ажраб туради. Рентген нурлари ўпка тўқимасидан осон ўтиб, ўпка майдонининг ёрқин тасвирини беради.

Рентгенограммада буйрак икки турда: кенг ва тор кўринишда учрайди. Буйрак жоми I- II бел умуртқалари соҳасида аниқланади. Буйрак жоми уч хил: ампула, шохланган ва улар ўртасидаги ўтувчи шаклларда учрайди.

Сийдик йўли ингичка, аниқ ва текис чегарали соя ҳосил қилади.

қовуқ контраст модда билан тўлатилганда тўғри проскцияда текис чегарали диск шаклида кўринади.

Интерфаол усуллардан «Галерея бўйлаб саёҳат» усулини қўллаймиз. Учта кичик гуруҳга биттадан савол берамиз. 1.ҳазм аъзоларининг рентгеноанатомиси 2.нафас аъзоларининг рентгеноанатомияси. 3.сийдик-таносил аъзоланинг рентгеноанатомиси. Жавоблар доскада ёзилади. Кейин гуруҳлар алмашиб бошқасини ҳатосини тўғрилайди ва тўлатади. Кимнинг ҳатоси кам тўғриланса, у тўғри хисобланади. Гуруҳлардаги барча талабаларга бир хил баҳо қўйилади.

Топшириқлар:

1. ички аъзоларнинг рентгенограммаларида аъзоларнинг қисмларини ажратиб, улардаги ҳосилаларнинг лотинча номларини айтиб, вазифасини билиш

2. ички аъзоларнинг рентгенограммаларида аъзолардаги асосий анатомик белгиларини кўрсатиб бериш

3.Мавзу бўйича талабаларни баҳолаш варақасини тўлдириш


Терминлар

Аъзо қисмлари

Аъзонинг фаолияти

Лотинча

ўзбекча

русча








Баҳолаш мезони:

Балл


Баҳо
^

Талабанинг фан бўйича билим даражаси




86-100



Аъло

Талаба ички аъзоларнинг рентгенограммаларида аъзоларнинг қисмларини ажратиб, улардаги ҳосилаларнинг номларини айтиб, вазифасини тушунтира олса.


71-85


Яхши

Талаба ички аъзоларнинг рентгенограммаларида аъзоларнинг қисмларини ажратиб, улардаги ҳосилаларнинг номларини айтиб бера олса.


55-70


қониқарли

Талаба ички аъзоларнинг рентгенограммалари тўғрисида тасаввурга эга бўлса.


0-54


қониқарсиз

Талаба ички аъзоларнинг рентгенограммалари тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлмаса.


Жорий назорат саволлари

1.қизилунгачнинг рентгенологик кўриниши қандай?

2.Меъданинг рентгенологик кўриниши қандай?

3.¤н икки бармоқли ичакниниг рентгенологик кўриниши қандай?

4.Ингичка ичакнинг рентгенологик кўриниш қандай?

5.Йўғон ичакни рентгенологик тасвири қандай?

6.Нафас аъзолари қандай рентгенологик кўринишга эга?

7.Сийдик айирув аъзолари қандай рентгенологик кўринишга эга.


Машғулотни таъминланиши


Ички аъзолар рентген расмлари



Похожие:

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Талабаларга аёлларнинг таносил аъзоларининг тузилишини ва ёшга қараб ўзгаришини тушинтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Талабаларга эркакларнинг таносил аъзоларининг тузилишини ва ёшга қараб ўзгаришини тушинтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Талабаларнинг назарий ва амалий билимларини аниқлагач ўқитувчи оралиқнинг тузилишини, уларнинг вазифасини ва одам организмидаги аҳамиятини...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Талабаларга сийдик йўли, қовуқ, сийдик чиқарув найининг тузилишини ва ёшга қараб ўзгаришини тушинтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга елка чигалининг узун шохларини ва уларнинг иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Мавзу: БЎйин, бел, думғаза ва дум умуртқалари, уларнинг болалардаги хусусиятлари
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Машғулотнинг мавзуси: Ромбсимон чуқурчада бош мия нервлари ўзакларининг жойлашиши
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга бўйин чигалининг ҳосил бўлиши, унинг шохларини иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга елка чигалининг ҳосил бўлиши ва унинг қисқа шохларини иннервация соҳаларини тушунтириш
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации