Документы



Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш icon

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш

НазваниеЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Дата26.06.2013
Размер77.3 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

ВАЗИРЛИГИ


ТАШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ


ОДАМ АНАТОМИЯСИ КАФЕДРАСИ


АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ № 99


МАВЗУ: ЭШИТУВ ВА МУВОЗАНАТ АЪЗОСИНИНГ ВАЗИФАВИЙ ВА ЁШЛИ АНАТОМИЯСИ. ТАШҚИ ВА ЎРТА ҚУЛОҚ.


Кафедра мудири: Х.А.Расулов


Тошкент 2009


99-амалий машғулот


Машғулотнинг мавзуси: Эшитув ва мувозанат аъзосининг вазифавий ва ёшли анатомияси. Ташқи ва ўрта қулоқ.

Машғулотнинг мақсади:

Талабаларга ташқи ва ўрта қулоқнинг тузилишини тушунтириш.

Вазифалар

- ташқи ва ўрта қулоқнинг қисмларини ўзбекча ва лотинча номларини ўргатиш

- ташқи ва ўрта қулоқнинг қисмларини кўрсатиш

^ Назарий қисм:

Талабаларнинг назарий ва амалий билимларини аниқлагач ўқитувчи ташқи ва ўрта қулоқнинг қисмларини тузилишини тушинтириб беради.

Эшитув-мувозанат ёки даҳлиз-чиғаноқ аъзоси тузилиши ва фаолияти жиҳатидан бир-бири билан боғланган уч қисм: ташқи, ўрта ва ички қулоқдан иборат. Ташқи ва ўрта қулоқ вазифасига кўра эшитув аъзосига тегишли.

Ташқи қулоқ (auris externa) қулоқ супраси ва ташқи эшитув йўлидан иборат. Қулоқ супраси (auricula) эластик тоғайдан тузилган бўлиб, усти тери билан қопланган, мураккаб шаклга эга. Унинг пастки қисмида тоғай ўрнида ёғ тўқимаси бўлган юмшоқ қисми бор. Қулоқ супраси тоғайининг эркин қирраси буралиб бурма ҳосил қилади. Унинг олдинги қисми ташқи эшитув йўли устида бурма оёқчаси бўлиб тугайди. Бурмадан ичкарироқда унга паралел йўналишда қарши бурма ётади. Уларнинг ўртасида чуқур ариқча бор. Ташқи эшитув йўлининг олдида дўмбоқ ва унга қарама-қарши жойлашган. Уларнинг ўртасида ташқи эшитув йўлига давом этувчи чиғаноқ чуқури бор. Ташқи эшитув йўли (meatus acusticus externus) «S» шаклида бўлиб, ўртача узунлиги 35 мм, кенглиги бошланиш соҳасида 9мм, тор қисмида 6 мм. Унинг тоғай қисми узунлигини 1/3, суяк қисми эса 2/3 ташкил қилади. Ташқи эшитув йўли тери билан қопланган бўлиб, у юпқалашиб ноғора пардага ўтиб кетади. Эшитув йўлининг тоғай қисми терисида алоҳида турдаги олтингугуртга бой модда ишлаб чиқарувчи церуминоз безлар бор.

Ноғора парда (membrana tympani) овал шаклидаги ўлчамлари 11х9 мм бўлган юпқа пластинкадан иборат. У ташқи эшитув йўлининг охирида чакка суяги ноғора қисми эгатида жойлашиб, ташқи эшитув йўлини ногора бўшлиғидан ажратиб туради. Унинг пастки кенг таранг қисми ва устки 2 мм кенгликдаги бўш қисми тафовут қилинади. Ноғора парданинг ўртасида ботиқлик ноғора парда киндиги бор. Ноғора парданинг таранг қисмида фиброз қават бўлиб, у ташқи томондан тери, ички томондан шиллиқ парда билан қопланган. Бўш қисми эса фақат тери ва шиллиқ пардадан иборат.

Янги туғилган чақалоқ қулоқ супраси тоғайи юмшоқ, уни қоплаган тери юпқа. У айлана шаклида баландлиги 34 мм. Ташқи эшитув йўли янги туғилган чақалоқда тор ва узун (15 мм), қия жойлашган. Унинг деворини ҳалқасидан бошқа қисми тоғайдан иборат. Уни қоплаган тери юпқа ва нозик. Бир ёшда ташқи эшитув йўли узунлиги 20 мм бўлса, 5 ёшда 22 мм бўлади. Ноғора парда янги туғилган чақалоқда нисбатан катта, унинг баландлиги 9 мм, кенглиги 8 мм. Ёш болаларда ноғора парданинг ранги тўқ кулранг бўлиб, катталарга нисбатан бирмунча қалин.

¤рта қулоқ (auris media) таркибига ноғора бўшлиғи ва эшитув найи киради. Ноғора бўшлиғи (cavum tympani) чакка суяги пирамидаси ичида жойлашган, ичи шиллиқ парда билан қопланган, ҳажми 1 см3 га тенг бўшлиқ. Унинг олтита девори тафовут қилинади: 1.Юқориги девори (paries tegmentalis) ноғора бўшлиғини калла бўшлиғидан ажратиб турувчи юпқа суяк пластинкадан (tegmen tympani) иборат. 2.Пастки бўйинтуруқ венасига қараган девори (paries jugularis) бўйинтуруқ чуқурчаси соҳасига тўғри келади. 3.Медиал лабиринтга қараган девори (parirs labyrinthicus) ноғора бўшлиғини суяк лабиринтдан ажратиб туради. Бу деворнинг ўртасида ноғора бўшлиғига туртиб чиққан дўнг (promontorium) бор. Ундан юқорироқда ва бироз орқароқда даҳлизга олиб борувчи овал тешик (fenistra vestibuli) жойлашган бўлиб, уни узангини асоси беркитиб туради. Дўнгдан орқада ва пастроқда чиғаноқ тешиги (fenista cochleae) бор. 4.Орқа сўрғичсимон деворни (paries mastoideus) пастки қисмида пирамида тепалиги (eminentia pyramidalis) бўлиб, унинг ичидан узанги мускули (m.stapedius) бошланади. Орқа деворнинг юқори қисмида ноғора бўшлиғи сўрғичсимон ғорга (antrum mastoideum) давом этади. 5. Олдинги девор (paries caroticus) ноғора бўшлиғини ички уйқу артерияси каналидан ажратиб туради. Бу деворнинг юқори қисмида эшитув найини ички тешиги бор. 6.Латерал деворни (paries membranaceus) ноғора парда ва чакка суягининг уни ўраган қисми ҳосил қилади.

Ноғора бўшлиғида 3 эшитув суякчалари, бойламлар ва мускуллар жойлашган. Эшитув суякчалари (ossicula auditus) ўзаро бирикиб, ноғора пардадан овал тешиккача тортилган суяклар занжирини ҳосил қилади. Болғачанинг (malleus) дастаси ноғора пардага бирикса, бошчаси сандончани бўғим юзаси билан бўғим ҳосил қилади. Сандончада (uncus) икки: қисқа ва узун оёқчаси бўлиб, узун оёқчаси узангининг боши билан бирикиб ҳосил қилади. Узангида (stapes) бошча, олдинги ва орқа оёқчалар бор бўлиб, оёқчалари узанги асоси воситасида бирикади. Узангининг асоси эса овал тешикка узангининг айлана бойлами (lig. annullarae stapedis) воситасида мустаҳкамланади. Суякчалар ўртасидаги бўғимлар жуда майда бойламлар билан мустаҳкамланиб, ноғора парданинг тебранишини овал тешикка ўтказиб берувчи суяклар занжирини ҳосил қилади. Суяклар ҳаракатини иккита: ноғора пардани тарангловчи мушак ва узанги мушаги бошқариб туради.

Эшитув найининг (tuba auditiva) ўртача узунлиги 35 мм, кенглиги 2 мм. У ҳалқумдан ноғора бўшлиғига ҳаво ўтишини ва ноғора бўшлиғи босимини ташқи босим билан бир хил туришини таъминлайди. Эшитув найи суяк ва тоғай қисмлардан иборат. Бу қисмларнинг ўзаро қўшилган жойда эшитув найи торайиб (isthmus tubae audinivae) ҳосил қилади. Суяк қисми найнинг юқори 1/3 қисмини ташкил қилиб, ноғора бўшлиғига ostium tympanicum tubae auditivаe бўлиб очилади. Пастки тоғай қисми найнинг 2/3 қисмини ташкил қилиб, ҳалқумнинг бурун қисмига ostium pharyngeum tubae auditive бўлиб очилади. Найнинг шиллиқ пардаси киприкли эпителий билан қопланган бўлиб, бўйлама бурмалар ҳосил қилади ва лимфоид тўқимага бой.

Янги туғилган чақалоқда ноғора бўшлиғи шиллиқ ости қавати қалин бўлгани учун нисбатан кичик ва қия жойлашган. Бола туғилган даврда у суюқлик билан тўла бўлиб, бола нафас олган вақтда эшитув найи орқали ҳалқумга сиқиб чиқариб юборилади. Ноғора бўшлиғининг деворлари, айниқса юқориси юпқа. Унинг пастки девори бириктирувчи тўқимадан иборат. Орқа деворида сўрғичсимон бўшлиққа олиб кирувчи кенг тешик бор. Сўрғичсимон ўсиқ яхши ривожланмагани учун янги туғилган чақалоқда сўрғичсимон катакчалар йўқ. Уларда ноғора бўшлиғи шиллиқ пардасида бурмалар бўлади. Эшитув найи янги туғилган чақалоқда тўғри, кенг, қисқа (17 мм) бўлиб, суяк қисми кўпроқ ривожланган. Бола ҳаётининг биринчи йилида эшитув найи секин ўсади. Унинг узунлиги бир ёшда 20 мм, 2 ёшда 30 мм, 5 ёшда 35 мм. Эшитув найининг тешиги ёшга қараб торайиб боради. 6 ойлик болаларда 2,5 мм бўлса, 6 ёшда 1-2 мм бўлади.

Эшитув суякчалари ўз ҳажмини 4 ойлик болада эгаллаган бўлиб, ёшга қараб ўзгармайди.

1.Эшитув ва мувозанат аъзоси қайси қисмлардан иборат?

А. қулоқ супраси, ўрта қулоқ, ички қулоқ

Б. Ташқи, ўрта, ички қулоқ

В. Ташқи, ноҒора бўшлиҒи, лабиринт

Г. НоҒора бўшлиҒи, суякчалар, лабиринт

Д. Қулоқ супраси, ноҒора бўшлиҒи, лабиринт


2.Ташқи ва ички қулоқ ўртасидаги чегарани нима ҳосил қилади?

А.Membrana tympani Г.Tegmen tympani

Б.Сanalis caroticus Д.М. ciliaris

В.Эшитув суякчалари


3.НоҒора парданинг ўлчами:

А. 9 х 11 мм Г. 9 х 10 мм

Б. 10 х 9 мм Д. 10 х 11 мм

В. 10 х 8 мм

4.НоҒора бўшлиҒининг пастки девори қайси?

А. paries tegmentalis Г. paries cаroticus

Б. paries jugularis Д. paries membranaceus

В. paries labyrinthicus

5.НоҒора бўшлиҒиинг орқа девори қайси?

А. paries tegmentalis Г. paries cаroticus

Б. paries membranaceus Д. paries mastoideus

В. paries jugularis


6.НоҒора бўшлиҒининг олдинги девори қайси?

А. paries cаroticus Г. paries jugularis

Б. paries mastoideus Д. paries labyrinthicus

В. paries membranaceus


7.НоҒора бўшлиҒининг устки девори қайси?

А. paries membranaceus Г. paries jugularis

Б. paries mastoideus Д. paries tegmentalis

В. paries labyrinthicus


8.НоҒора бўшлиҒининг латерал девори қайси?

А. paries tegmentalis Г. paries cаroticus

Б. paries jugularis Д. paries membranaceus

В. paries mastoideus


9.НоҒора бўшлиҒининг медиал девори қайси?

А. paries membranaceus Г. paries jugularis

Б. paries mastoideus Д. paries tegmentalis

В. paries labyrinthicus


10.НоҒора парданинг қандай қисмлари бор?

А. pars superior, pars inferior Г. pars lateralis, pars medialis

Б. pars fibrosa, pars tensa Д. pars tensa, pars flaccida

В. pars anterior, pars posterior

Топшириқлар:

1. ташқи ва ўрта қулоқнинг қисмларини тузилишини, улардаги ҳосилаларнинг лотинча номларини айтиб, вазифасини билиш

2. ташқи ва ўрта қулоқнинг қисмларини асосий анатомик белгиларини кўрсатиб бериш

3. ташқи ва ўрта қулоқнинг қисмларини тузилишини болалардаги хусусиятларини билиш

4.Мавзу бўйича талабаларни баҳолаш варақасини тўлдириш


Одам анатомияси фанидан талабаларни баҳолаш варақаси

Аъзонинг номи: ташқи ва ўрта қулоқ

Терминлар


Аъзо қисмлари

Аъзонинг фаолияти

лотинча

ўзбекча

русча









Баҳолаш мезони:


Балл


Баҳо
^

Талабанинг фан бўйича билим даражаси




86-100



Аъло

Талаба ташқи ва ўрта қулоқнинг қисмларини лотинча номини айтиб, одамдаги аҳамиятини тушунтириб берса.


71-85


Яхши

Талаба ташқи ва ўрта қулоқнинг қисмларини лотинча номини айтиб берса.


55-70


Қониқарли

Талаба ташқи ва ўрта қулоқнинг тузилиши ҳақида тасаввурга эга бўлса.


0-54


Қониқарсиз

Талаба ташқи ва ўрта қулоқнинг тузилиши ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмаса.



Такрорлаш учун саволлар

1.Эшитув-мувозанат аъзоси қандай қисмлардан иборат?

2.Ташқи қулоқнинг қисмларини айтиб беринг?

3.Қулоқ супрасини тузилишини айтиб беринг?

4.Ташқи эшитув йўли ва ноғора пардани тузилишини айтиб беринг?

5.¤рта қулоқнинг қандай қисмлари бор?

6.Ноғора бўшлиғини қандай деворлари бор?

7.Эшитув суякчаларининг тузилишини айтиб беринг?

8.Эшитув найининг тузилишини айтиб беринг?


Машғулотнинг таъминланиши

Калла суяги, ташқи ва ўрта қулоқнинг расми, эшитув суякчалари муляжлар ва планшетлар.



Похожие:

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Мавзу: БЎйин, бел, думғаза ва дум умуртқалари, уларнинг болалардаги хусусиятлари
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Машғулотнинг мавзуси: Ромбсимон чуқурчада бош мия нервлари ўзакларининг жойлашиши
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга елка чигалининг узун шохларини ва уларнинг иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга бўйин чигалининг ҳосил бўлиши, унинг шохларини иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга елка чигалининг ҳосил бўлиши ва унинг қисқа шохларини иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Талабаларга Уч шохли нервни I ва II шохларини тузилиши ва иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга бурун бўшлиғини тузилишини, вазифасини унинг одам организмидаги аҳамиятини ва ёшга қараб ўзгаришини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Машғулотнинг мавзуси: Думғаза чигалининг узун шохлари. Оёқ терисининг иннервацияси
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации