Документы



Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш icon

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш

НазваниеЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Дата26.06.2013
Размер72.17 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

ВАЗИРЛИГИ


ТАШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ


ОДАМ АНАТОМИЯСИ КАФЕДРАСИ


АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ № 90


МАВЗУ: УЧ ШОХЛИ НЕРВНИНГ I ВА II ШОХЛАРИ.


Кафедра мудири: Х.А.Расулов


Тошкент 2009


90-амалий машғулот

Машғулотнинг мавзуси: Уч шохли нервнинг I ва II шохлари.

Машғулотнинг мақсади:

Талабаларга Уч шохли нервни I ва II шохларини тузилиши ва иннервация соҳаларини тушунтириш.

Вазифалар:

- Уч шохли нервни I ва II шохларини ва уларнинг ҳосилаларини ўзбекча ва лотинча номларини ўргатиш

- Уч шохли нервнинг I ва II шохларини иннервация соҳасини кўрсатиш

Назарий қисм:

Талабаларнинг назарий ва амалий билимларини аниқлагач ўқитувчи уч шохли нервнинг I ва II шохларини тузилиши ва иннервация соҳасини тушинтириб беради.

V жуфт, уч шохлик нерв (n. trigeminus) аралаш нерв. Унинг ҳаракатлантирувчи толалари кўприкда жойлашган ўзакдан бошланади. Сезувчи толалари уч шохлик нервнинг тугунида (ganglion trigeminale) жойлашган сохта униполяр ҳужайраларнинг марказий ўсиқлари бўлиб, улар кўприк, орқа мия йўли ва ўрта мия йўли ўзакларида тугайди. Бу ҳужайраларнинг периферик ўсиқлари юз, пешона, чакка соҳаси териси, бурун бўшлиғи, тилнинг олдинги 2/3 қисми, тишлар, кўзнинг конъюнктиваси шиллиқ пардасида тугайди. Уч шохлик нерв мия асосидан икки илдиз (сезувчи ва ҳаракат) ҳосил қилиб кўприк билан миячанинг ўрта оёқчаси орасидан чиқади. Унинг сезувчи илдизи ҳаракат илдизига нисбатан қалин. Уч шохлик нерв олдинга ва бироз ташқарига йўналиб, чакка суяги пирамидасини олдинги юзасидаги ботиқликда жойлашган (cavum trigeminale) ичига киради. Бу бўшлиқда уч шохлик нерв тугуни (ganglion trigeminale) ётади. Уч шохлик нервнинг ҳаракат илдизи тугунни пастки томонидан ўтиб, нервнинг III шохи таркибига киради. Тугундан уч шохлик нервнинг учта шохи: 1) кўз нерви; 2) устки жағ нерви; 3) пастки жағ нерви чиқади.

Уч шохлик нервнинг биринчи шохи кўз нерви (n. ophtalmicus) тугундан бошланиб, кўз косасининг юқориги тирқиши орқали кўз косасига киради. Кўз косасига киргунича ундан чиққан (r. meningeus) мияча чодирига тарқалади. Кўз нерви кўз косасида пешона, кўз ёши ва бурун - киприкли нервларга бўлинади: 1. Кўз ёши нерви (n. lacrimalis) кўз косасининг латерал девори бўйлаб йўналиб кўз ёши безини, кўзни латерал бурчаги, юқориги қовоқ терисини ва конъюктивасини иннервация қилади. 2. Пешона нерви (n. frontalis) кўз косасининг устки девори остида ётиб икки шохга бўлинади: а) Кўз косасининг устки нерви (n. supraorbitalis) ўз номидаги ўйма орқали чиқиб пешона терисини иннервация қилади. б) ¢алтак усти нерви (n. supratrоchlearis) бурун илдизи, пешонани пастки қисми, устки қовоқ, кўзнинг медиал бурчаги терисини ва конъюнктивани иннервация қилади. 3. Бурун-киприкли нерв (n.nasociliaris) қуйидаги шохларга бўлинади: а) олдинги ва орқа ғалвирсимон нервлар (n. ethmoidales anterior et posterior) ғалвирсимон суяк катакчалари бўшлиқлари шиллиқ пардасига. б) бурун шохлар (r.r. nasalis) бурун бўшлиғи олдинги қисми шиллиқ пардасига. в) 2-4 та узун киприксимон нервлар (n. ciliaris longi) олдинга томон йўналиб кўз олмасининг оқлиқ ва томирли пардасига боради. г) ғалтак ости нерви (n. infratrochlearis) кўзни ички бурчаги ва бурун илдизи терисини иннервация қилади. д) қўшувчи шоҳлар (r. communicans) сезувчи толалардан иборат бўлиб, киприкли тугунга боради.

Уч шохлик нервнинг иккинчи шохи устки жағ нерви (n. maxillaris) уч шохлик тугундан бошланиб, юмалоқ тешик орқали қанот-танглай чуқурчасига чиқади. Тешикка киришдан олдин ундан ўрта калла чуқурчаси соҳасидаги бош миянинг қаттиқ пардасини иннервация қилувчи (r. meningeus medius) чиқади. Қанот-танглай чуқурчасида устки жағ нервидан қуйидаги шохлар чиқади: 1.Кўз косасининг пастки нерви (n. infraorbitalis) кўз косасининг пастки тирқиши орқали кўз косасига киради. Кўз косасида ўз номидаги эгатда ётади ва шу номли канал орқали устки жағнинг олдинги юзасига чиқади. Бу ерда нерв майда шохларга бўлиниб, кичик ғоз панжасини (pes anserinus minor) ҳосил қилади ва пастки қовоқ, буруннинг ён девори терисини, устки жағ тишлари, милки, бурун бўшлиғини олдинги қисми шиллиқ пардасини иннервация қилади.

2.Ёноқ нерви (n. zygomaticus) қанот танглай чуқурчасидан кўз косасининг пастки тирқиши орқали кўз косасига киради. Бу ерда кўз ёши нервига қўшилувчи парасимпатик толани беради. Кейин нерв ёноқ суягининг ёноқ-кўз косаси тешигига кириб, суяк ичида икки шохга бўлинади. Ёноқ-чакка шохи (r. zygomaticotemporalis) ўз номидаги тешик орқали чиқиб чакка соҳаси ва кўзнинг ташқи бурчаги терисини иннервация қилади. Ёноқ-юз шохи (r. zygomaticofacialis) ўз номидаги тешик орқали чиқиб, ёноқ соҳаси терисини иннервация қилади. 3. Тугун шохлари (r.r. ganglionares) қанот-танглай тугуни ва ундан чиқувчи шохларга қўшилади.


Интерфаол усуллардан «Галерея бўйлаб саёҳат» усулини ишлатамиз. Учта турли хил савол учта кичик гуруҳга берилади: 1.Уч шохли нервнинг умумий тузилиши. 2.Уч шохли нервнинг I шохининг тузилиши . 3.Уч шохли нервнинг II шохининг тузилиши. Жавоблар доскада ёзилади. Кейин гурухлар алмашиниб бошқасини хатосини тўҒрилайди ва тўлатади. Кимнинг жавоби кам тўҒриланса, у яхши баҳоланади. Кичик гуруҳнинг барча қатнашчиларга бир хил баҳо қўйилади.


Тест саволлари

1. Уч шохли нервнинг ўзаклари фаолият жиҳатидан қандай?

А. сезувчи ва вегетатив ўзаклар

Б. парасимпатик ва ҳаракатлантирувчи

В. симпатик ва сезувчи

Г. сезувчи ва ҳаракатлантирувчи ўзаклар

Д. қўшимча ва ҳаракатловчи ўзаклар


2. Уч шохли нервининг бош миядан чиқиш соҳаси?

А. кўприкдан

Б. кўприк ва пирамида орасидан

В. олдинги ён эгатдан

Г. орқа ён эгатдан

Д. кўприк ва миячанинг ўрта оёқчалари ўртасидан


3. Уч шохли нервнинг сезувчи тугуни қаерда жойлашган?

А. катта қанотларда

Б. чакка суяги пирамидасини уч шохлик нерв ботиҒида

В. асосий суякдаги ботиқда

Г. бўйинтириқ тешиги ёнида

Д. кичик қанотларда


4. Уч шохли нервнинг асосий шохлари қайсилар?

А. n. ophthalmicus, n. zygomaticus

Б. n. frontalis, n. mandibullaris

В. n. lacrimalis, n. infraorbitalis n. mandilibularis

Г. n. ophthalmicus, n. maxillaris, n. mandibularis

Д. n. frontalis, n. maxillaris et mandibularis


5. Кўз нервининг калладан чиқиш соҳаси?

А. foramen rotundum Г. fissura orbitalis inferior

Б. foramen ovall Д. canalis opticus

В. fissura orbitalis superior


6. Кўз нерви шохлари қайсилар?

А. n. lacrimalis, n. nasociliaris, n. zygomaticus

Б. n. frontalis, n. lacrimalis et nasociliaris

В. n. nasociliaris, n. alveolaris superior

Г. n. frontalis, n. zygomaticus, n. palatini

Д. n. frontalis, n. palatinus major


7. Устки жаҒ нервининг калладан чиқиш соҳаси?

А. foramen ovale

Б. fissura orbitalis superior

В. foramen rotundum

Г. fissura orbitalis inferior

Д. foramen jugulare


8. Устки жаҒ нервининг шохлари?

А. n. infraorbitalis, n. alveolaris inferior, n. auriculotemporalis

Б. n. infraorbitalis, n. zygomaticus, r.r. ganglionaris

В. n. buccinatorius n. zydomaticicus, n. lingualis

Г. n. alveolaris superior, n. zygomaticus, n. palatini

Д. r.r. ganglionaris, n. alveolaris superior

Топшириқлар:

1. уч шохли нервнинг I ва II шохларининг тузилишини, улардаги ҳосилаларнинг лотинча номларини айтиб, вазифасини билиш

2. уч шохли нервнинг I ва II шохларининг иннервация соҳасини кўрсатиб бериш

3. Мавзу бўйича талабаларни баҳолаш варақасини тўлдириш


Одам анатомияси фанидан талабаларни баҳолаш варақаси

Аъзонинг номи: уч шохли нервнинг I ва II шохлари


Терминлар
^

Аъзо қисмлари


Аъзонинг фаолияти

лотинча

ўзбекча

русча








Баҳолаш мезони:

Балл


Баҳо
^

Талабанинг фан бўйича билим даражаси




86-100



Аъло

Талаба уч шохли нервнинг I ва II шохларининг лотинча номларини ва иннервация соҳасини айтиб, одамдаги аҳамиятини тушунтириб берса.


71-85


Яхши

Талаба уч шохли нервнинг I ва II шохларининг лотинча номларини ва иннервация соҳасини айтиб берса.


55-70


Қониқарли

Талаба уч шохли нервнинг I ва II шохлари ҳақида тасаввурга эга бўлса.


0-54


Қониқарсиз

Талаба уч шохли нервнинг I ва II шохлари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмаса.



Такрорлаш учун саволлар

1.Уч шохлик нерв қандай ҳосил бўлади?

2.Кўз нерви қандай шохларга бўлинади?

3.Пешона нервининг иннервация соҳаси қайси?

4.Кўз ёши нервининг иннервация соҳаси қайси?

5.Бурун-киприкли нервнинг иннервация соҳаси қайси?

6.Устки жағ нерви қандай шохларга бўлинади?

7.Кўз косасининг пастки нерви иннервация соҳаси қайси?

8.Ёноқ нервининг иннервация соҳаси қайси?


Машғулотнинг таъминланиши

Калла суяги, бош миянинг асоси, планшетлар, уч шохли нерв расми.



Похожие:

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Мавзу: эшитув ва мувозанат аъзосининг вазифавий ва ёшли анатомияси. Ташқи ва ўрта қулоқ
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Мавзу: БЎйин, бел, думғаза ва дум умуртқалари, уларнинг болалардаги хусусиятлари
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Машғулотнинг мавзуси: Ромбсимон чуқурчада бош мия нервлари ўзакларининг жойлашиши
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга елка чигалининг узун шохларини ва уларнинг иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга бўйин чигалининг ҳосил бўлиши, унинг шохларини иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга елка чигалининг ҳосил бўлиши ва унинг қисқа шохларини иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга бурун бўшлиғини тузилишини, вазифасини унинг одам организмидаги аҳамиятини ва ёшга қараб ўзгаришини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Машғулотнинг мавзуси: Думғаза чигалининг узун шохлари. Оёқ терисининг иннервацияси
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации