Документы



Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги icon

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги

НазваниеЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Дата26.06.2013
Размер128.22 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ СОҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ


ОДАМ АНАТОМИЯСИ КАФЕДРАСИ


АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ № 44


МАВЗУ: АЁЛЛАРНИНГ ТАНОСИЛ АЪЗОЛАРИ, УЛАРНИНГ ЁШГА ҚАРАБ ЎЗГАРИШИ.


Кафедра мудири: Х.А.Расулов


ТОШКЕНТ 2009

44-амалий машғулот (13-маъруза)


Мавзу: Аёлларнинг таносил аъзолари, уларнинг ёшга қараб ўзгариши.

Машғулотнинг мақсади

Талабаларга аёлларнинг таносил аъзоларининг тузилишини ва ёшга қараб ўзгаришини тушинтириш.

Вазифалар

  • аёлларнинг таносил аъзоларидаги ҳосилаларнинг ўзбекча ва лотинча номларини ўргатиш

  • аёлларнинг таносил аъзоларининг қисмларини ва ундаги ҳосилаларни кўрсатиш

  • аёлларнинг таносил аъзоларининг болалардаги хусусиятларини ўршгатиш

^ Назарий қисм:

Талабаларнинг назарий ва амалий билимларини аниқлагач ўқитувчи аёлларнинг таносил аъзоларининг тузилишини, уларнинг вазифасини ва одам организмидаги аҳамиятини, бу аъзоларда учрайдиган нуқсонларни тушинтириб беради.

Аёлларнинг таносил аъзолари икки гуруҳга бўлинади. Ички таносил аъзоларга тухумдон, бачадон, бачадон найи ва қин киради. Ташқи таносил аъзоларга аёлларнинг жинсий соҳаси ва клитор киради.

Тухумдон (ovarium) æóôò à¸ëëàð æèíñèé áåçè áўлиб, кичик чаноқ бўшлиғида жойлашган. Унда аёллар жинсий ҳужайралари (тухум ҳужайра) ривожланиб етилади ва жинсий гормонлар ишлаб чиқарилади. Тухумдон чўзинчоқ овал шаклда бўлиб, узунлиги ўртача 2,5 см, кенглиги 1,5 см, қалинлиги 1 см, оғирлиги 5-8 г. Унда икки: ички ва ташқи юзалари, қавариқ (орқа) эркин қирра ва олдинги тутқичли қирралари тафовут қилинади. Тухумдоннинг тутқичли қиррасида ботиқлик, тухумдон дарвозаси жойлашган. Ундан артерия ва нервлар тухумдон ичига кирса, вена ва лимфа томирлар чиқади. Тухумдоннинг бачадон найига қараган юқори учи ва бачадонга қараган пастки учи бўлиб, у бачадонга тухумдоннинг хусусий бойлами воситасида бириккан. Тухумдон ташқи томондан бир қаватли пушт эпителийи билан қопланган бўлиб, унинг остида пишиқ бириктирувчи тўқимали оқлиқ парда бор. Тухумдон паренхимаси (моддаси) ички ва ташқи қаватга ажратилади. Ички қават ўртада жойлашган бўлиб, мағиз модда деб аталади. У юмшоқ бириктирувчи тўқима, қон, лимфа томирлар ва нервлардан иборат. Ташқи пўстлоқ қаватда етилган фолликулалар (грааф пуфакчалари) ва бирламчи фолликулалар бор. Етилган фолликулалар тухумдоннинг юза қаватига яқинлашиб ёрилади ва тухум ҳужайра қорин бўшлиғига чиқиб бачадон найи шокилалари ёрдамида бачадон найига киради. Ёрилган фолликула ўрнида қон билан тўла пуфак қолиб, сариқ тана ҳосил бўлади. Тухум ҳужайра уруғланмаса сариқ тана кичрайиб оқ танага айланиб кетади. Тухум ҳужайра уруғланиб, ҳомила ҳосил бўлса, сариқ тана катталашиб, ўзидан сариқ тана

гормонини ишлаб чиқаради. Фолликулалар ёрилиб тухум ҳужайра чиққан сари тухумдон кичрайиб, юзаси буришиб қолади.

Янги туғилган қиз болалар тухумдони цилиндр шаклида бўлиб, узунлиги 1,9 см, кенглиги 3-7 мм, қалинлиги 2,5 мм, оғирлиги 0,16г. У юқори V бел умуртқаси соҳасида катта бел мускулининг олдинги юзасида жойлашади. Болаликнинг биринчи даври охирида у кичик чаноқ бўшлиғига тушиб доимий жойини олади.

Янги туғилган ва эмизикли қиз болаларда тухумдоннинг юзаси силлиқ, бир қават пушт эпителийи билан қопланган. Унинг остида оқлиқ парда ётади. Янги туғилган қиз болалар тухумдони кесмасида пўстлоқ қавати кенг, мағиз қисми юмшоқ тузилишга эга. Унда қон томирлар ва бириктирувчи тўқима кўп. Эмизикли даврда бирламчи фолликулалар сони камаяди ва ўсмирлик даврида ҳар бир тухумдонда 10 мингга яқин фолликула қолади. Бу даврда тухум ҳужайралар бирин-кетин етилабошлайди ва бирламчи фолликулалар иккиламчи (пуфакли фолликулаларга) айланадилар ва тухумдон гормонлар ишлаб чиқарабошлайди. Бу гормонлар таъсирида аёлларнинг жинсий аъзолари ривожланади ва иккиламчи жинсий белгилар пайдо бўлади. ¤смирлик даврида етилган фолликулаларнинг шишиши ва сариқ тананинг ҳосил бўлиши билан бирга тухумдон юзасида ғадир-будирлик пайдо бўлади.

^ Бачадон (uterus) тоқ мускулдан тузилган аъзо бўлиб, унда ҳомила ривожланади.

У ноксимон шаклда, кичик чаноқ бўшлиғини ўртасида қовуқнинг орқасида, тўғри ичакнинг олдида жойлашган. Бачадонда туби, танаси ва бўйни тафовут қилинади. Бачадоннинг туби юқорига дўнг шаклида кўтарилиб туради. Бачадоннинг танаси олдиндан орқага қараб бироз яссилашган конус шаклида. У пастга томон торайиб юмалоқ бачадон бўйнига ўтиб кетади. Тананинг бўйинга ўтиш ери торайиб isthmus uteri ни ҳосил қилади. Бачадон бўйни икки: қин ичига кириб турган қин қисми ва қин усти қисмидан иборат. Унинг қин қисмида бачадон тешиги очилади. Бу тешик туғмаган аёлларда юмалоқ ёки овал шаклда, туққан аёлларда эса кўндаланг ёриғ шаклида бўлади. Бачадон тешиги олдинги ва орқа лаблар чегараланиб туради. Бачадоннинг қовуққа қараган юзаси, тўғри ичакка қараган юзасидан ўнг ва чап қирралари билан ажраб туради. Катта аёллар бачадоннинг ўртача узунлиги 7-8 см, кенглиги 4 см, қалинлиги 2-3 см, оғирлиги туғмаган аёлларда 40-50 г, туққан аёлларда 80-90 г. Бачадон девори қалин бўлиб уч қаватдан иборат:

Ташқи қават сероз қават (tunica serosa) ёки периметрий бачадонни қоплаган қоринпарда. Бачадоннинг қирраларида у бачадоннинг кенг бойламини ҳосил қилиб, кичик чаноқнинг ён деворини қоплаган париетал қоринпардага ўтиб кетади. Бу бойламнинг юқори чеккасида бачадон найи жойлашган бўлиб, бойламнинг найга тегиб турган қисми най тутқичи дейилади. Бачадоннинг юмалоқ бойлами бачадоннинг юқори бурчагидан бошланиб, юмалоқ тизимча шаклида бачадоннинг кенг бойлами варақлари ичида ётади. У чов каналидан ўтиб, катта уятли лаблар соҳасида тугайди.

¤рта мушак қават (tunica muscularis) ёки миометрий энг қалин қават. У бир-бири билан кесишиб жойлашган силлиқ мушак толалари ва эластик толаларга бой бириктирувчи тўқимадан иборат. Мушак толаларининг йўналишига қараб унда уч: ташқи бўйлама, ўрта айланма ва ички бўйлама қаватлар тафовут қилинади. Унинг ўрта қавати нисбатан қалин бўлиб, бўйни соҳасида яхши ривожланган.

Ички шиллиқ қават (tunica mucosa) ёки эндометрий бачадон бўшлиғида силлиқ, бўйин каналида эса пальмасимон бурмалар ва оддий найсимон бачадон безлари бор.

Бачадон кичик чаноқ бўшлиғида эркин жойлашиб, олдинга қовуқ устига энгашиб туради. Бу ҳолатни antiversio uteri дейилади. Бу ҳолатда бачадон танаси бўйни билан олдинга очилган бурчак antiflexio uteri ҳосил қилади. Гоҳо бачадон орқага қараб эгилган ҳолатда (retroversio, retroflеxio) бўлади.

Янги туғилган қиз болаларнинг бачадони юқори, қов устида жойлашган ва олдинга бироз букилган. Унинг узунлиги 3-3,5 см, бўйни 2/3 қисмини ташкил қилади. Оғирлиги 3-5г. Шакли цилиндрсимон. Янги туғилган ва ёш қиз болалар бачадонининг кенг ва юмалоқ бойламлари кам тараққий этгани ва уларнинг ичида ёғ тўқимаси бўлмагани учун бачадон ҳаракатчан. 7 ёшдан кейин бачадон атрофида ва бойламлари орасида ёғ ва бириктирувчи тўқима тўпланади. Чаноқнинг ўлчамлари катталашуви билан бирга бачадон аста-секин пастга тушиб, ўзининг доимий жойини эгаллайди.

Бачадон найлари (tuba uterina) жуфт, тухум ҳужайрани қорин бўшлиғидан бачадонга ўтказиб берувчи найсимон аъзо. Унинг узунлиги 10-12 см, бўшлиғининг кенглиги 2-4 мм. Унинг бир учи тор бачадон тешиги билан бачадон бўшлиғига очилса, иккинчиси қорин тешиги билан қорин бўшлиғига очилади. Бачадон найида тўрт қисм тафовут қилинади. 1 Найнинг бачадон деворидаги қисми. 2.Найнинг сиқилган бўйин қисми энг тор ва девори қалин. 3.Бачадон найининг кенгайган қисми энг узун қисми, у аста-секин кенгайиб бориб қуйғичсимон кенгайган қисмига ўтади. Унинг чеккалари узун ва қисқа най шокилалари билан тугайди. Бу шокилалар тухум ҳужайрани бачадон найини воронкасига йўналтириб беради.

Бачадон найининг девори тўрт қаватдан иборат. 1.Ташқи сероз қават. 2.Сероз ости тана. 3.Мушак қават икки: ташқи бўйлама ва ички айланма қаватлардан иборат. 4.Ички шиллиқ қават бачадон найини бор бўйига бўйлама бурмалар ҳосил қилади. Шиллиқ парда киприкли эпителий билан қопланган бўлиб, киприкчалар бачадонга қараб ҳаракат қилади.

Янги туғилган ва ёш қиз болаларда бачадоннинг кенг бойлами найдан қисқа бўлгани учун, унинг ичида ётган бачадон найлари букилмалар ҳосил қилади ва тухумдонга етиб бормайди. Янги туғилган қиз болаларда унинг узунлиги 16-35 мм, бўйин қисми тор, ампуласи кенг, шокилалари яхши ривожланмаган.

қин (vagina) кичик чаноқ бўшлиғида жойлашиб, бачадондан жинсий ёриққача чўзилган найсимон тоқ аъзо. Унинг узунлиги 8-10 см, деворининг қалинлиги 3 мм. қин бироз орқага букилган бўлиб икки: олдинги ва орқа деворлари тафовут қилинади. қиннинг олдинги деворини юқори қисми қовуқ тубига, пастки қисми аёллар сийдик чиқариш каналига тегиб туради. Орқа девори юқори қисмида қорин парда билан қопланса, пастки қисмлари тўғри ичакка тегиб туради. қин деворлари одатда бир-бирига тегиб туради. Улар бачадон бўйнининг қин қисмини ўраб олиб, унинг атрофида тор ёриқ қин гумбази ҳосил қилади. қиннинг орқа девори узун бўлгани учун гумбазнинг орқа қисми, олдинги қисмидан чуқурроқ. қиннинг пастки учи қин даҳлизига қин тешиги билан очилади. У қизлик пардаси билан бекилган. қизлик пардаси қин даҳлизини, қин бўшлиғидан ажратиб туради. У яримойсимон ёки илма- тешик пластинка шаклида бўлади. Баъзида қизлик пардасида тешик бўлмаслиги мумкин. қизлик пардаси йиртилганидан сўнг, унинг қолдиқлари қизлик пардасининг лахтаклари ҳосил бўлади. қин девори уч: 1.Ташқи адвентициал қават юмшоқ бириктирувчи тўқима, эластик ва силлиқ мушак толаларидан иборат. 2.¤рта мушак қават бўйлама ва кўндаланг йўналишга эга мушак тутамларидан иборат. қиннинг пастки қисмида мушак қавати оралиқ мушаклари билан қўшилиб кетади. 3.Ички шиллиқ қават шиллиқ ости тана бўлмагани учун мушак қаватга бирикиб кетган. У нисбатан қалин (2мм) бўлиб, кўндаланг бурмалар (rigae vaginales) ҳосил қилади.

Янги туғилган қиз болаларнинг қини қисқа бўлиб, бачадон юқори тургани учун кўп қисми кичик чаноқ бўшлиғида ётади. У равоқ шаклида букилган, олдинги деворининг узунлиги 25 мм, орқа девори эса 35 мм. Кенглиги гумбаз соҳасида 15 мм. қин 10 ёшгача секин ўсади, балоғат ёшида эса тез ўсиб, гумбазлари пайдо бўлади. Шиллиқ қаватида биринчи бурмалар 7 ёшларда пайдо бўлиб, балоғат ёшида уларнинг сони ва шиллиқ парда қон томирлари кўпаяди.

Аёлларнинг ташқи таносил аъзоларига аёллар жинсий соҳаси ва клитор киради.

Аёлларнинг жинсий соҳасига (pudendum femininum) қов дўмбоғи, катта ва кичик жинсий лаблар ва қин даҳлизи киради.

қов дўмбоғи (mons pubis) қорин соҳасидан қов эгати, сондан эса чаноқ-сон эгати билан ажраб туради. У туклар билан қопланган ва тери ости ёғ клетчаткаси яхши ривожланган.
^

Янги туғилган қиз болаларда қов дўмбоғи учбурчак шаклидаги дўнг бўлиб, қорин ости соҳасидан эгат билан ажраган.


Катта жинсий лаблар (labia majora pudendi) жуфт юмалоқ тери бурма шаклида. Унинг узунлиги 7-8 см, кенглиги 2-3 см. Улар жинсий ёриғни ён томондан чегаралаб туради. Улар олд томондан лабларнинг олдинги битишмаси, орқа томондан орқа битишма ҳосил қилиб бирикади. Катта лабларнинг ички юзаси пушти рангда бўлиб, бир-бирига қараган. Катта жинсий лаблар терисини пигменти кўп, кўп сонли ёғ ва тер безлари бор.

қиз бола ҳаётининг биринчи йили охирида катта жинсий лаблар кичигини устидан беркитиб туради. Улар таранг бўлгани учун жинсий ёриғ ёпиқ бўлади.

Кичик жинсий лаблар (labia minora pudendi) жуфт, юпқа бўйлама тери бурма шаклида Улар қин даҳлизини чегаралаб туради. Уларнинг орқа учлари ўзаро бирикиб, кўндаланг бурма-жинсий лаблар узангисини ҳосил қилиб қин даҳлизи чуқурчасини ўраб туради. Кичик жинсий лабларнинг юқори учлари икки бурмага (оёқчага) бўлиниб, клиторга қараб йўналади. Ташқи оёқчалар клиторни ён томонидан айланиб ўтади ва уни устида ўзаро бирикиб preputum clitoridis ни ҳосил қилади. Ички оёқчалар клиторни остида бирикиб, клитор юганчасини ҳосил қилади.

Янги туғилган қиз болалар кичик жинсий лаблари жинсий ёриғдан чиқиб туради. Безлари кам ва яхши такомиллашмаган. ¥аётнинг 3-4 йилида кичик жинсий лаблар ривожланабошлайди.

қин даҳлизи (vestibulum vaginae) қайиқсимон чуқурлик, ён томондан кичик жинсий лаблар, пастдан қин даҳлизи чуқурчаси, юқоридан клитор билан чегараланади. Унинг тубида қин тешиги, сийдик чиқариш каналининг ташқи тешиги, катта ва кичик даҳлиз безларининг найчалари очилади.

Янги туғилган қиз болалар қин даҳлизининг сийдик чиқарув канали жойлашган олдинги қисмида чуқур. Унинг олдинги 2/3 қисми кичик жинсий лаблар, орқа 1/3 қисми эса катта жинсий лаблар билан чегараланган.

Даҳлизнинг катта бези (Бартолин бези) (gl. vestibularis major) жуфт катталиги нўхатдек, альвеоляр найсимон без. Улар кичик жинсий лаблар асосида жойлашиб, қиннинг кириш қисмини намлаб турувчи шиллиқ суюқлик ишлаб чиқаради.

Даҳлизнинг кичик безлари (gl. vestibularis minores) қин даҳлизи деворида жойлашиб, найчалари шу ерга очилади.

Даҳлизнинг катта ва кичик безлари қиз бола ҳаётининг 3-4 йилида ривожланабошлайди.

Даҳлиз сўғони (bulbus vestibuli) бириктирувчи тўқима ва силлиқ мускул дасталари билан ўралган вена чигалларидан иборат. У тақасимон шаклда клитор билан сийдик чикариш каналининг ташқи тешиги ўртасида жойлашган. Ташқи томондан уни сўғон-ғовак тана мускули толалари ёпиб туради.

Клитор (clitoris) эрлик олоти ғовак танасига ўхшаган жуфт ғовак танадан иборат. Унинг цилиндрсимон оёғчалари қов суяги пастки шохи суяк пардасидан бошланади ва симфизнинг пастки қисми остида ўзаро бирикиб клитор танасини ҳосил қилади. Клитор танасининг узунлиги 2,5-3,5 см. У ташқи томондан оқлиқ парда билан ўралиб, клитор боши бўлиб тугайди.

Янги туғилган қиз болаларда клитор нисбатан узун.Унинг кертмаги ва юганчаси яхши ривожланган. қизларнинг ташқи таносил аъзолари балоғат даврида тез ўсади.

Интерфаол усуллардан «Галерея бўйлаб саёҳат» усулини қўллаймиз. Учта кичик гуруҳга биттадан савол берамиз. 1.туҳумдоннинг тузилиши. 2.Бачадоннинг тузилиши. 3.бачадон найи ва қиннинг тузилиши. Жавоблар доскада ёзилади. Кейин гуруҳлар алмашиб бошқасини ҳатосини тўғрилайди ва тўлатади. Кимнинг ҳатоси кам тўғриланса, у тўғри хисобланади. Гуруҳлардаги барча талабаларга бир хил баҳо қўйилади.

Тест саволлари


1. ЯНГИ ТУҒИЛГАН ҚИЗ БОЛАЛАР БАЧАДОНИ ШАКЛИ

А. ПРИЗМАСИМОН Г. ЦИЛИНДРСИМОН

Б. ЮМАЛОқ Д. ДУКСИМОН

В. НОКСИМОН


2. БАЧАДОН БЎЙНИ ҚАНДАЙ ҚИСМЛАРГА БЎЛИНАДИ

А. УЗУН ВА ҚИСҚА Г. ҚИН ВА ҚИН УСТИ

Б. ҚИН ВА БАЧАДОН ҚИСМИ Д. ЧАНОҚ ВА ҚИН

В. ТАШҚИ ВА ИЧКИ


3. БАЧАДОН ДЕВОРИ қАВАТЛАРИ қАЙСИЛАР

А. ENDOMETRIUM, PARAMETRIEM, TUNICA MUSCULARIS

Б. ENDOMETRIUM, MYOMETRIUM, PARAMETRIUM

В. ENDOMETRIUM, MYOMETRIUM, PEREMETRIUM

Г. MIOMETRIUM, PERIMETRIUM, PARAMETRIUM

Д. ENDOMETRIUM, MYOMETRIUM, PIRIMETRIUM, TUNICA SEROSA


4. БАЧАДОННИНГ ҚАНДАЙ ҚИСМЛАРИ БОР

А. БОШЧАСИ, ТАНАСИ ВА ТУБИ

Б. ТУБИ, ТАНАСИ, Б¤ЙНИ, ТOРАЙГАН ҚИСМИ

В. ТУБИ, БОШИ, Б¤ЙНИ

Г. ТУБИ, ТАНАСИ, ТОРАЙГАН ҚИСМИ, БОШИ

Д. ТУБИ, БОШИ, ТОРАЙГАН ҚИСМИ, БЎЙНИ


5. ТУХУМДОННИ УСТИ НИМА БИЛАН қОПЛАНГАН

А. СЕРОЗ ПАРДА Г. қИН ПАРДА

Б. қОРИН ПАРДА Д. ПУШТ ЭПИТЕЛИЙИ

В. ШИЛЛИқ ПАРДА


6. ТУХУМДОН қАНДАЙ ГАРМОНЛАР ИШЛАБ ЧИқАРАДИ

А. ТЕСТОСТЕРОН

Б. ПАРАТИРИОИДИН

В. ФОЛЛИКУЛЛИН ВА САРИқ ТАНА ГОРМОНИ

Г. ТИРОКСИН

Д. АДРЕНАЛИН


7. ТУХУМДОН Т¤қИМАСИНИ қАНДАЙ ПАРДА қОПЛАНГАН

А .TUNICA SEROSA Г. TUNICA VAGINALIS

Б. TUNICA MUCOSA Д. TUNICA ALBUGINEA

В. TUNICA ADVENTITIA


8. қИН ДЕВОРИНИНГ қАВАТЛАРИ

А. TUNICA MUCOSA, SUBMUCOSA MUSCULARIS

Б. TUNICA MUCOSA, MUSCULARIS, SEROSA

В. TUNICA MUCOSA, SUBMUCOSA, ADVENTITIA

Г. TUNICA MUCOSA, SUBMUCOSA, SEROSA

Д. TUNICA MUCOSA, MUSCULARIS, ADVENTITIA9


9. ЯНГИ ТУ¢ИЛГАН БОЛАЛАР ТУХУМДОН ШАКЛИ

А. ЦИЛИНДРСИМОН

Б. ОВAЛ

В. ДУКСИМОН

Г. ЯССИ

Д. КОНУССИМОН


10. ТУХУМДОН ТЎҚИМАСИ НИМАДАН ИБОРАТ

А. ТУХУМ ХУЖАЙРА Г. САРИҚ ТАНА ВА ФОЛЛИКУЛА

Б. ТЎҒРИ НАЙЧАЛАР Д. СТРОМА ВА ФОЛЛИКУЛАЛАР

В. БУРАМА НАЙЧАЛАР


11. ТУХУМДОН БОЙЛАМЛАРИ қАЙСИЛАР

А. LIG.SUSPENSORIUM ET LIG TERES

Б. LIG OVARII PRORIUM, LIG SUSPENSORIUM OVARI

В. LIG LATUM, LIG OVARII PROPRIUM

Г. LIG LATUM, LIG OVARII TERES

Д. LIG TERES, LIG OVARII PROPRIUM


Топшириқлар:

1. аёлларнинг таносил аъзоларининг тузилишини, улардаги ҳосилаларнинг лотинча номларини айтиб, вазифасини билиш

2. аёлларнинг таносил аъзоларидаги асосий анатомик белгиларини кўрсатиб бериш

3. аёлларнинг таносил аъзоларининг тузилишини болалардаги хусусиятларини билиш

4.Мавзу бўйича талабаларни баҳолаш варақасини тўлдириш


Одам анатомияси фанидан талабаларни баҳолаш варақаси

Аъзонинг номи: аёлларнинг таносил аъзоларининг


Терминлар

Аъзо қисмлари

Аъзонинг фаолияти

лотинча

ўзбекча

Русча








Баҳолаш мезони:

Балл


Баҳо
^

Талабанинг фан бўйича билим даражаси




86-100



Аъло

Талаба аёлларнинг таносил аъзоларининг тузилишини, улардаги ҳосилаларнинг лотинча номларини айтиб, вазифасини тушунтира олса. Уларининг болалардаги хусусиятларини айтиб берса.


71-85


Яхши

Талаба аёлларнинг таносил аъзоларининг тузилишини, улардаги ҳосилаларнинг лотинча номларини айтиб, вазифасини тушунтира олса.


55-70


қониқарли

Талаба аёлларнинг таносил аъзоларининг тузилиши ва вазифаси тўғрисида тасаввурга эга бўлса.


0-54


қониқарсиз

Талаба аёлларнинг таносил аъзоларининг тузилиши ва вазифаси тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлмаса.


Жорий назорат саволлари

1.Тухумдоннинг ташқи тузилиши қандай?

2.Тухумдоннинг ички тузилиши қандай?

3.Тухумдоннинг болалардаги хусусияти қандай?

4.Бачадоннинг тузилиши қандай?

5.Бачадоннинг болалардаги хусусияти қандай?

6.Бачадон найининг тузилиши қандай?

7.Бачадон найларининг болалардаги хусусиятлари қандай?

8.қиннинг тузилиши қандай?

9.қиннинг болалардаги хусусияти қандай?

10.Аёллар ташқи таносил аъзоларининг тузилишини айтиб беринг?

Машғулотнинг таъминланиши

Чаноқ скелети, аёллар таносил аъзолари мажмуи расми, чаноқнинг кўндаланг кесими планшети



Похожие:

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Рентгенограммаларда аъзоларнинг қисмларини ва ундаги ҳосилаларни кўрсатиб бериши керак
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Талабаларга эркакларнинг таносил аъзоларининг тузилишини ва ёшга қараб ўзгаришини тушинтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Талабаларнинг назарий ва амалий билимларини аниқлагач ўқитувчи оралиқнинг тузилишини, уларнинг вазифасини ва одам организмидаги аҳамиятини...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Талабаларга сийдик йўли, қовуқ, сийдик чиқарув найининг тузилишини ва ёшга қараб ўзгаришини тушинтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга елка чигалининг узун шохларини ва уларнинг иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Мавзу: БЎйин, бел, думғаза ва дум умуртқалари, уларнинг болалардаги хусусиятлари
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Машғулотнинг мавзуси: Ромбсимон чуқурчада бош мия нервлари ўзакларининг жойлашиши
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга бўйин чигалининг ҳосил бўлиши, унинг шохларини иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга елка чигалининг ҳосил бўлиши ва унинг қисқа шохларини иннервация соҳаларини тушунтириш
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации