Документы



Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма icon

Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма

НазваниеЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма
Дата26.06.2013
Размер219.02 Kb.
ТипДокументы
скачать

Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги


тошкент педиатрия тиббиёт институти


Ротовирусли инфекция

мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма

(талабалар учун)


Тошкент – 2006




Услубий қўлланмани Тошкент Педиатрия тиббиёт институти болалар юқумликасалликлари кафедраси томонидан тузилган


Тузувчилар:

Т.ф.д., профессор ЗокирхЎжаев А.Х.

Т.ф.н., доцент Рашидов Ф.А.

Ассистент Махмудов У.У.


Тақризчилар:

Тиббиёт фанлари доктори, профессор И.А.Қосимов – Тошкент педиатрия тиббиёт институти юқумликасалликлар ва эпидемиология кафедраси мудири.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Ибодова Г.А. – Тошкент врачлар малакасини ошириш институти болалар юқумликасалликлари кафедраси мудири.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор БобохЎжаев С.Н. – ЎзР ЭМЮКИТИ Ўта хавфли инфекциялар лабораторияси мудири



  1. ^ Машғулот мавзуси: Ротовирусли инфекция

  2. Машғулот изоҳи:

Ўткир юқумлиичак касалликлари (ЎЮИК) ичак касалликлари орасида касалланиш бЎйича биринчи Ўринларда туради. ЎЮИК 60-65% болаларда, айниқса эрта ёшдаги болаларда (70% гача) учрайди. Текширувлар натижасида 56-80% ҳолларда ЎЮИК этиологиясини аниқлаш мумкин. Сальмонеллез, шигеллез, вабо қЎзғатувчилари ривожланган мамлакатларда 10% гача ҳолларда аниқланса, ротовирусли инфекция бутун ЎЮИК орасида 73% ҳолларда учрайди. Ичак бузилишлари билан касалхонага ётқизилган болаларни 20-60% да ротовирусли инфекция аниқланади.

Ушбу касаллик билан касалланиш даражаси бутун дунёда, жумладан Ўзбекистонда ҳам ошиб бормоқда. Бу ҳолат касаллик ташхисотини яхшиланиши ва шу билан бирга касалланишнинг ҳароратдан ҳам ортиб бориши билан боғлиқ.

  1. Машғулотнинг мақсад ва вазифалари.

Талаба билиши лозим:

  • ротовирусли инфекцияни Ўрганиш тарихини;

  • ротовирусли инфекция касаллигининг этиологиясини;

  • ротовирусли инфекция эпидемиологияси, касаллик манбаси, тарқалиш йЎллари, хайвонларнинг роли, мавсумийлиги;

  • патогенези, организмдаги тЎқима ва хужайралардаги морфологик Ўзгаришларни;

  • клиник таснифи (ротовирусли инфекциянинг клиник шакллари, оғирлиги, кечиши бЎйича);

  • кечиши ва оқибатларини;

  • лаборатор текшириш ва қиёсий ташхисини;

  • даволаш усуллари ва профилактика чораларини;

Талаба бажара олиши лозим:

  • касалхонада бемор тЎшаги олдида ишлаш пайтида асосий қоидаларга риоя қилиш, беморларни хоналарга тЎғри тақсимлашни;

  • шикоятларни аниқлашни;

  • касалликнинг ривожланиш ва ҳаётий тарихини йиғишни;

  • эпидемиологик мағлумотларни баҳолаш, касаллик манбасини аниқлашни;

  • ротовирусли инфекция билан оғриган беморни кЎриш, асосий клиник белгиларни аниқлашни;

  • сЎров ва кЎрик маълумотлари асосида тахминий ташхис кЎриб, уни асослашни;

  • беморни лаборатория текшириш режасини тузишни (ахлатни, қон, пешоб, қонни серологик (АР, билвосита гемагглютинация реакцияси-РНГА) текшириш);

  • клиник таснифига асосланиб якуний ташхис қЎйишни;

  • касалликни типи, оғирлиги, кечишига қараб ёшини эътиборга олиб даво муолажаларини тайинлашни;

  • ротовирусли инфекциясида қЎлланиладиган асосий дори воситаларига рецепт ёзишни;

  • клиник ва боратор маълумотлар, қилинган даволаш муолажаларига асосланиб эпикриз тЎлдиришни;

  • бемор уйига кетаётганида маслаҳат беришни;

  • инфекция Ўчоғига эпидемияга қарши чораларни ташкил қилиш (инфекция манбасини аниқлаш, шошилинч хабарнома тЎлдириш, эпидемияга қарши чораларни Ўтказиш) ни.

  1. ^ Асосий билимлар.

а) ротовирусли инфекция қЎзғатувчисининг асосий хусусиятлари.

б) вирусологик ва серологик текширишнинг асосий тамойиллари.

в) ротовирусли инфекциясида организмда бЎладиган патогенетик ва патоморфологик Ўзгаришлар.

г) даволаш усуллари.

д) прорфилактика чоралари.

Тавсия этиладиган адабиётлар:

  1. Нисевич Н.И., Учайкин В.Ф. Руководство по инфекционнЎм болезням у детей. Гэотар. Москва. 1998 г. стр. 454-462.

ҚЎшимча адабиётлар:

  1. Васильев Б.Я., Васильев Р.И., Лобзин Ю.В. Острая кишечная заболевания. Ротовирусная инфекция. СПб. Лань 272 с.

  2. Гудков В.С., Корчиев М.О., Виршеская А.С. и др. СовременнЎе проблемЎ инфекционнЎе патологии человека //Мат. II науч.-практич. конф. Мн. 2001. – с.217-222.

  3. Клинико-лабораторная диагностика инфекционнЎх болезней. //Руководство для врачей. СПб Фолиант. 2001 – с.273-276.

  4. Солодников Ю.П. и др. //Журнал микробиологии. 2001. – с. 115-117.

  5. Учайкин В.Ф., Шамшева О.В. Вакцинопрофилактика: настояҳее и будуҳее. М. – 2001. – с. 212-215.

  6. Ротовирусная инфекция у детей. Мед газета. №12. – 18 феврал 2000 г.

  7. Ротовирусная инфекция у детей. //А.А.Ключаева и др. с. 1-12.

  8. Зетикова О. Ротовирусная инфекция. Журнал «Няня» 2003 г. - №6. - стр. 1-9.




  1. Мустақил иш учун саволлар:

а) Асосий билим бЎйича

  1. ЎЮИК таркибида ротовирусли инфекциянинг тутган Ўрни.

  2. Инфекция манбаи нима?

  3. Ротовирусли инфекцияни юқиш йЎлларини?

  4. Ротовирусли инфекция қЎзғатувчисини аниқлаш учун қандай лаборатория усуллари қЎлланилади?

б) Машғулот мавзуси бЎйича:

  1. Ҳозирги пайтда ротовирусли инфекцияни эпидемиологик хусусияти (касаллик манбаи, юқиш йЎли, берилувчанлик).

  2. Ёш болаларда ротовирусли инфекциянинг манбаи нима ҳисобланади?

  3. Ротовирусли инфекция патогенезининг асосий қисмларини айтинг ва таърифланг.

  4. Ротовирусли инфекцияда бЎладиган токсикозга таъриф беринг.

  5. Ротовирусли инфекциянинг маҳаллий ва умумий белгиларини кЎрсатинг.

  6. Ротовирусли инфекция таснифи.

  7. Ротовирусли инфекциянинг асосий оғирлик кЎрсаткичини кЎрсатинг.

  8. Ротовирусли инфекцияда асоратлар қачон учрайди, сабаби нима?

  9. Ротовирусли инфекцияда лаборатор текшириш усуллари.

  10. Серологик текшириш натижасини таҳлил қилиш.

  11. Ротовирусли инфекцияни қайси касаллик билан солиштириш керак?

  12. Ротовирусли инфекцияни даволаш усуллари қандай?

  13. Касалхонада ротовирусли инфекцияни ётқизишга кЎрсатмалар, даволаш тамойиллари, чиқаришга кЎрсатмалар.

  14. Ротовирусли инфекция Ўчоғида эпидемияга қарши қандай чора-тадбирлар Ўтказилади?

  15. Ротовирусли инфекция билан мулоқотда бЎлганлар учун қандай кузатув ишлари олиб борилади?




  1. ^ Тарбиявий-деонтологик мақсадлар.

Амалий машғулотларда талаба хушбичим кийимда, яъни оқ халатда, қалпоқ, дока респираторда бЎлши, ёнида фонендоскопи билан келиши керак.

Беморлар билан вазмин-оғир, чидам билан муносабатда бЎлиши, беморнинг ота-оналарига нисбатан қЎполлик қилмаслиги лозим.

Касбий атама (термин) ларни эҳтиёткорона қЎллаши керак. Даволаш муаммоларини муҳокама қилмаслиги, беморнинг аҳволи, оғирлиги, узлукиши ва касаллик ҳақидаги маълумотларни унинг тЎшаги ёнида ҳал қилмаслиги бу ҳақда сЎз ҳам очмаслиги, ҳамширалар, кичик тиббий ходимлар, беморнинг ота-она, қариндошлари билан вазмин муносабатда бЎлмоғи лозим.



  1. Талабаларга Ўқув изланиш ишлари бЎйича топшириқлар:

  1. Топшириқ.
^

Жадвал №1





Касаллик белгилари

Ротовирусли инфекция

Сальмонеллез

Ичбуруғ



Шикояти












Катарал белгилар












Заҳарланиш даражаси ва давомийлиги












КЎнгил айниши ва қусиш












қоринда оғриқ












Гепатоспленомегалия












Ахлат кЎриниши












Тенезмлар












Асоратлар












Лейкоцитоз












Лимфоцитоз












ЭЧТ ортиши












^

УИРС (Талабанинг Ўқув изланиш иши) Жадвал №2


Касаллик белгилари

Ротовирусли инфекция

Эшерихиоз
^

Касаллик бошланиши







Қоринда оғриқ характери








Сувсизланиш







Нажас характери







Ич кетиши







Катарал белгилар








^ 8. Амалий билимларни эгаллаш бЎйича талабаларнинг амалий машғулотлардаги мустақил иши

Дарс бошланишида мустақил тайёргарлик чоғида «Ротовирусли инфекция» мавзусида олган 1 даражали машқ бЎйича дастлабки билимингизни аниқлаш учун программалаштирилган назорат қилинади, ҳамда тез оғзаки сЎров Ўтказилади. Шундан сЎнг ротовирусли инфекция билан оғриган беморларни кЎриш, беморлар йЎқлигида уларнинг касаллик тарихи билан танишишингиз керак. БЎлимда ишлаш вақтида ротовирусли инфекция билан оғриган беморлар тЎшаги ёнида профилактика қоидаларига риоя қилиш лозим.

Бемор билан мулоқот чоғида унинг паспорт маълумотлари билан танишиш, шикоятларини аниқлаш, ҳаёти тарихи тЎғрисида ва ҳозирги касалликни ривожланиш тарихини, касалликнинг асосий аломатларини аниқлаш мақсадида беморни объектив кЎриб чиқиш лозим ва маълумотлари, текшириш натижаларини касаллик тарихига ёзиш ва дастлабки ташхис қЎйиш керак.

Сиз лаборатория текшируви ва беморни даволаш режасини мустақил ҳолда асослашингиз керак.

Касаллик тарихи асосида лаборатория текширувлари натижалари билан танишиб чиқиб, ротовирусли инфекция учун хос Ўзгаришларни аниқлаш лозим.

Шундан сЎнг, Сиз ротовирусли инфекция кечиши, шакллари ва давом этиш муддати ва характерини кЎрсатиб тЎла ташхис белгилайсиз.

Ротовирусли инфекция шакли, кечиши, хасталикнинг муддатига мувофиқ равишда асосланган даволаш тартибини таъминлайсиз.

Шундан сЎнг Ўқитувчи сизни Ўқув топшириқлари билан таништиради, дарс охирида ушбу мавзуни қай даражада Ўзлаштирганлигингизни аниқлаш мақсадида Ўқитувчи сизга ишлаб чиқилган II даражали Ўзлаштириш машқи бЎйича программалаштирилган хулоса, охирги назорат, шунингдек, клиник ва эпидемиологик топшириқлар беради.

^ 9. Маълумотлар мажмуаси


Ротовирусли инфекция одам ва ҳайвонлар Ўткир юқумликасаллиги бЎлиб, ротовируслар томонидан чақирилади ва ичак инфекциялари гуруҳига кириб, Ўткир гастроэнтерит шаклида кечади.

Тарихий манбалардан 30 йил аввал касаллик ҳақида ҳеч нарса маълум эмасди. Беморларга эпидемик гастроэнтерит ташхиси қЎйилган. ҚЎзғатувчилар 1973 йили Австралия олимаси Р.Бишон томонидан гастроэнтерит билан оғриган бола 12 бармоқли ичак эпителиал хужайраларидан топилган. 1979 йил Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти тафтишчилари томонидан бу вируслар ротовирус деб номланган бЎлиб, улар морфологияси ғилдиракка Ўхшаб кетади (лотинча roto - ғилдирак).

Этиологияси. Ҳозирги вақтда ротовируслар реовируслар оиласининг янги авлоси сифатида Ўрганилади. Бу оилага ротовируслардан ташқари яна 5 хил авлод вируслари (реовируслар, орбивируслар, фитовируслар, фидживируслар ва ҳали номланмаган цитопатоген агентлар гуруҳи) киради. Ротовируслар авлодига Ўз морфологияси ва антиген тузилиши жиҳатидан Ўхшаш бЎлган ҳам одам, ҳам ҳайвонларда, жумладан қуёнларда касаллик чақирадиган вируслар жамланган. КЎпгина тадқиқотлар натижасига қараганда ҳайвонлар ротовируслари одамда касаллик чақирмайди ва аксинча одам вируслари ҳайвонларда касаллик чақириши мумкин. Ҳамма одам ва ҳайвон ротовируслари типоспецифик антигени борлиги билан 5 та гуруҳга бЎлинади: А, В, С, Д, Е. Энг катта гуруҳ А гуруҳи бЎлиб, унга одам ротовирусларининг катта қисми киради. Ротовируслар антиген тузилиши тЎлиқ Ўрганилмаган, тадқиқотларда ротовирусларнинг янги ва янги штаммалари топилиб туради.

Эпидемиологияси. Ротовируслар кЎп ҳолларда болалардаги гастроэнтеритларнинг асосий эпидемиологик омили ҳисобланади. Айниқса эрта ёшдаги болалар ротовирусли инфекция билан кЎп оғрийди. Ротовирусли инфекция дунё бЎйича кенг тарқалган инфекциядир.

Ротовирусларнинг кенг тарқалганини 90% одамларда (3 ёшдан бошлаб) қонида бу вирусларга антитаналар борлиги исботлайди. Бола ҳаётининг биринчи 6 ойида касаллик нисбатан кам учрайди, лекин кейинроқ 9, 12 ойлик болаларда касаллик энг кЎп ҳолларда учрайди. Ротовирусли инфекция юқори юқувчанлик хусусиятига эга бЎлиб, бир вақтда кЎплаб одамларни, айниқса иммун ҳолатни пасайганларни зарарлайди. Ротовирусли инфекция яққол мавсумийликка эга бЎлиб, касалланиш даражаси куз ойларида ошиб бориб, декабр-феврал ойларигача юқори даражада қолади. Бу уларни паст ҳароратда яхши сақланишидан далолат беради. Ротовируслар ташқи муҳитга чидамли бЎлиб, эфир, хлороформ, ультратовуш таъсирига бардош бера олади. Клиникаларда уларга яхши таъсир қила оладиган восита 95% ли этанолдир ва у бошқа воситаларга қараганда (формальдегид, гипохлорид натрий, хлорамин) самаралироқдир. Вирус қайнатилганда, рН 10 дан юқори ва 2 дан паст эритмаларда нобуд бЎлади. Вирус фаоллиги муҳитларга протеолитик ферментлар – трипсин, панкреатин, эластаза қЎшилганда янада ортади.

Касаллик асосий манбаи гастроэнтерит билан оғриган бемор, катта ёшдаги соғлом вирус ташувчилар ҳисобланади. Ташувчилик 15-18% ҳолларда учраб туради.

Касаллик асосий юқиш йЎли фекал-орал йЎлдир. Касаллик ифлосланган сув орқали ҳам юқади.

Патогенези. Касаллик бошланишини биринчи суткасидаёқ вирус 12 бармоқли ичак эпителийлари ва ингичка ичак юқори қисмларида топилади. Ротовирусларни эпителиоцитларни зарарлаш даражасига бир қанча омиллар таъсир кЎрсатади: меъда-ичак йЎли кислотали муҳити (юқори кислотали муҳит ротовирусларни Ўлдиради), трипсин ингибиторларининг борлиги (вируслар репродукцияси учун трипсин зарур) функционал тЎлиқ етилмаган эпителиоцитлар сони (уларда ротовируслар жойлашиши учун рецепторлар бЎлмайди). Ротовируслар эпителиоцитларни зарарлаши оқибатида улар ичак ворсинкаларидан кЎчиб тушади. Бир вақтнинг Ўзида янги эпителиоцитлар ҳосил бЎлишининг тезлашиши тезлашиши эпителиоцитларнинг тЎлиқ етилмаслигига олиб келади. Эпителиоцитларнинг нобуд бЎлиши улар Ўрнида тЎлиқ етилмаганларнинг ҳосил бЎлиши натижасида ферментатив етишмовчилик юзага келади, бунинг натижасида ичакда дисахаридлар тЎлиқ парчаланмайди. Дисахаридлар юқори осмотик фаол бЎлгани учун ичакда кЎплаб суюқлик ва электролитлар йиғила бошлайди. Оқибатда сувли диарея юзага келиб, организмнинг сувсизланишига сабаб бЎлади.

Диареянинг тЎхташи етук эпителиоцитларнинг етилмаган эпителиоцитлар билан тЎлиқ алмашган вақтига тЎғри келади. Юқорида айтилганидек функционал етилмаган эпителиоцитларга ротовируслар бирика олмайди.

Касаллик патогенезида вирусемия ва бошқа ички аъзоларнинг зарарланиши ҳам аҳамиятга эга. Лекин бу ҳолатлар тЎлиқ Ўрганилмаган.

Иммунитет. Организмнинг ротовируслардан холос бЎлишида фаол ва пассив, умумий ва маҳаллий иммунитет омилларнинг носпецифик резистентлик омиллари билан биргаликда таъсири аҳамиятга эга. Туғилган чақалоқ онадан сут орқали секретор антитаначалар қабул қилиб олади. Бунда А гуруҳига кирувчи иммуноглобулинлар асосий Ўрин тутади. Шу билан бирга она сути билан Ўтувчи трипсин ингбитори ҳам вирусдан ҳимоя воситаси ҳисобланади. Бу билан 6 ойгача бЎлган болаларни кам касалланишини изоҳлаш мумкин. 6 ойдан кейин вазият Ўзгаради. Бола ҳаётининг кейинги 2 йилида касаллик энг кЎп бЎлади. Катта ёшдаги болалар ва катталарнинг кам касалланишига сабаборганизмда орттирилган иммунитет бЎлишидир. Қайта касалланиш ҳолаталари организмда иммун ҳолати пасайганда ёки организмга вируснинг бошқа серотипи тушганда намоён бЎлади.

Таснифи. Касаллик А.А.Колтипин тавсиясига биноан типи, оғирлиги ва кечишига қараб бЎлинади. Касалликнинг типик ва атипик турлари бЎлиб, типик турлари бошланғич синдром оғирлигига қараб енгил, Ўрта оғир ва оғир шаклларига бЎлинади. Асосий синдром – ичак синдроми бЎлиб, унинг даражаси касаллик оғирлик даражасини белгилаб беради. Атипик шаклларига билинар-билинмас ва белгисиз турлари киради. Билинар-билинмас шаклларида клиник белгилар жуда суст ва қисқа вақт намоён бЎлади. Белгисиз шаклида ҳеч қандай клиник белгилар намоён бЎлмайди, лекин организмда ротовируслар ва иммунологик Ўзгаришлар аниқланади (динамикада антитаначалар титри ошиб боради). Вирус ташувчилик ташхиси соғлом болаларда вирус топилиши ва организмда иммунологик Ўзгаришлар бЎлмаслиги асосида аниқланади.

^ Клиник кЎриниши. Касаллик яширин даври 1-4 кунни ташкил этади. Касаллик асосан Ўткир, иситмалаш, қусиш ва ичи суюқ келиши билан бошланади (DVF-синдром, яъни диарея, иситма, қусиш).

Қусиш фақат биринчи белги бЎлиб қолмай, кЎп ҳолда ягона ва асосий белги ҳисобланади. У одатда ич кетишдан аввал ёки баъзида бир вақтда бошланади. Қусиш кЎп марта, лекин қисқа вақтли, 1-2 кун давом этади. Иситмалаш асосан 390С гача бЎлиб, 2-4 кун давом этади ва ҳолсизлик, иштаҳа пастлиги, адинамия каби заҳарланиш белгилари билан бирга кечади.

Ичак дисфункцияси гастроэнтерит ва энтерит шаклида кечиб, ахлат бЎтқасимон, кЎп ҳолларда сувдек, сарғиш, патологик аралашмаларсиз бЎлади. Кам ҳолларда ахлат рангсиз ёки оқиш рангда бЎлади, баъзида ахлат қисқа вақтли сариқ-яшил ва шиллиқ аралашган бЎлади. Ич кетиши сони енгил кечганда 2-5 мартадан, оғир кечганда 20 ва ундан ортиқ мартагача бЎлади. Ич кетиши 3-6 кунни ташкил этади.

Ротовирусли инфекция учун дистал колит, гемоколит, ярали-некротик колит белгилари хос эмас. Бу каби ҳолатлар одатда чақалоқлар Ўсишдан орқада қолган ёки оғир йЎлдош касаллиги (сепсис, остеомиелит, туғма пороклар) бор болаларда учрайди.

Ахлат бактериологик текширилганда кЎпинча аралаш этиологияли ичак дисфункцияси аниқланади.

Касаллик бошида қоринда оғриқ кузатилади, қорин пайпасланганда ичак ғулдираши ва дам бЎлиши аниқланади.

Ротовирусли гастроэнтеритда кЎп ҳолларда респиратор синдром белгилари топилади.

Енгил шакли Ўткир бошланади, иситма одатда субфебрил, 1-2 кун давом этади, баъзида иситмалаш кузатилмайди. Қусиш биринчи кунданоқ кузатилмайди. Қусиш биринчи кунданоқ кузатилади. Қусишдан бир неча соат кейин ёки бир вақтнинг Ўзида ичи суюқ, 2-3 марта келиши кузатилади. 1-2 кундан кейин касаллик белгилари сЎна бошлайди ва 4-5 кундан кейин бемор соғаяди.

Ўрта оғир шакли Ўткир даврида ҳарорат фебрил даражаларгача кЎтарилади. Гипотермия хос эмас. Қусиш бир неча марта ёки кЎп марта бЎлади ва 1-2 кун давом этади. Тери қопламлари оқаради, ҳолсизлик, чанқаш кузатилади. Ичи кетиши 8-16 мартагача, суюқ, сувдек бЎлади ва 1-3 кун давом этади. Диарея сабабли беморда I-II даражали сувсизланиш ривожланади. Соғайиш даврида аввал қусиш тЎхтайди, ҳарорат нормаллашади, кейин ич кетиши тЎхтайди ва 6-7 кунга келиб бемор соғаяди.

Оғир шаклида касаллик Ўткир бошланади, 2-4 кун мобайнида бемор аҳволи оғирлашиб боради. Бунга сабаб кЎп марта қусиш ва ич кетиши (25-30 мартагача) натижасида II-III даражали сувсизланишнинг ривожланишидир. Диарея 2-3 ва ундан ортиқ кун давом этади. Ичи қуюқлашиб бориши ва ич кетиши сони камайиши касаллик соғайишидан дарак беради. ТЎлиқ соғайиш 8-10 кунда юз беради.

Кучли эксикоз туфайли қонда гемоглобин, эритроцитлар ва лейкоцитлар сони ортади. Пешобда қисқа вақтли альбуминурия, эритроцитурия, баъзида цилиндрурия кузатилади. Ахлат умумий таҳлилида яллиғланиш белгиларига хос Ўзгаришлар (лейкоцитлар, эритроцитлар) топилмайди, фақат крахмал доналари, ҳазм бЎлмаган клетчатка, нейтрал ёғлар топилиши мумкин.

Ротовирусли инфекция Ўткир, циклик кечадиган инфекция бЎлиб, чЎзилиб ва сурункали кечиши хос эмас.

Ташхисоти. Ротовирусли инфекцияга хос клиник белгилар яққол тақдирда ҳам касаллик ташхисоти вирус антигенини аниқлаш ва мусбат серологик текширувларга асосланади.

Бемор ахлатида вируслар касаллик 1 кунидан то 4 кунигача топилади. Бу усул ахлатни электрон микроскоп ёрдамида текшириш билан амалга оширилади.

Ҳозирда вируслар ёки улар антигенини аниқлаш учун иммунофермент таҳлили, диффуз преципитация, латекс-агглютинация, коааглютинация реакцияси, антитаначаларни аниқлаш учун эса комплементни боғлаш, нейтраллаш, гемагглютинациясини тормозлаш каби усуллардан фойдаланилади.

Қиёсий ташхисоти. Ротовирусли инфекцияда кузатиладиган белгилар ҳамма ЎЮИК ларида кузатилади. Лекин ротовирусли инфекцияда нисбатан юқори бЎлмаган иситмалаш, биринчи бЎлиб қусиш ибан бошланиши хосдир. Бутун касаллик мобайнида меъда-ичак йЎлини юқори қисмларини зарарланиши белгилари кузатилади. Сальмонеллез ва шигеллезларда эса кЎп ҳолларда колит белгилари, Ўзига хос ахлат кЎриниши кузатилади.

Эшерихиозда энтерит белгилари бЎлгани учун қиёсий ташхисоти қийин бЎлади. Лекин эшерихиозда асосан 6 ойгача бЎлган болалар касалланади, касаллик аста-секин бошланади, қусиш узоқ вақт давом этади, ич кетганда ахлат массалари бЎлади.

Шартли патоген микроблар чақирган ЎЮИК лари ҳам асосан эрта ёшдаги болаларда учрайди. Бунда касаллик клиникасида сувсизланиш эмас балки, токсикоз, гемодинамик Ўзгаришлар яққол бЎлади. Ахлатда кЎплаб шиллиқ, баъзида қон аралашиб келиши кузатилади.

Давоси. Ротовирусли инфекция билан касалланган болаларда сувсизланиш тез ривожланиши адекват регидратацион терапияни тайинлашни тақазо этади. Касаллик биринчи белгилари пайдо бЎлиши биланоқ орал регидратация тайинланади. Бунинг учун ҳозирда кЎплаб Ўз таркибида электролитлар ва глюкоза тутувчи препаратлар ишлаб чиқилган. Уларга регидрон, глюкосолан, педитрал ва бошқа препаратлар киради.

Касаллик кучли сувсизланиш (II-III даража), гиповолемик, инфекцион-токсик шок, яққол гемодинамик бузилишлар, олигоурия, анурия билан кечганда ёки орал регидратация 6-24 соатда ҳам самара бермаган ҳолларда парентерал регидратацион терапия тавсия этилади. Инфузион терапия мақсадида глюкоза-тузли эритмалар билан биргаликда коллоид эритмалар ҳам қЎллаш тавсия этилади.

Ротовирусли инфекцияда антибактериал препаратлар тавсия этилмайди. Бу каби препаратлар фақат бактериал асоратлар қЎшилиши ва бактеремия хавфи юЎлган ҳоллардагина тайинланади.

Ротовирусли инфекцияда ич кетиши сони жуда кЎп бЎлгани учун кЎрсатмаларга мувофиқ лоперамид ёки имодиум препаратини қЎллаш мумкин. Бу препаратларни қЎллаш вақтида ножЎя таъсирларни (заҳарланишни ортиши, ичак парези) олдини олиш учун қисқа вақтда кичик миқдорларда берилади: 1/4-1/2 капсуладан 2-3 маҳал 1-2 кун.

Касаллик эрта даврлариданоқ болаларга биопрепаратлар – линекс, лактобактерин, бифидумбактерин, биофруктолакт, ацилакт тайинланади.

Касаллик кечишида келиб чиққан оғир асоратлар Ўзига хос адекват терапия Ўтказишни тақазо этади (Ўткир буйрак, Ўткир юрак-қон-томир етишмовчилиги ва бошқалар). Ротовирусга қарши этиотроп воситалар бЎлмагани учун баъзида ротовирусга қарши иммуноглобулин қЎллаш мумкин.

^ Олдини олиш. Ротовирусли инфекцияни олдини олиш чора-тадбирларига бошқа фекал-орал йЎл билан юқувчи Ўткир ичак инфекцияларидаги каби Ўтказилади. Бунга биринчи навбатда рационал овқатланиш, марказлаштирилган сув таъминоти, канализация, аҳоли санитария-гигиена тарбиясини ошириш кабилар киради. Аҳоли орасида табиий овқатланитириш афзалликлари, ич кетиши ҳолларида орал регидратация Ўз вақтида тайинланиши кабиларни тушунтириш ишлари олиб борилади. Бола организмини чиниқтириш, витаминларга бой розиқ-овқат маҳсулотларини тайинлаш ҳам катта аҳамият касб этади.

Ротовирусли инфекцияга қарши эмлаш муаммоси кЎпгина давлатларда жадал Ўрганилмоқда. Бунда тирик вакцина қЎллаши тадқиқотларнинг бир йЎналиши бЎлиб ҳисобланади.


^

Ўргатувчи масала №1


Бемор У. 3 ёш. Касалликни 2-куни касалхонага ЎЮИК ташхиси билан ётқизилган. Касаллик Ўткир, иситма 380С гача кЎтарилиши ва кЎп қусиш билан бошланган. Кечга бориб ичи суюқ, сарғиш, кейинчалик эса сувдек 5-7 марта келган. Уйда онаси регидрон ва левомицетин 1/2 таб х 2 маҳал берган.

Аҳволи Ўрта оғир, ҳолсиз, иштаҳаси паст. Суюқлик ичади, лекин кЎнгил айнишига шикоят қилади. 1 марта қусди. КЎзлари ичига ботган. Териси оқарган, тургори ва эластиклиги бироз пасайган. Шиллиқ қаватлари қуруқ, қорин бироз дам бЎлган, ғулдирайди. Жигар ва талоқ шишмаган. Сийиши ровон, бироз камайган. Ичи суюқ, сувдек, 5-6 марта, ҳидсиз, кам миқдорда шиллиқ бор. Анус ёпиқ, қизарган.

Менингиал белгилар йЎқ.

  1. Тахминий ташхис қЎйинг.

  2. Қайси клиник белгиларга асосланиб тахминий ташхис қЎйдингиз.

  3. Лаборатор текшириш режасини тузинг.

  4. Даволанг.

Эталон жавоби:

  1. Ротовирусли инфекция.

  2. Касалликни Ўткир, ҳарорат кЎтарилиши, кЎп қусиш, кейин ичи суюқ, ҳидсиз, сувдек келиши, қоринда кучсиз ғулдираш, қусишни 2 кун ичида камайиши.

  3. а) қон, пешоб, нажас умумий таҳлили

б) бактериологик текширишлар (бошқа инфекцияни истисно қилиш учун)

г) серологик текширишлар

  1. Давоси.

а) Тартиб - ётоқ, прахез стол №4

б) Орал регидратация (регидрон, педитрал, кЎк чой ва бошқалар)

в) Парентерал регидратация (глюкозанинг 5-10% ли эритмаси, ацесоль, дисоль 5-10 мл/кг, реополиглюкин 5-10 мл/кг)

г) Креон 1/2 капсуладан 3 маҳал

д) Витаминлар

е) КЎрсатмалар бЎлса - антибиотиклар

^

Ўргатувчи масала №2


Бемор Б. 2 ёш. Шифохонага касалликни 3 куни келди. Касаллик уйда кЎп марта қусиш, иситмалаш (38-390С), ичи кЎп марта суюқ, сувдек 10-15 марта келиши билан бошланган. Уйда онаси гентамицин қилган, вена ичига гемодез 100,0 мл олган. Онасининг гапи катта Ўғлида ҳам шундай ҳолат бЎлган, уйда даволанган. 5 кунда тузалиб кетган.

Келганда аҳволи оғир. Бола ҳолсиз, атрофдагиларга бефарқ, 3-4 марта қусиш кузатилди. Тана ҳарорати 37,20С. КЎзлари ичига ботган, овози бЎғиқроқ. Тери қопламлари оқарган, тошмалар йЎқ, оёқ-қЎллари совуқ, бурун-лаб учбурчаги бироз оқарган. Териси ва шиллиқ қаватлари қуруқ, тургори ва эластиклиги паст. Қорни юмшоқ, ичига ботган, ғулдирайди. Жигар ва талоқ шишмаган. Пешоби кам, охирги марта 5-6 соат олдин озгина сийган. Ичи суюқ, сувдек, 10-12 марта келяпти, оқиш рангда, патологик аралашмалар йЎқ. Анус қизарган.

Менингеал белгилари йЎқ.

  1. Сизни тахминий ташхисингиз?

  2. Касаллик оғирлик даражасини аниқланг?

  3. Сизнинг тактикангиз?

  4. Қандай лаборатор текшириш усулларини қЎллайсиз?

  5. Қайси касалликлар билан қиёсий ташхис Ўтказилади?

  6. Даволаш.

  7. Эпидемияга қарши қандай профилактика чоралари кЎрилади?

Жавоб эталони:

  1. Ротовирусли инфекция.

  2. Касаллик оғир шакли (атрофдагиларга бефарқ, оёқ-қЎллари совуқ, бурун-лаб учбурчаги кЎкарган, кЎп марта қусаяпти ва ичи кетяпти, сувсизланиш белгилари кучли, диурез камайган).

  3. Беморни реанимация бЎлимига ётқизиш.

  4. Қон, пешоб, ахлат умумий таҳлили, бактериологик ва серологик текширувлар, қон коагулограммаси.

  5. Вабо, сальмонеллез, эшерихиоз.

  6. Кучайтирилган парентерал регидратацион даво, дезинтоксикацион даволаш, горомонотерапия

  7. Бошқа ЎЮИК лари каби.


^
Амалий кЎникмалар

Буни сиз «Ротовирусли инфекция» амалий машғулотида эга бЎлишингиз лозим.

  1. Қон, нажас, пешобни умумий таҳлил учун олиш.

  2. Қонни серологик текшириш учун олиш.

  3. Рецепт ёзиш.

  4. Тозаловчи ва даволовчи ҳЎқналар.

  5. ДСЭНМ га хабарнома тЎлдириш.



Интерфаол усуллардан фойдаланиш
Галерея буйича йуналиш усули

  1. Мавзу: Болаларда ротовирусли инфекциянинг клиник кЎриниши.

  2. Қатнашчиларга вазифани тушунтириш.

  3. Талабалар 2-3 тадан бЎлиб гуруҳларга бЎлинадилар.

  4. Ҳар бир гуруҳча 10 дақиқа давомида Ўзининг фикрини ёзади ва варақларни алмашишади.

  5. Бир гуруҳ иккинчи гуруҳнинг жавобини баҳолашиш шарт ва агарда жавоб тЎлиқсиз бЎлса, Ўз фикрларини давом эттиради.

  6. Ишнинг охирида ҳамма қатнашчилар жавобни маҳокама қиладилар ва энг тЎғри жавоб танланиб, ҳамма қатнашчи Ўзининг дафтарига ёзиб қЎяди.

  7. Муҳокама охирида Ўқитувчи ҳар бир талабанинг қатнашишини баҳолайди.

  8. Тур бЎйича галериянинг Ўтказиш давомийлиги 30-40 дақиқа.


«Мияга хужум» усули

  1. Мавзу: Ротовирусли инфекцияни даволаш тамойиллари.

  2. Қатнашчиларга вазифани тушунтириш.

  3. Котиба танлаш.

  4. Хеч қандай негатив баҳолашсиз.

  5. Кутилмаган ва ҳақиқий ғояни маъқуллаш.

  6. Ўхшаш ғояларни жамлаш.

  7. Давомийлиги 5-10 дақиқадан 30-40 дақиқагача.

  8. Қисқа танаффусдан сЎнг таҳлил қилиш ва баҳолаш.

Кутилаётган жавоб:

  1. Даволовчи пархез.

  2. Патогенетик терапия (орал ва инфузион регидратация, дезинтоксикацион терапия).

  3. Эубиотиклар (лактобактерин, бифидумбактерин, бактисубтил, бификол).

  4. Энтеросорбентлар (смекта, эетеродез).

  5. Фермент препаратлар (фестал, креон, панзинорм)


Қуйидаги амалий ишларни қила олишингиз шарт.

  1. Беморни касалхонага ётқизганда уни қабул қилиш ва санитар тозалаш.

  2. Бактериологик текшириш учун томоқдан суртма, қусуқ, ахлат, пешобни олиш.

  3. Даволашда қЎлланиладиган дориларни ёзиш.

  4. Дориларни миқдорини ҳисоблаб, юбориш йЎлини танлаш

  5. Ўчоқда эпидемияга қарши чораларни кЎриш.



Похожие:

Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги Тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент педиатрия тиббиёт институти
Тиббиёт олий ўқувюртлари VI-VII курс талабалари учун амалий машғулотлардан услубий қўлланма
Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Олий ҳамшира иши факультети талабалари учун одам анатомияси фанидан амалий машғулотларга
Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма iconЎзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти
Мавзу: Охирги мия, унинг ёшга қараб ўзгариши. Плашнинг рельефи. Охирги миянинг оқ моддаси. Базал ўзаклар
Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма iconЎзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти
Талабаларда орқа мия нервларининг умумий тузилиши, бўйин ва елка чигалининг вазифавий анатомияси ҳақидаги билимларни шакллантириш,...
Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма iconЎзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти
Мавзу: Сезги аъзолари ҳақида умумий маълумотлар. Кўриш, эшитув ва мувозанат, ҳид билиш, там билиш аъзолари ва тери анализаторининг...
Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Тошкент фарма­цевтика институти ҳузуридаги д 087. 12. 01 рақамли кенгашнинг 2009 йил соат да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100015,...
Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма iconЎзбекистон республикаси президентининг фармони 19. 07. 2005 й. N пф-3629
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тугатилаётган Биринчи ва Иккинчи Тошкент давлат...
Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари
Фармацевтика институти магистратура талабалари ва малака ошириш курслари учун тасдиқланган намунавий дастур асосида тузилган
Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун
Махкамов С. М., Усуббаев М. У., Нуритдинова А. И. Тайёр дорилар технологияси. Тошкент, 1994
Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси саноат фармацияси йўналиши учун
Махкамов С. М., Усуббаев М. У., Нуритдинова А. И. Тайёр дорилар технологияси. Тошкент, 1994
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации