Документы



Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш icon

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш

НазваниеЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Дата26.06.2013
Размер66.31 Kb.
ТипДокументы
скачать


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

ВАЗИРЛИГИ


ТАШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ


ОДАМ АНАТОМИЯСИ КАФЕДРАСИ


АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ № 89


МАВЗУ: I, II, III, IV, VI ЖУФТ БОШ МИЯ НЕРВЛАРИ.


Кафедра мудири: Х.А.Расулов


Тошкент 2009

89-амалий машғулот

Машғулотнинг мавзуси: I, II, III, IV, VI жуфт бош мия нервлари.

Машғулотнинг мақсади:

Талабаларга I, II, III, IV, VI жуфт бош мия нервларининг тузилиши ва иннервация соҳаларини тушунтириш.

Вазифалар:

- I, II, III, IV, VI жуфт бош мия нервларини ва уларнинг ҳосилаларини ўзбекча ва лотинча номларини ўргатиш

- I, II, III, IV, VI жуфт бош мия нервларининг иннервация соҳасини кўрсатиш

Назарий қисм:

Талабаларнинг назарий ва амалий билимларини аниқлагач ўқитувчи I, II, III, IV, VI жуфт бош мия нервларининг тузилиши ва иннервация соҳасини тушинтириб беради.


I жуфт, ҳидлов нерви (n.n. olfactorius) бурун бўшлиғи ҳидлов соҳасининг шиллиқ пардасида жойлашган ҳидлов ҳужайраларининг марказий ўсиқларидан иборат. Улар 15-20 та ингичка ҳидлов нервларини ҳосил қилиб, ғалвир суякнинг илма-тешик пластинкасидан ўтиб ҳидлов пиёзчасида тугайди.

II жуфт, кўрув нерви (n. opticus) тўр парданинг кўр доғ соҳасида ганглиоз ҳужайраларнинг аксонлари тўпламидан ҳосил бўлади. Нерв томирли ва оқлиқ пардани тешиб ўтиб, кўз косасидан кўрув нерви канали орқали калла бўшлиғига чиқади. Мия тубида икки томондан келаётган нервлар бир-бирига яқинлашиб, ўзаро тўлиқ бўлмаган кесишма (chiasma opticum) ҳосил қилиб кўрув трактига ўтиб кетади.

III жуфт, кўзни ҳаракатлантирувчи нерв (n. oculomotorius) таркибида ҳаракат ва вегетатив толалари бор. Улар ўрта миянинг тўрт тепалигини юқори тепачалари соҳасида жойлашган ҳаракатлантирувчи ва вегетатив (Якубович) ўзакларидан бошланади. Кўзни ҳаракатлантирувчи нерв мия оёқчаларининг медиал юзасидан чиқади. У олдинга йўналиб, кўз косасининг устки ёриғи орқали кўз косасига киради ва икки шохга бўлинади. Устки шох (r. superior) соф ҳаракатлантирувчи бўлиб, юқори қовоқни кўтарувчи ва устки тўғри мушакни иннервация қилади. Пастки шох (r. inferior) аралаш. Унинг ҳаракат толалари пастки ва медиал тўғри мушаклар, ҳамда пастки қийшиқ мушакни иннервация қилади. Вегетатив толалари пастки шохдан чиқиб киприкли тугунга боради.

IV жуфт, ғалтак нерви (n. trochlearis) ҳаракатлантирувчи нерв бўлиб, унинг толалари ўрта мия томи остида пастки тепачалар соҳасида жойлашган ўзакдан бошланади. Мия асосидан юқориги мия елканининг латерал томонидан чиқиб, мия оёқчасини ташқи томонидан айланиб олдинга йўналади. Нерв калла бўшлиғидан кўз косасининг устки ёриғи орқали кўз косасига кириб, кўзнинг устки қийшиқ мушагини иннервация қилади.

VI жуфт, узоқлаштирувчи нерв (n. abducens) ҳаракатлантирувчи нерв. Унинг ягона ўзаги кўприкда жойлашган. Нерв мия асосидан кўприк билан узунчоқ миянинг ўртасидаги эгатдан чиқади. Олдинга йўналиб, кўз косасининг устки ёриғи орқали кўз косасига киради ва кўзнинг латерал тўғри мушагини иннервация қилади.

Интерфаол усуллардан «Ротация» усулини қўллаймиз. Гуруҳни 3 кичик гуруҳга бўлиб, ҳаммасига битта савол «I, II, III, IV, VI жуфт бош мия нервлари» берилади. Улар ўз жавобини алоҳида доскага ёзади ва жавоблар муҳокама қилинади. Битта кичик гуруҳни жавобини қолган иккитаси баҳолайди. Кичик гуруҳни кучи бир хил бўлиши керак.


Тест саволлари

1. Кўзни ҳаракатлантирувчи нервнинг бош миядан чиқиш соҳаси?

А. мия оёқчалари ён томонидан

Б. кўприк ва миячанинг ўрта оёқчалари орасидан

В. орқа ён эгатдан

Г. олдинги Ғовак моддадан

Д. оёқчалараро чуқурчадан мия оёқчаси медиал томондан


2. Кўзни ҳаракатлантирувчи нервнинг калладан чиқиш соҳаси?

А. foramen ovale Г. fissura orbitalis superior

Б. foramen rotundum Д. foramen jugulare

В. fissura orbitalis inferior


3.Кўзни ҳаракатлантирувчи нервнинг устки шохи қайси мушакларни иннервация қилади?

А. m. levator palpebrae superioris et m. obliguus oculi inferior

Б. m. rectus oculi superior et m. obliguus oculi superior

В. m. rectus oculi superior et m. levator palpebrae superior

Г. m. rectus oculi superior et m. rectus oculi medialis

Д. m.m. rectus oculi superior et inferior

4. Кўзни ҳаракатлантирувчи нервининг пастки шохи қайси мушакларни иннервация қилади?

А. m.m. obliquus inferior et rectus lateralis

Б. m.m. rectus oculi interior, medialis et obliquus inferior

В. m.m. rectus lateralis et obliquus superior

Г. m.m. rectus inferior et obliquus superior

Д. m.m. rectus medialis et obliquus superior


5. Кўзни ҳаракатлантирувчи нервнинг қўшимча ўзаги нимани иннервация қилади?

А. m. sphincter pupillae et m. ciliaris

Б. m. levator palpebrae superioris

В. m. ciliaris et m obiquus oculi superior

Г. m. dilatator pupillae

Д. m. sphincter pupillae et m. rectus oculi superior


6. ¢алтак нервнинг бош миядан чиқиш соҳаси?

А. оёқчалараро чуқурча

Б. кўприк ва пирамида орасида

В. юқориги мия елканини латерал томонидан

Г. олдинги ён эгатдан

Д. орқа ён эгатдан


7. ¢алтак нервнинг калладан чиқиш соҳаси?

А. foramen rotundum

Б. fissura orbilalis infereior

В. fissura orbitalis superior

Г. canalis opticus

Д. foramen ovale


8.¢алтак нерви нимани иннервация қилади?

А. m. rectus medialis Г. m. rectus oculi superior

Б. m. obliquus oculi supеrior Д. m. rectus oculi lateralis

В. m. obliquus oсuli infеrior


9. Узоқлаштирувчи нервнинг бош миядан чиқиш соҳаси?

А. пирамида ва олива орасидан

Б. оёқчалараро чуқурчадан

В. кўприк ва узунчоқ миянинг пирамидаси ўртасидан

Г. орқа ён эгатдан

Д. олдинги ён эгатдан


10. Узоқлаштирувчи нервнинг калладан чиқиш соҳаси?

А. foramen ovale Г. fissura orbitalis superior

Б. canalis opticus Д. foramen spinosum

В. foramen rotundum


11. Узоқлаштирувчи нерв қайси мушакни иннервация қилади?

А. m. rectus oculi superior Г. m. rectus oculi medialis

Б. m. obliquus oculi interior Д. m. obliquus oculi superior

В. m. rectus oculi lateralis

Топшириқлар:

1. I, II, III, IV, VI жуфт бош мия нервларининг тузилишини, улардаги ҳосилаларнинг лотинча номларини айтиб, вазифасини билиш

2. I, II, III, IV, VI жуфт бош мия нервларининг иннервация соҳасини кўрсатиб бериш

3. Мавзу бўйича талабаларни баҳолаш варақасини тўлдириш


Одам анатомияси фанидан талабаларни баҳолаш варақаси

Аъзонинг номи: I, II, III, IV, VI жуфт бош мия нервлари


Терминлар
^

Аъзо қисмлари


Аъзонинг фаолияти

лотинча

ўзбекча

русча









Баҳолаш мезони:

Балл


Баҳо
^

Талабанинг фан бўйича билим даражаси




86-100



Аъло

Талаба I, II, III, IV, VI жуфт бош мия нервларининг лотинча номларини ва иннервация соҳасини айтиб, одамдаги аҳамиятини тушунтириб берса.


71-85


Яхши

Талаба I, II, III, IV, VI жуфт бош мия нервларининг лотинча номларини ва иннервация соҳасини айтиб берса.


55-70


Қониқарли

Талаба I, II, III, IV, VI жуфт бош мия нервлари ҳақида тасаввурга эга бўлса.


0-54


Қониқарсиз

Талаба I, II, III, IV, VI жуфт бош мия нервлари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмаса.


Такрорлаш учун саволлар

1.Ҳидлов нервини тузилишини айтиб беринг?

2.Кўрув нервини тузилишини айтиб беринг?

3.Кўзни ҳаракатлантирувчи нервни иннервация соҳаси қайси?

4.¢алтак нервини айтиб беринг?

5.Узоқлаштирувчи нервни айтиб беринг?

Машғулотнинг таъминланиши

Калла суяги, бош миянинг асоси, планшетлар, бош мия нервларининг расми.



Похожие:

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Мавзу: эшитув ва мувозанат аъзосининг вазифавий ва ёшли анатомияси. Ташқи ва ўрта қулоқ
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Мавзу: БЎйин, бел, думғаза ва дум умуртқалари, уларнинг болалардаги хусусиятлари
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Машғулотнинг мавзуси: Ромбсимон чуқурчада бош мия нервлари ўзакларининг жойлашиши
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга елка чигалининг узун шохларини ва уларнинг иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга бўйин чигалининг ҳосил бўлиши, унинг шохларини иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга елка чигалининг ҳосил бўлиши ва унинг қисқа шохларини иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Талабаларга Уч шохли нервни I ва II шохларини тузилиши ва иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга бурун бўшлиғини тузилишини, вазифасини унинг одам организмидаги аҳамиятини ва ёшга қараб ўзгаришини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Машғулотнинг мавзуси: Думғаза чигалининг узун шохлари. Оёқ терисининг иннервацияси
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации