Документы



Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш icon

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш

НазваниеЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Дата26.06.2013
Размер73.41 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

ВАЗИРЛИГИ


ТАШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ


ОДАМ АНАТОМИЯСИ КАФЕДРАСИ


АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ № 93


МАВЗУ: IX, XI ВА XII ЖУФТ БОШ МИЯ НЕРВЛАРИ.


Кафедра мудири: Х.А.Расулов


Тошкент 2009

93-амалий машғулот


Машғулотнинг мавзуси: IX, XI ва XII жуфт бош мия нервлари.

Машғулотнинг мақсади:

Талабаларга XI, XI ва XII жуфт бош мия нервларининг тузилишини ва уларнинг шохларини иннервация соҳаларини тушунтириш.

Вазифалар:

- XI, XI ва XII жуфт бош мия нервларининг тузилишини улардаги ҳосилаларини ўзбекча ва лотинча номларини ўргатиш

- XI, XI ва XII жуфт бош мия нервларининг тузилишини ва иннервация соҳасини кўрсатиш

Назарий қисм:

Талабаларнинг назарий ва амалий билимларини аниқлагач ўқитувчи XI, XI ва XII жуфт бош мия нервларининг тузилишини тузилиши ва иннервация соҳасини тушинтириб беради.

IX жуфт, тил-ютқун нерви (n. glossopharyngeus) аралаш нерв. Унинг таркибида сезувчи, ҳаракатлантирувчи ва парасимпатик толалар бор. Тил-ютқин нервининг сезувчи толалари якка тутам ўзагида тугаса, ҳаракатлантирувчи толалари икки ёқлама ўзакдан, парасимпатик толалар эса пастки сўлак ажратувчи ўзакдан бошланади. Тил-ютқин нерви ўзаклари узунчоқ мия соҳасида жойлашган бўлиб, нерв мия асосида оливанинг орқасидан чиқади. Калла бўшлиғидан тил-ютқин нерви бўйинтуруқ тешиги орқали ташқарига чиқади. Бўйинтуруқ тешиги соҳасида нерв устки сезувчи тугун (g. superius), чиққанидан кейин тош чуқурча соҳасида пастки тугун (g. inferius) ҳосил қилади. Бу тугунлар таркибида сезувчи нейронлар бўлиб, уларнинг марказий ўсимталари узунчоқ миядаги сезувчи ўзакда тугайди. Бўйинтуруқ тешигидан чиққанидан сўнг равоқ шаклида пастга ва олдинга йўналиб, бигиз-ютқин ва бигиз-тил мушаклари орасидан ўтади. Тил илдизига киргач у ўзининг охирги тил шохларига (r. lingualis) бўлинади. Бу шохлар тил устининг орқа 1/3 қисми шиллиқ пардасини иннервация қилади. Тил-ютқин нервидан қуйидаги шохлар чиқади:

1.Ноғора нерви (n. tympanicus) пастки тугундан чиқиб, чакка суягининг ноғора каналчаси орқали ноғора бўшлиғига киради ва шиллиқ пардада ноғора чигалини (pl. tympanicus) ҳосил қилиб, ноғора бўшлиғи ва эшитув найи шиллиқ пардасини иннервация қилади. Бу нервнинг охирги шохи кичик тош нерви (n. petrosus minor) парасимпатик толалардан иборат бўлиб, ўз номидаги тирқиш орқали пирамиданинг олдинги юзасига чиқади. Калла бўшлиғидан понасимон-тошсимон тирқиш орқали ўтиб, қулоқ тугунига қўшилади.

2.Синус шохи (r. sinus carotici) умумий уйқу артерияси бўлинган жойдаги уйқу коптокчасини иннервация қилади.

3.Ютқин шохлари (r.r. pharyngei) ютқин деворида вегетатив нерв толалари билан ютқин чигалини ҳосил қилади.

4.Бигиз-ютқин шохи (r. stylopharyngei) шу номдаги мушакни иннервация қилади.

5.Муртак шохлари (r.r. tonsillaris) танглай муртагини иннервация қилади.

XI жуфт, қўшимча нерв (n. accessorius) ҳаракатлантирувчи нерв. Уни иккита ўзаги бўлиб, биттаси узунчоқ мия соҳасида, иккинчиси орқа мияда жойлашган. Узунчоқ миядан нерв бош мия илдизи, орқа миядан эса орқа мия илдизини ҳосил қилиб чиқади. Орқа мия илдизи (radix spinalis) юқорига кўтарилиб катта тешик орқали калла ичига киради ва бош илдизи ( radix cranialis) билан қўшилади. Ҳосил бўлган қўшимча нерв икки шохга бўлинади. Ички шох (r. internus) адашган нервга қўшилади. Ташқи шох (r. externus) бўйинтуруқ тешиги орқали ташқарига чиқади. Тешикдан чиққанидан сўнг нерв орқа томонга йўналиб трапециясимон ва тўш-ўмров-сўрғичсимон мушакларни иннервация қилади.

XII жуфт, тил ости нерви (n. hypoglosus) ҳаракатлантирувчи нерв. Унинг битта ҳаракатлантирувчи ўзаги узунчоқ мияда жойлашган. Нерв узунчоқ миядан пирамида билан оливанинг ўртасидан чиқади. Калла бўшлиғидан ўз номидаги канал орқали чиқиб, равоқ ҳосил қилиб олдинга ва юқорига тилга қараб йўналади. Тил ичида тил шохларига (r.linguales) бўлиниб, тил мушакларини иннервация қилади. Тил ости нервидан чиқувчи пастга тушувчи шох (r. descendens) бўйин чигалининг кўтарилувчи шохи билан қўшилиб, бўйин сиртмоғини ҳосил қилади. Унинг шохлари тил ости суягидан пастда жойлашган мушакларни иннервация қилади.


Интерфаол усуллардан «Галерея бўйлаб саёҳат» усулини ишлатамиз. Учта турли хил савол учта кичик гуруҳга берилади: 1. IX жуфт бош мия нервнинг тузилиши. 2. XI бош мия нервининг тузилиши. 3. XII бош мия нервнинг тузилиши. Жавоблар доскада ёзилади. Кейин гуруҳлар алмашиниб бошқасини ҳатосини тўҒрилайди ва тўлатади. Кимнинг жавоби кам тўҒриланса, у яхши баҳоланади. Кичик гуруҳнинг барча қатнашчиларга бир хил баҳо қўйилади.


Тест саволлари

1.Тил ютқин нервининг ўзаклари қайсилар ва қаерда жойлашган?

А. n. tractus mesencephali, n. acсеsorius, n. tractus spinalis кўприкда

Б. n. tractus solitarii, n. dorsalis, n. acсеsorius ўрта мияда

В. n. salivatorius superior, n. ambiguus, n. pontinus узунчоқ мияда

Г. n. superior, anterior, n. inferior оралиқ мияда

Д. n. tractus solitarii, n. salivatorius inferior, n. ambiguus узунчоқ мияда

2.IX жуфт бош мия нервининг калладан чиқиш соҳаси.

А. foramen ovale Г. foramen spinosum

Б. foramen jugulare Д. foramen lacerum

В. foramen rotundum


3.Тил ютқун нервининг сезувчи тугуни қайси?

А. ganglion ciliare, ganglion pterygopalatinum

Б. ganglion jugulare et pterygopalatinum

В. ganglion mediale et laterale

Г. ganglion oticum et submandibulare

Д. ganglion superius et inferius


4. IX жуфт бош мия нервининг сезувчи шохлари қайсилар?

А. r.r. pharyngei, esophagei, lacrimales

Б. r.r. linguales, pharyngei, laryngei

В. r.r. linguales, palatini, submandibulares

Г. r.r. linguales, pharyngei, tonsillares, n. tympanicus, r. sinus caroticаe

Д. r.r. pharyngei, gastrici, bronchiales


5.IX жуфт бош мия нервининг ҳаракатлантирувчи шохи қайси?

А. r. stylopharyngeus Г. r. sternohyoideus

Б. r. stylohyoideus Д. r. digastricus

В. r. lingualis


6.Қайси нерв ноҒора чигалини ҳосил қилади?

А. n. petrosus minor Г. n. tympanicus

Б. n. chorda tympani Д. n. pharyngeus

В. n. petrosus major


7.Қўшимча нервнинг калладан чиқиш соҳаси

А. foramen rotundum Г. foramen ovale

Б. foramen jugulare Д. foramen lacerum

В. foramen spiosum


8.XI жуфт бош мия нерви қайси мушакларни иннервация қилади?

А. Бўйиннинг чуқур мушакларини

Б. Тўш-ўмров-сўрҒичсимон ва трапециясимон мушакларни

В. Тил мушакларини

Г. Ҳалқум мушакларини

Д. Тил ости суягидан юқорида жойлашган мушакларни


9.XII жуфт бош мия нервининг мия асосидан чиқиш соҳаси.

А.Узунчоқ миянинг ён эгатидан

Б.Оёқчалараро чуқурчадан

В.Миячанинг орқа оёқчаларидан

Г.Кўприк ва пирамида ўртасидан

Д.Узунчоқ миянинг пирамида ва оливаси ўртасидан


10. Тил ости нервининг калладан чиқиш соҳаси?

А. foramen jugulare Г. foramen rotundum

Б. foramen ovale Д. canalis hypoglossalis

В. foramen spinosum


11. Тил ости нерви нимани иннервация қилади?

А. тилнинг шиллиқ пардасини

Б. тилнинг таъм билувчи сўрҒичларини

В. тилнинг барча мушакларини

Г. тил ва юмшоқ танглай мушакларини

Д. тил илдизи ва тарновсимон сўрҒичларини

Топшириқлар:

1. IХ, ХI, ХII жуфт бош мия нервларининг тузилишини, улардаги ҳосилаларнинг лотинча номларини айтиб, вазифасини билиш

2. IХ, ХI, ХII жуфт бош мия нервларининг иннервация соҳасини кўрсатиб бериш

3. Мавзу бўйича талабаларни баҳолаш варақасини тўлдириш

Одам анатомияси фанидан талабаларни баҳолаш варақаси

Аъзонинг номи: IХ, ХI, ХII жуфт бош мия нервлари


Терминлар
^

Аъзо қисмлари


Аъзонинг фаолияти

лотинча

ўзбекча

русча








Баҳолаш мезони:

Балл


Баҳо
^

Талабанинг фан бўйича билим даражаси




86-100



Аъло

Талаба IX, XI ва XII бош мия нервларининг лотинча номларини ва иннервация соҳасини айтиб, одамдаги аҳамиятини тушунтириб берса.


71-85


Яхши

Талаба IX, XI ва XII бош мия нервларининг лотинча номларини ва иннервация соҳасини айтиб берса.


55-70


Қониқарли

Талаба IX, XI ва XII бош мия нервлари ҳақида тасаввурга эга бўлса.


0-54


Қониқарсиз

Талаба IX, XI ва XII бош мия нервлари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмаса.


Такрорлаш учун саволлар

1.Тил-ютқин нервининг таркиби қандай?

2.Тил-ютқин нервининг қандай шохлари бор?

3.Ноғора торининг иннервация соҳаси қайси?

4.Қўшимча нервнинг тузилишини айтиб беринг?

5.Тил ости нервининг тузилишини айтиб беринг?


Машғулотнинг таъминланиши

Калла суяги, бош миянинг асоси, планшетлар, бош мия нервлари расми.



Похожие:

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Мавзу: эшитув ва мувозанат аъзосининг вазифавий ва ёшли анатомияси. Ташқи ва ўрта қулоқ
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Мавзу: БЎйин, бел, думғаза ва дум умуртқалари, уларнинг болалардаги хусусиятлари
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Машғулотнинг мавзуси: Ромбсимон чуқурчада бош мия нервлари ўзакларининг жойлашиши
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга елка чигалининг узун шохларини ва уларнинг иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга бўйин чигалининг ҳосил бўлиши, унинг шохларини иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга елка чигалининг ҳосил бўлиши ва унинг қисқа шохларини иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Талабаларга Уч шохли нервни I ва II шохларини тузилиши ва иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга бурун бўшлиғини тузилишини, вазифасини унинг одам организмидаги аҳамиятини ва ёшга қараб ўзгаришини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Машғулотнинг мавзуси: Думғаза чигалининг узун шохлари. Оёқ терисининг иннервацияси
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации