Документы



Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги icon

Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги

НазваниеЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Дата26.06.2013
Размер80.63 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ


ТАШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ


ОДАМ АНАТОМИЯСИ КАФЕДРАСИ


АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ № 67


МАВЗУ: БОШ МИЯНИНГ УМУМИЙ КЎРИНИШИ. БОШ МИЯНИНГ АСОСИ, 12 ЖУФТ БОШ МИЯ НЕРВЛАРИНИНГ ЧИҚИШ ЖОЙЛАРИ.


Кафедра мудири: Х.А.Расулов


Тошкент 2009


67-амалий машғулот

Машғулотнинг мавзуси: Бош миянинг умумий кўриниши. Бош миянинг асоси, 12 жуфт бош мия нервларининг чиқиш жойлари.

^ Машғулотнинг мақсади:

Талабаларга бош миянинг умумий тузилишини, унинг асосидан 12 жуфт бош мия нервларинпнг чиқишини тушунтириш.

Вазифалар:

- бош миянинг умумий тузилишини, унинг асосидан 12 жуфт бош мия нервларинпнг чиқишини, уларнинг ўзбекча ва лотинча номларини билиши керак.

- бош миянинг умумий тузилишини, унинг асосидан 12 жуфт бош мия нервларинпнг чиқишини кўрсатиб бериши керак.

  • бош миянинг умумий тузилишини, ундаги ҳосилаларнинг болалардаги хусусиятларини билиши керак.

Назарий қисм:

Талабаларнинг назарий ва амалий билимларини аниқлагач ўқитувчи бош миянинг умумий тузилишини, унинг асосидан 12 жуфт бош мия нервларинпнг чиқишини тушинтириб беради.

Бош мия (encephalon) уни ўраган пардалари билан бирга калланинг мия қисми ичида жойлашган. Унинг устки ён юзаси калла қопқоғи ички юзасига мос равишда гумбаз ҳосил қилади. Пастки юзаси калланинг ички асосидаги чуқурчаларга мос мураккаб рельефга эга. Бош миянинг оғирлиги катта одамларда 1100 дан 2000г гача, ўртача эркакларда 1394г, аёлларида 1245г. Бош мия уч йирик қисмдан: катта мия яримшарлари, мияча ва мия поғонасидан иборат.

Катта мия (cerebrum) марказий нерв тизимининг одамда кучли тараққий этган энг катта ва фаолият жиҳатидан аҳамиятга эга қисми. Катта миянинг бўйлама ёриғи уни ўнг ва чап яримшарларга ажратади. Яримшарлар ўзаро қадоқ тана воситасида қўшилган. Яримшарлар орқа томонда кўндаланг ёриғ (fissura transversa cerebri) воситасида миячадан ажраб туради. Мия яримшарларининг ташқи юзаси турли чуқурликдаги эгатлар жойлашган. Чуқур эгатлар яримшарларни бўлакларга ажратса, майда эгатлар пушталарни чегаралайди.

Бош миянинг пастки юзаси ёки асоси яримшарлар, мияча ва мия поғонасининг вентрал қисмларидан ҳосил бўлган. Унинг олдинги қисмларида пешона бўлакларининг остки юзаларида ҳидлов пиёзчалари жойлашган. Уларнинг вентрал юзасига бурун бўшлиғидан ғалвир суякнинг илма-тешик пластинкасидаги тешиклардан ўтувчи 15-20 ҳидлов нервлари I-жуфт бош мия нерви келади. Ҳидлов пиёзчасидан орқага қараб ҳидлов йўли йўналади. Унинг орқа қисмлари кенгайиб ҳидлов учбурчагини ҳосил қилади. Ҳидлов учбурчагининг орқа томонида олдинги илма-тешик модда жойлашиб, бу тешиклар орқали мия ичига артериялар киради. Илма-тешик модда оралиғида кўрув нерви кесишмаси жойлашган. У кўрув нерви II-жуфт бош мия нерви толаларидан ҳосил бўлади. Кўрув нерви орқа томонга кўрув тракти бўлиб давом этади. Кўрув нерви кесишмасининг орқа томонида кулранг тепача ётади. Унинг пастки қисми торайиб қуйғични ҳосил қилади. Қуйғичнинг учида ички секреция бези гипофиз туради. Кулранг тепачанинг орқа томонида оқ шарсимон шаклдаги иккита оқ сўрғичсимон тана бор. Сўрғичсимон тананинг икки ён томонида бўйламасига жойлашган иккита йўғон оқ тўсинлар сингари мия оёқчалари жойлашган. Улар ўртасида оёқчалараро чуқурча бўлиб, унинг тубини орқа илма-тешик модда ҳосил қилади. Бу тешиклар орқали мия ичига қон томирлар киради. Мия оёқчаларининг ички юзасидан III-жуфт бош мия нерви кўзни ҳаракатлантирувчи нервнинг илдизи кўринади. Мия оёқчаларининг ташқи юзасидан IV-жуфт бош мия нерви ғалтак нервининг илдизи чиқади. Мия оёқчалари орқа томонда кўндаланг болиш шаклидаги кўприкга бориб тақалган. Кўприкнинг ташқи қисмлари мияча томон йўналиб, миячанинг ўрта оёқчаларини ҳосил қилади. Кўприк билан миячанинг ўрта оёқчалари чегарасида V жуфт бош мия нерви уч шохлик нервнинг илдизи кўринади.

Кўприкдан пастда узунчоқ миянинг вентрал қисми жойлашган. Унда ўзаро олдинги ўрта ёриғ билан ажралган пирамидалар, улардан ташқарида эса юмалоқ тепача олива кўринади. Кўприк билан пирамиданинг ўртасидан VI-жуфт бош мия нерви узоқлаштирувчи нервнинг илдизи чиқади. Ундан чеккароқда миячанинг ўрта оёқчалари билан олива ўртасидан кетма-кет жойлашган VII-жуфт юз нерви ва VIII-жуфт даҳлиз-чиғаноқ нервининг илдизлари чиқади. Узунчоқ миянинг оливаси орқасидаги эгатдан бирин-кетин IX-жуфт тил-ютқин нерви, X-жуфт адашган нерв ва XI-жуфт қўшимча нервларнинг илдизлари чиқади. XII-жуфт тил ости нервининг илдизи эса пирамида билан олива ўртасидаги эгатдан чиқади.

Янги туғилган чақалоқ бош мияси нисбатан катта бўлиб, унинг оғирлиги ўртача ўғил болаларда 390г, қиз болаларда 355г бўлади. Тўрт ёшгача мия, бўйига ва баландлигига бир текис ўсиб, унинг оғирлиги бир ёшда 2 марта, 3-4 ёшда 3 марта ошади, 7 ёшдан сўнг мия оғирлиги секин ўзгариб, 20 ёшда эркакларда 1355г, аёлларда 1220г ни ташкил қилади. Бош мияни айрим қисмлари бир хил ўсмайди. Пешона ва тепа бўлаклари нисбатан тез ўсса, энса бўлаги эса жуда секин ўзгаради.

Интерфаол усуллардан «Ротация» усулини қўллаймиз. Битта саволни: Бош миянинг умумий тузилиши қандай? учта кичик гуруҳга берилади. Улар ўз жавобини алоҳида доскага ёзади ва жавоблар муҳокама қилинади. Битта кичик гуруҳни жавобини қолган иккитаси баҳолайди. Кичик гуруҳни кучи бир хил бўлиши керак.


Тест саволлари

1.Бош миянинг қисмлари қайсилар?

А.Яримшарлар, мияча, узунчоқ мия

Б.Мия яримшарлари, мияча, кўприк

В.Мия яримшарлари, кўприк, узунчоқ мия

Г.Оралиқ мия, катта мия, мияча

Д.Катта мия, мияча, мия поҒонаси


2. Кўзни ҳаракатлантирувчи нервнинг бош миядан чиқиш соҳаси?

А. мия оёқчалари ён томонидан

Б. кўприк ва миячанинг ўрта оёқчалари орасидан

В. орқа ён эгатдан

Г. олдинги Ғовак моддадан

Д. оёқчалараро чуқурчадан мия оёқчаси медиал томондан


3. ¢алтак нервнинг бош миядан чиқиш соҳаси?

А. оёқчалараро чуқурча Г. олдинги ён эгатдан

Б. кўприк ва пирамида орасида Д. орқа ён эгатдан

В. юқориги мия елканини латерал томонидан


4. Узоқлаштирувчи нервнинг бош миядан чиқиш соҳаси?

А. пирамида ва олива орасидан Г. орқа ён эгатдан

Б. оёқчалараро чуқурчадан Д. олдинги ён эгатдан

В. кўприк ва узунчоқ миянинг пирамидаси ўртасидан

5. Уч шохлик нервининг бош миядан чиқиш соҳаси?

А. кўприкдан Г. олдинги ён эгатдан

Б. кўприк ва пирамида орасидан Д. орқа ён эгатдан

В. кўприк ва миячанинг ўрта оёқчалари ўртасидан


6. Юз нервининг бош миядан чиқиш соҳаси?

А. кўприкдан

Б. кўприкнинг орқа чеккасидан, оливадан ташқарироқдан

Г. кўприк ва мияча ўрта оёқчаси соҳасидан

Д. оёқчалараро чуқурчадир


7.IX жуфт бош мия нервининг миядан чиқиш соҳаси

А. fissura lateralis anterior Г. fossa interpeduncularis

Б. sulcus lateralis posterior Д. pons varolii

В.кўприк билан мияча ўртасидан


8.Адашган íåðâíèíã áîø ìèÿäàí ÷èқиш соҳаси.

А. Кўприк ва пирамида орасидан

Б. Узунчоқ миянинг орқа ён эгатидан

В. Кўприк ва олива орасидан

Г. Миячанинг ўрта оёқчалари орасидан

Д. Олдинги ён эгатдан


9.XI жуфт бош мия нервининг мия асосидан чиқиш соҳаси.

А.Узунчоқ миянинг ён эгатидан

Б.Оёқчалараро чуқурчадан

В.Миячанинг орқа оёқчаларидан

Г.Кўприк ва пирамида ўртасидан

Д.Узунчоқ миянинг орқа ён эгатидан


10.XII жуфт бош мия нервининг мия асосидан чиқиш соҳаси.

А.Узунчоқ миянинг ён эгатидан

Б.Оёқчалараро чуқурчадан

В.Миячанинг орқа оёқчаларидан

Г.Кўприк ва пирамида ўртасидан

Д.Узунчоқ миянинг пирамида ва оливаси ўртасидан

Топшириқлар:


1. бош миянинг умумий тузилишини, унинг асосидан 12 жуфт бош мия нервларинпнг чиқишини, уларнинг лотинча номларини айтиб, вазифасини билиш

2.бош миянинг умумий тузилишини, унинг асосидан 12 жуфт бош мия нервларинпнг чиқишини кўрсатиб бериш

3.бош миянинг умумий тузилишини болалардаги хусусиятларини билиш

4.Мавзу бўйича талабаларни баҳолаш варақасини тўлдириш


Одам анатомияси фанидан талабаларни баҳолаш варақаси

Аъзонинг номи: бош миянинг умумий тузилишини, унинг асосидан 12 жуфт бош мия нервларинпнг чиқиши


Терминлар

Аъзо қисмлари

Аъзонинг фаолияти

лотинча

ўзбекча

русча









Баҳолаш мезони:

Балл


Баҳо
^

Талабанинг фан бўйича билим даражаси




86-100



Аъло

Талаба бош миянинг умумий тузилишини, унинг асосидан 12 жуфт бош мия нервларинпнг чиқишини, уларнинг лотинча номларини айтиб, болалардаги хусусиятларини айтиб берса.


71-85


Яхши

Талаба бош миянинг умумий тузилишини, унинг асосидан 12 жуфт бош мия нервларинпнг чиқишини, уларнинг лотинча номларини айтиб берса.


55-70


Қониқарли

Талаба бош миянинг умумий тузилишини, унинг асосидан 12 жуфт бош мия нервларинпнг чиқиши тўғрисида тасаввурга эга бўлса.


0-54


Қониқарсиз

Талаба бош миянинг умумий тузилишини, унинг асосидан 12 жуфт бош мия нервларинпнг чиқиши тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлмаса.


Такрорлаш учун саволлар

1.Бош миянинг қандай қисмлари бор?

2.Катта миянинг умумий тузилиши қандай?

3.Бош мия асосида I ва II жуфт бош мия нервларининг жойлашувини айтиб беринг?

4.Бош мия асосини ўрта қисмида нималар бор?

5.III ва IV бош мия нервлари қаердан чиқади?

6.V ваVI жуфт бош мия нервлари қаердан чиқади?

7.VII ва VIII жуфт бош мия нервлари қаердан чиқади?

8.IX, X, XI ва XII жуфт бош мия нервлари қаердан чиқади?

9.Бош миянинг болалардаги хусусиятлари қандай?


Машғулотнинг таъминланиши

Калла суяги, планшетлар, бош миянинг препарати, планшетлар ва расмлар



Похожие:

Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга елка чигалининг узун шохларини ва уларнинг иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Мавзу: БЎйин, бел, думғаза ва дум умуртқалари, уларнинг болалардаги хусусиятлари
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Машғулотнинг мавзуси: Ромбсимон чуқурчада бош мия нервлари ўзакларининг жойлашиши
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга бўйин чигалининг ҳосил бўлиши, унинг шохларини иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга елка чигалининг ҳосил бўлиши ва унинг қисқа шохларини иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга бурун бўшлиғини тузилишини, вазифасини унинг одам организмидаги аҳамиятини ва ёшга қараб ўзгаришини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
...
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
...
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга жигар, ўт пуфаги ва меъда ости безининг тузилишини, вазифасини унинг одам организмидаги аҳамиятини ва ёшга қараб ўзгаришини...
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга бош мия пўстлоғини тузилишини, пўстлоқда марказларнинг жойлашуви, унинг одам организмидаги аҳамиятини ва ёшга қараб ўзгаришини...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации