Документы



Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги icon

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги

НазваниеЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Дата26.06.2013
Размер89.29 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ


ТАШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ


ОДАМ АНАТОМИЯСИ КАФЕДРАСИ


АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ № 78


МАВЗУ: ЁН ҚОРИНЧАЛАР. БОШ МИЯ ПАРДАЛАРИ


Кафедра мудири: Х.А.Расулов


Тошкент 2009

78- амалий машғулот

Машғулотнинг мавзуси: Ён қоринчалар. Бош мия пардалари.

Машғулотнинг мақсади:

Талабаларга ён қоринчалар ва бош мия пардаларини тузилишини, уларнинг одам организмидаги аҳамиятини ва ёшга қараб ўзгаришини тушунтириш.

Вазифалар:

- ён қоринчалар ва бош мия пардаларини тузилишини, ундаги ҳосилаларнинг ўзбекча ва лотинча номларини ўргатиш

- ён қоринчалар ва бош мия пардаларини тузилишини, ундаги ҳосилаларнинг кўрсатиш

- ён қоринчалар ва бош мия пардаларини тузилишини, ундаги ҳосилаларнинг болалардаги хусусиятларини ўргатиш

^ Назарий қисм:

Талабаларнинг назарий ва амалий билимларини аниқлагач ўқитувчи ён қоринчалар ва бош мия пардаларини тузилишини тушинтириб беради.

Ён қоринча (ventriculus lateralis) жуфт бўлиб, ҳар бир яримшарнинг ичида жойлашган. Унинг бўшлиғи мураккаб тузилишга эга бўлиб, унинг қисмлари яримшарларнинг барча бўлаклари (оролчадан ташқари) ичида жойлашган. Ён қоринча тўрт қисмдан иборат. Унинг марказий қисми тепа бўлагида, олдинги шохи пешона, орқа шохи энса, пастки шохи эса чакка бўлакларида жойлашган.

Ён қоринчанинг марказий қисми (pars centralis) горизонтал жойлашиб, уст томондан қадоқ тана толалари қоплаб туради. Унинг тубини думли ўзакнинг танаси ва таламуснинг дорсал юзаси, ички деворини эса гумбаз танаси ҳосил қилади.

Ён қоринчанинг олдинги шохи (cornu anterior) пастга ва ташқарига қараб букилган бўлиб, пешона бўлагида жойлашган. Унинг ички деворини тиниқ тўсиқ ҳосил қилади. Олдинги шохни ташқи ва қисман пастки деворлари думли ўзакнинг боши билан қолган қисмлари эса қадоқ тана толалари билан чегараланган.

Ён қоринчанинг пастки шохи (cornu inferior) чакка бўлаги ичида жойлашган. Унинг ташқи, қисман устки деворини яримшарларнинг оқ моддаси ҳосил қилади. Устки деворини ҳосил қилишда думли ўзакнинг думи ҳам иштирок этади. Унинг ички деворида денгиз оти эгати ботиб киришидан ҳосил бўлган қавариқ ётади. Унинг учи қалинлашиб майда эгатлар билан бўлакларга, денгиз оти бармоқларига бўлинган. Пастки шохнинг тубида айлана эгатнинг ботиб киришидан ҳосил бўлган тепача ётади.

Ён қоринчанинг орқа шохи (cornu posterior) энса бўлагига ботиб кириб, ҳамма томондан оқ модда гилам билан ўралган. Унинг ички деворида, пих эгатининг ботиб киришидан ҳосил бўлган қуш пихи жойлашган. Ён қоринчалар олдинги шохи соҳасида жойлашган (foramen interventriculare) орқали учинчи қоринчага қўшилади.

Бош мия ҳам худди орқа миядек учта парда билан ўралган. Бу пардалар бош мияни ўраб катта энса тешиги соҳасида орқа мия пардаларига ўтиб кетади. Бош миянинг қаттиқ, тўр ва юмшоқ пардалари тафовут қилинади.

Бош миянинг қаттиқ пардаси (dura mater encephali) пишиқ бўлиб, таркибида коллоген ва эластик толалари бўлган бириктирувчи тўқимадан иборат. Калла бўшлиғини ички томондан қоплаб, у калланинг мия қисми суякларини қопловчи суяк усти парда вазифасини ҳам бажаради. Калла қопқоғи суяклари билан у пишиқ бирикмаган бўлиб, осон ажралади. Калла асоси суяклари билан у чокларнинг чеккалари ва тешиклар соҳасида мустаҳкам бириккан. Қаттиқ парданинг тўр пардага қараган ички юзаси силлиқ. Баъзи соҳаларда қаттиқ парда бўлиниб, эндотелий билан қопланган учбурчак шаклидаги веноз синусларни ҳосил қилади. Веноз синусларга қон бош мия ва калла суяклари веналаридан оқиб келади. Бош миянинг қаттиқ пардаси ўзининг ички юзасидан миянинг қисмлари ўртасига кириб, уларни бир-биридан ажратувчи бир нечта ўсиқлар беради. Улардан бош мия ўроғи яримшарлар ўртасидаги бўйлама ёриғда жойлашган юпқа пластинка бўлиб, қадоқ танага етиб бормайди. Мияча чодири икки қиялик чодир шаклидаги горизонтал тортилган қатлам, мия яримшарларининг кўндаланг эгатига кириб, бош мияни миячадан ажратади. Мияча ўроғи сагитал йўналган бўлиб, мияча яримшарлари ўртасига киради. Турк эгари тўсиғи, гипофиз чуқурчаси устида горизонтал жойлашган, ўртасида тешиги бор қатлам. Унинг остида ётган гипофиз тешик орқали гипоталамус билан қўшилади.

Бош миянинг қаттиқ пардаси синуслари унинг икки бўлинишидан ҳосил бўлган бўлиб, улар орқали бош миядан вена қони ички бўйинтуруқ венага оқади. Синуслар девори қаттиқ тортилгани учун ҳар доим очиқ ва клапанлари бўлмагани учун ҳар қандай шароитда ҳам қон эркин оқади. Бош мия қаттиқ пардасида қуйидаги синуслар бор: 1.Энг катта ва кенг кўндаланг синус. 2.Бош мия ўроғининг юқори чеккаси бўйлаб жойлашган юқориги сагиттал синус. 3.Бош мия ўроғининг пастки чеккаси бўйлаб жойлашган пастки сагиттал синус. 4.Тўғри синус юқориги ва пастки сагиттал синусларни орқа учларини қўшиб туради. 5.Энса синуси кўндаланг ва сигмасимон синусларни қўшиб туради. 6.Сигмасимон синус ўз номидаги эгатда ётиб ички бўйинтуруқ венага ўтиб кетади. 7.¢овак синус турк эгарининг ён томонида ётади. 8.Юқориги ва пастки тош синуслар чакка суяги пирамидасининг юқориги ва пастки чеккалари бўйлаб ётади. Баъзи соҳаларда қаттиқ парда синуслари эмиссар веналар воситасида бошнинг ташқи веналари билан, диплоик веналар калла қопқоғи ғовак моддаси веналари билан анастомоз ҳосил қилади.

Тўр парда (arachnoidea encephali) юпқа тиниқ бўлиб, қаттиқ пардадан субдурал бўшлиқ билан ажралиб туради. Тўр парда билан юмшоқ парда ўртасида субарахноидал бўшлиқ (cavitas subarachnoidale) бўлиб, унда орқа мия суюқлиги бўлади. Тўр парда ёриқлар ва эгатлар орасига кирмай бош миянинг бир қисмидан иккинчи қисмига ўтади. Тўр парда кенг ва чуқур эгатларнинг устида жойлашганида тўр парда ости бўшлиқ кенгайиб, цистерналар ҳосил қилади: 1.Мияча-мия цистернаси мия билан мияча ўртасида жойлашиб энг катта ҳисобланади. 2.Оёқчалараро цистерна мия оёқчалари ўртасида жойлашган. 3.Ён чуқурча цистернаси бош мия яримшарлари латерал эгати олдинги қисмида жойлашган. 4.Кесишма цистернаси кўрув нерви кесишмаси олдида жойлашган.

Тўр парда ости бўшлиғи ён апертуралар орқали IV қоринча билан қўшилади. Мия қаттиқ пардасига яқин жойларда тўр парда веноз синусларига ботиб кирувчи ўсимталар пахион грануляциялар ҳосил қилади. Бу ўсиқлар мия суюқлиги босимини текислаб туришда ва суюқликни вена синусларига ўтказиб беришда катта аҳамиятга эга.

Юмшоқ парда (pia mater encephali) миянинг ташқи юзасига зич ёпишиб, улар орасидаги барча ёриқ ва эгатларга киради. У бўш бириктирувчи тўқимадан иборат бўлиб, қон томирларга бой. Баъзи соҳаларда юмшоқ парда мия қоринчалари бўшлиғига кириб, орқа мия суюқлиги ишлаб чиқарувчи қон томир чигалларини ҳосил қилади.

Янги туғилган чақалоқ ва ёш болаларда қаттиқ парда ўсиқлари яхши тараққий этмаган бўлади. Катта ўроқсимон ўсиқ юпқа, тиниқ баъзи жойларда тўрга ўхшаган. Мияча чодири жуда юпқа бўлса ҳам унга нисбатан яхши ривожланган. Икки ёшли болаларда мия қаттиқ пардаси ўсиқлари қалинлашади ва тузилиш жиҳатидан катталарникига ўхшаш бўлади. Вена синуслари нисбатан кенг ва уларнинг девори юпқа, юқори бўйлама синус кўр тешик орқали бурун бўшлиғи веналари билан боғланган. Тўр парданинг пахион грануляциялари бола бош суяги лиқилдоқлари суякланиб бўлганидан кейин, бола ҳаётининг учинчи йилида пайдо бўладилар. Улар бола 10 ёшга етганида яхши такомиллашган бўлиб, катталарда сони 300 га етади. Субарахноидал бўшлиқ янги туғилган болаларда унча катта бўлмай, ҳажми 20см3 бўлади.


Интерфаол усуллардан «Галерея бўйлаб саёҳат» усулини қўллаймиз. Учта турли хил савол учта кичик гуруҳга берилади. 1.Ён қоринчани тузилишини айтиб беринг? 2.Бош мия қаттиқ пардасининг тузилишини айтиб беринг? 3. Бош мия тўр ва юмшоқ пардасининг тузилишини айтиб беринг? Жавоблар доскада ёзилади. Кейин гуруҳлар алмашиниб бошқасини ҳатосини тўҒрилайди ва тўлатади. Кимнинг жавоби кам тўҒриланса, у яхши баҳоланади. Кичик гуруҳнинг барча қатнашчиларга бир хил баҳо қўйилади.


Тест саволлари

1. Ён қоринчанинг қандай қисмлари бор?

А. pars anterior, posterior, superior, inferior

Б. pars centralis, cornu anterius, posterius, inferius

В. pars centralis et lateralis

Г. corpus, cornu superior, inferior, anterior

Д. pars superior, medius, inferior


2. Ён қоринчаларнинг деворларида қандай бўртиқлар бор?

А. calcar avis, hyppocampus, eminentia collateralis

Б. caput nucl caudati, n. lentiformis

В. cauda nucl caudati, crura fornicis

Г. calcar avis, hyppocampus, crura fornicis

Д. eminentia parietooccipitalis, calcar avis


3. Ён қоринчани олдинги шохи медиал деворини нима хосил қилади?

А. corpus collosum Г. calcar avis

Б. hyppocampus Д. nucl caudatus

В. septum pellicidum


4. Ён қоринчани пастки шохини медиал деворида нима бор?

А. eminentia collateralis Г. calcar avis

Б. nucl caudatus Д. hyppocampus

В. septum pellicidum


5.Ён қоринчанинг олдинги шохи латерал деворини нима ҳосил қилади?

А.Думли ўзакнинг боши Г.Қуш пихи

Б.Тиниқ тўсиқ Д.Қадоқ тана

В.Гиппокамп


6.Ён қоринчани орқа шохи медиал деворида нима бор?

А.calcar avis Г.emenentia collateralis

Б.corpus collosum Д.septum pellicidum

В.hyppocamp

7.Бош мияни қандай пардалари бор?

А.Бириктирувчи тўқимали, тўр, юмшоқ

Б.Қаттиқ, тўр, юмшоқ

В.Фиброз, қаттиқ, тўр

Г.Коллаген толали, қаттиқ, тўр

Д.Фиброз, тўр, юмшоқ


8.Бош мия қаттиқ пардаси ўсиқлари қайсилар?

А.falx cerebri, falx cerebelli

Б.falx cerebri, sinus sigmoideus

В.falx cerebelli, sinus transversus

Г.tentorium cerebelli, sinus sigmoideus

Д.diaphagma sellae, sinus rectus


9.Бош мия қаттиқ пардаси ўсиқлари қайсилар?

А.falx cerebri, sinus sigmoideus

Б.falx cerebelli, sinus transversus

В.tentorium cerebelli, sinus sigmoideus

Г.diaphagma sellae, sinus rectus

Д.tentorium cerebelli, diaphragma sellae


10.Бош мия қаттиқ пардасида қандай вена синуслари бор?

А.sinus sagittalis superior, sinus cavernosus

Б.sinus occipitalis, sinus venosus

В.sinus, rectus, sinus dura mater

Г.sinus sigmoideus, sinus arachnoidealis

Д.sinus sagittalis inferior, sinus venosus


11.Бош мия қаттиқ пардаси синуслари қайсилар?

А.sinus occipitalis, sinus venosus

Б.sinus, rectus, sinus dura mater

В.sinus sigmoideus, sinus arachnoidealis

Г.sinus sagittalis inferior, sinus venosus

Д.sinus sagittalis inferior, sinus rectus


Топшириқлар:

1. ён қоринчалар, бош мия пардаларининг тузилишини, улардаги ҳосилаларнинг лотинча номларини айтиб, вазифасини билиш

2. ён қоринчалар, бош мия пардаларидаги асосий анатомик белгиларини кўрсатиб бериш

3. ён қоринчалар, бош мия пардаларининг тузилишини болалардаги хусусиятларини билиш

4.Мавзу бўйича талабаларни баҳолаш варақасини тўлдириш


Одам анатомияси фанидан талабаларни баҳолаш варақаси

Аъзонинг номи: ён қоринчалар, бош мия пардалари


Терминлар

Аъзо қисмлари

Аъзонинг фаолияти

лотинча

ўзбекча

русча









Баҳолаш мезони:

Балл


Баҳо
^

Талабанинг фан бўйича билим даражаси




86-100



Аъло

Талаба ён қоринчалар, бош мия пардаларининг тузилиши, ундаги ҳосилаларнинг лотинча номларини айтиб, одамдаги аҳамиятини тушунтира олса. Уларнинг болалардаги хусусиятларини айтиб берса.


71-85


Яхши

Талаба ён қоринчалар, бош мия пардаларининг тузилиши, ундаги ҳосилаларнинг лотинча номларини айтиб, одамдаги аҳамиятини тушунтира олса.


55-70


Қониқарли

Талаба ён қоринчалар, бош мия пардаларининг тузилиши, ундаги ҳосилалар тўғрисида тасаввурга эга бўлса.


0-54


Қониқарсиз

Талаба ён қоринчалар бош мия пардаларини тузилиши, ундаги ҳосилалари тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлмаса.


Такрорлаш учун саволлар

1.Ён қоринчанинг қисмлари қайсилар?

2.Ён қоринчанинг марказий қисми ва олдинги шохи деворларини

нималар ҳосил қилади?

3.Ён қоринчанинг орқа ва пастки шохлари деворларини нималар ҳосил қилади?

4.Бош мия қаттиқ пардасини тузилишини айтиб беринг?

5.Бош мия қаттиқ пардаси синусларини айтиб беринг?

6.Бош миянинг тўр пардасини тузилишини айтиб беринг?

7.Бош миянинг юмшоқ пардасини тузилишини айтиб беринг?

Машғулотнинг таъминланиши

Калла суяги. Ён қоринчалар препарати. Бош миянинг қаттиқ пардаси препарати, бош мия яримшарлари юмшоқ парда билан, планшетлар ва расмлар.



Похожие:

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга елка чигалининг узун шохларини ва уларнинг иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Машғулотнинг мавзуси: Ромбсимон чуқурчада бош мия нервлари ўзакларининг жойлашиши
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Мавзу: БЎйин, бел, думғаза ва дум умуртқалари, уларнинг болалардаги хусусиятлари
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга бўйин чигалининг ҳосил бўлиши, унинг шохларини иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга елка чигалининг ҳосил бўлиши ва унинг қисқа шохларини иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга бурун бўшлиғини тузилишини, вазифасини унинг одам организмидаги аҳамиятини ва ёшга қараб ўзгаришини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга жигар, ўт пуфаги ва меъда ости безининг тузилишини, вазифасини унинг одам организмидаги аҳамиятини ва ёшга қараб ўзгаришини...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга бош мия пўстлоғини тузилишини, пўстлоқда марказларнинг жойлашуви, унинг одам организмидаги аҳамиятини ва ёшга қараб ўзгаришини...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации