Документы



Тошкент педиатрия медицина институти ҳомила ичи ривожланишидан орқада қолган чақалоқлар icon

Тошкент педиатрия медицина институти ҳомила ичи ривожланишидан орқада қолган чақалоқлар

НазваниеТошкент педиатрия медицина институти ҳомила ичи ривожланишидан орқада қолган чақалоқлар
Дата25.06.2013
Размер194.78 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ МЕДИЦИНА ИНСТИТУТИ


ҲОМИЛА ИЧИ РИВОЖЛАНИШИДАН ОРҚАДА ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАР


Тошкент 2009 й

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ МЕДИЦИНА ИНСТИТУТИ



«КЕЛИШИЛГАН»

ЎзР ССВ илмий текшириш координациялаш бўлим бошлиғи Даминов Б.Т.

________________________

«_____»___________2009 г.

№________




«ТАСДИҚЛАЙМАН»

ЎзР ССВ Фан ва таълим бош

бошқармасининг бошлиғи

профессор Ш.Э. Атаханов

__________________________

«______»________________2009й

№________




^ ҲОМИЛА ИЧИ РИВОЖЛАНИШИДАН ОРҚАДА ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАР


(педиатр ва УАШ учун услубий қўлланма)


Тошкент – 2009

Ишлаб чиқди: Тошкент Педиатрия тиббиёт институти

Неонатология кафедраси


Тузувчилар: Алимов А.В. профессор т.ф.д.

Пак Е.А. т.ф.н., Амизян Н.М. т.ф.н., Бородина О.И.,

Абдукадырова М.К.

Сыров В.Н б.ф.д. Акад.С.Ю.Юнусов номидаги ўсимликлар

кимёси институти.

Утемуратова Д.Ш. к.и.х. Акад.С.Ю.Юнусов номидаги

ўсимликлар кимёси институти.


Рецензентлар:


ТошВМОИ педиатрия ва

функционал диагностика

кафедраси доценти Дивеева А.С..


ТашПМИ поликлиник педиатрия

кафедраси мудири

доцент, т.ф.н. Шомансурова Э.А.


Услубий қўлланма ТошПМИ Марказий услубий кенгашида № ____ баённома «_____» ___________ 2008 й. тасдиқланган.


Услубий қўлланма ТошПМИ Илмий кенгашида № ____ баённома «_____» ___________ 2009 й. тасдиқланган.


Услубий қўлланма неонатолог ва соғлиқни сақлашнинг биринчи босқич педиатрлари учун тайёрланган


КИРИШ


БЖССТ кўрсатмаларига биноан, 1961 йилда тасдиқланган, 2500 граммдан кичик туғилган болаларни кичие вазнли (КВ) болалар дейилади, бу кўрсаткич эса хозирги кунда кўпгина изланувчилар учун қалтис чегара кўрсаткичи ҳисобланади. Яна жуда кичик вазнли (1500 граммдан кичик) ва экстремал кичик вазнли (1000 граммдан кичик) кўрсаткичлар фарқланади. Шуни таъкидлаш кераккки, келтирилган кўрсаткичлар нисбий характерга эга. Бу эса антропометрик характеристика ва наслий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда популяция вариацияларига боғлиқ бўлади. Аммо, келтирилган популяцион фарқланишлар наслий йўналиш бўйича талқин этилмайди. Гестациянинг кечки муддатларида ривожланаётган ҳомила алиментар эҳтиёжлари юқори бўлади ва шу вақтда организмга етарли миқдорда нутриентларнинг тушиши ҳомиланинг ўсиш темпига асосий таъсир қилади.


^ ХОМИЛА ИЧИ РИВОЖЛАНИШИДАН ОРҚАДА ҚОЛИШИГА ОЛИБ КЕЛУВЧИ ХАВФ ОМИЛЛАРИ

Кичик вазнлилик (КВ) турли патологик турларда намоён бўлиши ҳам мумкин. КВ негизида муддатига етмаслик, ҳомила ичи ривожланиш жараёнининг секинлашиши ёки бу сабабларнинг бирга келиши ҳам мумкин. Биринчи галда вақтидан илгари туғруқ ва муддатига етмаслик деганда 37 тўлиқ ҳафтага етмаган туғруқларни тушиниш мумкин. Жуда вақтидан илгари туғруқ деганда 32 ҳафтадан илгари туғруқ тушинилади. Ҳомила ичи ўсишининг секинлашиши деганда ҳомила ичи ривожланишидан орқада қолиши тушинилади (ҲРОҚ). Ҳозирги давргача ҲРОҚнинг тўлиқ талқини аниқ эмас. Бундай чегараланишга қарамай, ҲРОҚ атамаси клиник амалиётда кенг қўлланилади. указанных причин. Ҳомила ичи ривожланишидан ва ўсишидан орқада қолиш гестацион ёшга нисбатан тана вазнининг етишмаслиги билан туғилган болаларда аниқланади, бундай вазиятларда, тана вазни ҳомиладорлик вақтига нисбатан 10% центелга камлиги ёки морфологик етилиш индекси 2 ва ундан ортиқ ҳафтага ҳақиқий гестацион ёшидан камлиги аниқланади. (Дж.Боллард шкаласи).

ҲРОҚ олиб келувчи сабабларига кўра 4та ҳавф омиллар гуруҳи фарқланади:

  1. Она томонидан – озиқланишдаги нуқсонлар, гипогликемия, гипертоник касаллиги, юрак қон-томир касалликлари, буйрак ва ўпканинг суринкали касалликлари, 1 турдаги қандли диабет, ҳомиладорликдаги гестозлар, онанинг зарарли одатлари;

  2. Йўлдош томонидан – вазнининг ва юза сатҳининг етишмаслиги (чақалоқ 8% дан камлигини), тузилишидаги нуқсонлари ва йўлдошнинг қисман кўчиши, ёпишишидаги нуқсонлари;

  3. Ижтимоий – биологик – ижтимоий – иқтисодий шароитининг ёмонлиги ва онанинг (ўқув даражасининг) маълумотининг етишмовилиги, ёши, яшаш аҳволи ва онасининг касбий зиёнликлари;

  4. Ҳомила тарафдан – кўп ҳомилали ҳомиладорлик, ривожланиш нуқсонлари, генерализациялашган ҳомила ичи инфекциялари.



ТАСНИФИ

^ А) СИММЕТРИК ҲРОҚ – БА=ТУ=ТВ, ҳаммаси 10%дан кам,

Бош айланаси (БА), тана узунлиги (ТУ) ва тана вазни (ТВ) шу гестацион ёшга нисбатан меёрий равишда камайган. Симметрик ҲРОҚ ҳомила ўсишида потенциал имкониятларини пастлигидан (генетик бузилишлар, ҳомила ичи инфекцияси) ёки ҳомиладорликнинг эрта даврларида таъсир қилувчи экзоген (ташқи муҳит) омиллари таъсиридан келиб чиқади.

^ Б) АССИМЕТРИК ҲРОҚ – БА=ТУ>ТВ, ҳаммаси 10%дан кам,

Ҳомиланинг тана вазни тана узунлиги ва бош айланасига пропорционал бўлмаган ҳолда камайган. Тана вазнига нисбатан, бош айланаси ва тана узунлиги мавжуд гестацион ёшнинг кўрсаткичларига яқинроқ. Бунинг сабабларига кўпроқ бачадон-йўлдош қон айланишининг етишмовчиликлари, онанинг овқатланишидаги камчиликлари ёки экзоген омилларни келтириш мумкин.

ҲРОҚ турли вариантларини аниқлашда вазн- узунлик индекси (ВУИ), «ponderal index» кенг қўлланилади, қуйидаги формула орқали аниқланади:

ВУИ = туғилгандаги вазни, г. х 100 / бўй узунлиги, см.

Меёрида у қуйидагига тенг: 60-70 ед.


Ҳомила ичи ривожланишдан орқада қолиши ташхисида ажратилади:

  • Этиологик омиллар ва умумий ахволидаги хавф омиллари (она томонидан, йўлдош томонидан, ҳомила томонидан, аралаш)

  • Клиник вариант (гипотрофик, гипопластик ва диспластик)

  • Оғирлик даржаси (енгил, ўрта оғир ва оғир)

  • Интранатал ва неонатал даврларнинг кечиши (асоратсиз ёки асоратли ва йўлдош холатлар билан).



^ КЛИНИК КЎРИНИШИ


  1. Ҳомила ичи ривожланишидан орқада қолишининг гипотрофик варианти (пренатал гипотрофия - ПГ) Бундан чақалоқлар асосан тана вазнининг бирламчи йўқотишдан хаддан зиёд кўп вазн йўқотадилар ва йўқотган вазнларинг жуда қийинчилик билан тиклайдилар, киндик колдиғи тушганидан сўнг киндик яраси жуда секинлик билдан битади. Чақалоқлар қонида глюкоза, кальций, магний миқдори паст кўрсаткичларда аниқланади. Жигарнинг оқсил – синтезлаш фаолиятларининг пастлиги туфайли витамин К га боғлиқ омилларнинг етишмовчилиги юзага келади, натижада геморрагик холатлар кузатилиши мумкин. Бундай болалар кўпинча меконий билан аспирацияланиш фонидаги асфиксияда туғиладилар, натимжада “ҳавони йўқотиш” ҳолати юзага келади (пневмомедиастинум, пневмоторакс). Гемоликвординамик бузилишлар, шиш синдроми, бош мия ва орқа миянинг жароҳати, инфекция натижасида нафас бузилиши синдроми келиб чиқиши мумкин. Гипербилирубинемиянинг 171-256 мкмоль/л даги даражаси ҳам гипоальбунемия туфайли ядроли сариқликка олиб келиши мумкин.

  2. Ҳомила ичи ривожланишидан орқада қолишининг гипопластик варианти. Болаларни жисмоний ривожланишини ҳамма кўрсаткичлари пропорционал кичиклиги – 10% кам центель бўйича гестацион ёшга нисбатан олинади. Уларнинг тана тузилиш и пропорционал, лекин кичик бўладилар. Бош айланаси ва кўкрак айланасидаги нисбат бузилмаган бўлади. Бош суяги чокларининг четлари ва лиқилдоқлар юмшоқ, эгилувчан бўлиши мумкин, лекин бош суяги чоклар ёпиқ бўлади. Эрта неонатал даврда улар тезда совиб қолишга мойил бўладилар, полицитемик, гипогликемик, гипербилирубинемик синдром ривожланиши, респиратор бузилишлар бўлиши мумкин. Бу гуруҳ болаларда турли ирсий патологиялар бўлиши мумкин.




  1. Ҳомила ичи ривожланишидан орқада қолишининг диспластик варианти. Ирсий патология ёки гинераллашган ҳомила инфекцияси ёки теротоген таъсирлар натижасида юзага келади. ҲРОҚнинг диспластик вариантини юзага келишида ривожланиш нуқсонлари, тана тузилишининг бузилиши, дизэмбриогенезда стигмаларнинг 5 тадан ортиқ бўлиши хосдир. Бу вариант учун хос кўринишлар куйидагилар: неврологик бузилишлар, модда алмашинувининг бузилиши, анемиянинг оғир шаклли кўриниши, турли инфекцион жараёнларнинг белгилари. ҲРОҚнинг бу тури кўпроқ генетик патология фонида ўтади.



1 – жадвал

^ Пренатал гипотрофиянинг турига кўра клинико-диагностик белгилари

Белгилари

Енгил

Ўрта оғир

Оғир

Бўй узунлигига кўра тана вазнининг камлиги

1,5 сигмадан кўп (10% центилдан паст)

2 сигмдан кўп (5% центилдан паст)

3 сигмадан кўп (1% центилдан паст)

^ Тери қопламларининг трофик ўзгаришлари

Эластиклиги пасайган ёки йўқолган

Тери қуруқ, оқимтир, қипиқланади, ёрилишлари ҳам бўлиши мумеин

Ажинсимон, қуруқ ва пластинкасимон қипиқланиш билан оқимтир ёрилишлар кўп.

^ Тери ости ёғ қавати

Барча жойда юпқалашган

Қоринда йўқ

Тананинг барча қисмларида йўқ

^ Тўқималар тургори

Ўзгармаган ёки қисман пасайган

Қисман пасайган. Қўл ва оёқларда бужмайган кўндаланг бурмалар

Думба терисида, юзда, танада, сонда бўйлама бурмалар бўлиши.

^ Мушаклар массаси

Ўзгармаган

Асосан думба ва сонда камайган.

Бош

Бош айланаси меёрда, сочлар ўзгармаган, қалин

Бош айланаси кўкрак айланасидан 3 см кўп, чоклари Кажется большой, на 3 см и более превышает окружность груди, швы широкие, БР впалый, края его податливые, мягкие

^ Эрта неоантал даврининг кечиши

Асоратсиз ёки туғруқ стресининг кўп бўлиши билан, алмашинув жараёнидаги енгил ўзгаришлар билан, баъзида энергетик етишмовчилик белгилари билан.

Асоратли. Асфиксия ёки сурункали хомила ичи гипоксияси билан, термолабиллик. Кўпинчаполицитемия белгилари, гипогликемия, гипокальцемия. Талвасалар, респиратор бузилишлар, шишлар, мушаклар гипотонияси, гипорефлексия.

Асосан асоратланган, миянинг зарарланиш доминант белгилари билан. Юрак қон-томир етишмовчилиги, инфекциялар, анемия, сўриш рефлексининг кеч аниқланиши, яққол термолабиллик, кўпинча алмашинув бузилишлари, геморрагик синдром.



2 – жадвал


^ Асосий дизэмбриогенетик стигмалар (Л.Т.Журба бўйича)

Жойлашган жойи

Зарарланиш ифодаси

Бош суяги

Бош суяги шакли микроцефалик, гидроцефалик, брахицефалик, ассиметрик;

Пешонаси қисқа, қош усти дўнгларининг бўртганлиги, энса суягининг осилиб қолиши, энса яссилиги, сўрғичсимон ўсимтанинг гипоплазияси.

Юз

Пешона ва буриннинг бир чизиқда тортилиши. Кўзнинг ёриғининг монголоид ёки антимонголоид шаклда бўлиши, гипо- гипертелоризм, эгарсимон бурун. Бурун қиррасининг текисланиши, қийшайган бурун. Прямая линия скошенного лба и носа. или ный разрез глаз. Макрогнатия, микрогнатия, прогения, микрогения, иккиланган энгак, понасимон энгак.

Кўз

Эпикант, кўз қовоқлар бурмасининг хиндча бўлиши, қовоқнинг пастга тушиши, кўз ёриқларининг ассисетрияси, учинчи қовоқнинг йўқлиги, дистхиаз (киприкларнинг 2 қатор ўсиши), колобома, рангдор қаватнинг гетерохромияси, қорачиқнинг нотўғри шакли.

Қулоқлар

Қулоқ супрасининг катталиги, кам деформацияланган қулоқлар, хар хил катталикдаги қулоқлар, қулоқларнинг турли баландликда жойлашиши, пастда жойлашган қулоқлар, helices ва antihelices анамалияси. Қулоқ солинчагининг битиб қолиши. Қулоқ солинчагининг иккиланиши.

Оғиз

Микростомия, макростомия, «балиқсимон оғиз», юқори тор танглай, юқори текислашган танглай, гумбазсимон танглай, қисқа тил юганчаси, бурмасимон тил, тилнинг иккиланиши. высокое узкое небо, высокое уплощенное небо, аркообразное небо, короткая уздечка языка, складчатый язык, раздвоенный язык.

Бўйин

Қисқа, узун, қийшиқ бўйин, қанотсимон бурмалар, қўшимча бурмалар.

Тана

Узун, қисқа, кўкрак қафаси ботиқлиги, товуқсимон, бочкасимон, ассиметрик,кўрак сўрғичлари орасидаги масофанинг кенглиги, қўшимча сўрғичлар, ханжарсимон ўсимта агенизияси, қорин тўғри мушакларининг диастази, киндикнинг пастда туриши, грижалар.

Бармоқлар

Брахиодактелия, арахнодактелия, синдактилия, кафтнинг кўндаланг эгати, бармоқланинг букувчи контрактураси, V бармоқ калта ва букилган холатда, ҳамма баомоқларнинг қийшиқлиги.

Оёқ панжаси

Брахидактилия, арахнодактилия, синдактилия, сандалсимон ёриқ, икки тишли, уч тишли, ясси товон, бармоқларнинг бирининг устига бирини чиққанлиги.

Жинсий аъзолар

Крипторхизм, фимоз, жинсий олатнинг ривожланмаганлиги, жинсий лабларнинг ривожланмаглиги, клиторнинг гиперплазияси.

Тери

Депигментацияланган ва гиперпигментацияланган доғлар, катта тукли холлар, гемангиомалар, боршнинг сочли қисмининг аплазияси.



ТАШХИС бир неча параметрларнинг йиғиндисидан келиб чиқади:


А. ^ Гестацион ёшни аниқлаш. Гестацион ёшни аниқлаш жуда муҳимдир.

Бунинг учун охирги ҳайз циклининг биринчи кунини, ҳомиланинг

биринчи қимирлаган вақтини, бачадоннинг размери, ультратовуш

фетометрия натижаларидан фойдаланилади.


Б. Ҳомилани баҳолаш:

  1. Клиник ташҳис

  2. Гормонлар даражасини аниқлаш

  3. Ультратовуш текширув – бипариенталь диаметр (БПД), қориннинг айланаси, бош айланасининг қорин айланасига нисбати, сон айланаси. йўлдош ва амниотик суюқликнинг морфологиясини баҳолаш.


В. Янги туғилган чақалоқни баҳолаш:

  1. Туғилганидан сўнг тана вазнинг камлиги

  2. Тана вазни индекси

  3. Ballard бўйича баҳолаш.


Кислота – асос мувозанатини, гликемияни, гематокрит сонини биринчи 3 кун ичида суткасига 4 мартадан кам бўлмаган ҳолда аниқлаш. Қоннинг клиник таҳлили ҳаётининг 1 – кунида аниқланади ва кейинчалик кўрматма бўйича аниқланади. ҲРОҚ билан туғилган болаларда ва муддатига етмай туғилган болаларда тери ости ёғ қавати заҳираси камлиги учун яққол сариқлик ҳар доим гипербилирубинемия билан боғлиқ деб топилмайди.

^ Морфологик белгиларига кўра боланинг гестацион ёшни ҳисоблаш. (Боллард Дж. Хаммуаллифлар билан.,1979)

Белги

лар

Баллар

0

1

2

3

4

5

Тери

Желатиноз

қизил, тиниқ

Силлиқ , пушти, вена томирлари кўринарли

Юзаки қипиқла

ниш ёки/ва вена томирлари номига кўринади

Бурмалари кам, веналари кам кўринади

Пергамент симон, чуқур эгатли, томирлар кўринмайди

Етук, тукли бурма ли

Лануго

Йўқ

Кўп

Сийрак

лашган

Туксиз соҳалар

Кўп қисми туксиз




Бурма

лар

Йўқ

Аниқ эмас, қизил чизиқлар

Оёқ панжасининг олдинги қисми бурмали

Оёқ панжасининг 2/3 қисмида бурмалар

Оёқ панжасининг ҳамма қисми бурмали




Кўкрак сўрғичлари

Сезилар-сезилмас

Ясси, сўрғич атрофи доираси йўқ

Тўқима сезиларли, сўрғич атрофи доираси

1-2 мм

Сўрғич кўтарилган, сўрғич атрофи доираси

3-4 мм

Сут бези тўқимаси тўлиқ шаклланган выражена, сўрғич атрофи доираси 5-10мм




Қулоқ

Қулоқ супраси ясси, букилганидан сўнг букилганича қолади.

Қулоқ супраси бироз бурмали, юмшоқ, букилганидан сўнг секин тўғриланади

Қулоқ супраси яхўи бурмали, юмшоқ, букилганидан сўнг осон тўғриланади

Зич ва шаклланган букилганидан сўнг дарҳол тўғриланади

Зич тоғай, қулоқ тоғай.




Жинсий аъзо (эркак)

Ёрғоқ бўш, ажини йўқ.




Уруғдон ёрғоққа тушган, бурмалари бор.

Уруғдон ёрғоққа тушган, бурмалари яхши

Уруғдон “осилган” ёрғоқ чуқур бурмали




Жинсий аъзо

(аёл )

Клитор ва кичик жинсий лаблар бўртган




Катта ва кичик жинсий лаблар тахминан бир хил

Катта жинсий лаблар кичик жинсий лабларини ёпади.

Клитор ва кичик жинсий лаблар тўлиқ катта жинсий лаблар тагида.




^ ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАРДА ҲОМИЛА ИЧИ РИВОЖЛАНИШИДАН ОРҚАДА ҚОЛИШИ АСОРАТЛАРИ

А. Гипоксия

  1. Перинатал асфиксия. ҲРОҚ билан туғилган чақалоқларда туғруқ стрессини кўтара олмаслиги туфайли уларда кўпинча асфиксия ривожланади.

  2. Персистирловчи ўпка гипертензияси. (персистирловчи фетал қон айланиши синдроми.) Деярли барча ҲРОҚ билан туғилган болаларда сурункали ҳомила гипоксияси бўлиб, ўпканинг майда артериолаларининг силлиқ мушакларининг патологик қалинлашуви. Бу ўз навбатида ўпкада артериал гипертензиянинг турли даражаларининг ривожланишига олиб келади.

  3. Меконием билан аспирацияланиш. ҲРОҚ билан муддатидан ўтиб туғилган чақалоқлар меконий билан аспирацияланиш ҳавф гуруҳига киради.

^ Б. Гипотермия. ҲРОҚ билан туғилган чақалоқларда терморегуляцияни бузилиши асосида тери ости ёғ қаватининг заҳирасининг камайиши ётади.


В. Модда алмашинувининг бузилишлари.

  1. Гипогликемия. ҲРОҚ билан туғилган чақалоқларда углеводлар алмашинуви бузилган бўлади, шунинг учун уларда гипокликемия ривожланаишига мойиллик бўлади. бу ҳолат гликоген заҳирасининг камайиши ва гликонеогенез жараёнининг бузилишидан келиб чиқади.

  2. Гипокальцемия. ҲРОҚ билан туғилган чақалоқларда идиопатик гипокальцемия юзага келиши мумкин.


^ Г. Гематологик бузилишлар. ҲРОҚ сабабли ҳомилада гипоксия кечиши

натижасида эритропоэтин миқдори ортиши ҳисобига полицитемия ва

коннинг қовушқоқлиги ошган бўлади. Полицитемия гипокликемияни

чуқурлаштириб миянинг жароҳатланишига олиб келади.


^ Д. Полицитемик синдром. ҲРОҚ билан туғилган чақалоқларнинг 10-15%да

кузатилади. Бунда гематокрит кўрсаткич 0,65 гача ва ундан юқорига

кўтарилган бўлиб, гемоглобин эса 200 г/л дан ортиқ бўлади. Бу ҳолат

ҳомила гипоксияси туфайли эритропоэз фаоллигини ошиши сабабли

эритроцитлар миқдорининг кўпайганлигидан келиб чиқади. Неонатал

полицитемияда периферик олчаранг цианоз ва юрак етишмовчилиги

(тахикардия, юрак тонларининг бўғиқлашуви, юракнинг нисбий

чегарасининг кенгайиши, турли шишлар), респиратор бузилишлар

(хансираш, “хириллашли” нафас, қовурғалараро мушакларнинг

тортилиши), гипербилурубинемия (эритроцитлар парчаланишининг

ошганлиги сабабли), талвасалар (миянинг перфузиясининг етишмовчилиги

туфайли), олигоурия бўлиши мумкин. Полицитемия бор бўлган

чақалоқларда талвасалар гипокальцемия, гипомагнемия ва гипогликемия

билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.


ДАВОЛАШ

Эрта антенатал ташҳис қўйиш ҲРОҚ ни самарали даволашнинг гаровидир.

Агар аёлда овқатланишда етишмовчилик бўлса, гиповитаминоз аниқланса у ҳолда уларни ўрнини тўлдириш ёки коррекция қилиш зарур. Бачадон – йўлдош етишмовчилигида абдоминал декомпрессия, кислородотерапия, пироцетам билан босқичли даволаш самарали ҳисобланади.

Медикаментоз даволаш асоси қуйидагича:

  1. Витамина К ни 1-2мг парентерал юбориш.

  2. НБС симптомлари яққол намоён бўлганида витамин Е 20 мг/кг м/о 3-5 кун давомида юборилади.

  3. Гипогликемияда глюкозанинг 20% эритмасини 2-4 мг/кг миқдорда, кейинчалик глюкозани 10% эритмаси 80 мл/кг/суткасига юборилади.

  4. Гипомагниемияда магний сульфатни 25% эритмаси биринчи суткаларда 0,4 мл/кг дан ҳар 6-12 соатда юборилади.

  5. Гипокальциемияда кальций глюконатни 10% ли эритмаси 2 мл/кг ҳисобида вена ичига юборилади.

  6. Геморрагик синдромда гепаринланган янги қон ёки плазма 10-15 мл/кг ҳисобда қуйилади.

  7. Иссиқлик йўқотилишиниииии олдини олитшга катта аҳамият берилади.

  8. Тана вазнининг етишмовчилигида копрограмма қилиш керак ва ўринбосар фермент терапия ўтказиш керак.

Даволашда репаратив, адаптацион ва оқсил-анаболик хусусиятга эга бўлган ўсимлик препаратларини қуйиш яхши натижа беради. Шундай хусусиятга эга бўлган препарат – экдистендир. Экдистен – табиатан стероид структура бирлашмаси, адаптоген дори восита сифатида регистрацияланган (ҳисоб рақами 87/848/2) чақалоқлар ва болалар организмида оқсил биосинтезини яхшилайди. Бошқа аноболик стероидлардан фарқи андроген, антигонодотроп, тимолитик таъсири йўқ, буйрак усти безининг пўстлоқ қаватининг функционал фаолиятига таъсир ўтказмайди. Экдистен – ЎзРССВ Фармокологик комитети томонидан гипотрофияни даволашда қўлланишга рухсат этилган.

Препарат организмига киритилганда жигар митохондрийларининг функционал жихатдан яхшиланишига олиб келади, бу эса фосфор бирлашмаларини интенсив кўтарилишига қаратилган, натижада митохондрийнинг полифермент система фаолияти ошади ва экзоген таъсирларга нисбатан химояси ошади.

Экдистен углевод, липид ва электролит алмашувини яхшилайди. Орган ва тўқималарда гликоген миқдори ошади, холестирин миқдори камаяди.

Экдистеннинг самараси хомила ичи гипотрофияси билан туғилган янги туғилган чақалоқларда қисқа муддатда клиник кўринишларда кузатилади: патологик флексор гипертензиянинг йўқолиши, тери рангини меъёрлашиши, терини эластиклиги ва тўқима тургорини тикланиши, мушаклар тонусининг стабиллашиши, тери ости ёғ қаватини ҳосил бўлиши.

ҲРОҚни клиник симптомларида умумий терапия таркибига экдистен киритилганда ҲРОҚ ни даражаларидан қатъий назар яхшинатижа беради.

ҲРОҚ билан туғилган чақалоқларда 0,001 г/кг дан овқатдан сўнг 2-3 маҳал экдистен берилади. Даволаш курси 14-20 кун.


АДАБИЁТЛАР:

  1. Шабалов Н.П. Неонатология.- Москва.-2004.

  2. Шабалов Н.П., Цвелева Ю.В. - Основы перинатологии.- Москва.- 2001.

  3. Аршавский И.А. – Физиологические механизмы и закономерности индивидуального развития.- Москва.- 1982.

  4. Ахмадеева Э.Н. – Врожденные гипотрофии, пренатальные факторы риска задержки развития плода.- Москва.- 1999.

  5. Бычкова Г.А. – Механизмы адаптации новорожденных в раннем неонатальном периоде.- Ташкент.- 1992.

  6. Закиров И.З. – Современные методы диагностики гипотрофии плода.- Москва. - 2000.

  7. Кельмансон И.А. Отсроченный риск кардиоваскулярной патологии, ассоциированный с малой массой тела при рождении. //Ж.Росс. Вестник перинатол. и педиатрии – 1999. - №2.

  8. Яцык Т.В Руководство по неонатологии. Медицинское информативное агентство.-1998.

9. Сыров В.Н. Фитоэкдистены: биологические эффекты в организме высших

животных и перспективы использования в медицине //Экспериментальная

и клиническая фармакология.-1994.-№5.- С.61-66.

10. Сыров В.Н. и соавт О влиянии экдистерона и неробола на транспорт

кальция в скелетных мышцах.//Докл.АН РУз.-1994г-№5.- С.50-52

11. Утемиразова Д.Ш., Сыров В.Н., Хушбакова З.А. Экспериментальная

оценка возможности использования препарата «Экдистен» как

метаболически активного средства в детской практике // Материалы

науч.-практич. Конфер. «Новые достижения в получении, изучении и

применении лекарственных средств на основе природного сырья»

посвященной 100 летию рождения проф. Р.П.Хазанович. Ташкент. - 2006.

- С.221-222.

12. Робертон Н.Р. Практическое руководство по неонатология.-

М.:Медицина. - 1998.


^ РЕЦЕНЗИЯ НА МЕТОДИЧЕСКИ РЕКОМЕНДАЦИИ «НОВОРОЖДЕННЫЕ С ЗАДЕРЖКОЙ ВНУТРИУТРОБНОГО РАЗВИТИЯ – МЕТОДЫ КОРРЕКЦИИ ЛЕЧЕНИЯ»


Учитывая высокую аллергизацию в педиатрии и, в частности в периоде новорожденности, получение и применение растительных препаратов с низкой способностью сенсибилизации является одним из решений данного вопроса.

Препараты из корней сафровидной ливзеи действуют на повышение активности фосфорных соединений путем перестройки функционирования митохондрий печени.

В этой связи препарат их этой группы – экдистен, способствует усилению процессов биосинтеза белка в организме новорожденных с ЗВУР. Он также вызывает благоприятные сдвиги в электролитном и углеводном обменах.

В разрезе данной патологии применение препарата оказывается обоснованным и проявляется ранним купированием клинических проявлений и сокращением сроков пребывания в стационаре.

Методически рекомендации написаны для врачей педиатров как возможность коррекции в тактике лечения новорожденных с ЗВУР.

Рекомендации написаны на русском и узбекских языках, что дает возможность более широкому внедрению препарата.


Доцент кафедры педиатрии

и функциональной диагностики

ТашИУВ доцент, к.м.н Дивеева А.С..



Похожие:

Тошкент педиатрия медицина институти ҳомила ичи ривожланишидан орқада қолган чақалоқлар iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма
Услубий қўлланмани Тошкент Педиатрия тиббиёт институти болалар юқумликасалликлари кафедраси томонидан тузилган
Тошкент педиатрия медицина институти ҳомила ичи ривожланишидан орқада қолган чақалоқлар iconТошкент Педиатрия Медицина Институти Госпитал болалар хирургия кафедраси Маруза: Болаларда корин бушлигида «пайпасланувчи хосила синдроми»
Талабаларга стационаргача булган боскичда болаларда корин бушлигида «пайпасланувчи хосила синдроми» ни келтириб чикарувчи касалликларни...
Тошкент педиатрия медицина институти ҳомила ичи ривожланишидан орқада қолган чақалоқлар iconТошкент Педиатрия Тиббиёт Институти 2010-2011 йил қабул режаси

Тошкент педиатрия медицина институти ҳомила ичи ривожланишидан орқада қолган чақалоқлар iconТошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали 2010-2011 йил қабул режаси

Тошкент педиатрия медицина институти ҳомила ичи ривожланишидан орқада қолган чақалоқлар iconТузувчилар: Тошкент Педиатрия тиббиёт институти неонатология кафедраси ходимлари- доцентлар т ф. н. Амизян Н. М., ассистентлар Палагина Н. В., т ф. н. Исмаилова М. А., т ф. н. Гуломова М. А., т ф. н. Рахмонкулова З. Ж. Такризчилар
Тузувчилар: Тошкент Педиатрия тиббиёт институти неонатология кафедраси ходимлари- доцентлар т ф н. Амизян Н. М., ассистентлар Палагина...
Тошкент педиатрия медицина институти ҳомила ичи ривожланишидан орқада қолган чақалоқлар iconТошкент педиатрия тиббиёт институти
Шошилнч даво талаб қилинадиган кўкрак қафаси аъзолари касалликлари диагностикаси ва давоси
Тошкент педиатрия медицина институти ҳомила ичи ривожланишидан орқада қолган чақалоқлар iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Олий ҳамшира иши факультети талабалари учун одам анатомияси фанидан амалий машғулотларга
Тошкент педиатрия медицина институти ҳомила ичи ривожланишидан орқада қолган чақалоқлар iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Тошкент фарма­цевтика институти ҳузуридаги д 087. 12. 01 рақамли кенгашнинг 2009 йил соат да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100015,...
Тошкент педиатрия медицина институти ҳомила ичи ривожланишидан орқада қолган чақалоқлар iconЎзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти
Мавзу: Охирги мия, унинг ёшга қараб ўзгариши. Плашнинг рельефи. Охирги миянинг оқ моддаси. Базал ўзаклар
Тошкент педиатрия медицина институти ҳомила ичи ривожланишидан орқада қолган чақалоқлар iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги Тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент педиатрия тиббиёт институти
Тиббиёт олий ўқувюртлари VI-VII курс талабалари учун амалий машғулотлардан услубий қўлланма
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации