Документы



Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги Тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент педиатрия тиббиёт институти icon

Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги Тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент педиатрия тиббиёт институти

НазваниеЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги Тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент педиатрия тиббиёт институти
Дата25.06.2013
Размер340.75 Kb.
ТипДокументы
скачать


Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги

Тиббий таълимни ривожлантириш маркази

тошкент педиатрия тиббиёт институти


Болаларда менингеал синдроми

Тиббиёт олий ўқувюртлари VI-VII курс талабалари учун амалий машғулотлардан услубий қўлланма


Тошкент – 2006




ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги

Тиббий таълимни ривожлантириш маркази

тошкент педиатрия тиббиёт институти


«ТасдиҚлайман»

ЎзР ССВ Кадрлар, фан

ва ўқувюртлари бош

бошқармаси бошлиғи

профессор Э.А.Атаханов

___________________

2006 й «__»_________


^ Болаларда менингеал синдроми

Тиббиёт олий ўқув юртлари VI-VII курс талабалари учун амалий машғулотлардан услубий қўлланма


Тошкент – 2006

Услубий қўлланмани Тошкент Педиатрия тиббиёт институти болалар юқумли касалликлари кафедраси томонидан тузилган


Тузувчилар:

Т.ф.н., доцент Ибрагимова Х.Н.

Т.ф.д., профессор Зокирхўжаев А.Х.

Ассистент Махмудов У.У.


Тақризчилар:

Тиббиёт фанлари доктори, профессор И.А.Қосимов – Тошкент педиатрия тиббиёт институти юқумли касалликлар ва эпидемиология кафедраси мудири.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор А.Г.Валиев – Ўзбекистон Республикаси эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Ибодова Г.А. – Тошкент врачлар малакасини ошириш институти болалар юқумли касалликлари кафедраси мудири.


^ 1. Машғулот мавзуси: «Болаларда менингеал синдроми».

2. Мавзуни таърифлаш. Умумий амалиёт шифокори кўпинча ўз иш фаолиятида менингеал синдром билан кечувчи бир қанча касалликларга дуч келади. Бу синдром ҳам юқумли, ҳам соматик касалликларда кузатилиши мумкин.

Менингеал синдром - бу мия пардалари, хореидал томир чигалларининг зарарланишини кўрсатувчи белгилар мажмуасидир.

Менингеал синдромининг клиник белгилари болалар ва катта ёшдагиларда турли кўринишда кечади, бу эса унинг ташхисида бирмунча қийинчилик туғдиради.

Шунинг учун, ушбу синдромни чуқур ўрганиш щамма амалиёт шифокорлари учун зарурий шартдир.


^ 3. Машғулотнинг мақсади ва вазифалари.

3.1. Машғулотнинг мақсади: - менингеал синдромга тўғри ташхис қўйишни биладиган амалиёт педиатрини тайёрлаш.

^ 3.2. Машғулот вазифалари:

а) Талаба билиши керак:

  • Менингеал синдромни ўрганишдаги тиббиёт фанидаги ютуқлар;

  • Менингеал синдромни келтириб чиқарувчи этиологик омиллар;

  • Менингеал синдром билан кечувчи юқумли касалликларнинг щозирги замондаги эпидемиологик хусусиятларини;

  • Менингеал синдромнинг патогенези ва патоморфологияси;

  • Менингеал синдромнинг асосий клиник белгилари;

  • Касаллик оғирлик даражасининг кўрсаткичи;

  • Асосий (таянч) ташхисот кўрсаткичи;

  • Менингитларнинг классификацияси;

  • Лаборатор текшириш усуллари: умумклиник, бактериологик, орқа мия функцияси;

  • Менингеал синдром билан келган беморларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш асослари;

  • Инфекция ўчоғидаги эпидемияга қарши чора-тадбирлар, специфик ва носпецифик профилактикаси;

  • Менингеал синдром билан келган беморларга шифокорнинг чора-тадбирлари.


б) Талаба қилиши лозим:

  • Менингеал синдром билан келган беморга тўғри ташхис қўйиш;

  • Болаларда Менингеал синдром билан кечувчи юқумли касалликларнинг қиёсий ташхисини ўтказиш;

  • Касалликнинг даврига, кечишига қараб синдромлари бўйича даволаш усулларини қўллаш;

  • Беморни касалхонага юбориш, керакли щужжатларни тўлдириш;

  • Юқумли касалликларни менингеал синдром билан ўтказган беморларни диспансеризацияси, реабилитацияси ва унга тааллуқли щужжатларни тўлдириш;

  • Беморлар ва оналар ўртасида санитар-оқартув ишларини олиб бориш, шахсий гигиена қоидалари билан таништириш, эпидўчоғда юқумли касалликларнинг профилактикаси, санитар-гигиеник қоидаларга риоя қилиш, эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўтказиш лозим.


^ 4. Мустақил ишлаш учун саволлар


А) Асосий билимлари:

  1. Менингеал синдром билан кечувчи юқумли касалликларни ўрганиш тарихи.

  2. Менингеал синдром билан кечувчи касалликларнинг қўзғатувчиларини асосий хусусиятлари.

  3. Менингеал синдром билан кечувчи касалликларда бемор организмига қандай патоморфологик ўзгаришлар содир бўлади.

  4. Менингеал синдром билан кечувчи юқумли касалликларда ички ва ташқи аъзолардаги ўзгаришлар.

  5. Менингеал синдром билан кечувчи касалликларни лаборатор текшириш усулларини кўрсатинг.


Б) Машғулот мавзуси бўйича:

  1. Менингеал синдром қайси ёшдаги болаларда кўпроқ учрайди?

  2. Менингеал синдромнинг етакчи асосий белгиларини кўрсатинг.

  3. Менингеал синдром билан кечувчи касалликларнинг клиник классификацияси.

  4. Йирингли менингитларнинг клиникаси, ташхиси.

  5. Сероз менингитларнинг клиникаси, ташхиси.

  6. Менингизм билан кечувчи касалликларнинг клиникаси, ташхиси.

  7. Менингеал синдром билан кечувчи касалликларнинг асоратлари.

  8. Менингеал синдром билан кечувчи касалликларнинг лаборатор текшириш усуллари.

  9. Менингеал синдром билан беморни текшириш учун материални қандай олиш керак? Касаллик даврининг лаборатор текшириш натижаларига таъсири (қон, орқа мия суюқлиги).

  10. Умумий амалиёт шифокорининг беморда менингеал синдромни аниқлагандаги тактикаси.

  11. Менингеал синдром билан келган беморнинг давоси.

  12. Менингеал синдром билан кечувчи юқумли касалликларнинг эпид ўчоғидаги чора-тадбирлар.

  13. Менингеал синдром билан кечувчи касалликларнинг реабилитацияси ва диспансеризацияси.


^ 5. Тарбиявий ва деонтологик мақсадлар

Талабалар билан Менингеал синдром билан келган беморларни бўлимда жойлаштириш, бўлим иш тартиби билан таништириш, щамда касалхонада қўшимча касалликни юқтиришни олдини олиш режалари мущокама қилинади.

Шунинг учун беморларни алощида хоналарга-боксларга жойлаштириш мащсадга мувофиқдир. Бундан ташқари, доимий дезинфекция қилиш масалаларига тўхталиб ўтиш ўринлидир.


^ Касалхона тартиблари:

Хонани шамоллатиш, бактерицид лампа билан нурлаш, хонани дезинфекцияловчи моддалар билан ювиш, талабалар бемор қариндошлари билан муомала қилиш қоидаларини ўрганадилар, чунки бемор олдига уларнинг кириши ман қилинади.

Касалларни мущокама қилганда талабаларга тиббий терминларни аста-секин ўргатилади, лекин бу терминларни бемор тушунмаслиги керак.

Бўлғуси шифокорларга беморлар билан муомала қилишга, щар хил ноўрин саволларга жавоб топиш ўргатилади. Уларни беморнинг турли инжиқликларига, касаллик оғирлашуви билан боғлиқ бўлган щолатларда ақл билан иш юритишга ва чидамлилик мащоратларига ўргатилади. Амалий машғулотларда талабаларга ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари билан қандай муомала қилиш этикаси тушунтирилади.

Кафедра ўқитувчилари ўзларининг шахсий кўринишлари билан талабаларни озодаликка, покизаликка, одамий фазилатларга ўргатадилар. Беморни даволаш жараёнида атроф-мущит касаллик кечишига ижобий таъсир кўрсатиши кераклиги уқтирилади.

^ 5. Талабалар билимининг ўқувизланиши бўйича текшириш ишлари (ТЎТИ).

Болалардаги менингеал синдром билан кечувчи юқумли касалликлар бўйича талабалар билимларини бащолаш варақаларини тўлдириш.

^ Вазифа №1. Ташхис: Энтеровирус инфекцияси, типик шакли, менингит ўрта оғир кечиши.


Бемор

Ёши

Вазни

1

2

3

4

5

6

Касаллик-нинг белгилари

Лаборатор текшириш натижаларининг тащлили

+иёсий ташхис

Даволаш стандарти

Профи-лактика

Реабилитацияси


^ Вазифа №2. Ташхис: Менингококк инфекция, менингит- менингококкцемия ўрта оғир шакли.


Бемор

Ёши

Вазни

1

2

3

4

5

6

Касаллик-нинг белгилари

Лаборатор текшириш натижаларининг тащлили

+иёсий ташхис

Даволаш стандарти

Профи-лактика

Реабилитацияси

^ 6. Амалда қилинадиган ишларни ўзлаштириш учун дарс давомида талабаларнинг мустақил ишлаши.

«Болаларда менингеал синдроми» мавзуси бўйича машғулот бошланганда, дарсни қандай ўзлаштирганингизни билиш учун савол-жавоб ўтказилади. Шундан сўнг, сизга менингеал синдром билан кечувчи турли юқумли касалликларнинг клиник белгиларини текшириш топширилади. Бўлимда менингеал синдроми билан кечувчи беморлар билан профилактика қоидаларига риоя қилган щолда иш юритилади. Касаллик тарихини ўрганилганда беморга тегишли маълумотлар билан танишиб, шикоятларини эшитиб, бемордан ёки унинг ота-онасидан касаллик маълумотларини сўраб йиғасиз. Эпидщолатни, касалликнинг тарихини аниқлаб, касалликнинг асосий белгиларини топиш учун беморни синчиклаб текшириб, тахминий ташхис қўясиз ва лаборатор текшириш ва даволаш режасини бемор ащволини щисобга олган щолда тузасиз.

Касаллик тарихидан лаборатор текшириш натижалари билан танишиб чиққач, менингеал синдром билан кечувчи касалликларнинг ўзига хос бўлган белгиларини аниқлайсиз. Шундан сўнг, таснифга асосланиб, касаллик шакли, кечиши, қўшимча белгилар тўпламини щисобга олган щолда якуний ташхис қўясиз. Дарснинг якунида сизга машғулотни қандай ўзлаштирганлигингизни билиш учун ўқитувчи сизга клиник ва эпидемиологик масалаларни ечишингизни ва дориларга рецепт ёзишни билишингизни текшириб кўради.


^ 7. Маълумотлар блоки

Менингеал синдром билан кечадиган касалликлар қадимдан маълум. Дастлабки касаллик ХV асрда аниқланган, лекин батафсил маълумотлар 1805 йилда ёритилган. Бу вақтда Женевада менингококкли менингит эпидемияси бўлиб ўтгандан кейин щар хил мамлакатларда менингококкли менингит билан касалланиш маълум йилларда кўпайиши, яъни даврий кўтарилишлари кузатилган.

Болалардаги менингококкли менингит щақидаги дастлабки маълумотлар Дени ва Барноу (1878) томонидан «Болалардаги бўйин опистотонуси» номли мақолада ёритилганини кўриш мумкин. 1887 йил Вексельбаум томонидан менингококкли менингит қўзгатувчисининг топилиши, спорадик ва эпидемик щолатларга аниқ таъриф беришга имконият яратади.

Сил менингити щақидаги тарихий маълумотларга кўра, бу касаллик қадимдан «Ўткир бош истисқоси» номи билан маълум бўлгани ёзилган. Менингитнинг серозли шакли бошқа этиологиялардан, масалан, йирингли менингитга нисбатан аниқроқ таснифи ва ташхис қўйиш Квинкенинг (1893) орқа мия суюқлигини бемор щаётлик вақтида текширишини яратгандан кейин мумкин бўлди. Кўпчилик тадқиқотчилар, шу жумладан М.С. Маргулис ва Э. М. Визен Бенгаузнинг «Ўткир серозли менингит» монографиясини (1897) ушбу шаклдаги менингитларнинг бошланғич нозология билан боғлаш керак деб щисоблайдилар. XIX асрда мустақил нейроинфекция сифатида серозли менингитлар билан бирга паротитдаги серозли менингитлар щақида маълумотлар пайдо бўла бошлади (Доптер, 1910; Жолтрен, 1927) ва унга кейинги вақтда айниқса катта эътибор қаратилди. Шу билан бирга С. Э. Ганзбург, И. В. Вонянко, Г. С. Киркевич томонидан қўзғатувчиси аниқланиб (1911) ўткир полиомиелит чуқур ўрганилиб, ўткир полимиелитнинг менингеал шакли батафсил таърифланди.

^ Менингеал синдром тушунчаси, этиологияси

Менингеал синдром деганда, мия пардалари ва хореидал чигаллар таъсирланиши ва яллиқланишидан далолат берувчи белгилар йиғиндисининг мажмуаси тушунилади. Унинг ривожланиши қуйидагилар щисобига бўлиши мумкин:

  1. Мия пардаларининг яллиғланиши;

  2. Мия пардалари ва томир чигаллларига микроблар, вируслар, щамда экзо ва эндотоксинларнинг токсик таъсири;

  3. Биринчи щолатда менингит щақида, иккинчисида эса менингизм ёки нейротоксикоз кўринишлари щақида фикр юритилади. Менингитлар этиологиясига кўра 2 гурущга бўлинади; вирусли ва бактериал менингитлар.

Щозирги вақтда вирусли менингитлар кўпроқ учрамоқда. Бунда юқори нафас йўллари жарощатланишини чақирадиган вирусларнинг ащамияти каттадир. Уларга грипп, Коксакининг А гурущи (2,4,7,8,9,-типлари) ва В гурущи (7-6 типлари), ЕСНО (кўпроқ 9, камроқ 1, 3, 4, 6, 12, 13, 16-типлари) парагрипп, реовирус, риновирус, респиратор-синтициал вирус, миксовируслар киради.

Катта гурущни бактериал менингитлар эгаллайди. Бактериал табиатли сероз менингитлар бирламчи ва иккиламчи бўлади. Уларни бактериал флоралар келтириб чиқаради, қўзғатувчи бўлиб мия пардалари сощасига кирадиган щар қандай бактериялар бўлиши мумкин. Улардан менингококк, пневмококк, стрептококк, стафилококк, сил, бруцеллёз, сальмонеллёз, дизинтерия, қорин тифи таёқчаси бактериал менингитларни чақиради.

Менингеал синдром баъзида гепатаргия, уремия, эклампсия, токсикоз билан кечадиган ичак инфекциялари, токсик диарея ва бошқаларда кузатилиши мумкин. Менингеал синдром субарахноидал бўшлиққа гельминтлар ва бошқа оддий паразитларнинг тушиши натижасида щам ривожланиши мумкин.


^ Менингеал синдромнинг патогенези

Умумий инфекцион касалликларда вирус ва бактерияларнинг мия пардалари сощасига кириши лимфогематоген йўл орқали амалга ошади. Бурун бўшлиғи ва томоқдан щидлов нерви шохлари бўйлаб периневрал йўл билан щам кириши мумкин. Микробларнинг бу йўл билан МНС га кириши юқори нафас йўлларида ўткир ва сурункали яллиғланиш бўлганда осон кечади, у ЎРВИда, менингококкли назофарингитда кузатилиши мумкин. +атор щолларда вирусли менингитлар серозли, бактериал-йирингли яллиғланиш чақиради. Баъзи бактериал менингитлар бундан истиснодир. Масалан, сил, кўкйўтал, бруцеллёзли менингитлар серозли типда кечади. Касаллик келиб чиқишининг асосий сабабларидан бири гематоэнцефалитик берьер ўтказувчанлигини ошиб кетишидир, шу билан бирга мия томирлари ўтказувчанлигини ошиб кетишининг ащамияти каттадир. Баъзи олимлар кўпинча қўзгатувчи қондан ликворга мия қоринчалари, томир чигаллари орқали ўтиши мумкинлигини истисно қилмайдилар. Менингит ривожланишида миянинг жарощати, инсоляция, чарчаш, очлик, организм реактивлигини пасайиши, шу билан бирга МНС қаршилигини пасайшига олиб келадиган турли касалликларни ўтказиш ащамиятга эга.

қўзғатувчи мия қоринчаларининг томир чигалли пардалари сощасига киргач, яллиғланиш жараёни ривожланади. Томир девори ўтказувчанлигининг ошиши тўқималар шишига, томир ўзанидан ликворга плазма оқсиллари (альбумин ва глобулинлар) нинг ўтишига, ликворда лейкоцитларнинг тўпланишига олиб келади. Мия қоринчаларидаги томир чигалларининг яллиғланиш жараёни билан таъсирланиши орқа мия суюқлигининг кўп ишлаб чиқишига олиб келади. Натижада бу щолат субарахноидал бўшлиқда суюқлик миқдорининг кўпайишига олиб келади ва мия ички босимининг ошиши (ликвор гипертензияси) кузатилади. Тўқималарнинг шиши ва калла ичида босимнинг ошиши мия пардалари нерв охирларида таъсирланиш чақиради. Бу менингеал белгилар ва менингеал синдром ривожланишининг асосий сабаби щисобланади. Бактериал менингитда, шу жумладан йирингли жараёнларда, мия тўқималарида нисбатан оғир ўзгаришлар ривожланади. Томир атрофи ва субарахноидал ёриғда қуюқ йирингнинг тўпланиши субарахноидал бўшлиқдан ликвор резорбция қилинадиган ёриқлари билан бир қаторда бош мия қоринчалариаро, бош миядаги орқа мия оралиғида суюқликнинг циркуляция қилинадиган тешикларининг блокадасига олиб келиб, беморларда гидроцефалия, пиоцефалия ривожланишига олиб келади. Бу эса ёмон оқибатларга сабаб бўлади. Касалликнинг 3-6 кунларига келиб, яллиғланиш ўчоғида фибриноген пайдо бўлади ва у фибринга айланиб, антибиотиклар қийинчилик билан таъсир қиладиган йиринг қуйқаларини шаклланишига олиб келади ва кейинчалик рецидивлар-қайталанишига сабаб бўлади. Менингитларда жараёнга баъзан мия моддасининг яллиғланиши щам қўшилиб, менингоэнцефалитнинг ривожланишига олиб келади.


^

Менингеал синдромининг клиник белгилари


Менингеал синдром ёки этиологик дифференцияланмаган менингит ташхиси қуйидаги клинико-патологик симптомлар, яъни менингеал белгилар, юқумли касаллик белгилари ва орқа мия суюқликларидаги ўзгаришлар асосида қўйилади.

Менингеал синдром умумий мия белгилари ва менингеал белгилардан иборат. Умум мия белгиларига қуйидагилар киради: жуда кучли, безовталовчи, тарқалган характердаги бош оғриғи; кўпинча кўнгил айнимасдан, бирданига, одатда беморга енгиллик олиб келмайдиган, қайт қилиш; баъзан рущий-қўзғалиш; алащлаш; талваса; галлюцинациялар; даврий равишда алмашинадиган щолсизлик ва онгнинг бузилиши (карахтлик, сопор, кома) киради.

Менингитларда (менингоэнцефалитларда) маълум юқумли касалликларга хос бўлган қатор клинико-патологик синдром ва белгилар щам кузатилади. Уларга:

- умумий интоксикация, щароратнинг кўтарилиши, экзантема, энантема, лимфаденопатия, жигар ва талоқ катталашиши, щар хил аъзо ва системалардаги ўзгаришлар киради. Булар эса менингитни менингеал синдромли юқумли касалликлардан қиёсий ташхис ўтказишга имкон беради. Менингит диагнозини тасдиқлаш учун орқа мия суюқлиги (ОМС)ни текширишни алощида кўрсатиш зарур. Орқа мия функциясига кўрсатма бўлиб менингеал белгиларнинг яққол ифодаланиши, баъзан эса кучсиз ифодаланган бўлсада асосий кўрсаткич бўлиб щисобланади.

Нормада ОМС тиниқ ва рангсиз, 100-200мм. сув уст. босимида оқади, таркибида 2-10-10 гл лимфоцит, 0,23-0,33 гл оқсил хлоридлар 120-130 ммоль, қанд 0,2-0,6 гл (қон зардобидаги миқдоридан 50% дан кам бўлмайди). ОМСда яллиғланишга хос ўзгаришлар менингит ташхисида щал килувчи ащамиятга эга. Плеоцитоз хужайра таркиби, оқсил миқдори, қанд ва хлоридлар концентрациясини аниқлаш менингитлар дифференциал диагностикасининг биринчи этапи щисобланади. (схема №1).

Менингизм – бу ликворда яллигланишга хос ўзгаришлари бўлмасдан клиник ва умуммия белгилари бўлиши билан характерланадиган холатдир.

Бундай беморларда орқа мия пункциясида суюқлик тиниқ, рангсиз, 300-400 мм сув уст. (2,9-3,9 кПа) гача босими ошганлиги кузатилади, кўпинча бир текис оқади, щужайра, оқсил, хлорид, қанд миқдори меъёрида бўлиши кузатилади. Менингизмнинг клиник белгиларини мия пардаларининг яллиғланиши эмас, балки уларнинг токсик таъсирланиши ва бош мия ичи босимининг ошиши келтириб чиқаради. Менингизм - грипп ва бошқа ЎРВИ, менингококкли назофарингит, ангина, қорин тифи ва бошқа касалликлар билан оғриган беморларда кузатилиши мумкин (схема №2). Бу касалликларни этнологик фарқлаш учун клиник ва лаборатор усулларни қўлланади.

Клиникаси

Менингеал синдром билан келган бемор анамнезидан касалликнинг белгилари тўсатдан пайдо бўлганлиги аниқланади. Бошланишидаги шикоятлари бош оғриғига бўлади, оғриқ доимий ва кучаювчи характерда бўлиб, чакка сохасида жойлашади, кейинчалик бошнинг щамма юзасига тарқалиши мумкин. Оғриқ сиқувчи, баъзан пулсацияловчи характерда бўлиб бош мияда босим ошиши щисобига келиб чиқади. У бемор вертикал щолатида кучаяди, горизонтал щолатида эса бир оз камаяди. Баъзан боши айланади. Кейинчалик қайт қилади-одатда тўсатдан, кўнгил айнимасдан қайт қилади.

Менингеал синдромли беморда кўпинча қабзият кузатилади. Кўпчилик болаларда тана щарорати 38,80-40,00С гача кўтарилади.

Беморларни текшириб кўрилганда менингеал белгилар кузатилади. Уларга қуйидаги белгилар: Керниг, Брудзинский, энса мушаклари ригидлиги, учоёқлик(треножника), Гиена (кубитал белгиси), Лессаж ва бошқалар. Менингеал симптомлар кўпинча вегетатив ўзгаришлар билан бирга кечади. Беморда тарқоқ, турғун қизил дермографизм аниқланади Кўпинча брадикардия кузатилади, қорин рефлекслари ва кримастер рефлекслари сусайган бўлади. Пай рефлекслари бироз кучайган ёки сусайганлиги кузатилади. Уларнинг ифодаланишлари нормадан кам фарқ қилади ёки анизорефлексия бўлади. Баъзан анизокория ва қорачиқ рефлекслари сусайганлигини аниқлаш мумкин. +атор болаларда щаракат бузилишлари кузатилади: оёқ-қўл парез ёки параличлари, бош мия нервларининг шикастланиш белгилари. Кўпинча сезувчанликнинг ошиши кузатилади (гиперестезия): бемор баланд товушни, ёрқин ёруғликни кўтара олмайди, оғриқли манипуляциялар щақида гапирмаса щам бўлади. Йирингли менингитларда бемор қонида лейкоцитоз, нейтрофилез чапга силжиши билан, ЭЧТ ошганлигини кузатиш мумкин.

Вирусли менингитларда касалликнинг бошланишида қонда бироз лейкопения ёки лейкоцитоз, тезда лейкопения, лимфоцитозга алмашинади, ЭЧТ бироз ошган ёки нормада бўлади. Менингеал синдромда жараёнининг кучайиши натижасида ликвор гипертензияси кучайиб, мия шиши ва ўлимга олиб келади. Сероз менингитда ликвор: босими 300 мм сув уст. Ранги тоза, цитоз (15-1000) оқсил 0,1-0,66% қанд 50-60 мг% плёнкаси нозик. Йирингли менингитда: рангли сарғиш, лойқали, босим 300-600 мм сув уст, цитоз 1000 дан юқори, оқсил 0,66-16,0% қанд 6-35 мг% хлоридлар 700-760 гача.

^
Бириламчи йирингли менингит

Менингизм щам менингит каби болаларда кўпинча касалликнинг ўткир даврида пайдо бўлади ва 1-3 кундан кўп сақланмайди.

Биринчи орқа мия пункциясидан сўнг босим пасайгач, беморнинг ащволи тезда яхшиланади ва менингеал белгилар йуқолади. Менингизм щолатида врач доимо эщтиёткор бўлиши керак, баъзан менингизм мия пардаларида бир неча соатдан кейин яллиғланиш ривожланишидан дарак бериши мумкин. Тиниқ ва бироз плеоцитозли (1 мм3 да бир неча ўндан бир неча юзгача хужайралар, хусусан, лимфоцитларнинг бўлиши) ОМС (орқа мия суюқлиги) менингитдан дарак беради.

Хира, юқори нейтрофил плеоцитозли ва оқсил миқдори юқори бўлган ОМС йирингли менингитни ташхислашга асос бўлади.

Сероз менингитлар вирус ва бактериал табиатли бўлиши мумкин, щамда бирламчи ва иккиламчига бўлинади. Бирламчи сероз менингитларга вирус қўзғатувчи, ички органлар жарохатланишининг клиник белгиларисиз кечадиган касалликлар киради. Иккиламчи сероз менингит ва менингоэнцефалитларга нафақат бирламчи системани, балки бошқа орган ва системаларнинг жарощатланиши билан кечадиган касалликлар киради. Йирингли менингитлар щам бирламчи ва иккиламчига бўлинади.

Клиникаси

Бирламчи йирингли менингит

Эпидемия вақтида менингококкли менингит (менингоэнцефалит) щамма йирингли менингитларниннг 80-90% ни ташкил этади. Менингококк инфекцияси кўпинча болалар ва ёшроқ кишиларда учрайди. Унга эрта бащор мавсумийлиги хосдир.

Инфекциянинг кириш дарвозаси бурун-щалқум шиллиқ қавати бўлиб, организмда кузгатувчининг асосий тарқалишида гематоген йўл асосий деб щисобланади.

Баъзан беморларнинг ярмида менингит ривожланишидан олдин 1-5 кун давомида субфебрил ёки нормал тана щхарорати фонида назофарингит белгилари кузатилади. Менингит ўткир, титраб қақшаш ва тана щароратининг 380-40оС гача кўтарилиши билан бошланади, умумий щолсизлик, куз олмаларида, айниқса, улар харакатлантирилганда оғриқ, пешона-чакка, энса сощаларида бош оғриги пайдо бўлади, бош оғриги тезда кучаяди, сиқўвчи, безовталовчи, (распирающий), характерда бўлади. Беморнинг иштащаси йўқолади, кўнгил айнаш, енгиллик келтирмайдиган қайта қусиш, чанқаш безовта қилади. Хамма таъсирловчиларга, жумладан, ёруғликка щам сезгирлик кучайиши кузатилади. Щолсизлик, карахтлик, эс-хуши хиралашиши, уйқу бузилиши кузатилади. +орин, периостал, пай рефлекслари дастлаб кучайиши, кейинчалик уларнинг сусайиши кузатилади. Касаллик бошлангандан 10-12 соатдан кейин Керниг ва Брудзинский симптомлари аниқланади. Биринчи куннинг охирида беморнинг боши орқага ташланган, оёқлари тизза ва чаноқ-сон бўғимида букилган менингеал щолати характерлидир. Баъзан мия нервлари жарощатланиши кузатилиши мумкин. Биринчи куннинг охири иккинчи куннинг бошларида беморларда бош мия шиши белгилари кучаяди: психомотор қўзғалиш хуружлари пайдо бўлади, кейинчалик сопороз щолат ва кома билан алмашинади.

Скарлатина томоқдаги типик ўзгаришлар (кучли гиперемия, ангина), терининг гиперемиялашган фони, тошмалар майда нуқтасимон характерда бўлиши, табиий бурмаларда қалинлашганлиги, Кончаловский белгиси мусбат бўлиши билан фарқланади.

Менингитда болаларда юқоридаги қиёсий белгилардан ташқари безовталик, гиперестезия, лиқилдоқлар щолати щисобга олинади. Лессаж-осилиш белгиси ва ўтириш белгилари текширилади. Менингеал симптомларни щхамма беморларда динамикада текшириш керак. Касалликнинг эрта муддатларида клиник белгилардан ташқари ишончли диагностик усуллардан бири бўлган люмбал пункциядир. Ликворда ўзгаришлар бўлмаса ва умумий менингеал симптомлар кучайиб бораверса такрорий люмбал пункция ўтказиш керак.

Диф.ташхис ўтказаётганда менингококкли менингитга қуйидаги белгилар кўпроқ хос эканлигини ёдда тутиш лозим: аниқ мавсумийлик, бирламчи йирингли ўчоқлар йўқлиги, (отит, пиодермия ва х.), кўпинча менингококкцемиянинг клиник белгилари борлиги (тошмалар, бўғимларнинг шикастланиши); пенициллинотерапиядан яхши натижа олиниши; ликворда оқсил миқдори ошганлиги, юқори нейтрофил цитоз кузатилиши ташхис қўйишга ёрдам беради.


^ Пневмококкли менингит ва менингоэнцефалит.


Пневмококкли менингит кўпинча спорадик щолда учрайди, щамма йирингли менингитларнинг 20-30% ни ташкил қилади, касаллик эрта ёшдаги болалар ва 40-50 ёшли беморларда кўп учрайди. Пневмококкли менингит кўпинча бирламчи бўлади, менингит ривожланишига бошнинг эски жарощатлари сабаб бўлади.

Болаларда кўпроқ учрайдиган менингококкли менингоэнцефалитнинг асоратларидан бири миянинг шиши, букиши бўлиб, кўпрок у касалликнинг 4-5 кунида доимий кучаювчи церебрал гипертензия ва инфекцион-токсик энцефалопатия белгилари билан ривожланади. Баъзида болаларда менингококкцемия ва интоксикация белгиларини кучайиши кузатилади. Эрта ёшли болаларда катта лиқилдоқнинг таранглашиши ва бўртиш симптоми, Лессаж (осилиш) белгилари хосдир. Тромбогеморрагик синдром ва инфекцион-токсик шок касаллик бошлангандан 10-12 соат ўтгач ривожланади. Баъзан буйрак усти бези, юрак ва бошқа орган, тўқималарга қон қўйилиши кузатилади. Кучсизланган болаларда субдурал ажралма ривожланиши мумкин. Люмбал пункция ва унинг натижалари доимо щам аниқликка ва ташхисни тўғри қўйишга олиб келавермайди.

Менингококкли менингитнинг қиёсий ташхиси касаллик эрта муддатларида, биринчи соат щаттоки кунларида ўтказиш нисбатан қийинрок бўлади, бу вактда менингеал белгиларни ривожланиши умум мия белгилари ривожидан ортда қолади. Умумий мия ва менингеал белгиларининг бир вақтда пайдо бўлиши кўпинча менингитнинг оғир ва жуда оғир шаклларида бўлади. Бу щолларда, травмадан кейин кўп вақт ўтган бўлсада, респиратор касалликлар пневмококкли менингитга олиб келади, баъзи щолларда менингитга пневмония, трахеобронхит, йирингли отит олиб келгани ёки уларнинг бир вақтда келиб чиққани аниқланади. Пневмококкли менингит клиникаси менингококкли менингит белгиларига мос келади. Касаллик ўткир бошланади, 60-70% беморларда эрта ва жуда кўпинча щушдан кетиш, клонико-тоник талвасалар, бош мия нервларининг шикастланиши, моно ва гемипарезлар аниқланади. Бунда менингококкли менингитдан фарқли равишда, нерв системасининг ўчоғли жарощатланиши касалликнинг 1-2 кунидаёқ пайдо бўлади. Кўкрак ёшидаги болаларда типик ўткир шаклидан ташқари яшинсимон шакли щам учрайди. Даволаш кеч бошланганда ёки ноадекват терапияда касаллик чўзилиши ёки қайталаниб кечиши мумкин. ОМС жуда лойқа, яшилсимон, нейтрофил, плеоцитоз 500-1500 . 10 гл, оқсил миқдори ошган (1-10 гл), қанд миқдори камайган бўлади. Ликворни бактериологик текширилганда пневмококклар-Гр(-) диплококклар ланцет шаклида, хужайра ичида жойлашганлиги аникланади. Ушбу ёшда яна стрепто ва стафилококкли менингитлар учрайди.


^ Стафилококкли ва стрептококкли менингит.


Стафилококкли ва стрептококкли менингит менингококкли менингитдан бирламчи ўчоғ бўлиши билан фарқ қилади: терининг йирингли жарощатлари, ангина, сурункали тонзилит ва щоказо. Стафилококкли менингит беморда септик характердаги белгилар бўлади: юқори температура кўпинча титраш билан, тери оқиш-сариқ тусда, АБ пасайиши, юрак тонлари бўғиқлашиши, жигар ва талоқ катталашгани кузатилади. Терига геморрагик характердаги тошмалар тошганда менингококкли менингитга ўхшашлик пайдо бўлиши мумкин. Тошмалар менингококкцемиядаги тошмалардан контури, пустулезли геморрагик некротик элементлар, товон ва бармоқларда геморрагик некрозлар бўлиши билан фарқ қилади.

Нерв системаси томонидан ўзгаришлар щусусияти менингеал белгининг эрта ривожланиши ва унинг ўчоқли ўзгаришлар (кўз харакатлантирувчи нерв фалажи, моно ва гемипарез) билан бирга келишидан иборат. Ўчоқли ўзгаришлар мия томирлари тромбози ва абцесслар пайдо бўлиши билан характерланади. ОМСда менингококкли менингитга нисбатан оқсил миқдорининг ошиши 2-12%, цитоз 1500-3000 (нисбий оқсил-хужайра диссоциацияси), ликворда қанд 20-30 мг% гача бўлиши мумкин.

Стрептококкли касалликлар кенг тарқалганига қарамасдан стрептококкли менингит кам учрайди. Стрептококкли менингит кўпинча йирингли отит, сарамас, бурун ёндош бўшлиқлари яллигланиши, эндокардит ва бошқаларда кузатилиш мумкин. У септицемия даврида ривожланади, баъзида йирингли ўчоқлар доим щам топилавермайди. Касаллик ўткир бошланади, септик характердаги щароратни кўтарилиши, геморрагик тошмалар тошиши менингококкцемияга бироз ўхшашликка олиб келади. Нерв системаси томонидан менингоэнцефалит белгилари (щушдан кетиш, талваса, эрта ўчоқли белгилар) устунлик қилади. Юрак товушлари бўғиқлашади, жигар ва талоқ катталашади. Ликворда оқсил 1,5-10% гача ошган, цитоз 1500-3000, нейтрофил характерли бўлади. Касаллик оғир кечади. Умумий интоксикация белгилари, иситма, Менингеал белгилар, ликвордаги ўзгаришлар узоқ сақланади.

^ Пфейффер – Афанасьев таёқчаси билан чақирилган менингит (инфлюэнца менингит). У тарқалган шакллардан бири бўлиб, мураккаб йирингли менингитларнинг 7,5-33 % ташкил қилади. Мавсумийлик йўқлиги билан фарқ қилади, рахит ва пневмания билан оғриган эрта ёшли болаларда кўпроқ учрайди. (4-5 ой–1-1,5 ёш). Касаллик бошланишига оғир трахеобронхит, пневмония, йирингли отит бўлиши таъсир қилади. Оғир умумий интоксикация менингоэнцефалит белгилари билан кечади.

^ Отоген менингит.

Маълумки, болаларда, синуситлар йирингли отитлар кўп учрайди. Кўпинча бу касалликлар йирингли менингитлар асоратини беради. Бактериал инфекция мия пардаларига контакт йўли билан ўтади. Отоген менингитлар кўпинча ўрта қўлоқ сурункали яллиғланганида, баъзида эса унинг ўткир яллиғланганини натижасида ривожланади. Бу менингит лабиринтоген ва тимпаноген менингит щолида кечади. Биринчи щолатда жараён ўрта қулоқдан ичкига, кейингисида эса ички эшитув йўли оркали субарахноидал бўшликка тарқалади. Жараёнга лабиринтнинг зарарланиши клиникаси эшитиш йўқлиги билан намоён бўлади. Шунинг учун бу белгига катта эътибор бериш керак, бу щолат менингит даракчиси щисобланади. Менингитларнинг клиник кечиши турлича бўлади. Баъзи щолларда, айниқса болаларда ўткир отит ва синуситда менингизм кузатилади, йирингни қулоқ ёки бурун ёндош бўшлиқларидан олиб ташлангач тезда ўтиб кетади. Ўткир йирингли отитда менингит бирданига рифожланади: беморда тўсатдан кучли бош оғриғи пайдо бўлади, тана щарорати 390-400 градусгача кўтарилади, қайт қилади. Беморлар кўпинча щушсиз щолатга тушадилар.

Уларда менингеал синдром кучли ифодаланган бўлади. Баъзан менингит ривожланишининг биринчи соатлариданоқ кўрув нерви дискларида ўзгаришлар аниқланади. ОМС лойқа, цитоз кузатилади. +онда нейтрофил лейкоцитоз, ЭЧТ ошган бўлади. Сурункали отит ва синусит зўрайиши жараёнидаги менингитда бош оғриғи мия пардалари яллиғланишидан анча олдин пайдо бўлади. Менингеал белгилар бир вактда намоён бўлмайди. Отоген йирингли менингитда биринчи навбатда мия асоси ва орқа калла чуқурчаси пардалари жарощатланади, энса мушаклари ригидлиги белгиси Керниг ва Брудзинский белгисига нисбатан олдин пайдо бўлади, баъзан, ўчоғли белгилар кузатилади.


^ Сероз менингитлар ва сил менингитининг қиёсий

ташхисоти

Бу касалликлар орасида қиёсий ташхис ўтказишда эпидемиологик щолатни ва клиник хусусиятларни тўғри бащолай олиш мущим ащамиятга эгадир. Бунда менингеал синдром сил менингитида аста-секин кучайишини, вирус этиологияли сероз менингитларида эса ўткир бошланишини щисобга олиш керак. Кучаювчи бош оғириги, щолсизлик, уйқучанлик, анорексия, қайт қилиш, щароратнинг доимий кўтарилиши, пульснинг секинлашиши, қизил дермографизмнинг кучайиши, кўз щаракатлантирувчи нервлар парези, рущиятнинг ўзига хос ўзгариши сил менингитининг асосий белгиларидир.

Сил менингитида менингеал белгилар касалликнинг биринчи щафтасининг ощирида, талваса ва эс-щуш бузилиши эса специфик даво ўтказилмаганда касалликнинг 10 чи кунидан кейин пайдо бўлади. Сил менингитида кўпинча кўз тубида специфик хореоретинит, неврит, кўрув нерви атрофияси ёки димланган сўрғич кўринишидаги ўзгаришлар аниқланади. Сил менингитида щамда вирус этиологияли сероз менингитларида калла ичи босими 300-500 мм сув уст.гача ошиши мумкин, лекин сил менингитида ликвор нафақат тиник ва рангсиз, балки ксантохром щолда щам бўлиши мумкин. Оқсил турли даражада ошади, баъзан 20% ва ундан кўп булиши мумкин. Глобулин реакцияси мусбат. Цитоз аралаш характерда бўлиб, 1 мм3 да щужайра 200-300 гача ошади. +анд ва хлорид миқдори камаяди. Ликвор туриб қолганда фибриндан ташкил топган нозик тўр парда щосил бўлади, ундан микобактерияларни топиш мумкин.

Ўпкани рентгенологик текшириш ва туберкулин синамаларининг натижалари диагнозни сил менингити фойдасига щал қилувчи асосий далил бўлиб щисобланади. Бундан ташқари сил менингити эрта ёшли болаларда щам учрайди, бу ёшда эса вирусли менингитлар камдан кам учрайди.


^ Бруцеллёзли менингит ва менингоэнцефалит – Бруцеллёзнинг септикометастатик ва сурункали шаклларида ривожланади, лекин у кам учрайди. (бруцеллёзли щамма беморлардан 1-5% ида). Менингит ва менингоэнцефалитнинг характерли томонларидан бири менингеал белгиларининг кам ривожланганлиги, мия моддаси ва қавати зарарланишининг, суст ва узоқ кечиши хосдир. Менингитни доимий белгиси – доимий бош оғриши, кам щолларда қусиш, щарорат юқори бўлишидир. Кейинчалик бошдаги оғриқ кучайиб, тўхтовсиз қусиш кузатилади. Энса мушаклари ригидлиги ошиб, Керниг ва Брудзинский белгилари кам ифодаланган, рефлекслар пасайган бўлади. Беморларда эс-щуши бузилмайди, чарчаган щолат, апатия, уйқучанлик кузатилади.

Орқа мия суюқлиги унча катта бўлмаган босим билан чиқади, тиниқ, цитоз 40-100.10л лимфоцитлар щисобига бўлади. Оқсил меъёрда ёки бироз ошган. Баъзан II-VIII бош мия жуфт нервларини зарарланиши эшитиш ва кўришни пасайтиради.

Диф. Диагностикасида ахамият берилиши керак:

1. Эпидемиологик маълумот (щайвонлар билан контакт; пишлоқ, гўшт ва сут мащсулотларини истеъмол қилгани ёки йўқлиги).

2. Бруцеллёзни характерли клиник белгилари (микрополиаденит, гепатолиенал синдром, щаракат-таянч аъзолари зарарланиши, жинсий безлар зарарланиши).

Ташхисни тасдиқловчи махсус методлар:

- серологик реакция (Райт, РСК, РПГА ва бошқалар) ва Бюрне аллергик синамасидир.


^ Паротитли менингит

Ўткир серозли менингитлар ичида биринчи ўринда туради (40-75%). Нерв тўқимаси зарарланиши натижасида ўрта оғир ва оғир кечиши кузатилади. Касаллик ўткир тана щароратини 39-400С гача кўтарилиши билан бошланади, иситма 4-7 кун давом этади. Бошқа безли аъзоларни яллиғланиши (орхит, панкреатит) сўлак бези яллиғлангандан 4-7 кундан сўнг юзага келади. Орхит кўпинча катта болаларда учрайди, бунда ёрғоқ гиперемияси ва шиши, тухумларнинг кучли оғриши ва катталашгани кўрилади. Ошқозон ости бези зарарланиши щар доим щам панкреатит белгиси билан кечмайди, кўпинча сийдикда диастаза активлиги ошиб, у 3-4 щафта давомида сақланади. Паротитли менингит кучли бош оғриқ, қалтирашлар билан характерланади, қусиш, бещоллик, миалгия ва менингеал белгилар кам ифодаланган бўлади. Орқа мия суюқлиги тиниқ, босим билан чиқади, таркибидаги оқсил меъёрда ёки 2,5% гл гача ошган : цитоз бир неча юздан 2000 . 106л гача лимфоцитлар щисобига (85-95%); хлоридлар ва қанд ўзгармаган, баъзида фибрин парда чўкмага тушиши мумкин.

Люмбал пункциядан сўнг бемор ащволи яхшиланади. 1-2 щафтада менингит ва иситма синдромлари йўқолади. Кейинги йилларда менингит баъзида мия моддасини зарарланиши билан кечиши кузатилмоқда. Маълум бўлишича паротит менингоэнцефалит билан кечганда оғир кечади. Беморларда кузни щаракатлантирувчи (п. Оcculomotoruis), юз (п.facialis) ва эшитув нервлари зарарланиш белгилари, пай ва периостал рефлекслари нотурғунлиги, эс-щушни бузилиши, психик бузилишлар ва талвасалар кузатилади. Ташхислаш қийин бўлганда лаборатор усуллардан фойдаланилади. Касаллик авж олганда ликворда флюоресцент усули билан паротит вируси антителосини топиш мумкин.

^ Полиомиелитли менингоэнцефалит


Полиомиелит менингитини маълум энтеровируслар гурущига кирувчи полиовируслар чақиради. Касаллик полиомиелитли бемор билан контактдан 2-6 кун кейин серозли менингит тарзида ривожланади. Касаллик қисқа муддатли иситма, тана щарорати субфебрил, кўтарилиш баъзида эса 39-400С бўлиши, ринофарингит, диспептик белгилар (кўгил айнаш, қусиш), умумий интоксикация, менингеал синдромлар билан бошланади.

Баъзида танада ва кўл-оёқларда майда доғли экзантемалар кузатилади. Баъзи бир беморларда 1-7 кунлик ремиссия давридан кейин клиник белгилар йўқолганда, уларнинг умумий ащволининг тўсатдан ёмонлашиши ва иккинчи иситма тўлқини юзага келиши кузатилади ва менингеал синдром ривожланади. Бу менингеал босқич 3-5 кун давом этади. Тана щарорати 39-40оС гача кўтарилади, кучли бош оғриқ пайдо бўлади, кусиш, кўп терлаш кузатилади. Адинамия, уйқучанлик, бел ва оёқ-қўлларда оғриқ, баъзида эс-щушни щиралашуви, тоник-клоник талвасалар кузатилади. Менингеал белгилар кам ифодаланган бўлади. Кўпинча вегетатив нерв системасининг бузилиши белгилари кузатилади, периферик нервларни босганда, пальпацияда оғриқ сезилади. ОМП да босим бир мунча ошган, цитоз бироз 15-200. 106л, лимфоцитлар щисобига оқсил ва қанд бироз ошганлиги кузатилади.

Касалликнинг 4-6 куни серозли менингит ривожланади. Баъзи беморларда бир неча соат ичида параличлар пайдо булади. Паралитик полиомиелит учун характерлиси спинал формаси: унинг етакчи белгиси-қўл-оёқлар мушакларини бўшашган параличи, кўпинча оёқ, баъзида эса қўл, тана, бўйин, қовурға ва диафрагма мушаклари фалажланади. Касаллик ривожланган сари паралич юзага келадиган мушакларда спонтан оғриқ, чаноқ аъзоларини фаолиятини бузилиши кузатилади. Лекин сезгирликни йўқолиши кузатилмайди.

Қизилчали менингоэнцефалит


Одатда қизилчанинг менингоэнцефалит асорати билан кечиши кам учрайди. Менингоэнцефалит белгилари тошма йўқолишидан кейин кузатилади, баъзан экзантема тошган пайтида кузатилади. Клиник кечиши қизамиқ асоратидаги энцефалит ва менингоэнцефалитга жуда щам ўхшайди, ўлим 10-15% кузатилади. Касаллик тўсатдан тана щарорати 38-400С кўтарилиши билан бошланади, бошда оғриқ, қалтираш, кўнгил айнаш, қусиш, оёқларда оғриқ кузатилади. Ўртача оғир ва оғир кечганда интоксикация белгилари яққол ифодалангани: иситма, бош оғриқ, кўз олмасини щаракатидаги оғриғи кузатилади.

Касалликни дастлабки 2-кунида мия пардалари яллиғланиши щисобига менингизм белгилари юзага келади. Бунда беморларда уйқунинг бузилишига, уйқучанлик ёки уйқусизлик кўринишида кечади. Менингеал белгилар, щушдан кетиш, баъзида психомотор қўзғалувчанлик, тоник-клоник талваса кузатилади. Бундан ташқари беморда яққол ифодаланган майда доғли экзантемани, орқа бўйин, энса лимфа тугунлари лимфаденопатиясини; қонида лейкопения, плазматик щужайралар сони кўпайганини кўриш мумкин. Баъзи ноаниқ щолларда нейтрализация реакцияси орқали антителоларни диагностик титри аниқланади ва антитело титри 4 баробар ва ундан ошгани кузатилади.


Қизамик менингити ва менингоэнцефалити


Менингит ва менингоэнцефалит қизамиқ билан оғриган щамма беморларнинг 0.1-0.6% ини ташкил этади. У рахит, гипотрофия, анемия, кўп касалланадиган, умумий реактивлиги паст ва экссудатив диатез каби касалликлар билан оғриган болаларда кўп учрайди. Менингит ва менингоэнцефалит касалликнинг 5-6 куни юзага келади. тошма тошиш даврида болаларда юқори интоксикация, уйқучанлик, клоник-тоник талвасалар, кейинчалик щушни йўқотиш кузатилади. Баъзан бу белгилар беморда мия пардаларини яллиғланиш бош мияда қон айланишни бузилиши натижасида юзага келади.

Тошма тўлиқ тошганда интоксикациянинг камайиши тана щарорати пасайиши натижасида аста секин талвасалар йўқолади. Баъзан касаллик ўрта оғир ва оғир кечган беморларда қизамиқли менингоэнцефалит оғир асорат кўринишида кечади. Касаликнинг биринчи иккинчи куни беморлар неврологик белгиларга шикоят қилади, уларнинг тана щарорати кўтарилади, умумий ащволи ёмонлашади, уйқучанлик, қусиш, клоник-тоник талваса, эс-щушни йўқотиши кузатилади. Ўчоқли белгилар пайдо бўлади. Беморнинг кўз қорачиғининг ёругликка реакцияси камаяди (40%), анизокория, куз ёрикларини бир хилмаслиги (40%), пай рефлекслари ошганлиги (20%) кузатилади. Барча беморларда қорин рефлекси чақирилмайди. Баъзи щолларда спастик гемипарез, Бабинский, Оппенгейм белгиси кузатилади. Баъзида эса тери, пай периостал рефлекслар ассиметрияси кузатилади.

Қизамиқнинг менингоэнцефалит ва энцефалит асорати щозирда кам учрайди, лекин оғир кечадиган шаклларида иккиламчи асорат кўринишида кечади. Беморнинг тана щарорати нормаллашгандан сўнг, умумий ащвол яхшиланиб, тошма йўқолгандан 4-9 кунидан сўнг яна қўзғалувчанлик, васваса, талвасалар пайдо бўлади, кейинчалик эса параличлар кузатилиши мумкин.

Менингококкли менингоэнцефалит ва қизамиқ менингоэнцефалити, энцефаломиелитнинг кечиши, оғирлиги ва асоратлари билан бир-бирига ўхшайди, уларни қуйидаги щусусиятлари билан дифференциация қилиш мумкин:

1. Эпид.анамнезни (инфекцион бемор билан мулоқатда бўлганлиги қизамиққа карши вакцинация килинганлиги).

2. Беморнинг преморбид щолати (рахит, гипотрофия, эрта ёшли беморларда, оғир анемия, сурункали тонзиллит, гижжа инвазияси – катта ёшли болаларда).

3. Лаборатор ва инструментал тащлиллар:

гематологик маълумотлар; орқа мия суюқлигини цитологик текшириш; серологик текшириш усули; иммунофермент тащлили (ИФА), қизамиққа қарши IgA, IgI гурущ антителоларни аниқлаш, ЭЭГ маълумотлари.

4. Асосий клиник белгилар: конъюнктивит, ёруғликдан қўрқиш, Филатов-Коплик белгиси, тошмани босқичли тошиши, кейинчалик пигментация қолиши.

^ Субарахноидал қон қуйилиши.

Субарахноидал қон қуйилишида беморлар менингитга шубща билан стационарга юборилади. Субарахноидал қон қуйилганда беморда касалликни тўсатдан бошланиши, бош оғриғи, кам щолларда қусиш, щарорат ошиши, менингеал белгилар кузатилади. +иёсий ташхисда субарахноидал қон куйилиш кўпинча гипертоник касаллик билан оғриган беморларда, артериал гипертонияда, бош мия томирларининг ревматик зарарланишида ва травмада кузатилишини щисобга олинади. Субарахноидал қон қуйилиш учун хос белги бўлиб, касалликнинг тўсатдан бошланиш, беморнинг кўпинча щушдан кетиши, щарорати юқори бўлиши, менингеал белгилари пайдо бўлиши щисобланади.

Субарахноидал қон қуйилишда терида тошма аниқланмайди, назофарингит бўлмайди. Субарахноидал қон қуйилишда ликвор бир хилда қон аралаш чиқади, касалликни 2-кунида суюқлик ксантохром тус олади. Биринчи куни цитозни аниклаб булмайди, 5-7 куни 15-20 та щужайрадан ошмайди, уларни асосан лимфоцитлар ташкил этади.


^ Турли этиологияли менингитда орқа мия суюқлиги таркиби.


Турли этиологияли менингитнинг ташхисида щал қилувчи бўлиб, орқа мия суюқлигини текшириш натижалари щисобланади. Текшириш бемор стационарга келган кунида ва кейинчалик 7-10 кундан кейин даво натижасини билиши учун ўтказилади. Йирингли менингитда щужайралар жуда кўпаяди, 300 тадан-100 минг гача 1мм3 бўлади. Цитоз асосан нейтрофиллар щисобига (85%) бўлади. Баъзи беморларда оқсил 3 мг% дан ошади. 95% менингитли беморларда щужайра-оқсил диссоциацияси аниқланади. Касалликни ўткир даврида ликворда глюкоза 40 мг% дан ошмайди, баъзиларида 20 мг% гача бўлади. Йирингли менингитда ликворда патологик ўзгаришлар яққол намоён бўлади; менингококкцемияли менингит менингококкцелия билан кечганда щам орқа мия суюқлигида яллиғланишга хос ўзгаришлар аниқланади.

Баъзан 6-8 кундан кейин қайта пункция ўтказилганда ликворда менингитга хос ўзгаришлар камайганлиги кўрилади. Агар беморларда 1 мм3 да 100 та щужайра аниқланса, бу даволашни давом эттиришни тақозо этади. Шуни эсда тутиш лозимки, менингококкли инфекцияли беморларни кўп қисмида касалликнинг дастлабки биринчи соатларида орқа мия суюқлигида лимфоцитлар ошганини кўриш мумкин, бу эса диагностика ва даволашни бироз қийинлаштиради.


^ Фармакотерапияни патогенетик асослаш.


Менингеал синдромли беморларни даволаш касаллик этиологияси ва патогенезидан келиб чиқади.

Тадбирлар мажмуаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

1.Ётоқ тартиби

2.Парщез

3.Гипотензив даво (субарахноидал босимни камайтирувчи дорилар).

4.Қон-томир ўтказувчанлигини камайтирувчи ва мустахкамловчи дорилар.

5. Яллиғланишга қарши даво.

6. Десенсибилизацияловчи даво.

7. Дезинтоксикацион даво.

8. Специфик антибактериал ёки вирусга карши даво.

9. Симптоматик даво.

10. Асосий касалликни даволаш.

11. Витаминотерапия, умумий реактивликни кучайтирувчи даво.

1. Беморга индивидуал парваришни ташкил қилиш учун уни бокс щоналарга жойлаштириш керак. Касаллик сабабидан қатъий назар ётоқ режим, палатада аёвчи тартиб, шовқинлардан, ёруғликдан сақлаш, тез-тез шамоллатиб туриш. Беморни ащволи яхшилангани сари, менингеал белгилар йўқолиши билан ётоқ тартибидан ярим ётоқ тартибига ўтишга рущсат қилинади.

2. Диетотерапия - менингитда беморлар учун махсус парщез йўқ. +айта-қайта қусиш бўлса, суюқ овқатларни зонд орқали берилади. Баъзида беморларга озиқлантирувчи хуқна – асал, тухум, сут (4:1:3) билан қилинади.

3. Гипотензив даво - люмбал пункциянинг щам гипотензив щусусияти бор; 25%ли магнезий эритмаси АБ ни ва калла ичи босимини туширади., 40% ли глюкоза эритмаси, концентрланган плазма ва диуретикларни қўллаш мумкин.

4. +он-томирларни мустащкамловчи дорилар: глюкнат кальций CaCl эритмаси, аскорбин кислотаси, рутин, фолив кислотасидан фойдаланилади.

5. Яллиғланишга қарши – амидопирин, аспирин, баъзан кортикостероидлардан фойдаланилади.

6. Десенсибилизацияловчи даво – антигистамин препаратлар; дипразин, диазолин, димедрол, супрастин, тавегил, терален.

7. Интоксикацияга карши даво – Рингер эритмаси, 5%ли глюкоза эритмаси диуретиклар билан, плазма, альбумин, қон қуйиш, буйрак диализи.

8. Спец. антибактериал ва вирусга қарши даво – этиологиясига қараб олиб борилади. Менингококкли менингитда – пенициллин; Стафилококкли менингитда – цепорин, линкомицин, цифамезин; ичак гурущида – левомицитин сукцинмат; туберкулёзлида – стрептомицин, ПАСК, фтивазид. Антибиотиклар дозаси пенициллиндан ташқари щаммасини 1,5-2 марта оширилади.

Вирусли менингитда антибиотиклар фақат оғир щолларда тайинланади, камқувват болаларда сульфамиламидлар-сульфамонометоксин 25-12,5 мгкг суткасига 1 марта қабулга, 7-14 кун давомида берилади. Специфик гамма глобулин қўлланилиши мумкин.

9. Симптоматик даво – бош оғриқда анальгин, пентальгин, талвасада хлоральгидрад, ГОНК, ви томчиллаб 60-120 мгкг щар 6 соатда.

Даволаш натижасида ликвор гипотензияси ривожланса регидратацион терапия олиб борилади, бунда калийли препаратлар щам қўшилади. Юракда ўзгаришлар бўлганда – юрак гликозидлари тайинланади.

10. Асосий касалликни даво қилинади.

11. Витаминотерапия – Вит. В1, В6, С комплексидан қўлланилади.

Умумий реактивликни оширувчи даво–қон ёки плазма қуйиш, альбумин қўйишдан иборат.

Беморни ўз вақтида тўла щажмда даволаш ишлари олиб борилса, менингеал белгилар йўқолади ва болалар тузалиб кетади.

^ 8. Клинико-эпидемиологик масалалар

Масала №1

1. Бемор Оля, 5 ёш, касаллик ўткир щароратнинг 37,70, кейинчалик 39,90 градусгача кўтарилиши бош оғриғи билан бошланди, бош оғриғи кучайиб 2-чи куни ащволи оғирлашди, икки марта қусди, кечаси алащлади, врачга мурожаат қилишди ва касалхонага ётқизилди.

Келгандаги ащволи оғир, карахт, щолсиз, юзида майда петихиал тошма, бурни қонади. Томоғи қизарган, юмшоқ танглайда майда нуқтачалар, қуруқ йўтал кузатилади. Керниг белгиси мусбат люмбал пункциясида суюқлик босим билан чиқди, тиниқ, ликворни текширганда ўзгариш топилмади.

  1. Ташхис қўйинг.

  2. Асаб системасини зарарланиш сабаби нима?

  3. +айси касаллик билан қиёсий ташхис ўтказасиз.

  4. Даволаш тартибини кўрсатинг.



Масала № 2.

5 ёшли бола касалхонага касалликнинг биринчи куниёқ менингококк-инфекцияси, менингоэнцефалит асорати бош мия шиши ташхиси билан келтирилди:

  1. Беморга нисбатан шифоркорнинг тактикаси

  2. Давосини кўрсатинг.


^ 9. Амалий машгулотда талабанинг эгаллаши лозим бўлган амалий кўникмалар:


  1. Менингеал синдроми билан келган беморни кўриш, асосий белгиларини аниқлаш.

  2. Оғир беморларни овқатлантириш.

  3. Томоқ, бурун, щалқумдан бактериологик текшириш учун суртма олиш, қонни бактериологик текшириш, қонни серологик текшириш.

  4. Орқа мияни пункция қилиш, орқа мия суюқлигининг лаборатор текшириш натижаларини тащлил қилиш.

  5. Даволашда қўлланиладиган дориларни суюлтириш, миқдорини аниқлаш.



10. Интерфаол усуллар


«Галерия бўйича йўналиши» усули

  1. Мавзу: Менингеал синдроми билан кечадиган касалликлар қиёсий ташхисоти.

  2. +атнашчиларга вазифани тушунтириш.

  3. Талабалар 2-3 тадан бўлиб гурущларга бўлинадилар.

  4. Щар бир гурущча 10 дақиқа давомида ўзининг фикрини ёзади ва варақларни алмашишади.

  5. Бир гурущ иккинчи гурущнинг жавобини бащолашиш шарт ва агарда жавоб тўлиқсиз бўлса, ўз фикрларини давом эттиради.

  6. Ишнинг охирида щамма қатнашчилар жавобни мащокама қиладилар ва энг тўғри жавоб танланиб, щамма қатнашчи ўзининг дафтарига ёзиб қўяди.

  7. Мущокама охирида ўқитувчи щар бир талабанинг қатнашишини бащолайди.

  8. Тур бўйича галериянинг ўтказиш давомийлиги 30-40 дақиқа.



«Мияга хужум» усули

  1. Мавзу: Орқа мия пункциясини ўтказиш техникаси.

  2. Қатнашчиларга вазифани тушунтириш.

  3. Котиба танлаш.

  4. Хеч қандай генатив бащолашсиз.

  5. Кутилмаган ва щақиқий ғояни маъқуллаш.

  6. Ўхшаш ғояларни жамлаш.

  7. Давомийлиги 5-10 дақиқадан 30-40 дақиқагача.

  8. Қисқа танаффусдан сўнг тащлил қилиш ва бащолаш.
^

Тавсия этиладиган адабиётлар


1. Нисевич Н.И., Учайкин В.Ф. Инфекционнўе болезни у детей. М., 1991.

2. Учайкин В.Ф. Руководство по детским инфекционнўм болезням. М., 1998.

3. Маджидов В.М. Юкумли касалликлар. Т., 1992.

4. Шувалова Е.П. Инфекционнўе болезни. 1995.

5. Ходжаев Ш.Х., Соколова И.А. Менингококковая инфекция. Т., 1986.

6. Зокирходжаев А.Х., Юсупов А.С. Менингококковая инфекция. Т., 1997.

7. Соринсон С.Н. Неотложнўе состояния у инфекционнўх больнўх. Л., 1990.

8. Мусабаев И.К. Руководство по воздушно - капельнўм инфекциям. Т., 1982.

9. Богадельников И.В. Дифференциальнўй диагноз важнейших инфекционнўх болезней у детей. Симферополь, 2002.

10. Зубик Г.М., Иванов К.С. и др. Дифференциальная диагностика инфекционнўх болезней. Л., 1991.




Похожие:

Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги Тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент педиатрия тиббиёт институти iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент тиббиёт академияси «тасдиқлайман»
Аюпова Ф. М. – Тта даволаш ва тиббий-профилактика факультетларнинг акушерлик ва гинекология кафедраси мудири профессор, т ф д
Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги Тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент педиатрия тиббиёт институти iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари
Фармацевтика институти магистратура талабалари ва малака ошириш курслари учун тасдиқланган намунавий дастур асосида тузилган
Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги Тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент педиатрия тиббиёт институти iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма
Услубий қўлланмани Тошкент Педиатрия тиббиёт институти болалар юқумликасалликлари кафедраси томонидан тузилган
Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги Тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент педиатрия тиббиёт институти iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Олий ҳамшира иши факультети талабалари учун одам анатомияси фанидан амалий машғулотларга
Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги Тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент педиатрия тиббиёт институти iconЎзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти
Мавзу: Охирги мия, унинг ёшга қараб ўзгариши. Плашнинг рельефи. Охирги миянинг оқ моддаси. Базал ўзаклар
Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги Тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент педиатрия тиббиёт институти iconЎзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти
Талабаларда орқа мия нервларининг умумий тузилиши, бўйин ва елка чигалининг вазифавий анатомияси ҳақидаги билимларни шакллантириш,...
Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги Тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент педиатрия тиббиёт институти iconЎзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти
Мавзу: Сезги аъзолари ҳақида умумий маълумотлар. Кўриш, эшитув ва мувозанат, ҳид билиш, там билиш аъзолари ва тери анализаторининг...
Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги Тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент педиатрия тиббиёт институти iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Тошкент фарма­цевтика институти ҳузуридаги д 087. 12. 01 рақамли кенгашнинг 2009 йил соат да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100015,...
Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги Тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент педиатрия тиббиёт институти iconЎзбекистон республикаси президентининг фармони 19. 07. 2005 й. N пф-3629
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тугатилаётган Биринчи ва Иккинчи Тошкент давлат...
Ўзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги Тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент педиатрия тиббиёт институти iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Махкамов С. М., Усуббаев М. У., Нуритдинова А. И. Тайёр дорилар технологияси. Тошкент, 1994
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации