Документы



Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти icon

Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти

НазваниеЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
страница1/5
Дата25.06.2013
Размер0.66 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4   5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ





Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 615.072/074:615.254.1:615.9:661.12


АЛИХОДЖАЕВА Мадина Ильясовна


ДИУРЕТИК ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ КИМЁ-ТОКСИКОЛОГИК ТАДҚИҚ ҚИЛИШ


15.00.02 - фармацевтик кимё ва фармакогнозия


Фармацевтика фанлари доктори

илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация

АВТОРЕФЕРАТИ





ТОШКЕНТ- 2009



Иш ЎзР ССВ Тошкент фармацевтика институтида бажарилди



^ Илмий маслаҳатчи:

Россия таълим академиясининг академиги, фармацевтика фанлари доктори, профессор




^ Попков Владимир Андреевич







Расмий оппонентлар:

Фармацевтика фанлари доктори, профессор




^ Махатов Бауржан Калжанович




доктор технических наук




Абдуллаев Шухрат Убайдуллаевич




доктор химических наук, профессор




^ Ходжаев Омонулла Файзуллаевич









Етакчи ташкилот:



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий экспертизаси Бош бюроси



Ҳимоя Тошкент фарма­цевтика институти ҳузуридаги Д 087.12.01 рақамли кенгашнинг 2009 йил «___»________________ соат ____ да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100015, Тошкент ш., Ойбек кўчаси, 45.


Диссертация билан Тошкент фар­мацевтика институти Ахборот ресурс марказида танишиш мумкин.


Автореферат 2009 йил «___»___________да тарқатилди.


Д 087.12.01 ихтисослашган кенгаш илмий котиби,

фармацевтика фанлари доктори, профессор М.А. Тожиев


^ ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


Мавзунинг долзарблиги. Аҳолининг меҳнат қобилиятини йўқотиши, касаллик ва ўлим сабаблари қаторида кучли кимёвий заҳарланиш биринчи ўринда туради. Дори моддалари, наркотиклар ва алкоголь ўткир заҳарланишларнинг сабаблари ҳисобланади.

Беморларда дориларга нисбатан реакцияларни ривожланиши эътиборга молик бўлган умумтиббиёт муаммоларидан биридир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қошидаги дори-дармонлар реакцияларининг мониторинги Халқаро Марказининг маълумотларига кўра, инсониятнинг умумий сонидан 2-3% дори дармонлар истеъмол қилиши натижасида ҳосил бўладиган реакциялардан изтироб чекади.

Ножўя таъсирлар 5% ҳолатларда ўлимга сабаб бўлади, тиббиёт муассасаларида даволаниш даврида ҳар тўрт ўлим ҳолатларидан бири дори воситалар истеъмол қилиниши натижасида келиб чиқадиган турли патологик ўзгариш ва клиник таъсирлар асосида содир бўлади.

Кимё-токсикологик тахлилини амалга оширувчи, қонуний ҳужжатлар билан таъминланган ва яхши ташкил этилган аналитик хизмат жиноий жазоланувчи ҳаракатларни назорат қилиш ва кучли захарланиш ҳолларида тиббий ёрдам кўрсатиш, самарали диагностика қилиш ва беморларни даволаш имконини беради.

Диуретиклар кўп ишлатиладиган фармакологик гуруҳлардан бири ҳисобланади. Улар юрак етишмовчилигида, артериал гипертензияда, турли кўринишдаги шишларда, глаукома, қандсиз диабетда қўлланилади.

Синтетик пешоб ҳайдовчи дори воситалари терапевтик фаол таъсирларидан ташқари бир қатор ножўя таъсирларга ҳам эгадир. Диуретик воситаларни тиббиётда кенг қўлланилишига қарамасдан уларнинг токсикологик таъсирларининг намоён бўлиш ҳоллари (дозалари оширилган ва беморларнинг қабул қила олмаслик) учраб туради, шу турдаги воситалар билан ўткир ва сурункали равишдаги (айрим ҳолларда ўлимга олиб келган) заҳарланишлар адабиётларда келтирилган. Калий ионларининг организмдан кучли диурез натижасида чиқиб кетиши билан келиб чиқувчи гипокалиемия юрак, қон-томир тизимини ишининг ўзгаришига: юрак уришининг бузилишига, миокард некрозини ривожланишига, охир-оқибат миокард инфарктига олиб келади. Гипокалиемия гипергликомик комага олиб келиб, қандли диабетли беморларнинг глюкозага толерантлиги натижасида ўлим чақириши мумкин. Диуретик воситалар иштирокида, ҳамда организмдан калий ионларининг йўқотилиши юрак гликозидларининг токсик хусусиятларини оширади. Синтетик диуретикларни нотўғри қўллаш ва ўз-ўзини даволаш одамларнинг кўп заҳарланишига сабаб бўлган.

Замонавий илмий адабиётларда диуретикларни биологик табиатга эга бўлган объектлардан ажратишнинг мўтадил услубларини ишлаб чиқиш бўйича комплекс изланишлар ҳақида маълумотлар деярли йўқ. Диуретикларни чинлигини ва миқдорини аниқлаш бўйича кимё-токсикологик таҳлил учун яроқли текшириш услублари етарли даражада ишлаб чиқилмаган, шунингдек, диуретикларни биологик ашёларда сақланиши ва бунга чириш жараёнининг таъсири ўрганилмаган. Шу сабабли синтетик диуретик доривор воситаларни кимё-токсикологик нуқтаи назардан ўрганилиши токсикологик кимёнинг долзарб муаммоларидан ҳисобланади.

^ Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Диссертация иши синтетик диуретик дори воситаларни тадқиқ этишга бағишланган биринчи тугалланган кимё-токсикологик илмий изланиш ҳисобланади.

^ Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация иши Тошкент фармацевтика институти илмий-текшириш ишларининг режасига мувофиқ бажарилган.

^ Тадқиқотнинг мақсади. Диссертация ишнинг мақсади синтетик диуретик дори воситаларни фармацевтик ва кимё-токсикологик жиҳатдан тадқиқ этиш учун илмий асосланган йўналишларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этишдир.

^ Тадқиқот вазифалари. Қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни бажариш лозим бўлди:

  • синтетик диуретик воситаларнинг амалдаги таҳлил усулларини танқидий ўрганиб чиқиш;

  • замонавий физик-кимёвий таҳлил усулларидан фойдаланган ҳолда, диуретик воситаларнинг сифатини назорат қилишнинг амалдаги услубларини такомиллаштириш ва янги услубларни ишлаб чиқиш;

  • республикамизда ишлаб чиқарилаётган фуросемиднинг амалдаги стандартлаш услубларини такомиллаштириш;

  • ўрганилаётган синтетик диуретиклар ва уларнинг комбинацияланган препаратларини биологик объектлардан ажратиб олишнинг янги услубларини ишлаб чиқиш;

  • биологик объектлардан олинган ажралмаларни тозалаш услубларини ишлаб чиқиш;

  • биологик объект ва суюқликлардан диуретик дори воситаларини топиш ва уларнинг миқдорини аниқлашнинг янги услубларини ишлаб чиқиш;

  • тадқиқ этилаётган диуретик дори воситаларини заҳарланган лаборатория ҳайвонларининг ички аъзоларида тарқалишини ўрганиш;

  • биологик объектлардан ажратиб олинган диуретик дори воситаларининг метаболитларини идентификациялаш услубларини ишлаб чиқиш;

  • диуретикларни биологик объектда сақланишини ва бу жараёнга консервантнинг таъсирини ўрганиш;

  • ўткир заҳарланишда биологик суюқликларда (қон, пешоб) тадқиқот қилинаётган синтетик диуретиклар борлигини аниқлаш бўйича экспресс-таҳлилнинг амалдаги услубларини такомиллаштириш ва янги услубларни ишлаб чиқиш;

  • ўтказилган тадқиқотлар натижаларини ва ишлаб чиқилган таҳлил услубларини ЎзР суд-тиббиёт экспертизаси Бош Бюросининг кимё бўлимларига, ҳамда дори воситаларининг стандартлаштириш ва сифатини назорат қилиш лабораториялари амалиётида қўллаб кўриш ва татбиқ қилиш;

^ Тадқиқот объекти ва предмети. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2005 йил 29 декабрь 643-сонли буйруғи билан тасдиқланган, ҳаётий зарур бўлган дори воситалари рўйхатига киритилган ва амалиётда кенг қўлланиладиган диуретиклар - ацетазоламид, гидрохлортиазид, фуросемид, этакрин кислота, спиронолактон ва комбинациядаги дори воситалари – адельфан-эзидрекс ва триампур-композитум тадқиқот объектлари сифатида қўлланилди. Тадқиқот предмети бўлиб ҳайвонлардан олинган биологик объектлар ва ашёлар, шунингдек, беморларнинг қони ва пешоби ҳисобланади.

^ Тадқиқот методлари. Синтетик диуретик дори воситаларини тизимли ва комплекс аналитик ва кимё-ток­сикологик тадқиқ этиш юпқа қатлам, газ-суюқлик, юқори самарали суюқлик хроматографияси, газ-хромато-масс-спектрометрияси, ИК- ва УБ-спектрофотометрияси, масс ва ЯМР-спектроскопияси, термодесорбцион сирт-ионизация спектроскопияси, газ-хромато-масс-спектрометрия, термик усуллар ёрдамида амалга оширилди.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар. Ҳимояга олиб чиқилади:

- турли объектларда диуретик дори воситаларини аниқлашнинг ишлаб чиқилган комплекс ва услубий ёндошуви;

- диуретикларни субстанция ва дори воситаларида сифатини назорат қилиш ва стандартлашнинг самарали, модификацияланган услубларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот натижалари;

- тадқиқот қилинаётган диуретикларни замонавий юқори самарали таҳлил усуллари ёрдамида сифат ва миқдорий аниқлашнинг ишлаб чиқилган мўътадил услублари;

- сувли муҳит ва биологик объектлардан тадқиқот қилинаётган диуретикларни экстракция қилиш услубларини ишлаб чиқиш натижалари;

- тадқиқот қилинаётган диуретикларни заҳарланган лаборатория ҳайвонлари аъзоларида тарқалиши, йиғилиши, ҳамда сақланишини ўрганиш бўйича ўтказилган тажрибалар натижалари;

- одам организмида диуретикларнинг парчаланиш йўлларини истиқболда кўриш натижалари;

- биологик объектлардан ажратиб олинган, тадқиқот қилинаётган диуретик дори воситалари метаболитларини идентификация қилиш услубларини ишлаб чиқиш натижалари;

- тадқиқот қилинаётган синтетик диуретикларни биологик суюқликлардан (қон, пешоб) аниқлашнинг янги экспресс-таҳлил услубларини ишлаб чиқиш ва мавжудларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари.

^ Илмий янгилиги. Комплекс физик-кимёвий тадқиқот қилиш асосида кенг кўламда қўлланиладиган синтетик диуретик дори воситаларини: ацетазоламид, гидрохлортиазид, этакрин кислота, спиронолактон, фуросемид ва комбинациядаги препаратлар – триампур композитум ва адельфан-эзидрексларни кимё-токсикологик ўрганишга биринчи марта илмий-услубий ёндошув таклиф қилинди.

Ўрганилаётган диуретикларни дори воситалари, биологик суюқликлар ва объектлар таркибидан ҳар томонлама ва изчил тадқиқотлари олиб борилди. Юпқа қатлам, газ-суюқлик, юқори самарали суюқлик хроматографияси, газ-хромато-масс-спектрометрияси, ИК- ва УБ-спектрофотометрияси, масс ва ЯМР-спектроскопияси, термодесорбцион сирт-ионизация спектроскопияси усуллари ёрдамида таҳлил этишнинг янги услублари ишлаб чиқилди ва мавжудлари такомиллаштирилди. Диуретик дори воситалари ва уларнинг метаболитларини биологик объектлардан ажратиб олиш, сифат ва миқдорини аниқлашнинг услублари илмий ва амалий асосланди.

Тадқиқ қилинаётган диуретик дори воситаларини биологик суюқликларда (қон ва пешоб) аниқлашнинг тезкор усули ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган услублар юрак етишмовчилигига дучор бўлган касалларининг диуретик қабул қилгандаги қон ва пешоб тахлилларида синовдан ўтказилди.

Экспериментал заҳарланган лаборатория ҳайвонлари ички аъзолари ва биологик суюқликларида тадқиқ қилинаётган диуретикларнинг тарқалиши ва тўпланиши биринчи марта ўрганилди, ҳамда биологик ашёларда уларнинг сақланиш муддатлари, бу жараёнга қўшилган консервантнинг таъсири аниқланди.

Термодинамик усуллар ёрдамида биологик ашёларда тадқиқ қилинаётган диуретикларнинг парчаланиш йўналиши назарий жиҳатдан истикболда курилди ва парчаланиш маҳсулотлари газ-хромато-масс-спектрометрияси усули ёрдамида аниқланди.

^ Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Биологик табиатга эга бўлган объектларда тадқиқот қилинаётган диуретикларни ажратиб олиш ва аниқлашнинг янги замонавий, юқори сезгир ва аниқ услублари ишлаб чиқилди.

Одамларни ўткир заҳарланишларида тадқиқ қилинаётган диуретикларни дори воситалари ва биологик суюқликларда аниқлаш услуби ишлаб чиқилиб, суд-кимё тадқиқоти амалиётига татбиқ этилди. Ишлаб чиқилган таҳлил услублари женерик препаратларнинг биоэквивалентлигини аниклаш буйича фармакокинетик ва клиник тадқиқотларда, ҳамда дозалашнинг мўтадил тизимини аниқлашда ишлатилиши мумкин.

«Чинлиги», «Ўхшаш моддалар (тозалиги)» ва «Миқдорий таҳлил» каби фармакопея кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида дори воситалари таркибидаги фуросемид ва унинг ёт моддаси - 4-хлор-5-сульфамоилантранил кислотанинг таҳлил услублари унификация қилинди

^ Натижаларнинг жорий қилиниши. Ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари асосида қуйидаги услубий тавсияномалар тайёрланди ва ЎзР ССВ томонидан тасдиқланди: «Гидрохлортиазидни дори препаратлари ва биологик объектларда аниқлаш» (28.11.06й.), «Фуросемид ва 4-хлор-5-сульфамоилантранил кислотани биологик объектларда аниқлаш» (28.12.06й.), «Ацетазоламидни биологик объектларда аниклаш» ва «Этакрин кислотани биологик объектларда аниқлаш» (30.03.08й.). Услубий тавсияномалар ЎзР ССВ Суд-тиббий экспертизаси Бош Бюроси ва вилоятлар суд-тиббий экспертизаси бюролари кимё бўлимлари, шунингдек, дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаш билан шуғулланувчи лабораториялар амалиётига татбиқ этиш учун юборилди.

Ацетазоламид, фуросемид, гидрохлортиазид, этакрин кислотани биологик объектларда аниқлашнинг ишлаб чиқилган юпқа қатлам хроматография, УБ-спектрофотометрия ва юқори самарали суюқлик хроматография услублари Тошкент фармацевтика институти токсикологик кимё кафедрасида “Дори воситалари сифатини физик-кимёвий усуллар ёрдамида аниқлаш” фани бўйича, хамда Россия халқлар дўстлиги университетининг фармацевтик ва токсикологик кимё кафедраси ўқув жараёнига татбиқ этилди.

Тадқиқотлар натижаси бўйича «Айрим диуретик дори воситаларини физик-кимёвий ва кимё-токсикологик тадқиқотлари» мавзусида илмий монография чоп этилди.

^ Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси). Диссертация ишининг асосий натижалари қуйидаги илмий анжуманларда муҳокама қилинган: Тошкент фармацевтика институтининг «Фармацияда таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси» мавзусидаги илмий –амалий анжуманида (Тошкент, 2005, 2007 ва 2008 й.); «Табиий хом ашёлар асосида дори воситаларининг олиниши, таҳлили ва қўлланилишидаги ютуқлар» мавзусидаги Республика илмий амалий анжуманида (Тошкент, 2006), “Инсон ва дори” ХΙ, ХΙΙΙ, ХΙV Россия миллий анжуманида (Москва, 2004, 2006, 2007), «Суд-тиббиёт экспертизаси ва криминалистикани замонавий аспектлари» мавзуда Тошкент педиатрия тиббиёт институти илмий-амалий анжуманида (Тошкент, 2006 й.), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги суд-экспертиза хизматининг 55 йиллигига бағишланган Республика идоралараро илмий-амалий анжуманида (Тошкент, 2006 й.), Россия Федерациясининг СТЭ Республика Бюроси суд-кимёгар экспертларнинг йиғилишида (Москва, 2008), шунингдек, Тошкент фармацевтика институти (2008 йил 9 сентябрдаги 1-сон баённома), ЎзР ССВ қошидаги Дори воситалар стандартизацияси ва экспертизаси Давлат Марказининг кенгайтирилган илмий кенгаши (2008 йил 21 октябрдаги 6-сон баённома), Ўзбекистон Республикаси ФА Биоорганик кимё институти (2008 йил 27 октябрдаги 01-сон баённома) илмий семинарларида.

^ Натижаларнинг эълон қилинганлиги. Диссертация иши бўйича илмий монография, 17 мақола, 19 тезис, 5 услубий тавсияномалар чоп этилган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация иши 250 саҳифада компьютер текстида баён этилган бўлиб, 66 жадвал ва 60 расмни ўз ичига олади. Диссертация кириш, адабиётлар шарҳи, беш бобдан иборат тажрибалар қисми, хулосалар, адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташкил топган. Адабиётлар рўйхати 310 манбадан иборат.


^ ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ


Тадқиқот объектлари- диуретик дори воситалари – ацетазоламид, гидрохлортиазид, фуросемид, этакрин кислота, диуретиклар сақлаган мураккаб дори препаратлари: триампур композитум ва адельфан-эзидрекс.

Хроматографик таҳлиллар “Hewlett Packard” (АКШ) корхонасининг SP-8000 моделли диод-матрица детекторли 1040 ускунаси ёрдамида ўтказилиб, олинган натижалар HP-9000 компьютерида қайта ишланди; LKB (Швеция). “Agilent Technologies” корхонасининг Agilent 1100 Series модели, ўзгарувчан тўлқин узунлигига эга спектрофотометрик детектори ва Reodyne туридаги инжекторга эга бўлган ускунадан фойдаланилди. Қўзғалмас фаза сифатида Lichrosorb RP-18 ва Zorbax Eclipse XDB C-18 сорбентлар сақлаган колонкалар ишлатилди.

Диуретик дори воситаларини ва биологик объектлардан ажратиб олинган намуналарнинг ИҚ-спектрлари 400-4000 см-1 тўлқин узунлик диапазонида калий бромидли таблеткаларда Specord IR-75 ва “Nicolet Insrument Corp.”(США) фирмасининг AVATAR 360 спектрофотометрларида олинди.

УБ-спектрлар 200-400 нм тўлқин узунлиги оралиғида, 1 смли кварц кюветада Agilent Technologies 8453 ва Beckman DU-65 спектрофотометрларда олинди.

Масс-спектрометрик таҳлиллар 100-170°С ҳароратда ва ион манбаининг энергияси 60-70 эВ бўлган ҳолда МХ-1303 масс-спектрометрда ўтказилди.

Фуросемиднинг 2% дейтерийланган диметилсульфоксиддаги эритмасининг ЯМР1Н спектрлари Брукер (Германия) корхонасининг WH-90 спектрометрида, ишчи частотаси 90 МГц, 30°С ҳароратда олинган. Кимёвий силжишларнинг ички стандарти сифатида тетраметилсилан ишлатилди.

Термик тадқиқотлар Паулик- Паулик-Эрдей тизимидаги дериватографда олиб борилди.

Газ-суюқлик хроматография усулидаги тадқиқотлар Кристалл-2000 хроматографида амалга оширилди. Бунда SE-30 билан қопланган фазали капилляр колонка, газ ташувчи сифатида азот, электрон ушловчи типидаги детектор қўлланилди.

Дори воситаларини газ-хромато-масс-спектрометрик усулда таҳлил қилиш учун “Agilent Technologies” корхонасининг 5973N-6890N (АҚШ) моделидаги хромато-масс-спетрометр HP-5MS (30 м х 0,25мм) колонка билан таъминланган асбобидан фойдаланилди.


^ Баъзи диуретик дори воситаларини таҳлил этишнинг янги услубларини ишлаб чиқиш ва мавжудларини такомиллаштириш

Диуретик дори воситаларини объектлар таркибида қисқа вақт оралиғида сифат ва миқдорий таҳлили вазифасини амалга оширишда бир-бирини тўлдирувчи ва тасдиқловчи замонавий физик-кимёвий усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Адабиётларда келтирилган маълумотларни танқидий ўрганиш асосида ацетазоламид, гидрохлортиазид, фуросемид, этакрин кислотаси, спиронолактон ҳамда комбинациядаги препаратлар триампур композитум ва адельфан-эзидрексни суд-кимёвий ва кимё-токсикологик объектларда аниқлашда қўл келадиган мўтадил таҳлил услублари ишлаб чиқилди.

Кимё-токсикологик текширувларда юпқа қатлам хроматография усуллари барча таҳлил усуллари ичида асосий ўринни эгаллайди. Усулнинг устунлиги уни оддий бажаришлиги, тезкорлиги, пластинкадаги битта доғда моддани тўплаш ҳамда гуруҳ моддаларини аниқлашда турли реактивларни қўллаш имконияти мавжудлиги ҳисобланади.

Шуларни хисобга олиб, ацетазоламид, гидрохлортиазид, этакрин кислота, спиронолактон, фуросемид ва унинг метаболити 4-хлор-5-сульфамоилантранил кислотани биологик объектларда аниқлашнинг юпқа қатлам хроматографик аниқлаш услуби ишлаб чиқилди.

Тадқиқот қилинаётган дори моддасининг ажратишнинг мўътадил шароитларини танлашда турли сорбентларда ва адабиётда келтирилган, ҳамда модификация қилинган қатор қўзгалувчи фазалар ишлатиб, уларнинг хроматографик жараёнлари ўрганилди.

Бажарилган тадқиқотлар асосида ўрганилаётган диуретик воситаларни аниқлаш учун кўриб чиқилган хроматографик пластинкалардан энг мўътадил деб Silufol -254 ва «Merсk» фирмасининг пластинкалари олинди.

Хроматографик пластинкалардаги диуретикларнинг жойлашиш зоналарини қайд этиш учун қатор реагентлар қўлланилди. Улар орасидан диуретик дори воситаларини пластинкадаги ўрнини очувчи энг яхши реагент сифатида аввало 254 нм тўлқин узунлигида УБ нури, ҳамда гидрохлортиазид учун симоб (ІІ) сульфат эритмаси ва дифенилкарбазид реактиви, фуросемид учун – темир (ІІІ) хлорид эритмаси, ацетазоламид учун – Мунье бўйича модификацияланган Драгендорф реактиви, этакрин кислотаси учун 0,5% калий перманганат эритмаси, спиронолактон учун фосфор-молибден кислотасининг 1% ацетонли эритмаси танланди.

1-жадвал

Диуретик дори моддаларининг Rf қийматлари

Текширилувчи моддалар

Rf қийматлари

І

ІІ

ІІІ

ІV

V



Ацетазоламид

0,74

0,33

0,72

0,30

0,55

0,27

Гидрохлортиазид

0,65

0,22

0,24

0,23

0,50

0,20

Этакрин кислота

0,31

0,62

0,66

0,50

0,35

0,58

Триамтерен

0,42

0,02

0,12

0,08

0,05

0,02

Фуросемид

0,43

0,55

0,43

0,68

0,28

0,50

Спиронолактон

0,95

0,83

0,87

0,84

0,77

0,64

І – хлороформ-этанол (4:1),

ІІ – бензол-2-пропанол (4:1),

ІІІ–хлороформ-бензол-2-пропанол (2:4:1)

ІV – хлороформ-этилацетат-2-пропанол (10:5:1),

V – ацетон-гексан-бензол (5:2:3),

VІ - бензол-ацетон-гексан- конц. сирка кислота (25:10:5:1).


Дозанинг ошиб кетиши туфайли ўлимга сабаб бўлувчи заҳарланиш ҳолларида заҳарли модданинг дозаси юқори бўлганда ЮКХ-скрининг текширув учун энг маъқул усул ҳисобланади. 1-жадвалда диуретик дори моддаларини ЮҚХ –скрининг таҳлили учун энг самарали эритувчилар системаси келтирилган.

Диуретик дори воситаларини хроматографик скрининг таҳлили учун эритувчилар системаси сифатида хлороформ-бензол-2-пропанол (2:4:1) ва хлороформ-этилацетат-2-пропанол (10:5:1), ҳамда умумий очувчи реагент қилиб УБ-нури билан симоб (ІІ) сульфат эритмаси ва дифенилкарбазид реактиви, хамда фосфор-молибден кислотасининг 1% ацетонли эритмаси тавсия этилди.

Юкори самарали суюклик хроматография (ЮССХ) усулининг дори воситалари сифатини назорат қилувчи ва кимё-токсикологик лабораториялар амалиётида кенг қўлланилишини ҳисобга олиб, текширилувчи диуретик дори воситаларининг таҳлили учун унификацияланган услуб ишлаб чиқилди.

Детекциялаш 272 нм тўлқин узунлигида олиб борилди. Zorbax Eclipse XDB C-18 сорбенти (3,5 мкм) билан тўлдирилган хроматографик колонкадан (4,6х250 мм) фойдаланилди. Бунда қўзғалувчи фаза сифатида ацетонитрил ва сирка кислотанинг 1% эритмасининг газсизлантирилган аралашмаси (30:70) қўлланилди. Элюент оқимининг тезлиги 0,75 мл/мин ташкил этди, колонканинг ҳарорати хона ҳароратига тенг.

Таҳлил юқоридаги шароитларни қўллаган ҳолда изократик тартибда олиб борилди. Ацетазоламид, гидрохлортиазид, триамтерен, фуросемид ва этакрин кислоталарнинг чинлигини стандарт ва текширилувчи намуналарнинг ушланиш вақтларини солиштириш орқали амалга оширилди. Колонканинг ажратиш хусусиятини дастлабки баҳолаш текширилувчи моддаларнинг модель аралашмасида ўрганилди. Таҳлил қилинаётган диуретикларнинг аниқ тортмалари (10 мгдан) аралашмаси 10 мл ацетонитрил ва сирка кислотанинг 1% эритмалари аралашмасида (30:70) эритилди. Бунда ҳар бир компонент концентрацияси 1 мкг/млни ташкил этди.

Хроматографиялаш натижасида модель аралашмадаги моддаларни сифат таҳлили учун мўтадил шароитлари танланди ва бунда диуретикларнинг ушланиш вақтлари қуйидаги кўрсаткичларга эга бўлди: триамтерен – 1,34 мин, ацетазоламид – 1,77 мин, гидрохлортиазид – 2,2 мин, фуросемид – 10,3 мин ва этакрин кислота – 63,2 мин (1-расм). Бу шароитда этакрин кислота узоқроқ ушланиш вақтга (63,2 мин) эга бўлганлиги сабабли, қўзғалувчи фазадаги аралашманинг ацетонитрил ва 1% ли сирка кислота эритмаси нисбатини (45:55) ўзгартириб, унинг учун бошқа услуб ишлаб чиқилди. Бу шароитда этакрин кислота 6,1 мин ушланиш вақтига эга бўлди.

Ўтказилган дастлабки тажрибалар ЮССХ усулини адельфан-эзидрекс ва триампур-композитум каби мураккаб препаратлар таркибидаги гидрохлортиазидни миқдорий таҳлили учун қўллашга имкон берди. Гидрохлортиазидни миқдорий баҳолаш абсолют калибрлаш усулида бажарилди. Тажрибалар натижаси дори воситаларидаги гидрохлортиазид миқдори ўртача 97,8-105,5% эканлигини кўрсатди.



  1   2   3   4   5



Похожие:

Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари
Фармацевтика институти магистратура талабалари ва малака ошириш курслари учун тасдиқланган намунавий дастур асосида тузилган
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти курс ишини бажаришда қЎлланиладиган методик кўрсатмалар
Тошкент фармацевтика институти талабалари “Фармацевтик кимё” фанидан курс ишларини бажаришда қўлланиладиган методик кўрсатма
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Махкамов С. М., Усуббаев М. У., Нуритдинова А. И. Тайёр дорилар технологияси. Тошкент, 1994
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Маҳкамов С. М., Усуббоев М. У.,Нуритдинова А. И. Тайёр дорилар технологияси (дарслик). Тошкент, 1994
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Корхона шароитида ишлаб чиқариладиган шамчаларни таснифи ва тавсифи. Ишлатиладиган асослар. Технологик босқичлар.”
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун
Махкамов С. М., Усуббаев М. У., Нуритдинова А. И. Тайёр дорилар технологияси. Тошкент, 1994
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси саноат фармацияси йўналиши учун
Махкамов С. М., Усуббаев М. У., Нуритдинова А. И. Тайёр дорилар технологияси. Тошкент, 1994
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти фармацевтик кимё кафедраси тошкент 2012 Бош муҳаррир
Фармацевтик кимё кафедраси 1939 йилда ташкил этилган бўлиб унинг биринчи мудири этиб кимё фанлари номзоди, доцент Зиновий Эммануилович...
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси саноат фармацияси йўналиши учун
Маҳкамов С. М., Усуббоев М. У.,Нуритдинова А. И. Тайёр дорилар технологияси (дарслик). Тошкент, 1994
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси саноатфармацияси йўналиши учун
Новогален препаратлари уларнинг тавсифи ва таснифи уларни ёт моддалардан тозалаш.”
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации