Документы



Ўзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун icon

Ўзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун

НазваниеЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун
Дата25.06.2013
Размер261.13 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ


ТАЙЁР ДОРИ ТУРЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ КАФЕДРАСИ

ФАРМАЦИЯ ЙЎНАЛИШИ УЧУН


ТАЙЁР ДОРИЛАР ТЕХНОЛОГИЯСИ”

фанидан маърузалар матни

мавзу: “ИНЪЕКЦИОН ДОРИ ТУРЛАРИНИ ТАЙЁР ДОРИЛАР ОРАСИДА ТУТГАН ЎРНИ. ИНЪЕКЦИОН ДОРИ ТУРЛАРИ УЧУН ИШЛАТИЛАДИГАН ШИША ВА ПОЛИМЕРЛАР. АМПУЛА ШИШАСИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТЕХНИК ТАЛАБЛАР. НАЙЛАРНИ САРАЛАШ ВА ЮВИШ УСУЛЛАРИ. НАЙЛАРДАН ҚЎШАЛОҚ АМПУЛА ТАЙЁРЛАШ. АМПУЛАНИ КЕСИШ ВА ЮВИШ УСУЛЛАРИ


^ Тузувчи: доц. М.У.Усуббоев.


Тошкент - 2006


Маруза режаси:


1. Инъекция учун ишлатиладиган дориларга қўйиладиган талаблар.

2. Инъекцион дори турларини тайёрлаш учун яратиладиган шарт-шароитлар.

3. Инъекцион дориларни ривожланиш истиқболлари ва ҳозирги муаммолари.

4. Инъекцион дори тайёрлаш учун мўлжалланган хоналар, уларга қўйиладиган техник талаблар.

5. Ампула тайёрлаш учун ишлатиладиган шишалар уларга қўйилган техник талаблар.

6. Ампула шишасининг навлари.

7. Найлар (дрот) уларни саралаш.

8. Найларни ювиш усуллари.

9. Айланма тарзда ишлайдиган "Карусель"."Матвер","ИО-7" автоматларини ишлаш жараёни. Уларнинг унумдорлиги.

10. Қўшалоқ ампулаларни кесиш ва кассетага жойлаштириш.

11. Ампуларини ювиш усуллари.

12. Ампулани кимёвий ва термик барқарорлигини аниқлаш.

13. Шишани сувга ва ишқорга чидамлилигини аниқлаш.

14. Ампулани тоблашдан мақсад.


Адабиётлар


1. ГФ ХI, вып. 2.- М., 1990.- С. 149.

2. Маҳкамов С.М., Усуббоев М.У.,Нуритдинова Л.И. Тайёр дорилар технологияси (дарслик).- Тошкент, 1994.- 425 б

3. Иванова Л.А. Технология лекарственных форм.- М., 1991.- 542 с.

4. Маҳкамов С.М., Усуббоев М.У., Нуритдинова Л.И. Практикум по технологии лекарственных форм.- Тошкент, 1989.- 248 с.

5. Маҳкамов С.М., Усуббоев М.У., Нуриддинова А.И. Тайёр дорилар технологияси.-Тошкент, 1994.- 425 б.

6. ГФ XI изд., вып. 2.- М., 1990.- С.149.

7. БМЭ.- М., 1982.- Т.10.- С. 208.

8. Русча, лотинча, ўзбекча тиббий луғат.- Тошкент, 1996.-325 б.


^ ИНЪЕКЦИЯ УЧУН ИШЛАТИЛАДИГАН ДОРИ ТУРЛАРИ

(FORMAE MEDICAMENTORUM PRO INJECTIONIBUS)


Инъекция учун ишлатиладиган дори турларига сувли, сувли бўлмаган эритмалар, суспензия ва эмульсиялар ҳамда стерил ҳолдаги толқон ва таблеткалар киради. Таблетка ва толқонлар ишлатилишидан олдин стерилланган эритувчида эритилиб, кейин организмга юборилади.

ХI Давлат фармакопеясига биноан, инъекция учун ишлатиладиган дорилар тоза, апироген, барқарор, стерил, айрим ҳолларда тегишли моддаларда кўрсатиганидек, изотоник, изогидрик ва изоионик бўлиши керак.

Инъекция учун ишлатиладиган дориларнинг ҳажми 100 мл ва ундан кўп бўлса, инфузион эритмалар дейилади.

Биринчи марта 1885 йили Петербургли фармацевт профессор А.В.Пель бир марта ишлатишга мўлжалланган стерил дори эритмаси соладиган шиша идишларни - ампулаларни таклиф қилди. Шу даврдан бошлаб, стерил ва асептик шароитда тайёрланадиган эритмаларни ишлаб чиқиш кенг кўламда йўлга қўйилди. Бу анча мукаммал ва қулай усул бўлиб, аниқ дозаларга бўлинган стерил дориларни кўп миқдорда ғамлаб қўйишни имконини беради ва улар фармацевтика корхоналарининг ампула цехларида ишлаб чиқарила бошланди.

Ҳозирги вақтда инъекцион дори воситалари таблеткалардан кейин иккинчи ўринни эгаллайди, уларни саноат миқёсида ишлаб чиқариш кенг кўламда йўлга қўйилган. Бу дори турини ишлаб чиқарадиган ампула цехлари хозирги замон дастгоҳлари ва асбоб-ускуналари билан жихозланган, жараёнларнинг асосий қисми механизациялаштирилан.

Фармацевтика корхоналарида йилига турли фармакологик ва киёвий гуруҳларга мансуб бўлган 300 дан ортиқ моддалардан 5 миллирд дона ампула ишлаб чиқарилмоқда. Бу эса шу дори турига бўлган алабнинг фақат бир қисминигина қодира оляпти, холос. Шунинг учун дорихона шароитида йилига 200 000 тоннадан кўпроқ инъекцион эриталар тайёрланади. Бу эса дорихона ишининг ҳажмининг 50% ни ташил қилади. Корхона шароитида тайёрланадиган инъекцион эритмаларинг кескин кўпайтирилиши дорихона ишини анча осонлаштиради. Лекин уларнинг ишига тўсиқ бўлиб турган муаммолардан корхоналарни модернизациялаш йўли билан ишлаб-чиқариш қувватини ошириш, шишаларнинг барқарорлигини ошириш, уларнинг ва эритмаларнинг тозалигини таъминлаш, турғунлигини ошириш, сувда ёмон эрийдиган моддалар эришини яхшилаш каби муаммоларни ҳал қилиш лозим.

Бу дори турини ишлаб чиқариш кўп босқичли ва мураккаб жараён бўлиб, асосий илмий-текшириш ишлари Харьковдаги олийгохда жамланган. Профессор Ф.А.Конев шу соҳанинг атоқли йирик мутахассиси ҳисобланади. Айниқса, унинг ва шогирдларининг сузиш механизми ва эритмаларнинг барқарорлигини ошириш, ёмон эрийдиган моддалардан турғун эритмалар тайёрлашга бағишланган назарий ва амалий ишлари диққатга сазовордир.

Инъекцион дори турлари қуйидаги афзалликларга биноан тайёр дори воситалари ичида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди:

- стерил холда кўп миқдорда ғамлаб қўйиш мумкинлиги;

- тез ва тўла сўрилиши;

- беморларга беҳуш ҳолда ҳам ёрдам бериш мумкинлиги;

- аниқ дозаларга бўлинганлиги;

- кўп қон йўқотилган организмга унинг ўрнини босувчи суюқликлар юбориш имконияти борлиги;

- дорихона шароитида касалларга тез ҳизмат кўрсатиш мумкинлиги;

- дори таъсирини узайтириш имконияти борлиги.


Шу билан бирга бу дори тури камчиликлардан ҳам холис эмас:

- оғриқ бўлиши, тиббиёт ходимининг керак бўлиши;

- инъекция қилиш жараёнида организмга инфекция тушиши;

- дори моддаларнинг маълум чегарада эриши;

- эритмаларнинг етарли даражада барқарор эмаслиги;

- ташиш вақтида технологик жараён вақтида ва сақлашда ампулаларнинг кўп синиши.

Ампулалар ҳар ҳил ҳажм ва шаклдаги идиш бўлиб, стерил дориларни солишга мўлжалланган кенгайган қисми танадан, дориларни тўлдириш ва олишга мўлжалланган капиллярдан ташкил топган (расм).

Бизда чиқариладиган ампулалар ўлчов ТУ 1357-55 орқали белгиланади.

Кўп ишлатиладиган ампулалар 1 мл 10 мл гача бўлиб, асосий қисмини сиғими 1 мл ли ампулалар ташкил қилади. Ампулалар цилиндрсимон, думалоқ, сигаретсимон, 4 ёки 6 қиррали шаклларда бўлиши мумкин.

Иккита капиллярли ампулалар реактивлар ва кўз томчилари солишга мўлжалланган бўлади. Буйини (шейка) ингичкаланган ампулаллар мақсадга мувофиқ ҳисобланади, чунки ампула танасидаги суюқлик капиллярларга ўта олмайди, бу эса ампулаларни кавшарлаш ва очишда катта аҳамиятга эга. Амалиётда асосан, туби текис ампулалар ишлаб чиқарилади. Фармацевтика корхоналари шиша заводларда ишлаб чиқариладиган тайёр қўшалоқ ампулалардан ёки шу корхонада шиша найлардан тайёрланган ампулалардан фойдаланишлари мумкин.

Инъекцион дориларни тайёрлашни асептикадан бошлаб асептика билан тамомлаш керак. Корхона шароитида инъекцион дори тури тайёрланадиган цех бошқа цехлардан алоҳида жойда жойлашган бўлиши керак. Агар кўп қаватли иморат бўлса, бу цех энг юқорида жойлашган бўлиши керак. Бу дори турини тайёрлашдаги асосий шартлардан бири бу тозаликдир. Бу дори турини тайёрланадиган хоналар тозали.


^ ИНЪЕКЦИЯ УЧУН ИШЛАТИЛАДИГАН ДОРИ ТУРЛАРИ ТАЙЁРЛАНАДИГАН ХОНАЛАРНИНГ ТОЗАЛИК ДАРАЖАСИ


Бу дори турини тайёрлашдаги шарт шароитлардан бири технологик асбоб-ускуналарни асосий ва ёрдамчи моддаларни ва хона ҳавосини тозалик даражасидир. Одатдаги шаҳар ҳавосини 1 л да 0,5 мкм ва ундан катта бўлган 100 000 дан 1 000 000 гача заррача бўлади. Ҳозига қадар тозаланган ишлаб чиқариш хоналарини 1 л ҳавосида 1000 заррача қолади. Ҳаводаги 100 дона заррачага 1 дона микроорганизм тўғри келади. Одам тинч (ўтирган ёки турган) холда 1 дақиқада 1млн., юрганда эса 5 дан 10 млн.гача заррача чиқаради. Шунга кўра хозирги хоналарни тозалаш усули талаб даражада эмас. Бу усулни асосий камчилиги ҳавони гирдоб оқимини ҳосил қилиб, сузиб тозаланган ва тозаланмаган ҳаволарни аралаштириб юборади. Бутун

хона кесими бўйича ҳавони чизиқли (ламинар) харакатини 27,5 м/дақиқа тезликда таъминлаш бу муаммони ҳал қилади. Бу усулда 1 л хона ҳавосида бор йўғи 10 заррача қолади ҳолос. Инъекция дори турини тайёрлайдиган хоналар тозалик даражасига қараб IV классга бўлинади.

I-класс хоналари энг тозаси бўлиб, микроорганизмлар сақланмаслиги ва 1 л ҳавода 0,5-3 мкм ли заррачалар сони 10 донадан ошмаслиги лозим. Бу хоналарда инъекцион эритмалар ампула ва флаконларга тўлдирилади ва кавшарланади.

II-хоналарни 1 л ҳавосида 50 тагача микроорганизм бўлиши мумкин, 0,5-5 мкм ва ундан катта заррачалар сони 375 донани ташкил қилиб, улар эритма тайёрлаш, сузиш, ампула ва флаконларни ювиш, қуритиш ва стериллаш учун фойдаланилади.

III-класс хоналар ёрдамчи материалларни ювиш ва стериллаш учун фойдаланилади.

IV-класс хоналарида шиша найлар ювилади ва улардан ампулалар тайёрланади. Бу хоналар бир бири билан коридорлар орқали бирлашган бўлиб, унга 533,288 н/м2 босимда ҳаво юборилиб турилади.

Ишловчи ходимлар I-класс хонага киришдан олдин йўлакда, маълум намлик хароратга эга бўлган ҳаво оқими орқали ўтади. Булардан ташқари бу цехда ишлайдиган ходимлари кийимлари чанг ўтказмаслиги, ҳаво ўтказувчанлиги, тўла ажратувчанлиги чанг ютиши, статик электрни борлиги, гигроскоплиги ва стериллаш имкониятлари бўйича маълум талабга жавоб бериши керак.

I ва II-гуруҳ хоналарда ишлайдиган ишчилари кийимига ҳам махсус эътибор берилади. Уларни кийими чанг ўтказмайдиган тола ажратмайдиган бўлиши керак.

I-класс хоналарга киришдан олдин махсус йўлак (тамбур) да маълум намлик хароратга эга бўлган фильтрланган ҳаво оқимидан ўтиши лозим.


^ ШИША ВА УНИНГ КИМЁВИЙ ХОССАСИ


Шиша хар ҳил металл оксидлари ва силикатларнинг совутилган қаттиқ қуюшмаси (SiO2; AI2O3; B2O3; Na2O; CaO; MgO; K2O) бўлиб, қаттиқ жисмлардек механик хоссаларни намоён қилади. Шиша тайёрлашда хом ашё сифатида кварцли қум, охак тош, борат кислота, поташ, доламит, натрий сульфат ва бошқалар ишлатилади. Халқ хўжалигида ишлатиладиган шишанинг таркиби: Na2OxCaOx6SiO2 бўлиб, ундан ампула тайёрлаш мумкин эмас, чунки сувда кўп миқдорда ишқор ажратиб чиқаради ва харорат таъсирига чидамсиздир. Ампула тайёрлаш учун стерилизация, ташиш ва сақлаш пайтида ишқор ажратиб чиқармайдиган ва термик барқарор шиша керак. Бу жиҳатдан тоза кремнезёмни (SiO2) эритиб, тайёрланадиган шиша энг мақсадга мувофиқдир, чунки у мутлақо ишқор ажратиб чиқармайди ҳамда ўта термик барқарордир. Лекин унинг эриш харорати юқори бўлганлиги сабабли (18000С) ампула тайёрлаб бўлмайди. Ампула тайёрлаш учун махсус мураккаб таркибли шиша талаб қилинади.

Ҳозирги вақтда ампула тайёрлаш учун шиша саноати махсус навли шиша ишлаб чиқармоқда (жадвал), унинг сифати тармоқ стандарти (ОСТ-0,4-78-72) билан белгиланади. Ампула тайёрлаш учун асосан, НС-3, НС-1, СНС-1, НС-2 А, НС-2, АБ-1 ва бошқа шишалар ишлатилади. Бу шишалар исққликка чидамли, кимёвий барқарор, осон кавшарланадиган, тиниқ ҳамда девор қалинлиги бир ҳилда бўлиб, ҳаво пуфакчалари сақланмаслиги керак.

Шиша саноатида 1973 йилгача НС-1, НС-2 навли ишқорсиз шиша ишлаб чиқарилар эди. НС-1 навли шиша таркибида бор оксиди нисбатан кўп, натрий оксиди кам бўлгани учун кимёвий барқарор ҳисобланади. НС-2 А навли шиша ўзининг физик-кимёвий хусусиятларига кўра, НС-2 нави билан бир ҳил, лекин СаО ва МgO ларнинг умумий миқдорини сақлаб қолган холда нисбатларининг ўзгариши ишлаб чиқариш жараёнининг анча осонлаштиради. Кейинчалик ишлаб чиқаришга жорий қилинган НС-3 шишаси таркибида бор оксиди нисбатан кўп (6%), ишқор оксидлари эса кам бўлганлиги туфайли, кимёвий жиҳатдан энг барқарор шиша ҳисобланади.

СНС-1 ёруғлик нурларига сезгир бўлган эритмалар учун мўлжалланган. ХТ, ХТ-1 кимёвий ва термик барқарор шиша бўлиб ундан шприцлар, қон, трансфузион ва инфузион препаратлар сақланадиган идишлар тайёрланади.

МТО- рангсиз тиббиёт тара шишаси, ундан флаконлар, банкалар ва касалларни парвариш қилиш учун ишлатиладиган буюмлар тайёрланади. ОС, ОС-1 - қўнғир тара шишаси, ундан банка ва флаконлар тайёрлашда ишлатилади.

Жадвалдан кўриниб турибдики, шиша таркибини ўзгариши билан, унинг нави, яъни кимёвий ва физик барқарорлиги ҳам ўзгаради. Бизда ва хорижий мамлакатларда нейтрал шиша олиш муаммосини ҳал қилиш устида тинмай илмий изланишлар олиб борилмоқда. Лекин, хозирча шиша таркибида ишқорий ва ишқорий-ер металлар бўлганлиги сабабли мутлоқ нейтрал шиша олиш имконияти бўлганича йўқ. Шиша хоссаси унинг таркибига кирган компонентлар ва уларнинг қўюмадаги нисбатига боғлиқ бўлади.

Ампула шишасига қуйидаги техник талаблар қўйилади: шиша таниқ, рангсиз, осон эрувчан, техник ва кимёвий барқарор бўлиши керак.

Кимёвий барқарорлик шишанинг асосий хоссаси ҳисобланиб, шишани емирадиган хар қандай зарарли муҳтиларга бардош бера олиши билан белгиланади.

Ампуладаги эритмада ишқор пайдо бўлиши учун ампуланинг ички деворида Na+, Ca++ , К+ ионлари ажралиб чиқиб, эритмага ўтиши керак. Бу ионларнинг миқдори ва ажралиб чиқиш тезлиги эритманинг хоссасига, муҳитга (рН) ва шишанинг навига боғлиқ бўлади. Шиша учун энг зарали муҳит сув ҳисобланади, чунки у силикатларни ишқорга ўтказиб, эритманинг турғунлигига салбий таъсир кўрсатади. Сув шишага тегиши биланоқ унинг айрим таркибий қисмларини эрита бошлайди ва шу жараён стериллаш ва сақланиш вақт давомида янада тезлашади.

Ишқорий ва ишқорий-ер металлар ионлари ўта харакатчан бўлганлиги сабабли шишани ташқи қавати доимо бу ионлар билан тўйинган бўлади. Шунинг учун натрий иони хона хароратидаёқ бошқа ионлар билан ўрин алмашиб ёки ичка қаватдан ташқарига чиқиши мумкин.

Ишқорий металлар ионлари шишанинг ички қаватидан сув билан реакцияга киришган ионлар ўрнига чиқа бошлайди. Юқорида кўрсатиб ўтилган сабаларга кўра, ампулалар кислотали, нейтрал ёки ишқорий эритмалар билан тўлдирлирганида турли ходисалар рўй беради.

Агар ампула кислотали эритма (рН 3 ва ундан кичик) билан тўлдирилса, ажралиб чиққан ишқор нейтралланади ва шиша ташқи қаватининг ишқорланиши эритма рН ни ўзгаришига деярли таъсир қилмайди. Ампула рН 3 дан юқори ва нейтрал эритма билан тўлдирилган бўлса, нейтралланиш реакцияси эритма рН ига кескин таъсир қилади ва рН бирданига ўзгаради.

Шишага кислотали ва сувли эритмалар таъсир эттирилса, ишқорланиш реакцияси билан бир вақтда шишани ташқи қаватида ишқорий ва ишқорий-ер металлар компонентларига тўйинган кремнезём парадсини ҳосил қилади ва парда аста-секин қалинлашиб боради. Натижада у ишқорий металларнинг ички қатламидан чиқишга йўл қўймайди. Шу сабабли ишқорланиш жараёни асте-секин тўхтайди. Ишқорий эритмала эса шиша юзасига эса бошқача таъсир қилади. Бошланишда шиша юзасида кремнезём пардаси бўлмайди, эритма шиша юзасини эритади ва натижада эритма кремний кислотаси ифлосланади. Шунга кўра ишқорий эритма билан тўлдирилган ампулалар нейтрал ёки кислотали ампулаларга нисбатан кўпроқ емирилади, лекин бу жараён узоқ вақт давом этиши мумкин эмас, чунки хар қандай шишанинг асосий таркибий қисмини кремнезём ташкил қилиб, у шиша юзасида парда ҳосил қилади ва шишани емирилиш, ишқорланишдан ва эритмани ифлосланишидан сақлайди.

Шиша найлар ва уларни саралаш. Найлар бир жинсли, кесими тўғри ва узунлиги бўйича диаметри бир ҳил бўлиши керак. Тайёрланадиган ампулаларнинг ҳажми бир ҳил бўлиши учун шиша найларни диаметри ва деворларинин қалинлиги бир ҳил бўлиши лозим.

Тайёрланадиган ампулаларнинг стандартлиги ва кейинги жараёнларни механизация ва автоматлаштириш кўп жихатдан саралаш аниқлигига боғлиқ бўлади. Найлар Н.А.Филипин дастгоҳида ташқи диаметри бўйича сараланади.

Дастгоҳ асосан, харакатланадиган ва харакатланмайдиган рамаларадан ташкил топган. Характаланадиган рамада ушлагичлари, харакатланмайдиганда эса тешиклар бўлади. Шиша найлар бошқарувчи орқали тўсиқчага боради ва ушлагич орқали тешикка ўтказилади. Агар най диаметри тешик диаметрига тўғри келса у нишоб орқали пастга тушиб йиғилади, тўғри келмаса кейинги галда боқа калибрларга узатилади.

Найларни юқиш камерада ва ультратовуш ёрдамида олиб борилади.

Камера усулида ювиш. Ювиш жараёни иккита зич беркитилган камерада галма-галдан олиб борилади (расм). Сараланган найлар тик ҳолда камерага 250-350 кг дан жойлаштирилади. Камера сув билан тўлдирилади, қайнаш ҳароратигача қиздирилади ва ивитиш учун қолдирилади. Сўнг камерага фильтланган ҳаво юборилади. Бунда сув гирдоб ҳосил қилиб қайнайди ва найлар ифлосликлардан тозаланади.

Камеранинг пастки жўмраги орқали сув туширилади. Сўнг шиддат билан тузсизлантирилган сув юборилиб найлар ювилади. Найларни қуритиш учун камерага фильтрланган иссиқ ҳаво юборилади. Бу усулда ювиш вақти найларнинг диаметрига қараб турлича бўлади.

Масалан, кичик диаметрли найларни ювиш жараёни 3 соатгача давом этади.

Санкт-Петербургада "Октябрь" ишлаб чиқариш бирлашмасида найлар обзанларда кўп босқичли усулда юқилади. Биринчи обзанда найлар дастаси қайноқ сув билан ивитиб вўйилади, кейин обзанда гирдоб усулида ювилади, сўнгра обзанда 60-700С сув билан 6 атм. босим остида шиддат билан пуркаб ювилади. Сўнгра найлар 75-800С гача иситилган ҳаво оқимида қуритилади. Камера ва обзан усулларида ювганда сув кўп сарфланади ва найлар етарлича тозаланмайди, чунки сув оқимининг тезлиги 10 м/с дан ошмайди, ёпишган (адгезия) заррачаларининг кўчиши учун эса оқим тезлиги 100 м/с бўлиши керак.

Ультратовуш ёрдамида ювиш. Бу усул қурилмасини 1963 йилда И.Э.Эльпинер таклиф қилган бўлиб, у обзан ва унинг тубидаги тешикка ўрнатилган тшртта ПМП-2,5 типидаги магнитострикцион ультратовуш манбалар (ўзгартиргичлар), узатгич, юлдузча, занжирли транспортёр, пуркаб ювадиган мослама ва ювилган найларни қабул қиладиган тўплагичлардан ташкил топган.

Обзандаги сувнинг ҳажми доимий бўлиб, 40 см қалинликда бўлади. Ювиш жараёни қуйидагича амалга оширилади: сараланган найлар узатгичдан транспортёр орқали узатилиб, кетма-кет сувга ботирилади. Бунда найларга ультратовуш сув қатлами орқали таъсир қилади ва тозаланган найлар обзандан кўтарилганда босим остида 60-700С ҳароратли сув билан ювилади ва тўплагичга узатилади.

Контакт ультратовуш ёрдамида ювиш. Ультратовуш сув қатлами орқали найларга тарқатилаётганда унинг бир қисм кучи "йўлда" сўниб, унумдорлиги пасаяди. Шу сабабли Г.Г.Столярова ва бошқалар (1972 й.) контактли ультратовуш ёрдамида ювишни таклиф этадилар.

Бунда шиша найлар бевосита ультратовуш манбаига тегиб туриши натижасида улар берилган частотада тебранади ва механик ифлосликлардан тўла тозаланиб, иш унумдорлиги анча ошади.

Қурилма обзанга ўрнатилган 20 кГц частотали ПМС-6 М магнитострикцион ультратовуш манбаидан, тўплагич ва занжирлардан иборат.

Тўплагичга жойлаштирилган шиша найлар автоматик усулда ён томони билан (по торцу) тўғриланиб доналаб занжирга узатилади. Занжир эса уларни ультратовуш манбаидан бевосита контактда бўлишини таъминлайди ва 7 секунд давомида ультратовуш таъсирида бўлади. Сўнгра 5-6 кг/см2 босим остидаги сув билан пуркаб ювилади.

Ювиб, тозаланган найлар қуритилгач, икки томони резина билан беркитилган холида "пулька" тайёрлаш бўлимига ўтказилади.

^ АМПУЛА ТАЙЁРЛАШ

Найлардан ампула тайёрлаш "Амбег" ва "Матвер" каби айланма ҳаракатли ярим автоматларда олиб борилади. "Амбег" ярим автоматини умумий кўриниши расмда кўрсатилган. Унда соатига 1100 донагача 1-2 мл ли, 1000 гача 10 мл ли ва 700 донагача сиғими 20 мл ли ампула тайёрлаш мумкин. Бу автоматни принципиал схемаси, пастки ва юқори патронлардан чеклагич (ограничитель) ва бир нечта горелкалардан ташкил топган.

I-позицияда най юқоридаги патрон орқали ампулани баландлигини чеклагич (ограничитель) гача туширилади. Бу вақтда пастки патрон ролик (ғилдирак) ёрдамида копир (баланд паст) из бўйича ҳаракатланиб II-похицияда найни пастки томонидан сиқиб олади ва у юмшагунча ўз ўқи атрофида айланади. III-позицияда горелкани алангаси ўчади ва пастки патрон копир бўйича энг пастки нуқтагача тушиб найни чўзади ва бўлажак ампуланинг капилярини ҳосил қилади.

IV-позицияда горелка яна ёнади ва кучли аланга капилярни кесади ва бир вақтнинг ўзида горелка келгуси ампулани тубини ҳам кавшарлайди (V-позиция). Сўнгра пастки патрон очилади ва тайёр ампула автоматдан тарновга тушади (VI-позиция).Кейин патрон копир бўйича кўтарилиб яна I-позицияга қайтади ва жараён такрорланади.

Янги 16 шпинделли 0-7 моделли автомат эса соатига 3100 донагача 1-20 мл ли ампула тайёрлаш мумкин. Бу автомат ички ва ташқи горелкалар билан таъминланган бўлиб, бир айланма ҳаракати давомида 16 та ампула ҳосил бўлади.

^ АМПУЛАЛАР КАПИЛЯРЛАРИНИ КЕСИШ

Бу жараён қўлда ёки автоматлар ёрдамида амалга оширилади. Қўлда кесишда асосан қайроқтошдан фойдаланилади. Қайроқтош махсус ёғоч ёки металдан ясалган ўриндиққа мустаҳкамланган бўлади. Кор

хоналарда бу мақсадда П.И. Резепин фойдаланилади.

Бунда бункердаги палкалар айланиб турадиган дўмбира чўнтакларга тушади. Дўмбира айланиш давомида пулкалар кесувчи пичоққа тегиб ўтади. Шу вақтда тескари томонга айланадиган тишли резина диск пулкани ўз ўқи атрофида айлантириб, унинг юзида из ҳосил қилади.

Сўнгра синдиргич диск ёрдамида ампула капилярлари синдириб олинади. Бу автоматда соатига 12,5 минг пулкани кесиш мумкин.

Ҳозирги вақтда шиша заводларда қўшалоқ ампулалар ишлаб чиқарилмоқда. Уларниннг капилярларини ўртасидан кесиш ва кассетага жойлаштириш 3113-00-00 ПС автоматида амалга оширилади.

Касссета дюралюминий қуйишмасидан тайёрланган тешикли диск бўлиб тешиклар сони 5-10-20 мл ампулалар учун 300-500 гача, 1-2 мл лилар учун 1000 тагача бўлади. Катта ҳажмли ампулалар қўл ёрдамида, кичиклари эса автоматик усулда кассетага жойлаштирилади.

Дастгоҳ дақиқасига 1440 марта айланадиган 0,25 кВт қувватли электродвигатель ёрдамида ҳаракатга келтирилиб, карета (силжими), бункер, ароқсимон мослама (гребенка) ларидан ташкил топган. Бункерга жойлаштирилган ампулалар тароқсимон мосламаларни (гребенка) тешикларни тўлдиради. Бу мослама бурилганда ампулалар вертикал ҳолатни эгаллайди ва капилярлари пастга қараган ҳолда бошқарувчи планкасининг тешикларга тушади ва ундан кассетага узатилади. Бир вақтнинг ўзида касссетанинг бутун бир қотор тешиклари ампула билан тўлади. Сўнг тароқсимон мослама тешиклари яна ампула билан тўлдирилади. Сўнг тароқсимон мослама тешиклари яна ампула билан тўлдирилади ва бу жараён қайтарилади. Бу дастгоҳнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги соатига 20 минг ампулани ташкил қилади. Ампулаларни ювиш энг маъсулиятли жараёнлардан бири бўлиб ташқи ва ички ювиш босқичларидан иборат бўлади. Ташқи ювиш турли мосламаларда иссиқ (50-600С) сув билан амалга оширилади. Ички виш эса шприцли вакуумли, вибрицион, термик, ультратовуш, пароконденсацион ёки бошқа усуллар ёрдамида амалга оширилиши мумкин.

^ ШПРИЦЛИ УСУЛДА ЮВИШ

Буни И.Г.Кутателадзи таклиф қилган бўлиб,ҳар бир ампула шприц игнасига кейгизилади ва 2 атм босим остидаги қайноқ дист сув билан ювилади. Кейин ампулаларига сув буғи юборилади. Хорижий мамлакатларда бу усул автоматик равишда ишлайдиган Англиянинг АҚШнинг, Германиянинг "Штрунк", Италиянинг каби фирмалар ишлаб чиқарган автоматларида амалга оширилади. Улар соатига 15000 гача ампулани юқори сифатли қилиб ювиши мумкин.

^ ВАКУУМ УСУЛИ

Кенг қўлланиладиган усул бўлиб, олдиндан белгиланган дастур бўйича ярим автоматик усулда равишда ишлайди. Ишлаш жараёни қуйидагича: асбоб ичидаги сув қў\уйиладиган идиш устига капиллярлари пастга қаратиб терилган ампулалар жойлаштирилган касета кўйилади. Асбоб қопқоғи зич беркитилиб, ҳаво сўриб олинади. Бунда ҳаво билан биргаликда аспула ичидаги ифлосликлар ҳам чиқиб кетади. Сўнг идишга автоматик равишда қайноқ сув қуйилиб, маълум вакуум ҳосил бўлгунча ҳавоси сўриб олинади. Сўнг ҳаво жўмрагини очиб, асбобга фильтрланган ҳаво юборилади. Бунда ампулалар ичига сув киради. Идишдаги сув чиқариб юборилиб, ҳавоси сўриб олинади.

Натижада ампула ичидаги сув чиқиб кетади. Кўпинча бу жараён 7 марта қайтарилади, шулардан 6 мартасида 70-800С иситилган сув, оҳири галда тозаланган сув билан ювилади. Жараён тугагач асбоб қопқоғи автоматик равишда очилиб, иш тугагани ҳақида хабар беради.


^ ТУРБОВАКУУМ УСУЛИ

Ювиш турбовакуум асбобида олиб борилиб, жараён автоматик усулда бошқарилади. Касетадаги ампулалар асбобга капилляллари пастга қаратиб жойлаштирилади ва қопқоғи беркитилади, вакуум ҳосил қилинади (0,5 атм.). Сўнг асбобнинг идишига 600С сув солиб, вакуум 0,7-0,8 атм. гача етказилади ва асбобга тўсатдан тозаланган ҳаво оқими юборилади. Бунда бирданига босим ўзгариши ҳисобига ампуланинг ичига сув гирдоб ҳосил қилиб киради ва ифлосликлар ампула юзасидан ажралиб, сувга ўтади. Кейин ҳаво жўмрагини беркитиб, 0,8-0,86 атм. вакуум ҳосил қилинади ва сув ифлос заррачалар билан тезда чиқариб юборилади. Шу тарзда жараён 4-8 марта такрорланади. Сўнг ампула 1-2 марта тозаланган сув билан ювилади.

^ ВИБРАЦИОН УСУЛ

Бу усул Ф.А.Конев тамонидан таклиф қилинган бўлиб, сув билан тўлдирилган ампулалар капиллялларини пастга қаратиб, суюқликка тушириб қўйилади. Сўнг ампулалар зириллатилади (вибрация қилинади). Бунда ампула ички сатҳидаги ифлосликлар кўчиб, капилляр қисмига тушади ва чиқиб кетади. Зириллаш тебраниши 50-100 Гц, амплитудаси 1 см бўлганда ампула ичида бўлган 30-100 мкм катталикдаги заррачалари 3 дақиқа давомида 98% гача тозалаш тозалаш мумкин.

Бунда ампула ичидаги суюқлик миқдори ўзгармайди, шунинг учун

эритмаларни ҳам шу усулда тозалаш мумкин.

^ ТЕРМИК УСУЛ

Бу усулни В.Я.Тихомиров ва Ф.А.Конев (1970 й.) лар таклиф этишган. Ампулалар сув билан тўлдирилиб, капиллялрлари пастга қаратиб қиздирилади. Қайнаш ҳароратига етгач, механик заррачалар суюқлик юзасидаги отиқча буғ босими таъсирида ампула деворларидан кўчиб суюқликка ўтади, суюқлик эса ампула ичида шиддат билан отилиб чиқади. Агар сув ҳарорати 60-800 С бўлиб, 300-4000С гача қиздирилса, ювиш жараёни 5 дақиқа давомида тўгалланади.

^ УЛЬТРАТОВУШ УСУЛИ

Г.Г.Столярова, Ф.А.Конев ба бошқалар (1972 й.) таклиф қилган. Касетадаги ампулалар вакуум усулида дистилланган сув билан тўлдирилади ва вакуум ювгич асбобининг тубига жойлаштирилган магнитострикцион манба устига капилляр сувга ботриб қўйилади. Сувга ботирилган капилляри билан ультратовуш манбаи орасидаги масофа 10 мм ни ташкил этади. Ювиш жараёнида сувнинг ҳарорати 40-600С бўлиб, ампула ҳажми 2/3 қисм сув билан тўлдирилади ва икки марта ультратовуш таъсир эттирилади (20 ва 10 сония). Хаммаси бўлиб, ампулалар 30 сония ультратовуш таъсирида бўлганда механик ифлосликлардан тўла тозаланади. Бу усулнинг камчилиги ультратовуш сув қатлами орқали таъсир қилаётганда бир қисм кучини йўқотади ва унумдорлиги пасаяди, шунинг учун хам контактли ультратовуш усулида ювиш таклиф қилинган.

^ КОНТАКТЛИ УЛЬТРАТОВУШ УСУЛИ

Бу усул Г.Г.Столярова ва бошқалар (1971 й.) томонидан таклиф қилинган бўлиб, ҳажми 20 мл ва ундан катта бўлган ампулалар учун бу қулайдир. Бу усулда ювиш ҳам вакуум ювгич асбобида олиб борилиб, ультратовуш манбалари асбоб қопқоғининг ички деворига жойлаштирилган бўлади ва қопқоқ ёпилганида бевосита ампулаларга тегиб туради, натижада жараён тезлашади ва ювиш сифати ошади.

^ ПАРАКОНДЕНСАЦИОН УСУЛ

Бу усул 1972 йилда Ф.А.Конев томонидан таклиф қилинган бўлиб, АП-30 ва АП-25 асбобларида бажарилади.

Асбоб идишига ампулалар капилляри пастга қаратиб касета билан жойлаштирилади, қопқоғи беркитилади ва 6 сония давомида конденсатор орқали иссиқ буғ пуркаб, ҳаво асбобдан сиқиб чиқарилади. Кейин 8-100С ли сув 1,5 атм. босим остида конденсаторга пуркалади ва асбоб идишига 80-900С ли тузсизлантирилган сув юборилади. Бунда сув томчилари буғ билан конденсацияланиб, конденсатор ва асбобда вакуум ҳосил бўлади. Сўнгра 4 сония давомида буғ конденсатор орқали юборилади. Бунда сув катта тезлик билан ампула ичига кириб қайнайди, сувнинг бир қисми буғланади ва ифлосликлар сувга ўтади. Шу вақтда асбобга конденсатор орқали совуқ сув пуркаб, буғ конденсациялантирилиб вакуум ҳосил қилинади, сув ампуладан катта тезликда идишга отилиб чиқади. Шундай қилиб навбати билан асбобга буғ ва совуқ сув юбориб, ампулаларни бир неча марта ювилиши таъминланади.

Юқорида баён этилган усулларда ювилган ампулалар қуритиш жавонида 15-20 дақиқа давомида 120-130 50 0 С ҳароратда қуритилади. Агап ампуладаги эритмалар асептик шароитда тайёрланадиган бўлса, 160-1700С да 1 соат давомида қуритилади.


^ АМПУЛАЛАРНИНГ АСОСИЙ СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ

АНИҚЛАШ


Ишқорга турғунлиги . - 0,1-0,05 дм 52 0 шишани 0,5 М натрий карбонат ва 0,1 М натрий гидроксид эритмаларида (1:1) 3 соат давомида қайнатилади. Сўнгра яхшилаб ювилади, доимий оғирликгача қуритилади (1400С) ва тортилади. Шишани ишқорига бўлган турғунлиги (Х) ни қуйидаги тенгламадан фойдаланиб топадилар:




бу ерда: m ва m1 - лар тажрибадан олдин ва кеинги шиша массаси, мг;

S - шиша сатҳи, дм2.


Олинган натижага қараб шишалар уч синфга бўлинади:

1 синф - ишқорланиш 75 мг/дм2;

2 синф - ишқорланиш 75 дан 175 мг/дм2 гача;

3 синф - ишқорланиш 175 мг/дм2 дан юқори бўлади.

Сувга нисбатан турғунлиги - 300 г 0,315 мм катталигигача майдаланган учта намуна 11 г дан тортиб олинади. Этил спирти билан ёғсизлантирилади ва 1400С да қуритилади. 10 г дан учта тортма аниқ тортилиб олиниб махрутийсимон 250 мл колбага солиб 50 мл рН 5,5 бўлган янги қайнатилган дистилланган сув солинади. Тўртинчи ва бешинчи колбаларга фақат дистилланган сув солинади. Колбалар беркитилиб 30 дақиқа давомида 1210С да автоклавга қўйилади.

Сўнгра совутиб, икки томчи метил қизи индикатори томизиб 0,02 моль/дм 53 0 хлорид кислотаси билан жигар ранг хосил бўлгунча титрланади.

Шишанинг сувга бўлган турғунлиги Х мл/г қуйидагича топилади:



бу ерда: V1 - титрлаш учун сарфланган хлорид кислота ҳажми, мл;

V2 - иккита назорат колбасидаги суюқликни титрлаш учун сарфланган хлорид кислотанинг ўртача ҳажми, мл;

m - шиша массаси, г.


Уч марта аниқлаш натижаси бўйича шишанинг сувга бўлган тур-

ғунлиги қуйидаги уч синфга бўлинади:

1 синф - 0,1 мл/г гача 0,02 М хлорид кислотасидан сарфланса;

2 синф - 0,1-0,85 мл/г сарфланса;

3 синф - 0,85-1,5 мл/г сарфланса.

(Бунда 1 мл 0,02 М хлорид кислотаси 0,62 мг натрий оксидига эквивалент).


^ ТЕРМИК БАРҚАРОРЛИКНИ АНИҚЛАШ


50 дона ампулани 1800С да 30 дақиқа ушлаб туриб, касетага териб, қуритиш жавонига 15 дақиқа ГОСТ (ДС) да кўрсатилганидек ҳароратга қўйилади. Сўнгра касеталар 5 сония ичида жавондан олиниб, 20+1 0С ли сувга бир дақиқага ботирилади. 98% ампулалар термик барқарор бўлиши керак.

НС-3 шишадан тайёрланган ампулалар 1600С ҳароратга, НС-1 1300С, СНС-1 эса 1500 С ва АБ-1 шишасидан тайёрланган ампулалар 1100С га чидамли бўлиши керак. Агар текширув натижаси қониқарсиз чиқса қайтадан 100 ампулада ўтказилади.


^ АМПУЛАНИНГ КИМЁВИЙ БАРҚАРОРЛИГИ


Ампула ҳажмига қараб текшириш учун 0,3 мл дан 150 дона, 1-5 мл 50 дона, 5-20 мл дан 20 дона ва ундан катталари учун 10 донадан олинади. Ампулаларни капиллярлари кесилиб, икки марта дистиллянган 65 + 50С сувда ювилади. рН 6+ 0,2 бўлган сувда икки марта чайқатилади, сўнгра тўлдирилади. Керак бўлса сув рН ни 0,01 н хлороводород кислота ёки 0,01 н натрий гидроксид билан меъёрига етказилади. Ампулалар кавшарланиб, 1210С да 30 дақиқа давомида автоклавда стерилланади. 10 дақиқа ичида босимни оддий шароитгача келтирилиб, ампулалар 200С гача совитилади (60 дақиқа ичида) сўнгра бутунлиги текширилади. Капиллялларни кесиб, 15 мл эритма олиб рН метрда кўрилади. 6 мл ҳажмгача бўлган ампулаларда параллель холда камида 3 марта, 10-50 мл ли ампулаларда эса 5 марта текширув ўтказилади. Бунда рН ўзгариши бошланғич сувга нисбатан НС-3 шишалардан тайёрланган ампулалар учун 0,9; СНС-1 учун 1,2; НС-1 учун 1,3 ва АБ-1 учун 4,5 га ўзгариши мумкин.


^ ҚОЛДИҚ КУЧЛАНИШ


Бу ампула тайёрлаш жараёнида шиша найининг ҳамма қисми бир хилда қизимаганлигининг натижасида юзага келадиган куч. Шу ҳол ампулани стериллаш ва уни хона ҳароратигача совитиш жараёнида ҳам кузатилади. Бу оптик поляризация усули билан нурнинг ҳар хил ўтиши ПКС-125 поляриметр - полярископда, ПКС-250 ва ПКС-500 маркали полярископларда аниқланади.


^ НУР ЎТКАЗМАСЛИК ХУСУСИЯТИ


Шишанинг бу хусусиятини 290-450 нм ли спектрда нур ўтказиши билан аниқланади. Ампуланинг цилиндрли қисмидан намуна кесиб олинади, артилади ва СФД-2 спектрофотометр тешикчасига параллель қилиб қўйилади. Бунда максимал даражада нур ўтказиш шиша қалинлиги 0,4-0,5 мм бўлса 35%; 0,5-0,6 мм бўлса - 30%; 0,6-0,7 мм бўлса 27%; 0,7-0,8 бўлганда 25%; 0,8-0,9 мм бўлса 20% ни ташкил қилиши керак.


^ ШИШАНИНГ ТИНИҚЛИГИ


Шишанинг бу кўрсаткичи инъекцион эритманинг тиниқлигини текшириш учун муҳим. Шу сабабли аксарият ампулалар рангсиз шишадан тайёрланади. Бу кўрсаткич шиша тайёрлашдаги технологияга тўла риоя қилиш натижасида амалга оширилади.


^ АМПУЛАНИНГ КИМЁВИЙ ВА ТЕРМИК БАРҚАРОРЛИГИНИ ОШИРИШ УСУЛЛАРИ, АМПУЛАЛАРНИ СИФАТИНИ ТЕКШИРИШ


Ампуланинг кимёвий ва термик барқарорлигини ошириш мақсадида унинг ички девор сатҳини юпқа силикон қавати билан қопланади. Силиконлар кремнийнинг органик бирикмалари бўлиб, сув билан мутлақо аралашмайди, яъни гидрофоб хоссага эга. Шунинг учун уларни гидрофобизаторлар деб ҳам юритилади. Шиша деворининг гдрофоб парда қавати билан қопланиши, унинг эритма билан мулоқатда бўлишига йўл қўймади. Натижада ампулаларнинг кимёвий ва термик барқарорлиги ошади. Парда қалинлиги 10-300 ангстрем атрофида бўлади. Бу мақсадда силиконлардан кўпинча диметилдихлорсилан ва тетраэтоксисилан ишлатилади. Парда ҳосил бўлиш механизми: бу бирикмалар манфий ва мусбат зарядга эга бўлганлигидан ковалент боғланиш орқали мусбат зарядланган кремний шиша деворига, унинг радикал қисми эса ташқарига қараган бўлади.

Силиконлаш икки усулда олиб борилади: қуруқ ва нам. Силиконланиши лозим бўлган ампулалар яхши ювиб қуритилган бўлиши шарт.

Нам усулда силиконлаш.

Бу усул бўйича ампулалар силикон эритмаси билан ишланади. Бунинг учун силикон, бензин, хлороформ, ацетон каби органик эритувчиларда эритилади. Шиша сатҳида силикон қаватини мустахкамлаш учун ампулалар 100-3000С ҳароратда қиздирилади. Агар диэтилдихлорсилан билан қопланса, бу жараён уй шароитида олиб борилиши мумкин. Юпқа парда ампуланинг ичидаги эритмани текширишга халақит бермайди. Хозирча саноат миқёсида ампула шишаларининг силиконлаш жорий этилмаган. Лекин шприц, пипетка, мензурка каби ўлчов асбоблари ишлаб чиқаришда бу услудан фойдаланилади.

Ампулани тоблаш.

Ампулани металл яшикка солиб юмшайгунча (440-6200С) қиздирилиб шу ҳароратда  7-10 дақиқа ушлаб турилади, сўнгра 30 дақиқада 2000С совутилади. Сўнгра 5 дақиқа тез 600С гача совутилади.







Похожие:

Ўзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун
Махкамов С. М., Усуббаев М. У., Нуритдинова А. И. Тайёр дорилар технологияси. Тошкент, 1994
Ўзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси саноат фармацияси йўналиши учун
Махкамов С. М., Усуббаев М. У., Нуритдинова А. И. Тайёр дорилар технологияси. Тошкент, 1994
Ўзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси саноат фармацияси йўналиши учун
Маҳкамов С. М., Усуббоев М. У.,Нуритдинова А. И. Тайёр дорилар технологияси (дарслик). Тошкент, 1994
Ўзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун
Дориларни полиморф модификациялари. Фармакологик тадқИҚотларни биофармацевтик тадқИҚотлардан фарқИ. Биофармацевтик омиллар. Сифатли...
Ўзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун
ИНъекцион эритмаларни фильтрлашда ишлатиладиган қурилмаларни таснифи, фильтрлаш назарияси, фильтрлаб стериллаш моҳияти. “пуфакча...
Ўзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси саноатфармацияси йўналиши учун
Новогален препаратлари уларнинг тавсифи ва таснифи уларни ёт моддалардан тозалаш.”
Ўзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун
Ли таблеткалар. Таблеткани қобиқ билан қоплашдан кузатиладиган мақсад. Қобиқлаш усуллари. Микротаблеткалар. Микротаблекталарни тайёрлаш...
Ўзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун
Новогален препаратларни олишдаги технологик босқичлар, ажратувчига қЎйиладиган талаблар, ажратмани ёт моддалардан тозалаш. Новогален...
Ўзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун
Этил спирти қувватини аниқлаш усуллари, этил спиртини суюлтириш усуллари. Дорихона ва корхоналарда ишлатилган этил спиртини ҳисоби....
Ўзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси саноат фармацияси йўналиши учун
Фермент препаратлари технолгик жараён босқичлари. ҳайвонлардан олинадиган фермент препаратлари.”
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации