Документы



Урганч- 2006 Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб (баённома № ) ва Тошкент тибиёт Академияси Урганч филиали илмий Кенгаши томонидан тасдикланди (баённома № ) мух раиси, icon

Урганч- 2006 Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб (баённома № ) ва Тошкент тибиёт Академияси Урганч филиали илмий Кенгаши томонидан тасдикланди (баённома № ) мух раиси,

НазваниеУрганч- 2006 Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб (баённома № ) ва Тошкент тибиёт Академияси Урганч филиали илмий Кенгаши томонидан тасдикланди (баённома № ) мух раиси,
Дата25.06.2013
Размер121.21 Kb.
ТипДокументы
скачать

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ УРГАНЧ ФИЛИАЛИ


МИОКАРДИТЛАР. ПЕРИКАРДИТЛАР


ДАВОЛАШ ФАКУЛЬТЕТИНИНГ 4 КУРС ТАЛАБАЛАРИ УЧУН ФАКУЛЬТЕТ ТЕРАПИЯ ФАНИДАН МАЪРУЗА


Урганч- 2006


Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб (баённома №___) ва Тошкент тибиёт Академияси Урганч филиали илмий Кенгаши томонидан тасдикланди (баённома №__)


МУХ раиси,

Профессор Нуралиев Н.А..


МАЪРУЗА МАКСАДИ: Юрак аортал иллатлари сабаблари, таснифи, клиникаси, диагностикаси, даволаш усуллари ва профилактикасини талабаларга етказиш.

^ Тарбиявий максадлар: Материални кенг ёритиб бериш йули билан талабаларни шу муаммога кизиктириш, шу касаллик диагностикаси ва даволашдаги охирги янгиликлар билан таништириш. Адабиётлар билан мустакил ишлашга кизикиш уйготиш.

^ Маърузани вазифалари: ´рганилаётган муаммонинг этиология, патогенез клиникаси, касалликнинг клиник кечиш хусусиятлари хамда диагностика ва даволашнин замонавий усулларини актуаллигини хозирги замон талаби ми±иёсида асослаб бериш.

^ Муаммони долзарблиги: Юрак аортал иллатлари муаммоси ички касалликлар патологиясида асосий уринлардан бирини эгаллайди. Касалликнинг кенг тар±алганлиги, кечишининг °зига хослиги ва диагностикадаги кийинчиликлар муаммонинг ахамиятлилигини яна бир карра тасди±лаб туради.


^ Маъруза режаси:


Маърузани максади ва вазифаси - 5 минут

Этиологрия ва патогенези ёритиш - 15 минут

Классификация ва клиника - 25 минут

Танаффус - 5 минут

Беморни курсатиш - 10 минут

Лаборатор-инструментал диагностика - 10 минут

Та±±ослаш ташхиси - 5 минут

Даволаш ва профилактика - 15 минут

Хулоса . Саволларга жавоб - 5 минут


Миокардитлар – миокарднинг яллиғланиш жараёни устунлик қилган зарарланиши бўлиб, миокарднинг қисқариш, қўзғалувчанлик ва ўтказувчанлик фаолияти бузилиши белгилари билан намоён бўлувчи ва кўпинча перикадит қўшилиши билан кечувчи патологик жараён.

ўткир миокардит бир қатор ҳолатларда дилатацион кардиомиопатияга шаклланиши мумкин.

этиология:

  • вируслар

  • бактериялар

  • протозойлар

  • паразитлар

  • замбуруғлар

  • риккетсиялар

  • токсик, кимёвий, физик омиллар

  • идиопатик

патогенез:

  1. Инфекциянинг миокардиоцитга кириши, унинг зарарланишига, лизосомал ферментлар чиқиши

  2. Иммунологик механизмлар – аутоантиген-аутоантитана реакцияси, иммун комплекслар ҳосил бўлиши, медиатрлар ажралиши ва яллиғланиш ривожланиши, липидлар перекисли оксидланиши фаоллашуви

миокардитлар таснифи (ревматик бўлмаган) [ Палеев Н.Р. бўйича, 1982]

    1. Этиологияси бўйича: 1. вирусли; 2. бактериал; 3. протозой; 4. замбуруғли 5. спирохетоз; 6. риккетсиоз; 7. паразитар; 8. физик, кимёвий, токсик омиллар билан чақирилган; 9. аллергик; 10. трансплантацион; 11. идиопатик

    2. Тарқалганлиги бўйича

1. ўчоқли; 2. диффуз

    1. Кечиши бўйича

  1. ўткирй (давомийлиги 3 ойгача)

  2. ўткир ости (давомийлиги 3 ойдан 6 ойгача)

  3. сурункали (давомийлиги 6 ойдан узоқ)

    1. Клиник вариантлари: 1. декомпенсацияланган (қае I, II, III дар.). 2. аритмик; 3. псевдоклапанли; 4. псевдокоронар; 5. тромбоэмболик; 6. кам симптомли; 7. аралаш

    2. Кечишининг оғирлиги бўйича 1. енгил; 2. ўртача оғирликда; 3. оғир


МКБ. – 140. ўткир миокардит. 141. Бошқа рубрикаларда таснифланган касалликлардаги миокардит .


миокАрдитлар Клиник кўриниши

  • Инфекцион-аллергик миокардит симптомлари инфекция фонида иситамалашдан кейин тезда бошланиб, купинча чўзилиб кетган грипп ёки ЎРВИ ниқоби остида кечади.

  • Бириктирувчи тўқима диффуз касалликлари билан боғлиқ миокардитларда, вирусли миокардитларда кўпчилик ҳолларда перикардит, баъзан эндокардит ривожланади.

  • Кардиомегалия ривожланиши билан кечувчи идиопатик миокардит айниқса оғирроқ кечиши билан, яъни юрак ритми ва ўтказувчанлигининг бузилиши, юрак етишмовчилиги ривожланиши, юрак бўшлиқларида деворга ёпишган тромблар ҳосил бўлиши ва тромбоэмболиялар билан ажралиб туради.

  • Барча миокардитлар учун умумий бўлган симптомлар, (дармонсизлик, кучсизлик, тез чарчаш, тана t° кўтарилиши (37,5-38°С), юрак соҳасида оғриқ, базан узоқ давом этувчи (80%), ҳансираш, артралгия ва миалгиялар, кўп терлаш, бош оғриғи, юрак тез ури кетиши ва тўхталишлар ҳиссиёти, юрак ритми бузилиши — тахикардия (55-80%), экстрасистолия, блокадалар, юрак чегаралари кенгайиши, юрак тонлари сусайиши, пресистолик, кейинги босқичларида эса протодиастолик от дупури ритми.

  • Перикард ишқаланиш шовқини, юрак чўққисида ёки Боткина-Эрба нуқтасида систолик шовқин ва тонларнинг бўғиқлашиши.

  • Юрак етишмовчилиги белгилари.


^ Лаборатор ташхис

• Қон умумий таҳлили • СРО • Сиал кислоталари Протеинограмма • ACT, АЛТ, ЛДТ, КФК ферментлар фаоллашуви • РО аниқланиши • ЦИК ва противомиокардионал Антитаналар ҳосил бўлиши

ЭКГ –ST пасайиши, аритмиялар

Кўкрак қафаси Рентгенограммаси – юрак чегаралари катталашиши, ўпкада димланиш белгилари.


Дифференциал ташхис

• кардиомиопатия • ЮИК • миокардиодистрофия • перикардит • гипертериоз

даволаш

  • госпитализация, ётоқ режим

  • этиотроп даво

  • ЯҚНВ узоқ вақт давомида қабул қилиш

  • юрак етишмовчилигида – юрак гликозидлари

  • лозим бўлганда диуретики

  • калий оратат

  • В гуруҳ витаминлари

  • делагил

  • касаллик оғир кечганда ва иммун яллиғланиш аниқланганда ГКС (20-30 мг)


Перикардит – юрак ташқи қаватининг инфекцион ёки ноинфекцион яллиғланиши бўлиб, уларда фибрин тўпланиши ва/ёки плевра бўшлиғида суюқлик йиғилиши билан кечади


^ Клиник таснифи

  • Ўткир перикардит (6 ҳафтадан кам) - • Қуруқ (фибриноз) • суюқлик йиғилиши билан (экссудатив) - юрак тампонадаси билан (напряжённый) ва тампонадасиз • Йирингли

  • Ўткир ости ( 6 ҳафтадан 6 ойгача) –

• суюқлик билан • суюқлик билан қисилган •

Ёпишган

  • Сурункали перикардит (6 ойдан узоқ) – • Суюқлик билан • суюқлик билан қисилган • Чандиқли ёпишган (адгезив) • Чандиқли қисилган (констриктив) • «Зирхли» юрак (перикарднинг оҳакланиши).

^ Клиник кўриниши

  • Юрак соҳасида оғриқ • Юрак чўққиси соҳасидаги бир оз санчиқли оғриқ ва кўкрак қафасидаги дискомфортдан, чап елка, қўлга ўтувчи жуда кучли, чидаб бўлмайдиган босувчи характердаги оғриққаяа • Тана ҳолати ўзгартирилганда оғриқнинг камайиши ёки кучайиши ва нафас олиш билан боғлиқлиги, бу эса беморни нафас ҳажмини камайтиришига ва оғриқни камайтириш учун мажбурий ҳолатда бўлишига мажбур этади • Оғриқнинг бир неча соат ёки сутка давомида монотон ва доимий бўлиши характерли, ютинганда пайдо бўлиши ёки кучайиши мумкин, бунинг оқибатида бемор ейиш-ичишдан бош тортиши мумкин. Юзаки нафас, тўлиқ нафас олишга қўрқиш, қуруқ йўтал, иштаҳа ёмонлашиши ва дармонсизлик чап томонлама плеврит манзарасини эслатади • Сил касаллиги, ўсмалардаги ва уремик перикардда кузатилмаслиги мумкин

  • Перикард ишқаланиш шовқини (систолодиастолик, баъзан ғичирловчи, тирналувчи характерга эга) - • Юракнинг абсолют тўмтоқлик соҳасида эшитилади ва ҳеч қаерга ўтказилмайди • Экссудат характери ўзгариши ёки перикард қаватларининг суюқлик билан ажралиши натижасида бир неча соат ёки сутка давомида йўқолиши мумкин • Баъзан фақат систола вақтида эшитилиб, юрак клапани фаолияти бузилган деб қабул қилиниши мумкин

  • Перикард бўшлиғида суюқлик (^ Перикардит выпотной)

  • Парадоксал пульс – экссудатив ёки констриктив перикардитли беморларда нафас олиш вақтида артериал пульснинг сусайиши ёки йўқолиши. Нафас олиш вақтида систолик АҚБ жуда пасайиб кетиши аниқланади (меъёрда систолик АҚБ нинг инспиратор пасайиши 10 мм сим. уст. дан ошмайди).

^ Лаборатор текширувлар

• Лейкоцитоз ва ЭЧТ ошиши • Қон, перикард суюқлиги ёки биоптатини экиб текшириш • Сил касаллигига тери синамалари • Гистоплазмозни аниқлаш учун тестлар • АСЛО титри • Вирусларга нейтралловчи антитаналарнинг аниқланиши • ДНК ва РНК га антитаналар аниқланиши • Қон зардобида креатинкиназа, ЛДГ, гамма-глутамилтранспептидазалар, трансаминазалар фаоллигининг ошиши


махсус текшириш усуллари

  • Эхо кардиография: перикардиал суюқлик аниқланади

  • Перикар­дитнинг эрта босқичида ЭКГ (1-2 сут) - • S-T сегментининг деярли барча стандарт ва кўкрак уланишларида кўтарилиши • Бир неча кун давомида сегмент изоэлектрик чизиққа яқинлашади, бунда патологик Qтишча шаклланмайди, манфий Т тишча эса S-T сегменти изоэлектрик чизиққа қайтгандан кейин пайдо бўлади • Тишчалар амплитудаси пасаяди

  • Рентгенография суюқлик кўп бўгандагина малумот бериши мумкин: юрак сояси ўлчамларининг катталашиши, митрал конфигурациядаги каби юрак талияси силлиқлашиши экссудатив перикардитнинг эрта босқичи учун характерли. Сурункали экссудатив перикардитдаюрак сояси шакли учбурчакка яқинлашиб қолади. Баъзан перикарднинг оҳакланиши кузатилади


^ Дифференциал ташхис

• МИ • Стенокардия • ЎРВИ • Қуруқ плеврит • Плевропневмония • Қовурғалараро невралгия • Нейроцирку-ляторная дистония • ТЭЛА • Пневмоторакс • Аортанинг қатламланиши • Пневмомедиастинум • Панкреатит • Холецистит


даволаш(^ ДОРИ-ДАРМОНЛАР БИЛАН)

  • Инфекционном перикарди­тда - этиотроп терапия (масалан, антибиотиклар, сульфаниламид препаратлар, стафилококка қарши зардоб, -глобулин)

  • ЯҚНВ - • Аспирин (ацетилсалицил кислота) 650 мг дан ҳар 4 соатда 2 ҳафта давомида ёки • Ибупрофен 400 мг дан кунига 3 махал 2 ҳафта давомида, ёки • Индометацин 25-50 мг дан ҳар 6-8 соатда 2 ҳафта давомида • Фенилбутазон (бутадион) 0,15 г дан кунига 2-3 маҳал 2 ҳафта давомида

  • Глюкокортикоидлар, масалан преднизолон 20-60 мг/сут кунига бир неча мартага бўлиб, 3-4 кун ва аста-секин 7-10 кун давомида камайтирилади (бир неча ой давом эттирилади), - ўткир перикардитнинг давога бўйсуниши қийин бўлган ҳолатларида (масалан, Дрёсслер синдромида)

  • Аутоиммун ёки ўсма жараёнларидаги перикардитларда – асосий касалликни даволаш.

экссудатив перикардит – юрак халтачаси бўшлиғида суюқлик йиғилиши билан кечадиган перикарднинг ўткир ёки сурункали яллиғланишининг авж олган шакли. Агар суюқлик жадаллик билан йиғилса, 200 мл йиғилганда юрак тампонадаси белгилари юзага келиши мумкин. Экссудат аста-секинлик билан йиғилса, катта ҳажмда бўлса ҳам клиник белгилари намоён бўлмаслиги мумкин.


^ Клиник кўриниши

  • Кўкрак қафасида оғриқ (одатда бир неча кунгача чўзилади), нафас олганда , йўталганда кучаяди, чап елка, бўйин, баъзан эпигастрал соҳага ўтказилади; кўпинча тўсатдан бошланади, тана ҳолати ўзгартирилганда камаяда – олдинга эгилганда ёки ўтирганда

  • Перикард ишқаланиш шовқини характерли эмас

  • Бўйин веналари бўртиб чиқиши

  • Ҳансираш

  • Цианоз

  • Юрак нисбий тўмьоқлиги чегараларининг ҳамма томонга қараб кенгайиши

  • Юрак чўққиси турткиси пасайиши ёки йўқолишиа

  • Артериал гипотензия

  • Иситмалаш

  • Потливость

  • Юрак аритмии (кўпинча ўтиб кетувчи), қоринча усти тахикардияси

Констриктив перикардит – яллиғланиш жараёни сурункали кечганда юрак халтачаси бўшлиғининг қисман ёки бутунлай бириктирувчи тўқима билан битишиб қолиши. Фиброз тўқимадан ташкил топган қалинлашган, чўзилмайдиган қобиқ қоринчаларнинг диастолик тўлишини чегаралайди ва гемодинамиканинг муқим бузилишини келтириб чиқаради.


Клиник кЎриниши

• Классик Бек триадаси: кичик сокин юрак, юқори веноз босим, асцит • ҳансираш (ортопноэнинг йўқлиги характерли) • Цианоз (Ётган ҳолда цианоз ва ҳансирашнинг кучайишига қарамай бемор бошини паст қилиб, ёстиқсиз ётишни маъқул кўради)) • Бўйинтуруқ веналари бўртиб чиқиши • Куссмаул белгиси экссудатив ва констриктив перикардитда нафас олиш вақтида АҚБ нинг парадоксал ошиши натижасида бўйин веналари тўлиши феномени • Доимий стабил тахикардия, кеч босқичларида хилпилловчи аритмия (30% беморларда) • Тез чарчаш, иштаха йўқолиши, озиб кетиш • Жигар катталашиши • Эрта, алоҳида (барвақт) асцит, Пик псевдоциррози • Талоқ катталашиши (25% беморларда) • Парадоксал пульс (30% беморлар) - нафас олганда артериал пульс амплитудасининг ва систолик АҚБ нинг 10 мм сим.уст. дан ортиққа пасайиши


^ АМАЛИЁТДАН МИСОЛЛАР:

45 ешли беморда нафас йулларининг уткир яллигланиш касаллигидан кейин кукрагида ва юрак сохасида огрик пайдо булган. Нитроглицерин таъсирида огрик тухтамаган, нафас етишмовилиги кучайган ва шиш пайдо булган. Илгари касал булмаган. Объектив текширилганда нафас олиши минутига 24 мартага етган, упкасида везикуляр нафас эшитилган, юрак тонлари ритмик, пастрок, юрак кискаришлари сони минутига 100мартага тенг. АКБ 100/80. жигарнинг пастки чегараси ковурга ёйидан 2см пастда, пайпаслаб курилганда огрикли. ЭКГда синус ритмининг хама усулларида вольтажи пасайган. Кукрак кафасини рентгенограмма килиш тавсия килинади. ЭхоКГда чап балмачаси деворнинг калинлашганлиги, бушлиги кенгайиб, клапанлари узгарганлиги аникланди.

Саволлар;

  1. Бемордаги юрак етишмовчилигига кайси касаллик сабабчи

  2. Канака кушимча текширувлар утказиш керак



^ ДЕМОНСТРАЦИОН МАТЕРИАЛ:


Мавзу буйича мультимедияда слайдлар, рентген сурати курсатилади.

Мавзу буйича 1 та бемор тахлил килинди.


АУДИТОРИЯГА САВОЛЛАР:

Контрол саволлар

  1. Миокардитлар сабалари

  2. Миокардитлар таснифи

  3. перикардитлар давоси



ХУЛОСА

Демак, Юрак аортал иллатлари тиббиёт амалиётида кенг учрайди. Уларни °з ва±тида ани±лаш, бир-биридан фар±лай билиш, касалликни даволашнинг самарасини оширувчи омиллардан бири б°либ ³исобланади. Касалликнинг ташхисини лаборатор ва функционал текширувлар а³амиятининг катта эканлигини ³исобга олиб, Юрак аортал иллатларига хос лаборатор ва функционал текширувлардаги °згаришларни фар±лай билиш талаб ±илинади.


АДАБИЁТЛАР:

  1. Бобожонов С.Н. Ички касалликлар. Тиббиёт институтлари талабалари учун Т., Ибн Сино. 2003.

  2. Внутренние болезни. Под ред. Ф.Комарова, В.Г. Кукеса, А.С. Сметнева. 2-ое перераб. И доп. Изд. М.Медицина. 1990., с 454-460.

  3. Внутренние болезни. Лекции для студентов и врачей. Под ред. Б.И. Шулутко. – Л., 1991. С 364-373.

  4. Внутренние болезни. В 10 книгах, ред. Т.Р.Харрисон, книга 6, перевод с английского языка. Под ред. Е.Браунвальд. М., Медицина, 1993. Инфекционные заболевания мочевых путей. Пиелонефрит и родственные с ними состояния. Уолтер Е.Стамм, Марвин Турн. С 341-342.

  5. Маколкин В.И. Овчаренко С.И. Внутренние болезни. Руководство к практическим занятиям. М. Медицина. 1994.

  6. Камолов Н.М. Куйлиев М.У. Ички касалликлар. Укув кулланмаси.- Т. Ибн Сино. 1991.

  7. Моисеев В.С., Сумарков А.В. Внутренние болезни и ихособенности в тропиках. Учебное пособие. –М., Медицина. 1990. С 299-302.

  8. Практическая нефрология / А.П.Пелещук, Л.А. Пыриг., Н.Я.Мельман и т.д. Под. Ред. Проф. А.П.Пелещука. 2-е изд. Киев.: Здоровья.1983.

  9. Справочник не нефрологии./Авт.: И.Е.Тареева, С.О.Андросова. В.М. Ермоленко и др.: Под ред. ИН.А.Мухина. М., Медицина, 1980

  10. У.Б.Шаропов, Ф.Х.Гаффорова, У.И.Шодмонов, У.Б.Шаропов тахрири остида. –Т.:Ибн Сино, 1994.

11. . http://www.meddean.luc.edu

Энциклопедия обследования больного со множеством иллюстраций, краткое описание болезней, тестирование.


12. http://www.embbs.com

Истории болезни, обучение, атлас по КТ, ЭКГ и др.



Похожие:

Урганч- 2006 Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб (баённома № ) ва Тошкент тибиёт Академияси Урганч филиали илмий Кенгаши томонидан тасдикланди (баённома № ) мух раиси, iconУрганч- 2006 Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб (баённома № ) ва филиал илмий Кенгаши томонидан тасдикланди (баённома № ) мух раиси, Профессор Нуралиев Н.
Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб...
Урганч- 2006 Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб (баённома № ) ва Тошкент тибиёт Академияси Урганч филиали илмий Кенгаши томонидан тасдикланди (баённома № ) мух раиси, iconУрганч- 2006 Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб (баённома № ) ва филиал илмий Кенгаши томонидан тасдикланди (баённома № ) мух раиси, Профессор Киличев И.
Даволаш факультетининг 4 курс талабалари учун факультет терапия фанидан маъруза мавзуси
Урганч- 2006 Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб (баённома № ) ва Тошкент тибиёт Академияси Урганч филиали илмий Кенгаши томонидан тасдикланди (баённома № ) мух раиси, iconУрганч- 2007 Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб (баённома № ) ва филиал илмий Кенгаши томонидан тасдикланди (баённома № ) мух раиси, доцент Худойберганов Р.
Даволаш факультетининг 4 курс талабалари учун факултет терапия фанидан маъруза мавзуси
Урганч- 2006 Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб (баённома № ) ва Тошкент тибиёт Академияси Урганч филиали илмий Кенгаши томонидан тасдикланди (баённома № ) мух раиси, iconФакультет терапия кафедраси сурункали гепатит
Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб...
Урганч- 2006 Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб (баённома № ) ва Тошкент тибиёт Академияси Урганч филиали илмий Кенгаши томонидан тасдикланди (баённома № ) мух раиси, iconФакультет терапия кафедраси уткир ва сурункали холециститлар
Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб...
Урганч- 2006 Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб (баённома № ) ва Тошкент тибиёт Академияси Урганч филиали илмий Кенгаши томонидан тасдикланди (баённома № ) мух раиси, iconМаъруза максади: Бронхиал астма сабаблари, таснифи, клиникаси, диагностикаси, даволаш усуллари ва профилактикасини талабаларга етказиш. Тарбиявий максадлар
Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб...
Урганч- 2006 Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб (баённома № ) ва Тошкент тибиёт Академияси Урганч филиали илмий Кенгаши томонидан тасдикланди (баённома № ) мух раиси, iconМаъруза максади: Тизимли кизил бурича сабаблари, таснифи, клиникаси, диагностикаси, даволаш усуллари ва профилактикасини талабаларга етказиш. Тарбиявий максадлар
Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб...
Урганч- 2006 Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб (баённома № ) ва Тошкент тибиёт Академияси Урганч филиали илмий Кенгаши томонидан тасдикланди (баённома № ) мух раиси, iconМаъруза максади: Юрак аортал иллатлари сабаблари, таснифи, клиникаси, диагностикаси, даволаш усуллари ва профилактикасини талабаларга етказиш. Тарбиявий максадлар
Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб...
Урганч- 2006 Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб (баённома № ) ва Тошкент тибиёт Академияси Урганч филиали илмий Кенгаши томонидан тасдикланди (баённома № ) мух раиси, iconТошкент тиббиёт академияси урганч филиали 7факультет терапия кафедраси мавзу атеросклероз
Даволаш ва педиатрия факултети 4-курс талабалари учун факультет терапия фанидан маъруза
Урганч- 2006 Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб (баённома № ) ва Тошкент тибиёт Академияси Урганч филиали илмий Кенгаши томонидан тасдикланди (баённома № ) мух раиси, iconТошкент тиббиёт академияси Урганч филиали 2010-2011 йил қабул режаси

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации