Документы



Қадимги юнонистон ва европада тарбия, мактаб ва педагогик фикр. (СУҚрот, афлотун, арасту) (2С) Режа icon

Қадимги юнонистон ва европада тарбия, мактаб ва педагогик фикр. (СУҚрот, афлотун, арасту) (2С) Режа

НазваниеҚадимги юнонистон ва европада тарбия, мактаб ва педагогик фикр. (СУҚрот, афлотун, арасту) (2С) Режа
Дата25.06.2013
Размер64.59 Kb.
ТипДокументы
скачать

ҚАДИМГИ ЮНОНИСТОН ВА ЕВРОПАДА ТАРБИЯ, МАКТАБ ВА ПЕДАГОГИК ФИКР. (СУҚРОТ, АФЛОТУН, АРАСТУ) (2С)

Режа:

  1. Қадимги Юнонистонда педагогик ғояларнинг келиб чиқиши ва ривожланиши.

  2. Қадимги Римда таълим ва тарбиянинг ривожланиши.

  3. Христиан динининг келиб чиқиши ва унинг таълим – тарбияга таъсири.


Қадимги Грецияда мактаб ва педагогик ғояларнинг келиб чиқиши.

Юнонистонда ҳукмронлик қилган Спарта ва Афина давлатида таълим ва тарбия ўзига хос тартибда амалга оширилди.Спартада давлат тарбия тизими таркиб топиши билан тарбиянинг мақсади ўғил болаларни бақувват ва чиниққан жангчи қилиб етиштиришдан иборат бўлди. Давлат бола туғилган кунидан бошлаб, уларнинг оилада тарбиялашини назорат қилиб борди, кичик болаларни энага – канизаклар ёрдамида оналари тарбияладилар. Ўғил болалар 7 ёшдан 18 ёшгача махсус тарбия муассасалари – агелларда ўқидилар. Агелларда таълим, болаларни ёзиш ва ҳисобга ўргатишдан иборат бўлди. Болаларда саволларга аниқ ва қисқа жавоб бериш малакасини ривожлантиришга эътибор берилди. Тарбия бутун жамоанинг иши ҳисобланди, лашкар бошилар, давлат арбоблари болалар билан ахлоқий ва сиёсий мавзуларда суҳбатлар ўтказиб турдилар.

18 дан 20 ёшгача бўлган йигитлар эфебияда махсус ҳарбий тайёргарликдан кейин қўшин сафига ўтдилар ва тўла ҳуқуқли фуқаро ҳисобландилар.

Афина давлати демократик республикадан иборат бўлиб, бу шаҳарда милоддан олдинги V асрларда фалсафа, санъат, адабиёт, педагогика ривожланади.

Афинада ақлий, ахлоқий, эстетик ва жисмоний тарбия қамровли равишда – узвий бирликда амалга оширилади, асосий эътибор болани маънавий ва жисмоний жиҳатдан камол топган инсон қилиб етиштиришга қаратилди.

Болаларни 7 ёшгача оилада энага тарбиялади, энага болаларга бадиий асарларни ўқиб, улар билан турли ўйинлар ўтказади, мусиқа эшиттиради.

Болалар 7 ёшдан бошлаб турли хил мактабларда ўқийдилар, 13 ёшдан 14 ёшгача грамматист ёки кифарист мактабида таълим оладилар, грамматист мактабда ўқиш, ёзиш ва санашни ўрганадилар, кифарист мактабида ўғил болаларга адабий маълумот, эстетик тарбия берилади, улар ашула айтишни, нотиқлик санъатини, мусиқа асбобларини чалишни ўрганадилар.

Қадимги Юнонистонда педагогик таълимот (Суқрот, Афлотун, Арасту) ва тарбия тизими.

Кадимги Юнонистонда педагогик назария, педагогика фалсафанинг бир узвий қисми сифатида ривожланди, Суқрот, Афлотун, Демокрит, Арасту, ва бошқа мутафаккирлар таълимотида муҳим ўринни эгаллади. Бу олим – мутафаккирлар таълим – тарбия назариясини ишлаб чиқиб, Юнонистонда педагогиканинг ривожига улкан ҳисса қўшдилар.

Суқрот милоддан олдин 469 йилда Афинада ҳайкалтарош оиласида дунёга келди. У бирон бир асар ёзмаган, мактабда дарс бермаган, лекин ўз шогирдларини ҳақиқатни билишга ундаган. У ҳақиқатни баҳс орқали, суҳбат йўли билан билиш, англаш мумкин деган ғояни олға сурган, суҳбатда асосий эътиборни инсон онги ва тафаккурини таҳлил қилишга қаратиш зарурлигини айтган. У тавсия этган бу усул ўз даврида «Суқрот усули» деб аталган. Суқрот милоддан олдинги 399 йилда демократия душманлари томонидан ўлдирилди.

Суқротнинг фалсафий ва педагогик қарашларида тарбиядан кутилган мақсад инсонни билимларни билиб олишга эришиш, уни юксак ахлоқли қилиб камол топтиришдир. У ўз таълимотида мардлик, донолик, мўътадиллик, адолатлилик тушунчаларини белгилаб беради. Унинг фикрича, мардлик қўрқувни даф қилиш, донолик – жамият қонунларига риоя қилиш, мўътадиллик – ўз ҳиссиётларига эрк бермаслик, адолат – яхшиликни амалга ошириш йўлларини ўргатишдир.

Суқротнинг ахлоқ хусусидаги таълимотига кўра, эзгулик – билим, донишмандлик – яхшиликни билувчига яхшилик қилишдир. Ёмонлик қилувчи яхшиликни ё билмайди, ёки пировардида, яхшиликнинг тантана қилишига қаршилик қилади.

Суқрот тадбиркорликни улуғлаб, уни энг гўзал инсоний фазилат ҳисоблайди. Унинг уқтиришича, гўзал тадбир ишлатиб, душманни дўст этиш, нодон ва жоҳил одамни таълим ва тарбия қилиб, донолар даврасига, бадахлоқ фосиқларни панд, насиҳат билан ислоҳ этиб, яхшилар қаторига қўшиш энг афзал амаллардан саналади.

^ Афлотун (Афлотун) Юнонистоннинг машҳур, мумтоз файласуфи.У милоддан олдин 428 йилда Афинада аристократ оиласида дунёга келган. У ўз фалсафий мактабини тузади, мактабни Афина қаҳрамони Академа шарафига «Академия» деб атайди.

Афлотун тарбияни ташкил этиш ҳақидаги фикрларини «Давлат» ва «Қонунлар» асарларида баён этади. Афлотуннинг фикрича, катталарнинг болаларга кўрсатган таъсири, болаларда ахлоқий сифатларнинг таркиб топишида кўринади.

Афлотун ҳис – туйғуга таъсир этиш кичик ёшдаги болаларни тарбиялашнинг асоси, деб ҳисоблайди. Кичик ёшдаги болалар ҳузур қилиш, завқланиш, қайғуриш орқали яхшилик ва бахт – саодат тушунчалари ҳақида тасаввурга эга бўладилар.

Афлотун «Давлат» асарида болаларни ёшлигидан бошлаб ижтимоий тарбиялаш ғоясини олға сурди ва уни ташкил этишнинг муайян тизимини таклиф этди.

Буюк файласуф Афлотуннинг «Фарзандларингизнинг илм ва адабини ўзингизнинг илм ва адабингиз билан чекламанг, уларни келгуси замон учун тайёрланг, чунки улар сизнинг замонангизга тегишли эмас, улар келгуси замон одамларидир» - деган ҳикматлари ҳозирги давр ота – оналар, мураббийлар учун, ҳам қимматлидир.

^ Арасту (Аристотель) - қадимги Юнон фалсафаси фани тараққиётида янги давр яратган мутафаккир. Арасту милоддан аввал 384 йилда Стагир шаҳрида табиб оиласида туғилди, 422 йилда вафот этди.

Арасту 20 йил давомида Афина шаҳридаги Афлотун академиясида таълим олади. У мантиқ илмига оид «Категориялар», «Талқин ҳақида», «Биринчи ва иккинчи аналитика», «Тоника», биологияга доир «Жон тўғрисида», «Ҳайвонлар тарихи», «Ҳайвонларнинг келиб чиқиши», фалсафага доир «Математика», ахлоққа оид «Никомах этикаси», «Эндем этикаси», ижтимоий – сиёсий ва тарихий масалаларга оид «Политика», «Полития», санъат, поэтика ва риторикага оид «Риторика», «Поэтика» асарларини ёзади. У яратган бу илмий асарлари антик дунёсининг энг улуғ ютуғи сифатида маънавий маданият ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Арасту ўзининг ахлоққа оид «Никомах этикаси», «Эндем этикаси» асарларида тарбиянинг мақсади табиат билан боғлиқ бўлган инсонни тадрижий ривожлантиришдан иборатлигини, ақл ва иродани ривожлантириш муҳим эканлигини айтади. Унинг таълимотига кўра, болаларининг ёш хусусияти ҳисобга олинган ҳолда, жисмоний, ахлоқий ва ақлий тарбия узвий бирликда амалга оширилиши керак.

Арасту тарбия муддатини 21 йил: бола туғилганидан 7 ёшгача, 7 ёшдан 14 ёшгача, 14 ёшдан 21 ёшгача, деб белгилади. У боланинг ҳар бир даврдаги ўзига хос хусусиятини кўрсатди, ҳар бир даврда амалга ошириладиган тарбиянинг мақсади, мазмуни ва усулларини баён этди.

Арасту бола тарбияси давлат ихтиёрида ва барча фуқаролар учун бир хилда бўлишини ҳимоя қилади. Чунки, давлат тарбияда ўз олдига аниқ бир мақсадни қўяди. Шунинг учун ҳам, тарбияга ўз ҳоҳишига кўра ўқитиш ва тарбиялашни истаган ота – оналар эмас, давлат раҳбарлик қилиши керак. Ҳар бир фуқаро ўз – ўзича яшамайди, у барча фуқаролар каби, давлатга мансубдир, давлатнинг узвий бўлагидир. Давлат унинг ҳақида ғамхўрлик қилади.

Арасту дўст орттириш, дўстларга нисбатан шафқатли ва марҳаматли бўлишга даъват этади. Унинг таъкидлашича, киши иложи борича ўзига душман орттирмаслиги керак. Шундагина, у дўстлари қаторидан жой олади. Дўстларни шафқат ва марҳамат билан сарафроз қилади. Шунда улар, самимий дўст бўлиб қоладилар. Ёлғончи кишидан вафо кутмаслик керак. Кимнинг асли пок бўлса, у одам элга манфаат етказади.

Қадимги Римда тарбия ва мактаб.

Қадимги Римда милоддан олдинги III-I асрларда илм – фан, адабиёт, тарих фанлари, меъморчилик ва тасвирий санъат ривожлана бошлади. Табиий фан соҳасида милодий II асрда Птоломей «Альмагест» асарини ёзиб, унда оламнинг геоцентрик тизимини баён этади. Диофант «Арифметика». Папп Александрийский «Математика тўплами», «Витрувий» , “ Архитектура ҳақида 10 китоб ” ини яратади.

Тарих фани соҳасида Тит Ливийнинг «Рим тарихий», Корнелий Тацитнинг бадиий дидактик руҳдаги «Анналар» ва «Тарих» асарлари юзага келади.


^ Квинтилиан асарларида таълим ва тарбия масалалари.

Квинтилиан ўқувчиларни ўз мутахассислиги бўйича чуқур билимга эга бўлишларини талаб этади. У: «Фанда дастлабки маълумотдан нарига силжимайдиган, қалби қалбаки ишонч билан тўлган, фақат, ўзларини олим деб билган кишилардан ёмони йўқ»,- дейди. Квинтилиан ҳар бир илм аҳилларини, шу жумладан ўқитувчиларни, доимий равишда ўз билимларини ошириб боришга даъват этади. Квинтилиан болаларни уйда эмас, мактабда ўқитиш ғоясини илгари суради. У мактабни тарбиявий таъсирини қайд қилган ҳолда, уй муҳитида болада ёмон хулқ ҳосил бўлиши мумкинлигини айтади: болалик чоғида ота – оналар уни эркалайдилар. Натижада бола ақлий ва жисмоний тарбиядан маҳрум бўлади. У катталардан ноўрин сўзларни ўрганади. Болалари бу сўзларни такрорлаб, ноўрин ҳаракатлар қилса, катталар хафа бўлиб, уни койийдилар, ваҳоланки бунинг учун, аввало, уларнинг ўзлари айбдор эканликларини ўйламайдилар. Бола катталардан ўрганиб олган ноўрин сўзларнинг ўзига ёмонлик, нафрат келтиришини ўйламаган ҳолда, уларни мактабда ҳам такрорлайди, бошқалар ўртасида ёяди. Шу сабабли ҳам Квинтилиан болаларни мактабда ўқитишни талаб қилади.

Квинтилиан, Арасту каби, 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган даврни мактабга тайёргарлик даври, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, бола 7 ёшгача оилада тарбияланиб, она тили ва грек тилини эгаллаши керак, болалар билан мунтазам равишда турли қизиқарли машғулотлар ташкил этиш лозим. Ёш болани мақташ билан кўнглини кўтариш, мукофотлаш, тарбияда ижодий фаолиятини ривожлантириш ғоят муҳимдир.

Квинтилиан таълимда кўргазмалиликка эътибор беради, таълимда узвийлик ва изчиллик бўлишини талаб этади. Унинг таъкидлашича, болага кўп нарсани ўргатишга ҳаракат қилмаслик керак, аммо билганини пухталаш лозим. Бўлажак нотиқ хотирали бўлиши, бадиий сўзлаш малакасини эгаллаши керак.



Похожие:

Қадимги юнонистон ва европада тарбия, мактаб ва педагогик фикр. (СУҚрот, афлотун, арасту) (2С) Режа iconТемурийлар даврида XIX асрнинг биринчи ярмида ўрта осиёда ижтимоий ҳаёт, тарбия, мактаб ва педагогик фикр (2С) Режа
Темурийлар даврида XIX асрнинг биринчи ярмида ўрта осиёда ижтимоий ҳаёт, тарбия, мактаб ва педагогик фикр (2С)
Қадимги юнонистон ва европада тарбия, мактаб ва педагогик фикр. (СУҚрот, афлотун, арасту) (2С) Режа iconЕвропада XVI-XX асрда тарбия, мактаб ва педагогик фикр (ян амос коменский, жан жак руссо, К. Д. Ушинский, макаренко, В. Сухомлинский ) (2С) Режа
Ян амос коменский, жан жак руссо, К. Д. Ушинский, макаренко, В. Сухомлинский ) (2С)
Қадимги юнонистон ва европада тарбия, мактаб ва педагогик фикр. (СУҚрот, афлотун, арасту) (2С) Режа iconТурли тарихий даврларда тарбия ва педагогик фикр. (10 Соат) 1 Ўрта осиёда педагогика тарихи фанининг майдонга келиши ва ривожланиши, манбалари. (2 С) Режа
Олий ўқув юртларида педагогика тарихи курсини ўтишда фақат ўтмиш педагогларининг эмас, балки машҳур файласуф, ёзувчи, жамоат ва давлат...
Қадимги юнонистон ва европада тарбия, мактаб ва педагогик фикр. (СУҚрот, афлотун, арасту) (2С) Режа iconТаълим жараёнининг умумлашган педагогик технологиялари (4С) Режа
Педагогик технология асосини педагогик жараёнга мажмуили ёндошув тамойили ташкил қилар экан, у методика (услубиёт) деган тушунчадан...
Қадимги юнонистон ва европада тарбия, мактаб ва педагогик фикр. (СУҚрот, афлотун, арасту) (2С) Режа iconБолаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Збекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 24 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2519]
Қадимги юнонистон ва европада тарбия, мактаб ва педагогик фикр. (СУҚрот, афлотун, арасту) (2С) Режа icon2006 йил “Йил ўкитувчиси” голиблари
Тошкент шахридаги Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтига ўкишга кириб, ўкиш даври давомида Тошкент Юнус Ражабий номли педагогика...
Қадимги юнонистон ва европада тарбия, мактаб ва педагогик фикр. (СУҚрот, афлотун, арасту) (2С) Режа iconЖамоатчилик фикри социологияси
«қарашлар», «мулоҳазалар», «ишонч», «эътиқод», «лафз», «фикр билдириш», «эътироз», «фикр якдиллиги», «плюрализм» ва ҳоказо терминларга...
Қадимги юнонистон ва европада тарбия, мактаб ва педагогик фикр. (СУҚрот, афлотун, арасту) (2С) Режа icon-
Ривожланган хорижий давлатларда таълим— тарбия, мактаб ва маориф тараққиётининг асосий йўналишлари
Қадимги юнонистон ва европада тарбия, мактаб ва педагогик фикр. (СУҚрот, афлотун, арасту) (2С) Режа iconТарбия назарияси. (18 Соат) 10. Тарбия жараёнининг моҳияти, принциплари. Шарқона тарбиянинг назарий, миллий асослари. (2С) Режа
Тарбия жараёнининг моҳияти, принциплари. Шарқона тарбиянинг назарий, миллий асослари. (2С)
Қадимги юнонистон ва европада тарбия, мактаб ва педагогик фикр. (СУҚрот, афлотун, арасту) (2С) Режа iconДокументы
1. /Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига _ає...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации