Документы



Мутахассис шахсини шакллантириш, тарбиялаш ва ривожлантириш режа icon

Мутахассис шахсини шакллантириш, тарбиялаш ва ривожлантириш режа

НазваниеМутахассис шахсини шакллантириш, тарбиялаш ва ривожлантириш режа
Дата25.06.2013
Размер87.57 Kb.
ТипДокументы
скачать

МУТАХАССИС ШАХСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, ТАРБИЯЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

Режа:

  1. Педагогикада шахс тушунчаси ва уни ривожлантириш муаммолари.

  2. Шахс шаклланишига таъсир қилувчи омиллар.

  3. Ўрта Осиё мутафаккирлари таълимотида шахс камолоти.

  4. Давлат дастурларида шахс камолоти.

«Одам», «Инсон», «Шахс» тушунчалари ҳақида маълумот.

Одам туғилиши билан ўзида инсоний хислатларни шакллантира бошлайди. Бу хислатлар шахсий характер, мижоз, ҳиссиёт, диққат, идрок ва хотира таъсиридан ўтиб, шахсий хислат тусини ола бошлайди. Инсон секин – аста шахс деган мақомга эга бўлади. Шахслар эгаллаган билимлари ҳажми ва одамлар тақдирини ўзгартира олиш доирасига қараб оддий, кучли ва буюк шахслар тоифасига бўлинадилар.

Шахснинг камолотга эришиш жараёни мураккаб бўлиб, кишининг ирсий бирликларидаги дастури (тақдири азал), шахсий шижоати ва ташқи ижтимоий, шу жумладан мақсадга йўналтирилган таълим – тарбия муҳитларининг таъсири остида кечади.

Ижтимоий муҳит моддий ва маънавий турларга бўлинади. Моддий муҳитга киши умри давомида яшаб, кўрган – кечирган моддий олам таассуротлари киради. Буларга умри кечган уй – жойининг моддий ва маданий ҳолати, ҳудуднинг маданийлашганлиги, сайр – саёҳат қилган даврида олган маънавий ва эстетик завқи ва бошқалар киради.

Маънавий муҳит, деб кишининг умри давомида уни ўраб турган одамларнинг ғоя, фикр, ахлоқ ва одобини ифодаловчи ўзаро муносабатлар мажмуига айтилади.

Ижтимоий ривожланиш – бу одамнинг руҳияти ва вужудидаги ижобий томонга бўлган сифат ўзгаришларидир. Албатта, ривожланиш жараёнига кишининг меҳнат фаолияти, таълим ва тарбия тизими ҳамда давлатнинг олиб бораётган сиёсати фаол таъсир кўрсатади.


^ Педагогикада шахс тушунчаси.

Шахснинг ривожланиши қийин, мураккаб жараён, у кўплаб ички ва ташқи таъсирлар ва омиллар орқали рўёбга чиқади.

Инсон ҳаёт экан, бутун умри давомида ўсиб, ривожланиб, ўзгариб боради. Болалик, ўсмирлик ва ўспиринлик йилларида шахснинг камол топиши яққол кўзга ташланади.

Ривожланиш деганда, биз шахснинг ҳам жисмоний, ҳам ақлий ва маънавий камол топиш жараёнини тушунамиз. Педагогика ва психология фани ривожланишни биологик ва социал хусусиятлари ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлган бир бутун нарса, деб ҳисоблайди. Одам боласининг шахс сифатида ривожланиши, ҳар томонлама камол топишининг самарали бўлишига эришиш мақсадида педагогика фани ривожланишининг қонуниятларини, унга таъсир этувчи омилларни шунингдек, шахс камолотида таълим - тарбия ҳамда фаолиятнинг таъсири ва аҳамиятини аниқлайди, таҳлил қилади. Маълумки, одам шахс сифатида дунёга келмайди, балки унинг шаклланиши аввало ҳаёт шароитларига боғлиқдир. Шахс ҳаёт давомида мураккаб ривожланиш жараёнини бошдан кечиради, натижада шахсга айланади. Шу сабабли шахсни маълум ижтимоий тузумнинг маҳсули, деб тушунишимиз лозим.

^ Кишилик жамияти тараққиётида шахсни шакллантириш муаммолари.

Педагогик жиҳатдан тўғри уюштирилган ҳар қандай фаолият хоҳ ўйин, меҳнат, ўқиш, спорт ва бошқалар бўлсин шахснинг ривожланишига таъсир кўрсатади. Шахс улғая борган сари унинг фаолияти ҳам мазмунан, ҳам шаклан ўзгариб боради, турли ёш даврларида эса фаолият турлари ҳам ўзгариб боради. Шу сабабли бола ҳаётида ўйин, ўқувчи ҳаётида ўқиш, катталар ҳаётида меҳнат фаолиятлари катта аҳамиятга эгадир.

Тарбия шахснинг ривожланишини таъминлаши учун боладаги ривожланишнинг моҳиятини тушуниш, билиш фаолиятининг ўзгариш сабабларини аниқлаш зарур. Тарбия - ҳақиқатан ривожлантирувчи омил бўлмоғи учун тарбияланувчи жамиятнинг тарбия олдига қўйган талабларини, шахснинг ўзига хос хусусиятларини билиши зарур. Педагогика фани шахс ривожланишида тарбиянинг етакчилик ролини эътироф этиш билан бирга уларнинг ўзаро бир – бирига таъсирини тан олади.

Шахснинг ривожланиб камол топиши, ҳаётнинг ҳамма босқичларида бир хил бўлмай, балки ёш хусусиятлари ва ҳаёт тажрибаларига қараб ҳар хил бўлади. Тарбия жараёнида ўсаётган авлоднинг ёш ва ўзига хос хусусиятларини билиш ва ҳисобга олиш жуда зарур. Маълумки, бир хил ёшдаги болаларнинг, ўқувчи – талабаларнинг ҳар бирини ўзига хос хусусиятлари, психик жараёнлари мавжуд.

Шахс, унинг характери, хулқ – атвори, умуман жисмоний ва маънавий тараққиётини ўрганиш шуни кўрсатадики, бу жараён мураккаб ва зиддиятлидир. Шу сабабли ривожланиш жараёни бир текисда бормайди, балки бунда сакрашлар, нотекисликлар ҳам содир бўлади.

Шундай экан, ўқитувчи ва тарбиячилар боланинг ёши ошган сари унинг эҳтиёжларида, интилиш ва қизиқишларида қандай сифат ўзгаришлари содир бўлаётганини мунтазам кузатиб боришлари лозим.

^ Шахс ривожланишига таъсир килувчи омиллар (ирсият, муҳит, тарбия).

Шахснинг ривожланиш жараёни бир қанча омиллар таъсирида содир бўлади. Ирсият, яъни биологик омил ҳамда муҳит, таълим ва тарбия, шахс фаоллиги (ижтимоий омил) шахсни шакллантиришнинг асосий омиллари деб тушунилади.

Шахснинг, айниқса боланинг жисмоний ривожланиши, соғлиги биологик омилга боғлиқдир. Биологиянинг асосий тушунчаси бўлган ирсиятнинг, яъни боланинг насл – насабининг ролига олимларимиз алоҳида эътибор бермоқда. Ҳар бир бола инсонларга хос туғма хусусиятлар билан дунёга келади. Шундай экан, одам боласи туғилгандан сўнг унда шахс бўлиб шаклланиши, етук инсон бўлиб вояга етиши имконияти мавжуд бўлади. Бола ўзининг авлод – аждодларидан кўпгина биологик белгиларни мерос сифатида қабул қилиб олади, ҳатто айрим касалликлар ҳам наслдан наслга ўтади. Биологик омиллар шахснинг жисмоний ривожланишига ҳам таъсир кўрсатади.

Муҳит – бу шахсга таъсир этувчи ташқи воқеа ва ҳодисалар комплексидир. Буларга: табиий муҳит (географик, экологик), ижтимоий муҳит (шахс яшаётган жамият), оила муҳити ва бошқалар киради. Булар орасида ижтимоий муҳитнинг, яъни шахс яшаётган жамиятнинг инсон камолоти учун яратилган имкониятлари муҳим рол ўйнайди.

Шахс ривожланишига эришиш ҳар бир жамиятда амалга оширилаётган тарбия тизими орқали амалга оширилади. Фақат тарбия орқали инсондаги ривожланиш имкониятларини рўёбга чиқариш мумкин. Тарбия жараёнида аниқ мақсад ва режа билан шахсга таъсир этилади. Бунинг натижасида муҳитдаги воқеаларнинг тўғри ижобий таъсирини амалга ошириш имконияти туғилади. Муҳит бера олмаган нарсалар тарбия орқали ҳосил қилинади, ҳатто тарбия туфайли шахсда туғма камчиликларни ҳам ўзгартириб шахсни камолга етказиш мумкин. Бундан ташқари муҳитнинг салбий таъсири туфайли тарбияси издан чиққанлар қайта тарбияланади.

Ўрта Осиё алломалари ва мутафаккирлари таълимотида шахс камолоти.

Ўрта осиё мутафаккирларидан Фаробий, Абу Али ибн Синолар ҳам инсон тарбиясига таъсир этадиган омиллар аҳамиятига эътибор бериб келганлар. Фаробий инсон камолотида таълим – тарбиянинг муҳимлигини таъкидлаб: «Муносиб инсон бўлиш учун одамда икки имконият: таълим ва тарбия олиш имконияти бор. Таълим олиш орқали назарий камолотга эришилади, тарбия эса, кишилар билан мулоқотда ахлоқий қадр – қимматни ва амалий фаолиятни яратишга олиб борадиган йўлдир»… дейди.

Абу Али ибн Сино этика ва ахлоқий тарбия масалаларини фалсафий педагогик асосда ёритиб беришга ҳаракат қилади. У айниқса оила тарбиясида ота – онанинг ўрнига алоҳида тўхталиб: «Бола туғилгач, аввало, ота унга яхши ном қўйиши, сўнгра эса уни яхшилаб тарбия қилиши керак… Агар оилада тарбиянинг яхши усулларидан фойдаланилса оила бахтли бўлади» деган фикрни илгари суради.

Фаробий ўзининг «Идеал шаҳар аҳолисининг маслаги» номли рисоласида таъкидлаганидек, фан ўқитиш орқали ўзлаштирилса, эзгу фазилатлар тарбия ёрдамида эгалланади. Ўқитиш фақат ақлнинг чиниқиши учун эмас, балки умумий маънавий, шу жумладан, ахлоқий камол топиш учун ҳам асосдир. Ўқитиш ва тарбиялаш ўзаро боғлиқ бўлиб, шахсни маънавий камол топтиришнинг турли йўлларидир.

^ Президент орзусидаги шахс.

Президентимиз И.А.Каримов ўзларининг «Миллий мафкурамиз халқни халқ, миллатни миллат қилишга хизмат қилсин» номли «Тафаккур» журналининг (2- сон, 1998 й) бош муҳаррири билан бўлган мулоқотида, 2000 йил июнь ойида «Фидокор» газетасининг мухбири билан «Донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман» номли мулоқотларида инсонни маънавий – амалий шаклланишида ҳаётий жараённинг ҳамма жабҳалари моҳиятли эканлигини асослаб берди.

Президентимиз «Соғлом авлод йили» ни эълон қилар экан: «Соғлом авлод деганда шахсан мен, энг аввало соғлом наслни нафақат жисмонан бақувват шу билан бирга руҳи, фикри соғлом, иймон – эътиқоди бутун билим, маънавияти юксак мард ва жасур, ватанпарвар авлодни тушунаман», деб таъкидлайди.

Соғлом авлод тарбияси осон иш эмас, у ҳар бир инсон, ҳар бир оила, бутун жамиятдан жиддий эътибор ва узлуксиз меҳнат талаб қилади. Президентимиз фикрларини давом эттирар эканлар: «…ҳеч шубҳа йўқ, соғлом авлод орзуси аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган, қон – қонимизга сингиб кетган муқаддас интилишдир. Агар ота – боболаримизнинг турмуш тарзига, тафаккурига назар солсак, улар насл – насаб, етти пуштининг тозалигига, авлоднинг соғлигига жуда катта эътибор берганини кўрамиз. Соғлом боланинг туғилиши, энг аввало, онанинг соғлиғига боғлиқ», деб таъкидлайди юртбошимиз.

Президентимиз таъкидлаганидек, шахс ижтимоий ҳаётнинг маҳсули экан, у албатта болани ўраб олган муҳит таъсирида ривожланади. Шахснинг ҳаёти фаолияти давомида муҳит унга ё ижобий, ё салбий таъсир кўрсатиши, ривожланиш имкониятларини рўёбга чиқариши ёки йўқ қилиши мумкин.

^ Кадрлар тайёрлаш миллий моделида шахс.

Президентимиз И.А. Каримов айтганидек: «Фуқаролар энди ижтимоий – иқтисодий жараёнларни иштирокчиси, бажарувчиси эмас, балки бунёдкори ва ташкилотчисидир». Бундай янгича ёндашиш педагогика фанининг объекти ва предметини кенгайтирди. Энди педагогика фани фақат таълим – тарбия жараёнини назарий, методик – амалий таъминловчи фан эмас, комил инсон шаклланишини, ривожланишини таъминловчи кенг соҳаларни ўз ичига олган фандир. Шунинг учун Кадрлар тайёрлаш миллий дастуридаги миллий таълим моделида шахсга кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти сифатида қаралади. Маълумки, педагогика фани этник, антропологик, генетик, тарихийлик, мустақиллик, табиий – экологик, интуитив, руҳий – ҳиссий билиш, ривожланиш, комиллик омилларига ҳам суянади. Бундан ташқари педагогика фани олдига янгича фикрлаш, янгича тафаккур, миллий мафкуранинг кенг қамровли сифатларини шакллантириш вазифалар қўйилди.

^ Шахсга хос бўлган субъектив сифатлар: онглилик, жавобгарликни ҳис қилиш, ўз қадрини билиш, бола табиатини ўрганиш ва тарбиялаш.

Шахснинг камол топишида ва унинг хулқига ижтимоий ва биологик омилларнинг таъсир кучи ҳамиша бир хил бўлавермайди. Сабаби одамнинг хулқига, муносабатига ва алоқаларига ёши, билими, ҳаётий тажрибаси, одатлари ва ниҳоят, вазият ҳам таъсир этади. Шахснинг фазилатларини тўғри аниқлаш ва бехато баҳолаш учун уни турли муносабатлар доирасига, турли вазиятларда кузатиб кўриш лозим. Ана шундагина шахснинг ижтимоий хулқи, маънавий қиёфаси, инсоний фазилатлари рўёбга чиқади. Демак, шахсни ривожлантириш вазифасини тўғри ҳал қилиш учун унинг хулқига таъсир этувчи омилларни, бу омилларнинг табиатини, шахснинг хусусиятини яхши билмоқ керак.

^ Бола шахсининг ривожланиш босқичлари ва тарбияда уни ҳисобга олиш.

Одам боласининг ривожланиши бу муҳим жараён саналади. Маълумки, ҳаёти давомида инсон жисмоний ва психик томондан ўзгариб боради. Лекин болалик, ўсмирлик ва ўспиринлик даврида ривожланиш ниҳоятда кучли бўлади. Бола мана шу йилларда ҳам жисмоний, ҳам психик жиҳатдан ўсиши, ўзгариши туфайли шахс сифатида камолга етади, бунда берилаётган тарбия мақсадга мувофиқ таъсир этиши натижасида бола жамият аъзоси сифатида камол топиб, мураккаб ижтимоий муносабатлар системасида ўзига муносиб ўрин эгаллайди.

Одамнинг муносабатлари доирасига кишилар билан алоқасигина эмас, балки табиатга, жамиятга, ҳаётга бўлган муносабатлари ҳам киради. Мана шу хил кўп қиррали алоқалар ва муносабатлар заминида ҳар бир шахс ўз қобилияти ва қизиқишини, ўз билими ва ўқувини намоён қилади, ўз ишига, вазифасига, бурчига, халқига, Ватанига, ўз – ўзига бўлган муносабатларини ифодалайди. Табиийки, шахсдаги бу фазилатлар фақат тарбиянинг маҳсулидир.

Бола шахсининг ривожланишига ирсият, муҳит ва тарбия каби омиллар таъсир этади. Бола шахсининг ривожланишига наслнинг таъсири деганда ота – оналарга ўхшашликни ифодаловчи биологик белгиларни такрорланишини тушунмоқ керак. Ҳар бир бола ота – онасидан мерос шаклида баъзи биологик сифатларга (тананинг тузилиши, сочининг, кўзининг, терисининг ранги, бўйи басти ва бошқалар) эга бўлган ҳолда дунёга келади. Булар жисмоний хусусиятлардир. Олий нерв фаолиятининг хусусиятлари ҳам туғма ўтади. Бу физиологик хусусият ҳисобланади.

^ Ривожланишнинг индивидуал хусусиятлари.

Инсон биологик мавжудот сифатида эмас, балки ижтимоий мавжудот сифатида ривожланади ва камолга етади. Бола нутқни эгаллаши учун нутқ шароитида, меҳнат қилиш учун меҳнат шароитида, ақлий тараққий этмоғи учун ақлий фаолият шароитида яшамоғи керак.

Шахс камолотида болаларнинг ёш даврларини ҳисобга олиш, самарали ўқитиш ва тарбиялаш омилидир. Замонавий тиббиёт, болалар анатомияси ва физиологияси, психология, педагогика фанлари болаларнинг ёш даврларини қуйидагича гуруҳларга ажратади:

1. Чақалоқ даври – туғилгандан то 1 ойгача.

2. Гўдаклик даври – 1 ойликдан 1 йилгача бўлган давр.

3. Ясли даври – 1 ёшдан 3 ёшгача.

4. Мактабгача таълим ёши – 3 ёшдан 6 – 7 ёшгача.

5. Мактаб ёшидаги кичик ўқувчилар – 6-7 ёшдан, 11 – 12 ёшгача.

6. Ўсмирлик, ёки ўрта мактаб ёши даври – 11- 12 ёшдан 15 -16 ёшгача.

7. Ўспиринлик, ёки катта мактаб ёши даври (академик лицей, касб – ҳунар коллежларида ўсиши) – 15 – 16 ёшдан 18 – 19 ёшгача давр.



Похожие:

Мутахассис шахсини шакллантириш, тарбиялаш ва ривожлантириш режа iconЮксак маданиятли мутахассис ва унинг ҳУҚУҚИЙ, ИҚтисодий, экологик тарбияси. (2С) Режа
Талабаларда ҳуқуқий билимдонлик, тежамкорлик ва табиатни асраш туйғусини тарбиялаш
Мутахассис шахсини шакллантириш, тарбиялаш ва ривожлантириш режа iconЎҚувчиларда илмий дунёқараш асосларини тарбиялаш (2С) Режа
Талабаларда илмий дунёқарашни шакллантириш педагогик жараённинг асосий мақсадларидан биридир. Фан ва техниканинг жадал тараққиёти...
Мутахассис шахсини шакллантириш, тарбиялаш ва ривожлантириш режа iconЎқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган эатрларнинг мактаб реестрини шакллантириш
Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази директори
Мутахассис шахсини шакллантириш, тарбиялаш ва ривожлантириш режа iconБошкарув функциялари ва принциплари. Режа: Бошкарув умумий функциялари
Бошкариш – ташкилотнинг максадларини шакллантириш ва уларга эришиш учун зарур булган режалаштириш, ташкил этиш, рагбатлантириш, назорат...
Мутахассис шахсини шакллантириш, тарбиялаш ва ривожлантириш режа iconПресс-релиз “йилнинг энг яхши педагоги”
Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури” доирасида амалга оширилаётган ишларимиз замирида фарзандларимизни комил...
Мутахассис шахсини шакллантириш, тарбиялаш ва ривожлантириш режа icon1. Узбекистон Республикасида бозор иктисодиети модели хакида Республикада менежмент тизимини шаклланиш муаммолари
Узбекистон Республикасида менежмент тизимини шакллантириш ва ривожлантириш хусусиятлари
Мутахассис шахсини шакллантириш, тарбиялаш ва ривожлантириш режа iconСекция-iy. Моделирование в системах телекоммуникаций телекоммуникация йўналиши бўйича мутахассис тайёрлашда математика фанининг ўрни
Республикасида телекоммуникация йўналиши бўйича мутахассис тайёрлаш тасдиқланган Давлат таълим стандартида белгиланган талаблар доирасида...
Мутахассис шахсини шакллантириш, тарбиялаш ва ривожлантириш режа iconЖамоавий электрон рақамли имзони шакллантириш ва ҳақиқийлигини текшириш усулларининг қиёсий таҳлили П. Ф. Хасанов, О. П. Ахмедова, О. Д. Нуриддинов «unicon. Uz»
Мақолада жамоавий электрон рақамли имзони шакллантириш ва уларни ҳақиқийликка текшириш усулларининг қиёсий таҳлили, протоколларга...
Мутахассис шахсини шакллантириш, тарбиялаш ва ривожлантириш режа iconБухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалари ва икки ёқлама ёзув режа
Бундай ҳар кунги ва узлуксиз ҳисоб бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақаларида амалга оширилади. Ҳисобварақлар мол – мулк уни шакллантириш...
Мутахассис шахсини шакллантириш, тарбиялаш ва ривожлантириш режа icon28. 09. 2005 й. N пє-191 Ўзбекистон республикасининг жамоат таълим ахборот тармојини ташкил этиш тўЈрисида
Пф-3080-сонли Фармонига мувофиє Ўзбекистон вазирликлари ва идоралари, жамоат бирлашмалари томонидан таълим ва ёшларни маънавий-ахлоєий...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации