Документы



Таълим жараёнининг моҳияти, ҚОНУНияти, принциплари. (4С) Режа icon

Таълим жараёнининг моҳияти, ҚОНУНияти, принциплари. (4С) Режа

НазваниеТаълим жараёнининг моҳияти, ҚОНУНияти, принциплари. (4С) Режа
Дата25.06.2013
Размер94.88 Kb.
ТипДокументы
скачать

ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИНГ МОҲИЯТИ, ҚОНУНИЯТИ, ПРИНЦИПЛАРИ. (4С)

Режа:

1. Таълим жараёнининг моҳияти ва қонуниятлари.

2. Таълим функциялари.

3. Таълим принциплари.

4.Ўқув жараёнида талабалар ўқув фаолиятининг психологик асослари.

Таълим жараёнининг моҳияти ва қонуниятлари.

Бугунги кунда таълим жараёнини тўғри ташкил қилиш, унда талаба фаоллигига эришиш, таълим методларини такомиллаштириш масалалари чуқур ўрганилмоқда.

Таълим мазмунида жамиятнинг маънавий ва моддий элементлари, шу жумладан, табиат, жамият ва инсон ҳақидаги билимлар, ижодий фаолият тажрибаси, инсоннинг муносабатлари, бошқариш фаолияти, хулқи ва ҳаёти ифодаланиши лозим;

Таълимнинг мазмуни умумий, политехник ва касбкорлик компонентларининг бирлигини акс эттириши керак ;

Таълимнинг мазмуни муайян ёшга қаратилади ва жамиятнинг ривожланиш даражасидан келиб чиқади ;

Таълимнинг мазмунидаги ажратилган тўрт компонент ҳажми ва мазмуни бўйича ўзаро мувофиқ бўлиши керак.

Мактаб ривожланишининг ҳозирги босқичида таълимни компьютерлаштириш масаласи ғоят муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўқувчиларни замонавий ҳисоблаш техникасидан фойдаланишга доир билим ва малакалар билан қуроллантириш, ўқув жараёнида компьютерларнинг кенг қўлланишини таъминлаш жамиятда бозор иқтисодиётини ривожлантиришнинг муҳим вазифаларидан биридир. Мана шу вазифани амалга ошириш юзасидан педагогика фанида ўрта мактабга электрон – ҳисоблаш микропроцессор техникасини татбиқ этишнинг иккита асосий йўналиши ишлаб чиқилмоқда. Буларнинг биринчиси – мактабдаги таълимнинг мазмунига ўқувчилар умумтаълимий тайёргарлигининг компоненти сифатида дастурлаштириш асосларини ва ҳисоблаш техникасини жорий этиш; иккинчиси – мактабда электрон ҳисоблаш машиналаридан таъминлаш таълимининг воситаси сифатида фойдаланишдир.

Педагогика фани мактабларнинг ЭҲМлардан фойдаланишдаги тажрибаларини ўрганиши ва умумлаштириши: ялпи компьютер саводхонларига жавоб берадиган ягона дастурлаштириш умумтаълимий курсини яратиш; дастурлашни ўргатиш бошланадиган муддатни ва курснинг ҳажмини белгилаши, мактабда ўрганиладиган алгоритм тилини танлаши, таълимни машина базасидан фойдаланиш асосларини ишлаб чиқиши ва бошқа вазифаларни адо этиши керак.

^ Таълим жараёнининг маълумот берувчи, тарбиявий ва ривожлантирувчи функцияларининг бирлиги.

Ҳар бир ўтиладиган дарс қайси мутахассислик, йўналиш бўлишидан қатъий назар 3 функцияни амалга оширади. Улар маълумот берувчи ёки (дидактик баъзи адабиётнинг таълимий), ривожлантирувчи ва тарбиявий

1.Таълимий – ўрганилаётган мавзу бўйича билимларни ўзлаштириш, кўникма ва малакаларни шакллантириш.

2.Ривожлантирувчи – талабалар онгли ақлий фаолиятига эришиш, педагогик жараёнга талаба ўқитувчи ҳамкорлигида ҳиссий алоқадорликни таъминлаш, талаба билиш фаолиятини мотивлаштириш, яъни талабага билимини намойиш қилиш, амалий фаолиятга қодир бўлиш ва бунинг учун билим олиш имкониятини таъминлаш, мустақил ва ижодий ишни ташкил қилиш.

3.Тарбиявий – муайян мақсадларга эришишга қаратилган ҳамкорликдаги фаолият жараёнида эгалланилган хулқ – атвор нормасидир.

  1. Таълим жараёнида ўқитувчининг талаба билим фаолиятига моҳирона таъсир кўрсата олиши натижасида амалга оширилади, яъни талаба билимларни идрок қилиб, (идрок – борлиқнинг одам онгида акс этишидир. Биз дарахт, одам, ҳайвон ва ҳ.к.з.ларни идрок қиламиз), тушуниб мустаҳкамлайди.

Тушунишнинг индукция (хусусий ҳоллардан умумий қоидага бориш), дедукция (умумийдан хусусийга қараб фикр юритиш) жараёнлари амалга ошса, мустаҳкамлашда янги материал идрок қилинган вақт ҳосил бўлган муваққат боғланишлар мустаҳкамлайди.

Таълим принциплари:

Таълим қоидалари ўқитувчининг ўз фаолиятини режалаштириш ва талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини эгаллашларида риоя қилишлари керак бўлган асосий қоида ва йўл – йўриқларни ўз ичига олади.

Сўнгги йилларда олимлар томонидан яратилган педагогик адабиётларда дидактик қоидалар турлича гуруҳлаштирилмоқда. Ана шуларга асосланган ҳолда қуйидагича таълим қоидаларини кўрсатиб ўтиш мумкин.

^ 1. Таълимнинг илмийлиги. Назарий қоидаларни тушуниш – материални илмий асосда изоҳлаб беришнинг муҳим белгиси бўлиб, у ўқувчининг фикрлаш фаолияти хусусиятларини белгилайди. Илмий билимлар илмийлигича қолиб, воқеликни ҳар хил даражада акс эттириши мумкин. Илмий изоҳ таълимнинг ҳамма босқичларида, ҳар бир синфда амалга олади. Илмийлик қоидаларининг вазифаларидан бири – назарий маълумотлар тизимини шу маълумотларда теварак – атрофдаги дунёни қанчалик акс этганлиги нуқтаи- назаридан билиб олишдир.

Мавзуни илмий, назарий жиҳатдан тушуниш талабаларнинг дунёқарашини, фикрлашини, эътиқодини таркиб топтиради. Ёшларнинг илмий – тадқиқот ишларига қизиқишини шакллантириб, замонавий фан ва техника тараққиёти даражасига мувофиқ келадиган билимлар билан қуроллантиради.

^ 2. Таълимнинг тизимли ва изчил бўлиш қоидаси. Таълимнинг тизимли бўлиши унинг изчил бўлиши билан боғлиқдир. Изчилликка асосланган таълимнинг характерли белгиси шундаки, у ўқувчиларнинг олдиндан ўзлаштирган билим ва малакалари замирида янги билим, кўникма ва малакалар ҳосил қилиш, уларнинг ўзаро боғланишларини такомиллаштириш ва аксинча, янги билимларни баён қилиш жараёнида олдиндан ўзлаштирилган билим, малака ва кўникмаларини яна ҳам чуқурлаштириш, кенгайтириш ва мустаҳкамлашни таъминлашга қаратилгандир.

Тизимлилик ва изчиллик ўқувчиларда ҳар қайси ўқув фанларининг бир – бири билан узвий боғлиқ бўлишини кўрсатишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Таълимнинг тизимли бўлиш қоидаси баён қилинаётган ўқув материалларини мустаҳкамлаш ва илгари ўтилган материалларни тўлдиришга хизмат қилишини; ўқувчиларнинг узлуксиз ва тизимли суратда мустақил иш олиб боришларини; ўқувчиларнинг ўзлаштирган билим ва ҳосил бўлган кўникма, малакаларини ҳисобга олиб боришни ҳам ўз ичига олади.

^ 3.Таълим ва тарбиянинг бирлиги қоидаси.

Таълим – тарбиянинг бирлиги таълим жараёнини тўғри ташкил қилиш ва ўқитишнинг хилма – хил усул ва услубларидан фойдалана олишга кўп жиҳатдан боғлиқдир. Айниқса, таълим билан тарбиянинг бирлигини таъминламоқ учун:

а) баён қилинаётган ўқув материалларининг мазмуни ҳам илмий, ҳам ғоявий жиҳатдан тўғри ташкил қилиниши;

б) ўқитилаётган теманинг илмий ва тарбиявий моҳияти очиб берилиши, таълим жараёнида ҳадислардан фойдаланиш имкониятининг яратилиши;

в) баён қилинаётган илмий билимларнинг пухта ва мустаҳкам ўзлаштирилиши ва турмушда унга амал қилиниши;

г) таълимда муаммоли жараённи вужудга келтириш, ўқувчиларнинг қизиқишлари, фаоллик ва ташаббускорликларини таъминлашга эътиборнинг кучайтирилиши;

д) таълим жараёнида ўқувчиларнинг уюшқоқлик, интизомлилик ва жавобгарликни сезиш, ўзаро ёрдам ҳисларини тарбиялашни таъминламоқ зарур.

^ 4. Таълимда назариянинг амалиёт билан боғлиқлик қоидаси.

Таълим жараёнида назария билан амалиётнинг бирлиги қоидасининг изчиллик билан амалга оширилиши оқибатидагина ўқувчилар ўқув материалининг туб моҳиятини, табиат ва жамият тараққиёти қонуниятларини илмий асосда атрофлича тўғри, чуқур тушуниб оладилар ва келажак амалий фаолиятлари учун зарур бўлган маҳорат, кўникма ва малакалар ҳосил қиладилар.

^ 5. Таълимда онглилик, фаоллик ва мустақиллик қоидаси.

Ўкитишнинг онглилик қоидаси ўқувчилар янги материални идрок қилиш да таърифлар, теоремалар, адабиётдан шеър ёдлаш ва ҳоказоларнинг ифодаланишинигина эмас, балки уларнинг ҳаётий ҳодисалар, жараёнлар билан боғлик бўлган мазмунини ҳам тушунишларини талаб этади. Акс ҳолда билимларда юзакичилик авж олади, бунда материал қуруқ ёдлаб олинган бўлади. Ўқувчилар уни қайта айтиб бера оладилар, лекин унинг моҳиятини тушунмайдилар ва амалий фаолиятларида қўллай олмайдилар.

^ 6. Таълимда кўрсатмалилик қоидаси.

Таълимнинг кўрсатмалилик қоидаси дидактик қоидаларнинг бири бўлиб, у ўқитиш жараёнининг сифатини орттиради, ўқувчиларнинг билим олишларини осонлаштиради. Ўқитишнинг кўрсатмалилиги шуни тасдиқлайдики, агар ўқувчиларда ўрганилаётган нарса ва ҳодисаларни бевосита идрок қилишга боғлиқ муайян ҳиссий – амалий тажриба бўлган тақдирдагина улар билимларни онгли суратда ўзлаштирадилар. Бу қоида ўқитиш жараёнида кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм – маза билиш, тери, мускул – ҳаракат каби сезги органларининг бир йўла объект устида сафарбар қилинишини талаб этади.

Таълимда кўрсатмалиликнинг самарали натижа бериши учун унинг маълум жиҳатларига эътиборни қаратиш лозим. Жумладан,

1. Ишлатиладиган кўрсатмали қуроллар у ёки бу синф ўқувчиларининг ёши ва ўзига хос хусусиятлари, умумий тайёргарлиги – савиясига мос келиши лозим.

2. Фойдаланадиган кўрсатмали қуроллар ўтилаётган дарс мавзусининг мазмунини очиб беришга ёрдам берадиган материаллар бўлишини ҳисобга олмоқ, демак, унинг тўғри танланишига эътибор бермоқ лозим.

3. Дарс жараёнида фойдаланиш учун белгиланган кўрсатмали материаллардан унумли фойдаланмоқ учун зарур бўлган таълим усуллари тўғри танланган бўлиши лозим.

^ 7. Таълим жараёнида ҳар қайси ўқувчига хос хусусиятларни ҳисобга олиш қоидаси.

Илғор классик педагогика намояндалари таълимнинг ўқувчиларга мос бўлиши юзасидан бир қатор қоидалар ишлаб чиққанлар. Улардан бири

^ 8. «Осондан қийинга қараб» қоидасидир.

Ўтиладиган материалнинг ҳаддан ташқари енгил бўлиши болаларнинг қизиқишини сўндирганидек, уларнинг билимда олға қараб боришларини ҳам таъминлай олмайди. Аксинча, ўтилажак материаллар болалар савиясига нисбатан оғир, тушуниш қийин бўлса, қўйилган мисол ва масалаларни ечиш, ҳал қилишга ўқувчиларнинг қурби етмаса, уларда ўз кучига ишонмаслик кайфияти туғилади.

Мосликнинг иккинчи бир қоидаси «Маълумдан номаълумга қараб бориш»дир. Бу қоидага амал қилишда ўқувчиларда аввалдан мавжуд бўлган илмий билим ва тажрибалар замирида янги, ҳали ўқувчиларга маълум бўлмаган маълумотлар билан қуроллантиришни тушунмоқ лозим.

Мослик қоидасининг учинчиси «Соддадан мураккабга қараб бориш»дир.

Мослик қоидаси яна бир қатор талабларга амал қилишни тақозо қилади. Айниқса, дарсда берилаётган билимларни ўқувчилар пухта ўқиб олишларига имконият яратиш учун пухта ва мустаҳкам режага амал қилиниши, баён қилинаётган материаллардан лўнда хулосалар чиқариш талаб қилинади.

^ 9. Таълимда илмий билим ва кўникма, малакаларни пухта, мустаҳкам ўзлаштириш қоидаси.

Таълимнинг пухта ўзлаштириш қоидаси муҳим дидактик талаб ва қоидаларни, яъни ўқувчилар томонидан тизимли ва онгли ўзлаштирилган илмий билимларни мустаҳкам, эсда сақлаб қолиш ҳамда ўзлаштирилган илмий билимларни ўз турмуш фаолиятларида қўллай олиш малакалари билан қуроллантиришни назарда тутади.

Билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириб олишнинг мустаҳкамлигига аввало ҳамма ўқитиш қоидалари: тушунарлилик, тизимлилик ва изчиллик, назария билан амалиётнинг боғлиқлиги, кўрсатмалилик, ўқувчиларнинг онглилиги ва фаоллиги қоидаларини амалга ошириш билан эришилади. Пухта ўзлаштиришнинг муваффақияти кўп жиҳатдан такрорлаш ва машқ қилдиришга ҳам боғлиқдир.

Такрорлашнинг аҳамияти шундаки, такрорлаш жараёнида фақат олдиндан ўзлаштирилган ўқув материалларигина эсга туширилмай, балки шу ўқув материалларига боғлиқ бўлган янги – янги маълумотлар ҳам берилади, ўзлаштирилган билимларнинг ноаниқ бўлиб қолган томонлари ойдинлаштирилади ва тўлдирилади.

Ўқитиш жараёнида талабалар ўқув фаолиятининг психологик асослари.

Ҳар бир ўқувчи ўзига хос жисмоний, ахлоқий, руҳий ва бошқа хусусиятларга эгаки, бу унинг ўқув фаолиятига катта таъсир этади.

Ўқувчиларнинг реал ўқув имкониятларини, уларнинг ривожланиш жиҳатларини ўрганиш ҳозирги вақтда шунчаки ҳоҳиш эмас, балки мажбурий талабдир. Таълимнинг муваффақиятли бўлишида ўқувчиларнинг ўзига хос хусусиятларини кузатиш ва ўрганиш ҳамда шу хусусиятга мос муомала қилишда ҳал килувчи ўрин эгаллайди.

Дарсда ва уй вазифаларида дифференциаллашган таълим элементларини қўллаши ўқувчиларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олишнинг муҳим воситасидир.

Ўқитиш жараёнида талабаларнинг ўзлаштиришига қуйидаги психологик жараёнлар таъсир қилади:

1.Идрок. Мавҳум тушунчаларга нисбатан яққол материаллар осон идрок қилинади.Таълим жараёнида яққол тасаввурлик,тасвирий кўрсатмалилик, «жонли мушоҳада» материалларининг ўрни муҳим. Психологик нуқтаи назардан кўрсатмалилик 3 га бўлинади:

1. Табиий предметли - тажриба участкалари, ўқув лабораториялари, жонли бурчакларда ўтказиладиган машғулотлар.

2. Тасвирий кўрсатмалилик – расмлар, муляжлар, кинокартиналар, чизмалар, жадваллар, схемалар, графиклар, диаграммалар…

3. Жонли нутқ – яққол тасвирлар ва образларни уйғотадиган жонли иборалар. («Ташвиш киши қоматини эрта букади», «Тўғри сўз наштардан ўткир»).

Идрокдан, ҳиссий органлардан меъёридан ортиқча фойдаланиш сунъий тормозланишга олиб келиб, мавҳум назарий тафаккурга салбий таъсир кўрсатади.

  1. ^ Кузатувчанликни шакллантириш. Унинг ёрдамида тафаккур жараёнларига асос солинади.

  2. Тушуниш. Тушуниш натижасида фикр юритилади., тафаккур жараёнлари амалга оширилади, яъни матнлар анализ, синтез қилинади, таққосланади, умумлаштирилади, системалаштирилади, ҳукм хулоса чиқарилиб, муаммоли вазиятлар пайдо қилинади. Муаммоли вазиятлар ўз навбатида ўқувчининг ақлий ривожланишини таъминлайди.

  3. Хотира. Эсда олиб қолиш, сақлаш, эсга тушириш учун хотиранинг бир неча хил воситаларидан фойдаланилади. Жумладан, ассоциациялардан.

  4. Установка. Ўқувчига тўғри установка бериш - таълимга бўлган қизиқишни тўғри шакллантиради.

  5. Диққат. Таълимнинг самарадорлигига ихтиёрий диққатдан кейинги диққатнинг ўрни муҳим аҳамият касб этади.

  6. Қизиқиш. Ўзлаштирилаётган материалга талабани қизиқтира олиш унда мустақил таълим олиш истагини уйғотади.

  7. Ирода. Барча жараёнларни тўғри бошқаришга, албатта, иродавий зўр бериш маълум ўринни эгаллайди.

Таълимни ҳаракатлантирувчи кучлар ва таълим жараёнида қарама-қаршиликлар.

Ўзлаштирилган билимларни амалиётнинг қўллаш жараёнида талаба ўзидаги бор билимлардан фойдаланади, уларни бошқа адабиётлар, (илмий адабиёт, газеталар, журналлар, мақолалар) ахборот воситалари (телавидение, интернет …), маълумотлари билан таққослаш натижасида баъзан пайдо бўлган қарама – қарши фикрлар янги билимларни эгаллашга туртки бўлади.







Похожие:

Таълим жараёнининг моҳияти, ҚОНУНияти, принциплари. (4С) Режа iconТарбия назарияси. (18 Соат) 10. Тарбия жараёнининг моҳияти, принциплари. Шарқона тарбиянинг назарий, миллий асослари. (2С) Режа
Тарбия жараёнининг моҳияти, принциплари. Шарқона тарбиянинг назарий, миллий асослари. (2С)
Таълим жараёнининг моҳияти, ҚОНУНияти, принциплари. (4С) Режа iconТаълим жараёнининг умумлашган педагогик технологиялари (4С) Режа
Педагогик технология асосини педагогик жараёнга мажмуили ёндошув тамойили ташкил қилар экан, у методика (услубиёт) деган тушунчадан...
Таълим жараёнининг моҳияти, ҚОНУНияти, принциплари. (4С) Режа iconКасб ҳунар коллежларни бошқаришнинг принциплари, шакл ва методлари. (2С) Режа
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларини амалга оширишнинг асосий омилларидан бири барча таълим муассасаларида бошқариш фаолиятини...
Таълим жараёнининг моҳияти, ҚОНУНияти, принциплари. (4С) Режа iconУзлуксиз таълим. Таълим мазмунини шакллантириш. Таълимнинг принциплари, функциялари, методлари ва воситалари. (2 соат маъруза) Мавзуга қўйилган давлат талаблари; «Таълим тўғрисида»
Шарҳ: А. Авлоний номидаги Халқ таълими раҳбар ходимлар малакасини ошириш Марказий институти «Педагогика психология» кафедраси катта...
Таълим жараёнининг моҳияти, ҚОНУНияти, принциплари. (4С) Режа iconЎ збекистондавлатстандарт и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг Давлат таълим стандартлари
Давлат таълим стандартлари ўқувчи ва талабаларнинг чет тиллар бўйича билим ва тайёргарлик даражаларини белгилаб беради, ўқув режа...
Таълим жараёнининг моҳияти, ҚОНУНияти, принциплари. (4С) Режа iconБошкарув функциялари ва принциплари. Режа: Бошкарув умумий функциялари
Бошкариш – ташкилотнинг максадларини шакллантириш ва уларга эришиш учун зарур булган режалаштириш, ташкил этиш, рагбатлантириш, назорат...
Таълим жараёнининг моҳияти, ҚОНУНияти, принциплари. (4С) Режа icon«персонални бошқариш» фанининг предмети, вазифаси, Ўрганиш усуллари, принциплари ҳамда унинг мазмуни режа
«персонални бошқариш» фанининг предмети, вазифаси, Ўрганиш усуллари, принциплари ҳамда унинг мазмуни
Таълим жараёнининг моҳияти, ҚОНУНияти, принциплари. (4С) Режа iconИнститут қошидаги академик лицейда таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш ва институт билан ҳамкорликни кучайтириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида лицей директори З. Османовнинг ҳисобати. (14 декабр 2010 йил)

Таълим жараёнининг моҳияти, ҚОНУНияти, принциплари. (4С) Режа iconРежа: Лизинг муносабатлари бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш
Мавзу: ижара муносабатлари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг методологик асослари. Лизинг операцияларини бухгалтерия ҳисобининг...
Таълим жараёнининг моҳияти, ҚОНУНияти, принциплари. (4С) Режа iconМавзу: Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий маърифий ишлар самарадорлигини оширишда Касаба уюшмаларининг роли режа
Миллий ғоя, миллий мафкура, мафкуравий хавфсизлик ва маънавият тушунчаларининг мазмун-моҳияти
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации