Документы



Темурийлар даврида XIX асрнинг биринчи ярмида ўрта осиёда ижтимоий ҳаёт, тарбия, мактаб ва педагогик фикр (2С) Режа icon

Темурийлар даврида XIX асрнинг биринчи ярмида ўрта осиёда ижтимоий ҳаёт, тарбия, мактаб ва педагогик фикр (2С) Режа

НазваниеТемурийлар даврида XIX асрнинг биринчи ярмида ўрта осиёда ижтимоий ҳаёт, тарбия, мактаб ва педагогик фикр (2С) Режа
Дата25.06.2013
Размер100.87 Kb.
ТипДокументы
скачать

ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА XIX АСРНИНГ БИРИНЧИ ЯРМИДА ЎРТА ОСИЁДА ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ , ТАРБИЯ, МАКТАБ ВА ПЕДАГОГИК ФИКР (2С)

Режа:

  1. XIV-XVI асрларда Марказий Осиёда таълим ва тарбиянинг ривожланиши.

  2. Табиий фанларни ўқитишнинг ривожланиши.

  3. Ўзбек мутафаккирларининг таълим – тарбия ривожига кўшган ҳиссалари.

  4. Хулоса.


XIV-XVI асрларда Моварауннахрда ижтимоий ҳаёт ва унинг таълим - тарбия, педагогик фикрга таъсири.

XIV асрнинг ўрталарида Марказий Осиёда майда феодал ҳокимлар ўртасида низо кучайди, иқтисод мушкуллашди, сиёсатда қатъиятсизлик авж олди. Ана шундай пайтда Амир Темур сиёсат майдонига чиқди. У 1370 – 1405 йиллар давомида мамлакатни мўғуллар зулмидан озод қилди, хонлар ўртасидаги низоларга чек қўйди. Хуросонда марказлашган мустақил, қудратли давлат барпо этди. У ўз фаолиятида давлатни мустаҳкамлаш, уни бошқаришни мукаммаллаштириш, қурилиш, ободончилик, суғориш, шаҳарлар ўртасида савдо йўлларни кенгайтириш ишларига катта эътибор берди.

Марказий Осиёда рассомчилик, наққошлик, безакли – бадиий буюмлар ишлаш юкори даражага кўтарилди.

XIV-XV аср асрларда ёзилган асарларда, масалан, «Темур тузуклари», Низомиддин Шомий ва Шарофиддин Али Яздийнинг «Зафарнома», Ибн Арабшоҳнинг «Ажойиб ул макдур фи ахбори Темур» («Амир Темур ҳакидаги хабарларда такдир ажойиботлари»), В.Чересанскийнинг «Икки тўлқин» ва бошқа асарларда соҳибқироннинг тўғрилик, мурувватлилик, эл юртга меҳр – муҳаббатлилик, адолатлилик, мардлик ва қаҳрамонлик каби инсоний фазилатлари ифодаланади.

Мовароуннаҳр ва Хуросон тарихининг кейинги даврларида Шоҳруҳ, Улуғбек, Мирзо Абу Саид, Султон Аҳмад, Ҳусайн Бойқаро, айниқса, Ҳиндистонда Бобур ва Акбаршоҳ, Ўрта Осиёда Темур даврида қарор топган иқтисод ва маданиятни ривожлантириш билан боғлиқ энг яхши анъаналарни давом этдирдилар.

^ Мактаблар ва мадрасаларда таълим-тарбия ҳаракатлари.

Йирик шаҳарларда масжид ва мадрасаларда, масалан, Бухорода Хўжа Зайниддин, Болоҳовуз, Жума, Намозгоҳ, Катта масжиди ва Абдуллахон Кўкалдош, Муҳаммад Хўжа Порсо, Нодир Девонбеги, Абдулазизхон, Хиёбон, Жўйбори Калон, Раҳмонқулихон, Эрназар элчи, Турсунжон, Ниёзқул, Бохарзий, Маъсудия, Мир Араб; Самарқандда Бибихоним, Жоми, Кўктош, Кўчкинхон масжиди ва Шайбонийхон, Улуғбек, Шердор, Тиллақори; Хивада Матпанабой, Қутлимурод, Оллоқулихон мадрасаларида, шунингдек кейинги йилларда (XYII – XiX асрларда) Қўқонда Жоме масжиди ва Мадрасаи Мир (Норбўтабий), Тошкентда Хўжа Аҳрор, Намозгоҳ масжиди ва Баракхон, Кўкалдош мадрасаларида диний таълимот асосида ислом, арўз, илми баён, мантиқ, тарих, география каби гуманитар фанлардан ташқари риёзиёт, фалакиёт, ҳандаса, табиёт каби аниқ фанлар ҳам ўқитилди. Таълимда шарҳлаб ўқиш, мустақил мутоала, мунозара, суҳбат усуллари қўлланди.

Улуғ Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Кошифий, Давоний каби шоир ва олимлар асарларида айтилган, олға сурилган ғоялар, қарашлар педагогик фикр ривожига қўшилган муҳим ҳисса бўлди.

^ Табиий фанларни ўқитишнинг ривожланиши.

Амир Темур замонида тарих илми, тарихшунослик соҳасида муҳим ишлар қилинди. Масалан, Абдураззоқ Самарқандийнинг (1413-1482) «Матлаъ ас –саъдайн ва мажмаъ ал - баҳрайн», («Икки саодатли юлдузнинг чиқиши ва икки денгизнинг қўшилиши»), Хофизи Абрунинг (1361 - 1430) «Зубдат ат - таворих» («Тарихлар сараси»), Шарафиддин али – Яздийнинг «Зафарнома» асарлари юзага келди. Бу асарларда Амир Темур ва темурийлар фаолияти, мамлакатда содир бўлган маданий ва ижтимоий – сиёсий ўзгаришлар баён этилди.

Журжоний, Тафтазоний, Улуғбек, Давоний, Кошифий каби файласуф олимлар мантиқ, ахлоқ, математика, астрономия, нафосат, тилшунослик, мусиқашуносликка доир асарлар ёзиб, бу фанларни ривожлантирдилар.

Мир Шариф Журжоний (1319 - 1413), (ўз даврининг таниқли шоири, файласуфи, астрономи бўлиб, Самарқандда мантиқ, луғатшунослик, шеър назарияси бўйича «Усул улул – мантиқия», «Таржима ул куран фани ул – муаммо» каби асарлар ёзди.

Журжондан Темур саройига келган қомусий олим Садриддин ат – Тафтазоний (1322 - 1390) мантиқ, ҳуқуқ, математика, астрономияга доир асарлар ёзди.

Ғиёсиддин Жамшид Коший Мирзо Улуғбекнинг илмий ишларини амалга оширишда фаол хизмат қилади, йирик математик ва астроном сифатида «Сулам ас - само» («Осмон нарвони»), «Нусҳат ул - хадоиқ» («Боғлар сайри»), «Рисола ал - муҳития» («Айлана ҳақида рисола») каби асарларини ёзиб, ўрта Шарқ математика илмини юқори боскичга кўтарди.

^ Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбекнинг илм ва маърифат соҳасидаги хизматлари.

Мирзо Улуғбек Марказий Осиё халқлари илм – фани ва маданиятини жаҳон миқёсига олиб чиққан, Марказий Осиёда педагогик фикр тараққиётига муносиб ҳисса қўшган улуғ сиймолардан биридир.

Мирзо Улуғбек, аввало, ёш авлоднинг ақлий ва маърифий тарбиясига катта аҳамият бериб, уларни дунёвий билимларни эгаллашга даъват этди, фақат ривожланган фан ва маданият инсон тафаккурининг камол топишини таъминлашига ишонди.

Улуғбек янги – янги илмий кашфиётлар қилишини инсон учун олий фазилат, деб билди. Улуғбек ушбу ўз ғояларини амалга ошириш мақсадида Моварауннаҳр шаҳарларини, хусусан Самарқанд ва Бухорони илму- маърифат даргоҳига айлантирди. «Билимга интилиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир» - деган шиорни олға сурди ва мадрасасининг дарвозасига ёздириб қўйди.

Улуғбек ёш авлоднинг табиат ҳақидаги билимларини эгаллаши зарурлигини алоҳида таъкидлайди. Унинг фикрича, ўқувчи ҳаётида дарсликлар муҳим аҳамиятга эга. Бироқ, Улуғбек дарсликлар қанчалик мазмунли бўлмасин, таълимда ўқитувчи асосий ўринда туриши кераклигини, ўз педагогик маҳорати ва яхши фазилатлари билан ўқувчиларга намуна бўлиши, яхши тарбия кўрган, чуқур билимли ва айни чоғда, маърифатпарвар инсон ҳам бўлиши кераклигини таъкидлайди.

Мирзо Улуғбекнинг катта хизмати яна шундаки, у бевосита илмий педагогик қарашлари билан ҳам одамларни илмли ва маърифатли бўлишга даъват этди. Ўзининг фалсафа тарихи, астрономия, математика, география, адабиёт фанларига оид кўп жилдлик асарларида ўз даври учун муҳим бўлган илғор педагогик фикрларни илгари сурди, одамларни ўзаро дўст ва биродар, меҳнатсевар ва инсонпарвар, тинчликсевар ва адолатпарвар бўлишга тарғиб этди.


^ Алишер Навоий, Ҳусайн Воиз Ал- Кошифий, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг мактаб, мадрасаларни ривожлантиришдаги фаолиятлари ва ахлоқий –маърифий қарашлари.

Ўзбек халқининг улуғ мутаффакири Алишер Навоий жаҳон адабиёти, маданиятига буюк ҳисса қўшган, инсонлар бахт – саодати, халқ фаровонлиги, мамлакат ободонлиги учун курашган санъаткорлардандир.
Алишер Навоий 1441 йил 9 – февралда Ҳирот шаҳрида туғилди. «Ҳамса», «Лисон – ут - тайр» («Қуш тили»), «Маҳбуб – ул - қулуб» («Кўнгилларнинг севгани»), «Мажолис – ун - маоний» («Гўзаллар мажлиси»), («Хазойин – ул – маоний» («Маънолар хазинаси») ва бошқа асарларини ёзади. У ўз асарларида тарихий – маърифий, ижтимоий – тарбиявий, инсонпарварлик, халқлар дўстлиги, тинчлик ҳақидаги ғояларини ифодалади.

Алишер Навоий тарбиянинг кучига эътибор бериш билан бирга, кишининг қандай одам бўлиб вояга етишига таъсир кўрсатадиган бошқа омилларни ҳам унутмади. Навоийнинг фикрича, жамиятдан, одамлардан ажралиб, яккаланиб қолган ва уларнинг таъсиридан ташқарида бўлган киши инсон қаторига кира олмайди, ҳунари ҳам йўқ кабидир. Чунки, ёлғиз киши дунёдан баҳра топа олмайди, ҳаёти емирилади.

Алишер Навоий, одам шахси кишилар билан муносабатда, айниқса, кишиларнинг бир – бирларига бўлган руҳий, маънавий таъсирлари натижасида таркиб топади деб вояга етказишда асосий омиллардан бири - тарбия эканлигини уқтиради. Навоийнинг фикрича, яхши таълим ва тарбия олган ҳар бир киши Искандар каби бўлмоғи мумкин, бунинг учун аслзода ва шаҳзода бўлиши шарт эмас.

Алишер Навоийнинг фикрича, одоб одамнинг олийжаноб фазилатларидан биридир. Одобли киши очиқ юзли, хушмуомала, ёқимли бўлади. Бундай кишилар учун икки юзламачилик, қўполлик ётдир. Одобли одам доимо ҳурмат ва иззатда бўлади. Ота – она, ака – ука, опа – сингилни, дўстларни ҳурмат – иззат қилмоқ – ҳар бир одобли кишининг бурчидир.

^ Камолиддин Ҳусайн ибн Али Воиз Кошифий XV аср мутафаккирларидан биридир. У тахминан 1440 йилларда Хуросон вилояти Сабзавор вилоятининг Байҳак туманида таваллуд топади.

Воиз ал – Кошифийнинг фикрича, яхши хулқ мамлакат мазмунини белгиловчи омилдир. Яхшилик жамият, халқ учун қилинган иш билан баҳоланади. Инсон ҳаёти равон дарёдек ўтиб кетаверади. Гап уни фойдали, мазмунли, яхши ишларга сарф қилишдадир. Инсон дунёда учта яхшилик қилиши шарт. Биринчиси: одамлар учун уй, кўприк, йўл қуриш; иккинчиси: мевали дарахт ўтказиши; учинчиси: фарзанд қолдириши керак. Чунки, бу яхшиликлар оламда собит қолади.

Кошифий ўз педагогик қарашларида болаларда мустақил фикрлаш қобилиятини ўстириш масаласига алоҳида эътибор беради.

Кошифий тил одоби ҳақида сўзлар экан, яхши фикрни ифодалашни, ёмон гапни айтмасликни, ёлғон сўз сўзламасликни, ғийбат ва бўҳтон қилишдан сақланишни маслаҳат беради.

Ўрта аср Шарқ маданияти ва адабиётининг буюк намоёндаси ^ Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 – февралда Андижонда туғилди.

Бобур ўз фаолиятида давлат ишлари билан бир қаторда маданият, маърифат, адабиёт ривожига ҳам улкан ҳисса қўшди. Бобур шеърий – лирик асарларида ёр ва диёр, ҳижронлик, ҳаёт лаззати ва шодлигини куйлаш билан бирга, илм – маърифат, ахлоқ – одоб ва ватанга муҳаббат туйғуларини ҳам ифодалайди.

Бобур жаҳонга машҳур «Бобурнома» асарини яратди. Бобур ўз сиёсий, маданий фаолиятида илм – маърифат ривожига алоҳида эътибор берди, илм аҳлига ҳомийлик қилди, илмни зўр ҳавас, иштиёқ билан эгаллашга даъват этди. Бобурнинг ахлоқ– одоб ҳакидаги қарашларида яхшилик, вафодорлик энг гўзал фазилат сифатида улуғланади, ёмонлик жафо келтирувчи иллат эканлиги таъкидланади.

Бобурнинг маънавий – маърифий қарашларида Ватан туйғуси салмоқли ўринда туради.

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ўз асарларида баён этган маърифий фикрлари, ахлоқий – таълимий қарашлари мустақиллик даврида камол топаётган ёшлар тарбиясида ҳам ғоят аҳамиятлидир.

^ Моҳларойим Нодира 1792 йилда Андижонда ҳукмдор оиласида туғилди. Нодиранинг инсон ва табиатга нисбатан қарашларида фақат шахсий туйғу ва муҳаббат эмас, балки инсон тарбияси ҳақидаги фикрлари ҳам намоёндир. Унинг фикрича инсон барча мавжудотларнинг энг олийси, энг улуғидир. Инсон ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлмоғи лозим.

Нодиранинг тарбия ҳақидаги қарашларида инсонпарварлик ғоялари – адолат, инсоф, халқ манфаати муҳим ўрин эгаллайди. Шоира бу ғояларни ўз ижодида изчиллик билан тарғиб қилади. У султонларга хитоб қилиб , уларни лутфу- карамли, адлу-эҳсонли, халқ кўнглини шод этувчи бўлишга ундайди.

Нодиранинг фикрича, инсонийлик, муҳаббатнинг мавжудлиги инсоннинг ҳақиқий инсон эканидан далолатдир. Шунинг учун, ҳам у инсонларни муҳаббат соҳиби бўлишга даъват этади.

Муҳаббатсиз киши одам эмасдир, «Гар одамсан, муҳаббат ихтиёр эт»,- дейди шоира.

Қўқон ва боша хонликларда отинлар мактаби.

Таниқли шоира, маърифатпарвар Дилшод Отин 1800 – 1801 йилда яқин Ўратепа шаҳрида туғилади. «Мен, - деб ёзади Дилшод… Эллик йил мактаб тутиб, … 23 толиба тутиб, 891 қизни басавод қилдим. Алардан қарийб тўртдан бири табъи назмлари бор эрди… боз аввал охир икки юздан ортиқ назмхон шоиралар таълим олиб чиққан эрди». Дилшод отин ғазал, муҳаммас, мусаддас, хотираномалардан иборат «Тарихи муҳосара», «Хатми мунтахабул ашъор», «Замонадан шикоят», «Ҳаёт мадҳи» достонларини яратди. Шоир бу асарларида комил инсон, вафо, соф муҳаббат ҳақида фикрлар изҳор этади, вафосизлик худбинлик, маккорлик, ҳийлагарлик иллатларини қоралайди. Дилшод ёшларни илм олишга, илм аҳли бўлишга даъват этади. Мутафаккир шоира – муаллима Дилшод отин ўзининг отинлик фаолиятида таълим – тарбияга оид қимматли ғояларни олға суриб, педагогик фикр ривожига муносиб улуш қўшади.

^ Муҳаммад Ризо Огаҳий ва унинг «Огоҳнома» қоидаси.

Муҳаммад Ризо Огаҳий 1809 йилда Хива шаҳри яқинидаги Қиёт қишлоғида таваллуд топади.

Огаҳий ўз ижодий фаолияти давомида Саъдий Шерозийнинг «Гулистон», Ҳусрав Деҳлавийнинг «Ҳашт беҳишт», Абдураҳмон Жомийнинг «Баҳористон», Кайковуснинг «Қобуснома», Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Ахлоқи Муҳсиний» асарларини ўзбек тилига таржима қилади, ўз миллатини Шарқ адабиётининг нодир дурдоналари билан баҳраманд этади.

Огаҳий халққа яхшилик қилишни ўзининг инсоний бурчи, деб билди. Огаҳийнинг фикрича, оддий халққа хизмат қилиш маънавий қашшоқланишнинг олдини олувчи чорадир. Халққа холис хизмат қилган кишининг мартабаси баланд, элда қуёшдек азиз бўлади. Бу ғоя Огаҳий педагогик қарашларининг асосий мазмунини ташкил этади.

Огаҳий таълим – тарбия илмларни эгаллаш ва тилни билишда муҳим аҳамиятга молик эканлигини таъкидлайди. Унинг фикрича, тил инсонни бошқа мавжудотдан фарқ қилиб турадиган асосий белгидир, сўз ва тил «такаллум қилишга», «фаҳосат ва нафосатга», «кўнгил маҳзанидан жавоҳир сочиш» учун берилгандир.

Огаҳийнинг уқтиришича, инсон билан табиат ўртасидаги уйғунлик, табиат гўзаллиги, инсон тафаккури, маънавий дунёси ривожида ғоят муҳимдир.

Огаҳийнинг педагогик қарашларида нафосат тарбияси ҳам юқори баҳоланади. Огаҳий нафосат тарбиясини Ватан табиати, унинг гўзаллиги билан боғлиқ ҳолда амалга оширишни тавсия этади, баҳор фаслини таърифлайди.

^ 10. Кайковуснинг «Қобуснома», Саъдийнинг «Гулистон», «Бустон» асарларида ахлоқий маърифий гояларнинг ёритилиши.

Шарқ оламида илмий-тарбиявий ва педагогик томонидан китобхонлар диққатини жалб қилган муҳим асарлардан бири Кайковуснинг 1082-1083 мелодий, 475 ҳижрий йилларда яратган «Қобуснома» асаридир. Асар Кайковуснинг ўғли Гилоншоҳга берган панд-насиҳатлардан иборат.

Қобуснома 44 бобдан иборат бўлиб, булардан 4 боби диний характердадир, қолган 40 боби ҳаётий воқеаларни ифода этади. Асарда ота-онага ҳурмат алоҳида ўринни эгаллайди. У бир томондан болани ота-онани ҳурмат қилишга, уларни ранжитмасликка чақирса, иккинчи томндан ота-онани болага яхши ва тўғри тарбия беришга ундайди.

Алоҳида эътиборни Кайковус ақл тарбиясига беради. Ақлнинг ҳар қандйа давлатдан юқори туришини таъкидлайди.

Жамият тараққиётида у биринчи ўринга ўз синфининг ахлоқини эмас, балки ўща даврда муҳим ўрин тутган ҳунар ва илмни қўяди.

Кайковус халққа яқин туришни, халқ манфаатини кўзлашни фарзандига уқтиради, чунки у ўзининг эски феодал шаън-шавкатидан ажралгани учун халқ тақдирига суяниб қолган эди. У баланд мартабага эришишни насл-насаб билан боғламайди, балки ақл ва ҳунар билан боғлайди.

Кайковус ўз табақаси фарзандларининг меҳнатга қобилиятсиз эканлигини, меҳнатсиз на илмга ва на маърифатга эга бўлиш мумкинлигини ўзининг ҳаётий тажрибаси орқали тушунди. Хусусан, Сомонийлар авлодининг таназзули, уларнинг турмуш учун қобилиятсиз шахслар эканлиги Кайковуснинг кўзини очди. Шунинг учун у ўғлини меҳнат қилишга, ҳунар ўрганишга чақирди ва билимни эгалламоқ учун «меҳнат қилмоқ, баданни ялқовлик ва бекорчиликдан қутқармоқ фойдалидур. Нединким, бекорчилик ва ялқовлик баданнинг фасод ва беморлиғига сабаб бўлур. Агар баданга роҳат бериб, уни ўзингга бўйсундирмасанг, унда тандурустлик била мартабали бўла олмассан…»

Кайковус мағрурликни, такаббурликни қоралайди. Унинг бобоси Қобус илм ва адабиёт муҳиби бўлса ҳам, ўзининг илми билан эмас, балки зулмкорлиги билан мағрурланарди. Кайковус эса мағрурликни ёқтирмайди ва кимки мағрурланса, албатта, ҳамиша пушаймон бўлади, дейди.

«Қобуснома» ҳаётий ва амалий масалаларни кенг очиб беради. Автор бу масалаларни ўз турмушида кўрган ва учратган. Бу ҳаётий муаммоларни Кайковус ҳикоялар, мақоллар ва донишмандларнинг ҳикматли сўзлари воситасида исботлайди. Шунинг учун, «Қобуснома» XI аср Шарқ педагогикаси тарихида ғоят қимматли асарлар қаторига киради.



Похожие:

Темурийлар даврида XIX асрнинг биринчи ярмида ўрта осиёда ижтимоий ҳаёт, тарбия, мактаб ва педагогик фикр (2С) Режа iconТурли тарихий даврларда тарбия ва педагогик фикр. (10 Соат) 1 Ўрта осиёда педагогика тарихи фанининг майдонга келиши ва ривожланиши, манбалари. (2 С) Режа
Олий ўқув юртларида педагогика тарихи курсини ўтишда фақат ўтмиш педагогларининг эмас, балки машҳур файласуф, ёзувчи, жамоат ва давлат...
Темурийлар даврида XIX асрнинг биринчи ярмида ўрта осиёда ижтимоий ҳаёт, тарбия, мактаб ва педагогик фикр (2С) Режа iconҚадимги юнонистон ва европада тарбия, мактаб ва педагогик фикр. (СУҚрот, афлотун, арасту) (2С) Режа
Адимги юнонистон ва европада тарбия, мактаб ва педагогик фикр. (СУҚрот, афлотун, арасту) (2С)
Темурийлар даврида XIX асрнинг биринчи ярмида ўрта осиёда ижтимоий ҳаёт, тарбия, мактаб ва педагогик фикр (2С) Режа icon5 мавзу. XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида Қорақалпоқлар
Орол денгизи атрофларида бижанак ва ўгуз этник гуруҳлари шаклланди. Ана шу бижанаклар қорақалпоқларнинг аждоди ҳисобланади. VIII-X...
Темурийлар даврида XIX асрнинг биринчи ярмида ўрта осиёда ижтимоий ҳаёт, тарбия, мактаб ва педагогик фикр (2С) Режа iconЕвропада XVI-XX асрда тарбия, мактаб ва педагогик фикр (ян амос коменский, жан жак руссо, К. Д. Ушинский, макаренко, В. Сухомлинский ) (2С) Режа
Ян амос коменский, жан жак руссо, К. Д. Ушинский, макаренко, В. Сухомлинский ) (2С)
Темурийлар даврида XIX асрнинг биринчи ярмида ўрта осиёда ижтимоий ҳаёт, тарбия, мактаб ва педагогик фикр (2С) Режа icon9-мавзу: XIX аср биринчи ярмида Хива хонлиги Режа
Хива хонлигининг кўрилаётган давр юзасидан қимматли маълумотларни кўп жилдли “Туркестанский сборник” тўпламидан ҳам олишимиз мумкин....
Темурийлар даврида XIX асрнинг биринчи ярмида ўрта осиёда ижтимоий ҳаёт, тарбия, мактаб ва педагогик фикр (2С) Режа iconХiх асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларидаги илмий революция. Режа
...
Темурийлар даврида XIX асрнинг биринчи ярмида ўрта осиёда ижтимоий ҳаёт, тарбия, мактаб ва педагогик фикр (2С) Режа iconWww uzref. Tk франция XVIII охири-xix асрнинг бошида
Францияда феодал-абсолютик тузумнинг ин=ирози кучайди. Мамлакатнинг ижтимоий-и=тисодий ащволи ёмонлашди. 1787-1789 йилларда савдо-саноат...
Темурийлар даврида XIX асрнинг биринчи ярмида ўрта осиёда ижтимоий ҳаёт, тарбия, мактаб ва педагогик фикр (2С) Режа iconАудитнинг моҳияти ва аудиторлик хизматини ташкил қилиш Режа
Аудит катта тарихга эга булиб, биринчи мустақил аудиторлар Европа акционер компанияларида XIX асрда фаолият курсата бошлаганлар....
Темурийлар даврида XIX асрнинг биринчи ярмида ўрта осиёда ижтимоий ҳаёт, тарбия, мактаб ва педагогик фикр (2С) Режа iconТаълим жараёнининг умумлашган педагогик технологиялари (4С) Режа
Педагогик технология асосини педагогик жараёнга мажмуили ёндошув тамойили ташкил қилар экан, у методика (услубиёт) деган тушунчадан...
Темурийлар даврида XIX асрнинг биринчи ярмида ўрта осиёда ижтимоий ҳаёт, тарбия, мактаб ва педагогик фикр (2С) Режа iconАмалий фанлар таълими кафедраси
Халқ хунармандчилиги қадимий санъат турларидан бири бўлиб, Ўрта Осиё, Эрон, Туркия, Арабистон, Афғонистон ва бошқа Шарқ мамлакатларида...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации