Документы



ЎҚувчиларда илмий дунёқараш асосларини тарбиялаш (2С) Режа icon

ЎҚувчиларда илмий дунёқараш асосларини тарбиялаш (2С) Режа

НазваниеЎҚувчиларда илмий дунёқараш асосларини тарбиялаш (2С) Режа
Дата25.06.2013
Размер206.92 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎҚУВЧИЛАРДА ИЛМИЙ ДУНЁҚАРАШ АСОСЛАРИНИ ТАРБИЯЛАШ (2С)

Режа:

1. Илмий дунёқарашни шакллантириш педагогик жараённинг асосий мақсади сифатида.

2.Илмий дунёқарашни шакллантиришда ўқитувчининг ўрни.

3.Ўқув тарбия жараёнида диннинг ўрни.

4. Ўқув тарбия жараёнида фуқаролик тарбияси.


Илмий дунёқарашнинг моҳияти

Талабаларда илмий дунёқарашни шакллантириш педагогик жараённинг асосий мақсадларидан биридир. Фан ва техниканинг жадал тараққиёти талабаларда табиий ҳамда ижтимоий йўналишларда маълум илмий тушунчаларга эга бўлишларини талаб қилади.


^ Йуналишлари, функцияси.

Илмий дунёқарашни шакллантиришда фанлараро боғлиқликнинг изчиллик тамойилига амал қилиш лозим. Фанлараро боғлиқлик талабаларда маълум ҳодисани турли нуқтаи назарда кўриб, воқеа тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш имконини беради.

Илмий дунёқарашни шакллантиришда хусусан ўрганилаётган воқеа ёки ҳодисанинг барча хусусиятлари ва алоқаларини тўлақонлигича қамраб олиши имконини берадиган предметлараро боғлиқликнинг аҳамияти катта. Масалан, предметлараро боғликлик асосида талабаларда тирик ва ўлик табиат, жамият ва табиатнинг бирлиги тўғрисидаги методологик ғоялар шаклланади.

Ўкув тарбия жараёнида ўқувчиларга илмий дунёкараш асосларини шакллантириш.

Дунёқарашни шакллантиришда талаба тафаккури , иродаси, ҳиссиётлари ва фаоллигига таъсир қилиш ҳам муҳим ўрин касб этади.

Воқеа ҳодисаларни ўрганишда талабада маълум тушунча, тасаввурлар пайдо бўлиши лозим. Уларни ҳосил қилиш эса тафаккур жараёнининг фаол фаолиятидир.

Тушунча ва тасаввурлар маслакка айланиши, дунёқарашнинг маълум тизимига айланиши учун улар талаба ҳиссиётлари ва кечинмалари доирасига кира олиши керак.

Ижобий эмоционал ҳолат талабаларни илм чўққиларини эгаллашга ундайди. Албатта, эътиқод ва ҳиссиётлар билан уйғунлашган кучли ирода инсонни маълум ҳатти ҳаракатларга ундайди.

Булардан ташқари талабага бўлган ишонч унга маъсулиятни юклаш ҳам миллий дунёқарашни шакллантиришда маълум ўрин эгаллайди.

Илмий дунёқарашни шакллантиришда ўқитувчи ўрни беқиёсдир. Ўқитувчининг билим савиясидан тортиб, муомаласигача талабаларда ишонч уйғота олса маълум натижага эришилади.

^ Диннинг тарбиявий хусусиятлари. Яхлит ўқув-тарбия жараёнида фуқаролик тарбияси.

Етмиш йил давомида атеист тарғиботчилар собиқ социализм жамиятида динга ўрин бўлмаслиги ҳақида жар солиб, уни ичкиликбозлик, жиноятчилик, гиёҳвандлик ва порахўрлик сингари иллатлар билан бир қаторга қўйдилар, ҳамда динга қарши аёвсиз кураш олиб боришга ундадилар. Аслида кишиларни диний эътиқодига кўра бир – бирига қарама – қарши қилиб қўйиш жамият тараққиётида ўзининг ёмон таъсирини кўрсатади. Динга инсонлар онгини пасайтирувчи, майда буржуа психологиясини тикловчи, бюрократияни ва миллатчиликни тарғиб қилувчи куч деб қаралиши диндорлар ғашига тегди ва уларнинг онгида ўзининг салбий аксини топди. «Дин – халқ учун афюн»дир деган бўлмағур тушунча ва шиорлар омма орасида кенг тарқатилди. Шундай қилиб, дин жамият тарққиётига халақит берувчи бош тормоз, турмуш учун зарарли иллат деб, тан олинди. Динга жамият тарққиётининг тормози сифатида қаралиши хато эканлигини биз ҳозир кўриб – билиб турибмиз.

Шахсга сиғиниш, қатағон йилларида, турғунлик даврида кўплаб халқ оммаси жонли, унумдор ва ижодий меҳнат фаолиятидан чалғитилиб, бўлмағур сафсатабозлик : «Сен диндорсан, сен зиёлисан», деган тарғиб – ташвиқ билан шуғулланилди. Бу жараёнлар иқтисодимизга, сиёсатимизга, халқнинг маънавий ҳаётига ўзининг бузғунчи таъсирини ўтказди. Оқибатда халқ оммаси орасида норозилик келиб чиқиб ижтимоий иллатлар ривож топди. Ўша даврда атеистлар халқ оммасини лақиллатиб якин кунларда буюк ўзгаришлар бўлишини таъкидлаб эскиликни тугатишга чақирдилар, эскилик сарқитлари қаторига дин ҳам киритилди. Ахир, дин бу – «капитализм қолдиғи» эди – да! Ҳамма оммавий равишда динга қарши курашга отлантирилди. Кўплаб масжидлар,ибодатхоналар вайрон килинди. Жамиятнинг илғор, ҳур фикрли кишилари бўлмиш муллалар, домлалар, дин пешволари ўлдирилди ёки чет элга қувғин этилди. Бу ишлар диндорлар орасида қарши кайфият пайдо қилди. Оддий диндорларга нисбатан ҳам ноҳаклик ҳоллари содир бўлиб турди. Мисол учун, диндор одам меҳнатда юксак даражага эришса ҳам у рағбатлантирилмасди.

Яқин йилларгача бизда дин «буржуа идеологияси», деб уқтирилар эди. Ахир, дин буржуа жамиятидан олдин ҳам бўлган – ку! Нега энди армияни ёки судни эски жамият шакллантирган ҳолларда ҳам тан оламиз? Динга эса бошқача муносабатда бўламиз?

Тарихга бир назар ташласак, жуда кўп дин пешволари халқ озодлик ҳаракати раҳбарлари бўлишганини кўрамиз. Ҳозирги замонга келиб уларнинг кўпчилиги ядро қуролларини йўқ қилиш учун ёки инсон ҳуқуқлари учун фаол курашяптилар. Бундан ташқари экология, атроф муҳит муҳофазаси масалаларида ҳам улар жонли фаолият олиб боряптилар. Шундай экан, биз динни жамиятга зарар келтирувчи, тинчлик ишига қарши жабҳада турувчи таълимот деб қарашимиз мутлақо нотўғри. Дин ҳеч бир тузумга – на социализмга, на коммунизмга қарши эмас. Акснча, у инсоният тарққиётига ўзининг катта ёрдамини бериб келмокда. Дин ичкибозликка, гиёҳвандликка, беҳаёликка, жиноятчиликка қарши самарали кураш олиб боришда ўз ҳиссасини қўшмоқда. Дин дунё маданияти тарққиётида бош ролни ўйнаган омилдир. Агар биз диндорлар билан бирга ишламас эканмиз, ҳеч қачон яхши ҳаёт қурилмайди. Негаки, инсон – дунёқараши, эътиқодидан қатъий назар, жамиятнинг тенг ҳукуқли аъзосидир. Дин давлатдан ажратилгани билан давлат ўз аъзоларидан воз кеча олмайди. Улар шу давлатнинг тўлақонли фуқароларидир. Демак, янгича фикрлашнинг вазифаси инсонларни бир – биридан узоқлаштириш эмас, балки жипслаштиришдир.


      1. ^ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ (2С)

Режа:

1. Ахлоқий тарбия тўғрисида тушунча.

2. Дунёвий ва диний тарбияда ахлоқ тарбиясининг ўрни.

3. Ахлоқий тарбияланганликнинг мезонлари.

4. Маънавий ахлоқий тарбияда миллий ўйинлар байрам ва маросимларнинг ўрни.

5. Маънавий ахлоқий тарбияда онгли интизомни тарбиялаш.

Ахлоқ - ижтимоий онг, инсон камолотининг муҳим томони сифатида.

Ахлоқ – ижтимоий онг шакллларидан бири бўлиб, бу тартиб қоида ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида кишиларнинг ҳатти – ҳаракатини тартибга солиш функциясини бажаради.

Ахлок бизнинг онгимизга таъсир қилиб яхшилик, адолат ва адолатсизлик, умуман ижобий ва салбий ҳатти – ҳаракатларни белгилаб беради.

Ахлоқ нормалари инсон ҳатти – ҳаракатини бошқариб туради. Инсон жамиятда яшар экан у маълум ҳуқуқларга амал қилади. Ана шу ҳуқуқ нормаларига зид ҳатти – ҳаракат қилиш ахлоқсизлик ҳатти – ҳаракати деб аталади. Шуни эътиборга олиш керакки, ҳуқуқий нормалар мажбурий бўлиб, ахлоқий нормалар бўлса ихтиёрийдир.

^ Ахлоқий тарбиянинг мохияти, мазмуни, функцияси.

Ахлоқий тарбия инсонларда ижобий сифатларни шакллантиришга йўналтириш билан бир қаторда, салбий сифатлардан сақланишга ундайди.

Ахлоқий тарбиянинг мазмуни сифатида қуйидагилар қабул қилинган:

1. Жамиятга, ватанга муҳаббат ва садоқатни тарбиялаш;

2. Меҳнатга ахлоқий муносабатни тарбиялаш;

3. Атрофидаги кишиларга ахлоқий муносабатни тарбиялаш;

4. Шахснинг ўз – ўзига ахлоқий муносабатни тарбиялаш.

Ахлоқий тарбияда қуйидаги жиҳатларга эътиборни қаратиш лозим:

1. Ахлоқий тарбияни ўкитиш жараёни билан кўшиб олиб бориш.

«Яхши ўқита билган ўкитувчи яхши тарбиялайди ҳам» (немис педагоги А.В. Дистерверг).

2. Ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамкорлик фаолиятини тўғри ташкил қилиш , яъни аҳил, иноқ жамоа ташкил қилиш .

3. Тарбиявий ишларни маълум режа асосида олиб бориш.

4. Ижобий эмоционал шароит яратиш, яъни, байрамларни нишонлаш.

5. Талабаларни қонун – қоидага риоя қилишга ўргатиш.

6. Ижтимоий онгни шакллантирувчи тушунтириш, уқтириш, суҳбат, мунозара, маъруза, рағбатлантириш, жазолаш усулларидан фойдаланиш.

7. Ижтимоий ахлоқни шакллантиришда машқ, ўрнак усулларидан фойдаланиш.

8. Мулоқот соатлари савиясини ошириш.

9. Меҳнат илғорлари, илм – фан ходимлари, меҳнат ва уруш фахрийлари, васийлар ва ҳомийлар билан учрашувлар ташкил қилиш .

10. Турли бадииий – адабий кечалар, тадбирлар, беллашувлар, олимпиадалар ўтказиш.

11. Шарқ қадриятлари ва миллий анъаналар акс этган асарларни мунтазам равишда мутоала қилиб , мунозаралар ўтказиб туриш.

Ўтмиш диний ва дунёвий билим эгалари, ахлокий-маънавий тарбия тўғрисида.

Ахлоқий - маънавий тарбияга Шарқда азалдан эътибор қаратилган. Фикримизнинг далили сифатида қуйидаги мисолларни келтирамиз:

^ Ахлок – одобга оид ҳадис намуналари:

1. Илмнинг офати – эсдан чи­қармоқлик ва илмга рағбати бўлмаган кишиларга ўргатиб, уни зое кетказмоқликдир.

2. Чақимчилик, нима, биласизми? У – одамларнинг гапларини (уларнинг ўзаро муносабатини бузиш ниятида) бир – бирларига ташимоқликдир.

3.Ҳаром нарсалардан сақланинг – одамлар ичида ибодатлироғи бўласиз. Оллоҳнинг тақсим қилган ризқига рози бўлинг - одамларнинг бойроғи бўласиз. Қўшнингизга яхшилик қилинг – тинч бўласиз. Ўзингиз севган нарсани одамларга ҳам раво кўринг – саломат юрасиз. Кўп кулманг. Кўп кулиш дилни ўлдиради.

4. Зиёратингизга келган одам ҳурматини жойига қўйинглар.

5. Бирор киши гапирган пайтда у ёқ – бу ёққа қараб қўйса, демак бу гап омонатдир.

6. Агар уч киши бўлсангизлар, иккиталаринигз алоҳида учинчи шахсга эшиттирмай пичирлаб гаплашманглар, чунки бу уни ранжитади.

7. Одамлар орасида чақимчилик ва бўҳтон гапларни тарқатишдан сақланинглар.

Қуръони Карим оятлари:

1. «Хумаза сураси»дан: «Одамларнинг обрўсини тўкувчи ва уларнинг айбини, камчилигини ахтариб, ғийбат килувчиларга – жаҳаннам бўлсин».

2. «Қалам сураси»дан: «Ҳар бир қасамхўр, ёлғончи, кишиларни айбловчи, камситувчи, ғийбат қилувчи, чақимчи, яхшиликни ман қилувчи, зулмкор, сергуноҳ, хулқи бузуқ, отасининг тайини йўққа итоат қилма.

^ Юсуф Хос Ҳожиб. «Кутадғу билик»дан

… Оч болам, очганинг китоб тенгсиздир,

Тенгсиз билим билан тўлуғ денгиздир.

Қадр ҳам қимматинг, билгин, билимдан,

Билим шукронаси тингла тилимдан.

Бу аввал то охир ҳар бир сўзим дур,

Донишманд парвариш топган ўзимдир.

… Сўзим кўнгил ювар, сув эса қўлни,

Ўқиб ўқиганга кўрсат бу йўлни.

… Бу китоб қадрини билимли билди,

Билимсиз билгани дилимни тилди.

… Яна бир ҳикмат бор: Ҳазрати одам –

Билим, ақлу идрок сабаб муҳтарам.

Билимни буюк бил, ўқувни улуғ,

Шу икков улуғлар кишини тўлуғ.

Ўқув қайда бўлса, улуғлик бўлар,

Билимли, ўқувли шодликка тўлар.

Билимсиз кишида касаллик бўлар,

Касал эмланмаса, яшамас, улар.

Келу касалингни тузатгин, нодон,

Билимсиз тубандир, билимдон шодон.

Киши айбин очма, то имкон яшир.

Тиламадим асло шараф – шону от,

Ўкиса бас дедим яқинми,ё ёт.

Мўъминлар ўқиса замонлар ўтиб,

Дуо килсамикан мени этиб ёд.


^ IV. С. Шерозий ҳикматларидан.

Ўтай яхши ном билан десанг агар

Сен ўғлингга ўргатгил илму ҳунар.

Ота – онаси эркалатса нуқул,

Жуда кўп қийинчилик кўрар ўғул.

Ақл ўргату тўғрилик, поклик,

Севу эркалатма, қил идроклик.

Кичикликда таълимни мажбурий қил,

Уни қўрқиту ҳам ширин сўзлагил.

Агар сенда қорунча ҳам бўлса зар,

Ўз ўғлингни қолдирмагил беҳунар.

Суянма бу давлатгаким сенда бор,

Кетар балки у, ҳеч топмайин қарор.

Бўшаб қолгай олтин, кумуш осони,

Бўшалмас ҳунарманднинг ҳамёни.

На билгунг фалак гардиши айланур,

Ғарибликка келганда сарсон қилур.

Қўлида ҳунар бўлса, бўлмаслар гадо,

Тиланмас у, ҳожат бирла эл аро.

Мурод топди Саъдий қаерни кезиб?

На дарё кезиб топди, на кон қазиб,

Улуғларга бош эгди ёшликда ул.

Улуғ этди уни эл, ҳамда мақбул.


*****************************


Ҳар кишида бўлса харид ҳам ҳунар,

Дунёда лозим анга икки умр.

Аввалида йиғса билим, тажриба,

Сўнггисида барчасин ишга солур.


Дарахт бўлса шох, халқ илдиз эрур,

Бил, ўғлим, томирла дарахт дарахт ўлғаюр.

Элинг қалбин оғритма, берма зарар,

Қурур илдизинг ранжиса эл агар.


Ёмонлик қилувчи ситамгар ўтар,

Уни доим халқ лаънатлар этар.

Кўринганда очу ғариб нотавон,

Заҳар бўлгай оғзимда ҳар луқма нон.


Ҳарчанд ўқиб сен – илмдонсан,

Агар амал қилмадинг – нодонсан.

Устига китоб ортилган эшак,

На олим ва на донодур, бешак.

Одамни ёмонлаб келса ёнингга,

Ул кимсани яқин тутма жонингга.

Ким сенга бошқалар айбин гапирар,

Бошқалар олдида сени айбситар.

Йиллар ўтиб кетди тепангдан ғир – ғир,

Отанг мозорига бордингми бир дам.

Отанг хотирига нима эзгулик,

Қилдингки, ўғлингдан кутасан сен ҳам.


^ А. Навоий ҳикматларидан:

«Ҳайратул Аброр»дан:

Қаноат

«Кимки қаноатни ўзига касб килган бўлса, билки; қаноат уни бой қилади. Олтин, кумуш билан зебу зийнатларни бойлик деб билма, балки ҳақиқий бойлик қаноат гўшасидир. Қаноат олтини ҳеч қачон йўқолмайди. Ана шу олтинни қўлга киритиб, шу орқали бойишга ҳаракат қил. Кулбада қаноат қилиб ўтирган дарвеш тамагир подшоҳдан афзалдир. Чунки тама қилиш гадойларнинг ишидур. Билки, тама этган киши гадодир».

Тўғрилик

Кимки тўғрилик йўлини билмоқчи бўлса, билсинки, бу икки хил бўлади. Бири шуки, кишининг сўзи тўғри бўлса, унинг сўзи билан бирга, ўзи ҳам тўғри бўлиши керак. Яна бири шуки, ёлғон гапни баъзилар таассуф билан , уялганидан «тўғри!» дейди. Олдингиси, ҳеч шубҳасиз, яхши, лекин иккинчиси ҳам ёмон эмас. Киши ёлғонни гапирса ҳам кам гапирса! Қани шундай одам бизнинг замонда ҳам топилса.

Биз шундай қизиқ замон одамларига мубтало бўлганмизки, уларнинг олдида ростгўйликдан ёмон нарса йўк. Улардан тўғриликни қидирган киши қошларидаги номи «Чин» кофирлар мамлакати бўлса ҳам, номи «Чин», яъни «тўғри» бўлгани учун, қара, ҳатто жаннатнинг ўзи ҳам унга рашк қилади.

Лекин одамларга худонинг ўзи ато килган бу тўғрилик, қара, уларнинг олдида хато бўлиб кўринади. Сўзлашда хато гапиришга ўрганган одам нотўғри фикрни тўғри, деб гумон қилади. Кимки бу даврда тўғри гапиришга одатланган бўлса, у камбағаллик, етишмовчиликдан бошқа нарсани билмайди. Бу давр истаги эгрилик бўлгани учун, сен ҳақиқатни талаб қилсанг унга ёқмайсан.

Исм, Илм, Ота – она

Тарбиянинг бири болага яхши от кўйиш бўлиб, уни оти билан чақирганларида у уяладиган бўлмаслиги керак. Исмда тафовутлар кўп пайдо бўлади: бирининг исми Ҳусайн, бўлса, бошқа бириники Язид.

Тарбиянинг яна бири унга илму адаб ўргатиш учун муаллим чақиришдир. Ит етук таълим олгани сабабли у тишлаб келган ов ҳалол ҳисобланади. Ювган билан тоза бўлмайдиган ит олим бўлган экан, ўғлинг билимсизлигича колиб кетса, ажаб камчилик бўлади. Унга сенинг шафқат қилишинг фойдалидир, лекин бунинг ортиқчаси зарар. Воқеъ бўладиган болалардан уни ўз меҳринг билан асрашинг, олдида сендаги тавозуъни билдиради.

Тарбиянинг яна бири ота – онани ҳурмат қилиш ; буни бажариш унинг учун мажбуриятдир. Бу иккисига хизматни бирдек бил. Отанг олдида бошингни фидо қилиб , онанг боши учун бутун жисмингни садақа қилсанг арзийди! Икки дунёга обод бўлишни истасанг, шу икки одамнинг розилигини ол! Туни кунингга нур бериб турганинг бирисини ой деб бил, иккинчисини қуёш. Уларнинг сўзларидан ташқари бир нарса ёзма, улар чизган чизиқдан ташқарига бир қадам ҳам босма. Ҳамма хизматни сен адаб билан бажар, «адаб» сўзидаги «дол» каби қоматингни хам қил.

^ А. Авлонийнинг «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ»дан

Ахлоқ

Инсонларни яхшиликка чақирувчи, ёмонликдан қайтарувчи илмдур. Яхши хулқларнинг яхшилигини, ёмон хулқларнинг ёмонлигини далил ва мисоллар ила баён қиладурғон китобни ахлоқ дейилур.

Ахлоқ илмини ўқуб, билуб амал қилган кишилар ўзининг ким эканин…ер юзида нима иш қилмак учун юрганин билур. Бир киши ўзидан хабардор бўлмаса, илмни, уламони, яхши ишларнинг қадрини, қимматини билмас. Ўз айбини билур, иқрор қилуб, тузатмакка саъй ва кушиш қилган киши чин баҳодир ва паҳлавон кишудур.

Сўйласанг, сўйла яхши сўзлардин,

Йўқса жим турмоқинг эрур яхши,

Ўйласанг, яхши фикрлар ўйла,

Йўқса, гунг бўлмоқинг эрур яхши,

Ишласанг, ишла яхши ишларни,

Йўқса, бекорлигинг эрур яхши.


^ Ахлоқий тарбияланганликнинг мезонлари.

Ахлоқий жиҳатдан тарбияланганлик шахснинг жамиятга, инсонларга, меҳнатга, ўз – ўзига ва нарсаларга бўлган муносабати билан белгиланади. Жумладан,

1. Жамиятга бўлган муносабат:

Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш,

Эл анга шафиқу, меҳрибон бўлмас эмиш

Олтин қафас ичра гар қизил гул бутса

Булбулға тикондек ошиён бўлмас эмиш.

(А. Навоий)

2. Инсонларга бўлган муносабат:

Бир Қишлоқи Айиқ билан йўлдош бўлиб, иккиси бирга яшар эди. Ҳар вақт Қишлоқи ухласа Айик тепасида. дўстимга бир нарса зарар қилмасун, деб пойлаб ўлтирар эди. Бир куни Қишлоқи ухлаб ётганда, бир пашша келиб пешонасига қўнди. Айиқ ҳар қанча қувса кетмади. Охирда аччиғи келуб: «Бу золумни уруб ўлдирмасам бўлмас», - деб, бир катта тошни олуб, келуб, Қишлоқининг бошига чунон урдики, пашша учуб кетиб, Қишлоқи ўлуб қолди.

Ҳисса: Дўсти нодондан, душмани зийрак яхши.

(«Айиқнинг дўстлиги». А.Авлоний)


  1. Меҳнатга бўлган муносабат:

Соқи бир куни мактабдан келуб, онасидан таом сўради. Онаси олдига бир коса шўрбо келтируб қўйди. Соқи шўрбодан бир қошуқ оғзига олуб: «Она ман бу маззасиз шўрбони ичмасман», - деди. Онаси: «Ичмасанг қўй, ўғлим, бошқа пишируб берурман», - деб, олдидан олуб қўйди. Соқини кечгача хазон тошитуб, ишлатди. Соқи ҳоруб, чарчаб, қорни очуб, ўлтирғон эди. Онаси яна шул шўрбони иситуб олиб келуб, олдига қўйди. Соқи шўрбодан бироз ичуб кўруб: «Мана, онажон! Бу қандай тотли шўрбо бўлмиш. Умримда асло мундоқ ширин шўрбони ичконим йўқ», - дейди. Онаси кулуб: «Эй, ўғлим, бу бояги ўзинг ичмаган шўрбодур, Ҳозир сан ҳаракат қилдинг, ишладинг, қорнинг очди, иштаҳанг очилди. Шўрбо ҳам ширин бўлди», - деди.

Ҳисса: Ишламак иштаҳа очар,

Дангаса ишдан қочар.

Аёғ югуруғи ошга элтар,

Тил югуруғи бошга етар.

(«Соқи ила онаси». А. Авлоний)

  1. Инсоннинг ўз- ўзига бўлган муносабати:

Бир ғоз сувда сўзиб юруб, ўзига ўзи мақтануб: «Оламда мандан ҳунарманд киши йўкдур. Ерда югураман, сувда сузаман, ҳавода учаман. Бир ўзимнинг уч хил ҳунарим бор», - деди. Ғознинг сўзини бир қурбака эшитуб: «Биродар, сан мунча мақтанмасанг ҳам бўлур эди. Чунки балиқдек сузолмайсан, кийикдек югуролмайсан, лочиндек учолмайсан. Чала чулпа уч ҳунарни билгунча, бирини яхшилаб билганинг яхши эди», - деди..

Мақол. Мақтанма ғоз, ҳунаринг оз.

(«Мақтанчок ғоз». А. Авлоний.)

  1. Инсонларнинг нарсаларга бўлган муносабати:

Бир донишманд, пири бадавлат кекса бор эди. У киши қариндош уруғлари, болалари, невараларининг оила тутишини синаб кўрмокчи бўлди. Атторлардан, баққоллардан сақич, хина, сирға ва яна турли – туман нарсалар сотиб олиб келди. Қараса, бир тўп қизалоқ «зум – зум» ўйнаётир. Кекса ўтириб, тугунини ечди:

- Бу нарсаларни қийқиндига алмаштираман, - деди.

- Қизлар дув этиб уй – уйларига кириб кетишди. Сўнг бирин – кетин бири бўз, чит, бири мовут, яна бири ипак қийқим олиб чиқаверди…

Лекин бир қизалок оёғининг учи билан ерни чизиб, бир четда тураверди.

Кекса унга қараб:

- Сенга ҳеч нарса керак эмасми, қизим? – деди.

- Биз қийқиндиларни унақа ташлаб юбормаймиз, бирор нарсага яратамиз, жуда бўлмаса улардан қуроқ тикамиз, - деди қизча.

Кекса эса бу гапдан хурсанд бўлиб:

- Балли, доно қиз экансан. Фаровонлик – тежамкорликдан деганлари шу – да, - деди.

Чол қизалоққа олиб келган нарсаларидан ҳадя берди.

(Донолар ҳикматидан)

Келтирилган мисоллар асосида қаҳрамонларимизнинг тарбияланганлик даражаларини белгилашни ўзингизга ҳавола қиламиз.


^ Ахлоқий-маънавий тарбияда миллий ўйинлар, байрам ва маросимларнинг ўрни.

Ҳар бир тараққий этган, маданиятли халқнинг ўз тили, урф-одати, адабиёти, анъанавий моддий ва маънавий бойликлари бўлади. Ўзбек халқи ҳам дунёдаги энг қадимий маданий халқлардан бири сифатида мана шундай хазинага эга. Бу билан биз ҳақли равишда фахрлансак арзийди. Бунинг учун ўша қадимий маданиятмизни, урф-одатимизни билишимиз, сақлашимиз ва кейинги авлодларга ҳам етказишимиз инсоний бурчимиздир, уларнинг талабалар ахлоқий - маънавий тарбиясида алоҳида ўрни мавжуд. Қуйида ёшлар тарбиясида ота – боболаримиз томонидан қўлланилиб келинган ўйинларни эътиборингизга ҳавола қиламиз:

«Кес – кес»

Иштирокчилар 2 гуруҳга бўлинадилар: Биринчиси олдинда, иккинчиси орқада туради. Ўқитувчининг белгиси билан биринчи гуруҳ қочади, иккинчиси қувлайди. Қувловчи ўйинчилар етиб олса, ўзлари орқага қочадилар. Ўйин иштирокчилари ушланиб, оз қолгунча ўйналади.

«Оқ теракми, кўк терак»

Иштирокчилар 2 гуруҳга бўлинадилар. Ораларида 5 метр масофа қўйиб, бир – бирларига қараб, кўл ушлашиб (занжир сифатида) саф тортиб турадилар. Биринчи гуруҳ иштирокчилари биргаликда: «Оқ теракми, кўк терак,биздан сизга ким керак?» - деб,иккинчи гуруҳ иштирокчиларига мурожаат қилишади.

Иккинчи гуруҳ иштирокчилари: «Оқ терагу, кўк терак, сиздан бизга (гуруҳдаги бир иштирокчининг исмини айтишади) керак, - деб, жавоб қайтаришади. Исми айтилган иштирокчи югуриб келиб, занжирни узиши керак. Занжирни уза олса, шу иштирокчилардан бирини олиб, ўз гуруҳига қайтиб келади. Узиб билмаса, ўша гуруҳда қолади. Ўйин маълум гуруҳда иштирокчилар тугагунча ўйналади. Ғолиб гуруҳ сафи кенгайган гуруҳ ва ғолиб ҳисобланади.


«Чиллак»

Бу ўйин айниқса тоғлар этагидаги, тепаликлар бағридаги, қишлоқларда яшовчи болаларнинг севимли ўйинидир. Чиллакни подаю қўй боқиб юрганда ҳам ўйнайвериш мумкин. Унинг учун алоҳида жой, ўрин талаб қилинмайди. Икки учи йўнилган чиллак. уни «учириш» учун даста бўлса кифоя. Чиллакнинг дастаси ва ўзини ҳар қандай ёғочдан ясаш мумкин. Бироқ тол ёки теракдан бўлса, айни муддао.

Бу ўйинни икки киши бўлиб ҳам, гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳам ўйнаш мумкин. Мусобақалар жуда авж олиб кетса, ҳатто маҳаллама-маҳалла, қишлоқма-қишлоқ бўлиб беллашадилар. Ўйин бошланишидан олдин кайвони куръа ташлайди. Ёхуд танга тирноқда ҳавога учирилиб, ерга қайси томони билан тушишига қараб, қайси томоннинг ўйин бошлаши аниқланади, тайинланади. Ўйин бошловчи томон жўрабошиси чиллакни махсус кавланган чуқурча устига қўйиб, даста билан илиб, ҳавога кўтариб, сўнг зарб билан уни дастада уриб иложи борича узоққа учиради.

Чиллак ўйнаган болалар жисмоний бақувватлашган, зувиллаши (ўйин жараёнида болалар “зув”, деб овоз чиқариши шарт) билан нафас йўллари, кўкрак қафаси аъзолари, овози яхши ривожланиб ҳар хил дард касалликлардан фориғ бўла борган.

«Лапар»

Ўйин қадимдан мавжуд бўлган бештош, тўққиз тош сингари бир неча тош ўйинларидан бири бўлиб, бу ўйин ўғил болалар ўртасида кенг тарқалган. Ўйин кичкина тошчалар танланиб, иккинчи-нишон қилиб тикилган, худди шундай тош томон 10 қадам узоқликда улоқтирилади. Улоқтиришда нишон тошини уриб йиқитиш кўзда тутилади. Бу ўйин болани ақлий жиҳатдан ҳисоб-китобга ўргатади, чама, режа, тўғри мўлжал олиш қобилиятини оширади. Жисмоний жиҳатдан қўл-оёқ ҳаракатларини чаққонлаштириб, мускулларини ривожлантиради. Жамоада ўзини тутиш, муомала маданиятига ўргатади.

«Дандарак»

Ёғоч ўйини бўлиб, уни ҳам ўғил болалар ўйнашган. Ўйин 2 буюм ёрдамида ўйналган. 1-қалинлиги билакдай келадиган кетмондастадан 4-5 энлик қисми арралаб олинади. Унинг бир учи йўниб қозиқсифат қилинади ва бош ҳамда ўрта бармоқ орасига олиниб текис ерга айлантириб юборилади. 2-қамчи ёрдамида айланиш йўналиши бўйлаб уриб ҳаракатлантирилаверади. Биринчи бўлиб ҳаракатдан тўхтаган дандарак эгаси ютқазган ҳисобланади. Бу ўйин ҳам юқорида қайд қилинган хусусиятларни болаларда шакллантиради.

^ Байрам ва маросимлар.

«Наврўз» байрами. Шарқ халқлари орасида бир неча минг йиллардан буён яшаб келмоқда. Байрам кеча билан кундузнинг тенглашган пайти баҳор фаслининг 21-22 март кунларидан бошлаб бир ҳафта 10 кун давомида ўтказилган. Байрамга атаб махсус кийимлар тикилган, турли тадбирлар уюштирилган, сумалаклар пиширилган. Наврўз байрамининг энг аҳамиятли жиҳатларидан бири- кексаларга ҳурмат, уларнинг ҳолларидан хабар олиш, кўмак бериш ва марҳумларни эслаш, етим-есирларга садақа қилишдир.

Ҳайитлар. Қадимий диний байрам бўлиб, уларнинг таркибига кирган кўпгина маросимлар исломдан олдин ҳам халқ таомилида бўлган. Ислом уларни омухталаб, ўз қонунларини қўшиб, ҳайит байрамларининг умрини узайтирган.

Ҳайитларнинг икки хили мавжуд бўлиб, халқимиз бу байрамларга азалдан амал қилиб келади. Биринчиси-Қурбон ҳайити, катта ҳайит деб аталади. Унинг олдидан 2 кун қолганда, арафа кунлари нишонланади. Ёлғон арафа, 1 кун қолганда чин арафа, учинчи куни эса Ҳайит байрам қилинади. Ёлғон ва чин арафа кунлари ҳар бир хонадонда ис чиқарилиб чалпак, бўғирсоқ, талқон, палов қилинади. Қўшнилар бир-бирларини ҳайит билан муборакбод этиб, хонадонларга пишириқлар чиқарадилар. Болалар ва ўсмирлар чопқиллаб яқин-узоқ хонадон, қариндош-уруғларни йўқлашга бориб келадилар.

Кичик ҳайит бу “Рўзаи майи рамазон”, деб аталиб, одатда рўза ойи якунида ўтказилади. Ҳайитлар - ийдлар деб деб ҳам аталади. «Ҳайитингиз муборак бўлсин», «ийдингиз қуллуқ бўлсин» табрикларининг маъноси бир хилдир. Катта ҳайит бутун дунё умумхалқ маросими-ҳаж, яъни Каъбага зиёратга бориб, ҳаж номози ўқиш давридан бошланиб, айрим жойларда 7 кунгача байрам қилинади. Бизнинг Ўзбекистон, умуман, Ўрта Осиё халқлари орасида Қурбон ҳайити ҳозирги кунларгача нишонланиб келинади. Фақат бу маросим ислом маркази араб мамлактларидагидек етти кун эмас, балки уч кун байрам қилинади. Қурбон ҳайити-ийд-ал-адҳо, рамазон ҳайити-ал - фитр, меърож-ражаб ойи байрами, шунингдек имом Ҳусайнни хотирлаш куни-ашуро, тақдир кечаси-лайлатур-қадр, Муҳаммад пайғамбарнинг туғилган кунлари-Мавлуд ислом динида асосий ҳайит-байрамлар саналади. Қурбон ҳайити зулҳижжа ойининг 10-13 кунларида (10-13 декабр) тантана қилинади. Баъзи мамлакатларда шу ойнинг (зулҳижжанинг) 7 куни. яъни ҳаж бошланган кундан 7 кун давом этади.

Рўза ҳайити эса рамазон ойи тугаб, янги шаввол ойининг 1-3 кунларида байрам қилинади.

Бизнинг ўзбек халқи Ўрта Осиё минтақасидаги бошқа қардош халқлар сингари жуда қадим замонлардан буён тўй қилиб, элга ош бериб келган. Тўйлар, одатда, кичик байрамлардек ўтказилган. Тўйнинг ҳам турлари анча мунча. Бешик тўйи, хатна-суннат тўйи, никоҳ тўйи, пайғамбар тўйи (оши), ҳовли тўйи, ёш саналари билан боғлиқ тўйлар ва ҳоказолар.

^ Маънавий-ахлокий тарбия тизимида онгли интизом.

Албатта тарбияловчи қанча билимли, дунёқараши кенг бўлмасин, ўзининг ахлоқи билан талабаларда намуна бўла олмаса унинг тарбия жараёнидаги барча ҳатти-ҳаракатлдари зое кетади. Маънавий-ахлоқий тарбия тизимида таълим ва билим экологик, миллий ғоя тушунчаларини тўғри шакллантиришга йўналтирилган бўлиши, шу билан бир қаторда меҳнат илғорлари, фахрийлари билан учрашувлар ўтказиш, халқ педагогикасидан фойдаланиш талабаларда онгли интизомни шаклллантиришда муҳим ўрин эгаллайди.

Онгли интизом тарбияси оиладан бошланади. Ўз вақтида фарзандига тарбия бермаган ота – она қуйидаги ҳикоядаги каби дили вайрон бўлиб жазосини тортади:

Уч – беш ёшли бир гўдак қўшнисининг уйидан тухум ўғирлаб онасига олиб келиб беради. Ҳаром, ҳалолни билмаган жоҳил она тухумни боласи қўлидан олиб унга:

- Менинг ақлли ўғлим, сенга офарин, - деб пешонасидан ўпди.

Бола шу кундан бошлаб ҳар кун ёки куноралаб қўшнисиникидан тухум ўғирлаб чиқа бошлайди.

Йиллар шу тарзда ўтди. Бола ёшига қараб ўғирлигини давом эттирди. Тухумдан товуққа , товуқдан хўрозга, хўроздан қўйга ўғрилик қилиб, текинхўр бўлиб етишди. Аввалги тухум ўғриси бўлган бола ашаддий каззоб ўғрига айланди. Чидаб бўлмас бир ҳолатга келди. Ўғрилик, дайдилик билан юриб бир кун жуда қабиҳ жиноят қилиб қўйди. Қонун уни ўлим жазосига маҳкум этди.

Ўғлининг ўлимга маҳкум этилганини эшитиб она адлия маҳкамасига келди ва фарёд қила бошлади. Юзини тирнаб, сочини юлиб йиғлади. «Менинг бу ҳаётда ўғлимдан бошқа ҳеч кимим йўк, унга омонлик беринг, озод этинг», - деб ёлворди.

Қамалган йигитдан сўрадилар:

- Сенинг охирги истагинг борми?

Аввалдан ҳукм этилганларнинг сўнгги арзларини эшитиш одат бўлган, шунинг учун ундан ҳам сўнгги арзини сўрадилар. Маҳкум бундай деди:

- Бир кичик тилагим бор. Суюкли онажонимнинг муборак тилларини ўпишни истайман, шул истагимни қондирсангиз. Маҳкумнинг истагини адо этиш учун онаси унинг олдига келиб:

- Суюкли ўғлим, сўнгги марта тилимни ўпганингни мен бир кўрай, - деди.

Ўғри йигит онасининг тилини тишлари орасига олди – да, қаттик тишлаб онасининг тилини қайчида кесгандай узиб олди, тил «тап»этиб ерга тушди.

Шу ерда тўпланганлар «вой - вой», деб юборишди. «Бу бола мунча қаттол, шунча жиноятларни қилгани етмаганидек, онасининг ҳам тилини узиб оладими?», деб ҳайратландилар. Ўлимга маҳкум бўлган йигит:

- Эй, бу ерда тўпланган инсонлар! Билмай, бекорга ажабланманг. Менинг ҳозир ўлимга маҳкум бўлишимга сабаб бу ёмон тилдир, у мени шундай қилди!

Ҳамма таажжубда, йигит давом этди:

- Мен гўдаклигимда қўшнимнинг уйидан тухум ўғирлаб келганимда онам менга “офарин”лар айтиб, пешонамдан ўпган эди. Агар ўшанда мени тарбия қилиб , ўғирликдан қайтарганида, бугун бу ўлим жазоси берилмас эди, - деди.

Ҳисса: Ёмон иллатларнинг катта – кичиги бўлмайди. («Онасининг тилини ўзиб олган фарзанд». Юсуф Товаслий)

Мустақил фикрлайдиган баркамол авлодни тарбиялашда авваламбор, унинг онги, ахлоқий хислатлари гўдакликдан тўғри шакллантирилиши лозим.

Юқорида қайд қилганимиз каби талабаларда онгли интизомни шакллантиришда тушунтириш, суҳбат ва ҳикоя намуна усулларидан фойдаланилади.

Суҳбат ва ҳикоялар мазмуни талабаларда жамиятдаги ахлокий мезонлар, ўзини тутиш коидалари, эстетик, мафкуравий тарбия билан боғлиқ бўлиши лозим.



Похожие:

ЎҚувчиларда илмий дунёқараш асосларини тарбиялаш (2С) Режа iconПресс-релиз 2013 йил 11 февраль куни соат 11: 00 да Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг мажлислар залида "Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар
Республикаси Фанлар Академиясининг мажлислар залида “Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизими ва унинг ҳуқуқий...
ЎҚувчиларда илмий дунёқараш асосларини тарбиялаш (2С) Режа iconЮксак маданиятли мутахассис ва унинг ҳУҚУҚИЙ, ИҚтисодий, экологик тарбияси. (2С) Режа
Талабаларда ҳуқуқий билимдонлик, тежамкорлик ва табиатни асраш туйғусини тарбиялаш
ЎҚувчиларда илмий дунёқараш асосларини тарбиялаш (2С) Режа iconСоциологик тадқИҚотларни ташкил этиш ва умумлаштириш
Социологик тадқиқотлар бўлажак изланишларнинг илмий асосланган режа ва дастурини тайёрлашдан бошланади. Дастур ҳаёт ҳақиқатидан келиб...
ЎҚувчиларда илмий дунёқараш асосларини тарбиялаш (2С) Режа iconСоциологик тадқИҚотларни ташкил этиш ва умумлаштириш
Социологик тадқиқотлар бўлажак изланишларнинг илмий асосланган режа ва дастурини тайёрлашдан бошланади. Дастур ҳаёт ҳақиқатидан келиб...
ЎҚувчиларда илмий дунёқараш асосларини тарбиялаш (2С) Режа iconДевиант хулқ-атвор социологияси
О. Мусурмонова, Д. Ж. Шариповаларнинг (оилада баркамол шахсни тарбиялаш ҳамда гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, чекиш каби иллатларни олдини...
ЎҚувчиларда илмий дунёқараш асосларини тарбиялаш (2С) Режа iconМутахассис шахсини шакллантириш, тарбиялаш ва ривожлантириш режа
Инсон секин – аста шахс деган мақомга эга бўлади. Шахслар эгаллаган билимлари ҳажми ва одамлар тақдирини ўзгартира олиш доирасига...
ЎҚувчиларда илмий дунёқараш асосларини тарбиялаш (2С) Режа iconПедагогиканинг умумий асослари. (8 Соат ) 1 педагогика фанининг мазмуни ва илмий тадқИҚот методлари (2С) Режа
Педагогиканинг фан сифатида шаклланиши иқтисодий-ижтимоий ҳаётнинг талаби эканлиги
ЎҚувчиларда илмий дунёқараш асосларини тарбиялаш (2С) Режа iconХiх асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларидаги илмий революция. Режа
...
ЎҚувчиларда илмий дунёқараш асосларини тарбиялаш (2С) Режа iconҲЎжалик фаолияти таҳлили. Режа: Бозор иктисодиёти шароитида тахлилнинг тутган урни ва ахамияти
Табиат ва жамиятдаги ходисалар сингари иктисодий ходисаларнинг хам таркибий кисмларини урганмай туриб, яъни анализ килмай туриб уларни...
ЎҚувчиларда илмий дунёқараш асосларини тарбиялаш (2С) Режа icon5-синф Тасвирий санъат фанидан йиллик мавзувий-иллюстратив режа
Мазкур режа билан ишлашда мавзу мазмунини сақлаган ҳолда ижодий ёндашиб иллюстрацияларни ўзгартириш мумкин. Бу иллюстратив режа 5-синфларда...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации